55. Раҳмон

1.

Роҳман.

2.

Қуръони ўргатди.

3.

Инсонни яратди.

4.

Унга баённи ўргатди.

5.

Қуёш ва ой ҳисобдадир.

6.

Ўт-ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар. (Дунёдагижонлию жонсиз барча нарса Аллоҳнинг иродасидан ташқари чиқа олмаслигига, ҳаммасиолам Парвардигорига боғлиқ эканига далолат қилмоқда.)

7.

Осмонни баланд кўтарди ва тарозуни ўрнатди.

8.

Тортишда ҳаддан ошмаслигингиз учун. (Агар ушбу тарозуниИслом дини, Қуръон китоби, Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбари орқалиўрнатмаганида, адолат мезони бузиларди, ҳақдан ботил устун келарди. Ер юзинифисқу фасод босарди.)

9.

Адолат ила ўлчанг ва тарозудан уриб қолманг.

10.

Ва ерни ҳалойиқ учун қўйди.

11.

У(ер)да мевалар ва гулкосали хурмолар бор.

12.

Ва сомонли донлар ҳамда райҳон бор.

13.

Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

14.

Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди.

15.

Ва жинларни алангадан яратди.

16.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз.

17.

У икки машриқ ва икки мағрибнинг Роббисидир. (Икки машриқдеганда, қуёшнинг ёздаги ва қишдаги чиқиш жойларини ҳамда икки мағриб деганда,ёздаги ва қишдаги ботиш жойларини тушуниш керак.)

18.

Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?

19.

Дарё-денгизларни бир-бири билан учрашадиган қилиб қўйди.

20.

Ўрталаридаги тўсиқдан ошиб ўтолмаслар. (Шўр денгиз биланчучук сувли дарё ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар бир-бирларига аралашиб кетмайдидеган маънони англатади.)

21.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?

22.

У иккисидан луълуъ ва маржон чиқар.

23.

Бас,Роббингизнинг қайси неъматлрини ёлғон дея олурсиз?!

24.

Денгизларда тоғдек бўлиб сузиб юрувчилар ҳам Уникидир.

25.

Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

26.

(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир.

27.

Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир.

28.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?

29.

Ундан еру осмондаги жонзотлар сўрарлар. У ҳар куниишдадир. (Бутун мавжудот, ерда бўлсин, осмонда бўлсин, Аллоҳдан сўровларинисўрайди. Нимани сўрашлари оятда тайин қилинмаган. Ҳар ким нимага муҳтож бўлса,ўшани сўрайди.)

30.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

31.

Албатта, сизлар учун вақт топармиз, эй инсу жинлар!

32.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

33.

Эй жин ва инс жамоалари, агар сиз осмонлару ерчегараларидан чиқиб кетишга қодир бўлсаларингиз, чиқаверинглар. Фақат Султон илачиқа олурсиз, холос.

34.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

35.

Устингиздан ўт-чўғ ва тутун юборилур. Бас, қутулаолмассиз.

36.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

37.

Осмон ёрилиб, қирмизи мойга айланган вақтда…

38.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

39.

Бас, у кунда инс ҳам, жин ҳам гуноҳидан сўралмас. (Қиёматбошлангандан инсдан ҳам, жиндан ҳам гуноҳ қилган-қилмагани ҳақида сўрабўтирилмайди. Чунки ҳамманинг башарасидан, ҳолатидан унинг ким эканлиги билинибтуради.)

40.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

41.

Жиноятчмлар сиймоларидан билиниб турур. Ва уларнингпешона сочлари ва оёқларидан тутилур.

42.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

43.

Жиноятчилар ёлғонга чиқараётган жаҳаннам шу бўлур.

44.

Улар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айланур.

45.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

46.

Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннатбор. (Қиёмат куни олам Парвардигорининг ҳузурида саволларга жавоб беришдан,ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кункечирганларга икки жаннат бор экан. “Иккин жаннат”нинг бир неча шарҳлари бор,жумладан, инсга алоҳида жаннат, жинга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳарбирларига иккитадан жаннат, гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасидаайлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни, боғлари билан иккинчижаннатлари – боғлари орасида сайр қиладилар.)

47.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

48.

Улар шох-новдалидирлар.

49.

Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

50.

Икковларида оқувчи икки булоқ бор.

51.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

52.

Икковларида ҳам мевадан жуфт навлар бор.

53.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

54.

Ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннатмевалари яқин бўлган ҳоллари бор.

55.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

56.

Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳамтегмаган(ҳур)лар бор.

57.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

58.

У(ҳур)лар худди ёқут ва маржонга ўхшарлар.

59.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

60.

Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.

61.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

62.

У икковидан пастроқда яна икки жаннат бор.

63.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

64.

Икковлари ям-яшилдир.

65.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

66.

Икковларида отилиб турувчи икки булоқ бор.

67.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

68.

Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бор.

69.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

70.

Уларда яхши, гўзаллар бор.

71.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

72.

Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор.

73.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

74.

Аввал уларга инс ҳам, жин ҳам тегмаган.

75.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

76.

Яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳолларибор.

77.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

78.

Улуғлик ва икром эгаси бўлмиш Роббинг исми муборак бўлди.