5. Моида

1.

Эй иймон келтирганлар! Аҳдномаларга вафо қилинг! Сизга,кейин тиловат қилинадиганларидан бошқа, чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди,эҳромдалик вақтингизда овни ҳалол санамаган ҳолингизда. Албатта, Аллоҳ ниманиирода этса, шуни ҳукм қиладир. (Ояти каримадаги “аҳдномалар” сўзи Аввало,инсоннинг банда сифатида Аллоҳ таоло ҳузуридаги аҳдномаларидир. Буни иймонаҳдномаси дейилади ва у ўз ичига Аллоҳнинг ягона илоҳлигини, Робблигини ваҲокимлигини эътироф этишни, Унга банда бўлиш, итоат қилиш ва таслим бўлишниолади. Бу аҳдномани Аллоҳ таоло биринчи инсон Одам атодан бошлаб ола бошлаган. )

2.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаромойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розиликтилаб Байтул Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг.Эҳромдан чиқиб ҳалол бўлсангиз, ов қилсангиз, майли. Масжидул Ҳаромдан тўсганиучун бир қавмни ёмон кўришингиз уларга тажовузкор бўлишингизга олиб бормасин.Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорликқилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир.

3.

Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанингноми ила сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузибўлдирилган, йиртқич еган ҳайвонлар ҳаром қилинди. Магар, (ўлмай туриб) сўйиболсангиз, ҳалол. Ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳам, чўплар ила фол очишингизҳам ҳаром қилинди. Бундай қилмоғингиз фосиқликдир. Бугунги кунда куфркелтирганлар динингизга зарар етказишдан умид уздилар. Улардан қўрқманглар,Мендан қўрқинглар. Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим.Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимкигуноҳга моил бўлмаган ҳолида очликдан музтар бўлса, албатта, Аллоҳ мағфиратли вараҳмли зотдир. (Ушбу ояти каримада асли гўшти ҳалол қилинган ҳайвонлар ҳақидасўз кетмоқда. Албатта, чўчқани ҳисобга олмаганда. Аслида, гўшти ҳаром бўлганҳайвонлар ўз-ўзидан маълум, баҳс улар ҳақида эмас. Гўшт тирик ҳайвондан олинади.Ана ўша тирик жониворни гўштга айлантириш жараёни ва ундаги ният ҳамда эътиқодунинг ҳалол ёки ҳаромга айланишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам бу жараёнга,яъни, тирик ҳайвонни гўштга айлантириш жараёнига шариатда алоҳида эътиборберилади. Бу шартларнинг бошида ҳайвоннинг жонини чиқариш пайтида унга жонберган Аллоҳнинг номини зикр қилиш туради. Бу иш қилинмаса, катта маънавийжиноят содир бўлган бўлади, шу сабабли унинг гўшти ҳаромга айланади.)

4.

Сендан уларга нима ҳалол қилинганини сўрарлар.Сен:”Сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Овчи итларга ўхшатиб, Аллоҳ сизгаўргатган нарсалардан уларга ҳам ўргатган овчи ҳайвонларингиз сизга тутиб берганнарсадан енглар. Уларга Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. Аллоҳга тақвоқилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳисоби тезкор зотдир”, деб айт!

5.

Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китобберилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир.Афийфа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афийфалар ҳам, агариффатли бўлган ҳолингизда, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай маҳрларини берсангиз,сизга ҳалолдир. Ким иймонни инкор қилса, унинг амали бехуда кетадир ва охиратдау зиён кўрувчилардан бўладир. (Ислом мусулмонларга аҳли китобларнинг сўйгансўйишлари ҳалол қилинган. Бу оятда “таом” сўзи қўлланган, аммо ундан аҳликитобларнинг барча таомлари, жумладан, чўчқа ёки бошқа ҳаром ҳайвонларнинггўшти, ароққа ўхшаш ичимликлари ҳам ҳалол экан-да, деб тушунилмаслиги керак. Бунарсаларнинг ҳаромлиги ўз-ўзидан ҳаммага маълум. Асли ўзи ҳалол бўлган бошқанарсалар ҳақида ҳам аввал айтиб ўтилди. Демак, бу ерда гап гўшти асли ҳалолбўлган ҳайвонлар аҳли китобларнинг динлари асосида сўйилган бўлса, ҳалолбўлишлиги ҳақида кетмоқда.)

6.

Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз,юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳтортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз,покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингизтаҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, бас,покиза тупроқ ила таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларингизга масҳтортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас Аммо сизларни поклашнива сизларга ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки шукрқилсангизлар. (Ушбу оятлар синчиклаб ўқиб-ўрганилса, Исломнинг поклик дини,поклик бўлганда ҳам, мукаммал поклик дини эканлиги яққол намоён бўлади. Аввалгибеш оятда пок нарсаларнинг ҳалол қилингани, мусулмонларга пок таомлар, покизааёллар ҳалол қилингани ҳақида сўз борган бўлса, бу оятда бадан поклиги ҳамда,энг муҳими, қалб поклиги ҳақида сўз кетмоқда. Чунки намоз қалбни покловчиамалдир. Ҳамма нарса покликка таянади, покликка қаратилгандир. Хоссатан, намозўқиш учун нафақат бадан, балки кийим-бош ва жой ҳам пок бўлиши зарур.)

7.

Аллоҳнинг сизга берган неъматини ва сиздан олган аҳдиниэсланг. Ўзингиз: “Эшитдик ва итоат қилдик”, дегансиз-а?! Ва Аллоҳга тақвоқилинг. Албатта, Аллоҳ кўкраклардаги нарсани ҳам билгувчи зотдир. (Инсонга Аллоҳберган неъматларнинг саноғига етиб бўлмаслигини, бу неъматларнинг шукрини ҳамадо эта олмаслигимизни яхши биламиз. Аммо Аллоҳнинг бизга берган неъматлариичида энг улуғи иймон–Ислом неъмати эканини тушуниб етмоғимиз лозим. Бу улканнеъматнинг шукри унга амал қилиш билан бўлишини ҳам тушунмоғимиз керак. Оятдакелаётган “мийсоқ”–аҳднома эса, Аллоҳнинг амрига итоат қилиш аҳдномаси эди.Бандалар ўзлари иймон келтириб, мўмин-мусулмон бўлганларида, “эшитдик ва итоатқиламиз”, деб аҳд беришган эди. Энди аҳкомлар келди. Уни тинглаб, ўргансинлар ваитоат қилсинлар. Тақводор бўлсинлар. Чунки Аллоҳга иймонсиз, итоатсиз ватақвосиз ҳаётнинг мазмуни бўлмайди.)

8.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ учун ҳақда туринг, адолатлигувоҳ бўлинг. Бир қавмни ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолатқилмасликка олиб бормасин. Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир. Аллоҳга тақвоқилинг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалингиздан харабдор зотдир. (Дарҳақиқат, ўзиучун ёки оиласи, қавми-қариндоши, миллати ёки бошқа эътиборлар учун эмас, фақатАллоҳ учун ҳақда туриш керак. Бу осон иш эмас. Шунингдек, кези келганда ўзигақарши, ҳатто ота-онаси, бола-чақасига қарши адолатли гувоҳ бўлишга ҳам тўғрикелади. Бундай мўъжизасифат ишлар фақат иймоннинг таъмини тотган, Исломнингҳақиқатини англаган кишилардангина содир бўлади. )

9.

Аллоҳ иймон келтириб яхши амалларни қилганларга ваъдақилди: Уларга мағфират ва улкан ажр бўлур.

10.

Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар–анаўшалар дўзах эгаларидир!

11.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматиниэсланг. Бир қавм сизга қўл узатмоқчи бўлганида, У уларнинг қўлларини сизданқайтарган эди. Ва Аллоҳга тақво қилинг. Мўминлар Аллоҳга таваккал қилсинлар.(“Мусулмонларга қўл чўзмоқчи бўлган қавм” кимлар эканлиги ҳақида турли ривоятларбор. Аммо муҳаққиқ уламоларимиз бу қавм Ҳудайбия ҳодисаси пайтида Расулуллоҳни(с.а.в) ва мусулмонларни ғафлатда қолдириб, қириб ташламоқчи бўлган мушрикларгуруҳи эканини таъкидлаганлар. Аллоҳ уларга ёвуз ниятларига эришиш имконинибермади. Улар мусулмонлар қўлига асир тушдилар. Бу, албатта, Аллоҳ томониданмусулмонларга берилган улкан неъматдир. Кўриниб турибдики, Аллоҳ хоҳласа, ҳарқандай ҳолда ҳам бандасига неъмат ато этади. Аммо банда бундай бахтга эришишиучун бу иноятга лойиқ бўлиши лозим. Бу эса, яна тақво билан бўлади.)

12.

Батаҳқиқ, Аллоҳ Бани Исроилдан аҳднома олди. Улардан ўниккитасини нақиб қилиб юбордик. Ва Аллоҳ: “Албатта, Мен сизлар биланман. Агарнамозни қоим қилсангиз, закотни берсангиз, Пайғамбарларимга иймон келтирсангиз,уларни қўлласангиз ва Аллоҳга яхши қарз берсангиз, албатта, сизнингхатоларингизни кечираман ҳамда сизни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларгакиритаман. Бас, бундан кейин ҳам сиздан ким куфр келтирса, батаҳқиқ, тўғрийўлдан адашган бўлади”, деди. (Бани Исроил–яҳудийлардир. Исроил–Яъқубалайҳиссаломнинг иккинчи исмлари. Маълумки, у кишининг ўн иккита ўғилларибўлган. Ушбу ўн икки ўғилдан тарқалган зурриётлар Бани Исроилни ташкил этади.Аллоҳ таоло аҳдни ўша ўн икки уруғнинг (асботнинг) ўн икки нақиби–вакилиданолган.)

13.

Аҳдларини бузганлари учун уларни лаънатладик вақалбларини қаттиқ қилдик. Улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирдилар. Ўзларигаэслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Уларнинг озгиналариданбошқаларидан мудом хиёнат кўрасан. Бас, уларни авф эт ва айбларини ўтиб юбор.Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади. (Бани Исроил яҳудийлигига борди.Ҳатто Аллоҳ таоло билан бўлган аҳдномани ҳам бузди. Уни бажо келтирмади. Намозниқоим қилмади. Намоз деб аталмиш улуғ ибодатни Аллоҳ айтганидек эмас, ўзларихоҳлаганларидек бузиб адо этадиган бўлишди. Закот бериш у ёқда турсин, ҳаммаиқтисодий алоқаларга ҳаром-харишни қўшдилар. Одамларнинг молини ботил йўл биланейишни жорий қилдилар. Аллоҳнинг барча Пайғамбарларига бирдай иймонкелтиришмади, аксинча, уларнинг кўпчилигини ҳақорат қилдилар. Ҳатто Закариё, Яҳёалайҳиссаломларга ўхшашларини ўлдиришгача бориб етдилар. Исо алайҳиссаломниўлдирдик деб даъво қилдилар. Охирги Пайғамбар Муҳаммадни (с.а.в.) ҳам ўлдиришгаҳаракат қилдилар. Аллоҳга яхши қарз бериш тугул, бандага ҳам яхши қарзбермадилар. Қарз беришда рибохўрликни бутун дунё бўйича йўлга қўйдилар.)

14.

Ва “Биз насоролармиз” деганларнинг ҳам аҳдномасини олдик.Бас, улар ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Биз уларорасида адоват ва ёмон кўришни қиёмат кунигача қўзғатдик. Аллоҳ, албатта, уларгақилмишлари ҳақида хабар беради. ( Ийсо алайҳиссаломга биринчи эргашганлар Носирономли қишлоқ аҳолиси экан. Шунинг учун ҳам уларга “насоролар”, деб ном берилган.Бошқа бир талқинларга кўра, Ийсо алайҳиссалом: “Ким менга нусрат (ёрдам)беради?” деганларида, биз, деб чиққан эканлар. Шунинг учун “насоро” номиниолганлар. Насороларнинг ўзаро адоватлари ҳаммага маълум ва машҳур. Католикпротестант билан, православ моруний билан ёки бошқаси яна бири билан ҳамишадушман. Ҳар бир черков ўзини алоҳида динда деб ҳисоблайди ва бошқасини душманбилиб, ёмон кўради. Уларнинг ўзаро олиб борган диний-мазҳабий урушлари оқибатидақонлар дарё бўлиб оққани тарихда машҳур.)

15.

Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди.У сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб беради.Кўпгинасини эса авф қилади. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китобкелди. (Яҳудий ва насороларга бу оятда таъкидлаб айтилаётган нарса–Аллоҳнингохирги Пайғамбарининг (с.а.в.) нафақат араб мушрикларига, балки дунёдаги бошқабарча халқларга, шу жумладан, аҳли китобларга ҳам Аллоҳ томониданкелганликларидир. Муҳаммад алайҳиссаломнинг яҳудийларга ҳам Пайғамбар бўлибкелишлари хабари Тавротда бор бўлиб, улардан аҳд олинганда, у зотга иймонкелтириш аҳди ҳам олинган эди. Шунингдек, у зоти бобаракотни (с.а.в.)насороларга ҳам Пайғамбар бўлиб келишлари хабари Инжилда зикр қилинган бўлиб,Аллоҳ таоло насоролардан аҳд олган пайтида, у зот келган вақтларида иймонкелтириш аҳди ҳам олинган эди. Бу оятда уларга ўша аҳдномада айтилган Пайғамбардарҳақиқат келганлигининг хабарини бериб туриб, у зотнинг аҳли китобларгақиладиган баъзи ишлари ҳам айтилмоқда.)

16.

У билан Аллоҳ Ўз розилигини истаганларни салом йўлларигабошлайди ва уларни Ўз изни ила зулматлардан нурга чиқаради. Ҳамда сиротимустақимга ҳидоят қилади. (Ўша ойдин Китоб–Қуръон билан Аллоҳ таоло ўзрозилигини истаб мусулмон бўлган бандаларини салом (тинчлик) йўлларигабошлайди.)

17.

Батаҳқиқ Масиҳ ибн Марям Аллоҳдир, деганлар ҳам кофирбўлдилар. Уларга: “Агар Аллоҳ Масиҳ ибн Марямни, унинг онасини ва ер юзидагибарча кимсаларни ҳалок этишни ирода қилса, ким уни бирон нарсадан манъ қилаолади? Ҳолбуки, осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсалар Аллоҳникидир. Унимани хоҳласа, халқ қилади. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир”, деб айт!(Насоролар Аллоҳга берган аҳдларида вафо қилмаган энг бош масала–Аллоҳнингтавҳидини қўйиб, ширкка бурилишлари эди. Уларнинг залолатга кетишларининг асосиймасаласи шу бўлган.)

18.

Яҳудий ва насоролар: “Биз Аллоҳнинг ўғилларимиз ва Унингмаҳбубларимиз”, дедилар. Уларга: “Ундай бўлса, нимага У сизларни гуноҳларингизтуфайли азоблайдир? Балки сизлар У яратган башардирсизлар. У кимни хоҳласа,мағфират қиладир. Кимни хоҳласа, азоблайдир. Осмонлару ер ва уларнинг орасидагинарсалар Аллоҳникидир. Қайтиб бориш фақат Унинг Ўзигадир”, деб айт.

19.

Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди.У сизларга Пайғамбарлардан бўш даврда (динни) баён қилади. Бизга башоратбергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келмаган, демаслигингиз учун. Бас, батаҳқиқ,сизларга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келди. Ва Аллоҳ ҳар бирнарсага қодирдир. (Биз “бўш давр” деб таржима қилган сўз Қуръони Карим матнида”фатратин” дейилган. Бу сўз луғатда, сукунат, бўшлик, кесилиш ва заифликмаъноларини англатади. Шариатда бир Пайғамбар билан иккинчисининг орасидагиПайғамбарсиз ўтган вақтга “фатиратун”–бўш давр дейилади. Маълумки, Ийсоалайҳиссаломнинг Пайғамбарликларидан сўнг Муҳаммад (с.а.в.) келгунларига қадарорадан олти юз йил ўтган.)

20.

Мусо ўз қавмига: “Эй қавмим, Аллоҳнинг сизга берганнеъматларини эсланг. Ахир, У сиздан Пайғамбарлар юборди, подшоҳлар чиқарди ваоламларда бирортага бермаган нарсаларни берди-ку.

21.

Эй қавмим, Аллоҳ сизга ёзиб қўйган муқаддас ерга киринг.Ортингизга қайтманг, бас, зиён кўргувчига айланасиз”, деганини эсла.

22.

Улар: “Эй Мусо, унда зўравон қавм бор. Улар унданчиқмагунларича биз ҳеч қачон кирмаймиз. Агар улар чиқсалар, биз кирувчидирмиз”,дедилар.

23.

Улардан (Аллоҳдан) қўрқадиганлардан бўлган ва Аллоҳуларга неъмат ато этган икки киши: “Уларнинг устига эшикдан кириб боринглар.Агар унга кирсангиз, албатта, ғолиб бўласизлар. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳгатаваккал қилингиз”, дедилар. (Мусо алайҳиссалом муқаддас ердаги аҳволни билишмақсадида олдин ўн иккита нақиб–вакил юборган эдилар. Ушбу оятда зикри келган,Аллоҳдан қўрқувчи ва унинг неъматига сазовор бўлган икки киши ўша нақибларданэди. Аллоҳдан қўрқадиган банда ҳеч қачон бошқадан қўрқмайди. Чунки бир қалб иккихавфни кўтармайди. Аллоҳдан қўрқмаган эса, ҳаммадан қўрқади. Ушбу икки солиҳбанда ҳам Аллоҳдан қўрқадиганлардан бўлганлари учун, қўрқмасдан муқаддас ергабориб, у ерда юрган катта жуссали, бақувват ва зўравон қавмни ўз кўзлари биланкўриб келдилар. Қавмларини Аллоҳнинг амрига итоат этиб ўша зўравон қавм устигададил бостириб бораверишга ундадилар. Аммо Худодан қўрқмаганлар Аллоҳнинг амригаитоат этмасликларига зўравон қавмдан қўрқишларини баҳона қилдилар.)

24.

Улар: “Эй Мусо, модомики улар бор экан, биз зинҳор вазинҳор у ерга кирмаймиз. Сен ўзинг Роббинг ила бориб икковлон уларга қарши урушқилаверинглар. Биз бу ерда ўтириб турувчимиз”, дедилар. (Қўрқоқликнинг оқибатишу-да. Демак, Аллоҳ Мусо алайҳиссаломнинг Робби, Бани Исроилнинг Робби эмасэкан-да. Қўрқоқ бўлгандан кейин ҳол шу. Ҳамма нарсадан, ҳатто ақидадан ҳам возкечиб юбораверилади.)

25.

У: “Эй Роббим, албатта, мен ўзим ва биродаримдан бошқагаэга эмасман. Ўзинг биз билан фосиқ қавмнинг орасини ажратгин”, деди.

26.

У зот: “Албатта, бу ер уларга қирқ йилгача ҳаромдир. Уларер юзида ҳайрон бўлиб юрарлар. Фосиқ қавмлар учун хафа бўлма”, деди. (БаниИсроилнинг бу қилмиши учун, яъни, Аллоҳнинг амрига итоат этмагани–Муқаддас ергакирмагани учун, Аллоҳ уларга бу муқаддас ерга киришни қирқ йилгача ҳаром қилибқўйди. Тафсирчиларимизнинг айтишларича, яҳудийлар бу муддатда Сийно яриморолидаги саҳрода 270 фарсаҳлик жойдан ташқарига чиқа олмай, адашиб, ҳайронбўлиб, бир борган жойга қайта-қайта бориб юравердилар. Ана шундай ҳайронлик васарсон-саргардонликда қирқ йил юрдилар. Бу даврда мазкур гуноҳни содир этган,нобакор авлод ўлиб битди. Саҳрода ўсган янги авлод пайдо бўлди. Яъни, Аллоҳтайин қилган муддат тугагунча аввалгилар муқаддас ерга кира олмай ўлибкетдилар.)

27.

Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиббер. Икковлари қурбонлик қилганларида, бирларидан қабул қилинди, бошқасиданқабул қилинмади. У: “Албатта, мен сени ўлдиражакман”, деди. Бириси: “Албатта,Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир.

28.

Агар сен мени ўлдириш учун қўл кўтарсанг, мен сениўлдириш учун қўл кўтармасман. Мен, албатта, оламларнинг Робби Аллоҳдан қўрқаман.

29.

Мен, албатта, менинг ҳам гуноҳимни, ўзингнинг ҳамгуноҳингни олиб кетишингни, шу сабабдан дўзах аҳлидан бўлишингни хоҳлайман. Анаўша золимларнинг жазосидир”, деди.

30.

Нафси унга биродарини ўлдиришни яхши кўрсатди. Бас, униўлдирди. Шу сабабдан зиёнкорлардан бўлди.

31.

Аллоҳ ер юзида кезиб юрган қарғани унга биродаринингўлигини қандай кўмишини кўрсатиш учун юборди. У: “Шўрим қурсин! Мана шуқарғачалик бўлиб, биродарим ўлигини кўма олмадим-а?!” деди. Бас, у надоматқилувчилардан бўлди. (Ояти кариманинг сиёқидан кўриниб турибдики, қотилбиродарини ўлдириб қўйгандан кейин нима қиларини билмай қолган. Ўликни кўмишкераклиги хаёлига келмаган. Чунки аввал ўлик бўлмаган. Бу ер юзидаги биринчиўлик эди. Ривоятларда келишича, шу пайтда Аллоҳ унга ўликни кўмишни ўргатиш учуникки қарғани юборган. Улар қотилнинг олдида урушиб, бири иккинчисини ўлдирган.Сўнгра қотил қарға ўлган қарғани ерни кавлаб кўмган.)

32.

Шунинг учун ҳам Бани Исроилга: “Ким бир жонни ноҳақданёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади.Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади”, деб ёздик.Батаҳқиқ, уларга Пайғамбарларимиз баёнотлар олиб келдилар. Сўнгра, бундан кейинҳам, улардан кўплари ер юзида исроф қилгувчилардан бўлдилар. (Исломда ўлимҳукмига лойиқ жиноят қилмаган жон жуда ҳам юқори баҳоланади. Зотан, ўлим ҳукмиҳам бошқа яхши жонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун чиқарилади. Шу боис бирбеайб инсонни ўлдирган одам бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят қилганҳисобланади. Худди шу ҳақиқатни Аллоҳ таоло Бани Исроилга ёзиши–фарз қилиши–уларўша вақтда аҳли китоб бўлиб турган қавм эканлигидадир.)

33.

Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига қарши уруш қилувчилар, ерюзида фасод қилувчиларнинг жазоси, албатта, ўлдирилмоқлари ёки осилмоқлари ёхудқўл-оёқлари қарама-қарши томондан кесилмоғи ёки ер юзида сургун қилинмоқларидир.Бу (нарса) уларга бу дунёда ор бўлур. Охиратда эса, уларга улкан азоб бор.

34.

Магар, уларга қодир бўлишингиздан олдин тавба қилсалар,билингки, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Қўлга тушмасдан олдинтавба қилиш ҳақиқий афсус-надоматнинг, яхшиликка қайтишга қилинган қатъийқарорнинг аломатидир. Улар ўз жиноятларини давом эттираверсалар ҳам бўларди,аммо инсофга кириб, ишларининг нотўғри эканини англаб етибдилар, Ислом дини бурағбатни тақдирлайди. Бошқа шаръий ҳукмлар қатори ушбу ҳукмга ҳам амал қилингандаврда элу улус тинч бўлиб, ҳамма омонда эди. Бепоён саҳрода қўй боқиб юрганчўпон қўйларига бўри ҳужум қилишидан хавфсирамаса, бошқа қўрқинчи йўқ эди. Аммоҳозир-чи? Одамлар уйида тинч ўтира олмайдилар. Ҳар қадамда жонлари ҳам, молумулклари ҳам хавф остида. Дунёдаги жами ҳукуматлар бирлашиб ҳам жиноятчиларнижиловлай олмаяптилар. Аллоҳнинг ҳукмига юрмасликнинг оқибати шу.)

35.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унгавасийла ахтарингиз ҳамда Унинг йўлида жиҳод қилингиз. Шоядки, ютуққа эришсангиз.(Дунёда қўрқиш лозим бўлган ягона зот Аллоҳдир. Қачонки инсонларда Аллоҳданқўрқиш ҳисси–тақво ҳисси бўлмас экан, ҳеч қандай қонун, ҳеч қандай тузумодамларни ёмонликдан сақлаб тура олмайди. Қўйилган миршаб ёки жосусларназоратидан қочиб, олдингидан ҳам баттар ишларни қилаверадилар. Инсонда тақвобўлса-чи? Унда ҳар бир инсон ўзига ўзи қўриқчи ва кузатувчи бўлади. Ҳеч ким униназорат қилмаса ҳам, ҳеч ким кўрмаётган бўлса ҳам, ёмонлик қилмайди.)

36.

Агар куфр келтирганлар қўлида ер юзидаги ҳамма нарса ваяна шунча нарса бўлсаю уни қиёмат кунининг азобидан қутулишга тўлов қилибберсалар ҳам, улардан қабул қилинмас. Уларга аламли азоб бор.

37.

Улар дўзахдан чиқмоқчи бўлурлар. Аммо ундан чиқаолмаслар. Уларга муқим азоб бор.

38.

Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар. Бууларнинг қилмишига жазо ва Аллоҳдан ъиқобдир. Аллоҳ азиз ва ҳакимдир.

39.

Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳалбатта тавбасини қабул қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.(Гуноҳ қилган банда тавбага шошилмоғи лозим. Аммо бу ояти каримага чуқурроқназар соладиган бўлсак, унда: “тавба этса ва амали солиҳ қилса”, дейилмоқда.Мусулмон одам учун ёмонликдан қайтишнинг ўзи кифоя қилмас экан. Ёмонликданқайтиш билан бирга, яхшилик амалларни қилиши ҳам зарур экан. Мадинаи Мунавварадабир аёл ўғрилик қилиб қўлга тушади. Унинг қариндош-уруғлари бундан қаттиқташвишланадилар. Агар қўли кесилса, бутун уруғимизга ор бўлади, дебқайғурадилар. Маслаҳатлашишиб, Усома ибн Зайд Пайғамбаримизнинг эркаси, уни ишгасолайлик, кечириб юборсалар ажаб эмас, дейишади. Усома ибн Зайд (р.а.)воситачилик қиладилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) қаттиқ ғазабланадилар вамасжидда жамоат намозидан сўнг хутба қилиб: “Сизга нима бўлдики, Аллоҳнингҳаддидан бўлмиш бир ҳадда менга воситачи қўясизлар! Аллоҳга қасамки, агарМуҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилса ҳам, қўлини кесаман! Сиздан олдинўтганларнинг ҳалок бўлишига сабаб ҳам оддий одамга ҳадни жорий этиб, обрўлигажорий этмаслик эди”, дедилар. (“Ҳад” деганда шаръий жазо тушунилади.))

40.

Осмонлару ернинг мулки Аллоҳнинг эканлигини, кимнихоҳласа, азоблашини, кимни хоҳласа, мағфират қилишини ва Аллоҳ ҳар бир нарсагақодир эканини билмасмидинг?!

41.

Эй Пайғамбар! Оғизлари ила, иймон келтирдик, деб қалбларииймон келтирмаганлар ва яҳудий бўлганларнинг куфрга ошиқадиганларидан хафабўлма. Улар ёлғонни кўп эшитадилар, сенга келмаган қавмлардан ҳам эшитадилар.Сўзларни жойларидан ўзгартирадилар. Улар: “Агар сизга бу берилса, олинглар, агарбу берилмаса, ҳазир бўлинглар”, дерлар. Аллоҳ кимни фитнага солишни ирода қилса,унга Аллоҳ томонидан бўладиган бирон нарсани тўса олмассан. Аллоҳ ана ўшаларнингқалбларини поклашни ирода қилмади. Уларга бу дунёда шармандалик бор. Уларгаохиратда улкан азоб бор. (“Оғизлари ила, иймон келтирдик, деб қалблари иймонкелтирмаганлар”дан мурод–мунофиқлардир. Демак, ушбу ояти карима мунофиқлар ваяҳудийлар ҳақида тушган. Маълумки, мунофиқликнинг келиб чиқиши ҳам яҳудийларгабориб тақалади.)

42.

Улар ёлғонни кўп эшитувчилар, ҳаромни кўп еювчилардир.Агар сенга келсалар, ораларида ҳукм чиқар ёки улардан юз ўгир. Агар улардан юзўгирсанг, сенга ҳеч зарар келтира олмаслар. Агар ҳукм қилсанг, ораларида адолатила ҳукм қил. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади. (Иймон-Ислом бўлмаса,жамиятда ёлғон авж олади. Уларнинг эшитадиган нарсаси ёлғон бўлиб қолади.Ёлғонни кўп эшитади дегани, демак, қарийб ҳамма ёлғон гапиради, деганидир. Атрофёлғонга тўлиб кетади. Етти ёшдан етмиш ёшгача ёлғончига айланади. Рост ва тўғрисўзга жой қолмайди. Ундай жамиятда рост ва тўғри сўзли одам ақлдан озган вағариб саналади. Чунки у яшаб турган жамиятда рост сўзни фақат ёлғон топа олмайқолганларидагина, ноиложликдан гапирадилар. Мазкур кишиларнинг яна бирсифати–”ҳаромни кўп еювчилар”дир. Оғзи билан иймон келтириб, қалби иймонкелтирмаганлар жамиятида ва яҳудий бўлганлар жамиятида ҳаром емоқ одат тусигакиради. Иймон-Ислом бўлмаган жамиятда ҳаром ейиш авж олади. Аллоҳ ҳаром қилганчўчқа, ўлимтик, қон, ароқ ва бошқаларни ўзлари учун энг тансиқ ва азиз таомҳисоблайдилар. Бунинг устига, топганлари ҳаммаси ҳаром. Ботил йўл билан, қимор,порахўрлик, рибохўрлик, товламачилик, зўравонлик, ўғрилик, бировнинг ҳақинитортиб олиш каби йўллар билан мол топадилар. Уларнинг жамиятида ҳалол йўл биланризқ топиш анқонинг уруғига айланади. Ўзлари шундай ҳолда бўла туриб, янамунофиқлик ила фатво сўраб келишади.)

43.

Ўзларида Таврот бўла туриб, унда Аллоҳнинг ҳукми бўлатуриб, қандай қилиб сени ҳакам қиладилару сўнгра яна юз ўгириб кетарлар? Улармўмин эмаслар.

44.

Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор. Убилан У зотга таслим бўлган Пайғамбарлар, Аллоҳнинг китобини муҳофаза қилишгамукаллаф бўлган роббонийлар ва аҳборлар яҳудий бўлганларга ҳукм юритарлар. Уларбу китобга гувоҳ қилинганлар. Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Менингоятларимни арзон баҳога сотманглар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукмюритмаса, ўшалар кофирлардир.

45.

Биз унда уларга жонга–жон, кўзга–кўз, бурунга–бурун,қулоққа–қулоқ, тишга–тиш ва жароҳатларда қасос вожиб, деб ёздик. Ким у(қасос)никечиб юборса, бу унга каффоротдир. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукмюритмаса, ўшалар золимлардир. (Яъни, Биз Тавротда яҳудийларга жиноятчиларданқасос олишни вожиб деб ёздик. Жонга–жон, яъни, одам ўлдирганнинг ўзи ҳамўлдирилади. Кўзга–кўз, яъни, бировнинг кўзини кўр қилгандан унинг ҳам кўзини кўрқилиш ила қасос олинади. Бурун, қулоқ, тиш ва бошқа аъзолар, шунингдек, етганжароҳатларга ҳам шунга ўхшатиб қасос олинади. Ушбу ҳукм Ислом шариатида ҳамўзгартирилмасдан қабул қилинган.)

46.

Уларнинг изларидан Ийсо ибн Марямни ўзидан олдингиТавротни тасдиқловчи қилиб юбордик. Унга Инжилни бердик. Унда ҳидоят ва нур бор.У ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчидир. У тақводорлар учун ҳидоят вамавъизадир.

47.

Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукмюритсинлар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ана ўшаларфосиқлардир. (Демак, Инжилга эътиқод қилган насоролар ҳам унда Аллоҳ нозилқилган ҳукмлар остида, ўша ҳукмларни жорий қилган ҳолда яшамоқлари керак бўлган.Таврот аҳли ундаги ҳукмлар остида, Инжил аҳли ҳам ундаги ҳукмлар остидаяшамоқлари матлуб бўлган. Қуръон тушиб бўлганидан кейин эса, ҳамма бараваригаҚуръоннинг аҳкомлари остида яшаши вожибга айланган.)

48.

Ва Биз сенга китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги китобнитасдиқловчи ва унинг устидан назорат этгувчи қилиб нозил қилдик. Бас, уларорасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит. Ўзингга келган ҳақни қўйиб,уларнинг хоҳишларига эргашма. Сизлардан ҳар бирингизга алоҳида шариат ва йўлқилиб қўйдик. Агар Аллоҳ хоҳласа, ҳаммангизни бир уммат қилиб қўяр эди. Аммо Усизларни Ўзи ато этган нарсада синамоқ истайдир. Яхшиликка шошилингиз.Ҳаммангизнинг қайтар жойингиз Аллоҳ ҳузурида. Бас, ўшанда ихтилоф қилганнарсаларингиз ҳақида хабар берадир. ( Қуръон, ундан келиб чиқадиган Исломшариати Аллоҳ томонидан тушган.Ким уни инкор этса, Аллоҳни инкор этади. Яъни,Қуръони Карим ўзидан олдинги китобларда келган илоҳий таълимотларни тасдиқлайди.У охирги ва боқий китоб, шунинг учун ҳам олдинги китобларга ҳақиқий баҳони уберади. Қуръони Карим охирги китоб бўлгани учун ҳам ҳамма таълимотлар устиданнозир ва ҳакамдир. Улардаги ихтилоф ва келишмовчиликлар ҳақидаги ҳукмлар ҳамҚуръондан чиқади.)

49.

Улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит.Уларнинг хоҳишларига эргашма ва улар сени Аллоҳ сенга нозил қилган нарсадафитнага солишларидан ҳазир бўл. Агар юз ўгирсалар, билки, Аллоҳ уларни баъзигуноҳлари туфайли мусибатга солишни ирода қилибди. Албатта, одамлардан кўпларифосиқлардир. (Яъни, одамлар шариат ҳукмини юритишда баъзи жузъий камчиликларбўлишини таклиф қилса ҳам, қабул этма, деганидир. Номаъқул одамлар шариатгаумуман амал қилмаслик ҳақида таклифлар киритадилар, бу қабул бўлмаса, кичикроқўзгартиш киритишни таклиф этадилар. Табиийки, бу ҳам қабул бўлмайди. Шунда Аллоҳинсоф берганлари ўзига келиб, ҳақиқатга таслим бўлади. Мусулмон бўлиб ҳаёткечиришни бошлайди. Инсофга келмаганлари эса, юз ўгириб кетади.)

50.

Жоҳилият ҳукмини истайдиларми?! Ишончи комил қавмлар учунАллоҳдан ҳукми яхшироқ ким бор?!

51.

Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизгадўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса,алббатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас.

52.

Қалбларида касаллик борларнинг, замон айланиб бизгамусибат етишидан қўрқамиз, деб улар томон шошилганини кўрасан. Шоядки, Аллоҳфатҳу нусрат берса ёки Ўз томонидан бирон иш ато қилсаю ўзларича сирлашганнарсаларига надомат қилсалар. (Яъни, мазкур кофирлар замон айланиб мусулмонларенгилиб қолса, ғолибларнинг зарбаси остида қолмайин, деб қўрқади. Демак, Исломгау ихлос билан кирган эмас. Мусулмонлар устун келиб турганда, улардан қўрқиб,тили билан мусулмонлигини изҳор қилган, баъзи ибодатларга ва диний кўрсатмаларгаҳам амал қилиб турган. Мусулмонларга қарши бўлган кофирлар билан ҳам дўстлашиб,ҳамкорлик қилиб, мабодо замон айланиб улар мусулмонлардан устун келиб қолса,менга зарар беришмасин, деб туради. Лекин иш тамоман бошқача бўлиб чиқиши ҳаммумкин.)

53.

Иймон келтирганлар: “Ўзларини сизлар билан деб Аллоҳнингноми ила жон-жаҳдлари ила қасам ичганлар анавиларми?” дейишади. Амаллари бехудакетди. Бас, зиён кўргувчилардан бўлдилар.

54.

Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса,Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтиради. Улармўминларга хокисор, кофирларга қаттиққўл, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қиларлар вамаломатчининг маломатидан қўрқмаслар. Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, хоҳлаган одамигаберади. Аллоҳ фазли-карами кенг ва билувчи зотдир. (Аллоҳ таоло динининг ерюзида барқарор бўлишни ирода этган. Бу иродани юзага чиқаришда баъзи бандаларинивосита–сабаб қилади. Мана шу шарафли ишга мусулмон уммати танланган. Ким бушарафни етарли тақдир этса, чин қалбидан ихлос билан бу динга хизмат қилади. Будин йўлида жонини ҳам, молини ҳам бахш этади. Аммо ким бу улкан бахтнинг қадригаетмаса, турли баҳоналар билан Исломдан қайтса–муртад бўлса, ёмонлиги ўзигадир.Исломга ҳеч қандай зарар етмайди. Қайтага, унга ўхшаган номаъқул шахслардан холибўлади. Аллоҳ ундайларга муҳтож эмас.)

55.

Албатта, сизнинг валийларингиз Аллоҳ, Унинг Пайғамбари вабўйинсунган ҳолларида намозни қоим қилиб, закотни ато этадиган иймонкелтирганлардир.

56.

Ким Аллоҳни, Унинг Пайғамбарини ва иймон келтирганларнивалий қилиб олса, бас, албатта, Аллоҳнинг ҳизби–ана ўшалар ғолиблардир.

57.

Эй иймон келтирганлар! Динингизни масхара ва ўйин қилиболган сиздан олдин китоб берилганлар ва куфр келтирганларни валий-дўст тутманг.Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг.

58.

Агар намозга нидо қилсангиз, улар уни масхара ва ўйинқилишади. Бу уларнинг ақл қилмайдиган қавмлигидандир.

59.

Сен:”Эй аҳли китоблар! Бизни фақат Аллоҳга ҳамда ўзимизганозил қилинган ва авваллари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирганимиз учунва сизларнинг кўпчилигингиз фосиқ бўлганингиз учун айблайсизларми?!” деб айт.(Аҳли китоб бўлсин, худосиз бўлсин, мушрик бўлсин, мунофиқ бўлсин, ким бўлишиданқатъи назар, мусулмон бўлмаганлар мусулмонларни ёмон кўришига асосий сабабиймондир. Кофирларнинг бу ишлари ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайдиган бирҳолат. Ўйлаб кўринг-а: иймонсиз одам мўмин инсонни мўмин бўлгани учун ёмонкўрса!.. Қўполроқ мисол келтирадиган бўлсак, бу нарса ароқхўр-алкаш ароқичмайдиган пок одамни фақат ароқ ичмагани учун ёмон кўришидек гап.)

60.

Сен:”Сизларга Аллоҳнинг ҳузуридаги бундан ҳам кўраёмонроқ “савоб”нинг хабарини берайми? Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган, ғазабигадучор бўлган, маймун ва чўчқага айлантирилган ва тоғутга ибодат қилган бўлса,ана ўшалар ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир”, дебайт! (Ўзлари шундай улкан “савоб”га–Аллоҳнинг лаънатига учраб туриб, янамусулмонларни Аллоҳга ва У нозил қилган нарсага иймон келтирганлари учунгинаайблашни уларга ким қўйибди?!)

61.

Улар ҳузурингизга келсалар, иймон келтирдик, дерлар.Ҳолбуки, уларнинг куфр ила кириб, куфр ила чиқишлари шубҳасиз. Аллоҳ уларберкитган нарсани яхши биладир.

62.

Ва улардан кўпларининг гуноҳга, душманликка ва ҳаромемоққа ошиқаётганини кўрасан. Қилаётган ишлари қандай ҳам ёмон!

63.

Роббонийлари ва аҳборлари уларни гуноҳ айтиш ва ҳаромниейишдан қайтарсалар бўлмасми?! Қилаётган ҳунарлари қандай ҳам ёмон-а!

64.

Яҳудийлар: “Аллоҳнинг қўли боғлиқдир”, дедилар. Қўлларибоғлсин уларнинг. Айтганлари учун лаънатга учрасинлар. Балки Аллоҳнинг икки қўлиочиқ, хоҳлаганича нафақа қилар. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса уларданкўпларининг туғён ва куфрини зиёда қилар. Уларнинг орасига қиёмат кунигачадушманлик ва ёмон кўришни солдик. Улар қачон уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ ўчирар.Улар ер юзида фасод қилиб юрарлар. Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас. (Ушбу оятикарима яҳудийларнинг Аллоҳ таолога нисбатан катта беодобликларидан бириникелтириш билан сўз бошланмоқда. Улар Аллоҳ таоло тўғрисида нотўғри тасаввургабориб: “Аллоҳнинг қўли боғлиқдир” дедилар”. Ҳамма айблардан холи бўлган Аллоҳтаолони бахил дея сифатлаш учун фақат яҳудий бўлиш керак. Фақат уларгина бундайдаъво қилишга журъат этишлари мумкин. Аслида, бахиллик яҳудийларнинг ўзларигахос.)

65.

Агар аҳли китоблар иймон келтириб, тақво қилганларидаэди, уларнинг гуноҳларини ювган ва жаннати наъимга киритган бўлардик.

66.

Агар улар Тавротга, Инжилга ва уларга Роббиларидан нозилбўлган нарсага амал қилганларида эди, албатта, тепаларидан ҳам, оёқлари остиданҳам (ризқ) еган бўлардилар. Улардан мўътадил тоифалар ҳам бор. Уларнингкўпларининг қилган нарсалари жуда ҳам ёмон. (Албатта, иймон ва тақво Аллоҳтаолодан нозил бўлган Таврот ва Инжилни, бошқа илоҳий китобларни, жумладан,Қуръони Каримни ҳаётга татбиқ этишни тақазо қилади. Таврот ҳам, Инжил ҳамМуҳаммадга (с.а.в.) иймон келтиришга, у кишининг динига киришга амр қилган.Ҳамма Исломга кириши, сўнгги Пайғамбарга эргашиши ва Қуръони Каримга амал этишилозим. Қуръони Карим келишидан олдин Таврот ва Инжилга амал қилганларида ҳам,ушбу оятдаги илоҳий ваъдага ноил бўлар эдилар. Қуръони Карим келгандан кейинунга амал қилинса ҳам, албатта, ўша ваъдага вафо қилинади.)

67.

Эй Пайғамбар! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсаниетказ. Агар шундай қилмасанг, Унинг элчилигини етказмаган бўласан. Аллоҳ сениодамлардан сақлайдир. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас.

68.

Сен: “Эй аҳли китоблар! Таврот, Инжил ва сизгаРоббингиздан нозил қилинган нарсага амал қилмагунларингизгача ҳеч нарсагаарзимайсизлар”, деб айт. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса уларданкўпларининг туғён ва куфрларини зиёда қилади. Кофир қавмлар учун ачинма.

69.

Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиъунларва насоролардан ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса ва яхши амал қилса,уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. (Ким бўлишидан қатъи назар–хоҳмусулмон бўлсин, хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ Пайғамбаримиз (с.а.в) келишларидан олдинбутларга сиғинишни тарк этиб, ўз ҳолича, муайян бир динга эргашмасдан, ёлғизАллоҳга ибодат қилган собиъунлар тоифаси бўлсин, хоҳ насроний динидагиларбўлсин–Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтириб, яхши амал қилиши керак. Ҳардиннинг муддати тугаб, уни бекор қилувчи дин келганда, янги динга ўтиш зарур.Муддати қиёмат кунигача тугамайдиган охирги ва мукаммал дин бўлмиш Исломкелганидан кейин ҳамма бунга ўтиши, Аллоҳга, Муҳаммадга (с.а.в.), Қуръонга ваиймон келтирилиши лозим бўлган яна бошқа нарсаларга иймон келтириши ҳамда яхшиамаллар қилиши лозим.)

70.

Батаҳқиқ, Биз Бани Исроилдан мийсоқ–аҳднома олдик вауларга Пайғамбарлар юбордик. Ҳар қачон уларнинг ҳавои нафсларига тўғрикелмайдиган нарса келтирган Пайғамбарни: бир гуруҳларини ёлғончи дедилар, биргуруҳларини ўлдирдилар.

71.

Улар, ҳеч қандай синов бўлмайди, деб кўру кар бўлиболдилар. Сўнгра Аллоҳ уларни кечирди. Кейин улардан кўплари яна кўру кар бўлиболдилар. Аллоҳ уларнинг қилаётганини кўрувчи зотдир. (Яҳудийларнинг синов,ҳисоб-китоб бўлишига иймонлари йўқ эди. Улар шундай ўтиб кетишларига,амалларининг сарҳисобини бермасликларига қаттиқ ишонардилар. Бундай ботил ишончуларни кўру кар қилиб қўйган эди. Кўзлари ўнгида рўй бериб турган ҳодисаларданибрат олмасдилар. Қулоқлари билан эшитаётган нарсалар ҳам уларга таъсир қилмасэди. Ҳеч қандай синов, ҳисоб-китоб бўлмайди, деб қаттиқ ишонишлари уларни шуҳолга олиб келганди.)

72.

Аллоҳ, албатта, Масиҳ ибн Марямдир, деганлар кофирбўлдилар. Масиҳ ибн Марям эса: “Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз Аллоҳгаибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаромқиладир ва унинг турар жойи дўзах бўладир. Ва золимларга нусрат берувчиларйўқдир”, деди.

73.

Аллоҳ, учтанинг учинчисидир, деганлар, батаҳқиқ, кофирбўлдилар. Ягона илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Агар айтаётганлариданқайтмасалар, улардан куфр келтирганларини аламли азоб тутадир. (Насронийдинидагиларнинг мантиқсиз, ўзлари ўйлаб чиқарган, ҳақиқий диний таълимотни бузибкўрсатадиган ақидаларидан бири ушбу оятда муҳокама қилинмоқда. Улар: “Аллоҳнингтабиати бир-бирига тенг учта кўринишдан–Ота худо, ўғил худо ва муқаддас руҳданиборатдир. Ўғил худо, яъни, Ийсо воситаси ила бутун махлуқот Ота худога улашади.Ўғил худога фидо қилинганлик, Муқаддас руҳга “тозалаш” нисбати берилади”,дейдилар. Шу билан бирга, ўзларини тавҳид ақидасида деб даъво қиладилар.)

74.

Аллоҳга тавба қилиб, Унга истиғфор айтмайдиларми?! Зотан,Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

75.

Масиҳ ибн Марям бир Пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳамПайғамбарлар ўтган. Унинг онаси эса, сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар.Биз уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнингқандай бурилиб кетаётганларига назар сол. (Биби Марям бинти Имрон Аллоҳнингайтганларини, амру фармонини тасдиқловчи–сиддиқадир. Содиқ, пок бир бандадир. Букишини ҳам “она Худо” деб эътиқод қилиб бўлмайди. Демак, Масиҳ ибн Марямни ҳам,унинг онаси Марям сиддиқани ҳам “худо” деб эътиқод қилиш хатодир.)

76.

Сен: “Аллоҳни қўйиб, сизга зарар ҳам, фойда ҳам бераолмайдиган нарсага ибодат қиласизларми?! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир”, дебайт. (Ҳақиқий фойда ва зарар берувчи зот Аллоҳдир, уни қўйиб, фойда ҳам, зарарҳам бера олмайдиган нарсага, жумладан, Масиҳ ибн Марям ва унинг онасига ибодатқилиш мутлақо нотўғри ишдир. Ким шундай иш қилса, албатта, эътиборсиз қолмайди.)

77.

Сен:”Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошиб, ноҳақликқилманг. Ва олдин ўзлари адашиб ва кўпчиликни адаштириб, тўғри йўлдан умуманчиққанларнинг ҳавои нафсларига эргашманг”, деб айт. (Динда ҳаддан ошишликарабчада “ғулув” дейилади. Ғулув–аслида, динда бўлмаган нарсаларни ўзини яна ҳамдиндорроқ, тақводорроқ кўрсатиш мақсадида динга киритишдир.)

78.

Бани Исроилдан куфр келтирганлари Довуд ва Ийсо ибн Марямтилида лаънатландилар. Бу эса, исён қилганлари ва тажовузкор бўлганлари учунбўлди. (Довуд ва Ийсо алайҳиссаломлар Бани Исроилни исёни ва тажовузкорлиги учунлаънатлаган эдилар. Аслида, ҳидоятга бошлаш учун, Аллоҳ томонидан раҳмат бўлибкелган Пайғамбар бўлар-бўлмас ишга бир қавмни лаънатлайвермайди. Жуда ҳам ўтибкетганидан, чидаб бўлмайдиган ҳолга етганлигидангина қилиши мумкин бу ишни.Шунинг ўзи ҳам Бани Исроилнинг ким эканлигини кўрсатиб турибди.)

79.

Улар қилинган ёмон ишдан бир-бирларини қайтармас эдилар.Бу қилмишлари қандай ҳам ёмон бўлди!

80.

Улардан кўпларининг куфр келтирганларни валий-дўсттутганини кўрасан. Уларга нафслари тақдим қилган нарса қандай ҳам ёмон бўлди.Аллоҳ уларга ғазаб қилди. Ва улар азобда боқий қолувчилардир. (Яҳудийлар доимомусулмонларга қарши кофирлар билан тил бириктириб, ўзаро ҳамкорлик қилибкелганлар. Пайғамбаримиз (а.с.) вақтларида мушрикларни афзал кўриб,мусулмонларга қарши тил бириктирган бўлсалар, ҳозиргача турли кофирлар билан тилбириктириб, Исломга қарши бўлиб келмоқдалар.)

81.

Агар Аллоҳга, Пайғамбарга ва унга нозил қилинган нарсагаиймон келтирганларида эди, уларни валий-дўст тутмас эдилар. Лекин уларданкўплари фосиқлардир. (Яъни, ўша яҳудийлар Аллоҳ таолога, Муҳаммадга (с.а.в.) ваҚуръонга иймонлари бўлганда эди, кофирларни дўст тутмас эдилар. Ушбу оятда уларАллоҳга ҳам иймонлари йўқликда айбланмоқдалар. Яҳудий ва бошқа аҳликитобларнинг, биз мўминмиз, деган даъволари шу билан пучга чиқади. Уларнингкўплари фосиқ эканликлари ҳам тасдиқланмоқда. Фосиқлик эса, дин кўрсатганчегарадан четга чиқишдир.)

82.

Яҳудий ва ширк келтирганларни иймон келтирганларганисбатан одамларнинг ашаддий адоватлиси эканини топасан. Улардан иймонкелтирганларга дўстликка яқинроғи, биз насоролармиз, деганлар эканини топасан.Бу уларнинг ичида диний олимлар ва роҳиблар бўлганидан ва уларнинг такаббурликқилмасликларидандир. (Бу уч тоифа мусулмонларга муносабатда иккига бўлинади.Биринчиси–мусулмонларга нисбатан ашаддий адоватли тоифа бўлиб, улар яҳудий вамушриклардан иборатдир. Иккинчи тоифа–мусулмонларга нисбатан, бошқа кофирларгақараганда, дўстликка яқинроқ тоифа бўлиб, улар насоролардан иборатдир.)

83.

Уларни Пайғамбарга нозил қилинган нарсанитинглаганларида, ҳақни билганликларидан, кўзлари ёш тўкканини кўрасан. Улар: “ЭйРоббимиз, биз иймон келтирдик, бас, бизни шоҳидлар қаторига ёзгин.

84.

Нима учун Аллоҳга ва бизга келган ҳаққа иймон келтирмасэканмиз ва Роббимиз бизни ҳам солиҳ қавмлар қаторига киритишини тамаъ қилмасэканмиз?!” дерлар. (Яъни, мазкур насоролар, Аллоҳга ва ундан келган ҳақ динбўлмиш Исломга иймон келтирмасликни, тушуниб бўлмайдиган ҳол деб ҳисоблайдилар.)

85.

Айтганларига яраша Аллоҳ уларга остидан анҳорлар оқибтурган жаннатларда боқий қолишни мукофот қилиб берди. Яхшилик қилувчиларнингмукофоти шулдир.

86.

Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар–анаўшалар жаҳаннам эгаларидир.

87.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган покнарсаларни ҳаром қилмангиз. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддиданошувчиларни севмас.

88.

Ва Аллоҳ сизгаризқ қилиб берган ҳалол-пок нарсаларданенглар. Ўзингиз ишонган Аллоҳга тақво қилинг. ( Ҳукм чиқариш, жумладан, нимаҳалолу нима ҳаромлигининг ҳукмини чиқариш ҳам Аллоҳ таолонинг ўзигагина хосдир.Аллоҳ ҳалол деган нарсани ким ҳаром деса ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани кимҳалол деса, кофир бўлади. Ундай одам Аллоҳнинг илоҳлик сифатига–шариатҳукмларини чиқариш сифатига шерик бўлишга уринган бўлади. Шунингдек, бир кишиўзи учун ҳам бундай ҳукмни чиқариб, қандайдир диндорлик сифатини зиёда қилишгауриниш, деб ўйлаши ҳам нотўғридир. Бундай иш диндаги ғулув–ҳаддан ошишҳисобланади.)

89.

Аллоҳ сизларни бехуда қасамларингиз учун тутмас. Лекинқасд ила туккан қасамларингиз учун тутар. Бас, унинг каффорати ўз аҳлингизниўртача таомлантириш миқдорида ўнта мискинга таом ёки кийим бериш ёхуд бир қулозод қилишдир. Ким топа олмаса, бас, уч кун рўза тутсин. Ана ўша, агар қасамичган бўлсангиз, қасамингизнинг каффоратидир. Қасамларингизни муҳофаза қилинг.Аллоҳ сизга шундай қилиб Ўз оятларини баён этади. Шоядки шукр қилсангиз. (Шуниалоҳида таъкидлаш лозимки, исломий таълимотларда умуман қасам ичишга тарғибқилинмайди. Аввало, қасамни фақат Аллоҳнинг номи билан ичилади. Бошқаси мумкинэмас. Бу жумлада қасамнинг маҳкамлиги ҳиссий таъбир ила баён қилинмоқда. Бунингучун “қасд ила” иборасининг маъносига “туккан” ибораси ҳам боғланмоқда. Худдики,қасам бир ҳиссий нарсаю уни маҳкамлаш учун тугиш мумкин бўлганидек. Бундан шунарса келиб чиқадики, тутиш–айб санаш учун қасам қасд ва мустаҳкам ният илаичилган бўлиши шарт экан. Ана шундай ҳолатда қасам ичувчи агар қасамхўр бўлса,яъни, қасамини ўринлата олмаса, шариат бўйича унга нисбатан жазо чорасикўрилади.)

90.

Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва(фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг.Шоядки, нажот топсангиз.

91.

Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизгаадоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздантўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?! (Аллоҳ таоло бу икки нарсани–хамр вақиморни “ифлослик ва шайтоннинг иши”, деб атамоқда. Аллоҳ Ўз бандаларигамеҳрибон бўлгани учун уларни ифлослик ва шайтоннинг ишидан қайтаради. Нопоктаомларни зарарли бўлгани учун ҳаром қилганидек, ифлос ишларни ҳам бандаларигазарарли бўлгани учун ҳаром қилади. Ушбу ояти каримада зикр қилинган ароқ биланқиморнинг зарарларидан иккинчиси–улар одамларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздантўсиши. Бу маълум ва тушунарли ҳол. Ароқхўрнинг ароқ ичишининг ўзи Аллоҳниэсламаслигига далил. Ичиб маст бўлиб олгандан кейин эса, умуман эсга олмайди.Намоз ҳам, бошқа ишлар қатори, ароқхўрнинг эсидан чиқади. Шунингдек, қиморгаберилиб кетган қиморбоз Аллоҳнинг зикрини ҳам, намозни ҳам унутади. Бу нарсаароқ ва қимор келтирадиган зарарларнинг энг каттасидир. Бошқа жиноятлар шуунутишдан келиб чиқади.)

92.

Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилинг ва ҳазирбўлинг! Агар юз ўгирадиган бўлсангиз, билингки, Пайғамбаримиз вазифаси аниқетказиш, холос.

93.

Иймон келтирганлар учун, агар тақво қилиб, иймонкелтириб, яхши амалларни қилган бўлсалар, сўнгра тақво қилиб, иймон келтирсалар,кейин тақво қилиб эҳсон қилсалар, еб-ичганларида гуноҳ йўқдир. Зотан, Аллоҳэҳсон қилувчиларни севадир.

94.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ундан ким ғойибона қўрқишинибилиш учун сизларни қўлларингиз ва найзаларингиз етадиган овларда бир оз синабкўради. Бундан кейин ким тажовуз қилса, унга аламли азоб бор.

95.

Эй иймон келтирганлар! Эҳромдалик ҳолингизда овниўлдирманг. Сиздан ким уни қасддан ўлдирса, жазоси сиздан икки одил киши ҳукмигамувофиқ чорва ҳайвонларидан у(ов)га тенг келадиганини ҳадий қилиб Каъбагаетказишдир. Ёхуд унинг каффорати мискинларга таом бериш ёки шу баробарида, ўзқилмишининг ёмон оқибатини татиб кўрсин учун, рўза тутишдир. Ўтганларини Аллоҳавф қилди. Ким қайтарса, Аллоҳ ундан интиқом оладир. Зотан, Аллоҳ азиз, интиқомэгасидир. (Демак, “овда синаб кўриш” деганда, мусулмон кишига эҳромдалик ҳолидаов қилиш ҳаром эканлиги тушунилади. Зотан, ҳаж ва умра ибодати мусулмон кишиучун кўптомонлама синов саналади. Жумладан, молу мулк сарфлашга тайёрми-йўқмиэкани, жисмоний қийинчиликларга дош бера оладими, ўзини шаҳватдан, турли фаҳшгап-сўзлардан тийишга қурби етадими-йўқми–булар синалади.)

96.

Денгиз ови ва унинг таоми сизга ва сайр қилувчиларгаҳалол қилинди. Модомики эҳромда экансиз, сизга қуруқлик ови ҳаром қилинди.Ҳузурида тўпланадиганингиз Аллоҳга тақво қилинг.

97.

Аллоҳ Каъбани–Байтул Ҳаромни, ҳаром ойни, ҳадийни ваосиладиган белгиларни одамлар учун асос қилиб қўйди. Бу эса, Аллоҳ албаттаосмонлару ердаги нарсаларни билишини ва албатта Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчизот эканини билишингиз учундир.

98.

Билингки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир ва,албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

99.

Пайғамбар зиммасида фақат етказиш бор, холос. Аллоҳ ошкорқилганингизни ҳам, яширганингизни ҳам биладир.

100.

Сен:”Агар нопокнинг кўплиги сени ажаблантирса ҳам, покбилан нопок тенг бўла олмас, эй ақл эгалари, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки нажоттопсангиз”, деб айт.

101.

Эй иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларнисўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади. Агар Қуръон нозил қилинибтурган чоғда сўрасангиз, сизга зоҳир бўлади. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни авф қилганэди. Аллоҳ мағфиратли ва ҳалим зотдир. (Ҳамма нарсанинг меъёри ва чегарасибўлганидек, саволнинг ҳам чегараси ва услуби бор. Ислом воқеълик динибўлганидан, маърифат учун бериладган саволлар ҳам воқеъликдан келиб келибчиқиши, кишиларга манфаат жалб этиши лозим. Инсоннинг илмини оширмайдиган,маърифатига хизмат қилмайдиган, воқеъликда бўлмайдиган икир-чикирларнисўрайверишдан нима ва кимга фойда бор? Айниқса, Қуръон нозил этилиб турганпайтда. Чунки шариатнинг янгидан-янги ҳукмлари жорий этилиб турган пайтда ҳархил саволлар берилаверса, қўшимча ҳукмлар тушиб, кўпчиликка жабр бўлиб қолишэҳтимоли бордир.)

102.

Сиздан олдин ҳар бир қавм уларни сўраган, сўнгра эса,уларга кофир бўлган эди.

103.

Аллоҳ баҳийра, соиба, васийла ва ҳоммларни қилгани йўқ.Лекин куфр келтирганлар Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқирлар. Уларнинг кўплариақлсиздирлар. (Бешинчи бўталоқ урғочи туғилса, она туянинг қулоғини тилиб,белгили қилиб қўйиб юборилар ва у “баҳийра” деб айтилар эди. Жоҳилий арабларнингбузуқ эътиқодларига кўра, бундай туянинг гўштини ейиш, сутини ичиш, ўзини минишёки устига юк юклаш ҳаром ҳисобланарди. “Баҳийра” деб қўйиб юборилган туя эркинҳолда юраверар, унга биров тегмас эди.”Соиба” луғатда “қўйиб юборилган” маънонианглатиб, бир киши сафардан келгани, касалдан тузалгани учун назр қилган туягаайтиларди. “Васийла” луғатда “уловчи” маъносини англатиб, бирин-кетин улабурғочи бола туққан қўйга айтиларди. Уни ҳам сўймас эдилар.”Ҳомм” эса, луғатда”ҳимоя қилувчи” маъносини англатиб, урғочи ҳайвонларга қочириш учун қўйиладиганэркак ҳайвонга айтилади. Жоҳилий араблар бир эркак ҳайвон ўнта урғочини қочирса,уни “ҳомм” деб атар эдилар ва унга ҳам алоҳида муносабат кўрсатилар, минилмас,юк юклатилмас эди.)

104.

Уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага, Пайғамбаргакелинглар”, дейилса, “Бизга ота-боболаримизни нимани устида топган бўлсак, ўшаетарли”, дерлар. Агар ота-боболари ҳеч нарсага ақли етмайдиган ва ҳидоятгаэришмаган бўлсалар ҳам-а?!

105.

Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни билинг. Агар ҳидоятдабўлсангиз, уларнинг адашганлари сизга зарар қилмас. Ҳаммангизнинг қайтибборадиган жойингиз Аллоҳнинг ҳузурида. Ўшанда сизга қилиб юрган ишларингизнингхабарини берадир. (Аллоҳнинг шариатида юрмай кофир бўлаётганларга ваъз-насиҳат,амри маъруф ва наҳйи мункар қилиб, уларни тўғри йўлга солиш учун қўлингизданкелган ҳаракатни қилдингиз. Аммо улар кўнмадилар, айтганингизни қабулқилмадилар. Энди “ўзингизни билинг”, ишларингизни жойига қўйинг. Аллоҳнингамрини бажо қилишда давом этинг. Кофирларнинг қилмишлари сизни турли хаёлларгаолиб бормасин, улар ўз қилмишлари учун ўзлари жавоб берадилар.)

106.

Эй иймон келтирганлар! Бирортангизга ўлим келганда–васиятқилар чоғида ўзингиздан бўлган икки адолатли киши, агар ер юзида сафардаликчоғингизда ўлим мусибати етса, ўзгалардан икки киши ўртангизда гувоҳ бўлсин.Агар шубҳа қилсангиз, гувоҳларни намоздан кейин тутасиз ва улар: “Гарчиқариндошимиз учун бўлса ҳам, қасамни озгина қийматга сотмаймиз ва Аллоҳ учунгувоҳлигимизни яширмаймиз. Зотан, у ҳолда, албатта, гуноҳкорлардан бўлибқоламиз”, деб Аллоҳ номи ила қасам ичадилар.

107.

Агар икковларининг гуноҳлари билиниб қолса, ўринларигаустиларига ноҳақлик тушган яқинлардан иккиталари ўтадилар ва Аллоҳ ила қасамичиб: “Бизнинг гувоҳлигимиз уларнинг гувоҳликларидан тўғрироқ ва биз тажовузқилмадик. Агар қилган бўлсак, албатта, золимлардан бўламиз”, дерлар.

108.

Ана шундай қилмоқлик, гувоҳликни ҳаққоний адо этишларигаёки қасамларидан сўнг раддия қасам бўлишидан қўрқишларига яқинроқдир. Аллоҳгатақво қилинглар ва қулоқ осинглар. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас. (Яъни,юқоридаги икки оят кўрсатмаларига амал қилмоқлик, аввало, гувоҳликни ҳаққонийадо этишларига яқинроқдир. Намоздан кейин кўпчилик ичида Аллоҳ номи билан қасамичтирилиб, сўнгра: “Гарчи қариндошимиз учун бўлса ҳам, қасамни озгина қийматгасотмаймиз ва Аллоҳ учун гувоҳлигимизни яширмаймиз. Зотан, у ҳолда, албатта,гуноҳкорлардан бўлиб қоламиз”, дейишлари ҳақиқатан ҳам ҳаққоний гувоҳликберишларига кучли омил бўлади. Боз устига, улар яна бир нарсадан қўрқибтуришади. Агар юқорида айтилган ишлардан кейин ҳам хиёнат қиладиган бўлсалар,меросхўрлардан икки киши раддия қасами ила уларни фош қилишлари, шармандабўлишлари эҳтимоли бор. Шундан қўрқиб ҳам ўзларига ишонилган вазифани виждонанадо этадилар. Булар ҳаммаси эҳтиёт чоралари. Аммо гувоҳликни ҳаққоний адоэтишнинг асосий таянчи тақводир.)

109.

Аллоҳ Пайғамбарларни жамлаган кунда: “Сизга қандай жавобқилинди?” деб сўрайдир. Улар: “Биз билмайсмиз, албатта, Сенинг Ўзинггинағайбларни яхши билгувчисан”, дерлар.

110.

Аллоҳ: “Эй Ийсо ибн Марям, сенга ва волидангга берганнеъматимни эсла. Сени муқаддас руҳ билан қўллаганимни, одамларга бешикда ҳам,катталигингда ҳам гапирганингни эсла. Сенга китобни, ҳикматни, Тавротни ваИнжилни ўргатганимни эсла. Менинг изним ила лойдан қуш шаклини ясаганингда ваунга пуфлаганингда, Менинг изним ила қуш бўлганини, Менинг изним ила туғма кўрнива песни тузатганингни эсла. Менинг изним ила ўликларни чиқарганингни эсла. БаниИсроилга аниқ мўъжизалар келтирганингда, улардан куфр келтирганлари: “Бу очиқсеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас”, деганида, сени улардан қутқарганимини эсла”,деганини ёд эт! (Ушбу оятда Аллоҳ таоло бу ҳақиқатни барча Пайғамбарларҳузурида, масаланинг бош қаҳрамони Ийсо ибн Марям алайҳиссаломнинг ўзларигаэслатиш билан тасдиқламоқда. Аввало, насоролар “худо” деб эътиқод қилаётганИйсонинг волидаси бор экан. Худонинг эса, онаси бўлиши мумкин эмас. Дунёгакелишда онага муҳтож бўлган шахс Худо бўла олмайди. Иккинчидан, Ийсо ибн Марямгаҳам, унинг волидаси Марям бинти Имронга ҳам Аллоҳ неъмат берган экан. Бошқанингнеъматига муҳтож шахслар Худо бўлиши мумкин эмас. “Муқаддас руҳ” Жаброил фариштаалайҳиссаломдир. “Гапириш” деганда эса, Аллоҳга даъват, Пайғамбарлик гаплариназарда тутиляпти. Одамларнинг оддий гапларидек гап бўлганида, бунча гувоҳларҳузурида ҳужжат сифатида келтирилмас эди. Агар бешикда гапирганинг ёки доимоПайғамбарларга хос гапирганинг учун сени “худо” деб эътиқод қилишаётган бўлса,бу нарса сени Мен Жаброил билан қўллаганим ва у орқали ўз сўзларимни юборибтурганимдан эканлигини билсинлар.)

111.

Ҳаворийларга: “Менга ва Менинг Пайғамбаримга иймонкелтиринг”, деб ваҳий юборганимда, улар: “Иймон келтирдик ва шоҳид бўл, бизалбатта, мусулмонлармиз” деганини эсла! (Ҳаворийлар, Ийсо алайҳиссаломгаихлослари зўр, дин иши учун бутунлай ажралиб чиққан инсонлар эди. Ийсоалайҳиссаломга ҳақиқий кўмакчи бўлган кишилар ҳам ўшалар. Бу оятдаги “ваҳийюборганимда” деган сўзлардан Пайғамбарларга юбориладиган ваҳийни тушунмасликкерак. Араб тилида, Қуръон истилоҳида “ваҳий” сўзи “илҳом” маъносида ҳамишлатилади.)

112.

Ҳаворийлар: “Эй Ийсо ибн Марям, сенинг Роббинг бизгаосмондан тузатилган дастурхон тушира оладими?” деганларида, у: “Агар мўминбўлсаларингиз, Аллоҳга тақво қилинглар”, деганини эсла.

113.

Улар: “Ундан емоқни, қалбларимиз таскин топмоғини, бизгарост гапирганингни билмоқни ва бунга гувоҳ бўлмоқни истаймиз”, дедилар.

114.

Ийсо ибн Марям: “Эй бор Худоё! Роббимиз! Бизга осмонданясатилган дастурхон туширгин, у аввалимизгаю охиримизга байрам бўлиб қолсин.Сендан мўъжиза бўлиб қолсин. Ва бизга ризқ бергин, зотан Ўзинг энг яхши ризқбергувчисан”, деди.

115.

Аллоҳ: “Мен, албатта, уни сизларга туширгувчиман. Бас,бундан кейин сизлардан ким куфр келтирса, уни оламларда ҳеч кимни азобламаганазоб ила азоблагайман”, деди. (Аллоҳ таоло дастурхон тушириш ҳақидаги сўровниижобат қилиш билан бирга, Ўзининг доимий одатини ҳам эсга солмоқда. У одатмўъжиза талаб қилган қавм, мўъжиза келгандан кейин ҳам куфр келтирса, уни қаттиқазобга дучор қилишдир. Бу азоб ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда бўлади.)

116.

Аллоҳ: “Эй Ийсо ибн Марям, сен одамларга, Аллоҳни қўйиб,мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар, дедингми?” деганини, у эса: “Эй пок Зот,ҳаққим йўқ нарсани мен айта олмайман-ку. Агар айтган бўлганимда, батаҳқиқ, Сенуни билар эдинг. Сен менинг дилимдагини биласан, мен Сендаги ҳеч нарсанибилмайман. Албатта, Сен Ўзинг ғайбларни энг яхши билгувчи зотсан.

117.

Мен уларга Ўзинг менга амр қилган нарса; Аллоҳга менингРоббим ва сизнинг Роббингизга ибодат қилингдан, бошқани айтганим йўқ. Вамодомики ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим. Мени Ўзингга олганингдан сўнг,Сенинг Ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, сен ҳар бир нарсага гувоҳсан.(Яъни, қилган ишлари, айтган гаплари ва бошқа нарсаларига гувоҳ бўлдим.Жумладан, сенинг амрингни қанақа қабул қилишларига гувоҳ бўлдим. Менинг уларичида бўлган вақтимдаги гаплар шулардан иборат. Мен худолик даъвосини қилганимйўқ. Мендан кейин нима бўлганини Ўзинг биласан.)

118.

Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, уларСенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, СенингЎзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли зотсан”, деганини эсла.

119.

Аллоҳ: “Бу кун ростгўйларга ростгўйликлари манфаатберадиган кун. Уларга остидан сувлар оқиб турган жаннатлар бор, ундаабадий-боқий бўлурлар. Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар Аллоҳдан рози бўлди. Буэса улуғ ютуқдир” деди. (Оятдаги “ростгўйлар”дан мурод иймони содиқлардир.)

120.

Осмонлару ер ва улардаги нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. ВаУ зот ҳар бир нарсага қодирдир.