72. Жин

1.

Сен айт: “Менга ваҳий қилиндики, Албатта жинлардан (бирнеча) нафари қулоқ осдилар ва дедилар: “Биз ажойиб Қуръонни эшитдик.

2.

У тўғри йўлга ҳидоят қилур. Бас, биз унга иймон келтирдиква ўз Роббимизга бировни ширк келтирмасмиз. (Жинлар ўз ақл-фаросатлари илаҚуръонни туширган Аллоҳ уларнинг Робилари эканлиги ва унга шерик бўлиши мумкинэмаслигини ҳам тушуниб етадилар. Макка мушрикларига ўхшаб Аллоҳга ширккелтирмасликларини таъкидлайдилар.)

3.

Ва, албатта, Роббимизнинг азамати юксак бўлди. У ўзигахотин ва фарзанд тутгани йўқ!

4.

Ва албатта эси пастимиз Аллоҳга ноҳақ гапларни айтарди.

5.

Ва, албатта, биз, инс ҳам, жин ҳам Аллоҳга (нисбатан)ёлғон гапирмас, деб ўйлардик.

6.

Албатта, инсдан баъзи кишилар, жинларнинг баъзикишиларидан паноҳ сўрардилар. Бас, бу(жин)лар у(инс)ларнинг гуноҳ ва хорлигинизиёда қилдилар.

7.

Ва албатта у(инс)лар худди сизлар гумон қилганингиздек,Аллоҳ бирор кишини ўлгандан сўнг тирилтирмас, деб гумон қилардилар.

8.

Ва албатта биз осмонга (етишни) талаб қилдик. Бас, уникучли қўриқчиларга ва учқунларга тўлган ҳолда кўрдик.

9.

Ва, алабатта, биз у(осмон)да тинглашга қулай жойларгажойлашиб олар эдик. Энди эса, ким қулоқ солса, ўзини пойлаб турган учқунга дучорбўладир.

10.

Ва, албатта, биз ер юзидагиларга ёмонлик ирода қилиндимиёки Роббилари уларга рушдни ирода қилдими-билмасмиз.

11.

Ва, албатта, биздан солиҳлар ҳам ва бошқалар ҳам бор.Турли гуруҳлар бўлган эдик.

12.

Ва, албатта, биз Аллоҳни ер юзида ожиз қолдираолмаслигимизга ва ундан қочиб қутила олмаслигимизга ишондик.

13.

Ва, албатта, биз ҳидоятни эшитган пайтимизда унга иймонкелтирдик. Кимки ўз Роббисига иймон келтирса, савоби озайиб қолишдан ҳам, унгаоғир юк юкланишидан ҳам қўрқмас.

14.

Ва, албатта, биздан мусулмонлар ва биздан адашганлар бор.Кимлар Исломга кирса, бас, улар ҳақ йўлни танлабдилар.

15.

Ва, аммо, адашганлар, бас, жаҳаннамга ўтин бўлибдилар.(Оятда йўлдан адашганлар жаҳаннамга ёқилғи бўлишликлари ҳам аниқ, очиқ-ойдинайтилмоқда.)

16.

Ва агар улар тўғри йўлда мустақим бўлсалар, албатта, Бизкўп сув ила суғорамиз.

17.

У ила уларни синаш учун. Ва кимки ўз Роббиси зикридан юзўригса, уни У зот қийин азобга соладир.

18.

Ва, алабатта, масжидлар Аллоҳникидир. Бас, Аллоҳданбошқага дуо қилманг. (Масжидлар Аллоҳга ибодат қилиш учун бино қилинганжойлардир, шунинг учун ҳам улар “Байтуллоҳ” –Аллоҳнинг уйи деб аталади. Бошқадин вакиллари ўз ибодатхоналарида Аллоҳга ширк келтиришар, ягона Аллоҳдан ўзгагаҳам ибодат, дуо қилишарди. Аллоҳ таоло бу оятда Ўз Пайғамбари вамўмин-мусулмонларни тавҳидга-фақат Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишга чақиради.)

19.

Ва, албатта, Аллоҳнинг бандаси Унга ибодат қилиб тургандаулар унинг атрофида от ёлидек тўпланиб, босиб юборай дейишди. (Бу оятдажинларнинг Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига иккинчи бор келиб Қуръонэшитганлари пайти тасвирланяпти.)

20.

Сен:”Албатта, мен фақат ўз Роббимга ибодат қиламан ваУнга ҳеч кимни ширк келтирмасман”, деб айт.

21.

Сен:”Албатта, мен сизлар учун зарарга ҳам, манфаатга ҳаммолик эмасман”-деб айт.

22.

Сен:”Албатта, мени ҳеч ким Аллоҳ(азоби)дан сақлаб қолаолмас ва ҳаргиз Аллоҳдан ўзга пушти паноҳ топа олмасман.

23.

Менинг вазифам, фақат, Аллоҳнинг топшириқлариниетказишдир. Кимки Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига бўйсунмаса, унга жаҳаннам оташибор, унда абадий қолажаклар.

24.

Токи уларга ваъда қилинган нарсани кўрганларида, кимнингёрдамчиси заифу, кимнинг сони озлигини ҳам биларлар”, деб айт.

25.

Сен:”Сизларга ваъда қилинган нарса яқинми ёки Роббим унгаузоқ муддат қилганми–билмайман.

26.

У ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни Ўз ғойбидан хабардорқилмайди.

27.

Магар Ўзи рози бўлган Пайғамбарлар. Албатта Аллоҳ унинголдидан ҳам, ортидан ҳам кузатиб юрувчи қўйиб қўядир.

28.

Пайғамбарлар ўз Роббилари рисолаларини дарҳақиқатетказганликларини билиш учун ва Аллоҳ бандалар ҳузуридаги барча нарсани ихотақилиб олганлигини ва ҳамма нарсани адади, ҳисобини қилганлигини билиш учун”, дебайт. (Пайғамбарлар муҳофазаси учун қўйилган фаришталар бир йўла, уларнингАллоҳнинг динини одамларга қандоқ етказаётганларига гувоҳ ҳам бўлиб турадилар.Аллоҳ ҳамма нарсани Ўз ихтиёрига олиб ўрагани, ҳамма нарсанинг ҳисоб-китобиниқилиб туришига ҳам шоҳиддирлар.)