99. Залзала

1.

Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса.

2.

Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса.

3.

Ва инсон, унга нима бўлди?!, деса.

4.

Ўша кунда у(ер) ўз хабарини айтадир.

5.

Сенинг Роббинг унга ваҳий юборганини.

6.

Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўришучун жойларидан қўзғаладир.

7.

Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.

8.

Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир.(Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасинингҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агару кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.)