64. Тағобун

1.

Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбиҳайтурлар. Мулк Унга хосдир, мақтов ҳам Унга хосдир ва У барча нарсага қодирдир.

2.

У сизларни яратган зотдир. Бас, баъзиларингиз кофир вабаъзиларингиз мўминдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўриб турувчидир.

3.

У осмонлару ерни ҳақ билан яратди. Ва қиёфангизни чиройлисувратда қилди. Ва қайтиб бориш Унинг Ўзигадир. (Уламоларимиз “Осмонлару ерниҳақ билан яратди” жумласини “Ҳикмат” билан яратди, деб тушунтирадилар. Осмондагиҳисобсиз юулдузлар ва бошқа жисмлар, уларнинг бир-биридан маълум узоқликда вақатъий тартибда жойлашиши, ҳали инсон илми етмаган кўпгина нарса ва ҳодисаларуларни ягона Аллоҳ яратганини тасдиқлайди.)

4.

У осмонлару ердаги нарсаларни биладир. Сизлар сиртутаётган нарсани ҳам ва эълон қилаётган нарсани ҳам биладир. Аллоҳ кўкракдагинарсаларни ҳам билувчидир.

5.

Сизларга олдин кофир бўлганларнинг хабари келмадими? Бас,улар ўз ишларининг азобини татидилар ва уларга аламли азоблар бор.

6.

Бунинг боиси шундаки, уларга Пайғамбарлари ойдин далилларбилан келардилар, улар бўлса, бизни башар ҳидоятга бошлайдими, деб куфргакетардилар ва (ҳақдан) юз ўгирардилар. Ва Аллоҳ беҳожат бўлди. Аллоҳ беҳожат вамақталгандир.

7.

Кофирлар ҳеч қайта тирилмасликларини даъво қилдилар.Сен:”Ундоқ эмас, Роббим билан қасамки, албатта қайта тирилтирилурсизлар, сўнграқилган ишларингиздан хабардор қилинурсизлар. Бу иш Аллоҳ учун осондир”, деб айт.

8.

Бас, Аллоҳга, Унинг Расулига ва Биз туширган нурга иймонкелтиринглар. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир.

9.

У сизларни “Жамлаш куни”га тўплайдиган кунни эсланг. Укун “тағобун” кунидир. Ким Аллоҳга иймон келтирса ва солиҳ амаллар қилса, унинггуноҳларини кечирур ва остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Ундаабадул-абад қолурлар. Бу улкан ютуқдир. (“Жамлаш куни”, Аллоҳ у куни аввалги ваохирги барча бандаларни жамлайди. “Тағобун” куни. Арабча “тағобун” “ғибн”сўзидан олинган бўлиб, баҳонинг пастлашини билдиради. Қиёмат куни кофирлариймонни тарк қилганлари учун баҳолари пастлаб, дўзахга равона бўладилар. Яхшиишларни камроқ қилиб қолган мўминлар ҳам баҳолари пастлаб, жаннатнинг олиймартабаларига ета олмай қоладилар.)

10.

Куфр келтириб, Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарганлар,ана ўшалар, оташ эгаларидир. Унда абадий қолурлар. Қандоқ ҳам ёмон жой у!

11.

Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. КимАллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бирнарсани билувчидир. (Бандага Аллоҳнинг қозои қадарисиз, илмисиз ҳеч бир мусибатетмайди, деган эътиқод доимо инсон хотирасида туриши керак. Пайғамбаримизҳадисларидан бирида: “…Ва билгинки, сенга етган мусибат адашиб бошқага ўтишимумкин эмас, агар бошқага бўлса, сенга етмасди…”, деганлар.)

12.

Аллоҳга итоат қилинг ва ҳамда Расулга итоат қилинг. Агарюз ўгириб кетсангиз, бас, Бизнинг Расулимизга очиқ-ойдин етказиш, холос.

13.

Аллоҳ, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, мўминларАллоҳнинг Ўзигагина таваккал қилсинлар.

14.

Эй иймон келтирганлар! Албатта, жуфтларингиздан ваболаларингиздан сизга душман бор, бас, улардан ҳазир бўлинг. Ва агар афвэтсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳкечирувчи ва раҳмдил зотдир. (Оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақидаги ривоятдаайтилишича: бир гуруҳ кишилар Маккада иймонга келиб, Мадинага ҳижрат қилишмоқчибўлганларида, хотин ва бола-чақалари, бизни ташлаб қаёққа борасан, деб тўсиқбўлишган экан. Вақти келиб Мадинага боришса, улардан аввал ҳижрат қилганлардинда илғор бўлиб кетишибди. Шунда уларни ҳижратдан тўсган оила аъзоларига иқобқилишмоқчи бўлганларида Аллоҳ таоло: “Ва агар афв этсангиз, кўнгилга олмасангизва айбларини кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил зотдир”,деган оятини тушириб, уларни бу ишдан қайтарган экан.)

15.

Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовданбошқа нарса эмас. Ва Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бор. (Мол-мулк киши учунсиновдир. Қўлига мол-дунё келганда ҳам ҳовлиқмасдан, тўғри йўлда сарфласа,ибодатини вақтида қилса, улкан савобларга эга бўлади. Аммо дунёга берилиб йўлданозса, ҳаром-хариш ишларни қилса, мол топиш учун гуноҳ йўлларга ҳам кираверса,унда синовдан ўта олмаган бўлади ва гуноҳига яраша жазосини олади. Шунингдек,фарзандлар ҳам Аллоҳнинг улкан неъмати. Уларни тўғри тарбиялаб, художўй қилибўстирилса, икки дунёнинг обрўйини олиб беради. Агар тескариси бўлса, икки дунёдашарманда қилади. Демак, Аллоҳнинг муҳаббатини, мол-мулк ва фарзандлармуҳабатидан устун қўймоқ зарур. Чунки унинг ҳузурида улуғ ажр бор.)

16.

Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ва (амрини)тингланг ва итоат қилинг ва инфоқ қилинг – ўзингизга яхши бўлади. Ва кимкинафсининг қизғанчиқлигидан сақланса, ана ўшалар нажот топувчилардир.

17.

Агар Аллоҳга яхши қарз берсангиз, У сизга кўпайтирибберур ва сизни кечирур. Аллоҳ шакур ва ҳалимдир.

18.

У ғойиб ва ошкорни билувчи, азиз ва ҳаким зотдир.