1. |
Осмонлардагию ердаги барча нарсалар Аллоҳни поклаб ёдэтди. У зот азиз ва ҳикматли Зотдир. |
2. |
У зот аҳли китобдан бўлган кофирларни ўз диёрлариданбиринчи ҳашр учун чиқарди. Уларни чиқади деб ўйламаган эдингиз. Ўзлари ҳамқўрғонимиз бизни Аллоҳ(азоби)дан сақлаб қоладир, деб ўйлашарди. Аллоҳ уларўйламаган тарафдан олди ва уларни қалбига қўрқинч солди. Уйларини ўз қўлларибилан ва мўминларнинг қўллари билан буза бошладилар. Ибрат олинг, эй ақлэгалари! (Яҳудийлар қўрғонларига ишониб, бизга ҳеч қандай ёмонлик етиши мумкинэмас, деб хотирлари жам эди. Лекин Аллоҳ таоло улар ўйламаган, хаёлларигакелмаган ишни амр қилди. Қўрғонлар жойида қолиб, яҳудийларнинг қалбларидан путуркетди. Аллоҳ уларнинг қалбларига қўрқинч ва ваҳима солди. Ана шунда, биз кўчибкетсак, бу қўрғонлар мусулмонларга қолмасин, дея уйларини ўзлари бузабошладилар. Мусулмонлар қамал давомида биноларга ташқаридан путур етказди.Оқибатда мустаҳкам қўрғонлар вайрон бўлди. Бу воқеа ақли бор ҳар бир кишигаўрнак бўларлик бир огоҳлантиришдир. Демак, бандаси қанчалик хом хаёл қилмасин,Худонинг буюргани бўлади.) |
3. |
Мабодо Аллоҳ уларга кўчишни ёзмаганда ҳам бу дунёдауларни азоблар эди. Уларга охиратда дўзах азоби бордур. (Инсон охиратда будунёда қилган гуноҳ амалларига яраша жазо олиши муқаррар. Яҳудийларнингкўчирилиши, улар учун нисбатан енгил азобдир.) |
4. |
Ундай бўлиши, улар Аллоҳга ва Унинг Расулига хилофқилганлари учундир. Кимки Аллоҳга хилоф қилса (унутмасинки), албатта, Аллоҳ -азоби зўр зотдир. |
5. |
Сизнинг хурмони кесишингиз ёки аслида тик қолдирганингизфақат, Аллоҳнинг изни билан ва бузғунчиларни хорлаши учун бўлди. (Хурмодарахтининг энг яхши нави “лийнатин” деб аталади. Оят тафсиридлатаъкидланганидек, баъзи хурмо дарахтларини кесиб, баъзиларининг қолдирилишибузғунчилик учун эмас, балки Аллоҳнинг изни билан бўлди. Ислом шариатида урушпайтида ҳам ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтириш қатъиян ман қилинади. Бубоқий ҳукмдир. Лекин Бани Назийр ҳодисасида Аллоҳ таоло Ўзи уларни баъзи хурмодарахтларини кесиб ўт қўйишга изн берган.) |
6. |
Аллоҳ Ўз Расулига улардан қайтариб берган нарсага сизларот ёки туя чоптириб бормадингиз. Лекин Аллоҳ Ўз Пайғамбарини хоҳлаган кимсанингустидан, ғолиб қиладир. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. (Бу оятда Аллоҳ таолоқўлга тушган мол-мулк учун мусулмонлар туя миниб, от чоптириб қийналмаганларини,бу нарсаларни Пайғамбарига Аллоҳнинг Ўзи, Ўз қудрати билан берганиниэслатмоқда.) |
7. |
Аллоҳ Ўз Расулига шаҳар аҳлидан қайтариб берган нарса.Аллоҳгадир ва Унинг Расулига ва яқин қариндошларига, етимларга ва мискинларга вакўча ўғилларигадир. Сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлибқолмаслиги учун. Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимаданқайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ азоби шиддатлизотдир. ( Аллоҳ таоло яҳудийлар қолдирган молларни “қайтарилган мол” дебномлаяпти. Аслида, мол Аллоҳники, Бани Назийрга берган молини энди Пайғамбаригақайтарди. Аслида ўлжаларни жиҳодда қатнашган мужоҳидларга тақсимланади. Аммо бусафар ўлжа урушсиз қўлга тушгани учун ушбу ва кейинги оятда зикри келган: Аллоҳ,Аллоҳнинг Расули, Пайғамбар алайҳиссаломнинг яқин қариндошлари, сафарда оғираҳволга тушганлар, етим, мискин ва фақир муҳожирларга тақсимланмоқда.) |
8. |
Фақир муҳожирларгаки, улар ўз диёрларидан вамол-мулкларидан жудо қилинган эдилар, (улар) Аллоҳдан фазл ва Унинг розилигиниумид қилулар. Аллоҳга ва Унинг Расулига ёрдам берурлар. Ана ўшалар содиқлардир. |
9. |
У(муҳожир)лардан аввал бу жойда яшаган ва иймонга (ихлосқилганлар). Ўзларига ҳижрат қилиб келганларни севадирлар ва у(муҳожир)ларгаберилган нарсаларга қалбларида ҳасад қилмаслар. Ва гар ўзларининг ҳожатларибўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидансақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир. (Мадиналик мусулмонларПайғамбар алайҳиссаломга ва муҳожирларга ёрдам берганлари учун “Ансорлар” дебномланганлар. Ушбу оят ансорларнинг инсоният тарихида мисли кўрилмагансаховатларию одамгарчиликларини васф қилмоқда.) |
10. |
Улардан кейин келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва бизданаввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймонкелтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли вамеҳрибонсан”, дерлар. (Ояти каримада Ислом умматининг аввали билан охиринибоғлаб турувчи ип намоён бўлмоқда. Кейин келган мусулмон авлоди, ким бўлишиданқатъий назар, ўзидан аввал ўлиб кетганларни яхшилик билан эслаб, уларнинг ҳақигахайрли дуолар қиладилар. Ўлганларни сўкиш, уларни хорлаш мусулмонларга муносибиш эмас. Ислом умматининг ўлигию, тириги, аввалию охири бир хилда эъзозгалойиқдир.) |
11. |
Нифоқ қилганларнинг аҳли китобдан бўлмиш куфр келтирганўз биродарларига: “Агар сизлар чиқарилсангиз, биз ҳам сизлар билан чиқамиз,сизни қуйиб ҳеч қачон ҳеч кимга итоат қилмасмиз ва мабодо сизларга уруш қилинса,албатта ёрдам берурмиз”, дейишларини кўрмайсанми? (Мунофиқ лар аҳли китоб бўлмишяҳудий қабиласи Бани Назийрга келиб: “Муҳаммаддан қўрқманглар, биз сизлар биланбиргамиз. Мабодо ўз юртларингдан чиқиб кетишга мажбур бўлсаларингиз, биз ҳамсизга қўшилиб чиқиб кетамиз. Агар Муҳаммад сизга қарши уруш қиладиган бўлса, бизсизларга ёрдам берамиз”, дейишган.) |
12. |
Албатта агар у(яҳудий)лар чиқарилсалар, улар биргачиқмаслар. Ва, албатта, агар у(яҳудий)ларга уруш қилинса, (мунофиқлар) уларгаёрдам бермаслар. Бордию ёрдам берганларида ҳам, ортларига қараб қочарлар ва аларёрдамсиз қоларлар. |
13. |
Албатта, уларнинг қалбларига Аллоҳдан кўра сизлар кўпроққўрқинчли туюласизлар. Чунки улар яхши англамайдиган қавмдирлар. (Мунофиқукофирлар Аллоҳдан кўра мўмин-мусулмонлардан кўпроқ қўрқадилар. Агар АллоҳнингЎзидангина қўрқанларида эди, мунофиқ ҳам, кофир ҳам бўлмас эдилар.) |
14. |
Сизларга қарши уюшиб очиқ уруш қила олмаслар, балкиқўрғон билан ўралган қишлоқларда ёки деворлар ортига бекиниб олиб уруш қилурлар.Ўз ораларида адоватлари шиддатли. Уларни бир деб ўйлайсан. Ҳолбуки, қалбларитарқоқдир. Бу, уларнинг ақл юритмайдиган қавм эканликларидандир. (Табиийки,ихтилофлар туфайли истаклар, мақсадлар, фирқалар ва шиорлар кўпаяди. Бу эса ҳарбир миллатни ҳалокатга олиб боради.) |
15. |
Бу худди яқинда ўз қилмишларининг оқибатини татибкўрганларга ўхшашдир. Ва уларга (охиратда) аламли азоблар бор. (Бу оятда, БаниНазийр аҳли ҳам хиёнат, исён туфайли худди улардан аввалги Бани Қайниқоъ аҳлитушган ҳолга тушганлари эслатилмоқда.) |
16. |
Бу худди Шайтон инсонга, кофир бўл, деган пайтгаўхшайдир. У (инсон) куфр келтирганда эса, сен билан менинг ишим йўқ, мен оламларОббиси-Аллоҳдан қўрқаман, деди. |
17. |
Бас, уларнинг оқибатлари бир. Албатта, икковлари ҳамдўзахда бўлурлар, у ерда абадий қолурлар. Ва бу золимларнинг жазосидир. (БаниНазийр қабиласи ушбу жонли мисол билан хотима топади.) |
18. |
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар кимэрталик учун нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар!Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. (Қиёмат нисбатан жуда яқинвақт, шунинг учун ҳам у “эрта” дейилади. Демак, ҳар бир инсон қиёмат куни учуннима иш қилганини ўйлаб қўйиши керак.) |
19. |
Аллоҳни унутганларга ўхшаган бўлманглар. У зот уларга ўзшахсларини унутдирди. Ана ўшалар, фосиқдирлар. (Аллоҳни унутган одам бу дунёдауни олий мақом билан боғлаб турувчи алоқани йўқотади. Уни бошқа жонзотларданажратиб турадиган олий мақсаддан маҳрум бўлади. Ва ниҳоят, ўзининг инсонлигиниунутади.) |
20. |
Дўзах эгалари ва жаннат эгалари тенг бўлмаслар. Жаннатэгалари, ўшалар ютуққа эришувчилардир. |
21. |
Агар ушбу Қуъонни тоғга туширганимизда эди, унингАллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб ва парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбумисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки улар фикр юритсалар. |
22. |
У Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У ғойибни ҳам,ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир. |
23. |
У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У – Малик, У-Қуддус,У-Салом, У- Мўмин, У- Муҳаймин, У-Азиз, У-Жаббор, У-мутакаббирдир. Аллоҳ Унгаширк келтираётган нарсалардан покдир. (Малик-ҳақиқий эгадир, Ундан ўзга эга йўқ.Шунинг учун бандалар фақат унга қул бўладилар. Қуддус-барча айблардан холи,нолойиқ сифатлардан пок. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагинахосдир. Салом-нуқсонлардан саломат, шунингдек, тинчлик-хотиржамлик ва роҳатберувчи зот. Аллоҳ “Салом” сифати ила бандаларга тинчлик, омонлик, хотиржамликато қилади. Мўмин-иймон ва омонликни берувчи. Муҳаймин-ҳамма нарсани қамраболувчи, яъни, Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатларининг гувоҳи бўлиб туради, унданҳеч нарса махфий қолмайди. Азиз-барчанинг устидан ғолиб. Жаббор – олий қадар,улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини хор тутади.Мутакаббир-кибирёси ва улуғлигимуболағали зот.) |
24. |
У Аллоҳ Холиқ, Бариъу, Мусаввирдур. Барча гўзал исмларУникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этарлар. Яна У Азиз ваҲакимдир. (Холиқ-яратувчи. Бариъу-йўқдан бор қилувчи. Мусаввир-махлуқотларнингсувратини шакллантирувчи зот. Дунёдаги барча чиройли исмлар Аллоҳникидир. Ҳадисишарифда Аллоҳнинг тўқсон тўққизта чиройли исми зикр қилинган. Осмонда бўлсин,ерда бўлсин, дунёдаги барча нарсалар Аллоҳ таолони поклаб ёд этади, лекин бизуларнинг тасбиҳини тушунмаймиз. У Аллоҳ ғолибдир ва ҳаким-барча ишларни ҳикматбилан қилувчи зотдир.) |