73. Муззаммил

1.

Эй ўраниб ётувчи!

2.

Кечани озгинасидан бошқасини (ибодатда) тик туриб ўтказ!

3.

Ярмини ёки ундан бир оз қисқароғини.

4.

Ёки у(ярим)га яна қўш ва Қуръонни тартил билан тиловатқил. (Қуръонни тартил билан ўқиш деб уни дона-дона қилиб, ҳар бир ҳарфини ўзўрнидан чиқариб, оятларини алоҳида-алоҳида қилиб, тажвид қоидалари асосидаўқишга айтилади.)

5.

Албатта, Биз устингга оғир сўзни ташлармиз.

6.

Албатта, кечасиги ибодат кўпроқ мувофиқ келадир вақироати тўғрироқ бўладир.

7.

Албатта, кундузи сенинг узоқ ишлашинг бор.

8.

Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлайажралиб чиқ.

9.

У машриқу мағрибнинг Роббисидир. Ундан ўзга ибодатгасазовор илоҳ йўқ. Бас, Уни ўзингга вакил тут.

10.

Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройличетлашла, четлаб тур.

11.

Аҳли неъмат бўлган, ёлғонга чиқарувчиларни Ўзимга қўйибқўй ва уларга озгина муҳлат бер.

12.

Албатта, Бизда оғир кишанлар ва жаҳаннам бор.

13.

Ва (томоққа) тиқиладиган таом ва аламли азоб бор.

14.

Бир кундаки, унда еру тоғлар ларзага келадир ва тоғлароқувчи қумтепаларга айланадир.

15.

Албатта, Биз сизларга, худди Фиръавнга Расулюборганимиздек, сиз ҳақингизда гувоҳлик берувчи Расулни юбордик.

16.

Бас, Фиръавн Расулга осий бўлди ва Биз уни шиддатли азоббилан тутдик.

17.

Агар кофир бўлсангиз, болаларнинг сочини оқартибюборадиган кундан қандай сақланасиз?! (“болаларнинг сочини оқартиб юборадиганкун”–қиёмат куни экани ҳаммага маълум.)

18.

Унда осмон парчаланувчидир, У зотнинг ваъдаси амалгаошадир.

19.

Албатта, булар эслатмадир, Ким хоҳласа, ўз Робиси томонйўл оладир.

20.

Албатта, Роббинг сени кечанинг учдан биридан озроғини, ёярмини, ё учдан бирини қоим бўлиб ўтказаётганингни ва сен билан биргабўлганлардан ҳам бир тоифа (шундоқ қилаётганларини) биладир. Ва Аллоҳ кечаюкундузни Ўзи ўлчайдир. У сизлар ҳеч чидай олмаслигингизни билиб, сизларга(енгилликни) қайтарди. Бас (энди), Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар.Сизлардан келажакда касаллар бўлишини ҳам билди. Бошқалар ер юзида юриб,Аллоҳнинг фазлини ахтаришини, яна бошқалар эса, Аллоҳнинг йўлида жиҳодқилишларини (ҳам билди). Бас, ундан муяссар бўлганича қироат қилинглар. Ванамозни қоим қилинглар, закот беринглар ва Аллоҳга яхши қарз беринглар. Ўзингизучун нима яхшилик қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан яхшироғини ваулканроқ ажрни топарсизлар. Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратқилувчи ва раҳмдилдир. (Бу оят билан Аллоҳ таоло суранинг аввалидаги оятларгабиноан фарз қилинган кечаси қоим бўлишни бекор қилди. Шундан сўнг кечада фарзнамозлардан ташқари ибодат қилиш ихтиёрийга аланади. Ислом таълимотлари ҳар бирнарсада юксак инсоний фазилатлар ҳукм суришини йўлга қўйиб келган ва иншааллоҳшундай бўлиб қолади.)