71. Нуҳ

1.

Биз Нуҳни ўз қавмига, қавмингни уларга аламли азобкелишидан аввал огоҳлантиргин деб, Пайғамбар қилиб юбордик.

2.

У: “Эй қавмим, албатта мен сиз учун очиқ-ойдиногоҳлантирувчиман.

3.

Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менгаитоат қилинглар.

4.

У сизларнинг гуноҳларингиздан мағфират қиладир ва сизнибелгиланган ажалгача қўйиб қўядир. Агар билсангиз, албатта, Аллоҳнинг ажалиорқага сурилмайдир”, деди. (Бу оятда зикр қилинган, гуноҳларниг кечирилиши вабелгиланган муддатгача яшаб қолиш, аввалги оятда шарт қилинган Аллоҳга ибодатқилиш, унга тақво қилиш ва Пайғамбарга итоат қилиш ишалри бўлсагина вужудгакелади.)

5.

У: “Роббим, мен ўз қавмимни кечаю кундуз даъват қилдим.

6.

Менинг чақириғим уларда қочишдан бошқа нарсани зиёдақилмади.

7.

Ва алабатта қачонки мен уларни сенинг мағфират қилишингучун чақирсам, улар бармоқларини қулоқларига тиқдилар ва кийимларига бурканиболдилар ва (кофирликда) собит бўлдилар ва ниҳоятда улкан такаббурлик қилдилар.

8.

Сўнгра, албатта мен уларни очиқ даъват қилдим.

9.

Сўнгра, албатта мен уларга эълон ва сиррий (даъват)қилдим.

10.

Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларникўплаб мағфират қилувчидир, дедим.

11.

У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини)юборадир.

12.

Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир васизларга боғу роғлар ҳамда анқорларни берадир.

13.

Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг азаматини ўйлабкўрмайсизлар?

14.

Ҳолбуки, у сизларни ҳолатма-ҳолат яратди.

15.

Аллоҳ еттти осмонни қандоқ қилиб табақама-табақа яратибқўйганини кўрмадингизми?

16.

Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганиникўрмадингизми?

17.

Ва Аллоҳ сизларни ердан ўстириб чиқарадир.

18.

Сўнгра сизларни унга қайтариб, яна чиқарадир.

19.

Ва Аллоҳ сизларга ерни гиламдек тўшаб қўйди.

20.

Унда сиз кенг йўллардан юришингиз учун”, деб айтдим.

21.

Нуҳ: “Эй Роббим, албатта улар менга исён қилдилар вамоли, бола-чақаси хусрондан бошқани зиёда қилмаганга эргашдилар.

22.

Ва ниҳоятда улкан макр қилдилар.

23.

Ва улар: “Олиҳаларингизни ҳеч тарк қилманглар ва албаттаВаддни ҳам, Суваъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ҳам ва Насрни ҳам тарк қилманг”,дедилар. (Шайтон васвасаси туфайли кишилар ҳайкалларга сиғинишининг баёни ушбуоятда нозил қилингандир.)

24.

Дарҳақиқат улар кўпларини адаштирдилар ва сен золимларгазалолатдан бошқани зиёда қилма”, деди. (Кўриниб турибдики, Нуҳ алайҳиссаломнингбу дуолари ниҳоятда аламли дуо. Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмларига қилган ушбудуоибандни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотга сенинг қавмингдан ҳозир иймонгакелганларидан ўзгаси зинҳор иймонга келмас, деб хабар берганидан сўнг, уларнингиймонларидан ноумид бўлиб туриб қолганлар.)

25.

Улар хатолари туфайли ғарқ қилиндилар, бас, дўзахгакиритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар.

26.

Ва Нуҳ: “Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳамҳаракатланувчини қўймагин.

27.

Албатта сен уларни тек қўйсанг, бандаларингниадаштирурлар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар.

28.

Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам вауйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Ва золимларгаҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилмагин”, деди. (Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолариқабул бўлди. Аллоҳ таоло кофирларни битта ҳам қўймай ҳалок қилди. Чунки уларинсоният баданига тушган қорасон касалидек эдилар. Уларни кесиб ташламаса бўлмасэди.)