8. Анфол

1.

Сендан ўлжалар ҳақида сўрарлар.Сен: “Ўлжалар Аллоҳ ваПайғамбарникидир. Бас, Аллоҳга тақво қилинглар ва ўз ораларингизни ислоҳэтинглар. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилинглар”,деб айт.

2.

Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятларитиловат этилса,иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккулқилгувчиларгина мўминлардир.

3.

Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилибберган нарсалардан инфоқ қиладиганлардир.

4.

Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир. Уларга Роббилари ҳузуридадаражалар, мағфират ва карамли ризқ бор.

5.

Албатта, бу ҳолат, мўминлардан бир гуруҳи ёқтирмаганбўлсалар ҳам, Роббинг сени ҳақ ила уйингдан чиқарганга ўхшайди. (Яъни, уйингданБадрга уруш қилиш учун чиқарганга ўхшайди. Ушбу икки иш – ўлжани бўлиш вағазотга чиқишнинг бир-бирига ўхшашликлари бор. Ўлжа тақсимоти бир гуруҳмўминларга ёқмаганидек урушга чиқиш ҳам баъзи бир мўминларга ёқмаган эди.)

6.

Худди ўзлари кўриб турган ҳолларида ўлимгаҳайдалаётгандек, ҳақ аён бўлгандан кейин ҳам сен билан баҳслашарлар. (Ҳақ аёнбўлгандан кейин ҳам, яъни, уруш бўлиши аён бўлиб қолгандан кейин ҳам. Чунки АбуСуфён карвонни бошқа томонга буриб, соҳил бўйлаб ўтиб кетганининг вақурайшликлар аскар тортиб келаётганининг аниқ хабари етган эди. Шундай бўлсаҳам, баъзилар биз карвонни қасд қилиб чиққан эдик, урушга тайёр эмасмиз, деб сенбилан баҳс қилдилар. Агар урушга борсак, албатта, ўламиз, деб ўйладилар.)

7.

Ўшанда Аллоҳ сизга икки тоифадан бири албатта, сизникибўлишини ваъда қилган эди. Сизлар шавкати йўғи сизларники бўлишини суяр эдингиз.Аллоҳ эса, Ўз калималари ила ҳақни ҳақ қилишни ва кофирларнинг думини қирқишниирода қилган эди. (Яъни, Бадр томон юрган вақтингизда, икки тоифадан бири–ёкиАбу Суфённинг карвони ёки Қурайш лашкарлари сизники бўлишини Аллоҳ ваъда қилганэди.)

8.

Жиноятчилар ёқтирмасалар ҳам, ҳақни ҳақ, ботилни ботилқилиш учун шундай бўлишини ирода қилган эди.

9.

Ўшанда Роббингиздан мадад сўраганингизда, сизни(сўровингизни) ижобат қилиб: “Албатта, мен сизларга кетма-кет келадиган мингтафаришта ила мадад берувчиман”, деди.(Аллоҳ таоло мўмин бандаларига мадад учунфаришталарни юборганлиги ҳақида мавзуларда энг ишончли манба Қуръони Карим ваҳадиси шариф бўлади. Икрима ва Ибн Аббос (р.а.)лардан ривоят қилган ҳадисдақуйидагилар айтилади: “Пайғамбар (с.а.в.) Бадр куни:-Мана бу Жиброил отинингбошидан тутиб устида уруш анжомлари билан келмоқда, дедилар.)

10.

Аллоҳ у(мадад)ни башорат ва қалбларингиз у билан хотиржамбўлиши учунгина қилди. Ғалаба эса, фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Албатта, Аллоҳғолиб ва ҳикматли зотдир.

11.

Ўшанда У сизни Ўзидан омонлик қилиб, мудроқ ила ўраганэди ва сизни поклаш, сиздан шайтоннинг васвасасини кетказиш ҳамда қалбларингизнибоғлаш ва қадамларингизни собит қилиш учун устингизга осмондан сув туширган эди.(Мусулмонларга ажойиб бир руҳий ҳолат пайдо бўлди ўшанда. Ҳозиргина қўрқиб,хавсираб турган одамлар бир мудроқдан кейин қалблари тўла сокинлик, ўзлариҳотиржам, душмандан заррача қўрқмайдиган ҳолга келдилар. Мудроқ босиш ҳолатиПайғамбаримизда (с.а.в.) қандай кечгани Имоми Бухорийнинг “Саҳиҳ”ларида бундайривоят қилинган: “Бадр уруши куни Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Бакр Сиддиқ (р.а.)билан капада дуо қилиб турганларида Расулуллоҳни (с.а.в.) мудроқ босди. У кишикулиб уйғондилар. “Суюнавер, эй Абу Бакр, Жаброил отда икки томонидан чангчиқариб келмоқда”, дедилар. Сўнгра кападан “Тезда бу жамоат енгилади ва орқагақараб қочурлар”, деган оятни ўқиб чиқдилар”. Сувсизликдан, шайтоннингвасвасасидан етган заифликни кетказиш, собитқадам қилиш учун Аллоҳ таоло ёмғирёғдирди.)

12.

Ўшанда Роббингиз фаришталарга: “Мен, албатта, сизбиланман, бас, сиз иймон келтирганларни собит қилинг, тезда куфркелтирганларнинг қалбларига қўрқинч соламан. Бас, бўйинлар устидан зарбаберинглар ва ҳамма бармоқларига зарба беринглар”, деб ваҳий қилган эди.

13.

Бу уларнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши турганлариучундир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши турса, бас, албатта, Аллоҳнингиқоби шиддатлидир.

14.

Мана шу сизники, тортаверинглар! Албатта, кофирларгадўзах азоби бордир.

15.

Эй иймон келтирганлар, куфр келтирганларга яқинлашиб,юзма-юз келганингизда уларга орқа ўгирмангиз.

16.

Кимки ўша кунда жанг ҳунари кўрсатиб ёки бошқа гуруҳгақўшилмоқчи бўлган ҳолатдан ташқари уларга орқа ўгириб қочса, бас, батаҳқиқ,Аллоҳдан бўлган ғазаб ила қайтибди. Унинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмонжой.

17.

Уларни сиз ўлдирмадингиз, балки Аллоҳ ўлдирди. Отганпайитингда, сен отмадинг, балки Аллоҳ отди. Ва мўминларни гўзал синов ила синашучун (шундай қилди). Албатта, Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зотдир. (Бадр урушидаПайғамбаримиз (с.а.в.) сиқимларига тупроқ олиб, мушриклар томонга “Шаҳатилвужуҳ” (Юзлар қаро бўлсин!) деб отганлари ривоятларда собит. Ҳазрати Абдуллоҳибн Аббос (р.а.) бу ҳақда шундай ривоят қиладилар: “Бадр куни Расулуллоҳ(с.а.в.) қўлларини кўтариб: “Эй бор Худоё, агар ушбу жамоа ҳалок бўлса, ер юзидасенга ибодат қиладиган одам қолмайди…” деб дуо қилдилар. Жаброил келиб укишига: “Бир сиқим тупроқ олиб, уларнинг юзига қараб от!” деди. Бир сиқим тупроқолиб, уларга отдилар. Кўзига ва оғзи-бурнига тупроқ кирмаган бирорта ҳам мушрикқолмади. Шундан кейин ортларига қараб қоча бошладилар”.)

18.

Ана ўшалар (нинг сизга бўлиши) Аллоҳ, албатта,кофирларнинг ҳийласини заиф қилгувчи бўлганидандир.

19.

Агар орани очишни сўраган бўлсангиз, бас, батаҳқиқ сизгаорани очиш келди. Агар тўхтасангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Агар сизқайтсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Сизнинг гуруҳингиз қанча кўп бўлса ҳам, сизга ҳечбир ҳожатингизни чиқара олмас. Албатта, Аллоҳ мўминлар билан биргадир.

20.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ва Унинг Расулига итоатқилингиз ва эшитиб туриб, ундан юз ўгириб кетмангиз.

21.

Ва ўзлари эшитмасалар ҳам, “эшитдик” деганлар кабибўлмангиз.

22.

Аллоҳнинг ҳузурида ҳайвоннинг энг ёмони, албатта, карусоқов бўлиб, ақл ишлатмайдиганлардир.

23.

Агар Аллоҳ уларда бирор яхшиликни билганида, албатта,эшиттирар эди ва агар уларга эшиттирса ҳам, албатта, юз ўгириб, бурилиб кетарэдилар. (Аллоҳ таоло улардан бирор яхшилик чиқишини билганида эди, албатта,уларни эшитганидан фойда оладиган қилиб қўйган бўларди. Аммо уларнинг табиатларибузуқлигини, эшитсалар ҳам, юз ўгириб кетишларини билгани учун ҳам Аллоҳ бундайқилмади.)

24.

Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсагачақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг ва билинки, албатта, Аллоҳ кишибилан унинг қалбини ажратиб қўяди ва, албатта, Унинг ҳузурида тўпланурсиз.(“Ҳаёт берадиган нарса”–иймон ва Исломдир. Қуръони Карим таъбири бўйича, ҳақиқийҳаёт иймон ва Исломдир. Инсон буларсиз ўликдир. Аллоҳ инсон билан қалбинингорасини ажратгандан кейин у ўзини ўнглай олмай қолади. Инсон ўз қалбига моликбўла олмай қолмайди.)

25.

Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагинаетмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир.

26.

Сиз ер юзида оз сонли, заифҳол бўлиб, одамлар сизни тутиболишидан қўрқиб юрган ҳолингизни эсланг. Бас, У зот сизга жой берди, Ўз нусратиила қўллади ва сизларга пок нарсаларни ризқ қилиб берди. Шоядки шукр қилсангиз.(Аллоҳ таоло мусулмонларга жуда қийин пайтларида ҳам Ўзи ёрдам берганиниэслатмоқда. Исломий даъватнинг бошланишида мусулмонлар оз сонли, заифҳол эдилар.Маккада қўрқиб бекиниб юрардилар.)

27.

Эй иймон келтирганлар, билиб туриб, Аллоҳга, Пайғамбаргава омонатларингизга хиёнат қилманг. (Аллоҳга хиёнат–”Ла илаҳа илаллоҳ”, дебиймонга келган шахснинг ана ўша “Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ” шиоригахилоф қилишидир. Аллоҳдан ўзганинг йўлига юриш, Аллоҳ фарз қилган амалларни таркэтиш, қайтарганларидан қайтмаслик ва бошқа гуноҳлар Аллоҳга хийнат қилиш бўлади.Пайғамбарга хиёнат қилиш эса, “Муҳаммадун Расулуллоҳ”-га хилоф қилишдир.Пайғамбаримизни (с.а.в.) шариатларига юрмаслик, суннатларига амал қилмасликдир.Кишилар орасида бўладиган муомалаларда омонатлар бор. Муомалалар шахсий,ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва бошқача бўлиши мумкин. Уларнинг ҳаммасида ҳамбировга бир нима ишониб топширилса, омонат бўлади. Уни ўз ўрнига қўя олмасликхиёнат ҳисобланади.)

28.

Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзганарса эмас ва, албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир. (Молу дунё вафарзандлар омонатга хиёнат қилишга сабаб бўлиши учун эмас, синов учун берилади.Ҳар бир инсонда молу дунёга, фарзандга муҳаббат бор. Булар ҳам Аллоҳнингнеъматлари.)

29.

Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз,сизга фурқон беради, сизнинг гуноҳларингизни ювиб, мағфират қиладир. Аллоҳ улуғфазл эгасидир.

30.

Куфр келтирганларнинг сени ушлаш, ўлдириш ёки чиқарибюбориш учун макр қилганларини эсла. Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам “макр”қилди. Аллоҳ “макр” қилгувчиларнинг устасидир. (Уламоларимиз Аллоҳга “маккор”сифатини беришдан қайтарганлар. Шунинг учун ҳам Қуръон ёки ҳадисда Аллоҳ таологанисбатан “макр” лафзи ишлатилса, уни бандаларга нисбатан қўлланилгани кабитушунмаслик керак.)

31.

Уларга оятларимиз тиловат қилинса: “Батаҳқиқ, эшитдик,агар ҳоҳласак, бунга ўхшашни ўзимиз ҳам айтамиз. Бу аввалгиларнинг афсонасиданўзга нарса эмас”, дерлар.

32.

“Эй бор Худоё, агар мана шу Сенинг ҳузурингдан келган ҳақбўлса, устимизга осмондан тош ёғдиргин ёки бизга аламли азоб юборгин”,деганларини эсла.

33.

Модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларниазобламас. Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас.

34.

Нега энди Аллоҳ уларни азобламас экан. Улар МасжидулҲаромдан тўсмоқдалар. Ҳолбуки, унинг валийлари эмаслар. Унинг валийларитақводорлардан ўзга ҳеч ким эмас. Лекин кўплари билмайдилар.

35.

Уларнинг байт олдидаги намозлари ҳуштак ва қарсакчалишдан иборат эди, холос. Бас, куфр келтирганингиз туфайли азобни татибкўринг. (Мушриклар Байтуллоҳнинг валий-мутасаддилари бўлса, ибодатлари хуштак вачапак чалишдан иборат бўлармиди? Бу ишда на Байтуллоҳга ҳурмат-эҳтиром бор ва наАллоҳга ибодат. Фақат овоз чиқариш, тўс-тўполон қилиш. Шунинг учун ҳам оятнингсўнгида уларга хитобан:”Бас куфр келтирганингиз туфайли азобни татиб кўринг”,дейилмоқда.)(Яъни, Бадр урушидаги азобни татиб туринг, қолганини қиёматдаоласиз.)

36.

Албатта, куфр келтирганлар молларини Аллоҳнинг йўлидантўсиш учун сарфларлар. Бас, уларни сарфлайдилар-у, сўнгра ўзларига ҳасратбўладир, кейин маблуғ бўларлар. Куфр келтирганлар жаҳаннамга тўпланурлар. (Ушбусураи карима тафсири муқаддимасида келтирилган Бадр уруши ҳақидаги ривоятлардаМакка мушрикларининг бойлари мусулмонларга, Пайғамбарга (с.а.в.) қарши қанчаликмолу мулк сарифлаганликларини кўриб ўтдик. Кофирлар одамларини Аллоҳнинг йўлиданқайтариш учун ундан кейин ҳам, ҳозир ҳам ҳисобсиз маблағларини сарфламоқдалар.Улар ўзларича, бу харажатларни эзгулик йўлида, савоб учун сарфлаяпмиз, дебўйлайдилар. Улар хоҳлаганларича сарфлайверсинлар, лекин бир куни келиб, худди шусарфлаган моллари ўзларига ҳасратнадомат бўлиб қайтади. Бунга Бадр урушигахаржланган моллар мисол бўла олади. Минг-минглаб сарф қилсалар ҳам, мақсадларигаэриша олмай, мағлуб бўлдилар. Охиратда эса, жаҳаннамда тўпланадилар.)

37.

Аллоҳ покдан нопокни айириши учун ва нопокнинг баъзисиустига баъзисини тахлаб, ҳаммасини жаҳаннамга ташлаши учун. Ана ўшалар зиёнкўргувчилардир. (Аллоҳ таоло кофирларни у дунёда жаҳаннамга тўплайди, уларнипок–жаннати мўминлардан ажратиб олиш учун, худди ўтинни тахлагандек,бир-бирларининг устига тахлаб туриб, дўзахга ташлаш учун тўплайди. Ҳақиқий зиёнкўрувчилар ана шулар бўлади.)

38.

Куфр келтирганларга айт, агар тўхтасалар, ўтган нарсалармағфират қилинур ва агар қайтадиган бўлсалар, бас, батаҳқиқ, аввалгиларнингсуннати ўтган.

39.

Ва улар билан то фитна бўлмагунча ва диннинг ҳаммасиАллоҳга бўлгунча, уруш қилинг. Агар тўхтасалар, бас, Аллоҳ, албатта, нимақилаётганларини кўриб тургувчи зотдир.

40.

Агар юз ўгирсалар, бас, билгинки, албатта, Аллоҳхожангиздир. У қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нусрат бергувчи!

41.

Ва агар Аллоҳга, фурқон куни-икки жамоат тўқнашган кунибандамизга нозил қилган нарсамизга иймон келтирган бўлсангиз, билингки, ўлжагаолган нарсангиздан бешдан бири Аллоҳга, Расулига, яқинларига, етимларга,мискинларга ва мусофирларгадир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. (“Фурқонкуни-икки жамоат тўқнашган куни”дан мурод Бадр уруши кунидир. Чунки айни ўша кунАллоҳ таоло ҳақ билан ботилни фарқ қилган, ажратган кундир. Ўша кун мусулмонларбилан мушриклар тўқнашган кундир. Оятда Бадр уруши куни Расулуллоҳга нозилқилинган оятларга иймон келтиришлик Аллоҳга иймон келтириш билан бирга зикрэтилмоқда. Ўша куни нозил қилинган ояти карималар ўлжани тақсимлашга ҳамтааллуқли эди. Ана ўша оятлардаги ҳукмларга амал қилсалар, иймонлари борлигигадалолат бўлиши таъкидланмоқда.Жиҳод пайтида қўлга тушган ўлжаларнинг бешдантўрти мужоҳидларга бўлиб берилади. Қолган бир қисми эса, ушбу оятда зикрқилинган тоифаларга ажратилади:)

42.

Ўшанда сизлар (водийнинг Мадинага) яқин тарафида, уларузоқ тарафида, отлиқлар эса, сиздан пастда эди. Агар ваъдалашиб олганингиздаҳам, келишилган жой ва вақтда хилоф қилардингиз. Лекин Аллоҳ қилиниш керакбўлган ишни ҳал этиш учун, ҳалок бўладиган одам очиқ-ойдин ҳужжат билан ҳалок,бўлиши учун, яшаши керак бўлган одам очиқ-ойдин ҳужжат билан яшаши учун(тўқнашдингиз). Ва, албатта, Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зотдир. (Яъни, Бадруруши куни сизлар, эй мусулмонлар, водийнинг Мадинага яқин тарафига келибтушдингиз. Мушриклар водийнинг Мадинадан узоқ тарафига келиб тушдилар.Карвондаги отлиқлар эса, сиз турган жойнинг пастроғидан юриб, соҳил бўйлаб ўтибкетди. Сиз билан мушриклар ўртасида тепалик бўлиб, бир-бирингизни кўрмасэдингиз.)

43.

Ўшанда Аллоҳ тушингда уларни сенга оз кўрсатди. Агаруларни сенга кўп кўрсатганида, тушкунликка учрар эдингизлар ва бу ишдаораларингизда низо чиқар эди. Лекин Аллоҳ сақлади. Албатта, У дилингиздагинарсани билгувчи зотдир.

44.

Ўшанда, тўқнашганингизда уларни сизнинг кўзингизга озқилиб кўрсатганини, сизни уларнинг кўзига оз қилиб кўрсатганини эсланг. БуниАллоҳ қилиниши керак бўлган ишни ҳал этиш учун қилди. Ва барча ишлар Аллоҳгақайтарилур. (Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) кўрган тушлари рост чиқди. Аллоҳ таоломусулмонларга кўп сонли мушрикларни оз қилиб кўрсатди. Аллоҳ таоло мушрикларгаоз сонли мусулмонларни яна ҳам камайтиб кўрсатди. Улар биз кўпмиз, мусулмонлароз экан, деб ғурурга кетишди ва ғафлатда қолиб, мағлуб бўлишди.)

45.

Эй иймон келтирганлар! (Кофир) жамоатга рўбарўкелганингизда, саботли бўлинг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки нажоттопсангиз.

46.

Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низоқилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг.Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар биландир. (Ғалаба омилларидан бири–Аллоҳга ваунинг Расулига итоат қилиш бўлиб, у нафақат уруш майдонидаги, балки барчасоҳалардаги ғалаба ва муваффақиятларнинг асосий гаровидир. Маълумки, урушдақўмондоликка итоат катта аҳамиятга эга. Бу оддий бандаларга итоат ҳақидагаи гап.Энди оламларнинг яратгувчиси ва тадбирини қилгувчисига, у зотнинг танлаб олганохирги Пайғамбари Муҳаммадга (с.а.в.) бўладиган итоат қанчалар улуғ эканини,қанчалик муваффақиятлар гарови эканини ўзимиз билиб олаверишимиз керак.)

47.

Ва диёрларидан кибру ҳаво билан, одамларга риё учунчиқиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсадиганларга ўхшаманг. Аллоҳ нима қилаётганларинииҳота қилгувчидир. (Ушбу ояти каримада кофирларга, жумладан, Маккадан Бадргақараб отланган қурайшликларга ишора қилинмоқда. Улар урушга катта дабдаба биланборардилар. Кибру ҳаволари дунёни оларди. Қаерга тушсалар, туялар сўйишар,ўйинчи қизларни ўйнатиб, қўшиқ айттиришар, одамларни меҳмон қилишар эди. Будабдабалар риё учун, куч -қувватларини бошқаларга кўрсатиш учун эди.)

48.

Ўшанда шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатди ва:”Бу кунда одамлардан сизга ғолиб кела оладиган ҳеч ким йўқ. Мен сизнингҳомийингизман”, деди. Икки жамоа бир-бирини кўрганида эса, орқасига қайтди ва:”Албатта, мен сиз кўрмаётган нарсани кўрмоқдаман. Мен Аллоҳдан қўрқаман. Аллоҳиқоби шиддатли зотдир”,деди. (Яъни, мусулмонлар бир томондан, мушриклар бошқабир томондан жанг майдонига қараб юриб, бир-бирларига яқин келганда эса, шайтонорқасига қараб қочди. Мушрикларни васваса қилиш, уларнинг ишини зийнатлабкўрсатиш тўхтади. Демак, шайтон мушриклар мағлубиятга учрашлари шубҳасизэканлигини кўрган, шунинг учун қочган.)

49.

Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлганлар:”Анавиларни дини мағрур қилиб юборди”, дедилар. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас,албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир.

50.

Агар фаришталар куфр келтирганларнинг жонини олатуриб,юзларига ва кетларига уриб: “Ёнғин азобини тотинг !

51.

Бу қўлингиз тақдим қилган нарса туфайлидир. Албатта,Аллоҳ бандаларига ҳеч зулм қилгувчи эмасдир”, дейишларини кўрсанг эди.

52.

Худди Оли Фиръавн ва улардан олдингиларнинг қилмишларигаўхшайдир. Аллоҳнинг оятига куфр келтирдилар. Бас, Аллоҳ уларни гуноҳлари туфайлитутди. Албатта, Аллоҳ кучли ва иқоби шиддатли зотдир.(Яъни, мушрикларнинг буқилмиши, худди оли Фиръавн ва улардан олдингиларнинг қилмишларига ўхшайди.)

53.

Бундай бўлиши Аллоҳ бир қавмга берган неъматини токи уларўзларини ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи бўлмаслиги ва Аллоҳ эшитгувчи вабилгувчи зот бўлганидандир.

54.

Худди Оли Фиръавн ва улардан олдингиларнинг қилмишигаўхшаб, Роббиларининг оятларини ёлғонга чиқардилар. Бас, Биз уларни гуноҳларитуфайли ҳалок қилдик ва Оли Фиръавни ғарқ қилдик. Ҳаммалари золим эдилар.

55.

Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ҳайвоннинг ёмони куфркелтирганларидир. Бас, улар иймон келтирмаслар. (Иймон бўлмаган жойда яхшиликқаердан бўлсин. Яратган холиққа–Аллоҳга ишонмай юрган одамдан ҳар қандайёмонликни кутиш мумкин. Бундай одам иймонсиз–кофир бўлгани учун ҳайвондан ҳампаст даражага тушиб қолади. Тушганда ҳам, Аллоҳнинг ҳузурида тушади. Бу эса, ҳарқандай инсон учун бадбахтликдир.)

56.

Улардан сен аҳдлашганлар сўнгра ҳар сафар аҳдларинибузарлар ва улар (Аллоҳдан) қўрқмаслар. (Бу қилмишлари билан яна бир инсонийликхусусиятларини йўқотадилар. Яъни, аҳдда туриш инсонни ҳайвондан ажратадиганхусусиятларидан бири саналади. Кофирлар аҳдни бузиш билан шу сифатни ҳамйўқотдилар. Бу қилмишларига бош сабаб уларнинг Аллоҳдан қўрқмасликларидир.)

57.

Агар урушда улардан зафар қозонсанг, бас, уларни ҳалокқилиш билан ортларидагиларни сарсон қилиб қўй, шоядки эсласалар.

58.

Агар бир қавмнинг хиёнатидан қўрқадиган бўлсанг, уларгатенгма-тенг (аҳд бузилганини) ўртага ташла. Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас.(Яъни, бирор кофир қавм билан аҳдлашган бўлсанг, аммо содир бўлаётган гап-сўз ватасарруфлардан, баъзи бир маълумотлардан аҳдга хиёнат қилаётганларини билибқолсанг, уларга аҳд икки томондан баробар бузилганини билдир. Аҳдга ишониб,хотиржам турган томонга ёмонлик қилиш хоинлик бўлади.)

59.

Куфр келтирганлар ўздик деб ўйламасинлар. Улар ҳеч қочибқутула олмайдилар.

60.

Улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланганотларни тайёр қўйингиз, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ваулардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқитасиз. Уларни Аллоҳ биладир. Аллоҳйўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўлиқ қайтарилур. Сизга зулм қилинмас. (Ушбуоят мусулмон жамиятининг қуролли кучлари доимо шай туриши лозимлигига далилдир.Ҳар бир мусулмон жамият қўлидан келганича ҳарбий тайёргарликни кўриб қўйиш биланАллоҳнинг амрини бажарган бўлади.)

61.

Агар улар тинчликка мойил бўлсалар, сен ҳам мойил бўл. ВаАллоҳга таваккул қил. Албатта, У эшитгувчи ва билгувчи зотдир.

62.

Агар сени алдашни ирода қилсалар, бас, сенга Аллоҳ кифояқиладир. У сени Ўз нусрати ва мўминлар билан қўллаган.

63.

Ҳамда уларнинг қалбларини бирлаштирган зотдир. Агар ерюзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг ҳам, уларнинг қалбларини бирлаштира олмасэдинг. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта, У ғолиб ва ҳикматли зотдир.(Инсоният тарихида турли халқлар, қабила-уруғлар ва миллатларни Исломчаликбирлаштирган тузум ёки мафкура йўқ. Бўлмайди ҳам. Кишилар қалбидан Ислом муносибўрин олган жойларда ва замонларда миллатчилик, маҳаллийчилик ва тарафкашликнингсалбий кўринишлари тамоман йўқолган. (Бу масалалар халқлар бошига битган балобўлгани ҳаммага маълум.) Чунки Ислом биродарлиги ирқ, насаб, тил, қабила, қавмасосида эмас, Аллоҳга муҳаббат асосида бўлади.)

64.

Эй Набий, сенга ва сенга эргашганлар мўминларга Аллоҳкифоядир.

65.

Эй Набий, мўминларни жангга чорла! Агар сиздан йигирматасабрли бўлса, икки юзтани енгадир. Агар сиздан юзта бўлса, куфр келтирганларданмингтасини енгадир. Бу улар тушунмайдиган қавм бўлганларидандир.

66.

Энди Аллоҳ сизлардан енгиллаштирди, сизларда ожизликборлигини билди. Бас, агар сиздан юзта сабрли бўлса, икки юзтани енгадир. Агарсиздан мингта бўлса, Аллоҳнинг изни ила икки мингтани енгадир. Аллоҳ сабрлиларбиландир. (Мусулмонлар доимо қувватли бўлиб туравермас эканлар, уларда заифликҳоллари ҳам учраб тураркан. Буни Аллоҳ таоло ҳаммадан кўра яхшироқ билади.Шунинг учун аввалги оятда келган ҳукмни енгиллаштириб, заиф ҳолатида бирмусулмон жангчи иккита душманга ғолиб келишини таъкидламоқда. Шу билан бирга,номи мусулмон бўлса бўлди, деган тушунча уйғонмаслиги учун “Аллоҳнинг изни ила”шарти ҳам қўшиб қўйилди.)

67.

Набий учун ер юзида забардаст бўлмагунича асирлари бўлишияхши эмас эди. Сизлар дунёнинг ўткинчи матоҳини истарсизлар. Аллоҳ эса, охиратниистар. Ва Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. (Ушбу ва кейинги ояти карималар Бадрурушида асирга тушган мушриклар масаласида нозил бўлгандир.)

68.

Агар Аллоҳнинг олдиндан ёзгани бўлмаганида, сизга олганнарсаларингиз туфайли улуғ азоб етар эди. (Аллоҳ таоло аввалдан Бадр урушидаиштирок этган мусулмонларнинг барча гуноҳларини кечиб юборган эди. Шунинг учунуларнинг бу холатлари ҳам олдиндан ёзиб қўйилган қазои қадарга биноан кечибюборилди. Бунинг устига, уларга бошқа инъомлар ҳам берди.)

69.

Бас, ўлжага олган нарсаларингиздан ҳалол-пок ҳолдаенглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ мағфират қилгувчи ва раҳмлизотдир.

70.

Эй Набий, қўлингиздаги асирларга: “Агар Аллоҳқалбларингизда яхшилик борлигини билса, сизга ўзингиздан олинган нарсадан кўраяхшироқ нарсани берур ва сизни мағфират қилур. Аллоҳ мағфират қилгувчи ва раҳмлизотдир”, деб айт! (“Қурайшликлар Расулуллоҳга (с.а.в.) асирларни тўловини бериб,озод қилиш учун одам юбордилар. Аббос: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен мусулмон эдим”,деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Мусулмонлигингни Аллоҳ билади.Аммо сен сиртдан бизгақарши бўлдинг. Ўзинг учун, акаларингнинг ўғиллари учун ҳамда иттифоқдошинг БаниҲорис ибн Феҳрнинг укаси учун тўлов бер”, дедилар. Аббос: Эй Аллоҳнинг Расули,менда унча мол йўқ”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Умму Фазл икковингиз кўмганмоллар қани?” дедилар. Аббос: “Аллоҳга қасамки, эй Муҳаммад, сиз АллоҳнингРасули эканингизни яхши биламан, бу молларни мен ва Умму Фазлдан бошқа ҳеч кимбилмас эди. Мендаги молнинг йигирма уқияси ўзингизга ўтди деб ҳисоблайверинг”,деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Йўқ, у бойлик Аллоҳ сендан бизга олибберганидир”,–дедилар. Аббос ўзига, икки акасининг икки ўғлига ва иттифоқдошигатўлов берди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятини нозил қилди.)

71.

Агар сенга хиёнат қилишни истасалар, батаҳқиқ, бунданолдин Аллоҳга хиёнат қилган эдилар. Бас У уларга қарши имкон топди. Аллоҳбилгувчи ва ҳикматли зотдир.

72.

Албатта, иймон келтирган, ҳижрат қилган, Аллоҳнинг йўлидамолу жонлари билан жиҳод қилганлар ва жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшаларбир-бирларига валийдирлар. Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаганларга эса, тоҳижрат қилмагунларича, сиз ҳеч валий бўла олмассиз. Агар улар сиздан динда ёрдамсўрасалар, ёрдам бермоғингиз вожиб. Фақат сиз билан ўрталарида аҳднома бор қавмзиддига эмас. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўргувчи зотдир.(Исломда”вала”-валийлик ақида асосида бўлади. Ким мўмин-мусулмон бўлиб, Исломга кирарэкан, бошқа ҳамма восита ва алоқалардан узилиб, ақида ила боғланади. Барчамўмин-мусулмонлар унинг валийсига айланади. Қариндошлари мўмин бўлмаса, валийэмаслар; жамияти мўмин бўлмаса, валий эмас.)

73.

Куфр келтирганлар бир-бирларига валийдирлар. Агар (мазкурнарсани) қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта фасод бўладир.

74.

Иймон келтирган, ҳижрат этган, Аллоҳнинг йўлида жиҳодқилганлар ва жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар ҳақ мўминлардир. Уларучун мағфират ва карамли ризқ бордир.

75.

Кейин иймон келтириб, ҳижрат қилган ва сизлар билан жиҳодқилганлар ҳам сизлардандир. Аллоҳнинг китобида қариндошлар бир-бирларигаҳақлироқдирлар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчи зотдир.( ҳижратнингаввалида мерос маълум муддат мусулмон биродарлиги асосида тақсимланган. Ушбу оятнозил бўлгандан бошлаб, мерос мусулмон қариндошлар орасида бўладиган бўлди.)