91. Шамс

1.

Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.

2.

Унинг ортидан келадиган Ой билан қасам.

3.

Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.

4.

Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.

5.

Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам.

6.

Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам.

7.

Ва нафс билан ва унинг бекам-кўст қилиб яратилиши биланқасам.

8.

Бас, у(нафс)га фужурини ва тақвосини билдирди.

9.

Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришади.

10.

Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлади.

11.

Самуд қавми ўз туғёни ила ( Пай ғамбарини) ёлғонгачиқарди.

12.

Вақтики, (ундаги) энг бадбахт шахс шошилиб турди.

13.

Бас, уларга Аллоҳнинг Расули “Аллоҳнинг туясига ва унингсувига тегманглар”, деди.

14.

Бас, уни ёлғончига чиқаришди ва ул(туяни) сўйишди.

15.

Ва У зот бу ишнинг оқибатидан қўрқмайди. (Бу дунёнингподшоҳлари ўзларининг қилган ишларидан, оқибати нима бўларкин, деб ҳадиксирабтурадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса бундай хавфдан мустаснодир.)