7. Аъроф

1.

Алиф. Лаам. Миим. Соод.

2.

Бу сенга у ила огоҳлантиришинг учун ва мўминларга эслатмаэтиб нозил қилинган китобдир. Кўнглингда ундан танглик бўлмасин.

3.

Сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага эргашинглар!Ундан бошқа валий-дўстларга эргашманглар. Жуда оз эслайсизлар.

4.

Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларни ҳалок қилдик. Бас,азобимиз уларга тун уйқусида ёки кун уйқусида келди. (Аллоҳ таоло исён қилганкўплаб қавмларни ҳалокатга учратган, уларга Аллоҳнинг азоби кечаси ёки кундузиухлаб ётган вақтларида, ғафлатнинг чўққисига чиққанларида келган.)

5.

Бас, Бизнинг азобимиз келган чоғида уларнинг даъволари:”Албатта, биз золимлардан бўлган эдик”, дейишларидан бошқа нарса бўлмади.

6.

Бас, Биз, албатта, Пайғамбар юборилганлардан ҳам ва,албатта, Пайғамбарлардан ҳам сўрармиз. (Яъни, охиратда Пайғамбар келган ҳар бирқавмдан, шахсдан: “Сизларга Пайғамбар келдими? Бизнинг амрларимизни етказдими?Сизлар нима дедингиз?” деб сўралади. Шунингдек, Пайғамбарлардан ҳам: “Амримизниумматларингизга етказдингизми? Улар сизга қандай жавоб бердилар?” деб сўралади.)

7.

Бас, уларга илмий равишда қисса қилиб берурмиз. Ҳолбуки,Биз ғойиб бўлмаган эдик.

8.

Ўша куни (амалларни) тортиш ҳақдир. Бас, кимнингтортилган (амаллари) оғир келса, ана ўшалар нажот топгувчилардир.

9.

Ва кимнинг тортилган (амаллари) енгил келса, бас, анаўшалар Бизнинг оятларимизга зулм қилиб, ўзларига зиён этганлардир.

10.

Батаҳқиқ, Биз сизларга ер юзида имкон бердик ва ундамаишат (воситалари) қилдик. Жуда оз шукр этарсизлар.

11.

Ва батаҳқиқ, Биз сизларни яратдик, кейин сизларга сувратбердик. Сўнгра эса, фаришталарга: “Одамга сажда қилинг”, дедик. Бас, улар саждақилдилар. Магар Иблис сажда қилувчилардан бўлмади.

12.

У зот: “Сенга амр этганимда сажда қилишингдан ниматўсди?” деди. У: “Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва уни лойданяратдинг”, деди. (Аллоҳ таоло Ўз амрини бажармаган, Одамга сажда қилмаганИблисдан: “Сенга амр этганимда сажда қилишингдан нима тўсди?” деб сўраганида, у”тавба қилдим, хато қилибман” дейиш ўрнига: “Мен ундан (яъни, Одамдан) яхшиман,мени ўт (олов)дан яратдинг ва уни лойдан яратдинг”, деди. Яъни, Аллоҳнингочиқ-ойдин фармони туриб, ўзининг фикрини ишлатди. Аллоҳнинг амри турганда,қачон фикрбозликлар бошланса, Иблиснинг иши қилинган бўлади. Бунинг оқибатиИблиснинг оқибатига ўхшаш бўлади. Иблиснинг оқибати эса, қуйидаги оятда баёнқилинади:)

13.

У зот: “Бас, ундан (жаннатдан) туш! Сен учун ундамутакаббирлик қилиб юриш йўқ. Бас, чиқ! Албатта, сен хору зорбўлгувчилардансан”, деди.

14.

У:”Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер”,деди.

15.

У зот:”Албатта, сен муҳлат берилганлардансан”, деди.

16.

У:”Мени иғвога учирганинг сабабли, албатта, мен уларниТўғри йўлингда тўсиб ўтираман”.

17.

Сўнгра уларнинг олдиларидан, орқаларидан, ўнгтомонларидан ва чап томонларидан келаман. Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчиҳолда топмссан”, деди.

18.

У зот:”Ундан мазамматга учраган ва қувилган ҳолингдачиқ!!! Улардан ким сенга эргашса, албатта, жаҳаннамни сизларнинг ҳаммангиз билантўлдираман”, деди. (Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратганидан сўнгфаришталарни унга сажда қилишга буюргани, улар сажда қилгани, аммо ёлғиз Иблисалайҳи лаъна сажда қилмаганини зикр қилгандан сўнг, Иблис билан бу борада бўлганмуколама келтирилди. Бинобарин, Иблисни жаннатдан қувиб юборди.)

19.

Эй Одам, сен жуфтинг билан жаннатни маскан тут.Икковингиз хоҳлаган жойингиздан енг. Аммо мана бу дарахтга яқинлашманглар. Унингсабабидан золимлардан бўлиб қолманглар.

20.

Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очишучун уларни васваса қилди ва: “Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингизфаришта бўлмаслигингиз ёки абадий қолмаслигингиз учунгина ман қилди”, деди.

21.

Уларга: “Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман”,деб қасам ичди.

22.

Бас, уларни алдов ила паст(ҳолат)га туширди. Икковларидарахтдан татиб кўришганда, авратлари ўзларига кўриниб қолди ва ўзларига жаннатбаргларидан тўсиқ тўқий бошладилар. Шунда Роббилари уларга нидо қилиб: “Сизларниана ўша дарахтдан қайтарган эмасмидим ва, албатта, шайтон икковингизгаочиқ-ойдин душмандир, демаганмидим?!” деди.

23.

Икковлари:”Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. АгарСен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганларданбўламиз”, дедилар.

24.

У зот:”Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар.Сизларга ер юзида қароргоҳ бор ва маълум вақтгача фойдаланиш бор”, деди.

25.

У зот:”Унда ҳаёт кечирасизлар, унда ўласизлар ва унданқайта чиқариласизлар”, деди.

26.

Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизнитўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир.Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки эсласалар. (Либоснинг заруриавратни пинҳон тутадиганидир. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзолариниҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди.Худди шундай–либосни ўз ўрнида, яъни, шариатга мувофиқ истеъмол қилган инсонзийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос–тақво либоси.)

27.

Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларигаавратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек,сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сизкўрмайдиган томондан кўради. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларгадўст қилганмиз. (Шайтон инсониятнинг ота-онаси Одам ато ва Момо Ҳавони қандайфитнага солгани юқоридаги оятлардан маълум бўлди. У Одам ато ва Момо Ҳавонигуноҳга чорлаб яланғоч қилди ва жаннатдан чиқаришга муяссар бўлди. Одам болаларибу ҳодисани зинҳор унутмасликлари зарур. Акс ҳолда, шайтон уларни ҳамшармандаларча яланғочлаб, жаннатдан маҳрум этади.)

28.

Улар қачон фоҳиша иш қилсалар: “Ота-боболаримиз ушбуниқилаётганини кўрдик. Буни бизга Аллоҳ буюрган”, дерлар. сен:”Аллоҳ, албатта,фаҳш ишларга буюрмас. Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсангизни айтасизми?!” дегин.

29.

Сен:”Роббим адолатга амр қилди. Ҳар бир ибодатдаюзингизни тўғри тутинг. Унинг динига ихлос этган ҳолда дуо қилинг. Сизларниаввалда қандай яратган бўлса, ўша ҳолда қайтарсизлар”, деб айт.

30.

Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақбўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамдаўзларини, албатта, ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар. (Ҳатто Пайғамбарлар,авлиё ва солиҳ бандалар ҳам шайтон васвасасидан саломат қолмаганлар. Аммо улардоимо яхшиликни ихтиёр қилганлари, ёмонликдан қочганликлари учун Аллоҳ ҳидоятигасазовор бўлганлар. Хатокорларни ҳам биров мажбур қилиб ёки зўрлаб йўлданоздиргани йўқ, шайтон фитнаси шу ҳолга туширди. Икки гуруҳ ҳам Аллоҳ ҳузуригақайтадилар.)

31.

Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизниолинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас. (Ўтганояти каримада келганидек, кийимсиз ҳолда ибодат-тавоф қилиш ёхуд жанда,ямоқ-ясқоқ кийим билан бажариш ибодат фазли ва савобини зиёда этмайди. Лекинтабиати бузуқ кишилар бузуқ диндорликка уринадилар, тақвони жулдур кийимлар илаҳосил бўладиган этиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таоло эса, энгил-бошдаҳаддан ошиб фахр ва ғурурга кетишни қоралаганидек, унинг паст ва табиатсиз ҳолдаистеъмол қилинишини ҳам қоралайди.)

32.

Сен:”Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покизаризқларни ким ҳаром қилди?!” деб айт. “Улар ҳаёти дунёда иймон келтирганларга,қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир”, деб айт. Биладиган қавмлар учуноятларни мана шундай муфассал баён қиламиз. (Ушбу оятлар эгниларига кийим киймайтавоф қилишни, ҳаж мавсумида яхши таом истеъмол этмасликни ўзларига русум қилиболиб, бу Аллоҳ амри, деб юрган араб мушрикларининг қилмишлари нотўғри эканинибилдириш учун тушгани ва бу орқали ҳамма замон кофирларига хитоб қилинаётганибошда айтиб ўтилган эди. Яланғоч ҳолда тавоф қилиш жоиз эмаслигини тушуниб етганмусулмонлар кийим-бош билан тавоф қилишса, мушриклар уларнинг устилариданкулишган. Шунда Аллоҳ таоло мазкур ояти каримани нозил қилган.)

33.

“Роббим фақатгина ошкора ва яширин фаҳш ишларни,гуноҳларни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳга ҳеч қандай ҳужжат туширмаганнарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсаниайтишни ҳаром қилган, холос”, деб айт.

34.

Ҳар бир умматнинг ажали бор. Ажаллари келган вақтидабирор соатга кетга ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар. (Дунёга келган ҳар биршахснинг белгилик ажали бўлиб, ўша ажал келганда бу дунёни, албатта, тарк этишиҳақиқат. Шунингдек, оламдаги ҳар бир уммат–халқ ва қавмнинг ҳам белгилик ажалибор. Бу ажал муқаррар суратда, ўз вақтида келади. Уни на бирор соат олдинга, набирор соат ортга сура оладилар.)

35.

Эй Одам болалари, агар сизларга ўзингиздан бўлганПайғамбарлар келиб, оятларимни сўзлаганда, бас, ким тақво қилса ва яхши амалқилса, уларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.

36.

Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибрқилганлар, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.

37.

Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятлариниёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Ана ўшаларга китобданнасибалари етадир. Бизнинг элчиларимиз келиб уларнинг жонларини олаётиб:”Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз қани?” дерлар. Улар: “Биздан ғоиббўлишди”, дерлар ва ўз зиёнларига, кофир бўлганларини айтиб, гувоҳлик берарлар.

38.

У зот:”Сиздан олдин ўтган, жин ва инсдан бўлган умматларбилан дўзахга киринг”, дер. Қачонки қайси бир уммат (дўзахга) кирса, шеригинилаънатлар. Бироқ у ерда ҳаммалари топишганларида, кейингилари аввалгиларини(маломат қилиб): “Эй Роббимиз, бизни анавилар адаштирган эдилар. Уларга дўзахазобини икки баробар қилиб бер”, дерлар. У зот: “Ҳаммага ҳам икки баробар, лекинбилмассизлар”, дер. (Осий зот айнан ўз шеригига эргашиб, оқибат ушбу балойиазимга гирифтор бўлди. Шундай қилиб, бир-бирларини лаънатлаб, бирин-кетиндўзахда топишадилар: “Ҳаммалари унда топишганда эса, кейингилари аввалгиларини(маломат қилиб): “Эй Роббимиз, бизни анавилар адаштирган эдилар. Уларга дўзахазобини икки баробар қилиб бер”, дерлар”.)

39.

Аввалгилар кейингиларга: “Сизларни биздан афзалликтомонингиз йўқ. Қилган касбингизга яраша азобни тортаверинглар”, дерлар.

40.

Албатта, оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибрқилганларга осмон эшиклари очилмас ва улар туя игна тешигидан ўтмагунча жаннатгакирмаслар. Жиноятчиларни мана шундай жазолаймиз. (Уларнинг руҳлари осмонга олибчиқилганда, эшик очилмай, аҳволлари расво бўлган эди. Энди жаннатга киришлариучун ғоят оғир шарт қўйилмоқда. Бир тарафда улкан жуссали тоғдек туя дарёдекпишқириб турибди. Иккинчи тарафда кўз илғаб-илғамай бир игна. Аммо унингтешигини, унга нигоҳи ўткир одам яқинроқдан тикилмаса, кўрмайди ҳам. Бу баҳайбаттуя ушбу кичкина тешикдан ўтса, бош устига, “анавилар” ҳам жаннатгакираверсинлар. Бу илоҳий таъбир оддийгина қилиб, абадул абад жаннатга кирмайди,дейишдан кўра юз чандон таъсирчандир. Бу ҳам уларнинг азобига азоб, жазосигажазо қўшиш учундир.)

41.

Уларга жаҳаннамдан тўшак ва устларига чойшаб бор.Золимларни мана шундай жазолаймиз.

42.

Иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар–Биз ҳеч биржонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз–ана ўшалар жаннат эгаларидир.Улар унда абадий қолурлар. (Аллоҳ таоло ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсагатаклиф қилмайди. Тоқати доирасидаги амалларни бажариб жаннатга соҳиб бўлишқандай улуғ толе! Боз устига, жаннатда абадий қолиш нечук саодат!)

43.

Ва кўксиларидаги ғиллу ғашларни чиқариб олдик,остиларидан анҳорлар оқиб турибди. Улар: “Бизни шунга ҳидоят қилган Аллоҳгаҳамдлар бўлсин, агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаганда, ўзимиз йўл топа олмас эдик.Роббимизнинг элчилари ҳақни келтирдилар”, дедилар. Ва уларга: “Мана шужаннатингизни қилган амалларингиз туфайли мерос қилиб олдингиз”, деб нидоқилинур.

44.

Ва жаннат эгалари дўзах эгаларига: “Биз Роббимиз бизгаваъда қилган нарсанинг ҳақ эканини топдик. Сизлар ҳам Роббингиз ваъда қилганнарсанинг ҳақ эканини топдингизми?!” деб нидо қиладир. Улар: “Ҳа!” дерлар. Бас,улар ўрталарида бир жарчи: “Золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!!!

45.

Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган, уни бузишни истайдиган ваохиратга кофир бўлувчиларга!!!” деб жар соладир. (Бундай ҳолатда савол беришгафақат жаннат эгаларигина қодирдирлар. Чунки дўзах эгалари ўзлари билан ўзлариовора. Бу дунёда кофирлар Аллоҳнинг охирати, жаннати ва дўзахига, улардаазоб-уқубат, роҳат-фароғат бўлишига иймон келтирган мўминлар устидан кулганэдилар. Энди вазият буткул ўзгарди. Мўминларнинг юзи ёруғ, сўзлари ҳақ бўлди.)

46.

Ораларида аъроф-тўсиқ бор, у деворлар устидаги кишиларҳаммаларини сиймоларидан танирлар. Тамаъ қилган ҳолларида кирмай турган жаннатэгаларига: “Сизга салом бўлсин”, деб нидо қиларлар. (Жаннат билан дўзах орасидатўсиқ бўлиб турган баланд ва кенг девор–аъроф устида одамлар бор. Бу одамларкимлар эканлиги ҳақида уламолар ўртасида икки хил фикр мавжуд. Биринчиси: уларяхшилик ва ёмонликлари тенг келиб, на жаннатга, на дўзахга ҳукм бўлмай қолганкишилардир. Иккинчиси, ўз қавмига Пайғамбарларнинг ҳақ даъватларини етказиб,уларни яхшиликка бошлаган даъватчилар, уламолар ва шуҳадолардир. Биз иккинчимаънони ихтиёр қилдик. Чунки, аъроф–олиймақом жой, жаннатнинг ҳам устида. Унингюзида турган одамлар халойиқни юқоридан кузатишяпти. Улар ишонч билан яхшиларгаяхши, ёмонларга муносиб тарзда сўз қотмоқдалар. Жаннат эгаларини олқишлаб, дўзахаҳлини итоб қилмоқдалар. Ўзларини нима кутаётганини билолмай, қиёмат саҳнидаизтироб чекиб турганлар бунга журъат эта олмайдилар. Аллоҳу аъламу бис-савоб.)

47.

Қачонки кўзлари дўзах эгалари томон бурилиб қолса: “ЭйРоббимиз, бизни золим қавмлар билан бирга қилмагин”, дерлар.

48.

Аъроф эгалари сиймоларидан танийдиган кишиларига нидоқилиб: “Тўплаганингиз ва қилган кибру ҳавоингиз сизга асқотмабди-ку!

49.

Сизлар: Аллоҳ уларга раҳмат етказмас, деб қасамичганингиз ана уларми?! (Уларга): Жаннатга киринглар! Сизга хавф йўқ ва сиз хафаҳам бўлмайсиз, дейилди-ку!” дерлар.

50.

Дўзах эгалари жаннат эгаларига: “Бизга ҳам сувдан ёкиАллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсадан тўкинглар”, деб нидо қиларлар. Улар:”Албатта, Аллоҳ буларни кофирларга ҳаром қилган.

51.

Динларини ўйин-кулги қилиб олган ва ҳаёти дунё ғуруригакетганларга”, дерлар. Бас, бу Кунда улар бугунги ҳолга дучор бўлишлариниунутганлари ва оятларимизни инкор қилганларидек, Биз ҳам уларни унутамиз.

52.

Батаҳқиқ, Биз уларга илм ила муфассал қилинган, иймонкелтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган китобни келтирдик.

53.

Улар унинг таъвилини–оқибатини кутмоқдалар, холос. Унингтаъвили келган кунда илгари уни унутганлар: “Роббимизнинг Пайғамбарлари ҳақ илакелган эканлар. Энди бизга шафоат қилувчилар борми, шафоат қилсалар ёки ортгақайтарилсагу қилган амалларимиздан бошқача амалларни қилсак”, дерлар. Батаҳқиқ,улар ўзларига зиён қилдилар ва тўқиб олган нарсалари улардан ғойиб бўлди. (Қиёматда шафоат қилгувчиларнинг улуғи ва ишончлиси Муҳаммад (с.а.в.) эдилар.Аммо кофирлар у Зотга бу дунёда иймон келтирмадилар. У кишининг (с.а.в.)шафоатларидан умид қила олмайдилар. Қиёматда шафоат қилувчиларнинг яна бириҚуръони Карим эди. Аммо кофирлар унга ҳам иймон келтирмадилар. Демак, ҚуръониКаримнинг шафоатидан ҳам умид қила олмайдилар. Қиёматда шафоат қилувчивоситалардан бири иймон эди, иймонлари йўқ. Имкони бўлса эди, улар бу дунёгақайтиб, аввал қилган гуноҳларини такрорламай, иймон ва ихлос билан яшашга жондеб кўнардилар. Балки бирдан-бир орзулари шудир. Аммо бунинг сира ҳам иложийўқ.)

54.

Албатта осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршниэгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Уни шошилиб қувлайдир. Қуёш, ойва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амрқилиш унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби–Аллоҳ буюкдир. (Ислом ақидасигакўра, Аллоҳ таоло ўхшаши йўқ Зотдир. Ким уни бирор нарсага қиёслашга уринса,кофир бўлади. Нега, нима учун, деб сўраш ҳам мумкин эмас. Аллоҳ таоло осмонларуерни яратгани ҳақ. Аммо қандай усулда яратганини билмаймиз. Уларни олти кундабунёд этганлиги ҳам ҳақ. Аммо бу кунлар қандай кунлар эканини билмаймиз. Билишгаимконимиз йўқ. Бу кунлар ҳам Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлган кунлардир. Аллоҳтаоло аршни эгаллагани, ҳам ҳақ. Аммо қандай, нечук эгаллаш эканини билмаймиз.Бу ҳақда сўраб-суриштирмаймиз ҳам. Ўтган салафи солиҳларимиз бундай масалаларниқўзиганларни бидъатчи, бузғунчи, фитнакаш, деб атаганлар ва баъзиларинижазолашга ҳукм қилганлар.)

55.

Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, Уҳаддан ошувчиларни севмас.

56.

Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг ваУндан қўрқиб тамаъ ила дуо қилинг. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшиликқилувчиларга яқиндир.

57.

У Ўз раҳматидан олдин шамолларни хушхабар қилибюборадиган Зотдир. Қачонки, улар оғир булутларни кўтариб келтиргач, у ила ўликюртни суғорамиз. Ундан сув тушириб, ўша ила турли мевалар чиқарамиз. Ўликларниҳам шундай қилиб чиқарамиз. Шоядки эсласангизлар.

58.

Пок юртнинг набототи Роббининг изни ила чиқадир. Нопокбўлгани эса, фақат қийинчилик ила чиқадир. Шукр келтирган қавмлар учуноятларимизни шундай хилма-хил баён қилурмиз. (Юқоридаги оятда бўлгани каби, ушбуояти каримада ҳам жуда катта ва нозик қиёс бор. Қуръони Карим оятларида,Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳадиси шарифларида пок ва саҳий қалб тоза васермаҳсул ерга–тупроққа қиёс этилади. Нопок ва ифлос қалб эса, ғажд ва маҳсулсизерга ўхшатилади. Покиза заминдан яхши маҳсуллар етишиб чиққанидек, пок ва саҳийқалбда ҳам иймон, ихлос, етук мафкура ва эзгу ниятлар яшайди. Уларнинг мевасиАллоҳ рози бўладиган амаллардангина иборат бўлади. Нопок ва нобоп ердан бирҳосилнинг униб чиқиши машаққат бўлганидек, нопок қалбдан ҳам яхшилик чиқишиқийин. Чиркин қалбдан чиқса ҳам, фақат ёмонлик чиқади.)

59.

Батаҳқиқ, Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: “Эйқавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, менсизларнинг буюк куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман”, деди.(Аввал-бошда Одамнинг (а.с.) қиссалари баён этилган эди. Энди у зотнингзурриётлари пушти камаридан яралган Нуҳнинг (а.с.) қиссалари келтирилмоқда.)

60.

Унинг қавмидан бўлган зодагонлар: “Албатта, биз сениочиқ-ойдин залолатда эканингни кўряпмиз”, дедилар. (Ҳар бир қавмнинг ўззодагонлари бўлади. Уларни зодагон қилган уларнинг мол-дунёси, пули,куч-қудрати, маккорлиги ва устамонлиги бўлади. Бу зотлар қавм номидан гапиришҳаққини ўзларига ўзлари берганлар. Шу тоифа зодагонлар Нуҳ (а.с.) қавмларида ҳамбор эди.)

61.

У:”Эй қавмим, менда залолат йўқ. Балки мен оламларнингРоббидан Пайғамбарман.

62.

Сизларга Роббимнинг юборганларини етказаман, насиҳатқиламан ва Аллоҳ томонидан сиз билмаган нарсани биламан.

63.

Ўзингиздан бўлган бир кишига, сизларни огоҳлантириш учунва тақво қилиб, шояд раҳматга эришсангиз деб Роббингиздан эслатма келганиданажабланасизларми?!” деди.

64.

Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Сўнг Биз уни ва у биланбирга бўлганларни кемада қутқардик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларни ғарққилдик. Чунки улар кўр қавм эдилар.

65.

Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У: “Эй қавмим,Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?!”деди.

66.

Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: “Албатта, бизсени эси пастликда кўриб турибмиз ва албатта биз сени ёлғончилардан деббиламиз”, дедилар.

67.

У:”Эй қавмим, менда эси пастлик йўқ. Лекин меноламларнинг Роббидан Пайғамбарман.

68.

Сизларга Роббимнинг юборганларини етказаман ва менсизларга ишончли насиҳатгўйман.

69.

Ўзингиздан бўлган бир кишига сизларни огоҳлантириш учунРоббингиздан эслатма келганидан ажабландингизми?! Сизларни Нуҳ қавмидан кейинхалифа қилганини ва хилқатингизда куч-қувватни зиёда қилганини эсланг. Аллоҳнингнеъматларини эсланг. Шоядки, нажот топсангиз”, деди. (Аллоҳ таоло Нуҳ қавминиоғир гуноҳлари туфайли ер юзидан гумдон қилиб ташлаган эди. Худди шу осийқавмдан сўнг сизларни ер юзида ўзининг халифаси қилиб танлади. Бу–улуғ неъмат.Бунга, албатта, шукр қилиш лозим эди. Аммо Од қавми ҳам жаҳолатида қаттиқ туриболди.)

70.

Улар: “Сен бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишимизва ота-боболаримиз ибодат қилган нарсаларни тарк этишимиз учун келдингми?! Агарростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир!” дедилар.

71.

У:”Батаҳқиқ, устингизга Роббингиз томонидан азоб ва ғазабтушди. Мен билан Аллоҳ ҳеч бир ҳужжат туширмаган, ўзингиз ва ота боболарингизқўйиб олган номлар ҳақида тортишасизларми?! Бас, интизор бўлиб туринглар! Менҳам сизлар билан интизор бўлувчиларданман”, деди.

72.

Бас, унга ва у билан бирга бўлганларга Ўз раҳматимиз иланажот бердик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларнинг кетларини уздик. Улар мўминэмас эдилар. (Мазкур баҳснинг оқибатида Биз Ҳудга (а.с.) ва у зот билан бўлганмўминларга нажот бердик. Улар Аллоҳ юборган бало-офатлардан омонда бўлдилар.Яъни, батамом ҳалокатга гирифтор қилдик. Уларнинг Муғайс деб аталгувчи водийлариузра узоқ муддат давом этган қурғоқчиликдан сўнг бир булут намоён бўлди. Одқавми, мана шу келаётган булут бизга ёмғир ёғади, деб шод бўлишди. Аммо орзиқибкутилган булут етиб келганида ундан қаттиқ шамол уфурилиб, барчаларини ҳалокқилди. Улардан бирортаси омон қолмай, “кетлари узулди”.)

73.

Ва Самудга ўз биродари Солиҳни (юбордик). У: “Эй қавмим,Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Сизга Роббингизданҳужжат келди. Мана бу Аллоҳнинг туяси сизларга оят-белгидир. Уни Аллоҳнинг еридатек қўйинглар. Унга ёмонлик етказманглар. Яна сизни аламли азоб тутмасин-а!(Бошқа сураларда баён қилинишича, Самуд қавми Солиҳдан (а.с.) Аллоҳнингқудратига далолат қилувчи оят-белги келтиришни талаб қилганларида, Аллоҳ таолокатта харсанг тошдан бир туяни чиқарган. Шунинг учун ҳам у “Аллоҳнинг туяси” дебаталмоқда. Самуд қавмидан баъзи шахслар бу мўъжизавий туяни кўриб иймонкелтирдилар. Туя яйловда ўтлаб юраверди. Сувдан истифода қилиш эса, навбатлибўлди. Чунончи, сувни бир кун туя, бир кун Самуд қавми истеъмол этар эдилар.)

74.

Ва сизларни Оддан кейин халифа қилганини ва сизга ерюзида имкон бериб, текисликларида қасрлар қуриб, тоғлардан уйлар ўйганларингизниэсланг. Аллоҳнинг неъматларини эсланг ва ер юзида фасод-ла бузғунчилик қилманг!”деди. (Ривоятларда баён этилишича, Аллоҳ таоло гуноҳ амаллар қилгани учун Одқавмини ҳалокатга гирифтор этганидан сўнг, уларнинг диёрида Самуд номли қавммакон этиб, ўша ерларни обод қилганлар. Уларнинг умрлари бардавом бўлиб, фаровонтурмуш кечирганлар. Паст-текислик жойларни танлаб, улкан қасрлар бунёд этганлар.Тоғлар бағрида тошларни ўйиб уйлар ясаганлар. Ҳозиргача ўша масканларнингбаъзилари сақланиб қолган. Солиҳ (а.с.) уларга бу нарсаларнинг ҳаммаси Аллоҳнингнеъмати эканини эслатиб, уларни шукр қилишга ундадилар.)

75.

Унинг қавмидан мутакаббир бўлган зодагонлар, заифҳолбўлганлардан иймон келтирганларига: “Солиҳни Роббидан Пайғамбар қилиб юборилган,деб билмоқдамисиз?!” дедилар. Улар: “Албатта, биз у ила юборилган нарсага иймонкелтирувчилармиз” дедилар.

76.

Мутакаббир бўлганлар: “Албатта, биз сиз иймон келтиргангакофирмиз”, дедилар.

77.

Бас, туяни сўйдилар, Роббилари амрида тажовузкорликқилишди ва: “Эй Солиҳ, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётганнарсангни келтир!” дедилар.(Аллоҳнинг, туяни тек қўйинглар, унга ёмонликетказманглар, деган амрига қасдма-қасд уни ўлдирдилар. Куфрда ҳаддан ошдилар.)

78.

Бас, уларни шиддатли зилзила олди ва жойларида ўтирибқолдилар.

79.

Кейин, У улардан юз ўгирди ва: “Эй қавмим, батаҳқиқ, менсизга Роббимнинг юборганини етказдим ва насиҳат қилдим. Лекин сиз насиҳатқилувчиларни севмас экансиз”, деди.

80.

Ва Лутни (юбордик). Унинг ўз қавмига: “Сиздан олдиноламларда ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қиласизларми?!

81.

Албатта, сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват илаяқинлик қилмоқдасизлар. Йўқ! Сизлар исрофчи қавмсиз!” деганини эсла. (Лут (а.с.)қиссаларида, у зот дафъатан ўз қавмларининг улкан қабиҳ ишлари–баччабозликлариниқоралашга бошлайдилар. Аллоҳ таоло инсонни эркак ва аёл жинсида яратди. Ҳарбирига ўзига хос аъзолар ва хусусиятлар берди. Аллоҳ таоло инсон зотини жинсийяқинлик йўли билан яратиб, унинг насли покиза йўл билан кўпайиб туришини иродава ҳаётий зарурат қилди. Бу йўлдан тажовуз қилганлар ва Аллоҳ иродасига зидбориб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қиладиганлар ақидаси бузуқ ва тубан кишиларҳисобланадилар. Шу боисдан мазкур қиссада худди шу фоҳишалик бош масала қилибкўтарилади. Бинобарин, Лут (а.с.) бу ёруғ оламда ҳеч бир зот қилмаган улкангуноҳга биринчи бўлиб қўл урган қавмларини: “Йўқ! Сизлар исрофчи қавмсиз!” дебтаърифламоқдалар.)

82.

Қавмнинг жавоби: “Уларни қишлоғингиздан чиқариб юборинг,чунки улар жуда ҳам покиза бўлаверадиган одамлар экан”, дейишларидан бошқа нарсабўлмади. (Инсофни кўринг. Инсон табиатига мувофиқ иш қилган, ҳалолу пок бўлиб,бошқаларни покизаликка чақирган кишилар юртларидан ихрож қилинар эканлар.Уларнинг “айблари” битта–жуда ҳам покиза одам бўлганликлари. Инсонийликқиёфасини йўқотган қавм шу даражага етар экан-да. Ўзлари инсоният бўйнига тавқилаънат бўлиб осиладиган амалларни тап тортмай қилаётганлари етмаганидек, уларгаўхшашни хоҳламаган, инсонлигини йўқотмаган, Аллоҳнинг амрида юришга ҳаракатқилганларни покизаликда айблайдилар.)

83.

Бас, унга ва аҳлига нажот бердик. Магар хотини ҳалокбўлгувчилардан бўлди. (Пайғамбарга фақат унинг оила аъзоларигина иймонкелтирдилар. Аммо уларнинг орасидан ҳам энг яқин кишиси–хотини иймон келтирмади.Оқибатда у жинояткор қавмга қўшилиб ҳалок бўлди.)

84.

Ва Биз уларнинг устидан “ёмғир” ёғдирдик.Жинояткорларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол! (Аллоҳ таоло уларнингустидан тош селини ёғдирди ва барчалари ҳалок бўлдилар. )

85.

Ва Мадянга ўз биродарлари Шуайбни (юбордик). У: “Эйқавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сизга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Батаҳқиқ, сизгаРоббингиздан ҳужжат келди. Бас, ўлчов ва тарозуни тўлиқ адо этинг, одамларнингнарсаларидан камитиб қолманг ва ер юзида унинг ислоҳидан кейин бузғунчиликқилманг. Агар мўмин бўлсангиз, шундай қилмоғингиз ўзингиз учун яхшидир.

86.

Ҳар кўчада ўтириб олиб қўрқитманг. Аллоҳнинг йўлидан Унгаиймон келтирганларни тўсманг ва у(йўл)ни эгри бўлишини истаманг. Оз бўлганчоғингизда сизни кўпайтириб қўйганини эсланг. Бузғунчиларнинг оқибати қандайбўлганига назар солинг.

87.

Агар сиздан бир тоифа мен ила юборилган нарсага иймонкелтирган ва бошқа тоифа иймон келтирмаган бўлса, бас, Аллоҳ орамизда ҳукмқилгунча сабр қилинглар. У ҳукм қилувчиларнинг яхшисидир”, деди. (Аллоҳ таолоушбу ояти карималарда аввало Шуайбни (а.с.) Мадянга Пайғамбар қилиб юборганини,кейин эса, у кишининг ўз қавмларига қилган пандларини келтирмоқда. Мадянликларҳам асли араблар бўлиб, уларнинг ерлари Ақаба қўлтиғидан Тури Синога қадарчўзилган.Шуайбнинг (а.с.) қавми кўпроқ амалий ширкка мубтало бўлганга ўхшайди.Чунки муомала ишларида Аллоҳнинг буйруғини адо этмай, бошқанинг амринибажаришдан, ўлчов ва тарозудан уриб қолиб, бировларнинг ҳаққини ейишданқайтаришлари шунга далолат қилмоқда. Бу ва бу каби, Аллоҳ йўриқларини четлаб,бошқа йўлга юриш Аллоҳ таоло ер юзини ислоҳ қилиб қўйганидан кейин уни бузишданиборат эканига ишора этиб: “ва ер юзида унинг ислоҳидан кейин бузғунчиликқилманг”, демоқдалар.)

88.

Унинг қавмидан мутакаббир бўлган зодагонлар: “Эй Шуайб,ёки, албатта, сени ва сен билан бирга иймон келтирганларни ўз қишлоғимизданчиқарамиз, ёки ўз миллатимизга қайтасизлар”, дедилар. У: “Гарчи ёмон кўрувчибўлсак ҳам-а?!

89.

Агар сизнинг миллатингизга Аллоҳ бизга ундан нажотбергандан сўнг қайтсак, батаҳқиқ, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган бўламиз. Бизучун унга қайтиш мутлақо мумкин эмас, магар Роббимиз–Аллоҳ хоҳласагина (мумкин).Роббимиз ҳамма нарсани ўз илми ила қамраб олгандир. Аллоҳга таваккал қилдик. ЭйРоббимиз, биз билан қавмимизнинг орамизни ҳақ ила очгин. Сен очувчиларнингяхшисидирсан”, деди. (Яъни, биз учун ширк ва куфр миллатига, яъни, ортга қайтишмутлақо мумкин эмас. Биз иймон келтирдик ва унинг лаззатини татиб кўрдик. Эндиёлғиз, бир ҳолатдагина–Аллоҳ бизни адаштиришни ирода қилсагина, ортга қайтишимизмумкин. Зеро, Унинг иродасига ҳеч қачон бас келиб бўлмайди. Келажакда қилажакжамики амалларимизни ҳам унинг Ўзига топширдик. Биз фақат Аллоҳга суянамиз.Сизнинг таҳдид ва зўрлигингиз, сохта худоларингиздан заррача ҳайиқмаймиз, уларгаэътибор бермаймиз ҳам. Шу йўл билан ишни ўзининг ҳақиқий эгаси ҳукмига ҳаволақилиб, иймон ва куфр ўртасида ҳукм чиқарувчи ҳокими мутлаққа мурожаат этдилар.)

90.

Унинг қавмидан бўлган, куфр келтирган зодагонлар: “АгарШуайбга эргашсангиз, у ҳолда, албатта, зиён кўрувчидирсиз”, дедилар.

91.

Бас, уларни шиддатли зилзила олди ва жойларида ўтирибқолдилар.

92.

Шуайбни ёлғончига чиқарганлар худди у ерда яшамагандекбўлдилар. Шуайбни ёлғончига чиқарганлар, ўшалар зиён кўрувчилар бўлдилар.(Яъни,мазкур шиддатли зилзиладан кейин Шуайбга (а.с.) мухолиф бўлган кофирлар ҳалокбўлиб, батамом гумдон бўлиб кетдилар.)

93.

Кейин У улардан юз ўгирди ва: “Эй қавмим, батаҳқиқ, сизгаРоббимнинг юборганларини етказган эдим ҳамда сизга насиҳат қилган эдим. Қандайқилиб кофир қавмларга қайғурай”, деди.

94.

Қайси бир қишлоққа Пайғамбар юборсак, албатта, унингаҳлини тазарруъ қилишлари учун зарарлар ва мусибатлар ила тутганмиз.

95.

Сўнгра ёмонликни яхшиликга алмаштирганмиз. Токи кўпайишибва “ота-боболаримизга ҳам қийинчилик ва хурсандчилик етган эди”, деганларида,уларни ўзларига сездирмай тўсатдан тутганмиз. (Вақт-соати келиб Аллоҳ таоломазкур ёмон ҳолатларни яхшилик ҳолатларга алмаштириб қўяди. Одамлар бу яхшиҳолларда янада кўпайишади. Аммо бу зиёдалик ҳам улар учун синов эканлигинианглаб етмайдилар. Аллоҳ уларни шукр қилармикин, деб яхши ҳолатларга солганинибилмайдилар.)

96.

Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақвоқилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик.Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик. (Ушбуояти каримада баён қилинаётган оддий ва содда ҳақиқатни инсоният тушунаолмаётгани ғоятда ажабланарли ҳол. Инсон учун осмон ва заминдан баракот эшиклариочилиши учун биргина шарт кифоя, яъни, у иймонли ва тақволи бўлиши лозим экан.Ана ўшанда инсонга осмону заминдан баракотлар эшиги ланг очиб қўйилади. Чункииймон инсонни баракотли ҳаёт йўлига бошлайди. Чунки тақво инсонни фаровон ҳаётйўлига солади. Иймон билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидек, баракотҳам уларга боғлиқдир. Бу ҳақиқатга каттаю кичик ҳар бир соҳада гувоҳ бўлишимумкин.)

97.

Қишлоқлар аҳли уларга Бизнинг бало-қазойимиз тунда,ухлаётган ҳолларида келишидан хотиржаммилар?!

98.

Қишлоқлар аҳли уларга Бизнинг бало-қазойимиз чошгоҳда,ўйнаётган ҳолларда келишидан хотиржаммилар?!

99.

Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлдиларми?! Аллоҳнингмакридан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўларлар. (Ғафлатга солиб,гуноҳ қилса ҳам, дахлсиз тек қўйиб, кейин туйқусдан сездирмай олиш Аллоҳнингишидир, яъни, макридир.)

100.

Ерга унинг аҳлидан кейин меросхўр бўлганларга, агархоҳласак, гуноҳлари туфайли уларга мусибат етказишимиз ва қалбларига муҳр босиб,эшитмайдиган қилиб қўйишимиз аён бўлмадими?!

101.

Биз сенга ана ўша қишлоқларнинг хабарларини қисқа қилибайтиб бермоқдамиз. Батаҳқиқ, уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар биланкелдилар. Аммо улар олдин ёлғонга чиқарган нарсаларига иймон келтирмадилар.Аллоҳ шундай қилиб кофирлар қалбига муҳр босди.

102.

Уларнинг кўпларида аҳдга вафо кўрмадик. Агар уларнингкўпларини топсак ҳам, фосиқликда топдик. (Яъни, улар субутсиз кимсалар бўлиб,аҳдга ҳеч вафо қилмасдилар. Бу қавмнинг аксари қисми фақат фосиқлик билан машғулэди. Фосиқликнинг маъноси Аллоҳ чизиб кўрсатган чегарадан чиқишдир. Яъни, уларАллоҳ кўрсатган йўлдан озган кимсалар сирасидан эдилар.)

103.

Сўнгра уларнинг ортидан Мусони Ўз оятларимиз ила Фиръавнва унинг зодагонларига юбордик. Бас, у(оят)ларга зулм қилдилар. Бузғунчиларнингоқибати қандай бўлишига назар сол.

104.

Мусо: “Эй Фиръавн, албатта, мен оламларнинг РоббиданПайғамбарман.

105.

Менга Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтмаслик лозимдир.Батаҳқиқ, мен сизларга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжат келтирдим. Мен ила БаниИсроилни қўйиб юбор”, деди. (Фиръавн Бани Исроилни қул-банда қилиб олган вауларга Робб эканига шубҳаланмас эди. Мусо (а.с.) унга ҳақиқий Робб Аллоҳ эканинитушунтириб, Бани Исроилни озод қилиш ўша ягона Аллоҳнинг–ҳақиқий Роббнинг амрини изҳор этдилар.)

106.

У:”Агар оят-мўъжиза келтирган бўлсанг, ростгўйларданбўлсанг, келтир уни”, деди.

107.

Асосини ташлаган эди… баногоҳ у аниқ аждар бўлди.

108.

Ва қўлини чиқарган эди… баногоҳ у назар солувчиларгаоппоқ бўлиб кўринди. (Аслида, Мусо (а.с.) буғдойранг тусда эдилар. Фиръавнмўъжиза кўрсатишни талаб қилганда қўлларини қўлтиқларидан чиқарган заҳоти оппоқтусда намоён бўлди.)

109.

Фиръавн қавмидан бўлган зодагонлар: “Албатта, бу билимдонсеҳргардир!

110.

Сизларни ерингиздан чиқаришни хоҳлайди. Бас, нимага амрқиласизлар?” дедилар.

111.

Улар:”Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларгатўпловчиларни юбор.

112.

Ҳамма билимдон сеҳргарларни сенга олиб келсинлар”,дедилар. (Мусо ва акаси Ҳорунни қўйиб тургин-да, барча шаҳарларга одам юбор,улар бор билимдон сеҳргарларни тўплаб келсинлар.)

113.

Сеҳргарлар Фиръавнга келиб: “Агар биз ғолиб бўлсак,албатта, мукофот олсак керак?” дедилар.

114.

У: “Ҳа. Ва, албатта, менинг яқин кишиларимданбўлурсизлар”, деди.

115.

Улар:”Эй Мусо, ёки сен ташла, ёки биз ташловчи бўлайлик”,дедилар.

116.

У: “Сизлар ташланглар”, деди. Улар ташлаганларида,одамларнинг кўзини сеҳрладилар, қўрқитдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар. (Уларқўлларидаги арқон ва асоларини ташладилар. Бояги арқон ва асолар одамларнингназарига илон бўлиб кўринди.)

117.

Биз Мусога: “Асонгни ташла”, деб ваҳий юбордик. Бирдан уулар уйдираётган нарсани юта бошлади. (Уста сеҳргарларнинг кўзбўямачилигитўпланганларни даҳшатга солиб қўйган эди. Мусо (а.с.) ҳам кўпчилик билан биргасодир бўлаётган воқеани кузатиб турар эдилар. Аллоҳ у зотга “Асонгни ташла”, дебваҳий юборди. Мусо (а.с.) ерга асони ташладилар. Асо аждарга айланди ва бирдансеҳргарлар намойиш этаётган уйдирма–кўзбўямачиликларни юта бошлади.)

118.

Бас, ҳақ қарор топди ва уларнинг қилаётганлари ботилбўлди.

119.

Ўша ерда енгилдилар ва беобрў бўлдилар.

120.

Ва сеҳргарлар саждага ташланиб:

121.

“Оламларнинг Роббига.

122.

Мусо ва Ҳоруннинг Роббига иймон келтирдик”, дедилар. (Небоисдан сеҳргарлар биринчи бўлиб иймон келтирдилар? Чунки улар Мусо (а.с.)келтирган нарса сеҳр эмас, ҳақиқий илоҳий мўъжиза эканини ҳаммадан бурун англабетдилар. Сеҳргарларга ҳақиқат биринчи бўлиб етиб борди. Виждонлари уйғонди вақалбларини иймон нури ёритди. Улар Аллоҳга сажда қилиш учун ўзларини ергаташладилар.)

123.

Фиръавн: “Мен сизга изн бермай туриб унга иймонкелтирдингизми?! Албатта, бу сизнинг шаҳардан унинг аҳлини чиқариш учун қилганмакрингиздир. Ҳали биласиз.

124.

Албатта, оёқ-қўлларингизни қарама-қарши томонидан кесаманва ҳаммангизни осаман”, деди. (Бу ҳам барча фиръавнларга хос хусусият. Уларўзларига қул бўлган фуқароларнинг ҳатто Аллоҳга иймон келтиришни ҳам ундансўраб, илтижоланиб, адо этишларини хоҳлайдилар. Барча давр фиръавнларинингмўминларга қарши қўллайдиган услуби шу: қадимда қўл-оёқларини кесиб, осишган;ҳозирда қамайдилар, азоблайдилар, отадилар. Аммо уларнинг бу усуллари иймон нурибилан чароғон бўлган қалбларга заррача қўрқинч сола олмайди.)

125.

Улар:”Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз.

126.

Сен биздан фақат Роббимизнинг оятлари келганда уларгаиймон келтирганимиз учунгина ўч олмоқдасан! Эй Роббимиз, устимиздан сабр тўккинва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин”, дедилар.

127.

Фиръавн қавмидан бўлган зодагонлар: “Сени ва худоларингнитарк қилса ҳам, Мусо ва унинг қавмини ер юзида бузғунчилик қилишларига йўл қўйибберасанми?” дедилар. У: “Ўғилларини ўлдирамиз ва аёлларини тирик қолдирамиз ва,албатта, биз улар устидан қаҳр ўтказувчимиз”, деди.

128.

Мусо ўз қавмига: “Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабрқилинглар. Ер Аллоҳники, уни бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мерос қилибберади. Ва оқибат тақводорларникидир”, деди.

129.

Улар: “Сен бизга келмасингдан олдин ҳам, келганингданкейин ҳам озор тортдик”, дедилар. У: “Шоядки Роббингиз душманларингизни ҳалокэтиб, сизларни ер юзига халифа қилиб, қандай амал қилишингизга назар солса”,деди. (Қавм Пайғамбарига таъна қилди. Сен келмасингдан бурун ҳам озор тортарэдик, ўшанда ҳам ўғилларимизни ўлдириб, аёлларимизни тирик қолдирар эдилар, сенкелганингдан кейин ҳам бари бир озор топмоқдамиз. Уларнинг фикрича, Пайғамбаркелиши ҳамоно ҳамма нарса уларнинг фойдасига ҳал бўлиб қолиши керак экан. УларПайғамбар шахсига таъна қилмоқдалар. Аммо нега ўзларига назар солмайдилар?Ўзлари нималар қилдилар? Иймон келтирдиларми? Иймон тақозо этган бирор-бир ишниқилдиларми?)

130.

Биз Фиръавн аҳлини, шояд эсласалар, деб (қаҳатчилик)йиллар ва мевалар танқислиги ила тутдик.

131.

Улар ўзларига яхшилик етганда: “Бунга биз ҳақдормиз”,дедилар. Агар уларга ёмонлик етса, Мусо ва у билан бирга бўлганларданшумландилар. Огоҳ бўлсинларким, уларнинг шумликлари Аллоҳнинг ҳузуридан бошқажойда эмас. Лекин кўплари билмайдилар.

132.

Улар: “Ҳар қанча оят келтириб бизни сеҳрламоқчи бўлсангҳам, биз сенга иймон келтиргувчи эмасмиз”, дедилар.

133.

Бас, уларнинг устидан тўфон, чигиртка, мита, бақа вақонларни очиқ-ойдин ва муфассал белгилар қилиб юбордик. Бас, улар мутакаббирликқилдилар ва жиноятчи қавм бўлдилар. (Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг аҳливаъз-насиҳатга қулоқ тутсин, инсофу иймонга келсин, қилаётган жиноятлариданқайтсин, деб уларга муфассал қилиб, алоҳида-алоҳида тарзда оят-белгиларниюборди. Баъзи уламоларнинг фикрича, Исро сурасидаги “Мусога тўққизта очиқ-ойдин,оят-белги бердик”, дейилишига қараганда, тўққиз йилда тўққизта оят юборган,чунончи: асо, қўл, қаҳатчилик, мева ва жонларни нуқсонга учратиш, тўфон,чигиртка, мита, бақа ва қон. Аллоҳ таоло ҳар гал бало юборганида, Фиръавн аҳлидод-вой солишиб, тавба қилишар, жиноятларини тарк этишга ва Бани Исроилни қўйибюборишга Мусога (а.с.) ваъда беришар эди.)

134.

Қачонки устиларига азоб тушса: “Эй Мусо, сенга берган аҳдҳурмати, Роббингга дуо қил, агар биздан азобни кўтарсанг, албатта, сенга иймонкелтирамиз ва Бани Исроилни сен билан қўйиб юборамиз”, дер эдилар.

135.

Қачонки устиларидаги азобни ўзлари етиб борадиганмуддатга кўтарсак, қарабсанки, қасамларини бузиб турибдилар.

136.

Бас, улардан интиқом олдик. Оятларимизни ёлғонгачиқарганлари ва улардан ғофил бўлганлари учун уларни денгизга ғарқ қилдик.(Аллоҳ таоло вақти-соати етганида, қоил мақом қилиб интиқом олди. Аллоҳнингоятларини рад этиб, кофирлардан ибрат олмай, ғофил бўлганлари учун сув қаъригағарқ бўлиб, ҳаммалари бирданига ҳалок бўлдилар. Ояти каримада, денгизга ғарққилдик, дейилади.)

137.

Ва хўрланиб юрган қавмни эса, Ўзимиз баракали қилганернинг машриқию мағрибига меросхўр қилдик. Сабр қилганлари учун Роббингнинггўзал сўзлари Бани Исроилга батамом бўлди. Фиръавн ва унинг қавми қурганнарсаларни ва улар юксалтирган нарсаларни вайрон қилдик. (Оятдаги “хўрланибюрган қавм”дан мурод Бани Исроилдир. Фиръавн ва унинг аҳли Бани Исроилўғлонларини ўлдириб, қизларини чўри, ўзларини хизматкор қилиб, мудом хўрлашарэдилар. Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг қавмини улкан жиноятлари боисидан ғарқэтиб, ҳалок қилганидан сўнг, “хўрланиб юрган қавм”ни Ўзи баракали қилиб қўйганернинг машриқ ва мағрибига меросхўр қилганини эслатмоқда. Энди улар хорликданқутулиб, озод ва фаровон турмуш кечириш имконига эга бўлдилар.)

138.

Ва Бани Исроилни денгиздан олиб ўтдик. Бас, улар ўзсанамларига берилиб сиғинаётган қавм устига келдилар. Улар:”Эй Мусо, бизга ҳамхудди уларнинг худоларига ўхшаш худо қилиб бер”, дедилар. У: “Албатта, сиз жоҳилқавм бўлаётибсиз.

139.

Ахир, анавилар этиб турган нарса ҳалокатдир ва қилаётганишлари ботилдир”, деди. (Аслида, уларни Фиръавн ва унинг аҳлининг узоқ муддатлиэзишидан, хўрлашидан халос этган Аллоҳга шукр айлаб, ёлғиз Унгагина ибодатқилишлари керак эди. Аслида, уларни даҳшатли азоб-уқубатлардан Аллоҳнинг амри ваёрдами ила фидокорлик қилиб қутқазиб олиб чиққан Пайғамбарлари Мусонинг (а.с.)маслаҳатисиз ҳеч бир иш қилмасликлари лозим эди. Лекин улар бир золим бутпарастқавмни йўл-йўлакай кўриб қолиб, уларга ҳавас қиляптилар.)

140.

У:”Сизларга Аллоҳдан ўзгани худо қилиб берайми?! Ҳолбуки,У сизларни оламлардан афзал қилган зот-ку!” деди. ( Аллоҳ таоло уларга Пайғамбарюбориб, илоҳий китоб нозил қилса, шариат бериб, ўз замонасидаги одамлардан афзалэтиб қўйса-ю, улар ўз Пайғамбарларига, бизга ҳам анави қавмнинг худоларига ўхшашхудо қилиб бер, деб туришса. Бу ғоят даражада ношукрлик ва ўтакетган шаккокликэди)

141.

Сизларни ёмон азобларга қўяётган, ўғилларингизни ўлдириб,қизларингизни тирик қолдираётган Фиръавн аҳлидан қутқарганимизни эсланг! Ва буишда Роббингиздан улуғ синов бордир.

142.

Ва Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашдик. Кейин эса, уни ўн(кеча) билан тугал қилдик. Бас, Роббининг белгилаган вақти тўлиқ қирқ кечабўлди. Мусо акаси Ҳорунга: “Қавмимда менинг ўрнимни ол, яхши иш қил,бузғунчиларнинг йўлига эргашма”, деди.

143.

Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида, У:”Роббим, менга (жамолингни) кўрсатгин, сенга назар солай”, деди. У зот: “Мениҳеч кўра олмассан. Лекин тоққа назар сол, агар у маконида собит тура олса, бас,Мени кўрасан”, деди. Робби тоққа тажаллий қилганида, уни титилган ҳолга келтирдива Мусо ҳушидан кетиб йиқилди. Ҳушига келгач: “Сен поксан, Сенга тавба қилдим.Мен мўминларнинг аввалгисиман”, деди. (Башар фарзанди тарихидаги тенги ва ўхшашийўқ ҳодиса. Робб ила банданинг учрашуви. Бутун оламларни яратган Зот билан ўшаоламларнинг кичик бир заррасининг юзлашуви. Бу учрашув тафсилотини ва қандайҳолда рўй берганини Аллоҳнинг Ўзи билади. Биз эса, Қуръонда зикр этилгани биланкифояланамиз, холос. Эҳтимол ушбу учрашув келажакдаги машаққатларни енгиб ўтишучун Мусога (а.с.) қувват ва сабот манбаи бўлар. Эҳтимол шунинг учун учрашувданбурун қирқ кун ҳамма нарсани тарк этиб, чилла ўтириб алоҳида ҳозирликкўрилгандир. Вақти-соати етиб, учрашув ўз вақтида, белгиланган жойда содирбўлди. Бу учрашув араб лафзида “мийқот”, яъни, исми замон ва исми макон бўлиб ваучрашув вақти ва замони маъносини билдиради.)

144.

У зот:”Эй Мусо, Мен сени одамлар ичидан Пайғамбарлигим вагаплашишим ила танлаб олдим. Бас, сенга берган нарсамни ол ва шукр қилувчиларданбўл!” деди.

145.

Ва унга лавҳларда ҳамма нарсадан мавъиза ва ҳар бирнарсанинг тафсилотини ёзиб бердик. “Бас, уларни қувват ила тут ва аҳлингга буюр,уларнинг энг яхшиларини олсинлар. Энди сизларга фосиқларнинг диёриникўрсатаман”, дедик. (Ушбу ояти каримада зикр қилинган “лавҳлар” ҳақида тафсируламолари кўплаб маълумотлар келтиришган, кўплаб баҳс мунозара қилишган. Аммокейинги даврдаги муҳаққиқ тафсирчи олимларимиз, маълумотларнинг ҳаммаси ҳамишончли манбалардан олинмаганлиги учун улар ҳақида тортишувнинг ҳожати йўқ,деган хулосага келганлар. Биз учун “лавҳлар” нимадан иборатлиги, қайси моддаданбўлгани, шакли ёки ҳажми аҳамиятсиз, балки уларга ёзилган маънолар аҳамиятлидир,дейди муфассирлар.)

146.

Энди ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилаётганларни,барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлиникўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, униўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнингоятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишлари сабабидандир.

147.

Оятларимизни ва охират мулоқотини ёлғонга чиқарганларамаллари бехуда кетганлардир. Улар фақат қилиб юрган амалларининг жазосиниолурлар.

148.

Мусонинг қавми ундан кейин тақинчоқларидан (бўлган)бўкирадиган бузоқ жасадини (худо) тутдилар. Унинг уларга гапирмаслигини вауларни ҳидоят қилмаслигини билмадиларми?! Уни (худо) тутдилар ва зулмқилувчилардан бўлдилар. (Яъни, Мусонинг (а.с.) қавми бўлмиш Бани Исроил, у зотРоббининг мийқотига кетганларидан сўнг, ўзлари билан Мисрдан олиб чиққантақинчоқлардан ясалган бузоқ жасади–ҳайкалини ўзларига худо қилиб олдилар. Бутақинчоқлар Миср аҳолиси–қибтийларнинг тақинчоқлари эди. Қавм ичидан Самурийисмли одам ўша тақинчоқлардан бузоқ шаклини ясаб, устакорлик билан унданхўкизнинг бўкиришига монанд овоз чиқадиган ҳолга келтирди. Мусо (а.с.) БаниИсроилга маълум ўттиз кундан ортиқ қолиб кетганларидан сўнг, Самурий: “Мусомийқотига кетган Робби шунинг ўзи, у унутиб қўйиб бошқа ёқларда адашиб юрибди”,деди. Бани Исроил Пайғамбарлари Мусонинг сўзларини унутиб, унинг халифасиҲоруннинг ҳам гапига кирмай, Самурийнинг иғвоси ила тилла тақинчоқлардан ясалганалланечук бўкиргувчи бузоқ ҳайкалига сиғинмоққа ёпирилдилар.)

149.

Қўллари тушган пайтда ва ўзларининг адашганларинибилганларида: “Агар Роббимиз бизга раҳм қилмаса ва мағфират этмаса, албатта,зиёнкорлардан бўламиз”, дедилар.

150.

Қачонки Мусо ўз қавмига ғазабланган ва афсус қилганҳолида қайтганида: “Менинг кетимдан қандай ҳам ёмон халифа бўлдингиз.Роббингизнинг амридан (олдин) шошилдингизми?!” деди ва лавҳларни ташлаб,акасининг бошидан тутиб, ўзига торта бошлади. У (Ҳорун): “Эй онамнинг боласи,шубҳасиз, бу қавм мени хўрлади ва ўлдириб қўйишларига сал қолди. Энди сендушманларни устимдан кулдирмагин ва мени ҳам золим қавмлардан деб билмагин”,деди. ( Дарғазаб бўлган укадан бу тасарруфни кўрган Ҳорун (а.с.) уни бир озҳовридан тушириш учун ораларидаги ака-укалик ҳурматини эслатиб: “Эй онамнингболаси, шубҳасиз, бу қавм мени хўрлади ва ўлдириб қўйишларига сал қолди”,дедилар.)

151.

У: “Мени ва акамни мағфират қилгин ва бизларни Ўзраҳматингга киритгин. Сенинг Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг раҳмлироғисан”, деди.

152.

Албатта, бузоқни (худо) тутганларга Роббиларидан ғазаб ваҳаёти дунёда хорлик етадир. Ёлғон тўқувчиларни мана шундай жазолаймиз.

153.

Гуноҳ ишларни қилганлар, ундан кейин тавба қилсалар ваиймон келтирсалар, албатта, Роббинг ундан сўнг мағфират қилгувчи ва меҳрибонзотдир.

154.

Қачонки Мусонинг ғазаби босилгач, лавҳларни олди.Уларнинг нусхасида Роббиларидан ҳақиқатда қўрқадиганлар учун ҳидоят ва раҳматбор эди. (Ҳоруннинг гапидан кейин бир оз ўзига келиб, Аллоҳдан мағфират сўраб,унинг раҳматидан умидворликларини билдирганларидан сўнг, Мусонинг (а.с.)ғазаблари босилди. Шунда ерга қўйган лавҳларни қўлларига олдилар. Бу лавҳлардаАллоҳ таолодан ҳақиқатда қўрқадиган одамлар учун катта ҳидоят ва улкан раҳматларборлиги ёзилган эди)

155.

Ва Мусо мийқотимизга қавмидан етмиш кишини танлаб олди.Уларни даҳшатли зилзила тутган пайтда: “Эй Роббим, агар хоҳласанг, буларни ҳам,мени ҳам бундан олдин ҳалок қилсанг бўларди. Эсипастларимиз қилган иш туфайлибизни ҳалок қиласанми? Бу Сенинг синовингдан бошқа нарса эмас. У ила кимнихоҳласанг, адаштирасан ва кимни хоҳласанг, ҳидоятга соласан. Сен валиймизсан,бас, бизни мағфират қил ва раҳм эт. Сенинг Ўзинг мағфират қилувчиларнинг энгяхшисисан. (Бани Исроил тилладан ясалган бузоқ ҳайкалига ибодат қилиб, улкангуноҳ содир этганлари, кейин афсус билан тавба қилганлари учун Аллоҳ таолоМусога (а.с.) улардан етмиш кишини Ўз мийқотига олиб келишни амр қилган эди.Мусо (а.с.) Бани Исроилнинг ўн икки уруғидан, бузоққа ибодат қилмаган етмишкишини танлаб, Аллоҳнинг мийқотига олиб бордилар. Улар эса Мусога (а.с.), бизгахудонинг Ўзини кўрсат, деб туриб олдилар.Ҳаттоки улар орасидан танлаболинганларнинг қилмиши шу бўлди. Бундай шаккоклик содир этганларидан сўнг,уларни даҳшатли зилзила тутиб, ўзларидан кетдилар.)

156.

Ва бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни ёзиб қўй.Биз сенинг Ўзингга тавба қилдик”, деди. У зот:”Азобим ила кимни хоҳласам,тутаман. Раҳматим эса, ҳамма нарсадан кенгдир. Уни тақво қилганларга, закотберганларга, оятларимизга иймон келтирганга ёзажакман.

157.

Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолидатопиладиган, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган, уларга покизанарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкниенгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий, Набий, Пайғамбарга эргашадилар. Бас, унгаиймон келтириб, ёрдам бериб ва уни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга нозил бўлганнурга эргашганлар–ана ўшалар нажот топгувчилардир”, деди. (Аллоҳдан гуноҳлариникечишини сўраганларидан сўнг, у зот икки дунёнинг яхшилигини ҳам сўрадилар.Фақат охиратнинггина эмас, бу дунё ва у дунёнинг яхшиликларини сўрадилар. Буҳаммага ўрнак бўлиши керак. Мусо (а.с.) танлаб олинган етмиш нафар номиданқилган илтижолари охирида “Биз сенга тавба қилдик”, дедилар. Муҳаммаднинг(с.а.в.) сифатлари ҳақиқий Таврот ва ҳақиқий Инжилда ёзилган. Шундай бўлишиниАллоҳ таоло қадимда Мусо (а.с.) билан бирга мийқотга келган Бани Исроилнингетмишта вакилига ҳам айтган. Кейинчалик шундай бўлди ҳам. Қанчадан-қанча аҳликитоблар ёки бу китоблардан бўлажак Пайғамбарнинг сифатлари ҳақида маълумотолганлар Муҳаммадни (с.а.в.) кўришлари билан иймонга келдилар.)

158.

Сен:”Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга,осмонлару ернинг мулки Уники бўлган, Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган ва тирилтирибўлдирадиган Аллоҳнинг Пайғамбаридирман. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг Аллоҳ ва Унингкалималарига иймон келтирадиган уммий элчисига–Пайғамбарига иймон келтиринг. Ваунга эргашинг, шоядки ҳидоят топсангиз”, деб айт. (Бурунги Пайғамбарлар ўзқавмлари ва ўз замонларига, ўзларидан сўнг янги Пайғамбар келгунча бўлган давргаПайғамбар бўлганлар. Улар инсоният тарихининг маълум бир даври учун масъулбўлганлар. Аммо Ислом Пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.) бутун олам халқларига вақиёматга қадар кечадиган замонларга Пайғамбар бўлиб келдилар. У кишинингшариатлари вақт ўтиши билан эскириб қолмайди, балки барча вақт ва маконгасалоҳияти бор шариатдир. Шунинг учун ҳам Муҳамадга (с.а.в.) бутун инсониятгақарата, мен барчангизга Пайғамбарман, деб айтиш ҳуқуқи берилган.)

159.

Ва Мусонинг қавмидан баъзи жамоалар борки, ҳақ ила ҳидоятқилиб, у ила адолат қиларлар. (Яъни, Бани Исроил ёппасига ёмон бўлмаган. Мусо(а.с.) даврларида уларнинг орасида баъзи жамоалар ҳақ сўзлар ила одамларниҳидоятга бошлаб, ҳақ ила уларнинг сафида адолат қилганлар. Кейинчалик Муҳаммад(с.а.в.) Пайғамбар бўлиб келганларида Абдуллоҳ ибн Саломга (р.а.) ўхшаш БаниИсроил аҳли шундай қилдилар.)

160.

Уларни ўн икки уруғ–жамоага бўлиб юбордик. Ва қавми ундансув талаб қилган пайтда Мусога: “Асонг ила тошни ур!” деб ваҳий юбордик.У(тош)дан ўн иккита булоқ отилиб чиқди. Ҳамма одамлар ўз сувхонасини билди. Вауларга булутни соябон қилдик, манн ва беданаларни нозил қилдик. “Сизларга ризққилиб берган нарсаларимизнинг покларини енглар” (дедик). Улар бизга зулмқилмадилар. Лекин ўзларига зулм қилар эдилар. (Маълумки, Исроил лақабини олганЯъқубнинг (а.с.) ўн иккита ўғиллари бор эди. Аллоҳ ана ўша ўн иккита ўғилдантарқалган фарзандларнинг ҳар бирини бир жамоа–қабила қилиб қўйди.Саҳрода сувбилан таъминлашнинг устига, Бани Исроил бошида булутни соябон бўлиб сузибюрадиган қилиб қўйди. Улар қаерга бормасинлар, бошлари узра булут соя солибтурар эди. Таом сифатида осмондан манн (асалли ҳалво) ва бедана гўштини ҳозирқилиб қўйди)

161.

Уларга: “Мана бу шаҳарни маскан тутинглар, унда хоҳлаганжойингизда таом енг ва “Ҳиттатун” (гуноҳларимизни кечир) деб эшикдан саждақилган ҳолингизда кирсангиз, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз, эҳсонқилувчиларга зиёда қиламиз”, деганимизни эсла.

162.

Бас, улардан зулм қилганлари уларга айтилгандан ўзгагапни алмаштирдилар. Бас, зулм қилганлари туфайли устларига осмондан азобюбордик. (Улардан зулм қилганлари айтишлари лозим бўлган “Ҳиттатун” деганиборани, “Ҳинтатун”, яъни, “буғдой” деган сўзга алмаштирдилар ва шаҳарга саждақилган ҳолларида эмас, ортлари билан сурилиб кирдилар. Ана шу итоатсизлик вазулмлари учун Аллоҳ таоло уларнинг устидан азоб туширди.)

163.

Улардан денгиз соҳилида бўлган қишлоқ ҳақида, шанбакунида ҳаддан ошганлари, шанбалик кунларида балиқлари очиқ келиб, шанбаликқилмаган кунлари келмагани ҳақида сўра. Қилган фосиқликлари туфайли уларнишундай синаймиз. (Оятдаги бу хитоб Пайғамбаримиз Муҳаммадга (с.а.в.)қаратилгандир. Аллоҳ ул зотга яҳудийлардан уларнинг тарихида бўлиб ўтган машҳурвоқеа ҳақида сўрашга амр қилмоқда. Бани Исроилнинг талабларига биноан ҳафтанингшанба куни улар учун байрам, дам олиш куни қилиб белгиланди. Бу куни уларгаишлаш ва тирикчиликка уриниш ҳаром қилинди. Соҳил бўйидаги мазкур қишлоқдаяҳудийлар учун катта синов бўлди. Шанба куни балиқлар соҳилга келиб очиқ-ойдинкўриниб, кўзларини ўйнатиб юрар эди. Шанба кунидан бошқа куни эса ҳеч бир балиқкўринмасди. Шунда Бани Исроилдан баъзилари чидаб тура олмай ман қилинган амрнибуздилар. Ривоятларда келишича, улар шанба куни алоҳида тўсиқлар ташлаб, соҳилгакелган балиқларни қайтиб кета олмайдиган қилиб қўйишар ва якшанба куни йиғиболишар, шу билан бирга, биз Аллоҳнинг амрини бузганимиз йўқ, шанба куни дамолдик, ов қилганимиз йўқ, дер эдилар.)

164.

Улардан бир жамоат: “Аллоҳ ҳалок қилувчи ёки шиддатлиазоб-ла азобловчи қавмга ваъз қилиб нима қиласиз?!” деганида, улар, Роббингизгаузр бўлиши учун ва шоядки тақво қилсалар деб, дедилар. (Яъни, Аллоҳ олдидагибурчимизни адо этдик. Охират куни Аллоҳ сўраб қолса, узр бўлиши учун уларганасиҳат қилдик ва яна шоядки насиҳат таъсир этиб, тақво қилиб қолсалар, деганумидимиз бор эди, дедилар.)

165.

Бас, улар ўзларига эслатма бўлган нарсани унутганларида,ёмонликдан қайтараётганларга нажот бердик ва зулм қилганларни қилганфосиқликлари туфайли шиддатли азоб ила тутдик.

166.

Бас, улар ўзлари қайтарилган нарсадан қайтмай,такаббурлик қилганларида, уларга: “Хўрланган маймунларга айланинг!” дедик.(Солиҳ қавмлар ваъз қилиб қайтарсалар ҳам, улар қайтмадилар. Мутакаббирликқилдилар ва улар “хўрланган маймунга” айландилар. Чунки Аллоҳ таолонинг “Бўл”деган амри бўлмасдан қолмайди.Улар оддий маймун эмас, “хўрланган маймун”гаайландилар.)

167.

Роббинг, албатта, уларнинг устларига қиёмат кунигачауларга ёмон азобни тоттирадиганларни юборишни эълон қилганини эсла! Албатта,Роббинг иқоби тез зотдир ва, албатта, У мағфиратли ва раҳмли Зотдир.

168.

Ва уларни ер юзида жамоатларга бўлиб юбордик. Уларданаҳли солиҳлари бор ва улардан ундай эмаслари ҳам бор. Шоядки қайтсалар, дебуларни яхшиликлар ва ёмонликлар ила синадик.

169.

Бас, улардан сўнг, ортларидан китобни меросга олган бирўринбосарлар келдики, улар мана бу тубаннинг ўткинчи (матоҳи)ни оларлар ва”бизни кечирилади”, дерлар. Агар ўшанга ўхшаш ўткинчи нарса келса, янаолаверадилар. Улардан Аллоҳга нисбатан фақат ҳақдан бошқа нарса айтмасликкаКитобнинг аҳду паймони олинган эмасмиди?! Улар у(китоб)даги нарсаларниўрганганлар-ку?! Охират ҳовлиси тақво қилганлар учун яхшидир. Ақлишлатмайсизларми?! (Аслида, Аллоҳ гуноҳни билмай қилиб қўйиб, тавба-надоматчеккан, қайта унга яқинлашмаганларнигина кечиради. Аммо билиб туриб гуноҳқилгач, тавба қилмайдиган, ўзларича “бизни кечирилади”, деб ҳукм чиқариб, янагуноҳ қилаверадиганлар Аллоҳга нисбатан фақат ҳақдан бошқа нарса айтмасликкаКитобнинг аҳд-паймонини олган эмасмидилар?! Аллоҳ Тавротда Бани Исроилга бунитаъкидлаб айтган эди.)

170.

Китобни маҳкам тутганлар ва намозни қоим қилганлар бўлса,албатта, Биз аҳли солиҳларнинг ажрларини зое қилмасмиз.

171.

Уларнинг устига тоғни худди соябондек кўтарганимизни,улар уни, устимизга тушиб кетади, деб ўйлаганларида, сизга берган нарсамизниқувват ила олинглар ва ундаги нарсани эсланглар, шоядки тақво қилсангиз,деганимизни эсла.

172.

Роббинг Бани Одамнинг умуртқа поғанасидан, қиёмат куни,бундан ғофил эдик, демасликларингиз учун, зурриётларини олиб, ўзларига ўзларинигувоҳ қилиб: “Роббингиз эмасманми?” деганида; “Худди шундай! Гувоҳ бўлдик!”деганларини эсла. (Аллоҳ таоло Ўзига маълум бўлган бир пайтда, даври қиёматгачадунёга келадиган барча одамларни оталарининг сулбидан уруғликларни чиқариб олганва ўша уруғликларга “Роббингиз эмасманми?!” деб савол берган. Мазкур илоҳийсаволга ҳамма зурриётлар “Худди шундай”, яъни, албатта, сен Роббимизсан, “гувоҳбўлдик”, деб жавоб беришган. Шунга биноан инсон уруғлик пайтида, яъни, онақорнига ўтганда ва инсон бўлиб яралганда, Аллоҳнинг Робб эканлигини эътирофэтгувчи табиат соҳиби бўлади.)

173.

Ёки: “Ҳақиқатда, ширк келтирганлар олдингиота-боболаримиз, биз, уларнинг кейинги зурриётимиз. Ботил иш қилувчиларнингқилмиши туфайли бизларни ҳалок этасанми”, демаслигингиз учун.

174.

Шояд қайтсалар, деб оятларни мана шундай батафсил баёнқиламиз.

175.

Уларга оятларимизни берганимизда, улардан ўзини олибқочган ва уни шайтон эргаштириб кетиб, иғвога учганлардан бўлган шахснингхабарини тиловот қилиб бер! (Ушбу ояти каримада зикр қилинган шахс ким эканихусусида мўътабар тафсир китобларимизда кўп сонли турли-туман ривоятлар бор.Шунинг ўзи ҳам бу оят муайян бир шахсга хос бўлмай, балки маълум бир тоифаодамларга хос эканини кўрсатиб турибди. Ояти каримада “оятларимизниберганимизда”, дейилишига кўра, у одам диний илмдан огоҳ экани кўриниб турибди.Демак, у одамга Аллоҳ таоло диний илмларни эгаллашга имкон берган, аммо у(Аллоҳ) оятларидан ўзини олиб қочган, яъни, илмига амал қилмаган. Шу туфайли,”уни шайтон эргаштириб кетиб, иғвога учганлардан бўлган”.)

176.

Агар хоҳласак, уни ўша (оят)лар билан кўтарар эдик. Лекинунинг ўзи ерга ёпишди ва ҳавои нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итгаўхшайди, уни ҳайдасанг ҳам, тилини осилтириб тураверади, тек қўйсанг ҳам, тилиниосилтириб тураверади. Бу бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнингмисолидир. Бу қиссани ҳикоя қил, шоядки тафаккур қилсалар.

177.

Оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисоли қандайҳам ёмон бўлди! Улар ўзларига зулм қиларлар.

178.

Аллоҳ кимни ҳидоятга солса, ўша ҳидоят топувчидир. Кимниадаштирса, ўшалар ўзлари зиён кўрувчилардир.

179.

Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратдик.Уларнинг диллари бору тушуна олмаслар. Кўзлари бору кўра олмаслар. Қулоқларибору эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳамбаттарроқдирлар. Ана ўшалар ғофилдирлар.

180.

Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша(исм)лар иладуо қилинг ва Унинг исмларидан оғадиганларни тек қўйинг. Яқинда қилганамалларига яраша жазоланурлар. (Аллоҳнинг барча исмлари гўзалдир. Мўмин-мусулмонбанда Аллоҳга дуо қилганида, ўша гўзал исмлар ила дуо қилмоғи лозим. ИмомиБухорий ва имом Муслимлар Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилган ҳадиси шарифдаПайғамбаримиз (с.а.в.): “Аллоҳнинг тўқсон тўққизта, бир кам юзта исми бордир.Ким уларни санаб чиқса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўради”,деганлар.)

181.

Ва Биз яратган кимсалар ичида ҳақ ила ҳидоят қиладиган вау ила адолат қиладиган жамоат ҳам бор.

182.

Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, улар билмайдигантомондан аста-секин оламиз. (Яъни, Аллоҳ таоло кофир ва мунофиқларниоҳиста-оҳиста ўзларига билдирмаган ҳолда ҳалок қилади. Даставвал уларнингхоҳлаган йўриғига юришга имкон бериб қўяди. Кофирлар бу ҳолни ўзларинингтадбири, ақли ва уринишларига йўйиб, залолатда шиддатлайверади. Охир бориб,ҳалокатга дуч келади.)

183.

Уларга муҳлат бериб қўяман. Албатта, менинг “макрим”метиндир.

184.

Улар ўз соҳибларида мажнунлик йўқлигини тафаккур қилибкўрмайдиларми?! У фақат ошкора огоҳлантирувчи, холос.

185.

Осмонлару ернинг мулкларига, Аллоҳ яратган нарсаларга ва,ажаб эмаски, ажаллари яқинлашиб қолган бўлишига назар солмайдиларми? Бунданкейин, яна қайси гапга ишонарлар?!

186.

Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳидоят қилувчийўқдир. Уларни тек қўйиб қўяди, туғёнларида адашиб-улоқиб юраверадилар.

187.

Сендан (қиёмат) соати қачон собит бўлиши ҳақида сўрарлар.Сен:”Унинг илми фақат Роббим ҳузуридадир. Уни фақат Ўзигина зоҳир қиладир. Уосмонлару ерда оғир иш бўладир. Сизларга фақат тўсатдан келадир”, деб айт. Худдисен уни билишинг керакдек, сендан сўрарлар. Сен:”Унинг илми фақат Аллоҳнингҳузуридадир. Лекин кўп одамлар билмаслар.(Kиёмат Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билишимумкин бўлмаган ҳодисадир. Лекин мушриклар Пайғамбаримизни (с.а.в.) синаш, улзотни хижолат қилиш учун, қиёмат қачон бўлади, деб сўроқ қиладилар. Қиёматнингқачон бўлиш илми Аллоҳнинг Ўзига хос илмидир. Уни ҳеч кимга, ҳатто Муҳаммадга(с.а.в.) ҳам билдирмаган. У зот фақат қиёматнинг қачон бўлишинигина эмас, бошқағайб илмларини ҳам билмайдилар. Бу билмасликлари эса айб эмас.)

188.

Ўзим учун на фойда ва на зарарга молик эмасман. МагарАллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Агар ғайбни билганимда яхшиликни кўпайтириб олганбўлар эдим ва менга ёмонлик етмасди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмлар учуногоҳлантирувчи ва башорат берувчиман, холос”, деб айт.

189.

У сизларни бир жондан яратган ва ором олсин учун унданжуфтини яратган Зотдир. Вақтики у (жуфтини) ўраганида енгил ҳомиладор бўлди.Бас, у билан юрди. У оғирлашганда эса, икковлон Роббилари Аллоҳга: “Агар бизгасолиҳ (фарзанд) берсанг, албатта, шукр келтирувчилардан бўламиз”, деб дуоқилдилар.

190.

Уларга солиҳ (фарзанд)ни берганида эса, Аллоҳ берганнарсада Унга шериклар қила бошладилар. Аллоҳ улар келтирган ширкдан олийдир.(Қуръони Карим нозил бўлаётган даврда одамлар ўз болаларини баъзи бутларга назрқилардилар. Уларга шундай маъноларни акс эттирадиган исмларни қўяр эдилар. Ҳозирҳам шунга ўхшаш ҳодисалар учраб туради. Болага турли мақсадлар асосида ном қўйишёхуд фақат шу жиҳатларга эътибор бериш, тарбиясини ҳам ушбу ҳолатга мослаб қилишкенг тарқалган. Жоҳил инсонлар аҳволлари оғир пайтларда Аллоҳга ёлборганлари,боламизни соғ-саломат қўлимизга олсак, Аллоҳга шукр қиламиз, деб берган аҳдупаймонларини унутиб, бошқа турли-туман ширк йўлидаги орзу-ҳавасларга берилибкетадилар. Натижада Аллоҳ берган неъмат–фарзандда ўша ғалат орзу ҳаваслар камолтопиши учун ҳаракат қиладилар. Бу нарса Қуръони Каримда ширк деб номланмоқда.)

191.

Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиганнарсаларни ширк келтирадиларми? (Ота-оналар ёхуд ўша боланинг камолотига дахлдорбарча кишилар Аллоҳга шерик қиладиган нарсалари нима бўлишидан қатъи назар, ҳечнарсани ярата олмайдилар. Балки уларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг қудрат қўли биланяратилгандирлар. Шундай экан, қандай қилиб уларни Аллоҳга ширк килиш мумкин?)

192.

Ва уларга ёрдам беришга қодир эмаслар ҳамда ўзларига ҳамёрдам бера олмаслар. (Яъни, Аллоҳга ширк қилиб келтирилаётган ўша нарсаларибировга ёрдам бериш у ёқда турсин, ҳатто ўзига ҳам ёрдам беришга қодир эмас.)

193.

Агар уларни ҳидоятга даъват қилсангиз, сизга эргашмаслар.Уларни даъват қиласизми ёки жим турувчи бўласизми, сиз учун барибир.

194.

Албатта, сиз Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлар ўзингизгаўхшаш бандалардир. Агар ростгўй бўлсангиз, уларни чақириб кўринг, бас, сизгажавоб берсинлар-чи!

195.

Ёки уларнинг оёқлари бормики, юрсалар; ёки қўлларибормики, ушласалар; ёки кўзлари бормики, кўрсалар; ёки қулоқлари бормики,эшитсалар. Сен:”Шерикларингизни чақиринг-да, менга ҳеч муҳлат бермай, зиддимгаҳийла-найранг қилаверинг!

196.

Албатта, менинг валий–эгам Китобни нозил қилган Аллоҳдир.У солиҳларни дўст тутадир.

197.

Ундан ўзга сиз ибодат қилаётганлар сизга ёрдам беришгақодир эмаслар ва ўзларига ҳам ёрдам бера олмаслар.

198.

Агар уларни ҳидоятга даъват қилсангиз, эшитмаслар. Уларнисенга назар солиб тургандек кўрасан. Ҳолбуки, улар кўрмаслар”, деб айт.

199.

Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир.(Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу сифатни муборак шахсларида мужассам қилган эдилар. Улзот ҳақидаги ривоятларда кишини ҳайрон қолдирарли даражадаги ҳолатлар зикрэтилган. Ул зотнинг саҳобаи киромлари, ҳақиқий мўмин-мусулмонлар ҳам доимо оятикаримада таъкидланганидек бўлишга, ана шу қоида асосида яшашга ҳаракатқилганлар.)

200.

Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳданпаноҳ сўра. Албатта, У яхши эшитувчи ва яхши кўрувчи Зотдир. (Яъни, жоҳилларбилан муомала қилиш мушкул иш. Улардан ҳар нарсани кутиш мумкин. Мабодо ўшандаймуомала чоғида бирор кўнгилсизлик содир бўлиб, шайтон васваса қиладиган бўлса,қизишмасдан, дарҳол Аллоҳдан паноҳ сўра. У энг яхши эшитгувчи Зот, сўровинггадарҳол жавоб беради.)

201.

Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса,зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар.(Шайтондан бирор бир шарпа (васваса, иғво ва ғазаб) етиши жаҳолат, кўрлик ванодонликка бошлайди. Аллоҳнинг зикри эса, илм-маърифат, кўзи очиқлик ва оқилликманбаидир.)

202.

Ва у(шайтон)ларнинг биродарлари йўлдан оздиришда уларгамадад берадилар, сўнгра бунда тўхтамаслар.

203.

Ва агар уларга мўъжиза келтирмасанг, “Ўзинг тўқибқўявермайсанми?” дейдилар. Сен:”Мен фақат Роббимдан ваҳий қилинган нарсагаэргашаман, холос. Мана бу–иймон келтирувчи қавм учун Роббингиздан кўз очувчи,ҳидоят ва раҳматдир”, деб айт.

204.

Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар,шояд раҳматга эришсангиз. (Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловатқилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар.Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчиларжим қулоқ осиши лозим, деб ҳукм чиқарганлар. Умуман, Қуръон Аллоҳнинг каломи,уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзигаяраша зарурати ва ҳаловати бор.)

205.

Роббингни эртаю кеч ичингда тазарруъла, қўрқиб овозчиқариб, гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма.

206.

Роббинг ҳузуридагилар, албатта, Унинг ибодатиданмутакаббирлик қилмаслар, Уни поклаб ёд этарлар ва Унга сажда қиларлар.