60. Мумтаҳана

1.

Эй иймон келтирганлар! Агар Менинг йўлимда жиҳод қилиб варозилигимни сўраб чиққан бўлсангиз, Менинг душманларимни ва ўзингизнингдушманларингизни дўст тутманглар. Сизлар уларга дўстлик қиласизлар, улар бўлсасизларга келган ҳаққа куфр келтирарлар. Роббингиз бўлмиш Аллоҳга иймонкелтирганингиз учун Пайғамбарни ва сизни ҳайдаб чиқарарлар. Сиз уларга дўстликқилиб сир айтасиз. Ҳолбуки, Мен нимани махфий тутганингизнию нимани ошкорқилганингизни жуда яхши билурман. Ораларингизда ким ўша ишни қилса, тўғри йўлданадашган бўладир. (Аллоҳнинг ва мусулмонларнинг душманларига дўстлик қилувчикишилар билиб қўйсинларки, улар мусулмонларга келган ҳаққа – Қуръон ва Исломгакофир бўлганлар. Бу ҳам етмаганидек, Пайғамбарнинг ва мўминларнинг иймонлариниайб ҳисоблаб, ўз диёрларидан ҳайдаб чиқарганлар. Шунинг учун у мушрикларни дўсттутмаслик керак. Биров билмайди деб уларга сир айтманг, Аллоҳ таоло сиру ошкорбарча амалларингизни билиб турувчи зотдир.)

2.

Агар улар сиздан устун келсалар, сизга душман бўларлар васизларга қўлларию тилларини ёмонликла чўзар лар. Ва сизларнинг кофирбўлишларингизни хоҳларлар.

3.

Қариндошларингиз ва фарзандларингиз сизга ҳеч манфаатбера олмаслар. Қиёмат куни У зот ораларингизни бўлур. Аллоҳ нимақилаётганингизни кўриб тургувчидир.

4.

Ҳақиқатда, сизларга Иброҳим ва у билан бирга бўлганлардаяхши ўрнак бор. Улар, биз сиздан ва сиз ибодат қилаётган нарсадан безормиз,сизга куфр келтирдик, энди токи ягона Аллоҳга иймон келтирмагунларингизчаорамизда доимий адоват ва кучли нафрат пайдо бўлди, дедилар. Магар Иброҳимнинготасига қарата, албатта сен учун истиғфор айтаман, сендан Аллоҳ(азоби)дан бирорнарса қайтаришга молик эмасман, деган сўзи мустасно. Эй Роббимиз, фақат Сенгатаваккал қилдик, фақат Сенгагина қайтдик ва қайтиб борадиган жой ҳам фақатСенгинадир. (Иброҳим Пайғамбар оталарига раҳмлари келиб: “Албатта, сен учунистиғфор айтаман”, дея ваъда берганлар. Лекин отанинг иймонга келмаслигигакўзлари етгач, “Сендан Аллоҳнинг азобини қайтаришга молик эмасман”, деб қўшибқўйганлар.)

5.

Эй Роббимиз, бизни кофирларга фитна қилиб қўймагин вабизни кечиргин. Эй Роббимиз, албатта, Сен, Ўзинг азизу ҳакимсан.

6.

Албатта, кимнинг Аллоҳдан ва қиёмат кунидан умиди бўлса,шулар учун уларда яхши ўрнак бор эди. Лекин ким юз ўгирса, Аллоҳ беҳожат,мақталган зотдир.

7.

Шоядки, Аллоҳ сизлар билан улар ичидаги душманларингизўртасида дўстлик пайдо қилса, Аллоҳ қодирдир. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдилдир.(Аллоҳ таолодан “шоядки” калимаси содир бўлса, албатта, воқеликда содир бўлишишарт. Бу ваъда Маккаи мукаррама фатҳ бўлиши билан амалга ошди. Мушриклар тўп-тўпбўлиб Аллоҳнинг динига кирдилар ва мусулмонлар билан дўст-биродар бўлдилар.Қалбларидаги душманлик туйғулари ҳам кўтарилди.)

8.

Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингизданчиқармаганларга яхшилик ва адолатли муомала қилишдан сизларни қайтармас.Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир.

9.

Албатта Аллоҳ сизларни диний уруш қилганлар, диёрингизданчиқарганлар ва чиқарилишингизга ёрдам берганларга дўстлик қилишдан қайтарур.Уларни дўст тутганлар, ана ўшалар, золимлардир. (Аллоҳ таоло бу ояти каримадамўмин-мусулмонларни бошқа миллат ва диёнат вакиллари билан агар улармусулмонларга диний адоват ила уруш қилмаса ва уларни сиқувга олиб ўздиёрларидан чиқариб юборишга уринмаса, яхши алоқада бўлишга буюрмоқда ва уларганисбатан адолатли бўлишни таъкидламоқда. Аммо кимки мусулмонларга диний адоваттуфайли уруш очса, уларни диёрларидан чиқарса ёки душманларига уларнидиёрларидан чиқаришда ёрдам берса, албатта, ундай кишиларни дўст тутиб бўлмайди.Бу ҳам айни адолатдир.)

10.

Эй, иймон келтирганлар! Агар сизларга мўминалар ҳижратқилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўринглар. Аллоҳ уларнинг иймонинибилгувчидир. Бас, мўминаликларини билсангиз, уларни кофирларга қайтарибюборманг. Бу (аёл)лар уларга ҳалол эмас ва улар ҳам буларга ҳалол бўлмаслар. Вау(кофир)ларга нафақа қилган нарсаларини (қайтариб) беринглар. Ва у(аёл)ларниникоҳлаб олсангиз, агар маҳрларини берсангиз, сизларга гуноҳ бўлмас. Кофирхотинларингизни никоҳларингизда ушлаб турманглар. Нафақа қилган нарсаларингизнисўранглар, улар ҳам нафақа қилган нарсаларини сўрасинлар. Бу сизларга Аллоҳнингҳукмидир. Орангизда ҳукм қиладир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматлидир. (Душмантарафдан келган ҳар бир кишини ҳам қучоқ очиб кутиб олинавермайди. Чунки, душманжосус юбориши ҳам мумкин. Шунинг учун Аллоҳ таоло имтиҳон қилиб кўришни амрқилмоқда. Ушбу ояти карима тушгунча мусулмонлардан баъзилари мушрика хотинларибилан бирга яшаётган эдилар. Оят тушгандан сўнг уларни талоқ қилдилар.)

11.

Агар аёлларингиздан бирортаси кофирларга ўтиб кетса,урушда туширилган ўлжадан хотини кетиб қолганга, у нафақа қилган миқдорниберингиз. Ўзингиз иймон келтирган Аллоҳдан қўрқинг.

12.

Эй Набий! Агар мўминалар сенга Аллоҳга ҳеч нарсани ширккелтирмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, болаларини ўлдирмаслик, қўлларива оёқлари орасидан бўҳтон тўқиб келтирмаслик ва сенга яхшилик ишда исёнқилмасликка байъат қилиб келсалар, уларнинг байъатини қабул қил. Ва Аллоҳдануларнинг гуноҳини кечишни сўра. Албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи вамеҳрибондир. (Аҳднома (байъат) бериш – Ислом раҳбарига ўзининг содиқлигини баёнқилиб ваъда беришдир. Пайғамбар алайҳиссалом эр мусулмонлардан авваллари аҳдномаолган эдилар. Аёллардан эса ушбу оят тушгандан сўнг ола бошлаганлар.)

13.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг ғазабига учраган қавмнидўст тутманглар. Кофирлар қабр эгаларидан умид узганларидек, улар ҳам охиратданумид узганлар.