1. |
Шиддат билан (кофир) жонни суғуриб олувчи(фаришта)ларбилан қасам. |
2. |
Юмшоқлик билан (мўмин) жонни олувчи (фаришта)лар биланқасам. |
3. |
Сузиб юрувчи (фаришта)лар билан қасам. |
4. |
Ўзишда мусобақа қилувчи (фаришта)лар билан қасам. |
5. |
Амрнинг тадбирини қилувчи (фаришта)лар билан қасам. |
6. |
Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда. |
7. |
Унга эргашувчи эргашар. |
8. |
Ўша кунда қалблар хавфга тўлар. |
9. |
Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўлар. |
10. |
Улар:”Биз ортга қайтариламизми? |
11. |
Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а? |
12. |
Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку?” дерлар. |
13. |
Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас. |
14. |
Кўрибсизки, улар қиёмат майдонида турибди-да. |
15. |
Сенга Мусонинг хабари келдими? |
16. |
Қачонки Роббиси унга муқаддас Тува водийсида нидо қилди: |
17. |
“Фиръавн ҳузурига бор, албатта у туғёнга кетди. |
18. |
Бас унга айт: “Сенда покланишга (рағбат) борми? |
19. |
Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (Ундан)қўрқсанг”, деб” |
20. |
Ва унга улкан аломатни кўрсатди. |
21. |
Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди. |
22. |
Сўнг ортига ўгирилиб тезлаб кетди. |
23. |
Кейин (одамларни) тўплаб нидо қилди. |
24. |
Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди. |
25. |
Бас Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобгаолди. |
26. |
Албатта, бунда қўрқадиганлар учун ибрат бордир. |
27. |
Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними? |
28. |
Унинг шифтини юқори кўтарди ва бекаму кўст, мустаҳкамқилиб қўйди. |
29. |
Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди. |
30. |
Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди. |
31. |
Ундан сувни, ўт-ўланларни чиқарди. |
32. |
Ва тоғларни собит қилди. |
33. |
Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин учун. |
34. |
Вақтики катта ғолиб (қиёмат) келса. |
35. |
У куни инсон қилган ишларини эслайдир. |
36. |
Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинадир. |
37. |
Аммо кимики туғёнга кетиб, ҳаддидан ошган бўлса |
38. |
Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса, |
39. |
Бас, албатта, Жаҳийм ўрин бўладир. |
40. |
Ва, аммо ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсиниҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса. |
41. |
Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир. |
42. |
Сендан, қиёмат қачон бўлур? деб сўрарлар. |
43. |
Унинг зикрини сен қандоқ билардинг. |
44. |
Унинг интиҳоси Роббингга хосдир. |
45. |
Албатта сен ун(қиёмат)дан қўрққанларга огоҳлантирувчисан,холос. |
46. |
Уни кўрган кунлари худди бу дунёда бир кеча ёки кундузданбошқа турмаганга ўхшарлар. |