68. Қалам

1.

Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар биланқасам. (Оятда қасам қалам билан чекланмади, балки Аллоҳ сатрларга ёзилажакнарсалар билан ҳам қасам ичди. Бизнинг замонамизда қаламдан бошқа ёзувқўлланмалари ҳам чиқди. Қалам ва ёзиш билан қасам ичилиши мусулмонлар учунўқиш-ёзиш, илм-маърифатга катта эътибор беришга чақириқдур.)

2.

Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан.

3.

Ва албатта, сенга миннат қилинмайдиган ажр бордур.

4.

Ва албатта, сен улкан хулқдасан.

5.

Бас, тезда кўрурсан ва улар ҳам кўрурлар.

6.

Сизлардан кимда жунунлик борлигини.

7.

Албатта, Роббинг Ўзи, ким Унинг йўлидан адашганинибилувчидур ва У ҳидоятда юрувчиларни ҳам билувчидур.

8.

Бас, ёлғонга чиқарувчиларга итоат қилма.

9.

Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзуқиларлар.

10.

Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга.

11.

Кишиларни айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига.

12.

яхшиликни ман қилувчи, тажавузкор, сергуноҳга.

13.

Қўпол, ундан сўнг отасининг таъйини йўққа.

14.

Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан.

15.

Бизнинг оятларимиз Унгаўқилган пайтда, аввалгиларнингафсоналари, деганга.

16.

Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз.

17.

Албатта, Биз уларини боғ эгаларини синаганимиздек синабкўрдик. Вақтики, эрта тонгада териб оламиз, деб қасам ичдилар.

18.

Ва истисно қилмадилар.

19.

Улар ухлаб ётганда, боғ устидан Роббингдан бўлганайланувчи айланиб чиқди.

20.

Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди.

21.

Улар, тонг-саҳарда бир-бирларини чақирдилар:

22.

“Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқборинг”, деб.

23.

Бас, паст овозла гаплашиб, юриб кетдилар.

24.

“Бугун сиз борингизда у боғга мискин кира кўрмасин”, деб.

25.

Ва эрталабда қасдла, ўзларини қодир сезиб, бордилар.

26.

Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар.

27.

Балки биз маҳрум бўлгандиримиз, дедилар.

28.

Уларнинг энг яхши ва адолатлиси, “Сизларга тасбиҳайтсаларингиз-чи, демабмидим?!”, деди.

29.

Роббимиз айблардан пок бўлди, албатта биз золимларданэдик, дедилар.

30.

Бас, баъзилари баъзиларни маломат қила бошладилар.

31.

Вой, шўримиз қурсин, туғёнга кетган эканмиз.

32.

Шояд Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса.Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар.

33.

Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта охират азобибундан катта бўладир.

34.

Албатта, тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъиймжаннатлари бордур.

35.

Мусулмонларни жинояткорларга ўхшатиб қўярмидик?!

36.

Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар?!

37.

Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми?

38.

Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта,(бўлаверади) дейилганми?!

39.

Ёки сизларга Бизнинг қиёмат кунигача етадиганваъдаларимиз бўлиб, унда, албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз шу бўлади,дейилганми?!

40.

Сўра улардан, қай бирлари бу нарсага кафил экан?

41.

Ёки уларнинг шериклари бормикин, агар ростгўй бўлсалар,ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар.

42.

Болдирлар шимарилган кунида ва улар саждага чақирилганда,қодир бўлмаслар. (Бу, қиёмат кунидир. Оғир ҳолатда қолиб қочишга уринган одамҳалақит бермасин, деб иштонини шимариб, болдирини очиб олади.

43.

Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик ўраб олган. Вадарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар.

44.

Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менинг Ўзимга қўйиб қўй.Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз.

45.

Ва уларга муҳлат бераман, албатта, Менинг ҳийламметиндир.

46.

Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсану, улар қарзга ботибқолдиларми?

47.

Ёки ҳузурларида ғойиб илми бору, улар ёзиб оладиларми?

48.

Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлганҳолда нидо қилган балиқ соҳибига ўхшама.

49.

Агар уни Роббисининг неъмати топмаганда, очиқ саҳрожойга, мазамматга қолган ҳолда ташланган бўларди.

50.

Бас, уни Роббиси танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди.

51.

Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билантойдирмоқчи бўлдилар ва, албатта, у жиннидур, дерлар.

52.

Ҳолбуки, у бутун одамларга эслатмадан ўзга нарса эмас.