57. Ҳадид

1.

Осмонлардаги ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтди. ВаУ азиз ва ҳакимдир.

2.

Осмонлару ернинг мулки Уникидир. У тирилтирур ва ўлдирурва У ҳар бир нарсага қодирдир.

3.

У аввал ва охир, ошкор ва пинҳондир. Ва У ҳар бир нарсанибилувчидир. (“Аввал”-У барча мавжудотлар йўқлигида бор эди.”Охир”-У ҳамма нарсайўқ бўлиб кетганда ҳам Ўзи қолади. “Ошкор”-Унинг мавжудлиги ошкор,очиқ-ойдиндир. “Зоҳир”-У ҳамма нарсадан-устундир. “Пинҳон”-У кўзга кўринмайди.Ҳаммадан пинҳон – махфий нарсаларни билиб турувчидир.

4.

У осмонлару ерни олти кунда яратиб, сўнгра аршниэгаллаган зотдир. Ерга нима кирганини ҳам, ундан нима чиққанини ҳам, осмонданнима тушганини ҳам унга нима чиққанини ҳам биладир. У қаерда бўлсангиз ҳам сизбилан биргадир. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир. (“Истиво”луғатда кўтарилиш, ўрнашиш ва эгаллаш маъноларини билдиради. Лекин Аллоҳганисбатан бу маъноларни биз тушунгандай ҳолатда ишлатиб бўлмайди. Шунинг учун,ҳамма нарсани яратгандан сўнг Аллоҳ уларни Ўзининг тасарруфига олди, дебшарҳланади.)

5.

Осмонлару ернинг мулки Уникидир ва барча ишлар АллоҳнингЎзигагина қайтадир.

6.

У кечасини кундузга киритадир, кундузни кечасигакиритадир ва У кўксингиздаги нарсани ҳам яхши билувчидир.

7.

Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиринглар ҳамдасизларни халифа қилиб қўйган нарсалардан эҳсон қилинглар. Бас, сизлардан иймонкелтирган ва эҳсон қилганларга улкан ажр бордир.

8.

Сизларга нима бўлдики, Аллоҳга иймон келтирмайсизлар?!Ҳолбуки, Пайғамбар сизларни Роббиингизга иймон келтиришга чақириб турибдир. Усизлардан аҳд олган эди. Агар иймон келтирувчи бўлсаларингиз. (Яъни, Агар сизларўзи бирор нарсага ишонувчи бўлсаларингиз, нима учун Аллоҳга ишонмаяпсизлар.Ҳолбуки, орангизда Пайғамбар юриб, сизни парвардигорингизга иймон келтиришгачақириб турибди.)

9.

У зот Ўз бандасига сизларни зулматлардан нурга чиқаришучун равшан оятларни туширадир. Ва, албатта, Аллоҳ сизларга шафқатли вараҳмлидир.

10.

Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг йўлида эҳсонқилмайсизлар?! Ҳолбуки, осмонлару ернинг мероси Аллоҳникидир. Сизлардан ҳеч кимфатҳдан илгари эҳсон қилганларга ва урушда қатнашганларга баробар бўла олмайдир.Уларнинг даражалари фатҳдан сўнг эҳсон қилганлардан ва урушда қатнашганларданкўра улуғдир. Аллоҳ барчага яхшиликни ваъда қилгандир. Ва Аллоҳ нимақилаётганларингиздан хабардордир. (Оятдаги “Фатҳ” сўзи Маккаи мукарраманиПайғмбар алайҳиссалом бошлиқ мусулмонлар Мадинаи мунавварадан келиб мушрикларданозод қилиш маъносида айтилган.)

11.

Аллоҳга яхши қарз берадиган киши борми?! Бас, У зот унгабир неча марта кўпайтириб қайтарадир ва унга карамли ажр бордир. (Аллоҳ таоло Ўздини йўлида сарфланадиган молу мулкни унга берилган “яхши қарз”га, яъни, орагасудхўрлик ва бошқа ғаразлар қўшилмаган қарзга ўхшатмоқда. Бунда эҳсон, инфоққилишга катта тарғиб бордир. Чунки қарзни муҳтожлар олади, Аллоҳ эса ҳеч нарсагамуҳтожлиги йўқ, балки барчанинг Унга муҳтожлиги бор зотдир. )

12.

Мўмин ва мўминаларни уларнинг олдиларида ва ўнгтарафларида нурлари ҳаракат қилаётган ҳолда кўрган кунингда, Сизларга бугунгикуннинг хушхабари дарахтлари остидан сувлари оқиб турган жаннатлардир. У жойдаабадий қолажаксиз. Бу эса, айнан улкан ютуқдир, (дейиладир).

13.

Мунофиқ ва мунофиқалар иймонлиларга: “Тўхтаб туринглар,биз ҳам нурингиздан бир оз олайлик”, деган ва уларга: “Ортингизга қайтинг ҳамданур қидиринг”, дейилган кунда. Бас, уларнинг орасига эшиги бор қўрғон уриладир.Унинг ичида раҳмат, ташқарисида – олдида азобдир. (Қиёмат куни зулмат бўлиб,албатта, бу ўша кунда рўй берадиган ҳодисаларнинг бир босқичи, холос. Ҳеч кимҳеч нарсани кўрмай қолганда, мўминларга нур ато қилиниб, улар шодон ва шаҳдамюриб боришади. Шунда мунофиқлар: “Бизни ташлаб кетманглар, кутиб туринглар,бизга ҳам нурингиздан озгина беринглар”, деб ялинишар экан. Уларга: “Ортингизгақайтиб, ўзингиз нур ахтаринг”, дейиларкан. Улар қандай қилиб нур топишарди. Будунёда жоҳилият зулматларидан Ислом нурига чиқишни хоҳламаган эдилар. Эндиохират зулматларида хору зор бўлишлари турган гап.)

14.

Уларга (мунофиқлар): “Биз сиз билан бирга эмасмидик?!”деб нидо қилурлар. Улар: “Худди шундай. Лекин сизлар Аллоҳнинг амри келгунчаўзингизни ўзингиз фитнага дучор қилдингиз, кўз тикиб кутдингиз, шубҳа қилдингизва сизларни хом-хаёллар ғурурга кетказди. Сизларни Аллоҳ ҳақида алдамчи алдабқўйди.

15.

Бугун сизлардан ҳам, куфр келтирганлардан ҳам тўловолинмас. Жойларингиз жаҳаннамда, у сизнинг эгангиздир. Қандай ҳам ёмон бораржой!” – дерлар. (Мунофиқлар: “Ажаб эмас, Ислом мағлубиятга учраб, мусулмонларенгилса”, деган хом хаёлларга берилиб, ғурурга кетадилар. Мунофиқларни шайтон”Сизлар тўғри иш қиляпсизлар, мабода нотўғри бўлса ҳам, Аллоҳнинг ўзи кечиради”,деб уларни алдаб қўяди. Қиёмат кунида уларга ҳеч қандай нажот йўқ.)

16.

Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлганҳаққа қалблари юмшаш, айни чоқда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши биланқалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?!(Агар Аллоҳ тез-тез эслаб турилмаса, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотлариданузоқлашилса, инсон қалбини моғор босади, бағри тошга айланади. Унга Аллоҳнингзикри ҳам, диний таълимотлар ҳам таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Аввал Тавротва Инжил каби илоҳий китоблар берилган яҳудий ва насронийларнинг вақт ўтишибилан оятда тасвирланганидек қалбларини моғор босиб, қаттиқ бўлиб қолган.)

17.

Билингларки, албатта Аллоҳ ўлик ерни тирилтирур.Дарҳақиқат, сизларга оятларни баён қилдик, шоядки ақл юритсангизлар.

18.

Албатта, садақа қилувчи эркагу аёл ҳамда Аллоҳга қарзиҳасана берувчиларга (савоб) кўпайтириб берилур. Уларга карамли ажр ҳам бор.

19.

Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганлар, анаўшалар, сиддиқлардир. Ва Роббилари ҳузуридаги шоҳидлардир. Уларнинг ажрлари ванурлари бор. Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар, ана ўшалар,дўзах эгаларидир. (Ушбу оятда Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймонкелтирганлар, сиддиқлар, деб аталмоқда. “Сиддиқ” аслида сўзига, эътиқодига ваамалига содиқ кишиларнинг сифатидир. Улар фазл ва мартабада Пайғамбарларданкейин турадилар. Уларнин ҳаммаларига улуғ ажр ва қиёмат зулматида йўллариниёритиб борадиган нур бордир. Кофирларга эса дўзах рўпара қилинади.)

20.

Билингки, албатта, бу дунё ҳаёти ўйин, кўнгил эрмаги вазеб-зийнатдан, ўзаро фахрланишдан, мол-мулкни ва бола-чақани кўпайтиришданиборатдир. Худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир. Кейинроқбу ўсимликлар қурийдир ва сарғайганини кўрасан. У сўнгра хас-чўпга айланибкетадир. Охиратда эса қаттиқ азоб бор, Аллоҳдан мағфират ва розилик бор. Бу дунёҳаёти ғурурга кетгазувчи матодан ўзга ҳеч нарса эмас. (Яъни, бу дунё ҳаётишундай бир ёмғирга ўхшайдики, у ёққандан сўнг чиққан наботот деҳқонларниҳайратга солади, завқлантиради. Аслида эса бу ҳол ўткинчидир. Яъни, ўсимликлартезда қурийди. ранги сарғаяди ва қуриб, қовжираб, уқаланиб кетади. Ҳа, бу дунёҳаёти ҳам шу каби алдамчидир. Шу билангина овуниб қолмаслиги керак. Чункиохиратда кофирларга қаттиқ азоб, мўминларга эса Аллоҳнинг мағфирати ва розилигибор. Албатта, бу гаплар тарки дунё қилишга, ҳамма нарсадан юз ўгиришга чақириқэмас. Балки мезон ва ўлчовларни тўғри йўлга солишга, ўткинчи ҳой-ҳавасдан устунбўлишга даъват, холос.)

21.

Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда УнингПайғамбарларига иймон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернингкенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша Аллоҳнинг фазли. Кимгахоҳласа беради, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир. (Қуръони карим назарида, мусобақа будунё ҳаётининг ўткинчи ҳой-ҳавасларига, бойликка, ўйин-кулгуга эмас, балкиАллоҳнинг мағфиратига ва жаннатга элтувчи яхши амалларга қаратилиши керак.)

22.

Бирор мусибатни пайдо қилмасамиздан олдин у Китобдабитилган бўлур, акс ҳолда ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибатетмас. Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир.

23.

Токи, кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсандбўлмаслигингиз учун, Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайдир.

24.

Улар бахилдирлар ва кишиларни ҳам бахилликка буюрадилар.Ким юз ўгирса, бас, Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир. (Улар бахиллик қилиб,кишиларни ҳам бахилликка буюрсалар-да, Аллоҳга ҳеч зарари йўқ, чунки Аллоҳбеҳожат, бой ва мақталган зотдир.)

25.

Дарҳақиқат, Биз Пайғамбарларимизни равшан(нарса)лар илаюбордик ва улар ила китоб, ҳамда одамлар адолатда туришлари учун мезон туширдик.Ва темирни туширдик – унда катта куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бор.Аллоҳ ким Ўзига ва Пайғамбарларига ғойибона ёрдам бераётганини билиши учун.Албатта, Аллоҳ кучли ва азиздир. (Ояти каримада Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ЎзПайғамбарларига юбордим деяётган равшан, очиқ-ойдин нарсалар – мўъжизалар,шариат аҳкомлари, оятлар бўлиши мумкин. Ушбу оят тушган вақтидаёқ мусулмонларнитемирга эътибор беришга, ундан самарали фойдаланишга даъват қилган эди.Темирнинг одамлар учун манфаатини санаб тугатиб бўлмайди. Оятнинг охиридагижумлада бир-икки нозик маъно бор. Жумладан, темирдан ясалган асбобларни ишлатиб,Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига ёрдам берувчиларни билиши учун, деган ишора.Маълумки, Аллоҳ илмининг чегараси йўқ – ҳамма нарсани рўй беришидан аввал билибтуради. Лекин бу оятдаги “билиши”ни юзага чиқариши, халойиққа билдириши дебтушунмоқ керак. Шунингдек, “ғойибона” сўзи ҳам Аллоҳни ва Унинг Пайғамбарлариникўрмасдан туриб уларни динига ёрдам беринглар, деб шарҳланади.)

26.

Дарҳақиқат, Нуҳ ва Иброҳимни Пайғамбар қилиб юбордикҳамда Пайғамбарликни ва китобни икковларининг зурриётига хос қилдик. Уларорасида ҳидоят топганлар бор, лекин уларнинг кўплари фосиқлардир.

27.

Сўнгра уларнинг ортидан Пайғамбарларимизни кетма-кетюбордик ва Исйо ибн Марямни ҳам ортларидан юбордик ҳамда унга Инжилни бердик.Унга эргашганларнинг қалбларига меҳрибонлик ва раҳмдилликни солдик. Роҳибликниўзлари чиқариб олдилар, Биз буни уларга фарз қилмаган эдик, фақат ўзлариАллоҳнинг розилигини тилаб қилдилар, лекин ҳақиқий риоясини қила олмадилар. Бас,улардан иймон келтирганларига ажрларини бердик, лекин уларнинг кўпи фосиқлардир.(Роҳиблик, таркидунёчиликдан иборат бўлиб, ўрисларда, монахлик, дейилади.Монахликни ихтиёр қилган эркак эркаклар монастирида, аёл эса аёллар монастирида,оила қурмай, дунёни тарк этиб ҳаёт кечирадилар. Қуръони карим бундай роҳибликниАллоҳ Ийсо алайҳиссаломга эргашувчиларга буюрмаганини, балки улар ўзлари бидъатсифатида кейинчалик ўйлаб топиб одат қилишганини эслатмоқда.)

28.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва УнингПайғамбарига иймон келтиринглар. У зот Ўз раҳматидан сизларга икки ҳисса берадирва сизларнинг юришингизга нур берадир ҳамда сизларни мағфират қиладир. Аллоҳкечирувчи, раҳмли зотдир.

29.

Токи китоб аҳллари Аллоҳнинг фазлидан ҳеч нарсага қодирэмасликларини, фазл Аллоҳнинг қўлида бўлиб, хоҳлаган кишисига беришинибилсинлар. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир. (Яҳудий ва насронийлар ваҳий, Пайғамбарликва илоҳий китоблар фақат бизга хос, ўзгаларга берилмайди, деб фахрланишар эди.Аллоҳ таоло уларнинг бу даъволарини рад қилиб, фазл ўзининг қўлида эканини,кимга хоҳласа, шунга раво кўришини, шу жумладан, араблардан бўлган Муҳаммадалайҳиссаломга беришини таъкидламоқда.)