76. Инсон

1.

Ҳақиқатда инсонга, у эсга олинадиган нарса бўлмаган бирзамон келмадими?

2.

Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун,бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик.

3.

Албатта, Биз унга йўл кўрсатдик. (У эса) ёки шукрқилувчи, ёки куфр қилувчи бўлди.

4.

Албатта, Биз кофирлар учун занжирлар, кишанлар ва ёнибтурган оловни тайёрлаб қўйдик.

5.

Албатта, яхшилар каафур аралаштирилган қадаҳдан ичарлар.(Каафур–ичимликни хушбў ва хуштаъм қилувчи модда бўлиб араблар у аралашганшаробни энг яхши шароб ҳисоблашади.)

6.

Бир булоқданики, ундан Аллоҳнинг бандалари отилтирибичарлар.

7.

Улар назрга вафо қиларлар ва ёмонлиги кенг тарқаладиганкундан қўрқарлар.

8.

Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етимва асирга берарлар. (Аброрларнинг хислати нима экан! Улар ҳаттоки ўзларига таомкерак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискин, етим, асирларни ўзларидан устунқўйиб, таомни уларга берадилар.)

9.

“Албатта, Биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учуновқатлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташуккур хоҳласмиз.

10.

Албатта, биз қўрқинчли, шиддатли, узун кунда ўзРоббимиздан қўрқамиз”, (дерлар).

11.

Бас, уларни Роббилари ўшал кун шарридан сақлади ва уларгахушрўйлик ҳамда хурсандчилик ато қилди.

12.

Ва сабр қилганликлари учун уларни боғу роғ ва ипакларбилан мукофотлади.

13.

У ерда сўриларда суянган ҳолдалар. У ерда қуёшни ҳам,совуқни ҳам кўрмаслар.

14.

Ва устиларига у(жаннат)нинг соялари яқиндир ҳамда унингмевалари жуда ҳам осон қилингандир.

15.

Ва уларга кумуш идишлар ва биллурлардан бўлган қадаҳларайлантириб турилар.

16.

Биллурлар, кумушсиймон, (соқийлар) ўлчовини келтирар.

17.

Ва улар у ерда аралашмаси занжабил бўлган қадаҳдансуғорилар

18.

Уердаги салсабийл, деб номланган булоқдан.(Занжабийл–ерга томир отган ўсимлик тури бўлиб, томири туйилиб хушбўй моддаясалади: араблар ундан ўз ичимликларига қўшиб ичишни жуда-жуда севадилар.Ичувчининг томоғидан ҳузур бағишлаб, осонлик билан ўтувчи шаробни арабларсалсабийл деб атайдилар. “Салсабийлан” дейилганда шунга ишора қилиняпти.)

19.

Ва уларнинг атрофида абадий ёш болалар айланурлар, агаруларни кўрсанг, сочилган маржон, деб ўйларсан.

20.

Ва агар кўрсанг, у ерда неъматни ва улкан мулкникўрарсан.

21.

Уларнинг устиларида яшил сундусдан (юпқа ипакдан) ваистобрақдан (қалин ипакдан) кийимлар бор ва кумуш билакузуклар-ла ясанганлар ваРоббилари уларни пок шароб билан суғорар.

22.

Албатта, бу сизга мукофот бўлди, ва амалингиз қабулбўлмшдир.

23.

Албатта, Биз сенга Қуръонни бўлак-бўлак қилиб туширдик.

24.

Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил ва улардан гуноҳкор ёкикофирларига итоат қилма.

25.

Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил.

26.

Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унгатасбиҳ айт. (Тафсирчилар “букратан”дан мурод Бамдод намози, “асийло”дан муродпешин ва аср намози, “Ва минал лайли” Шом ва Хуфтон намозлари. “Лайлантовийло”дан мурод кечаси бедорлик билан ўқилган намоз деганлар.)

27.

Албатта, анавилар шошган дунё)ни яхши кўрарлар ва оғиркунни ортларида қолдирарлар.

28.

Биз уларни яратдик ва яратилишларини мстаҳкам қилдик. Ваагар хоҳласак уларнинг ўринларига ўхшашларини келтирурмиз.

29.

Албатта, бу(сура)эслатмадир. Бас, ким хоҳласа ўзРоббисига йўл оладир.

30.

Ва Аллоҳ хоҳласагина, сизлар ҳам хоҳларсиз. Албатта,Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.

31.

У кимни хоҳласа Ўз раҳматига киритадир ва золимлар учуналамли азоблар тайёрлаб қўйгандир.