1. |
Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга. |
2. |
Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар. |
3. |
Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар,камайтирарлар. |
4. |
Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишлариниўйламайдиларми? |
5. |
Улуғ бир кунда. |
6. |
У кунда, одамлар оламлар Роббиси ҳузурида тик турарлар. |
7. |
Йўқ! Албатта фожирларларнинг китоби “сижжин”дадир. |
8. |
“Сижжин” қандай нарса эканини сенга нима билдирди?!(Сижжин нима эканини қаердан ҳам билардинг, унинг моҳияти шундоқ каттаки, сенуни идрок эта олмайсан. Билиб қўй!) |
9. |
У ёзилган китобдур. |
10. |
Ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
11. |
Улар жазо кунини ёлғонга чиқарарлар. |
12. |
У кунни ҳаддан ошувчи ва ўта гуноҳкорлардан бошқаларёлғонга чиқармаслар. |
13. |
Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, “авалгиларнингафсоналари”, дер. |
14. |
Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлибўрнашиб қолган, холос. |
15. |
Йўқ! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдантўсиларлар. |
16. |
Сўнгра улар албатта жаҳиймга кирувчидирлар. |
17. |
Сўнгра, мана бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса,дейилар. |
18. |
Йўқ! Албатта аброрларнинг китоби “Иллиййун”дадир. |
19. |
“Иллиййун” қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?! |
20. |
У ёзилган китобдур. |
21. |
Унга муқарраб(фаришта)лар шоҳид бўларлар. |
22. |
Албатта, аброрлар жаннати найимдадирлар. |
23. |
Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турарлар. |
24. |
Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оларсан. |
25. |
Улар муҳрланган, ниҳоятда пок, шаробдан ичарлар. |
26. |
У(шароб)нинг хотимаси мискдир. Ва шу нарса учун мусобақақилувчилар мусобақа қилсинлар. |
27. |
У(шароб)нинг аралашмаси “тасним”дандир. |
28. |
У(Тасним) бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар. |
29. |
Албатта жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан куларэдилар. |
30. |
Агар ул(мўмин)лар аларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб,ишоралар қила эдилар. |
31. |
Агар у(кофир)лар ўз аҳллари ҳузурига қайтиб борсалар,ҳузурланиб қайтиб борар эдилар. |
32. |
Ва агар у(мўмин)ларни кўрсалар, “албатта ановиларадашганлар”, дер эдилар. |
33. |
Ҳолбуки, улар а(мўмин)лар устидан кузатувчи қилибюборилган эмаслар! |
34. |
Энди, бу Кунда иймон келтирганлар кофирлар устиданкуларлар. |
35. |
Пардали, баланд сўрилар устида назар солиб турарлар. |
36. |
Кофирлар қилган ишларининг “савобини” олар миканлар?! |