1. |
Олий қадар бўлган Роббинг исмини поклаб ёд эт. |
2. |
У яратган ва мутаносиб қилган зотдир. |
3. |
У ўлчовли қилган ва ҳидоятга бошлаган зотдир. |
4. |
У ўт-ўланни чиқарган зотдир. |
5. |
Бас, У уни қорайган хашак қилган зотдир. |
6. |
Биз сенга қироат қилдирамиз, бас, эсдан чиқармайссан. |
7. |
Магар Аллоҳ хоҳлаганини. Албатта, У ошкорни ҳам, махфийнарсани ҳам биладир. |
8. |
Ва сени осон йўлга муяссар қилармиз. |
9. |
Бас, агар эслатиш манфаат берса, эслатгин. |
10. |
Албатта, қўрққан эсга оладир. |
11. |
Ва бадбахт ундан четда бўладир. |
12. |
У катта оловга кирадир. |
13. |
Сўнгра унинг ичида ўлмай ҳам, тирилмай ҳам қоладир. |
14. |
Батаҳқиқ, ким пок бўлса, ютуқ топадир. |
15. |
Ва Роббиси исмини зикр қилса ва намоз ўқиса ҳамдир. |
16. |
Лекин, сизлар дунё ҳаётини устун қўясизлар. |
17. |
Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир. |
18. |
Албатта, бу аввалги саҳифаларда бордир. |
19. |
Иброҳим ва Мусо саҳифаларидадир. |