58. Мужадала

1.

Албатта, Аллоҳ Сен билан ўз эри ҳақида тортишаётган ваАллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди. Ҳа, Аллоҳ икковингизнинггаплашувингизни эшитмоқда. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир. (Яъни, Аллоҳтаоло уй ичида, Пайғамбар алайҳиссалом билан пичирлашиб гаплашган Ҳавла БинтиСаълабанинг сўзларини эшитгандек, дунёда бўлаётган барча ишларни кўриб туради.Унинг учун ҳеч бир нарса махфий эмасдур.)

2.

Сизлардан ўз хотинларидан зиҳор қиладиганлар (билибқўйсинларки), у(хотин)лар оналари эмас. Туққан оналаридан ўзга ҳеч ким уларгаона эмаслар. Ва, албатта, улар инкор қилинган ва ғирт ёлғон сўзларни айтарлар.Ва, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва мағфират қилувчидир.

3.

Хотинларидан зиҳор қилганлар ўз айтганларидан қайтсалар,(қайта) қўшилмасларидан аввал бир қул озод қилсинлар. Бу (ҳукм) ваъзланишингизучундир. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардордир.

4.

Ким (қул) топмаса, бас (қайта) қўшилмасдан аввал икки ойкетма-кет рўза тутсин. Ким (рўзага) қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйғазсин. Бу(ҳукм) Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиришингиз учун. Ва бу(ҳукм)ларАллоҳнинг чегараларидир. Ва (ундан чиққан) кофирларга аламли азоб бор.

5.

Албатта, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига душманликқиладиганлар, улардан аввалгилар хор бўлганидек, хор бўлурлар. Ҳолбуки батаҳқиқБиз очиқ-ойдин оятларни тушириб қўйганмиз. Ва кофирларга хорловчи азоб бор.

6.

Аллоҳ барчаларини қайта тирилтирадиган кунда, уларгақилган ишларининг хабарини берур. Аллоҳ ҳисоблаб турган, улар эса унутганлар.Ҳолбуки Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир.

7.

Албатта, Аллоҳ осмонлару ердаги барча нарсаларни билишиниангламадингми? Агар учтанинг сирли сўзлашуви бўлса, албатта, У зот тўртинчидир.Бешта бўлсалар, У зот олтинчидир, бундан оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам ва қаердабўлсалар ҳам, албатта, Аллоҳ улар биландир. Сўнг қиёмат кунида уларга қилганишларидан хабар берадир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир.

8.

Сирли сўзлашувдан қайтарилганларни кўрмадингми?! Манэтилган ишга яна қайтурлар, гуноҳ ва душманлик-ла ва Пайғамбарга осий бўлиб,сирли сўзлашурлар. Ва ҳузурингга келсалар, сен билан Аллоҳ ўргатмаган тарздасўрашурлар. Ва ичларида, шу гапимиз учун Аллоҳ бизни азобламаса эди, дерлар.Уларга жаҳаннам кифоядир, унга кирурлар. У қандоқ ҳам ёмон жой! (Яҳудийлар ҳарбир нарсада ҳийла ишлатиб, Расулуллоҳга ва мусулмонларга ёмонлик қилишнингпайида бўлардилар. Ҳаттоки улар саломлашиш пайтида ҳам “Ас-Салому алайкум (сизгатинчлик бўлсин)” дейиш ўрнига, “Ас-Сому алайкум (сизга ўлим бўлсин)” дебсезилмайдиган қилиб айтишарди.)

9.

Эй иймон келтирганлар! Қачон сирли суҳбат қилсангиз,гуноҳ, душманлик ва Пайғамбарга маъсиятга сирли суҳбат қилмангиз. Яхшилик ватақвога сирли суҳбат қилингиз. Ҳузурига тўпланиб борадиганингиз Аллоҳга тақвоқилингиз. (Мусулмонлар ўзаро суҳбатларида доимо бир-бирларини яхшиликка ватақвога чорлашлари лозим. Афсуски, ҳозир бу қуръоний таълимотлар бизнингорамиздан йўқолган. Ўзаро суҳбатлар ёлғон, бўҳтон, туҳмат ва ғийбатдан иборатбўлиб қолмоқда. Бу эса мусулмонларнинг на одобига, на шаънига тўғри келади.)

10.

Албатта, иймонлиларни ранжитиш учун қилинган сирли суҳбатшайтондандур, Аллоҳнинг изни билан қилинган сирли суҳбатгина уларга ҳеч зараретказмас. Мўминлар Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилсинлар. (Одатда иккита-иккита ёкикўпроқ бўлиб олиб, жамоатдан ажраб пичир-пичир қилиб гаплашиш кўриб турганларқалбига шубҳа солади. “Биздан беркитиб булар ниманингдир маслаҳатини қилишаётганэкан”, деган хаёлга олиб боради. Бунинг устига, шайтон: “Сенинг зараринггамаслаҳат қилишяпти, бўлмаса ошкора гапиришарди”, деб васваса қилади. Шундайқилиб, қарабсизки, жамият аъзолари ичида бир-бирига ишончсизлик юзага келади.)

11.

Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга мажлислардасилжиброқ ўтиринг, дейилса, бас, силжинг, агар туринг дейилса, туринг. Аллоҳсизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур.Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. (Мусулмонлар Пайғамбар алайҳиссаломмажлисларида иймон ва илм олардилар. Шунинг учун ҳам ҳамма катта қизиқиш билан,иложи борича, у зотга яқинроқ ўтиришни хоҳларди. Ушбу оят нозил бўлгач, илм олишмажлисини ҳаммага кенг тарғиб қилиш зарурлиги эслатилиб, мажлис аҳлинингбарчасига жой беришни йўлга қўйишга даъват этилди.)

12.

Эй иймон келтирганлар! Агар Пайғамбар билан сирли суҳбатқилмоқчи бўлсангиз, сирли суҳбатингиздан аввал садақа беринг. Шундоқ қилмоғингизўзингиз учун яхшироқдир ва (қалбингиз учун) покроқдир. Агар (садақа)топмасангиз, албатта Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдилдир. (Пайғамбар алайҳиссаломбилан муножот (суҳбат) қилишдан аввал садақа беришга даъват этилган буйруқнингбир неча ҳикматлари бор. Пайғамбар алайҳиссаломнинг вақтларини бекоркетказмаслик; камбағалларга фойда бўлиши; мухлис ва мунофиқларни ажратиш ваҳоказо.)

13.

Сизларга сирли суҳбатингиздан аввал садақа бериш оғиркелдими. Агар бажармасангиз, (майли) Аллоҳ авф қилди. Бас, намоз ўқинглар вазакот беринглар. Ва Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилинглар. Аллоҳқилаётган ишларингиздан хабардордир. (Аллоҳ таоло аввалги ҳукмини бекор қилмасаёки ундан ҳам оғирроқ ҳукмни жорий қилса бўлаверар эди. Лекин Аллоҳ таоло ўзиниунутиб қўйган баъзи кишиларни огоҳлантириб бўлгач, яна кўпчиликка раҳм қилиб,аввалги Ўз ҳукмини бекор қилди.)

14.

Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмни дўст тутганларникўрмайсанми? Улар сизлардан ҳам эмас, улардан ҳам эмас. Билиб туриб, ёлғонгақасам ичурлар.

15.

Аллоҳ улар учун шиддатли азобни тайёрлаган. Уларнингқилаётган ишлари нақадар ёмон!

16.

Қасамларини ўзлари учун тўсиқ қилиб олдилар. Бас,Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Улар хорловчи азоб бор!

17.

Моллари ҳам, болалари ҳам улардан Аллоҳ(азоби)дан ҳечнарсани қайтара олмас. Ундай кишилар дўзах аҳлидурлар. Улар унда абадийқолурлар.

18.

Аллоҳ уларнинг барчасини қайта тирилтирадиган кунда худдисизларга қасам ичганларидек, Унга ҳам қасам ичарлар, ва бирор нарсага эришамиз,деб ўйларлар. Аё, огоҳ бўлинг, улар, ҳа, улар ёлғончидирлар.

19.

Шайтон уларни эгаллаб олган ва Аллоҳнинг зикриниунутдирган. Ана ўшалар, шайтон фирқасидирлар. Аё, огоҳ бўлинглар, шайтонфирқаси, ҳа, ўшалар, ютқазувчидирлар. (“Бандани шайтон эгаллаб олишининг аломатишулки, уни сиртини ялтироқ қилиш билан машғул қилиб қўяди. Яхши ейиш, яхшиичимлик ичиш, яхши либослар кийишга уринтириб, Аллоҳнинг неъматларига шукркелтиришдан чалғитади. Тилида ёлғон, бўҳтон ва ғийбатни гапиради-ю, Аллоҳнингзикрини унутади”.)

20.

Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчилар,ана ўшалар, энг хорлар ичидадир.

21.

Аллоҳ, Мен ва Менинг Расулларим ғалаба қиламиз, деб ҳукмқилган. Албатта, Аллоҳ қувватли ва ғолибдир.

22.

Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳгава Унинг Расулига душманлик қилувчиларга дўстлик қилганларини топмайсан. Ҳаттоу(душман)лар ўз оталари, болалари, ака-укалари ёки қариндошлари бўлса ҳам. Аллоҳундоқ кишиларнинг қалбларида иймонни собит қилган, уларни Ўз ҳузуридан бир руҳбилан қўллагандир. Ва уларни остидан сувлар оқиб турган жаннатларга киритадир.Унда абадий қолурлар. Аллоҳ улардан рози бўладир. Улар Аллоҳдан рози бўладир.Ана ўшалар, Аллоҳнинг фирқасидирлар. Аё, огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнингфирқаси, ҳа, ўшалар ютувчилардир. (Аллоҳннинг ризолигини топиш… Кимки яратганРоббиси ризолигини топмас экан, мабодо унинг иймони сақлаб қолмаса, бу ёлғончидунёда умри алданиш билан, охиратда эса фақат азобга дучор бўлиш билан интиҳотопади.)