96. Алақ

1.

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

2.

У инсонни алақдан яратди.

3.

Ўқи! Ва Роббинг энг карамлидир!

4.

У қалам билан илм ўргатгандир.

5.

У инсонга у билмаган нарсани ўргатди.

6.

Йўқ! Албатта инсон туғёнга кетадир.

7.

Ўзини бой кўргани учун.

8.

Албатта, қайтиб бориш Роббингадир.

9.

Қайтарганни кўрдингми?!

10.

Бандани намоз ўқиётганида?! (Макка мушриклари раҳбари АбуЖаҳл, Муҳаммадни Каъба ёнида намоз ўқиётганини кўрсам, бўйнидан оёғим биланбосаман, деган экан. Шунга биноан бу оятлардаги намоз ўқувчидан мурод Муҳаммадсоллаллоҳу алайҳи васаллам, намоздан қайтарувчи эса Абу Жаҳлдир.)

11.

Айт-чи, агар ўша ҳидоятда бўлса.

12.

Ёки тақвога амр қилса.

13.

Айт-чи, ўша ёлғонга чиқарса ва юз ўгирса.

14.

Албатта Аллоҳ уни кўришини билмасми?!

15.

Йўқ! Агар қайтмаса, пешонасидан шиддатла тутамиз.

16.

Ёлғончи, хатокор пешонасидан.

17.

Бас, ўз тўпини чақирсин.

18.

Биз ҳам забонияларни чақирамиз. (Яъни, дўзахийларниазобловчи фаришталарни.)

19.

Йўқ! Сен унга итоат қилма! Сажда қил ва қурбат ҳосил қил.(Ушбу оят сажда оятларидандир. Имом Муслим улкан саҳобий Абу Ҳурайра р. а.данривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “БандаАллоҳга энг яқин бўлган пайти–сажда пайтидир, у пайтда дуони кўпқилинглар”,–деганлар.)