1. |
Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам. |
2. |
Ториқ нималигини сенга не билдирди? |
3. |
У нур сочиб турувчи юлдуздир. |
4. |
Ҳеч бир жон йўқки, унинг ҳифз қилиб турувчиси бўлмаса. |
5. |
Инсон нимадан яралганига назар солсин. |
6. |
У отилиб чиқувчи сувдан яратилгандир. |
7. |
У (сув) сулб (умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасиданчиқадир. |
8. |
Албатта У зот уни қайта тирилтиришга қодирдир. |
9. |
Сирлар фош бўладиган кундадир. |
10. |
Бас, (ўшанда) у(инсон)да қувват ҳам, нусрат берувчи ҳамбўлмайдир. |
11. |
Қайтувчи (ёмғир) соҳиби бўлган осмон билан қасам. |
12. |
Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам. |
13. |
Албатта у(Қуръон) ажратувчи сўздир. |
14. |
Ва у ҳазил эмасдир. |
15. |
Албатта улар ҳийла-найранг қиларлар. |
16. |
Ва Мен ҳам ҳийла қилурман. (Яъни, ҳийласига яраша жазоберурман.) |
17. |
Муҳлат бер кофирларга, уларга озгина муҳлат бер. (Яъни,уларга азоб келмаётганидан шошилма, ҳаммасининг вақти, соати бор.) |