1.

Фажр билан қасам.

2.

Ва ўн кеча билан қасам. (Уламоларимиз, ушбу оятдаги ўнкечадан мурод Рамазон ойининг охирги ўн кечаси, уларда Лайлатул қадр кечаси ҳамбор, деганлар.)

3.

Жуфту тоқ билан қасам.

4.

Ва юрилган тун билан қасам.

5.

Мана шуларда ақл эгаси учун (қаноатлантирувчи) қасамбордир?!

6.

Сен Роббинг Одга қандай (муомала) қилганинни билмадингми?

7.

Баланд устунли “Ирам”га.

8.

Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга.

9.

Ва водийда харсанг тошларни кесган Самудга. ( Роббингнима қилганини билмадингми?)

10.

Ва кўп аскарлари бор Фиръавнга. (Роббинг нима қилганинибилмадингми?)

11.

Улар турли ўлкаларда туғёнга кетган эдилар.

12.

Улар у(ўлка)ларда бузғунчиликни кўпайтирдилар.

13.

Бас, Роббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди.

14.

Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир. (У ким нимақилаётганини ўта аниқлик билан кузатиб туради. Кузатиб туриб туғёнга кетган,ҳаддидан ошган ва зулм қилганларнинг жазосини беради.)

15.

Бас, қачон инсонни Роббиси синаш учун икром қилса ванеъмат берса: “Мени Роббим икром қилди”, дейдир.

16.

Бас, қачон Роббиси синаш учун ризқини тор қилиб қўйса:”Роббим мени хорлади”, дейдир.

17.

Йўқ! Балки Сизлар етимларни икром қилмассизлар.

18.

Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамассизлар.

19.

Ва меросни шиддатла ейсизлар.

20.

Ва молни кўп яхши кўрасизлар.

21.

Йўқ! Вақтики, ер зилзилага тушиб парча-парча бўлиб кетса.

22.

Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келса.

23.

Ва ўша кунда жаҳаннамни келтирилса, ўша кунда инсонэслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда?!

24.

У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдимқилсам бўлар экан, дейдир.

25.

Бас, ўша кунда Аллоҳнинг азобига ўхшаш азобла ҳеч кимазобламас.

26.

Ва Унинг боғлашига ўхшаш ҳеч ким боғламас.

27.

Эй хотиржам нафс!

28.

Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт!

29.

Бас, бандаларим ичига киргин!

30.

Ва жаннатимга киргин!