1. |
Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса. |
2. |
Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса. |
3. |
Ва, вақтики, тоғлар сайр қилдирилса. |
4. |
Ва, вақтики, ҳомиласига ўн ой тўлган туялар қаровсизқолса. |
5. |
Ва, вақтики, ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланса. |
6. |
Ва, вақтики, денгизлар аланга олиб ёнса. |
7. |
Ва вақтики, нафслар жуфтлаштирилса. (Яъни, руҳ танагақайтарилиб, икковлари бирлашсалар.) |
8. |
Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса. |
9. |
У нима гуноҳ учун ўлдирилган? |
10. |
Ва, вақтики, саҳифалар нашр қилинса. |
11. |
Ва, вақтики, осмон қўпорилса. |
12. |
Ва, вақтики, жаҳаннам қиздирилса. |
13. |
Ва, вақтики, жаннат яқинлаштирилса. |
14. |
Ҳар бир жон нима ҳозирланганини билади. |
15. |
(Кундузи) махфий бўлувчи(юлдуз)лар билан қасам. |
16. |
(Кечалари) юрувчи, беркинувчи(юлдуз)лар билан қасам. |
17. |
Қоронғулиги билан кириб келган кеча билан қасам. |
18. |
Нафас олиб, кириб келган тонг билан қасам. |
19. |
Албатта у(Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир. |
20. |
У қувватлидир. Арш эгаси ҳузурида мартабаси олийдир. |
21. |
Итоат қилинган, омонатли. |
22. |
Сизнинг соҳибингиз мажнун эмас. |
23. |
Батаҳқиқ ул ани очиқ-ойдин уфқда кўрди. (Муҳаммад с. а.в.Жиброилни очиқ-ойдин уфқда ўз кўзлари билан асл яратилишида кўрдилар.) |
24. |
Ва у ғайбга бахил эмас. |
25. |
Ва у(Қуръон) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмас. |
26. |
Бас, қаёққа кетмоқдасиз?! |
27. |
У (Қуръон) оламларга эслатмадан бошқа нарса эмас. |
28. |
Сизлардан мустақим бўлишни хоҳловчилар учун. |
29. |
Оламларнинг Роббиси Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлайолмассизлар. (Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ. Ҳар бир нарса Аллоҳтаолонинг хоҳиши ила бўлади.) |