1. |
Афтини буриштирди ва юз ўгирди. |
2. |
Кўзи кўр киши ҳузурига келганда. |
3. |
Қаердан биласан, эҳтимол, у покланар. |
4. |
Ёки насиҳат олар ва мавъиза унга манфаат берар. |
5. |
Аммо истиғно қилганга бўлса… |
6. |
Сен у томонга интиласан. |
7. |
У покланмаса, сени ҳеч ким маломат қилмас. |
8. |
Аммо ҳузурингга шошилиб келган. |
9. |
Ва (Аллоҳдан) қўрққан ҳолда бўлгандан эса… |
10. |
Бас, Сен ундан машғул бўласан. |
11. |
Йўқ! Албатта у(оят)лар эслатмадир. |
12. |
Ким хоҳласа уни эслайдир. |
13. |
Ҳурматланган саҳифалардадир. |
14. |
Олий қадардирлар, поклангандирлар. |
15. |
Элчи(фаришта)лар қўлларидадир. |
16. |
Улар ҳурматланган ва ўта яхшидирлар. |
17. |
(Кофир) инсонга лаънат бўлсин, унинг кофирлиги қандоқшиддатли бўлди. |
18. |
Уни қайси нарсадан яратди? |
19. |
Нутфадан яратди. Уни яратди ва унни ўлчовли қилди. |
20. |
Сўнгра чиқиш йўлини осон қилди. |
21. |
Сўнгра ўлдирди ва қабрга киритди. |
22. |
Сўнгра қачон хоҳласа, уни қайта тирилтиради. |
23. |
Йўқ ундоқ эмас! У ўзига У зот қилган амрни бажармади. |
24. |
Инсон ўз таомига назар солсин. |
25. |
Албатта, Биз сувни роса қуйиб қўйдик. |
26. |
Сўнгра ерни ўзига хос ёрдик. |
27. |
Биз унда дон ўстириб қўйдик. |
28. |
Ва узум ва кўкларни ҳам. |
29. |
Ва зайтун ва хурмоларни ҳам. |
30. |
Ва тиғиз боғларни ҳам. |
31. |
Ва меваларни ва ўт-ўланларни ҳам. |
32. |
Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин, деб. |
33. |
Вақтики қулоқларни кар қилувчи овоз келса. |
34. |
У кунда киши қочадир; ўз ака-укасидан. |
35. |
Ва онаси ва отасидан. |
36. |
Ва хотини ва бола-чақасидан. |
37. |
У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор. |
38. |
У кунда порлоқ чеҳралар бор. |
39. |
Улар кулгу билан тўла, етган хушхабардан хурсанд. |
40. |
У кунда ғубор босган чеҳралар бор. |
41. |
Устини зулмат қоплаган. |
42. |
Улар, ана ўшалар, кофирлар ва фожирлардир. |