1. |
Туннинг қоплаб келаётган пайти билан қасам. |
2. |
Наҳорнинг тажалли пайти билан қасам. |
3. |
Эркак ва урғочининг яратилиши билан қасам. |
4. |
Албатта, сизларнинг ишларингиз турличадур. |
5. |
Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса. |
6. |
Ва гўзал(сўз)ни тасдиқ қилса. |
7. |
Бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз. |
8. |
Аммо кимки бахиллик ва истиғно қилса. |
9. |
Ва гўзал(сўз)ни ёлғонга чиқарса. |
10. |
Бас, Биз уни қийинга муяссар қиламиз. |
11. |
У қулаган вақтда унга мол-мулки фойда бермас. |
12. |
Албатта, ҳидоятга бошлаш Бизнинг зиммамиздадир. |
13. |
Албатта, ҳам охират ва ҳам бу дунё Бизникидир. |
14. |
Бас, Мен сизларни (алангаси авж олиб турган) ўтданогоҳлантирдим. |
15. |
У(ўт)га бадбахтдан бошқа ҳеч ким кирмас. |
16. |
Ўша ёлғонга чиқарган ва юз ўгирган эди. |
17. |
Ва албатта, ундан тақводор банда четда қолади. |
18. |
У бойлигини сарфлайди ва ўзини поклайди. |
19. |
Унда бирор кишининг қайтарилиши лозим яхшилиги йўқ эди. |
20. |
Фақатгина олий мақом Роббисининг розилигини сўраб қилади. |
21. |
Ва у албатта тезда рози бўлади. |