9. Тавба

1.

(Бу) Аллоҳдан ва Унинг Расулидан мушрикларнинг сизаҳдлашганларига “бароат”–ора очиқлик (эълони)дир.

2.

Бас, ер юзида тўрт ой сайр қилиб юринглар ва билингларки,албатта, сиз Аллоҳни ожиз қолдирувчи эмассиз ва, албатта, Аллоҳ кофирларни хорқилгувчидир.(Бу иш мусулмонлар билан тузган аҳдни бузган мушрикларгатегишлидир.)

3.

(Бу) Аллоҳ ва Унинг Расулидан одамларга “ҳажжул акбар”куниги билдиришдир. Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расулининг мушриклар билан оралариочиқдир. Бас, агар тавба қилсангиз, у ўзингиз учун яхшидир. Агар юз ўгирибкетадиган бўлсангиз, билингларки, албатта, сизлар Аллоҳни ожиз қолдирувчиэмассиз. Куфр келтирганларга аламли азобнинг “башоратини” беравер.

4.

Магар мушриклардан сиз аҳдлашганингиздан кейин ҳечнарсани нуқсон қилмаганлари ва сизга қарши бировга ёрдам бермаганларинингаҳдларини муддатларигача батамом қилинг. Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир.

5.

Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз,ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агартавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйибюборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.(Оятдаги амр йигирма иккийиллик сабр-чидам натижасидир, тушунтириш, турли йўлларни ахтариш ва аҳдноматузишлар наф бермаганидан сўнг, шунингдек, чор атрофни хавф-хатар ўраб олганданкейин Ислом марказини ички душмандан тозалаш ниятида қилинган буйруқдир. Буамрдан мақсад қириб ташлаш эмас, балки ҳақиқатни яхшилик билан тушунмаганларгабир оз таъсир ўтказиш эканлиги оятнинг иккинчи ярмидан ҳам билиниб турибди.)

6.

Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ бер,токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра уни омонлик жойига етказиб қўй. Бууларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир.

7.

Қандай қилиб мушрикларга Аллоҳнинг ҳузурида ва УнингРасулининг ҳузурида аҳд бўлсин?! Магар сиз билан Масжидул Ҳаром олдидааҳдлашганлар, сизга нисбатан мудом мустақим турсалар, сиз ҳам мустақим туринг.Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир. (Аҳду паймон уларнинг фақат бир тоифасига,яъни, мусулмонлар билан Масжидул Ҳаром олдида, яъни, Ҳудайбияда аҳдлашганмушрикларгагина бўлиши мумкин. Агар улар аҳдларида турсалар, мусулмонлар ҳамаҳдида туради. Модомики улар аҳдларида турган экан, мусулмонлар ҳам вафолибўлишлари шарт. Чунки Ислом–аҳдга вафо динидир.)

8.

Қандай қилиб (уларга аҳд бўлсинки), улар агар сизданустун келсалар, на аҳдга ва на бурчга риоя этмаслар. Сизни оғизлари билан розиқиладилар-у, қалблари кўнмайдир. Уларнинг кўплари фосиқлардир.

9.

Улар Аллоҳнинг оятларини озгина баҳога сотиб, Унингйўлидан тўсдилар. Дарҳақиқат, уларнинг қилганлари қандай ҳам ёмон бўлди?!(Мушриклар ҳаммага баробар келган Аллоҳнинг оятларини қабул қилмай, ундан будунёнинг озгина баҳосини устун кўрдилар. Дин йўлига юрсалар, дунёнинг матоҳиданажралиб қоламан ёки камроқ улуш оламан, деб ўйлашди. Шунингдек, бу дунёдагимолидан садақа беришдан чўчишди. Шуларни ўйлаб, одамларни Аллоҳнинг йўлидантўсишди.)

10.

Улар мўмин ҳақида на аҳдга ва на бурчга риоя қилмаслар.Ана ўшалар ўзлари тажовузкорлардир.(Улар бошқаларга нисбатан аҳдга риояқилишлари мумкин. Аммо мўминга келганда:”…на аҳдга ва на бурчга риояқилмайдилар”.)

11.

Бас, агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар вазакотни берсалар, дин қардошингиздирлар. Биладиган қавм учун оятларимизнибатафсил баён қилурмиз.

12.

Агар, аҳд берганларидан кейин аҳдларини бузсалар вадинингизга таъна тошини отсалар, куфрбошиларга қарши жанг қилинг! Зеро, уларнингаҳдлари йўқдир. Шоядки, тўхтасалар.(Улар ўзлари рози бўлиб аҳднома тузганларидансўнг, ўзлари уни бузсалар, бунинг устига, сизнинг динингиз Исломга таъна тошиниотсалар, улар куфрбоши, кофирларнинг бошлиғи–имоми бўладилар. Уларга қарши жангқилиш лозим. Чунки улар аҳдга вафо қилмайдиган одамлардир. Уруш уларни йўқотишучун эмас, душманликларини тўхтатиш учундир.)

13.

Аҳдларини бузган, Расулни (юртдан) чиқаришга қасд қилганва сизга (қарши) биринчи бўлиб (уруш) бошлаган қавм билан урушмайсизми?! Уларданқўрқасизми?! Агар мўмин бўлсангиз, қўрқишингиз лойиқ зот Аллоҳдир!!! (Ушбу оятикаримада мушрикларга қарши урушнинг баъзи сабаблари баён қилинмоқда. Мусулмонларорасида ҳам, қавм билан нима учун урушамиз, деган савол туғилиши мумкин. Шундайсаволга савол билан жавоб берилмоқда.)

14.

Уларга қарши жанг қилинглар! Аллоҳ уларни сизнингқўлингиз билан азоблайдир, хорлайдир ва уларга қарши сизга ёрдам берадир. Вамўмин қавмларнинг кўнгилларига шифо берадир.

15.

Ва қалбларидаги аччиқни кетказадир. Аллоҳ кимни хоҳласа,ўшанинг тавбасини қабул қиладир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир.(Яъни, муҳимисизлар жанг қилаверинглар, бу ёғини Аллоҳнинг Ўзи билади. Аллоҳ сизларниқудратига парда қила туриб, қўлларингиз билан мушрикларни азоблайди, хорлайди.Мўминларга нусрат, мушрикларга мағлубият бериш билан аввалда мушриклар озорлаганмўминларнинг кўнгилларини даволайди. Исломга ёрдам бериб, уни куфрдан устунқилиш билан мўминларнинг қалбида йиғилиб қолган аччиқларни кетказади.)

16.

Сиздан жиҳод қилганларни, Аллоҳдан, Унинг Расулидан вамўминлардан ўзгани дўст тутмаганларни билмай туриб, Аллоҳ томонидан тарк этибқўйилмоғингизни ўйладингизми? Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардорзотдир.(Даъват қилиб динга қизиқтирилганда, одамлар кўпчиликка қўшилаверадилар.Турли фикр, мақсад ва ғараз билан ўзини мусулмон кўрсатишга ҳамма уринаверади.Баъзилар сиртдан ўзини мусулмон кўрсатиб, ичдан Аллоҳдан бошқани дўст тутганбўлиши мумкин. Мўминлардан бошқани дўст тутган бўлиши мумкин. Бундай кишиларнингҳақиқий башараларини очиш учун сохтакорлар чидай олмайдиган қийинроқ иш таклифқилинади. Жиҳод ана ўша ишлардан биридир. Жиҳодда ҳақиқий мўмин-мусулмонларбошқалардан ажралиб чиқиб қоладилар.)

17.

Мушрикларга ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлганҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Ана ўшалар амаллариҳабата бўлганлардир ва улар дўзахда абадий қолувчилардир.

18.

Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охираткунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ваАллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидояттопгувчилардан бўлсалар.

19.

Ҳожиларга сув беришни ва Масжидул Ҳаромни обод қилишни,Аллоҳга, охират кунига иймон келтирган ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилган кабиқилдингизми?! Улар Аллоҳнинг ҳузурида тенг эмаслар. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятқилмас. ( Макка мушриклари Масжидул Ҳаромнинг ва ҳажнинг хизматларини тақсимлаболишган эди, айниқса, ҳожиларга сув бериш алоҳида мартаба ҳисобланарди. Буишлардан мушриклар доимо фахрланиб юришар эди. Ҳатто кишилар орасида бу ҳақдатортишувлар ҳам бўлиб турарди. Оятда бу ишнинг ҳақиқий баҳоси берилмоқда.)

20.

Иймон келтириб, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳнинг йўлидамоллари ва жонлари билан жиҳод қилганларнинг даражалари Аллоҳнинг ҳузурида жудаулуғдир. Ана ўшалар ютуққа эришувчилардир.

21.

Роббилари уларга Ўз тарафидан бўлган раҳмат, розилик ваичида уларга аталган доимий неъматлар бор жаннатларнинг башоратини беради.(Яъни, иймон келтириб, ҳижрат қилиб, моллари ва жонлари билан жиҳодга чиққанбандалар, ана шундай ютуқларга эришадилар.)

22.

Улар унда абадий қолувчилардир. Албатта, Аллоҳ, ҳузуридаулуғ ажр бор зотдир.

23.

Эй иймон келтирганлар! Агар куфрни иймондан устункўрсалар, ота-онангиз ва ака-укаларингизни дўст тутманг. Сиздан ким уларни дўсттутса, бас, ана ўшалар, ўзлари золимлардир. (Ислом ақидаси учун соф қалб керак.Ақида тоза қалбдан жой олиши учун ундан бошқа манфаатлар узилиши лозим. Яъни,иймон, эътиқод, дину диёнат масаласи ҳамма нарсадан устун қўйилмоғи керак. Ҳаттоота-она ва ака-ука каби дунёдаги энг яқин кишилар бошқа диёнатни танлаганбўлсалар, уларни ҳам дўст тутиб бўлмайди. Яъни, қалбдан яхши кўриш мумкин эмас.Улар билан алоқа, муомалалар бўлаверади, аммо қалб фақат ақида учун холисқолади. Куфрни ихтиёр этган қариндошларни дўст-валий тутиш ширкнинг биркўринишидир. Шунинг учун бу ишни қилганлар оятда золимлар деб аталмоқдалар.)

24.

Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз,жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз, касб қилган молларингиз, касод бўлишданқўрққан тижоратларингиз ва хуш кўрган масканларингиз сизга Аллоҳдан, УнингРасули ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан маҳбуброқ бўлса, у ҳолда Аллоҳ Ўз амриникелтургунча кутиб туринг. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас.(Ояти каримада инсонучун бу дунёда энг қадрли саккиз нарса эслатилиб, улардан ҳам маҳбуброқ нарсаАллоҳ, Унинг Расули ва Унинг йўлида жиҳод қилиш бўлмоғи лозимлиги уқтирилмоқда.Мазкур саккиз нарсанинг ҳаммаси ёки бирортаси инсонга Аллоҳдан, Унинг Расулиданва Унинг йўлида жиҳод қилишдан маҳбуб бўлса, унда у инсоннинг иймони нуқсонгаучрайди.Бу дунёда ота-она инсонлар учун жуда қадрдон ҳисобланадилар. Ислом диниуларга яхшилик қилишни, уларни ҳурматлаш ва эъзозлашни қаттиқ тайинлаган. Аммошундай бўлса-да, уларнинг муҳаббати Аллоҳдан, Унинг Расулидан ва жиҳоддан устунбўла олмайди. Мусулмон одам бу ҳақиқатни билмоғи лозим.)

25.

Батаҳқиқ, Аллоҳ сизларга кўп жойларда нусрат берди.Ҳунайн кунида ҳам. Ўшанда сизни кўплигингиз мағрур қилган эди. Бас, сизга ҳечфойда бермади ва кенг ер сизга торлик қилиб қолди. Сўнгра ортга қараб қочдингиз.

26.

Сўнгра Аллоҳ сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларгатуширди ҳамда сиз кўрмайдиган лашкарларни туширди ва куфр келтирганларниазоблади. Ана ўша кофирларнинг жазосидир.

27.

Сўнгра ўшандан кейин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнингтавбасини қабул қилди. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

28.

Эй иймон келтирганлар! Албатта, мушриклар нажасдирлар,бунга шубҳа йўқ, бу йилларидан кейин Масжидул Ҳаромга яқин келмасинлар. Агарфақирликдан қўрқсангиз, тезда Аллоҳ Ўзи хоҳласа, сизни фазли ила бой қилибқўядир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир. (Ақидалари бузуқ мушриклармаънавий жиҳатдан нажас ҳисобланадилар. Ушбу ояти карима ҳукмига биноан уларМасжидул Ҳаромга яқин келишлари мумкин эмас. Оятда “бу йилларидан” ибораси билантўққизинчи ҳижрий йили назарда тутилган. Ўша йили, юқорида ўрганганимиздек,Ҳазрати Абу Бакр амирликларида ҳаж бўлган ва ҳазрати Али бу оятларни ҳажгакелганларга ўқиб, ҳукмини тушунтирганлар. Ўша йилдан бошлаб мушрикларнингМасжидул Ҳаромга келишлари ман қилинган. Бунинг учун ҳарам чегараси белги қилиболинди. Маккаи Мукарраманинг атрофидаги ўша чегарадан мусулмон эмасларга ичкарикиришга рухсат берилмайдиган бўлди.)

29.

Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиганларга, Аллоҳва Унинг Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган ва ҳақ дингаюрмайдиган китоб берилганларга қарши, то улар бўйинсунган ҳолларида ўз қўлларибилан “жизя” бермагунича, жанг қилинг. (Жизя, ғайридин кишининг Ислом ҳимоясиостида яшаши, мусулмонлар томонидан тақдим этилган оммавий хизматларданфойдаланиши ва бошқа сабаблар учун Ислом давлатига тўлаб туриладиган маблағдир.Жизяни ўз қўли билан бўйинсунган ҳолда берадиган аҳли китобларга қаршимусулмонлар урушмайдилар.)

30.

Яҳудийлар: “Узайр Аллоҳнинг ўғлидир”, дедилар. Насоролар:”Масиҳ Аллоҳнинг ўғлидир”, дедилар. Бу оғизлари билан айтган гапларидир. Аввалгикуфр келтирганларнинг гапига ўхшатадилар. Аллоҳ уларни лаънатласин. Қаёнбурилмоқдалар?!

31.

Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамдаМасиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодатқилмасликка амр қилинган эдилар. Ундан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ. У зот уларширк келтираётган нарсадан покдир.(Адий ибн Ҳотим Жоҳилият даврида насронийликдинига кирган экан. Синглиси бориб акасини Исломга тарғиб қилибди. Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳузурларига боришга ундабди.У Мадинага борганида, бўйнига кумушданясалган хоч таққан ҳолида Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурлариига киради. Шунда узот: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн МарямниРобб тутдилар”, оятини тиловат қилаётган эдилар. Адий (р.а.) айтадиларки: “Мен:”Уларга ҳеч ибодат қилишгани йўқ”, дедим. У зот (с.а.в.): “Лекин уларга ҳалолниҳаром қилдилар ва ҳаромни ҳалол қилдилар, улар эса эргашдилар. Ана ўша уларгаибодат қилишдир”, дедилар”)

32.

Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар.Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини батамом қилишдан бошқа ҳарнарсадан бош тортадир.(Яъни, фақат ўз нурининг тўкис бўлишини истайди.)

33.

У гарчи мушриклар ёқтимаса ҳам, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақдин билан ҳамма диндан устун қилиш учун юборган зотдир. (Аллоҳ таоло ПайғамбариМуҳаммадни (с.а.в.) ҳидоят ва ҳақ дин билан юборган. У дини Исломнинг дунёдагибарча динлардан устун бўлишини хоҳлайди. Аҳли китоблар Аллоҳниг бу хоҳишигақарши чиқадилар. Улар Исломнинг бошқа динлардан устунлигини кўра олмайдилар.Шунинг учун қўлларидан келган барча ёмонликларни қиладилар.)

34.

Эй иймон келтирганлар! Албатта, ҳибр ва роҳибларнингкўплари одамларнинг молларини ботил йўл билан ерлар ва Аллоҳнинг йўлидантўсарлар. Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлидасарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини беравер.(Аҳли китобларнинг ҳибрва роҳиблари мол-дунёга ўчлиги тарихда маълум ва машҳурдир. Улар одамларнингмолларини ботил йўл билан еганлар. Ушбу ояти каримада бу қабиҳ иш уларнинг”кўпларига” нисбат берилмоқда. Озчилиги ботил йўл билан одамларнинг молиниейишга қизиқмайди. Бу эса, воқеъликка тўғри келади. Бир вақтлар ҳибр ва роҳиблартўплаган дунёлари подшоҳ ва императорларникидан ҳам кўплиги ошкор бўлган.Оятикаримада баён қилинишича, ҳибр ва роҳиблар фақат одамларнинг молларини ботил йўлорқали ейиш билан кифояланиб қолишмайди. Балки Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар ҳам:)

35.

Бир куни ўша(олтин-кумуш)ларни жаҳаннам ўтида қизитиладива пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб: “Мана бу ўзингиз учунтўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!” дейилур.

36.

Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони, Аллоҳнингҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардантўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой)лардаўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлибурушаётгандек уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир.(Ушбу ояти карима ойларнинг ҳисоби, табиий равишда, Аллоҳ осмонлару ерни яратганпайтдаёқ, уларнинг ҳаракатига боғлиқ қилиниб ўн икки этиб белгиланганлигини баёнқилмоқда. Бу доимий равишда бир хил турадиган собит ҳисобдир. Унда инсоннинг ҳечдаҳли йўқ. Инсон фақат Аллоҳ яратган нарсаларга қараб, Аллоҳ берган ақл биланойларни санайди, холос.)

37.

Албатта, “насийу” куфрда зиёда бўлишдан ўзга нарса эмас.Бу билан куфр келтирганлар залолатга кеткизилурлар. Аллоҳ ҳаром қилган нарсанингададига мослаш учун уни бир йил ҳалол қиларлар, бир йил ҳаром қиларлар. Бас, бубилан Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қиларлар. Уларга амалларининг ёмонлигизийнатланди. Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас. (Ояти каримадаги “насийу”луғатда ортга суриш маъносини ифода қилади. Жоҳилият аҳлида уруш ҳаром қилинганойнинг ҳукмини бошқа, кейин келадиган ойга суриш одати урф бўлган эди. Яъни,араб мушриклари ҳам тўрт ой ҳаром ойлар эканлигини айтар эдилар. Ўша ойлардауруш тамоман тўхтар эди. Агар бирор киши шу ойларда отасини ўлдирган одамниучратиб қолса, унга тегмасди. Аммо бордию урушни хоҳлаб қолсалар, аслида ҳаромбўлган ойнинг ҳаромлигини орқага суриб қўйиб, уруш қилаверар эдилар. Мисол учун,Муҳаррам ҳаром ой, аммо шу ойда уруш қилгилари келиб қолса, бу йил унингҳаромлигини Сафар ойига сурдик, ўша ойда уруш қилмаймиз, деб Муҳаррамда урушқилишар эдилар. Сафарда эса, уруш қилишмасди. Янаги йили аксинча бўларди. Уларбир йилда тўрт ой урушмасак бўлди-да, қайси ойда бўлишининг нима фарқи бор,дегандек иш қилишар эди. Оятда уларнинг бу тасарруфларига баҳо ва шарҳберилмоқда.)

38.

Эй иймон келтирганлар! Сизга нима бўлдики, Аллоҳнингйўлида қўзғолинг дейилса, ерга ёпишиб олдингиз. Ёки охиратни қўйиб, ҳаёти дунёгарози бўлдингизми? Охират олдида бу ҳаёти дунё жуда оз-ку?!(Бу ояти карима Табукурушига оммавий сафарбарлик эълон қилингандан сўнг юз берган баъзи ҳолатлартуфайли нозил бўлган.)

39.

Агар қўзғолмасангиз, У зот сизни аламли азоб биланазоблайдир. Ўрнингизга бошқа қавмни келтирадир. Сиз Унга зарар келтира олмассиз.Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.

40.

Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга,куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусратберди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига, хафа бўлма, Аллоҳ, албатта,биз билан, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сизкўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди.Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир.(Эй мўминмандеб юрганлар, агар сиз бу сафар Пайғамбарга ёрдам бермасангиз, ҳечқиси йўқ,сизга ёмон бўлади. Аллоҳ Ўз Пайғамбарига ёрдам бериши турган гап. Уни Маккадакофирлар ўлдирмоқчи бўлиб, гапни бир жойга қўйганларида ҳам Аллоҳ унга нусратберган. Аллоҳ кофирларнинг ёмон ниятларини унга билдирган ва унга чиқиб кетишниамр қилган. Пайғамбар (с.а.в.) Абу Бакр Сиддиқ билан бирга ҳижратга чиққанлар.Мушриклар кўп эдилар, Аллоҳ Пайғамбарига ёрдам берган.)

41.

Енгил бўлса ҳам, оғир бўлса ҳам, қўзғолингиз ва Аллоҳнингйўлида молларингиз ва жонларингиз ила жиҳод қилингиз. Агар билсангиз, шу ишингизўзингиз учун яхшидир.(Мусулмон инсон Аллоҳнинг йўлида молини ҳам, жонини ҳамқурбон қилишга доим тайёр турмоғи зарурдир. Ана шундагина ўзларига яхши қилганбўладилар. Мухлис мусулмонлар бу олий маънони тўлиқ тушунган пайтларида “енгилбўлса ҳам, оғир бўлса ҳам”, қўзғолганлар. Аллоҳнинг йўлида молларини важонларини фидо қилганлар,ваъда қилинган яхшиликка эришганлар. Бутун дунёгаетакчи халқ бўлганлар.)

42.

Агар осон манфаат ва яқин сафар бўлганида, албатта, сенгаэргашар эдилар. Лекин уларга масофа узоқ кўринди. Улар тезда Аллоҳ номи биланқасам ичиб: “Агар қодир бўлганимизда, албатта, сиз билан чиқар эдик”, дерлар.Улар ўзларини ҳалок қиладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ улар ёлғончи эканларини, албатта,билади.(Мунофиқлар шахсий манфаатларини кўзлаб, мусулмонлар орасига суқилиболган кимсалар эди. Ўзларини сиртдан мухлис мусулмон қилиб кўрсатишарди. ЛекинТабук ғазотига умумий сафарбарлик эълон қилиниши билан уларнинг сирлари фошбўлиб қолди.)

43.

Аллоҳ сени авф қилди. Нима учун уларга то сенга ростгўйбўлганлар равшан бўлмай туриб ва ёлғончиларни билмасингдан туриб, изнбердинг?(Пайғамбар (с.а.в.) мунофиқлардан баъзиларига урушга бормасликка изнбериб қўйган эдилар. Аслида, шошилиб рухсат бергандан кўра, кутиб турганларидаяхши бўлар эди. Чунки изн олганларнинг кимлиги билинмай қолди. Изн бўлмагандаҳам сафарбарликдан қолар эдилар. Шунда уларнинг мунофиқлиги ҳаммага ошкорбўларди.)

44.

Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар сенданмоллари ва жонлари билан жиҳод қилишдан қолишга изн сўрамайдилар. Аллоҳтақводорларни билгувчи зотдир.

45.

Албатта фақат Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиганлар вақалблари шубҳага тўлганларгина сендан изн сўрарлар. Бас, улар шубҳаларидаиккиланаверадилар.

46.

Агар чиқишни хоҳлаганларида, унга тайёргарлик кўрарэдилар. Лекин Аллоҳ уларнинг ҳаракатланишларини ёқтирмай тутиб қолди. Уларга,ўтирувчилар билан ўтиринглар, деди. (Ўша иймонсиз мунофиқларда, аслида, жиҳодгачиқиш нияти бўлса, аввалдан тайёргарлик кўриб қўйган бўлар эдилар. Сафарбарликэълон этилгандан сўнг турли баҳоналар қилиб, жиҳоддан қолишга изн сўрабкелишлари, уларнинг жиҳодга чиқиш ниятлари йўқлигидандир.)

47.

Агар улар ичингизда чиққанларида ҳам сизга ёмонликданбошқа нарсани зиёда қилмасдилар, тезлаб орангизга фитна солишга уринардилар.Ҳолбуки, ичингизда уларга қулоқ солувчилар бор эди. Аллоҳ золимларни билгувчизотдир.

48.

Батаҳқиқ, бундан аввал ҳам, улар ёқтирмасалар-да, ҳақкелиб, Аллоҳнинг иши устун бўлгунича, фитна қўзиб, сенга ишларни ағдар-тўнтарқилишар эди. (Яъни, мунофиқлар аввалдан фитначи бўлиб келганлар. УларПайғамбаримиз (с.а.в.) Мадинаи Мунавварага келган пайтларида устма-уст фитнақўзғашган. Доимо ишларни остин-устин қилиб бузиб юришган. Токи Аллоҳ имконбериб, душманлар устидан ғалаба қозониб, Ислом куч-қувватга эга бўлгандагина,қўрққанларидан бир оз бўшашиб қолишган эди.)

49.

Улардан: “Менга изн бер, мени фитнага солма”, дейдиганиҳам бор. Ажабо, улар фитнага тушмадиларми? Албатта, жаҳаннам кофирларни ўраболгувчидир.(Ушбу ояти кариманинг сабаби нузули ҳақида Муҳаммад ибн Исҳоққуйидаги ривоятни келтирадилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.) бир куни жангга ҳозирликкўриб (Табук жангига) Жадд ибн Қайсга: “Эй Жадд, Бани Асфарга (яъни,румликларга) қарши курашга тайёрмисан?” дедилар. У бўлса: “Эй Аллоҳнинг Расули,менга изн бер, мени фитнага солма. Мен Бани Асфар (сариқлар)нинг хотинлариникўрсам, чидай олмайман, деб қўрқаман”, деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) ундан юзўгирдилар ва: “Сенга изн бердим”, дедилар.)

50.

Агар сенга яхшилик етса, уларни хафа қиладир. Агар сенгамусибат етса: “Олдиндан ишнинг олдини олган эдик”, деб хурсанд бўлиб юз ўгирибкетарлар.(Аҳли Исломга етган яхшилик мунофиқлар учун мусибатдир. Аммо аҳлиИсломга мусибат етса, мунофиқлар хурсанд бўладилар. Яхшиям уларгақўшилмаганимиз, уларнинг гапига кирмай, ишнинг олдини олган эканмиз, соғ-саломатқолдик, дейишади.)

51.

Сен:”Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳоретмайди. У бизнинг хожамиздир. Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар”, дебайт.(Яъни, бизга нима етса ҳам, Аллоҳдан етади. Аллоҳ таоло бизга нимани битганбўлса, ўшани кўрамиз.)

52.

Сен:”Сиз биз учун фақат икки яхшиликдан бириникутмоқдасиз, холос. Биз эса, Аллоҳ сизни Ўз ҳузурида бўладиган ёки бизнингқўлимиздан етадиган азобга дучор қилишини кутмоқдамиз. Бас, кутаверинглар, бизҳам сизлар билан бирга кутувчилармиз”, деб айт. (Жиҳодга бормай қолганмунофиқлар жиҳодга кетган мусулмонлар учун икки нарсадан бирини кутадилар,холос. Ўша икки нарса ҳам мусулмон учун яхшиликдир. Улардан бири–мусулмонинсоннинг олий мақсади–Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиб шаҳид бўлишдир. Иккинчисиэса–урушда ғолиб келишдир.)

53.

Сен:”Хоҳлаб ёки хоҳламай нафақа қилаверинглар. Сизданзинҳор қабул қилинмайди. Сизлар, шубҳасиз, фосиқ қавм бўлдингиз”, деб айт.

54.

Уларнинг нафақаларининг қабул этлишидан ман қилган нарсафақат Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирганлари, намозга доимо дангасаҳолларида келганлари ва доимо ёқтирмай инфоқ қилганларидир.

55.

Уларнинг моллари ва болалари сени ажаблантирмасин.Аслида, Аллоҳ ўша нарсалар сабабли уларни ҳаёти дунёда азоблашни ва кофирҳолларида жонлари чиқишни хоҳлайди, холос.

56.

Улар ўзлари, албатта, сиздан эканликларига Аллоҳ номи илақасам ичарлар. Ҳолбуки, улар сиздан эмас. Лекин улар қўрқадиган қавмдирлар.

57.

Агар бирор бошпаноҳми, ғорми ёки кириб оладиган жоймитопсалар, шошилиб ўша томонга юзланарлар. (Мунофиқларнинг мунофиқ бўлишинингасосий сабабларидан бири ҳам уларнинг қўрқоқликларидир. Уларга жон ширин туюлиб,ҳамма нарсадан қўрқиб, доимо ўзларини панага олиб юрадилар. Қаердан паноҳтопсалар, ўша ерга жойлашадилар. Бошпаноҳ берганга маъқул тўнни киядилар.)

58.

Улардан садақалар ишида сенга айб қўядиганлари ҳам бор.Агар ўша садақалардан уларга берилса, улар рози бўладилар. Агар берилмаса,кўрибсанки, ғазабланадилар.

59.

Агар Аллоҳ ва Унинг Расули уларга берган нарсалариданрози бўлганларида ва Аллоҳ бизга кифоя қилур, бизга тезда Аллоҳ ва Унинг РасулиЎз фазлидан беради, албатта, биз Аллоҳга рағбат қилувчилармиз, деганларида, яхшибўларди.

60.

Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишидаишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга,қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарзқилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир.(“Садақалар” деганда “закот”назарда тутилгандир. Демак, садақаларни ҳар ким ҳам олавермайди, балки Аллоҳтаоло Ўзи тайинлаган кишиларгина оладилар. Бошқаларга закот олиш ҳаромдир.”Кўнгилларини улфат қилинадиганлар”. Яъни, баъзи кишиларнинг кўнгиллариниИсломга моил қилиш учун ҳам закотдан тушган молдан берилади.”қарздорларга”–турли сабабларга кўра қарз бўлиб қолган одамга уни узиш учунёрдам тариқасида закотдан берилади.”Аллоҳнинг йўли”–энг аввало, Аллоҳнинг йўлидажиҳод қилаётганларни, қолаверса, дину диёнат, мусулмонлар оммаси фойдаси учунбўладиган ишларни ичига олади.”йўл ўғли”–яъни, сафарда, ватанидан узоқда оғирижтимоий ҳолга тушиб қолган шахс.)

61.

Улардан Пайғамбарга озор берадиган ва: “У қулоқдир”дейдиганлар бор. Сен:”У сизга яхшилик нарсаларга қулоқдир. Аллоҳга иймонкелтирадир, мўминларга ишонадир, сизлардан иймон келтирганларга раҳматдир.Аллоҳнинг Расулига озор берадиганларга аламли азоб бордир”, дебайт.(Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳамма билан яхши муомалада бўлардилар. Ҳамманингдардига қулоқ осар эдилар. Мунофиқлар бу юксак одоб намунасидан ҳам эгри хулосачиқариб, моғор босган қалблари ҳиқду ҳасадга тўлиб, фитна гап ўйлаб чиқардилар.Пайғамбаримизга (с.а.в.) “қулоқ” деб лақаб қўйдилар.)

62.

Улар сизларни рози қилиш учун Аллоҳнинг номи ила қасамичарлар. Агар мўмин бўлсалар, Аллоҳни ва Унинг Расулини рози қилмоқлари ҳақлиэди.

63.

Улар кимки Аллоҳга ва Унинг Расулига хилоф қилса,албатта, унга жаҳаннам оташ бўлиб, унда абадий қолишини. Ана шу катта орэканлигини билмайдиларми?!

64.

Мунофиқлар уларга қалбларидаги нарсанинг хабариниберадиган сура нозил бўлишидан қўрқарлар. Сен:”Истеҳзо қилаверинглар, албатта,Аллоҳ сиз қўрқаётган нарсани чиқаргувчидир”, деб айт.(Пайғамбаримиз (с.а.в.)замонларида яшаган мунофиқлар ҳар доим мусулмонлар билан бирга юрганларидан,нозил бўлаётган оятлар ва суралардан хабардор эдилар. Улар баъзи вақтларда суранозил бўлиб, ҳеч ким билмайдиган яширин ишлар ҳам фош қилинаётганининг жонлигувоҳи эдилар. Ўзлари мунофиқлик қилиб, яширин гаплар айтиб ёки дилларидаИсломга, мусулмонларга қарши ўй-фикрларни тугиб юришар эди. Аммо, бирон суранозил бўлиб, қалбимиздаги сирни очиб қўймаса эди, деб қўрқардилар ҳам.)

65.

Агар улардан сўрасанг, албатта: “Биз фақат ўзимизча гапқилиб ўйнаётган эдик, холос”, дерлар. Сен:”Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулиниистеҳзо қилаётган эдингизми?” деб айт. (Яъни, агар мунофиқлардан ўша истеҳзоқилиб айтган гаплари ҳақида сўрасанг, улар, биз ҳеч нарса деганимиз йўқ, фақатшундай ўзимизча гаплашдик, ўйнашдик, холос, дейдилар.)

66.

Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфркелтирдингиз. Агар сиздан бир тоифани авф этсак, бошқа тоифани жиноятчибўлганлари учун азоблаймиз. (Сиз қилар ишни қилиб қўйиб, узр айтишингиздан фойдайўқ. Иймон келтиргандан сўнг, унда собит турганингизда, бошқа гап эди. Аммо сизиймондан кейин куфр келтириб, мунофиқ бўлдингиз. Энди узр айтманг. Билмасдан,жаҳолат билан сизга қўшилиб қолган тоифани афв этсак ҳам, бошқаларингизнижиноятчи бўлганларингиз учун, албатта, азоблаймиз.)

67.

Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар ҳаммалари бирдирлар,ёмонликка буюрарлар, яхшиликдан қайтарарлар ва қўлларини маҳкам юмарлар. Аллоҳниунутдилар, бас, У ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар–уларфосиқлардир.(Мунофиқлар қаерда бўлсалар ҳам, кимлигидан қатъи назар, эркак-аёлбўлсин, нима иш қилмасин, барибир мунофиқдир. Ҳаммалари ҳам бир гўр. Чункиасллари бир. Кўрсатадиган фаолиятларининг маъноси бир.)

68.

Аллоҳ мунофиқ эркакларга, мунофиқ аёлларга ва кофирларгажаҳаннам оташини ваъда қилди. Унда абадий қолурлар. Ўша улар учун етарлидир.Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир.

69.

Ўзингиздан аввалгиларга ўхшайсиз. Улар сизлардан кўрақувватлироқ, молу дунё ва бола-чақалари кўпроқ эдилар. Бас, ўз насибалари иламаза қилдилар, ўзингиздан олдингилар насибалари ила маза қилганларидек, сиз ҳамўз насибангиз ила маза қилдингиз. Улар шунғигандек, сиз ҳам шунғидингиз. Анаўшаларнинг амаллари дунёю охиратда ҳабата бўлди. Ана ўшалар, ўзлари зиёнкўргувчилардир.

70.

Уларга ўзларидан олдин ўтганларнинг, Нуҳ, Од, Самудқавмининг ва Иброҳим қавмининг, Мадян эгаларининг ва тўнтарилган(қишлоқ)ларнингхабари келмадими? Уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келдилар. Бас,Аллоҳ уларга зулм қилмас эди. Лекин улар ўзларига зулм қилар эдилар. (Кофир вамунофиқлар Нуҳ қавмини тўфон босиб ҳалокатга учратганини ҳам, Од қавмини қаттиқўт шамол ҳалок қилганини ҳам, Самуд қавмини қаттиқ қичқириқ яксон этганини ҳам,Иброҳим алайҳиссалом ўзи қутулиб қолиб, қавмлари қандай ҳалок бўлганини ҳам,Мадян эгаларини зилзила олганларини ҳам, Лут алайҳиссаломнинг қавми қишлоқлариқандай тўнтарилиб, жинояткор аҳолисини босиб қолганини ҳам яхши билишар эди.Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжат билан келганида, уларни ёлғончига чиқариб,бошларига ўша мусибатлар тушганини ҳам яхши билишарди. Шу қилмишлари билан уларўзларига ўзлари зулм қилдилар. Бўлмаса, Аллоҳ уларга зулм қилмас эди.)

71.

Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар.Улар яхшиликка буюрарлар, ёмонликдан қайтарарлар, намозни тўкис адо этарлар,закотни берарлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қиларлар. Ана ўшаларгаАллоҳ тезда раҳм қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир.(Бу васфлармунофиқлар ҳақида келган васфга тамоман зид эканлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди.Мунофиқларнинг бир хил эканликлари, улар доимо бир-бирларига ўхшашларитаъкидланган бўлса, мўминларнинг ўзаро дўст-валий эканликлари айтилмоқда.)

72.

Аллоҳ мўмин эр ва мўмина аёлларга остидан анҳорлар оқибтурган жаннатларни, уларда абадий қолишни ва барқарорлик жаннатидан покизамасканларни ваъда қилди. Аллоҳдан бўладиган розилик эса, энг улуғидир. Ана ўшаулкан ютуқдир. (Кофир ва мунофиқларни жаҳаннам кутиб турган бўлса, мўмин вамўминаларни ажойиб жаннатлар кутиб турибди. Кофирлар ва мунофиқлар дўзахдаабадий азоб чексалар, мўмин ва мўминалар жаннатда абадий маза қиладилар.Уларнинг доимий истиқомат қиладиган жаннатларида покиза масканлар кутиб турибди.Лекин бу мўмин ва мўминаларга берилган мукофотнинг охирги даражаси эмас. Уларгабериладиган мукофотнинг энг улуғи Аллоҳнинг розилигидир. Бу мукофотнинг олдидажаннатлар ва уларнинг битмас-туганмас неъматлари ҳам ҳеч гап бўлмай қолади.)

73.

Эй Пайғамбар, кофирлар ва мунофиқларга қарши жиҳод қил вауларга нисбатан қаттиққўл бўл. Уларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмонқайтадиган жой.(Маълумки, Пайғамбаримиз (с.а.в.) аввалда мунофиқларга нисбатанжуда ҳам кечиримли бўлганлар. Уларнинг кўпгина беодоблик ва душманликларини авфқилганлар. Ҳатто баъзи саҳобалар ҳаддан ошиб кетган мунофиқларни ўлдиришга изнсўраганларида ҳам, қўй, одамлар, ўз шерикларини ўлдиряпти, демасин, деганлар.Аммо ушбу ояти карима энди юмшоқ муомалаларнинг вақти ўтганини, эндимунофиқларга ҳам кофирларга қилгандек муомала қилиш вақти келганини билдирмоқда.Уларга қарши жиҳод қилиб, қаттиққўл бўлиш тайинланмоқда. Уламоларимиз Расулуллоҳ(с.а.в.) мунофиқларга қарши уруш қилмаганларини, уларни ўлдирмаганларини алоҳидатаъкидлайдилар. Лекин шу оятдан кейин муомала кескин ўзгариб, уларга нисбатанқаттиққўл бўлинган ва кирдикорлари аёвсиз фош этилган.)

74.

Улар гапирмаганлари ҳақида Аллоҳнинг номи ила қасамичарлар. Батаҳқиқ, куфр калимасини айтдилар ва Исломларидан кейин куфркелтирдилар ҳамда ета олмаган нарсаларга қасд қилдилар. Аллоҳ ва Унинг Расулиуларни Ўз фазлидан бой қилиб қўйганларидан бошқа “айб” топа олмадилар. Агартавба қилсалар, ўзларига яхши бўладир. Гар юз ўгириб кетсалар, Аллоҳ уларни будунёю охиратда аламли азоб билан азоблайдир. Ер юзида уларга дўст ҳам, ёрдамчиҳам йўқ. ( Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) вақтларида мунофиқлар бир неча бор куфргапларни айтганларидан кейин тониб, айтганимиз йўқ, деб қасам ичишган. Оятикаримада ўша ҳақиқат таъкидланиб, улар куфр гапни айтганлари ва шу биланмусулмонликдан чиқиб қайта кофир бўлганликлари баён қилинмоқда. Оятдаги “”етаолмаган нарсаларга қасд қилдилар”дан мурод Расулуллоҳни (с.а.в.) ўлдирмоққа қасдқилганлари ва мақсадларига ета олмаганларидир.)

75.

Улардан: “Агар У зот Ўз фазлидан берса, албатта, садақақиламиз ва, албатта, аҳли солиҳлардан бўламиз”, деб Аллоҳга аҳд берувчилар бор.

76.

У зот Ўз фазлидан берган чоғда эса, бахиллик қилиб, юзўгириб, орқага қараб кетарлар.

77.

Бас, Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва ёлғонгапирганлари учун Унга рўбарў бўладиган кунгача қалбларида нифоқни оқибат қилибқўйди.

78.

Улар Аллоҳ уларнинг сирларини ҳам, яширин гапларини ҳамалбатта билишини ва Аллоҳ, албатта, ғайбларни билгувчи зот эканинибилмасмидилар?

79.

Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни ва ўзкучлари етгандан бошқани топа олмайдиганларни айблайдиган ва масхарақиладиганларни Аллоҳ масхара қилади ва уларга аламли азоб бўладир.

80.

Улар учун истиғфор айтсанг ҳам ёки истиғфор айтмасанг ҳам(барибир). Агар улар учун етмиш марта истиғфор айтсанг ҳам, Аллоҳ уларни зинҳормағфират қилмас. Бу уларнинг Аллоҳ ва Унинг Расулига куфр келтирганлари учундир.Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас. (Мунофиқлар сурасидан маълумки,мунофиқларнинг гуноҳларини мағфират қилишни сўраб, улар учун истиғфор айтиштаклиф қилинган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу ишга моил бўлганлар. Ўшанда ҳам шумаънодаги ояти карима нозил бўлган. Биз ўрганаётган ояти каримадан билинибтурибдики, Табук ғазоти асносида мунофиқларнинг кирдикорлари кетма-кет фошбўлгандан кейин яна улар учун истиғфор айтиш таклифи бўлган ёки ҳолат шунитақозо қилиб қолган. Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммадга (с.а.в.) хитоб қилиб,мунофиқлар учун истиғфор айтишлари ва айтмасликлари барибир эканлигини, фойдасийўқлигини билдирмоқда.)

81.

Улар Аллоҳнинг Расулига хилоф қилиб ортда қолганларўтирган жойларида хурсанд бўлдилар ва Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари биланжиҳод қилишни ёқтирмадилар ҳамда “Иссиқда қўзғолманглар”, дедилар.Сен:”Жаҳаннамнинг оташи иссиқроқ, агар тушунсалар”, деб айт.(Яъни, улародамларни ҳам ўзларига ўхшаб сафарбарликдан қочишга чақирдилар. Улар бу дунёнингарзимаган иссиғидан қочишмоқдаю, аммо ўзларини охиратнинг ашаддий иссиғига дучорқилишмоқда.)

82.

Бас, қилган касблари туфайли оз кулиб, кўп йиғласинлар.(Улар бу дунёда қанча кўп кулсалар ҳам оз бўлади, охиратда кўп йиғлашлари тургангап.)

83.

Бас, Аллоҳ сени улардан бир тоифасига қайтарса-ю, уларсендан (урушга) чиқишга изн сўрасалар: “Мен билан ҳеч қачон чиқмайсизлар ва менбилан бирга ҳеч қачон жанг қилмайсизлар, сизлар биринчи мартада ўтиришга розибўлдингиз, бас, ортда қолувчилар билан ўтираверинглар”, деб айт.

84.

Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намозўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдиларҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар. (Чунки, жаноза намозини ўқиш, бировнинг қабриустида туриш ўлган учун катта ҳурмат ва эъзоздир. Бу улкан ҳурмат ва эъзозниҳақдор кишиларга қилиш керак.Мунофиқ ва фосиқлар бунга лойиқ эмаслар.)

85.

Уларнинг мол-дунёлари ва бола-чақалари сениажаблантирмасин. Аслида, Аллоҳ ўша нарсалар сабабли уларни дунёда азоблашни вакофир ҳолларида жонлари чиқишни хоҳлайди, холос.

86.

“Аллоҳга иймон келтиринглар ва Унинг Расули билан жиҳодқилинглар”, деб сура нозил қилинган пайтда улардан бой-задагонлари: “Бизни текқўй, ўтирувчилар билан бирга бўлайлик”, деб изн сўрарлар.

87.

Улар хотин-халажлар билан бирга бўлишга рози бўлдилар вақалбларига муҳр босилди. Бас, улар англамаслар. (Улар ўзлари хоҳлаб пасткашликқилдилар. Шу сабабдан қалбларига муҳр босилди. Энди улар ўз фойдалариниангламайдилар. Агар англаганларида жиҳоддан қочмас эдилар.)

88.

Лекин Пайғамбар ва у билан бирга иймон келтирганлармоллари ва жонлари билан жиҳод қилдилар. Ана ўшаларга, ўзларига яхшиликларбўладир. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир. (Булар мунофиқларга ўхшаб молудунёга берилиб, унинг кетиб қолишидан қўрқиб, бахиллик қилмадилар. ТопганлариниАллоҳнинг йўлидаги жиҳодга сарфладилар. Улар мунофиқларга ўхшаб жонлари ширинкўриниб, қўрқиб, урушдан қочиб, хотин-халаж орасига кириб ўтириб олмадилар. УларАллоҳнинг розилиги учун, Унинг йўлида шаҳид бўлишни орзу этиб жиҳод қилдилар.Шунинг учун уларга барча яхшиликлар берилади. Шунинг учун улар нажот топадилар.)

89.

Аллоҳ улар учун остида анҳорлар оқиб турган жаннатларнитайёрлаб қўйди. Унда абадий қолурлар. Ана шу буюк ютуқдир.

90.

Аъробийлардан узр айтувчилар уларга изн берилишини сўрабкелдилар. Аллоҳга ва Расулига ёлғон гапирганлар эса, ўтириб қолдилар. Уларданкофир бўлганларга аламли азоб етадир. (Араб тилида “аъробий” деб саҳродаистиқомат қилувчи арабларга айтилади. Уларнинг ичидан ҳам Табук урушига бормайқолганлари бор эди.)

91.

Заифҳолларга, беморларга ва сарф-харажат қиладиган нарсатопа олмаётганларга, Аллоҳга ва Расулига ихлосли бўлсалар, насиҳат қилсалар,гуноҳ йўқ. Чиройли амал қилувчиларни айблашга йўл йўқ. Аллоҳ мағфиратли вараҳмли зотдир.(Урушга ярамайдиган заифҳол кишилар, беморлар ёки урушга боришучун керак сарф-ҳаражатларни кўтара олмайдиган одамлар урушга бормай қолсалар,айб эмас. Гуноҳ ҳам бўлмайди. Чунки Ислом инсонни тоқатидан ташқари нарсагатаклиф қилмайди.)

92.

Яна сенга улов беришинг учун келганларида: “Сизларниминдиргани нарса топа олмаяпман”, деганингда ғамгин бўлиб, кўзларидан ёшларитўкилиб, орқага қайтиб кетганларга ҳам, сарф-харажат қиладиган нарса топаолмаганлари учун гуноҳ йўқ. (Бу тоифадагилар ўзлари соғ-саломат, бақувват,урушга ярайдилар. Рағбатлари ҳам бор. Урушга бориш учун жўнаб йўлга ҳамчиққанлар. Аммо Табук узоқ жой бўлгани учун миниб оладиган улов керак. Уларнингэса, уловлари йўқ. Шунинг учун Расулуллоҳнинг (с.а.в.) олдиларига улов сўрабкелишган.)

93.

Бой-бадавлат бўлиб туриб сендан изн сўрайдиганларниайблашга йўл бор. Улар хотин-халажлар билан бирга бўлишга рози бўлдилар. Аллоҳуларнинг қалбларига муҳр босди. Бас, улар билмаслар.

94.

Ҳузурларига қайтиб келганингизда, сизга узр айтадилар.Сен:”Узр айтманглар, биз сизларга ҳеч қачон ишонмаймиз. Батаҳқиқ, Аллоҳ бизгасизларнинг хабарларингизни берди. Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расули амалингизникўрадир, сўнгра ғайбни ва шаҳодатни билгувчи зотга қайтарилурсизлар. Бас, усизга қилиб юрган амалингизнинг хабарини берадир”, деб айт.

95.

Уларнинг ҳузурларига қайтиб келганингизда уларниайбламаслигингиз учун сизга Аллоҳнинг номи ила қасам ичадилар. Бас, улардан юзўгиринглар! Албатта, улар нопокдирлар. Қилиб юрган касблари жазосига жойларижаҳаннамдадир. (Урушдан қочиб, сафарбарликдан ортда қолган ўшалар фақат оддийузр айтиш билан кифояланмайдилар, балки узрлари ҳақиқий эканлигига ишонтиришучун қасам ичадилар. Қасам ичганда Аллоҳнинг номини тилга оладилар. Лекинуларнинг қасамларига ҳам ишонмаслик керак экан. Чунки пасткаш мунофиқнинг ўзманфаати йўлида Аллоҳ номи ила ёлғон қасам ичиши ҳеч нарса эмас.)

96.

Улар сизлар улардан рози бўлишингиз учун сизга қасамичарлар. Агарчи сиз улардан рози бўлсангиз ҳам, Аллоҳ фосиқ қавмлардан розибўлмас.(Мунофиқлар Аллоҳнинг розилигини эмас, балки банданинг розилигини олишгауринадилар. Мунофиқлик шу асосга қурилган.)

97.

Аъробийлар куфр ва нифоқда ашаддийроқ ва Аллоҳ ЎзПайғамбарига нозил қилган нарсанинг чегараларини билмасликка лойиқроқдирлар.Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир. (Оятда аъробийларнинг асл табиатлари васфқилинмоқда. Улар ўзлари яшаб турган муҳитга мослашиб қолганлар. Улар куфр ванифоқда ашаддий бўладилар. Аъробийлар шафқатсиз табиий шароитда узоқ яшаганиучун кўнгли қаттиқ, қўпол табиатли бўлиб қоладилар. Яна бунга ўхшаган сабабларжуда ҳам кўп бўлиши мумкин.)

98.

Аъробийлардан қилган инфоқни зиён деб биладиган ва сизгабало-офат келишини кутиб турадиганлари ҳам бор. Ёмон балолар ўзларига урсин!Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зотдир. (Оятда васфи келган мунофиқлараъробийлардир. Улар мусулмонларга ўзларининг сири очилиб қолишидан қўрқиб, закотберишга ва жиҳод учун баъзи бир сарфларни қилишга мажбур бўладилар.)

99.

Аъробийлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиганҳамда инфоқ қиладиган нарсасини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Расулнинг дуосигамушарраф этиш воситаси деб биладиганлари ҳам бор. Билсинларки, албатта, ўшанарсалар улар учун қурбатдир. Албатта, Аллоҳ уларни ўз раҳматига киритади.Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Бу оятда васфлари келган аъробийлармухлис, мўмин-мусулмон аъробийлардир. Улар Аллоҳга ва охират кунига иймонкелтирган саодатманд кишилардир.)

100.

Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларгаяхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан розибўлдилар. Уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Улардаабадий қолурлар. Ана ўша улкан ютуқдир.

101.

Атрофингиздаги аъробийлардан мунофиқлар бор. Мадинааҳлидан ҳам. Улар нифоқда сийқаси чиққанлардир. Сен уларни билмассан, уларни Бизбиурамиз. Албатта, уларни икки марта азоблаймиз. Сўнгра улкан азобгақайтарилурлар. (Ушбу ояти каримада аъробийларнинг ва аҳли Мадинанинг алоҳидамунофиқлари, сийқаси чиққан мунофиқлари ҳақида сўз кетмоқда. Шу даражада сийқасичиққанки, усталигидан, ҳатто Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам уларнинг мунофиқэканликларини билмайдилар. Мунофиқлигини фақат Аллоҳ таолонинг ўзигина билади.)

102.

Бошқалар эса, гуноҳларини эътироф қилдилар; улар яхши ваёмон амални аралаштириб қилганлардир. Шоядки Аллоҳ уларнинг тавбасини қабулқилса. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Ушбу оят тушишига сабаббўлганлар Табук урушига бормай қолиб, сўнгра ўз ишларидан афсус-надомат қилибтавба этган кишилардир. Улар ғазотдан қолиб жуда ёмон иш қилган, аммо чинкўнгилдан афсусланишлари яхши ишдир. Энди бундай кишиларнинг ишлари Аллоҳнингўзига ҳавола қилинади.)

103.

Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан,тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, сенинг дуоинг улар учунсокинликдир. Аллоҳ эшитгуви ва билгувчи зотдир.

104.

Улар, албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан тавбани қабулқилишини ва садақаларни олишини ва, албатта, Аллоҳнинг Ўзи тавбаларни кўплабқабул қилгувчи ва раҳмли зот эканини билмайдиларми?

105.

Сен:”Амал қилинглар! Бас, албатта, Аллоҳ, Унинг Расули вамўминлар амалингизни кўрарлар. Ва, албатта, ғайбни ва шаҳодатни билгувчи зотгақайтариласизлар. Бас, У сизларга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берадир”–деб айт.

106.

Ва Аллоҳнинг амрига ҳавола қилинган бошқалар бор. Уларниёки азоблайдир ёки тавбаларини қабул қиладир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир.(Уламоларимиз бу тоифадаги одамлар мазкур оят нозил бўлган пайтда уч киши, яъни,Ҳилол ибн Умаййа, Каъб ибн Молик ва Мирор ибн ар-Робийълар эди, дейдилар. Улармунофиқ эмас, балки чин мусулмон бўлганлар, лекин хато қилиб, Табук ғазотигабормай қолганлар. Сўнгра афсус-надомат қилганлар-у, аммо Абу Лубоба ва унингшерикларига қўшилиб, ўзларини масжид устунига боғламаганлар. Абу Лубоба ва унингшерикларининг тавбалари қабул қилинди, гуноҳлари кечирилди. Аммо бу уч кишинингамри Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилинди. Хоҳласа, уларни азоблайди, хоҳласа,тавбаларини қабул қилиб, гуноҳларини кечиради.)

107.

Зиён, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва бунданолдин Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиш жойи бўлиши учун масжидқурганлар, албатта, биз яхшиликдан бошқа нарсани ирода қилганимиз йўқ, деб қасамичарлар. Аллоҳ шоҳидлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир. (Мазкурмунофиқлар қурган масжиддан ҳеч қандай фойда йўқ эди. Чунки улар ўз масжидлариниМуҳаммад (с.а.в.) биринчи бўлиб тиклаган Қубо масжиди ёнида қурган эдилар.Шунинг учун бу масжид Масжидул Зирор–зиён масжиди, деб номланди. Бу масжиднингкуфр учун қурилди дейилишига сабаб мунофиқлар уни ўзларига марказ қилиб, куфришларини ривож топтириш мақсадида эдилар. Ояти карима маълум шахслар, маълуммасжид сабабли тушган бўлса ҳам, унинг маъноси умумийдир. Мунофиқ ва кофирларбарча жойларда ва барча замонларда Исломга зиён етказиш учун, куфрниривожлантириш учун, мўмин-мусулмонлар орасига тафриқа солиш учун, Аллоҳ ва УнингРасулига уруш очганларга кузатиш жойи бўлиш учун кўплаб Масжидул Зирорларқурганлар. Бу ҳолат динсиз давлатлардаги масжид ва диний муассасалар мисолидажуда ҳам равшан намоён бўлган.)

108.

Сен у (масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундантақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиганкишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир.

109.

Биносини Аллоҳга бўлган тақво ва Унинг розилиги асосидақурган кимса яхшими ёки биносини емирилаётган жар ёқасини асос қилиб қуриб убилан бирга жаҳаннам ўтига қулаган кимса яхшими? Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятқилмас.

110.

Барпо қилган бинолари қалбларида шак-шубҳа ҳолидабардавом қолади. Магар қалблари қиймаланиб кетсагина шак-шубҳа қолмас. Аллоҳбилгувчи ва ҳикматли зотдир.

111.

Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларинижаннат эвазига сотиб олди. Улар Аллоҳнинг йўлида жанг қиладилар, ўлдирадилар ваўлдириладилар. Бу Тавротда, Инжилда ва Қуръонда Унинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир.Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилса,бас, қилган савдоларингиздан шод бўлаверинг. Ана шунинг ўзи улкан ютуқдир.(Ушбусавдо алоқасида Аллоҳ таоло харидору, мўмин инсон сотувчи. Мўмин-мусулмон бўлишбилан инсон ўз жони ва молини Аллоҳга сотади. Аллоҳ таоло эса мўмин мусулмонбандасига жонингни ва молингни Менинг йўлимга тиксанг, Мен бунинг эвазигажаннатни бераман, деб сотиб олади. “Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонларива молларини жаннат звазига сотиб олди”, дегани шу маънони англатади. “Сотиболди”, яъни, савдо тугади. Шунинг учун ҳеч бир мўмин-мусулмон шахс савдонибузмасликка, Аллоҳга сотган жони ва молини беришга доим тайёр турмоғи лозим.)

112.

Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамдайтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликкабуюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Вамўминларга хушхабар бер! (Бу ояти каримада мўмин кишининг бир неча сифатларизикр қилинмоқда, агар уларда бу сифатлар мавжуд бўлса, мўминлик шарафигаэришадилар ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) берадиган хушхабарга ҳақли бўладилар.)

113.

Пайғамбар ва мўминлар учун дўзах эгалари эканлиги аёнбўлган мушрикларга, агар яқин қариндошлари бўлса ҳам, истиғфор айтишлари дурустэмасдир. (Демак, Пайғамбаргаки (с.а.в.) рухсат йўқ экан, бошқаларга бўлмаслигианиқ гап. Мўмин киши учун ҳамма нарсадан иймони афзал, шунинг учун у аввалоиймон, дин қардошлари ила алоқа ва боғланишларни йўлга қўяди. Қон-қардошликалоқаси эса бу жойда ҳеч нарсани ҳал қилмайди.)

114.

Иброҳимнинг отаси учун айтган истиғфори унга берганваъдаси устидан эди, холос. Вақтики, унга отасининг Аллоҳга душман эканлиги аёнбўлганда ундан воз кечди. Албатта, Иброҳим тазарруъли ва ҳалиймдир. (Яъни, отасиИброҳим (а.с.) билан тортишиб, уни сўкиб, тошбўрон қилмоқчи бўлганда ҳалиймсифатли Иброҳим (а.с.): “Сенинг учун Аллоҳга истиғфор айтаман”, деб ваъда берганэди. Ана шу ваъдага вафо қилиш учун отасига истиғфор айтди, холос. Кейинчаликунга отаси Аллоҳнинг душмани эканлиги аён бўлди. Ўшанда у отасидан воз кечди.)

115.

Аллоҳ бир қавмни ҳидоятга бошлаганидан сўнг уларгасақланишлари лозим бўлган нарсани баён қилмасдан туриб залолатга кетказмас.Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчи зотдир. (Яъни, иймон келтириб мусулмонбўлганларга аввало нима қилиш кераклиги, нималардан сақланишлари лозимлиги баёнқилинади. Кейин ҳам ноҳақ иш қилсалар, нотўғри йўлда юрсалар, ана шундан сўнгАллоҳ уларга нисбатан чора кўради.)

116.

Албатта, осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Утирилтирур ва ўлдирур. Сизларга Аллоҳдан бошқа дўст ҳам йўқ, ёрдамчи ҳам йўқ.

117.

Батаҳқиқ, Аллоҳ Пайғамбарининг, муҳожир ва ансорларнингтавбасини қабул қилди. Улардан баъзиларининг қалблари тойиб кетай дегандан сўнгтавбаларини қабул қилди. Албатта, У зот уларга марҳаматли ва меҳрибондир. (Ушбуоятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) тавбаларини қабул қилгани хусусидахабар бермоқда. Маълумки, Пайғамбарлар маъсумдирлар. Аммо бу оятдаПайғамбаримизнинг Аллоҳдан тушган ваҳийга хилоф қилганлари ҳақида гап кетаётганийўқ. Бу ҳол бўлиши ҳам мумкин эмас. Балки У зот (а.с.) ижтиҳод маъносида баъзибир кишиларга Табук ғазотига чиқмай қолишга изн берган эдилар. У зот (с.а.в.) бубилан афзал ишни эмас, ундан пастроғини қилган эдилар. Афзали эса то ростгўйларёлғончилардан ажралгунча кутиб туриш эди.)

118.

Ва ортда қолган уч кишига ҳам. Уларга кенг ер тор бўлиб,юраклари сиқилиб, Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнгтавба қилишлари учун тавба эшиги очилди. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчива раҳмли зотдир. (Бу уч кишининг қиссаси ҳамма тарих китобларимизда, тафсир ваҳадис китобларимизда ривоят қилинган. Мазкур уч киши Каъб ибн Молик, Мирора ибнРобиъ ва Ҳилол ибн Умаййа ал-Воқифийлар мунофиқ эмас, балки чин мусулмонбўлганлар, лекин хато қилиб, Табук ғазотига бормай қолганлар.)

119.

Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар васодиқлар ила бирга бўлинглар.

120.

Мадина аҳлига ва уларнинг атрофидаги аъробийларгаРасулуллоҳдан четда қолишлари ва ўз жонларини кўзлаб унинг жонига эътиборқилмасликлари дуруст эмас. Зеро, уларга Аллоҳнинг йўлида ташналик, чарчоқ, очликетса, кофирларнинг ғазабини чиқарадиган бирон қадам боссалар, душманга биронзиён етказсалар, албатта, уларга солиҳ амал ёзиладир. Албатта, Аллоҳ яхшиликқилувчиларнинг ажрини зое қилмас.

121.

Кичик ёки катта нафақа қилсалар ҳам, бирон водийни кесибўтсалар ҳам, албатта, уларга (солиҳ амал) ёзиладир. Аллоҳ уларга қилган энггўзал амалларининг мукофотини берадир. (Яна ҳаммаёқ тўла ажр-савоб. Катта-кичикбўлсин, нафақа қилсалар бас. Унга ҳам ажр-савоб берилади. Душман томон биронводийни кесиб ўтсалар ҳам ажр-савоб ёзилади. Ёзилганда ҳам мужоҳиднинг умридақилган энг яхши амалининг савоби ёзилади. Шундай бўлиб тургандан кейин нима учунэнди сафарбарликдан қочиб, жиҳоддан ортда қолиш керак экан?)

122.

Мўминларнинг ҳаммалари (жангга) қўзғолишлари лозим эмас.Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Улар динни чуқур англаб, қайтиб келганвақтларида қавмларини огоҳлантирардилар. Шоядки, улар ҳазир бўлсалар. (Ушбу оятикаримадаги мўминларнинг ҳаммалари бирдан жиҳодга чиқишлари лозим эмаслигиҳақидаги маъно, бошқа оятлардаги ҳамма чиқиши лозимлиги ҳақидаги маъноларгақарама-қарши келмайди. Ҳар бир оятга мақомга қараб амал қилинади. Баъзи вақтларбўладики, ҳамма жиҳодга чиқиши тақазо қилинади. Баъзи вақтларда эса, ҳамманингчиқиши шарт эмас. Керакли даражада чиқса етади. Ҳамма нарса вазиятга қараб,Ислом жамияти раҳбарлари томонидан аниқланади. Биз ўрганаётган бу оятда ҳаммажиҳодга чиқиши лозим бўлмаган ҳолат ҳақида гап кетмоқда.)

123.

Эй иймон келтирганлар, сизга яқин бўлган кофирларга қаршижанг қилинг. Улар сиздаги шиддатни кўрсинлар. Ва билингки, албатта, Аллоҳтақводорлар билан биргадир. (Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва хулофаи рошидинлардаврида ушбу ояти каримага тўлиқ амал этилган. Ислом ерларига яқин турган куфржамиятларига қарши жиҳод қилинган. Бу тарихда маълум ва машҳур ҳақиқатдир.)

124.

Бирон сура нозил қилинган вақтда улардан: “Бу сизданкимнинг иймонини зиёда қилди?” дейдиган кимсалар бор. Бас, иймонкелтирганларнинг иймонини зиёда қилди ва улар шоду хуррам бўлдилар. (ҚуръониКаримдан бир сура нозил бўлиши жуда катта ҳодиса бўлган. Аммо мунофиқлар учун буулкан ҳодиса истеҳзо ва масхара учун фурсат ҳисобланади. Улар сиртдан ўзларинимусулмон қилиб кўрсатиш учун уринадилар, аммо иймон ва Ислом тақазосидаги ишларўртага чиққанда ўзларини ким эканликларини фош қилиб қўйишади. Улар нозил бўлгансура бировнинг иймонини зиёда ҳам қиладими, деган истеҳзони бошқача қилибайтадилар. Ҳа, Қуръон, унинг оятлари мўминларнинг иймонини зиёда қилади. Уларўша иймонлари ва унинг зиёдалиги туфайли икки дунёда шоду хуррам бўлурлар. Қалбикасал мунофиқларга эса бошқача таъсир қилади.)

125.

Аммо қалбларида касали борларнинг ифлосликлари устигаифлослик зиёда қилди ва улар кофир ҳолларида ўларлар. (Албатта, қалбларидакасали борлардан мурод мунофиқлардир, “ифлослик”дан мурод эсамунофиқликларидир.)

126.

Улар ҳар йили бир ёки икки марта фитна қилаётганларигақарамайдиларми? Шунда ҳам на тавба қилмаслар ва на эсламаслар. (Ҳар йилиуларнинг ҳаётида бир ёки икки марта синовли ишлар, касалликми, бошқа мусибатмибўлиб ўтади. Аслида ўша ҳодисалар уларнинг кўзини очиши керак. Лекин улар бунарсаларга ибрат кўзи билан қарамайдилар.)

127.

Бирон сура нозил бўлган вақтда сизни биров кўрмадими, деббир-бирларига назар соладилар-да, сўнгра бурилиб кетадилар. Улар фаҳмламайдиганқавм бўлганлари учун Аллоҳ қалбларини буриб қўйди.

128.

Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққатчекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишингизга) ташна,мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди. (Ояти каримадаПайғамбаримизнинг (с.а.в.) асосий сифатларидан бир нечаси зикр қилинмоқда. Дунётарихида У зотдек (с.а.в.) кишиларга марҳаматли, меҳрибон инсон бўлган эмас. Буулкан ҳақиқатни Пайғамбаримиз (с.а.в.) сийратлари ва ҳадисларидан билиб оламиз.)

129.

Бас, юз ўгириб кетсалар, сен: “Менга Аллоҳнинг Ўзиетарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғаршнинг Роббисидир”, дегин.