1. |
Эй Набий! Нима учун хотинларинг розилигини тилаб, Аллоҳсенга ҳалол қилган нарсани ҳаром қиласан! Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдилдир. (Аллоҳсенга ҳалол қилган чўрини ёки асални ўзингга ҳаром қилишинг дуруст эмас.) |
2. |
Батаҳҳиқ, Аллоҳ сизларга қасамларингизни бўшатишнишариатга киритди ва Аллоҳ сизнинг хожангиздир ва У ўта билувчи ва ўтаҳикматлидир. |
3. |
Набий хотинларидан баъзисига сир гап айтган эди. Бас,у(сир)дан хабар берди ва Аллоҳ ишни у(Набий)га билдирди. У баъзисини билдирди вабаъзисини эсламади. Қачон (Набий) ул(аёл)га (иш) ҳақида хабар берганида, у, бунисенга ким хабар қилди? деди. У, менга ҳамма нарсани билувчи ва ҳамма нарсаданхабардор Аллоҳ хабар берди, деди. (Оятда Пайғамбар хотинларидан бири деб Ҳафсаонамиз назарда тутиляптилар. “Сир гап” эса. Пайғамбар алайҳиссаломнинг у кишига”Морияга яқинлик қилмаслик ёки асал ичмаслик” ҳақида айтган гапларидир. ЛекинҲафса онамиз сир гапни Оиша онамизга айтдилар. Аллоҳ Ҳафсанинг сирни фошэтганини Пайғамбар алайҳиссаломга Жаброил фаришта орқали билдирди. “Пайғамбаралайҳиссалом Ҳафсага сирни Оишага фош қилинганини эслатганларида, у “Бу хабарнисизга ким етказди? деб сўрайди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Ҳамма нарсани билувчива ҳамма нарсадан хабардор Аллоҳ билдирди”, деб жавоб берадилар.) Эй икки аёл! |
4. |
Агар икковингиз Аллоҳга тавба қилсангиз, батаҳқиқ,қалбларингиз (ҳаққа) моил бўлур. Агар унга қарши чиқсангиз, бас, албатта, Аллоҳунинг ёрдамчисидир ва Жаброил ҳам, солиҳ мўминлар ҳам. Ундан сўнг фаришталар ҳамунга суянчиқдир. |
5. |
У сизларни талоқ қилса, шоядки, Роббиси сиздан яхшироқ,муслима, мўмина, итоатли, тавбачи, ибодатли, рўзадор жувон ва қизларниўрнингизга хотин қилиб берса. |
6. |
Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизниёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазабфаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар,шуни қилурлар. |
7. |
Эй кофир бўлганлар, бугунги кунда узр айтманглар, сизўзингиз қилган ишларнинг жазосини олмоқдасиз, холос. |
8. |
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар!Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқибтурган жаннатларга киритса. Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан биргабўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнгтарафларида юриб борадир. Улар эса, Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер,гуноҳларимизни кечир, албатта, Сен барча нарсага қодирсан, дерлар. (Қиёматкунида мўминлардан бошқалар зулматда қоладилар. Мўъминлар йўлини эса нур ёритибтуради. Улар зулматда адашмайдилар, қоқилиб-сурилмайдилар ҳам. Имом Аҳмад ибнҲанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом: “Эй парвардигоро,қиёмат куни шарманда қилмагин”, деб дуо қилганликлари келтирилган.) |
9. |
Эй Набий! Кофир ва мунофиқларга қарши жиҳод қил ва уларгамаҳкам тур. Уларнинг жойи жаҳаннамдир ва у жой қандоқ ҳам ёмон манзил! |
10. |
Аллоҳ куфр келтирганларга Нуҳнинг хотини ва Лутнингхотинини мисол қилиб келтирди. Улар бандаларимиздан икки солиҳ банданинг тагидаэдилар. Бас, уларга хиёнат қилдилар ва (эрлари) улардан Аллоҳнинг азобиниқайтара олмадилар ва уларга, дўзахга кирувчилар билан киринглар, дейилди. (Нуҳалайҳиссаломнинг хотинлари иймонда хиёнат қилган. У кишини масхара қилганларгақўшилиб, у аёл ҳам ўз эри Нуҳ алайҳиссаломни масхара қилар экан. Луталайҳиссаломнинг хотинлари ҳам эътиқод ишида хиёнат қилган. У гуноҳкор қавмга ўзэри ҳузурига келган меҳмонлар ҳақида ахборот бериб турар экан.) |
11. |
Аллоҳ иймон келтирганларга Фиръавннинг хотинини мисолқилиб кўрсатди. У:”Роббим, менга Ўз ҳузурингда, жаннатда бир уй бино қилгин.Менга Фиръавндан ва унинг ишидан нажот бергин ва золим қавмлардан нажот бергин,деб айтди. (Фиръавннинг хотини ўша пайтдаги энг катта подшоҳнинг аёли эди.Емак-киймакда тўкин эди. Нимани хоҳласа, шуни қилиши мумкин. Қасрларда, турлинеъматлар ичида фароғатда яшашига қарамасдан кофир ва золим эрига ва қавмигақарши чиқди. Аллоҳга иймон келтирди. Аллоҳдан жаннатда уй қуриб беришни сўради.Бу эса дунё ҳойи ҳавасидан устун келишнинг олий мисолидир.) |
12. |
Ва Марям Имрон қизини (мисол келтирди), у фаржини поксақлаган эди, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва у Роббисининг сўзларини ҳамдакитобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди. (Биби Марям Имроннинг қизиАллоҳга соф эътиқодда бўлганлар ва ўзларини ҳам соф тутганлар. Аллоҳ таолоЖаброил фаришта орқали ўша пок жасадга ўз руҳидан “пуф” дейиши билан Ийсоалайҳиссаломни ато қилган. Бу қиссалар бошқа сураларда батафсил келгани учун бизбу ерда яна такрорлаб ўтирмаймиз, фақат шуни таъкидлаймизки, у киши Аллоҳнингсўзларига ва китобларига иймон келтирганлар ҳамда итоаткор қавмлардан бўлганлар.Мўъминлар, Биби Марям ҳаётларидан ўрнак олишлари керак.) |