1.

Осмонлару ердаги барча нарсалар Хожа, Бенуқсон, Азиз,Ҳаким Аллоҳга тасбиҳ айтадир.

2.

У зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқзалолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиганҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди. (Ўша давр араблариуммий қавм дейилган, чунки уларнинг ичларида ўқиш-ёзишни биладиганлари жуда озбўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўқиш-ёзишни мутлақо ўрганмаганлар.)

3.

Ва ҳозирча уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам. Ва У зотғолиб ва ҳикмат эгасидир. (Бу ояти карима ҳам Қуръоннинг улкан мўъжилариданбиридир. Бу ғойибнинг хабаридир. Араблардан бошқа халқларнинг исломга киришиниўша пайтда Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмасди.)

4.

Бу Аллоҳнинг фазлидир (ва уни) хоҳлаган кишисига берадир.Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.

5.

Устларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлармисоли устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонгачиқарган қавмнинг мисоли қандоқ ҳам ёмон. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.(“Устларига Таврот юклатилган”лар – яҳудийлар. Аллоҳ таоло уларни устига китобортилган эшакка ўхшатмоқда. Худди эшак устидаги китобни кўтариб чарчасачарчайди, аммо асло бу китобдаги илм ва таълимотлардан фойдаланмайди.)

6.

Сен: “Эй яҳудийлар, албатта сиз, бошқалардан фарқлиўлароқ, Аллоҳнинг авлиёларимиз, деб даъво қиладиган бўлсангиз, бас, ўлимни орзуқилинг, агар ростгўй бўлсангиз”, деб айт.

7.

Улар қўллари қилган(гуноҳ)лари туфайли ҳеч қачон,у(ўлим)ни орзу қилмаслар. Аллоҳ золимларни билувчидир. (Яҳудийларнинг ўлимнисира орзу қилмасликларига сабаб – гуноҳларининг кўплиги. Улар биладиларки,ўлимдан кейин савол-жавоб бўлади, гуноҳларга яраша азоб белгиланади. Бу эса уларучун ниҳоятда даҳшатли.)

8.

Сен: “Албатта, сиз ундан қочаётган ўлим, таъкид шулки,сизга барибир йўлиқувчидир. Сўнгра махфий ва ошкор нарсаларни Билувчинингҳузурига қайтарилурсизлар. Бас, У сизга нима қилиб юрганингизнинг хабариниберадир.

9.

Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда,Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учуняхшидир.

10.

Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ваАллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

11.

Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томонёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: “Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсаўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир”, дебайт. (Дунё ташвиши деб ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчиАллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, ризқ топишда кейинЎўзи ёрдамберади.)