1. |
Осмонлару ерни яратган, зулматлару нурни таратган Аллоҳгаҳамд бўлсин. Сўнгра куфр келтирганлар ўз Роббиларига (ўзгаларни)тенглаштирадилар. |
2. |
У сизларни лойдан яратган, сўнгра ажални белгилаб қўйганзотдир. Белгиланган ажал эса Унинг ҳузуридадир . Шундан кейин ҳам сиз шаккелтирасиз. |
3. |
У осмонларда ҳам, ерда ҳам Аллоҳдир. Сирингизни ҳам,ошкорингизни ҳам биладир. Қилган касбу корингизни ҳам биладир. |
4. |
Мудом уларга ўз Роббилари оятларидан бир оят келса, унданюз ўгирувчи бўлдилар. |
5. |
Уларга ҳақ келганда уни ҳам ёлғонга чиқардилар. Тездауларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келадир. (Юқоридаги оятлардасифатлари зикр қилинган мушриклар Аллоҳ таолодан уларга ҳақиқат, яъни, ҳақ дин,ҳақ китоб, ҳақ Пайғамбар ва ҳақ шариат келганида, бурунги саркашликларини ишгасолиб, уни ҳам ёлғонга чиқардилар.) |
6. |
Улардан олдин қанча асрларни ҳалок қилганимизнибилмасларми? Ўшаларга ер юзида сизларга бермаган имконларни берган эдик.Осмондан устларига барака ёмғири юборган ва остларидан анҳорлар оқиб турадиганқилиб қўйган эдик. Бас, гуноҳлари туфайли уларни ҳалок қилдик ва ўринларигабошқа асрларни пайдо қилдик. (“Аср” сўзи юз йиллик муддатни англатишини биламиз.Бу ерда ўша муддат орасида яшаган одамлар кўзда тутилмоқда. Инсон ўзи билан ўзиовора бўлиб қолиб, ўтмишга ибрат ила назар солишни унутиб қўяди.) |
7. |
Агар сенга қоғоз-китоб туширсак, уни қўллари билан ушлабкўришса ҳам, куфр келтирганлар: “Бу аниқ сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас”, дерлар.(Агар улар ҳақиқатга етиш истагида бўлсалар, Қуръони Каримнинг оғзаки шаклданозил бўлиб турганинг ўзи ҳам етар эди. Ҳақиқатни истаганлариданми? Йўқ, улардабундай мақсад йўқ.) |
8. |
Улар: “Агар унга фаришта туширилса эди”, дедилар. Агарфаришта туширсак, иш битди ҳисоб. Сўнгра уларга қараб турилмас. |
9. |
Агар уни фаришта қилсак ҳам, эркак қилган бўлар эдик ваўзлари мушкуллаштирган нарсани уларга яна ҳам мушкуллаштирар эдик.(Кофир-мушриклар одам-Пайғамбарга ишонмай, уни тасдиқловчи фаришта ҳам тушишинидаъво қилиб, ишни мушкуллаштирдилар. Шу билан бирга, улар фаришталар ҳақидагитасаввурни ҳам, фаришталар–аёл, улар Аллоҳнинг қизларидир, деган ақида биланмушкуллаштирган эдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг Пайғамбарликни тасдиқ этиш учунфаришта тушириш иддиолари қондирилса, улар учун мушкулот яна ҳам оғирлашганбўлар эди. Яъни, улар эътиқод қилганларидек, осмондан Пайғамбарни тасдиқлаш учунюборилган фаришта аёл сувратида бўлмас эди. Буни кўрган мушриклар фаришта бўлса,аёл бўлиши керак эди, бу ҳам бошқа бир нарса шекилли, деб турли хом хаёлларбилан чалғир эдилар.) |
10. |
Сендан олдинги Пайғамбарлар ҳам истеҳзо қилинганлар.Уларни масхара қилганларни қилган истеҳзолари ўз домига тортган. |
11. |
Сен:”Ер юзида сайр қилингиз, сўнгра (Пайғамбарларни)ёлғончи қилувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солингиз”, деб айт. |
12. |
Сен:”Осмонлар ва ердаги нарсалар кимники?” деб айт!”Аллоҳники”, деб айт! У Ўзига Ўзи раҳматни ёзиб қўйган. Сизларни бўлишида шубҳайўқ қиёмат куни албатта жамлайдир. Ўзига ўзи зиён келтирувчиларгина, ўшаларгинаиймон келтирмаслар. |
13. |
Кечада ва кундузда сокин бўлганлар Уникидир. У эшитгувчива билгувчи зотдир. |
14. |
Сен:”Аллоҳдан ўзгани валий-дўст қилиб оламанми? Уосмонлару ерни яратгувчидир. У таом беради ва таомланмайди”, деб айт. Сен:”Менаввалги таслим бўлувчи бўлмоққа амр қилиндим ва менга ҳеч мушриклардан бўлмагин,деб айтилди”, деб айт. |
15. |
Сен:”Албатта, мен агар Роббимга осий бўлсам, улуғ куназобидан қўрқаман”, деб айт. |
16. |
Ким ўша куни ундан четланса, бас, батаҳқиқ, Аллоҳ унгараҳм қилибди. Ана ўша аниқ ютуқдир. |
17. |
Агар Аллоҳ сени зарарига оладиган бўлса, унинг ўзиданбошқа кушойиш берадиган йўқ. Агар у сени яхшиликка оладиган бўлса, бас, у ҳарбир нарсага қодирдир. (Бу дунёда хоҳласа зарар етказувчи Зот ягона АллоҳнингЎзидир. Агар У Зот бирор бандага зарар етказадиган бўлса, бутун дунё бир бўлибҳаракат қилганда ҳам, ўша бандадан зарарни кетказишга қодир бўла олмайдилар.Мазкур зарардан кушойиш берувчи ҳам фақат Аллоҳнинг ўзидир. Аксинча, Аллоҳ таолобирор бандага яхшилик етказмоқчи бўлса, дунё бирлашиб ҳаракат қилганда ҳам, ўшабандадан яхшиликни тўса олмайди. Ҳар бир нарсага қодир Аллоҳ Ўз иродасини амалгаоширади.) |
18. |
У бандалари устидан ғолибдур. У ҳикмат эгаси ва ҳар бирнарсадан хабардордир. |
19. |
Сен:”Қайси нарса энг катта гувоҳликдир”, деб айт.”Аллоҳ”, деб айт. У мен билан сизларнинг ўртангизда гувоҳдир. Менга ушбуҚуръонни, унинг ила сизларни ва у етиб борганларни огоҳлантиришим учун ваҳийқилинди. Сизлар “Аллоҳ билан бирга, албатта, бошқа худолар бор”, деб гувоҳликберасизларми? “Мен гувоҳлик бермайман”, деб айт. “Албатта, У битта илоҳдир вамен сиз келтираётган ширкдан покдирман”, деб айт. (Аллоҳни қўйиб ўзларига ўзгавалий тутганларга бошқа нарсалар ҳам гувоҳлик бера олмайди. Шунинг учун АллоҳПайғамбаримизга (с.а.в.) гувоҳ ҳақида савол беришни амр қилди. Демак, баҳслимасалага Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳакам бўлди. Унинг Ўзи гувоҳ бўладиган бўлди. Унингшаҳодати Қуръони Каримдир. Мазкур баҳсли масала ҳам унда бор. Демак, кимга ушбуҚуръон етиб борган бўлса, унга гувоҳ муқаррар келган ҳисобланади. Ушбугувоҳга–Қуръонга амал қилмаса, унинг огоҳлантиришидан ҳушёр тортмаса, азобгадучор бўлади.) |
20. |
Биз китоб берганлар уни ўз фарзандларини танигандектанирлар. Улар ўзларига зиён қилганлардир, ана ўшалар иймон келтирмаслар. |
21. |
Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятлариниёлғонга чиқарганлардан ҳам кўра золимроқ кимса борми? Албатта, золимлар нажоттопмаслар. |
22. |
Ҳаммаларини жамлайдиган, сўнгра ширк келтирганларга: “Сизхудо деб гумон қилган шерикларингиз қани?” деб айтадиганимиз кунни эсла. |
23. |
Сўнгра, Роббимиз Аллоҳга қасамки, мушрик бўлмаган эдик,дейишдан бошқа фитналари бўлмас. (Боқий дунёда кўпчилик наздида сўроққатутилганларида ва ҳамма нарса аниқлангандан сўнг ҳам мушриклар қасам ичиб,ўзларини ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, ширк келтирмагандек тутишади.) |
24. |
Назар сол! Улар ўзларини қандай алдарлар ва тўқиб юрганнарсалари улардан қандай йўқолди. |
25. |
Улардан сенга қулоқ тутадиганлари ҳам бор. Биз унифаҳмламасликлари учун қалбларига парда ва қулоқларига тўсиқ қилиб қўйдик. Барчаоятларни кўрсалар ҳам, улар иймон келтирмаслар. Ҳатто олдингга сен билантортишувга келганларида куфр келтирганлар: “Бу ўтганларнинг афсоналаридан бошқанарса эмас”, дерлар. |
26. |
Ва улар (одамларни) ундан қайтарадилар ва унданузоқлашадилар. Улар сезмаган ҳолларида ўзларини ҳалок қиладилар, холос. |
27. |
Дўзах устида тўхтатилганларида: “Қани энди (у дунёга)қайтарилсак эди, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармас эдик ва мўминларданбўлар эдик”, дейишларини кўрсанг эди. |
28. |
Йўқ! Ундай эмас. Улар олдин махфий тутган нарса ўзларигаошкор бўлди, холос. Агар улар ( дунёга) қайтарилсалар ҳам, ўзлари ман қилинганнарсага қайтарлар ва, албатта, улар ёлғончилардир. |
29. |
Улар: “Ҳаёт–бу дунё ҳаёти, холос, биз қайтатирилтилмасмиз”, дедилар. |
30. |
Аллоҳнинг ҳузурида тўхтатилганларида, У: “Мана шу ҳақэмасми?!” деганида, “Роббимизга қасамки ҳақдир”, деганларини, У: “Бас, куфркелтирганингиз учун азобини чекинг”, дейишини кўрсанг эди. |
31. |
Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон деганлар, шубҳасиз, зиёнгаучрадилар. То тўсатдан қиёмат келиб қолганда, устларига гуноҳларини орқалаболган ҳолларида: “У (дунё)да қилган камчиликларимизга ҳасрат-надоматлар бўлсин”,дейдилар. Улар орқалаган нарса қандай ёмон-а! |
32. |
Бу дунё ҳаёти ўйин-кулгудан ўзга ҳеч нарса эмас. Тақвоқилувчилар учун охират ҳовлиси яхшироқдир. Ақл юритмайсизларми? (Дунё ва охиратилоҳий мезон билан ўлчаняпти. Аллоҳнинг эътиборида бу дунё ҳеч нарсага арзимайдива у дунёга солиштирганда ҳеч нарсага айланиб қолади.) |
33. |
Сени, албатта, уларнинг айтаётганлари хафа қилишини яхшибиламиз. Улар сени ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки золимлар Аллоҳнингоятларини инкор қилмоқдалар. |
34. |
Сендан олдин ҳам Пайғамбарлар ёлғончига чиқарилганлар.Бас, улар то нусрат келгунча ёлғончига чиқарилганларига ва берилган озорларгасабр қилганлар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Батаҳқиқ, сенгаПайғамбарларнинг хабари келган. |
35. |
Агар сенга уларнинг юз ўгиришлари оғир ботаётган бўлса,қодир бўлсанг, ер остидан йўл қилиб ёки осмонга нарвон қўйиб, уларга оят-мўъжизакелтир. Аллоҳ хоҳлаганида, уларни ҳидоятга жамларди. Ҳаргиз жоҳиллардан бўлма.(Ояти каримада Пайғамбаримизга, агар қодир бўлсалар, мушрикларни ишонтириш,иймонга келтиришга ярайдиган оят-мўъжизани ерни кавлаб кириб бўлса ҳам, осмонгашоти қўйиб чиқиб бўлса ҳам, келтириш таклиф этиляпти. Аммо кофирлароят-мўъжизалар йўқлигидан иймондан юз ўгираётгани йўқ. Улар нафсларинингбузуқлиги, ҳасад ва саркашликлари оқибатида куфр йўлини ихтиёр қиляптилар. Аллоҳтаоло одамларни ҳар хил табиатли ва айри истеъдод соҳиби қилиб яратгандир.Баъзиси ўз-ўзидан ҳидоят йўлига кириб қолади. Баъзилари даъватга, тушунтиришгамуҳтож бўладилар. Бошқалари эса, бир оз қўрқитишга, яна бирлари тарғиботишларига эҳтиёж сезади. Аммо яна бир тоифа борки, уларга ҳеч нарса таъсирқилмайди. Улар ҳар қанча даъват қилинмасинлар, шу қадар баҳона топаверадилар.) |
36. |
Албатта, тинглай оладиганларгина қабул қилурлар.Ўликларни эса Аллоҳ тирилтирур ва сўнгра Унинг Ўзига қайтарилурлар. |
37. |
Улар: “Унга Роббидан бир оят-мўъжиза тушса эди?” дерлар.Сен: “Албатта, Аллоҳ оят-мўъжиза туширишга қодирдир”, деб айт. Лекин кўпларибилмаслар. |
38. |
Ер юзидаги юрувчи ҳар бир жонзот ва икки қаноти илаучувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймайёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар. (Ояти каримада ердаги ва осмондагижонзотлар ҳам, инсонлар каби, умматлар экани таъкидланмоқда. Яъни, уларнингҳаётларида ҳам тирикчилик, оила, туғиш, кўпайиш сингари инсонларга хос ишлардаўхшаш жиҳатлар бор. Уларни ким бундай қилиб яратди? Уламолар мисол қилиб кўпинчаасалари ва чумолини келтирадилар. Мутахассисларнинг фикри билан танишган одам буикки умматнинг жамоа ҳаёти Аллоҳнинг қудратидан эканлигига тан бермай иложийўқ.) |
39. |
Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар кар ва соқовлардир.Аллоҳ кимни хоҳласа, адаштирар ва кимни хоҳласа, тўғри йўлда барқарор қилибқўядир. |
40. |
Сен:”Агар ростгўй бўлсаларингиз, айтинг-чи, сизгаАллоҳнинг азоби ёки қиёмат соати келганда Аллоҳдан бошқага дуо қиласизларми? |
41. |
Йўқ! Фақат Унгагина дуо қиласиз. У эса, хоҳласа, сиз дуоқилган нарсага кушойиш берадир. Сиз эса ширк келтираётган нарсангизниунутарсиз”, деб айт. |
42. |
Батаҳқиқ, Биз сендан олдинги умматларга ҳам Пайғамбарларюборганмиз. Сўнгра, шояд тазарруъ қилсалар, деб уларни бало ва зиёнларгатутганмиз. (Аллоҳ таоло Ислом умматидан аввалгиларга ҳам Пайғамбарлар юборган.Улардан Пайғамбарларнинг даъватига юрмаганларини бало-офатларга дучор қилганБундан, шоядки бошига оғир кун тушганда ўзига келиб, ҳушини йиғиб, хатосинитушунса ва иймон йўлига юрса, деган мақсад кўзда тутилган.) |
43. |
Бизнинг баломиз уларга етганда, тазарруъ қилсалар эди!Лекин қалблари қаттиқ бўлди ва шайтон уларга қилаётган ишларини зийнатлабкўрсатди. |
44. |
Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамманарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлибтурганларида,уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар.(Яъни, улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Аммоиймонсиз, тазарруъсиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап.Кофир-мушрикларга бу нарсалар берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очибқўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади. Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаганэдилар. Бирданига Аллоҳнинг азоби уларни тутди. Энди тавба-тазарруъ қилишгаимкон қолмади.) |
45. |
Бас, зулм қилган қавмларнинг кети кесилди. ОламларнингРобби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. |
46. |
Уларга: “Айтинг-чи, агар Аллоҳ қулоқ ва кўзларингизниолиб қўйса, қалбларингизга муҳр босса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ уни сизгаберади”, дегин. Биз оятларни қандай келтиришимизга, сўнгра уларнинг қандай юзўгириб кетишига назар сол. |
47. |
Уларга: “Аайтинг-чи, агар сизга Аллоҳнинг азоби бирданигаёки очиқчасига келса, золим қавмларгина ҳалок қилинадилар-ку!” деб айт. |
48. |
Биз Пайғамбарларни фақат башорат берувчи ваогоҳлантирувчи қилиб юборамиз. Ким иймон келтириб, амали солиҳ қилса, уларгахавфу хатар йўқ ва улар ранжимаслар. |
49. |
Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни фосиқлик қилганлариучун азоб тутадир. |
50. |
Сен:”Сизларга, ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор,демайман. Ғайбни биламан ҳам, демайман. Ва яна сизларга, мен фариштаман, ҳамдемайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос”, деб айт.Сен:”Кўр билан кўзи ўткир тенг бўла оладими? Ўйлаб кўрмайсизларми?” деб айт.(Ушбу ояти каримада зикр қилинган ҳақиқатни бугунги кунда ҳам чуқур англашгаэҳтиёж сезилади. Пайғамбар (с.а.в.) меросхўрлари бўлмиш уламолар динга даъватқилсалар, даъватга қўшиб, молу дунё беришларини ҳам сўрайдилар. Шунингдек, ғайбхабарларидан “фол очиш”ни, бошқалар айни шундай қилишаётганини айтишади. Ёкидаъватчи шахсида фариштанинг худди ўзини кўришни хоҳлайдилар. Бу ҳам одам-ку,деб ўйлаб кўрмайдилар.) |
51. |
У билан Роббиларига тўпланишдан қўрқадиганларниогоҳлантир. Уларга Ундан ўзга валий ҳам, шафоатчи ҳам йўқ. Шоядки тақводорбўлсалар. |
52. |
Эртаю кеч Роббиларига Унинг юзини ирода қилиб дуоэтаётганларни ҳайдама! Уларнинг ҳисобидан сенинг зиммангда ҳеч нарса йўқ. Сенингҳисобингдан уларнинг зиммасида ҳеч нарса йўқ. Уларни ҳайдаб, золимлардан бўлибқолма. (“Эртаю кеч Роббиларига Унинг юзини ирода қилиб дуо этаётганлар” ижтимоийҳолатлари қандай бўлишидан қатъи назар, ҳатто дунёдаги энг фақир-камбағал одамбўлсалар ҳам, олиймақом инсон ҳисобланадилар. Шунинг учун ҳам Пайғамбар (с.а.в.)бойларнинг гапига кириб, уларни ўз ҳузурларидан ҳайдашга ҳақлари йўқ. Уларнингкамбағалликлари Пайғамбарнинг (с.а.в.) зиммаларига қўшимча вазифа юкламайди.Камбағалликлари–ўзларига. Уларнинг ризқини Аллоҳ беради. Шунингдек, уларПайғамбарнинг (с.а.в.) ризқларидан масъул эмаслар. У кишига ҳам ризқни Аллоҳберади. Ёки Пайғамбар (с.а.в.) улар билан ўтирсалар, камбағал, уларниҳузурларидан ҳайдаб, бойларга юз бурсалар, бой бўлиб қолмайдилар.) |
53. |
“Орамиздан Аллоҳ неъмат берганлар шуларми?” дейишлариучун шундай қилиб, баъзиларини баъзилари ила синадик. Аллоҳнинг Ўзи шукрқилувчиларни яхши билгувчи эмасми? (Демак, бойларнинг бой, камбағалларнингкамбағал бўлиши синов экан. Синов бўлганда ҳам, бирларини бошқалари билан синашэкан. Бой шукр қиладими, йўқми–синалади. Камбағал ҳам сабр қиладими,йўқми–синалади. Айниқса, бойлар кўпроқ синалади.) |
54. |
Агар ҳузурингга оятларимизга иймон келтирганлар келсалар:”Сизларга салом бўлсин, Роббингиз Ўз зиммасига раҳматни ёзди. Сиздан кимбилмасдан ёмонлик қилса, сўнгра ундан кейин тавба қилиб, амали солиҳ қилса, бас,албатта, У зот мағфиратли ва раҳмли зотдир”, деб айт. |
55. |
Шундай қилиб, жиноятчиларнинг йўли ошкор бўлиши учуноятларни муфассал баён қиламиз. |
56. |
Сен:”Мен Аллоҳни қўйиб, сиз ибодат қилаётганларга ибодатқилишдан қайтарилганман”, деб айт. Сен:”Мен сизнинг ҳавойи нафсларингизгаэргашмайман. Зеро, адашган бўламан ва ҳидоят топганлардан бўлмай қоламан”, дебайт. |
57. |
“Албатта, мен Роббимдан берилган аниқ ҳужжатга эгаман.Сизлар уни ёлғонга чиқардингиз. Сиз шошилтираётган нарса менда йўқ. Ҳукм фақатАллоҳнинг ўзига хосдир. У ҳақни аниқлайди. У ажрим қилувчиларнинг энг яхшиси”,деб айт. (Пайғамбаримиз (с.а.в.) даъватларини, эътиқодларини, амалларини “очиқҳужжатлар” асосида олиб бормоқдалар. Бу очиқ ҳужжатлар ердан чиққани йўқ, балкиосмондан тушган. Мушрик-кофирларнинг эса, ҳеч қандай ҳужжатлари йўқ. Бўлиши ҳаммумкин эмас. Чунки улар Роббиларини ёлғонга чиқариб қўйганлар.Мушрикларшошилтираётган нарса эса–талаб қилинган мўъжиза келгандан сўнг азобни тушириш.Бу иш Пайғамбарнинг илкидаги иш эмас. Унинг имкони ҳам йўқ, вазифасига ҳамкирмайди.) |
58. |
Сен:”Агар сиз шошилтираётган нарса менинг ҳузуримда бўлсаэди, мен билан сизнинг орангизда иш аллақачон битган бўлар эди. Аллоҳ золимларнияхши билгувчидир”, деб айт. |
59. |
Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, Уларни унингЎзидан бошқа ҳеч ким билмас. У ердаги, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларнибиладир. Битта япроқ узилиб тушмайдики, магар уни ҳам биладир. Ер тубидаги бирдона дон борми, ҳўлу қуруқ борми, барчаси очиқ китобда бордир. (“Очиқ китоб”данмурод–Лавҳул Маҳфуздир. Ер остида яширин турган бир дона дон бўлса ҳам, ҳўлуқуруқни бўлса ҳам билади, дегани Унинг билмайдиган нарсаси йўқдир, деганидир. Бутаъриф фақат Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир. Чексиз ва шомил илмга эга бўлган Аллоҳтаоло, чексиз ва шомил қудратга ҳам эгадир.) |
60. |
У кечаси сизни вафот этдирар. У кундузи қилганкасбингизни билар. Сўнгра белгилаган ажал тугал бўлиши учун У (кундузи)да сизниқайта тирилтирар. Сўнгра қайтиб боришингиз Унинг Ўзигадир. Сўнгра нима қилибюрганингизнинг хабарини берар. |
61. |
У бандалари устидан ғолибдир. У устингизга ҳафазалариниюборур. Қачонки бирортангизга ўлим келса, элчиларимиз камчиликка йўл қўймаганҳолда уни вафот эттирарлар. |
62. |
Сўнгра ҳақиқий хўжалари–Аллоҳга қайтарилурлар. Огоҳбўлингизким, ҳукм қилиш Унинг Ўзигагина хосдир. Ва У энг тезкор ҳисоб-китобқилгувчидир. |
63. |
Сен:”Сизни қуруқлигу денгизнинг зулматлариданқутқарадиган ким? Унга тазарруъ қилган ҳолда ва махфий ҳолда, агар мана шунданбизни қутқарса, албатта, шукр қилувчилардан бўлар эдик, дейдиганингиз ким?” дебайт. |
64. |
Сен:”Сизни улардан ва барча ғамлардан Аллоҳ қутқарар.Сўнгра эса, сиз ширк келтирасиз”, деб айт. |
65. |
Сен:”У сизга устингиздан ёки оёғингиз остидан азобюборишга, турли фирқаларга аралаштириб юборишга, баъзиларингизгабаъзиларингизнинг азобини тотдиришга қодирдир”, деб айт. Оятларимизни қандайтасарруф қилишимизга назар сол. Шоядки англаб етсалар. (Кофир-мушрикларнингустидан юбориладиган азобга Лут қавмига ва Фил эгаларига юборилган азобларнимисол келтирадилар. Оёқ остидан юбориладиган азобга Қорунни ер ютиши ва тўфонбалоси мисол қилиб келтирилади. Одамлар фирқаларга бўлингандан кейин, ҳар фирқааъзолари ўз фирқаларига таассуб қилиб, бир-бирига шафқатсиз равишда зулмўтказишга, азоб беришга қаттиқ уринади. Инсоният тарихида бундай ҳолатлар кўплаббўлган ва ҳозир ҳам давом этиб келмоқда.) |
66. |
Қавминг уни ёлғонга чиқарди. Ҳолбуки у ҳақдир. Сен:”Менсизларга вакил эмасман. |
67. |
Ҳар бир хабарнинг ўз вақти бор. Тезда буни биласизлар”,деб айт. (Кофирлар Қуръонни ёлғонга чиқармоқдалар. Аммо бу билан у ёлғонгаайланиб қолмайди. Чунки ҳақиқий баҳо берувчи зот “Ҳолбуки, у ҳақдир”, демоқда.) |
68. |
Оятлармизни (истеҳзо қилишга) шунғиётганларни кўрганчоғингда, то ундан бошқа гапга шунғигунларича улардан юз ўгир. Агар шайтонэсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг, золим қавмлар билан ўтирма! (Иймонмасаласида зид бўлган қавм билан бирга ўтириш, унс-улфат топиш осон иш эмас.Айниқса, ўша кофирлар мажлисда Аллоҳнинг оятларини масхара қилаётган бўлсалар.Уларнинг бу истеҳзоларини тинглаб ўтириш ҳеч тўғри келмайди. Шунинг учун ҳамАллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммадга (с.а.в.) “золим қавмлар”–мушрикларнингўшандай мажлисларида ўтиришларини ман қилмоқда.) |
69. |
Тақво қиладиганлар зиммасида у “мушрик”ларнинг ҳисобиданҳеч нарса йўқ. Лекин эслатма бор. Шоядки тақво қилсалар. |
70. |
Ўз динларини ўйин-кулгу қилиб олган ва ҳаёти дунёгаалданиб кетганларни тарк эт. У (Қуръон) ила эслатгин, ҳеч бир жон қилган касбитуфайли ҳалокатга дучор бўлиб, Аллоҳдан ўзга бирор дўст ва шафоатчисиз ҳолга вабарча фидо қиладиган нарсани фидо қилса ҳам, ундан қабул қилинмайдиган ҳолгатушиб қолмасин. Ана ўшалар қилган касблари туфайли ҳалокатга дучор бўлганлардир.Куфр келтирганлари учун уларга қайноқ сувдан шароб ва аламли азоб бордир. (Ўздинларини ўйин қилиб олганлар, динга эҳтиром билан қарамайдиган, динни ўзхоҳишларича тўғрилашга ҳаракат қиладиганлардир. Улар мушриклардан, аҳликитоблардан ёки мусулмонман деб юрганлардан ҳам бўлиши мумкин. Улар, мен фалондинданман, дейдилар-у, аммо ўша динга амал қилмайдилар, эҳтиромини жойигақўймайдилар. Вақти келганда, ўзини диндор қилиб кўрсатишга уринадилар-у, аммонарироққа бориб, билганларидан қолмайдилар. Улар, агар ўхшатиш жоиз бўлса,хўжайинни алдаб, ўйин-кулгу қилиб юрган хизматчига ўхшайдилар. Балки улардан ҳамбаттардирлар.) |
71. |
Сен:”Аллоҳни қўйиб на фойда, на зарар бера олмайдиганнарсаларга ибодат қиламизми? Худди оғайнилари, бу ёққа кел, деб ҳидоятга чақирибтурган бўлса ҳам, шайтон адаштириб, ер юзида ҳайрон бўлиб қолганга ўхшаб, Аллоҳбизни ҳидоятга солгандан кейин орқамизга қайтамизми?” деб айт. Сен:”Албатта,Аллоҳнинг ҳидояти ҳақиқий ҳидоятдир. Оламларнинг Роббига таслим бўлишга амрқилинганмиз”, деб айт. (Булар эътиқодда, ибодатда, ихлосда, таслимда, розиликтилашда ва амрни адо этишда турли нарса ва шахсларни Аллоҳга шерикқиладиганларга айтиладиган гаплардир. Бу хитоб уларнинг виждон ва ақлларигаочиқчасига мурожаатдир.) |
72. |
Намозни қоим қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг! У сизларҳузурига тўпланадиган зотдир. |
73. |
У осмонлару ерни ҳақ ила яратган зотдир. “Бўл”, деганкуни бўладир. Унинг гапи ҳақдир. Дуд чалинадиган куни мулк Уникидир. У ғайбниҳам, шоҳидни ҳам билувчи зотдир. Ва У ҳакийм ва хабардор Зотдир. (Аллоҳ таолобутун борлиқни, жумладан осмонлару ерни ҳақ ила яратган Зот. Бу масала–ҳақ.Бошқа гап-сўз ёки тахминлар ҳаммаси бекор. Ушбуларни яратган Зот учун қиёматниқоим қилиб, ҳамма одамларни ўз ҳузурида жамлаб, ҳисоб-китоб қилиши ва мукофотёки жазо бериши жуда ҳам осондир. Яъни, қиёмат куни. Дуд сурнайга ўхшабчалинадиган асбоб бўлиб, ўша асбобни Исрофил (а.с.) чалганларидан сўнг қиёматқоим бўлади. Шунинг учун ҳам қиёмат куни дуд чалинадиган кун деб ҳам номланади.) |
74. |
Иброҳимнинг отаси Озарга: “Санамларни худолар қилиболасанми? Мен сени ва сенинг қавмингни, албатта, очиқ-ойдин адашувдакўрмоқдаман”, деганини эсла. (Иброҳим (а.с.) соф қалби ва онги ила бу иш нотўғриэканлигини, жонсиз тош ёки жонсиз ёғоч одамлар томонидан бир оз ишлов берилганибилан худога айланиб қолмаслигини тушуниб етди. Иброҳим (а.с.) отасини ва унингқавмини очиқ-ойдин адашувда эканини ҳам англаб етди. Бу тушунчани уларнинг юзигаочиқчасига айтди.) |
75. |
Худди шундай қилиб, Иброҳимга аниқ ишонувчилардан бўлишиучун осмонлару ернинг мулкларини кўрсатамиз. (Яъни, Иброҳимга худди отаси ваунинг қавми очиқ-ойдин адашувда эканлигини соф қалби ва онги илакўрсатганимиздек, унга ушбу соф қалб ва онг ила осмонлару ердаги мулкларни,улардаги сиру асрорларни ҳам кўрсатамиз.) |
76. |
Уни тун ўраб олганида юлдузни кўриб: “Мана шу Роббимдир”,деди. У ботиб кетганида эса: “Ботувчиларни ёқтирмасман”, деди. |
77. |
Чиқаётган ойни кўрганда: “Мана шу Роббимдир”, деди. У ҳамботганида: “Агар Роббим мени тўғри йўлга бошламаса, албатта, адашувчиларданбўламан”, деди. |
78. |
Чиқаётган қуёшни кўрганда: “Мана шу Роббим. Бу каттароқ”,деди. У ҳам ботиб кетганида: “Эй қавмим, мен сиз ширк келтираётган нарсадан возкечдим”, деди. |
79. |
Албатта, мен юзимни осмонлару ерни яратган Зотга, тўғрийўлга мойил бўлган ҳолимда юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман. (Бу иқрорИброҳимнинг (а.с.) мушрик қавмдан ажралиб, ёлғиз Аллоҳ таолога, осмонлару ернияратган Зотга, мушриклар унга ширк келтираётган бут ва санамлар, ой-у юлдузларва қуёшни яратган Зотнинг ўзигагина юзланганини эълон қилишларидир. У кишинингбу юзланишлари,–ушбу йўллари миллатлари ҳанифлик деб номланади. Бу дегани–фақаттўғриликка мойил бўлиш, юзланиш, йўл тутиш деганидир.) |
80. |
Ва қавми у ила тортишди. У: “Мен билан Аллоҳ ҳақидатортишасизларми, ҳолбуки, У мени ҳидоят этди. Мен Унга ширк келтираётганнарсангиздан қўрқмасман. Магар Роббим бирор нарсани ирода этса, бўлиши мумкин.Роббим барча нарсани ўз илми ила қамраб олган. Эсласангиз бўлмасми? |
81. |
Қандай қилиб мен сиз ширк келтирган нарсадан қўрқай.Ҳолбуки, сиз ўзингизга ҳеч ҳужжат туширмаган нарсани Аллоҳга ширк келтириб турибқўрқмайсиз-у? Агар билсангиз, айтинг-чи, қайси гуруҳ хотиржам бўлишгаҳақлироқ?!” деди. (Оддий мантиқ айтиб турибди. Сизлар худодан қўрқмай, ҳечқандай ҳужжат-далилсиз, ўзингиздан-ўзингиз баъзи нарсаларни унга шерик қилиболдингиз ва яна қўрқмай юрибсиз. Сиз шундай қилганингиздан кейин, ҳақиқийАллоҳга иймон келтириб туриб, нима учун мен сизларнинг сохта худоларингизданқўрқай?!) |
82. |
Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмниаралаштирмаганлар. Ана ўшаларга хотиржамлик, омонлик бор. Улар ҳидояттопганлардир. |
83. |
Ана ўшалар Иброҳимга қавмига қарши (тортишувда) берганҳужжатларимиздир. Кимни хоҳласак, даражасини кўтарамиз. Албатта, Роббингҳикматли ва яхши билувчи зотдир. (Аллоҳ таолодан келган ҳужжатларни қўллаганИброҳим (а.с.) тортишувда мушриклардан устун келдилар. Ғолиб бўлдилар. Бу биланАллоҳ таоло у кишининг даражаларини улуғ қилди.) |
84. |
Ва Биз унга Исҳоқни ва Яъқубни бердик. Барчаларини ҳидоятқилдик. Бундан олдин Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Ва унинг зурриётидан Довуд,Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо, Ҳорунни (ҳам ҳидоят қилдик). Чиройли амалқилувчиларни ана шундай мукофотлаймиз. |
85. |
Ва Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни ҳам. Ҳаммалари аҳлисолиҳлардир. |
86. |
Ва Исмоил, ал-Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам. Барчаларини бутуноламлардан афзал қилдик. (Ушбу уч оятда Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломниишорат билан, бошқа ўн саккиз Пайғамбарни исмлари билан зикр қилмоқда. Иккинчигуруҳда зикр қилинган Пайғамбарлар: “Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёс”лар (а.с.) таркидунё, зуҳду тақво билан машҳур бўлганлар. Шунинг учун ҳам улар ояти каримада:”Ҳаммалари аҳли солиҳлардандир”, ибораси ила васф қилинаётир. Зотан, ҳаммаПайғамбарлар аҳли солиҳлардандир. Ушбу тўрт Пайғамбар аҳли солиҳликда алоҳидамартабага эришганлар.) |
87. |
Ва уларнинг оталаридан, зурриётларидан ва биродарлариданҳам ҳидоят қилдик. Уларни танлаб олдик ва сиротул мустақиймга ҳидоят қилдик. |
88. |
Ана ўша Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, Ўз бандаларидан кимнихоҳласа, ўшани унга йўллайдир. Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишлари,албатта, бехуда кетадир. |
89. |
Ана ўшалар биз уларга китобни, ҳукмни ва Пайғамбарликниберган зотлардир. Агар анавилар буларга куфр келтирсалар, батаҳқиқки, Биз уларгакуфр келтирмайдиган қавмни вакил қилиб қўйганмиз. |
90. |
Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнингҳидоятига эргаш. “Мен сизлардан бунинг учун ҳақ сўрамайман. У оламлар учунэслатмадан иборат, холос”, деб айт. (Зикр қилинган Пайғамбарлар (а.с.) Аллоҳҳидоят қилган зотлардир. Аллоҳдан келган ҳидоят эса, доимо эргашиш зарур бўлганнарсадир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) иқтидо қилишлари лозим ҳидоят ҳам шу ҳидоятдир.Кишилар даъват қилинадиган ҳидоят ҳам шу.) |
91. |
Улар, Аллоҳ башарга ҳеч нарса туширгани йўқ, деганларида,Аллоҳни тўғри тақдирламадилар. Сен:”Мусо кишиларга ҳидоят ва нур этиб олибкелган, уни сиз қоғозга тушириб олиб, баъзисини зоҳир, кўпини махфий қилган; васиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам билмаган нарсаларни сизга ўргатган китобни кимтуширди?!” деб айт. “Аллоҳ” деб айт. Сўнгра уларни тек қўй, шунғиган нарсаларидаўйнайверсинлар. (Нима учун Тавротни Мусога Аллоҳ нозил қилганини тан оладилар,бироқ Қуръонга келганда, Аллоҳ башарга ҳеч нарса нозил қилган йўқ, дейдилар?!Ёки Таврот ҳам нозил бўлмаганми?! Йўқ, ундай эмас,”Таврот”ни Аллоҳдан нозилбўлган илоҳий китоб, деб биладилар. Яҳудийлар Тавротни ёзиб олишгач, унданўзларига мувофиқ ўринларни одамларга кўрсатишар, мувофиқ келмаган ўринлариниэса, махфий тутишар эди.) |
92. |
Бу, Биз туширган китоб муборакдир, ўзидан олдингинитасдиқловчидир. Уммул Қуро ( шаҳарлар онаси )ва унинг атрофини огоҳлантиришингучундир. Охиратга иймон келтирганлар унга иймон келтирарлар. Ва улар намозларинимуҳофаза қиларлар. (Уммул Қуродан, Маккаи Мукаррама назарда тутиляпти. Бумуқаддас шаҳар араблар орасида қадимдан шу ном билан ҳам машҳур бўлган. Чунки бумуборак шаҳарда Аллоҳга ибодат этиш учун қурилган дунё ва башарнинг биринчи уйи”Байтуллоҳ” бор.) |
93. |
Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки унга ҳеч нарса ваҳийқилинмаса ҳам, менга ваҳий келди, деган ёхуд, Аллоҳ нозил қилган нарсага ўхшашнарсани мен ҳам нозил қиламан, деган кимсадан ҳам золимроқ кимса борми?Золимларнинг ўлим талвасаси пайтларини, фаришталарнинг уларга қўл чўзиб:”Жонингизни чиқаринг! Бугунги кунда Аллоҳга нисбатан ноҳақ гап айтганларингизучун ва Унинг оятларидан мутакаббирлик қилиб юрганингиз учун хорлик азоби илажазоланурсиз”, дегандаги ҳолларини кўрсанг эди. (Кофир мушриклар Пайғамбарни(а.с.) инкор қилиб, у зотга қўяётган айблар ғоят катта айблардир. Бундай ишларАллоҳнинг маҳбуб Пайғамбаридан содир бўлиши асло мумкин эмас. Агар фаразанкимдир бундай зулмни қиладиган бўлса, албатта, жазосини тортади ва тезда фошбўлади. Тарих бунинг кўпига гувоҳ. Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) даврларидаМусайламатул каззоб, унинг хотини Сажоҳ бинти ал-Ҳорис ва ал-Асвад ал-Анасийларшундай даъво билан чиқдилар. Аммо тезда шарманда бўлдилар. Бундай кишилар энгзолим кишилар ҳисобланадилар. Уларнинг кимлигини ояти каримадаги таърифдан ҳамбилиб олиш мумкин.) |
94. |
Худди сизларни дастлаб халқ қилганимиздек, ҳузуримизгаякка-якка келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирдингиз.Сизлар ўзингизча шерик деб ўйлаган шафоатчиларингизни кўрмаяпмиз?! Батаҳқиқ,ораларингиз узилди. Сиз даъво қилган нарса ғойиб бўлди. |
95. |
Албатта, Аллоҳ донни ҳам, данакни ҳам ёрувчи зотдир. Уўликдан тирикни чиқарадир ва тирикдан ўликни чиқаргувчидир. Ана шундай Аллоҳдир.Сиз қаёққа бурилиб кетяпсиз?! |
96. |
У субҳни ёритгувчи зотдир. У тунни сукунат, қуёш ва ойниҳисоб қилиб қўйди. Бу эса, ғолиб ва яхши билгувчи зотнинг ўлчовидир. (Тунниинсон, ҳайвонот, наботот ва жамодот олами учун ором олгувчи сукунат қилиб қўйганким?! Нима учун сукунат фақат тунгагина хосдир? Хўш, буни ким қилди? Ўз-ўзиданбўлиши мумкин эмас-ку. Инсон ҳар куни тунга киради, унинг сукунатидан таскинтопади, ором олади. Аммо, буни ким қилди, деб сўраб кўрмайди.) |
97. |
У сизларга қуруқлик ва денгиз зулматларида йўл топишингизучун юлдузларни қилиб қўйган зотдир. Биладиган қавмлар учун оят-белгиларнибатафсил қилиб қўйганмиз. |
98. |
У сизларни бир жондан яратган Зотдир. Бас, (у жон) қарортопадиган жойда (она раҳмида) ёки сақлаб қўйиладиган жой (ота сулби)дадир. Яхшианглайдиганлар учун оят-белгиларни батафсил қилиб қўйганмиз. (Эркак бўлсин, аёлбўлсин, даставвал ҳаммаси ота сулбида сақланиб туради. Сўнгра онараҳмига–бачадонга ўтади, у ердан жой топади ва шундан кейин дунёга келади. Буишни ким қилади? Албатта, Аллоҳ таоло қилади. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким қилаолмайди. Агар бирор зот қила олса, айтсин! Албатта, инсон ўзидан-ўзи дунёга келаолмайди. Ушбу ҳақиқатни ўйлаб кўрган ҳар бир инсон Аллоҳ таолонинг бируборлигига қоил қолмай иложи йўқ. Фақат, бу оддий ҳақиқатни англаш учун фаҳмкерак, онг керак, холос.) |
99. |
У осмондан сув нозил қилган Зотдир. Бас, у(сув ) илатурли набототлар чиқардик: Ундан яшил гиёҳларни чиқардик. Ундан ғужум-ғужумбошоқлар чиқарамиз. Ва хурмодан, унинг новдаларидан яқин шингиллар чиқарамиз ваузум боғлари чиқарамиз. Бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларничиқарамиз. Унинг мева қилиш пайтидаги мевасига ва пишишига назар солинг.Албатта, бундай нарсаларда иймон келтирадиган қавм учун оят-белгилар бордир. |
100. |
Улар жинларни Аллоҳга шерик қилдилар. Ҳолбуки, уҳаммаларини яратган зотдир. Илмсиз ҳолда унга ўғиллар ва қизлар ясадилар. У уларвасф қилган нарсалардан пок ва олий бўлди. (Жинларда инсонлардан бошқача–ғайритабиий баъзи сифатлар борлигини билгач, уларда илоҳий сифатлар бўлса керак, дебгумон қилдилар ва Аллоҳга ширк келтирдилар. Ислом ақидасидан ўзга ақидалардаушбу нарса бор, десак муболаға бўлмайди.) |
101. |
У осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи Зотдир. Унинг хотинибўлмай туриб, боласи қандай бўлсин?! У ҳамма нарсани Ўзи яратди ва У ҳамманарсани яхши билгувчидир. |
102. |
Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир. Ундан бошқа ибодатгасазовор зот йўқ. У ҳар бир нарсанинг Яратгувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинг. Уҳар бир нарсага вакилдир! |
103. |
Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. Улатиф ва хабардор зотдир. (Аллоҳ кўзларни бу дунё ашёларини кўриш учун яратган.Шу вазифаларини бажарадилар, холос. Аммо имконларидан ташқари нарсани бажаришгақодир эмаслар. Кўзлар маълум масофадаги нарсаларни кўради. Ундан узоқдагисиникўра олмайди. Бу эса, ўша маълум масофадан наридаги кўзга кўринмаган нарсайўқдир дегани эмас. Балки кўз уни кўра олмаганидандир.) |
104. |
Сизга Роббингиздан “кўз очувчи”лар келди. Кимки кўрса,ўзига яхши. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зарар. Мен сизларга қўриқчи эмасман. (Биз”кўз очувчи”лар деб таржима қилган сўз Қуръони Карим истилоҳида “басоиру”, дебкелган. У “басийра” сўзининг жамъи бўлиб, бир нарсани кўриб, уни англаб етишгадалолат қилувчи ҳодисага айтилади. Аллоҳ Ўзининг биру борлигига, Пайғамбаринингва динининг ҳақлигига далолат қиладиган “кўз очувчи” нарсаларни юбориб қўйганиниайтмоқда.) |
105. |
Шундай қилиб, дарс олгансан, дейишлари учун ва билганқавмларга баён қилишинг учун оятларни тасарруф қилурмиз. |
106. |
Сенга Роббингдан ваҳий қилинган нарсага эргаш. Унданбошқа ибодатга сазовор зот йўқ. Мушриклардан юз ўгир. |
107. |
Агар Аллоҳ хоҳласа, ширк келтирмас эдилар. Биз сениуларга қўриқчи қилганимиз йўқ. Ва сен уларга вакил ҳам эмассан. |
108. |
Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангиз.Бас, билмасдан, зулм ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Шундай қилиб, ҳар бир умматгаамалини зийнатлаб қўйдик. Сўнгра эса, қайтиб борадиган жойлари Роббиларигадир.Бас, у қилиб юрган ишларининг хабарини берур. (Мушриклар Аллоҳни қўйиб, санам вабутларга ибодат қиладилар. Ушбу ояти каримада мушрикларнинг ўша бутлариниҳақорат қилмаслик буюрилмоқда. Яъни, мусулмон киши мушрикнинг санамини сўкса,бундан ғазабланган мушрик ҳам жавобан Аллоҳ субҳонаҳу таолони таҳқирлашига сабаббўлади.) |
109. |
Улар агар бирон оят-мўъжиза келса, албатта иймонкелтиришлари ҳақида Аллоҳнинг номи билан жон-жаҳдлари ила қасам ичадилар. Сен:”Албатта, оятлар фақат Аллоҳнинг ҳузурида”, деб айт. Сизга нима билдирди?Эҳтимол оят келса ҳам, улар иймон келтирмаслар. |
110. |
Худди аввал иймон келтирмаганларидек, қалблари вакўзларини буриб қўярмиз ва туғёнларида довдираган ҳолларида тек қўярмиз. |
111. |
Агар Биз уларга фаришталарни туширсак ҳам, уларга ўликларгапирса ҳам ва уларнинг олдига ҳамма нарсани очиқ-ойдин тўпласак ҳам, Аллоҳхоҳламаса, иймон келтирмаслар. Лекин кўплари жоҳилдирлар. (Аллоҳ таоло турлиоят-мўъжизани, кишини лол қолдирувчи нарсаларни жилва қилдириб, одамларни тангқолдириб, кейин иймонга келишларини хоҳламаган. Аллоҳ таоло иймон йўлини инкишофэтиб, кишилар ўша йўл билан ақлларини ишлатиб, ўз ихтиёрлари асосида иймонгакелишларини хоҳлайди. Иймонга келганларга мукофот беради, келмаганларга–жазо.Одамларнинг “кўплари жоҳилдирлар”.) |
112. |
Шунингдек, ҳар бир Пайғамбарга инсу жин шайтонларинидушман қилиб қўйдик. Уларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учунлатиф каломларни танларлар. Агар Роббинг хоҳласа, бундай қилмас эдилар. Бас,уларни ўзлари тўқиган нарсалари ила ёлғиз қўй! (Аллоҳ таоло Ўз хоҳиши билан ҳарбир Пайғамбарга инсий ва жинний шайтонларни душман қилиб қўйган экан. Жиншайтонлар одамларни иғво қилиб, васвасага солиб, залолатга чақириб турадилар.Аммо Аллоҳнинг зикри бор жойдан қочадилар. Аллоҳни эслаб турадиганмўмин-мусулмон кишига улар ўз таъсирларини ўтказа олмайдилар. Аммо одамданбўлган шайтонлар эса, ҳамма-ҳаммасидан бадтаридир. Улар доимо орамизда,кўзларимиз ўнгида туради. Аллоҳнинг зикрини қилсанг ҳам, қочмайди. Турли йўлларбилан васваса қилиб, гуноҳ ишларга бошлайди. Инсу жин шайтонлари доимо ғавғо ватуғён билан машғулдирлар.) |
113. |
Унга (гапнинг гўзалига) охиратга иймонкелтирмайдиганларнинг қалби мойил бўлиши, ундан рози бўлиб, қиладигангуноҳларини бажаришлари учундир. |
114. |
Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми? Ҳолбуки, У сизгакитобни батафсил этиб нозил қилди. Биз уларга китоб берганлар уни Роббингдан ҳақила нозил қилинганини биладилар. Бас шак келтирувчилардан бўлма. |
115. |
Роббингнинг сўзлари содиқлик ва адолат ила батамом бўлди.Унинг сўзларини ўзгартувчи йўқ. Ва У яхши эшитгувчи ва яхши билгувчи зотдир. |
116. |
Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сениАллоҳнинг йўлидан адаштирадилар. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахминқиларлар, холос. |
117. |
Албатта, Роббинг ким Унинг йўлидан адашишини яхшибилгувчидир. Ва У ҳидоят топувчиларни ҳам яхши билгувчидир. |
118. |
Агар Унинг оятларига иймон келтиргувчилардан бўлсангиз,Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг! |
119. |
Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган нарсаниемас экансизлар?! У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилибберган-ку?! Магар музтар бўлганингизда, майли. Албатта, кўпчилик билмасдан, ҳойуҳаваслари ила адаштирадилар. Албатта, Роббинг тажовузкорларни яхши билгувчидир.(У зот Ўзининг ҳукмига тажовуз қилиб, ҳаром нарсаларни, Аллоҳнинг номи айтилмайсўйилган ҳайвонлар гўштини еганларни жуда яхши билади ва уларга тегишли жазониберади. Шунингдек, илмсиз, ҳавою нафснинг кўйига кириб, бу масалада ва бошқамасалаларда одамларни адаштирганларни ҳам яхши билади ва уларга ҳам тегишлижазосини беради.) |
120. |
Ва ошкора ҳамда махфий гуноҳларни тарк қилинглар! Гуноҳқилувчилар, албатта, қилган гуноҳларининг жазосини олурлар. |
121. |
Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар.Албатта, бу иш фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишнивасваса қиларлар. Агар уларга итоат қилсангизлар, сизлар ҳам мушрикларданбўласизлар. (Уламоларимиз агар мусулмон киши ҳайвонни сўяётиб, Аллоҳнинг исминизикр қилишни унутиб қўйса, сўйган гўшти ҳалол, деганлар. Аммо билиб туриб,қасддан зикр қилмаса, ундай гўшт ҳаром бўлади.) |
122. |
Аввал ўлик бўлган одамни тирилтириб, унга одамлар орасидаюрадиган нурни бериб қўйган бўлсак, у билан зулматлар ичида ундан чиқа олмайюрувчи одам ўхшаш бўладими? Шундай қилиб, кофирларга қилаётган амалларизийнатлаб кўрсатилди. (Бу ояти каримада кофир одам ўлик ҳисобида эканлигитаъкидланмоқда. Аллоҳ таоло кимни иймонга ҳидоят этса, ўша одамнинг мўмин бўлишигўё ўликнинг қайта тирилишига тенглаштирилмоқда.) |
123. |
Худди шунга ўхшаш ҳар бир шаҳарда катта жиноятчиларниунда макр қилиш учун қўйиб юбордик. Улар сезмаган ҳолда фақат ўзларига ўзларимакр қиладилар, холос. (Бу жиноятчилар катта мансабларни эгаллаб олиб, одамларниўз йўлига солиш учун турли ҳийла-найранглар қиладилар. Уларнинг жинояти Аллоҳтаолонинг ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз қилишдир. Катта жиноятчиларнинг динга қаршиқилган макр-ҳийлалари ўзларининг бошига етади. Чунки улар динга қарши чиқишбилан Аллоҳга қарши чиқадилар. Ўзининг ҳалокатига замин яратган бўладилар.Мўминларни эса Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳимоя қилади.) |
124. |
Агар уларга оят келса, Аллоҳнинг Пайғамбарларига берилганнарсага ўхшаш нарса бизга ҳам берилмагунча зинҳор иймон келтирмасмиз, дерлар. ЎзПайғамбарлигини қаерга қўйишни Аллоҳнинг Ўзи яхши биладир. Жиноят қилганларгақилган макрлари учун Аллоҳнинг ҳузурида, албатта, хорлик ва шиддатли азоббордир. |
125. |
Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломгаочиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонгакўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир. Шундай қилиб, Аллоҳ иймонкелтирмайдиганларга азобни дучор қилур. (Аллоҳ таоло бандаларидан кимга ҳидоятнираво кўрса, ўша банданинг кўксини кенг қилиб қўяди. У банда иймон ва Исломникенг қалб ила қабул қилади. Аксинча, Аллоҳ таоло кимга залолат ва куфрни равокўрса, унинг қалбини тор ва танг қилиб қўяди. Иймон ва Ислом ҳақида бирор гапэшитса, сиқилаверади. Илм ривожланиб, одамлар фазога учадиган бўлганларида,инсон қанчалик баландга кўтарилса, юраги–кўкси шунчалик сиқилиши кашф этилди.Агар Қуръон ҳақиқий илоҳий китоб бўлмаганда, бундан ўн тўрт аср аввал бу илмийҳақиқатни қандай қилиб кашф этар эди?) |
126. |
Мана шу Роббингнинг тўғри йўлидир. Ибрат олувчи қавм учуноятларни батафсил баён қилдик. |
127. |
Уларга Роббилари ҳузурида дорус-Салом ( тинчлик уйи )бордир. У зот қилган ишлари учун уларнинг дўстидир. |
128. |
Уларнинг ҳаммасини тўплайдиган кунда: “Эй жинлар жамоаси,инсдан (адаштирганларингизни) кўпайтирвордингиз?!” дейди. Уларнинг инсдан бўлгандўстлари: “Эй Роббимиз, биз бир-биримиздан ҳузур топдик ва бизга белгилаганажалингга етиб келдик”, дейдилар. У зот: “Қайтар жойингиз дўзахдир. Магар Аллоҳхоҳласа (қолмайсиз). Албатта, Роббинг ҳикматли ва билимли зотдир. (Демак, жинлародамларни йўлдан уриб, иғво қилиб, ёмон йўлга юргизиб ҳузур-ҳаловат олган вароҳатланганлар. Жинлар фитнасига учиб кофир ва гуноҳкор бўлган одамлар эса,уларнинг зийнатлаб кўрсатган, ҳавою нафсни қондирувчи ишларини бажариб ҳузурқилганлар. Булар иродаси заиф, ғофил, ҳавою нафсга берилган, шаҳватпарастодамлар бўлганлар. Шайтон уларнинг ушбу заиф жойларидан тутиб, иғвосига учирганва ўзига малай қилиб олиб, ҳар кўйга солган, бу дунёда мақсадларига эришишйўлида улардан фойдаланиб ҳузур қилган.) |
129. |
Шундай қилиб, қилган касбларига биноан золимларнибир-бирларига дўст қилурмиз. |
130. |
Эй жин ва инс жамоалари, сизларга ўзингиздан бўлганПайғамбарлар келиб, оятларимни сизга айтиб бермадиларми, сизларни ушбукунингизга дучор бўлишингиз ҳақида огоҳлантирмадиларми?” дер. Улар: “Ўзимизгақарши гувоҳлик бердик”, дерлар. Уларни ҳаёти дунё ғурурга кетказди ва ўзларигақарши кофир бўлганларини айтиб, гувоҳлик бердилар. |
131. |
Бундай қилишнинг боиси, Роббинг ғофил турган шаҳар-қишлоқаҳолисини ҳалок қилмаслигидандир. |
132. |
Ҳар кимга қилганларига яраша даража бордир. Ва Роббингуларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир. |
133. |
Ва Роббинг беҳожат ва раҳмат соҳиби бўлган зотдир. Агархоҳласа, худди сизларни бошқа қавмлар зурриётидан пайдо қилганидек, сизларникетказиб, ортингиздан нимани хоҳласа, ўринбосар қилиб келтирадир. (Аллоҳ таолораҳмат соҳиби бўлган зот. Одамларнинг бу дунёда юришларининг ўзи ҳам Аллоҳнинграҳматидан. У Ўз раҳматини Ўзи хоҳлаган бандаларига беради. Ҳозирги пайтда яшабтурган одамларни аввал ўтган кишилар зурриётидан пайдо қилганлиги ҳам ҳаммагамаълум. Яъни, Аллоҳ Ўзи хоҳлаб шундай қилган. Бандаларга ҳожатмандлигидан эмас.Шунингдек, ҳозирги авлод одамларига ҳам ҳеч қандай ҳожати йўқдир. Агар Аллоҳхоҳласа, бу авлодни ҳам кўтариб, йўқ қилиб, ўрнига Ўзи хоҳлаган нарсани келтираолади. Демак, Аллоҳ бандаларга эмас, бандалар Аллоҳга ҳожатманддирлар. Уларўзларининг дунёга келишларида Аллоҳга ҳожатманд бўлганлари каби, бу дунёдаяшашларида ҳам, ҳар лаҳзада, ҳар нарсада ҳожатманддирлар. Аллоҳ эса, Ўз раҳматиила уларнинг ҳожатларини раво қилади. Аллоҳнинг бандаларига нисбатан раҳматинингэнг юқори чўққиси, уларга Пайғамбарлари орқали дин–шариат юбориши. Дингаюрмаганлар ўша олий мақом неъматдан юз ўгирганлар бўладилар. Ўзларига ёмонликқиладилар. Қиёматда ҳоллари ёмон бўлади.) |
134. |
Албатта, сизга ваъда қилинган нарса келувчидир. Сизларэса У зотни ожиз қолдирувчи эмассиз. (Яъни, албатта, сизга ваъда қилинган қиёматкуни, ҳисоб-китоб, жазо ва мукофот келгусидир. Келмаслиги мумкин эмас. У пайтдасиз Аллоҳни ожиз қолдириб, қочиб қутула олмайсиз. Албатта, қилганингизга ярашажазоингизни оласиз.) |
135. |
Сен:”Эй қавмим, ўрнингизда амалингизни қилаверинг. Менҳам амал қилувчиман. Тезда охират ҳовлиси оқибати кимнинг фойдасига бўлишинибиласиз. Албатта, золимлар нажот топмаслар”, деб айт. |
136. |
Улар Аллоҳга Унинг Ўзи яратган экинлар ва чорваларданнасиба ажратдилар ва ўзларича: “Бу Аллоҳга, бу эса бутларимизга”, дедилар. Бас,бутларига бўлган нарса Аллоҳга етмас. Аллоҳга бўлган нарса эса, бутларигаетадир. Чиқарган ҳукмлари қандай ҳам ёмон-а?! (Араб мушриклари экинлардан, чорваҳайвонларидан Аллоҳга насиба ажратиш одатлари бор эди. Шу билан бирга, бутларигаҳам ўша экинлардан ва чорва ҳайвонларидан насиба ажратар эдилар. Агар Аллоҳгаажратган нарсалари бутларига ажратган нарсаларига қўшилиб кетса, майли, деб қўярэдилар. Аммо бутларига ажратган насибадан Аллоҳга ажратилганига қўшилиб кетса,Аллоҳ бунга муҳтож эмас, деб қайтариб олишарди. Бу иш аслида мантиқсиз, қўполроққилиб айтадиган бўлсак, ахмоқона иш эди.) |
137. |
Шунингдек, мушриклардан кўпларига шериклари уларни ҳалокэтиш ва динларини чалкаштириш учун болаларини ўлдиришни зийнатлаб кўрсатди. АгарАллоҳ хоҳласа, бундай қилмасдилар. Уларни ва тўқиётган нарсаларини қўйиб қўй. |
138. |
Улар ўзларича: “Мана бу чорва ва экинлар ҳаром, уларнифақат биз хоҳлаган кишиларгина ейрлар ва мана бу миниши ҳаром қилинганчорвалар”, дедилар. Улар маълум чорваларга Аллоҳнинг номини зикр қилмаслар. Буэса, у зотга туҳматдир. У тезда қилган туҳматлари туфайли уларга жазо беражак.(Бу оятда мушрик ва кофирларнинг энг катта жиноятларидан бири–ҳалол-ҳаромниажратишда Аллоҳнинг айтганига юрмай, ўзларича кўнгиллари тусаган ҳукмничиқаришлари баён қилинмоқда. Аслида, ҳалол ёки ҳаром ҳақида ҳукм чиқариш Аллоҳтаолонинг ҳаққи. Бандаларнинг бу илоҳий ҳаққа тажовуз қилиши куфрга олибборадиган катта жиноятдир. Агар бир инсон ҳамма диний ақидаларга тўлиқ иймонкелтирса, шариат кўрсатмаларига мукаммал амал қилса-ю, Аллоҳ ҳалол деган нарсаниҳаром деса ёки, аксинча, ҳаром деганини ҳалол деса, кофир бўлади. Бу масала шударажада нозик масаладир.) |
139. |
Улар, мана шу чорваларнинг қорнидаги нарсаларэркакларимизга ҳалол, аёлларимизга ҳаром, дерлар. Агар у(қориндаги нарса) ўликбўлса, улар унга шериклардир. Тезда уларга васфлари учун Ўзи жазо беражак.Албатта, У ҳикматли ва яхши билувчи зотдир. |
140. |
Ақли пастлик қилиб, жоҳиллик ила фарзандлариниўлдирганлар ва Аллоҳ уларга ризқ қилиб берган нарсаларни ҳаром қилганлар зиёнкорбўлдилар. Батаҳқиқ, улар адашдилар ва ҳидоятга юрувчилардан бўлмадилар. (Агарулар жоҳил бўлмасалар, Аллоҳнинг фарзандларни кўпайтириш, уларни тарбиялабўстириш ҳақидаги таълимотига душманларча терс, инсу жин шайтонларининг гапигакириб, ўз жигаргўшаларини ўлдирар эдиларми?! Ёки Аллоҳ таоло уларга ҳалол ризққилиб берган нарсаларни ҳеч қандай сабаб ёки далилсиз ўзларига ҳаром қилиболармидилар?! Ана шундай аҳмоқона ишларни қилганлар:”…зиёнкор бўлдилар”.) |
141. |
У (ишкомларга) кўтариладиган ва кўтарилмайдиган боғларни,хурмо ва экинларни емагини хилма-хил қилиб, зайтун ва анорларни бир-биригаўхшатиб ва ўхшатмай пайдо қилган зотдир. Мевалаган пайтида унинг мевасиданенглар ва йиғим-терим кунида ҳаққини беринглар. Ва исроф қилманглар. Албатта, Уисроф қилгувчиларни севмас. |
142. |
Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ергаётқазиладиганларни пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енгларва шайтоннинг изидан эргашманглар. Албатта, у сизларга очиқ-ойдин душмандир.(Ўтган оятларда мушриклар ўзларича ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқсиз, далил-ҳужжатсизбаъзи ҳайвонларни минишни, баъзиларининг гўштини ейишни ҳаром қилганлариайтилган эди. Аммо, аслини олганда, ҳайвонларни миниш ёки минмаслик, гўштиниейиш ёки емаслик ҳақидаги ҳукмни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина чиқаради.) |
143. |
Саккиз жуфт (пайдо қилди): қўйдан иккини (эркак-урғочи)ва эчкидан иккини. Сен:”Иккала эркагини ҳаром қилдими ёки иккала урғочисинимиёхуд иккала урғочининг бачадонларида шомил бўлган нарсаними?! Агар ростгўйбўлсангизлар, илмий қилиб хабарини беринглар-чи?” деб айт. (Араб тилида”ал-анъом” деб номланган ҳайвонлар туркумини биз “чорва” деб таржимақилмоқдамиз. Аслида “ал-анъом” деб туя, сигир, қўй ва эчкига айтилади. Уларнижуфт–бир эркак ва бир урғочи ҳисоб қилинса, саккизта бўлади.) |
144. |
Туядан иккитани, қорамолдан иккини (пайдо қилди).ен”Иккала эркагини ҳаром қилдими ёки иккала урғочисиними ёхуд иккала урғочинингбачадонларида шомил бўлган нарсаними?! Ёки Аллоҳ сизларга буни амр қилгандашоҳид бўлиб турганмидингиз? Илмсиз ҳолда одамларни адаштириш учун Аллоҳганисбатан ёлғон тўқигандан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Аллоҳ золимқавмларни ҳидоят қилмас”. (Ҳаққингиз бўлмай туриб ҳаром ҳақида ҳукмчиқарганингиз бир гуноҳ ва ўзингизча чиқарган ҳукмни Аллоҳга нисбат беришингизянада улканроқ гуноҳ. Қани, айтинг-чи, агар сиз таъкидлаётгандек, Аллоҳ буларниҳаром қилган бўлса: “Иккала эркагини ҳаром қилдими ёки иккала урғочисиними ёхудиккала урғочининг бачадонларида шомил бўлган нарсаними?!”. Билмайсиз. Чункигумон ва тахмин билан гапириб юргансиз.) |
145. |
Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаромқилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўштибўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир. Ёҳуд фосиқлик ила Аллоҳдан ўзганинг номигасўйилган бўлса (ҳаромдир). Бас, киши музтар бўлиб, маза талаб қилувчи ватажовузкор бўлмаган ҳолида (истеъмол қилса). Албатта, Роббинг мағфират қилгувчива раҳмли зотдир”, деб айт. (Яъни, сиз ҳаром деб атаган нарсаларнинг бирортасиниҳам Аллоҳ ҳаром қилгани йўқ. Бу нарсаларни сиз ўзингизча ҳаром деб юрибсиз.Аллоҳ таоло менга ваҳий юбориб, нима ҳалол, нима ҳаром эканини баён қилди.) |
146. |
Ва яҳудий бўлганларга барча (бутун) туёқлиларни ҳаромқилдик. Мол ва қўйдан эса, уларга ёғларини ҳаром қилдик. Магар орқа ваичакларидаги ёки суякка аралашган ёғлари (ҳалолдир). Бу (ҳаром қилиш) зулмлариучун уларга берган жазоимиздир. Албатта, Биз ростгўймиз. (Демак, бу оятда зикрқилинган нарсалар фақат яҳудийларга хос бўлиб, улар қилган зулм эвазига Аллоҳтаоло томонидан жазо бўлиб келди. Бошқа қавмларга эса ҳалол. Оятда биз “(бутун)туёқли” деб таржима қилганимиз сўз, туёғи иккига ёки кўпга бўлинмаган ҳайвонлар,деган маънодадир. Бундай ҳайвонлар туя, туяқуш, ўрдак ва шунга ўхшаш оёғидагитуёғи бутун (битта) бўлган ҳайвонлардир. Ана шундай ҳайвонларни Аллоҳ таолояҳудийларга ҳаром қилган. Шунингдек, мол ва қўйларнинг оятда истисноқилинганидан бошқа ёғларини ҳам ҳаром қилган.) |
147. |
Агар сени ёлғончига чиқарсалар: “Роббингиз кенг раҳматсоҳибидир, аммо Унинг азоби жиноятчи қавмлардан қайтарилмас”, деб айт. |
148. |
Ҳали ширк келтирганлар: “Агар Аллоҳ хоҳлаганда биз ҳам,ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмас эдик ва бирор нарсани ҳаром қилмас эдик”,дерлар. Улардан олдингилари ҳам азобимизни татигунларига қадар шунга ўхшашёлғонга чиқариб турганлар.Сен:”Сизнинг ҳузурингизда бизга чиқариб кўрсатадиганбирон илм–ҳужжат борми? Сизлар фақат гумонга эргашмоқдасиз ва сизлар фақат ёлғонгапирмоқдасиз” – деб айт. (Яъни, Аллоҳ сизларнинг ширк келтиришингизни, баъзинарсаларни ҳаром деб эълон қилишингизни хоҳлаганини исбот қиладиган ҳужжатингизборми? Аллоҳ Ўз бандаларидан нимани хоҳласа, очиқ-ойдин айтиб қўйган. Бандалариймон келтиришни хоҳлаганлари учун, иймон келтиринглар, деган. Кофир-мушрикбўлишларини хоҳламагани учун, куфр келтирманглар, мушрик бўлманглар, деб қатъийҳукм этган. Шунингдек, бандалари нимани қилишини хоҳласа, амр, нималарниқилмаслигини хоҳласа, наҳий қилиб қайтариб қўйган. Аллоҳнинг хоҳиши ҳаммасиочиқ-ойдин, илмий собит нарсалардир. Аллоҳнинг хоҳиши ичида, ширк келтиринг,баъзи нарсаларни ҳаром қилинг, деган хоҳиш йўқ. Ёки, менинг ғойиб, ҳеч кимбилмайдиган хоҳишларимни излаб топиб, ўшанга амал қилинг, дегани ҳам йўқ.) |
149. |
Сен:”Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир. Агар хоҳласа,ҳаммангизни ҳидоятга солар эди”, деб айт. (Аллоҳ, шубҳасиз, бунга қодир. Мисолучун, фаришталарни шундай қилиб яратди. Улар доимо итоаткор, исёнсиз табиатсоҳиби қилиб яратилдилар. Лекин одамларни хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам, ҳидоятгаюрадиган қилиб яратишдан нима фойда бор? Аллоҳ таоло одамларга ҳидоят ва залолатйўлини кўрсатиб қўйди, ақл-идрок берди ва хоҳлаган йўлини танлаш ихтиёриниберди. Ана ўша ихтиёрга қараб жазо ёки мукофот олади. Мушрик ва кофирлар ана ўшаёмон–залолат йўлини танлаганлардир. Улар ўша ихтиёрлари учун жазолариниоладилар.) |
150. |
Сен: “Аллоҳ мана шуни ҳаром қилганига гувоҳлик берадигангувоҳларингизни келтиринг”, деб айт. Бас, агар гувоҳлик берсалар, сен улар илагувоҳлик берма. Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарувчиларнинг ва охиратга иймонкелтирмайдиганларнинг ҳавои нафсларига эргашма. Улар Роббиларига ширккелтирурлар. |
151. |
Келинг, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларнитиловат қилиб бераман: “Унга ҳеч нарсани ширк келтирманг! Ота-онангизга яхшиликқилинг! Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳамризқлантирурмиз. Фаҳш–бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳамяқинлашманг. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Магар ҳақ ила бўлса, майли.Ушбуларни сизга амр қилдикки, шояд ақл юритсангиз.”- деб айт. |
152. |
Етимнинг молига то вояга етгунча яқинлашманг. Магар яхшийўл билан бўлса, майли. Ўлчов ва тарозини адолат ила тўлиқ адо этинг. Биз ҳечбир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф этмасмиз. Агар гапирсангиз,қариндошингиз бўлса ҳам, адолат қилинг. Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилинг.Буларни сизга амр қилдики, шояд эсласангиз. (Етимнинг молини ейиш ижтимоийалоқаларни бузишдир. Етим заиф ҳол бўлгани учун жамият уни ҳимоя қилиши керак.Етимнинг молини ноҳақ еган одам унинг ҳаққига зулм қилган бўлади, шу биланбирга, жамият ҳаққига ҳам зулм қилади. Чунки молсиз қолган етимни энди жамиятбоқиши керак бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам етимни қарамоғига олган одам унингмолига яқинлашиши мумкин эмас. Магар яхши йўл билан бўлса, ўша молни ўстиришучун, кўпайтириб вояга етганда унинг қўлига топшириш учун яқинлашса, майли. |
153. |
Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Вабошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар. Мана шусизга қилган амрки, шояд тақво қилсангиз. (Дунёдаги ягона тўғри йўл–Аллоҳнингйўли. Инсон эргашмоғи лозим бўлган бирдан-бир йўл–шу йўл. Ундан бошқа йўлларнингҳаммаси нотўғри йўллар. Ким уларга ёки улардан бирортасига юрса, адашади.Нотўғри йўлга юрганлар Аллоҳнинг йўлидан адашган бўлади. Аллоҳ таолонинг ушбунарсаларни бажаришга ҳукм қилиши ҳам бандалар тақво қилиб, тўғри йўлни топишлариучундир.) |
154. |
Яна Мусога ҳам китобни, яхшилик қилганга (неъмат) батамомбўлиш учун, ҳар бир нарса батафсил бўлиши учун, ҳидоят ва раҳмат бўлиши учунбердик. Шоядки, улар Роббиларига дучор бўлишларига иймон келтирсалар. |
155. |
Биз туширган бу китоб, муборакдир. Бас, унга эргашинглар.Ва тақво қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангизлар. (Қуръони Карим кўплаб етуксифатларга мушарраф китобдир. У дунёга ҳам, охиратга ҳам баракадир. Бу ҳақиқатниҚуръони Каримга алоқаси бўлган ҳар бир мусулмон яхши билади. Агар дунёда яшашданмақсад икки дунёнинг баракасига эришмоқ бўлса: “Бас, унга эргашинг”.Ундан ўзгаэргашишга арзигулик нарса йўқ. Бошқалар баракасиз нарсалар. Уларга эргашганларикки дунёда мақсадларига эриша олмайдилар. Қуръонга эргашиш билан бирга, тақвоҳам бўлиши зарур.) |
156. |
“Биздан аввалги икки тоифага китоб туширилган, уларнингдарсларидан ғофилмиз”, демасликларингиз учун. |
157. |
Ёки “Агар бизга китоб туширилганда, улардан кўраҳидоятлироқ бўлар эдик”, демасликларингиз учун, батаҳқиқки, сизга Роббингизданочиқ ҳужжат, ҳидоят ва раҳмат келди. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган ваулардан юз ўгирган кимсадан ҳам золимроқ шахс борми? Тезда оятларимиздан юзўгирганларни юз ўгирганлари туфайли ёмон азоб ила жазолармиз. |
158. |
Улар фаришталар келишини, ё Роббингнинг келишини ёкиРоббингнинг баъзи оятлари келишини кутмоқдалар, холос. Роббингнинг баъзи оятларикелган кунида ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касбқилмаган бўлса, иймони наф бермас. Сен:”Кутаверинглар, биз ҳам кутгувчилармиз”,деб айт. (“Роббингнинг баъзи оятлари”дан мурод–лол қолдирувчи мўъжизалар. Шундайталаблар қилингани ушбу суранинг аввалги оятларида ҳам бир неча марта зикрқилинган эди. Агар ояти каримага умумий ҳолни эътиборга олиб таъвил бериладиганбўлса, “фаришта”лардан мурод–ўлим фаришталаридир. “Роббингнинг келиши”–қиёматкунининг қоим бўлиши; “Роббингнинг баъзи оятлари”–қиёмат аломатлари, демакдир.) |
159. |
Динларини тафриқа қилиб, ўзлари гуруҳбозлик қилганларбилан ҳеч бир алоқанг йўқ. Албатта, уларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Сўнграқилган ишларининг хабарини берур. (Дунёда турли динларни тутганлар, динигатафриқа тушганлар кўп. Шу билан бирга, ўзлари турли гуруҳларга, фирқаларгабўлиниб олиб, тарафкашлик қилиб юрганлар ҳам кўп. Лекин сенинг улар билан ҳечқандай алоқанг йўқ. Сенинг Аллоҳ ҳузуридан келган ва унинг ҳузурида мақбулдининг бор.) |
160. |
Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Кимбир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур. Ва уларга зулмқилинмас. |
161. |
Сен:”Албатта, мени Роббим тўғри йўлга–ростдинга–тўғриликка мойил Иброҳим миллатига ҳидоят қилди. У мушриклардан бўлмаганэди”, деб айт! |
162. |
Сен:”Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт вамамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир. |
163. |
Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен энгаввалги мусулмонман. (Бу оят мусулмон одам бутунлай Аллоҳига ажралиб чиқишилозимлигини кўрсатади. У намозни фақат Аллоҳ учун ўқийди. Бошқа зот учун ёкибадантарбия, ахлоқий машқ, ота-онасини хурсанд қилиш учун эмас. У ибодатларинифақат Аллоҳ учун адо этади. Ҳаж қилса, рўза тутса, закот берса, Аллоҳ учунқилади. Бировнинг гапи, мақтови ёки эҳтироми учун қилмайди.) |
164. |
Аллоҳдан ўзгани Роббим дейми? Ҳолбуки У ҳамма нарсанингРоббидир. Ҳар бир жон ёмон касб қилса, фақат ўзига зиён қиладир. Ҳеч бир жонбошқанинг оғирлигини кўтармас. Сўнгра Роббиларингизга қайтишингиз бор. Бас, Усизларга ихтилоф қилган нарсаларингиз хабарини берур. |
165. |
У сизларни ер юзида халифалар қилган ва Ўзи берганнарсаларда сизни синаш учун баъзингизнинг даражасини баъзингиздан устун қилганзотдир. Албатта, Роббинг иқоби тез зотдир. Ва, албатта, у мағфират қилувчи вараҳмлидир”, деб айт. |