61. Саф

1.

Осмонлару ердаги барча нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтадир. Узот ғолиб ва ҳикмат эгасидир.

2.

Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмаган нарсангизнигапирасиз.

3.

Қилмаган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг наздидақаттиқ ёмон кўрилгандир. (Жиҳод фарз қилинишидан аввал бир гуруҳ мўминлар, агарАллоҳ таоло бизни Ўзи энг суядиган амалга буюрганда эди, уни бажариб улкансавобларга эришардик, деб орзу қилиб юришарди. Шунда Аллоҳ Пайғамбаралайҳиссаломга ваҳий юбориб, жиҳодни фарз қилди, аммо аввал гапириб юрганларгабу амр машаққатли туюлди, оғир ботди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло юқоридаги оятларнитушириб, уларни огоҳлантирди. Бундан камида иккита ибрат чиқади: биринчиси -жиҳод Аллоҳ нақадар суйган амаллардан эканини ҳамда иккинчиси – айтганига амалқилиш энг олий даражадаги мартаба эканини биламиз. Бу гаплар ҳар бир исломумматига тегишлидир. Қайси уммат – миллат шунга амал қилса, Аллоҳ олдида улкансавобга, ҳаётда эса улкан тараққиётга эришади.)

4.

Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафдатуриб уруш қиладиганларни яхши кўрадир. (Аллоҳ таоло мўминлар жамиятини доимобирдам, ҳамфикр ва жипслашган бўлишини хоҳлайди. Бу оятда эса урушда ҳам бирдамбўлишга, жипслашиб, душманни бир жабҳа бўлиб қарши олишга буюрмоқда.)

5.

Мусо ўз қавмига: “Эй қавмим, Аллоҳнинг Расули эканимнибилиб туриб, яна нима учун менга озор берасиз”, деганини эсла. Улар (ҳақдан)бурилган эдилар Аллоҳ уларнинг қалбини буриб қўйди. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоятқилмас.

6.

Ийсо ибн Мариям: “Эй Бани Исроил, албатта, мен ўзимданолдин келган Тавротни тасдиқловчи ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнингбашоратини берувчи, Аллоҳ сизларга юборган Пайғамбарман”, деганини эсла. (Аҳмад)уларга ҳақ билан келган вақтда эса, бу очиқ-ойдин сеҳрдир, дедилар.

7.

Исломга даъват қилиниб турганда Аллоҳга нисбатан ёлғонтўқиган кимсадан ҳам золимроқ киши борми? Ҳолбуки. Аллоҳ золимларни ҳидоятгасолмас. (Яъни, инсон Исломга даъват қилинса, икки дунёнинг саодатига эриштирувчидинга чақирилса, уни хурсандлик билан қабул қилишнинг ўрнига, Аллоҳга нисбатанёлғон тўқиса, ҳақиқатдан у дунёдаги энг ашаддий золим ҳисобланади. УндайларнингАллоҳ таолога нисбатан тўқиган ёлғонлари турлича бўлади.)

8.

Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлурлар.Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир. ( Исломдинини йўқ қилиш учун уринувчиларнинг ҳаракати қуёшнинг шуъласини оғиз биланпуфлаб ўчиришга ҳаракат қилишга ўхшайди.)

9.

У зот, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан барчадинлардан устун қилиш учун юборган зотдир. Гарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам.

10.

Эй иймон келтирганлар! Сизларни аламли азобдан нажоттоптирувчи тижоратга далолат қилайми?

11.

Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирасизлар ҳамда Унингйўлида молингиз ва жонингиз билан жиҳод қиласизлар. Шундоқ қилмоқларингиз, агарбилсангизлар, ўзларингиз учун яхшидир.

12.

Ана шунда, У зот гуноҳларингизни кечирур ва сизларни аднжаннатидаги остидан анҳорлар оқиб турган боғларга ва яхши масканларга киритур.Бу улуғ ютуқдир.

13.

Ва сизлар яхши кўрадиган бошқаси ҳам бор. Аллоҳдан ёрдамва яқин зафар. Ва мўминларга башорат бер. (Ушбу оят Қуръони каримнинг ғойибданберган хабарларидан бўлиб, улкан мўъжиза ҳамдир. Чунки у Маккаи Мукаррама фатҳэтилишидан аввал тушган. Бундан бир оз вақтдан кейин Аллоҳ таоло ушбу оятдаберган ваъдаси устидан чиқди. Аллоҳнинг ёрдами бўлиб, Макка мусулмонлар қўлигаўтди. Сўнг тезда бутун Арабистон ярим ролига Ислом дини тарқалди.)

14.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг ёрдамчилари бўлинг!Худди Ийсо ибн Марям ҳаворийларга: “Ким Аллоҳ учун менинг ёрдамчим” деганида,ҳаворийлар: “Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз”, деганларидек. Бас, Бани Исроилданбир тоифа иймон келтирди ва бир тоифа кофир бўлди. Бас, Биз иймон келтирганларнидушманлари устидан қўллаб-қувватладик. Ва улар ғолиб бўлдилар. (Ҳаворийлар Ийсоалайҳиссаломнинг шогирдлари, у кишига яқин одамлардир. Аллоҳ таоло бу оятикаримада мусулмонларни Ислом динига хизмат қилишга чақирмоқда ва бу хизматниАллоҳга ёрдамчи бўлиш, деб атамоқда.)