1. |
Сўровчи воқеъ бўлувчи азоб ҳақида сўради. |
2. |
Кофирлар устига. У(азоб)ни даф қилувчи йўқдир. |
3. |
У маъорижлар эгаси Аллоҳдандир. |
4. |
Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йилбўлган кунда кўтариладир. |
5. |
Бас, чиройли сабр қил. |
6. |
Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар. |
7. |
Ва Биз уни жуда яқин деб билурмиз. |
8. |
У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир. |
9. |
Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир. |
10. |
Ва яқин дўст ўз дўстидан сўрамайдир. |
11. |
Уларни кўриб турурлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулишучун ўз болаларини ҳам. |
12. |
Хотинини ва ака-укасини ҳам, |
13. |
Ва уни ўзига олган қабиласини ҳам. |
14. |
Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни, сўнграўзи нажот топишни истайдир. |
15. |
Йўқ! Албатта у(жаҳаннам) кучли алангадир. |
16. |
Бошнинг терисини сидириб олувчидир. (Бош териси шилиболинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна унишилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади.) |
17. |
У чақирадир; орқага кетган ва юз ўгирганни. |
18. |
Ва (молни) йиғиб беркитганни. |
19. |
Албатта, инсон “ҳалуъ” қилиб яратилгандир. (“Ҳалуъ” сўзиҳирс, зажр, чидамсизлик ва сабрсизлик маъноларини мужассамлаштиради.) |
20. |
Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир. |
21. |
Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчидир. |
22. |
Магара намоз ўқувчиларгина мустаснодир. |
23. |
Улар намозларида доим бўладиганлардир. |
24. |
Уларнинг молу мулкларида мвълум ҳақ бордир. |
25. |
Сўровчи ва бечоралар учундир. |
26. |
Ва улар қиёмат кунини тасдиқлайдиганлардир. |
27. |
Ва улар ўз Роббилари азобидан қўрқадиганлардир. |
28. |
Албатта Роббиларининг азобидан омонлик йўқдир. |
29. |
Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир. |
30. |
Магарам ўз хотинлари ёки ўз мулки бўлганлар мустаснодир.Албатта улар бунга маломат қилинмайдир. |
31. |
Кимки ўшандан ўзгани истаса, бас, улар чегараданчиққанлардир. |
32. |
Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир. |
33. |
Ва улар гувоҳликларини тўғри берадиганлардир. |
34. |
Улар намозларини муҳофаза қиладиганлардир. |
35. |
Ўшалар жаннатларда ҳурматланадиганлардир. |
36. |
Куфр келтирганларга нима бўлдики, бўйинларини чўзиб сентомон шошмоқдалар?! |
37. |
Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп-тўп бўлмоқдалар?!(Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръон тиловат қилганларида мушрикларшошилиб келиб, тўп-тўп бўлиб ўтиришар ва кўз узмай тикилиб туришар эдилар.) |
38. |
Улардан ҳар бир киши наъим жаннатга киритилишни тамаъқиладими? |
39. |
Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсаданяратганмиз. |
40. |
Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки,албатта Биз қодирмиз. |
41. |
Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга қодирмиз ваБиз бу ишни қилишдан ожиз эмасмиз. |
42. |
Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларичахоҳлаганларига шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар. |
43. |
У кунда худди санамлар (ибодатига) шошганларидек,қабрларидан шошиб чиқурлар. |
44. |
Кўзлари қўрқинчга тўлган, ўзларини хорлик қоплаган ҳолдатурурлар. Бу ўша-уларга ваъда қилинган кундир. (Қиёматни инкор этувчиларгабундан ортиқ таҳдид бўлмаса керак!) |