63. Мунафиқун

1.

Мунофиқлар ҳузурингга келганларида, гувоҳлик берамизки,сен, албатта, Аллоҳнинг Расулисан, дерлар. Ҳолбуки, Аллоҳ албатта сен УнингРасули эканингни биладир. Ва Аллоҳ гувоҳли берурки, албатта, мунофиқларёлғончидирлар.

2.

Улар қасамларини қалқон қилиб олдилар ва (одамларни)Аллоҳнинг йўлидан бурдилар. Бас, албатта, уларнинг қилган ишлари ёмон бўлди!

3.

Бунга сабаб шуки, улар иймон келтирдилар, сўнг кофирбўлдилар, бас, қалбларига муҳр босилди. Энди улар фаҳмламаслар.

4.

Ва агар уларни кўрсанг, жисмлари сени ажаблантирур ваагар гапирсалар, гапларига қулоқ осурсан. Улар худди суяб қуйилган ходагаўхшарлар. Ҳар қичқириқни зиддиларига ҳисоблайдилар. Улар душмандирлар. Уларданҳазир бўл. Аллоҳ уларга уруш очсин, ҳақдан қандоқ ўгирилурлар. (Бу оятда Аллоҳтаоло мунофиқларнинг баъзи сифатлари ва тасарруфларини мўминлар улардан эҳтиётбўлишлари учун баён қилмоқда. Чунки мунофиқларнинг ичида чиройли юзли, келишгангавдали, сўзга уста кишилар бор. Бундай қараганда, келишган, туппа-тузукодамлар, гаплари ҳам кишиларни ром қиладиган. Масалан, мунофиқларнинг ўшапайтдаги раҳбари Абдуллоҳ ибн Убай қоматли, чиройли ва сўзламол одам эди. Бошқамунофиқлардан ҳам унга ўхшашлари бор эди. Пайғамбар алайҳиссаломнингмажлисларига келиб, деворга суяниб ўтирар эдилар. Саҳобалар уларнинг қоматларигаҳавас билан боқишар, гапларига қулоқ солар эдилар. Лекин барибир қалбларииймондан, яхшиликдан холи бўлгани учун Аллоҳ таоло уларни деворга суяб қўйганходага ўхшатмоқда.)

5.

Ва агар уларга: “Келинглар, Аллоҳнинг Расули сизларгаистиғфор айтадир”, дейилса, улар бошларини чайқарлар. Ва уларни мутакаббирликҳолида юз ўгираётганларини кўрарсан.

6.

Уларга истиғфор айтасанми ёки айтмайсанми-улар учун барибир. Аллоҳ уларни ҳеч мағфират қилмас. Зеро, Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоятгабошламас. (Истиғфор айтиш – гуноҳнинг кечишини Аллоҳдан сўраш. Суранинг нозилбўлиши ҳақидаги ривоятларда келишича, мунофиқларнинг раҳбари Абдуллоҳ ибнУбайнинг ёлғончилиги фош бўлгандан сўнг кишилар унга: “Энди Расулуллоҳнингҳузурларига бориб узр сўра, у киши сенинг гуноҳларингни кечишини сўраб Аллоҳгадуо қилсалар, гуноҳларинг мағфират қилинса ажаб эмас”, дейишганда, мутакаббирликбилан бош чайқаб, бормаган экан. Лекин оятнинг ҳукми ҳамма мунофиқлар учун бир.)

7.

Улар, Расулуллоҳнинг ҳузуридагиларга нафақа берманглар,токи тарқаб кетсинлар, дерлар. Ҳолбуки, осмонлару ернинг хазиналариАллоҳникидир. Ва лекин мунофиқлар тушунмаслар.

8.

Улар, агар Мадинага қайтиб борсак, албатта азиз хорниундан чиқарур, дерлар. Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларигахосдир. Лекин мунофиқлар билмаслар. (Ушбу ояти карима мунофиқлар бошлиғинингПайғамбар алайҳиссаломни Мадинадан хорларча қувиб чиқараман, деб қилгандўқ-пўписасига раддия беради. “Мадинага қайтиб борсак”, дейилгандан муродМусталақ қавмига қарши ғазотдан қайтиб Мадина шаҳрига борсак, деганидир. Бунданкўриниб турибдики, мунофиқлар қарши турли жабҳа ва услубларни, шу жумладан,маҳаллийчиликни ҳам ишга соладилар.)

9.

Эй иймон келтирганлар. Молларингиз ва болаларингиз сизниАллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшаларютқазувчилардир.

10.

Ва бирингизга ўлим келиб: “Эй Роббим, агар менингўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам”,демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг.(Ризқнинг асосий манбаи Аллоҳнинг Ўзидир ва У одамларга Ўзи хоҳлаганича берибқўйган ва унинг нафақа, хайр-эҳсон қилиб туришга буюрган. Албатта, бу иш ўлимкелишидан аввал бўлиши шарт. Соғ-саломатликда, ҳамма нарсага қодирлик пайтдахайр-эҳсон қилса, ўрнига тушади.)

11.

Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Зеро,Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. (Оқил киши бошига ўлим келмасиданхайрли ишларни кўпроқ қилиб қолишга интилади ва шундай бўлиши ҳам лозим. ЧункиАллоҳ таоло ҳар бир гапу ишдан хабардор зотдир.)