54. Қамар

1.

Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди.

2.

Агар бир оят-мўъжизани кўрсалар, юз ўгирарлар, бу ўткинчисеҳр, дерлар.

3.

Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар.Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир.

4.

Ва, дарҳақиқат, уларга зажри бор хабарлардан келган эди.

5.

(Бу Қуръон) етук ҳикматдир. Бас, огоҳлантирувчилар фойдабермас.

6.

Бас, улардан юз ўгир! Чақирувчи мункар нарсага чақирганкунда. қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткагаўхшаб чиқиб келадилар.

7.

Улар қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худдиёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар.

8.

Чақирувчига қараб бўйинларини чўзиб, шошилиб борурлар.Кофирлар, бу қийин кун-ку, дерлар.

9.

Булардан олдин Нуҳ қавми ҳам ёлғончи қилган эди. Басбандамизни ёлғончига чиқаришди ва, мажнун, дейишди. Ҳамда унга тўсиқлар қўйишди.

10.

Бас, у Роббисига дуо қилиб: “Албатта, мен мағлуб бўлдим,ёрдам бер”, деди.

11.

Осмон эшикларини шаррос сув билан очиб юбордик.

12.

Ва ердан отилтириб, булоқлар чиқардик. Бас, сувлар тақдирқилинган иш учун бирлашдилар.

13.

Ва у(Нуҳ)ни тахталари ва михлари бор нарса устигакўтардик.

14.

У(кема) инкор қилинган шахс (Нуҳ)га мукофот бўлиб,Бизнинг иноятимиз ила юрадир.

15.

Ва у(ҳодиса)ни белги қилиб қолдирдик. Қани, ибрат олувчиборми?

16.

Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

17.

Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикрқилувчи борми?!

18.

Од (Ҳудни) ёлғончига чиқарди. Бас, Менинг азобим ваогоҳлантиришим қандоқ бўлди?

19.

Биз давомли машъум кунда улар устига сорсор шамолиниюбордик. (“Сорсор” деб номланган шамол ўзи ўта совуқ бўлиб, овози жуда ҳам кучлибўлар экан.)

20.

У одамларни, худди хурмо дарахтини томири биланқўпоргандек, (ердан) узиб-учириб ташларди.

21.

Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

22.

Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикрқилувчи борми?!

23.

Самуд огоҳлантирувчиларни ёлғонга чиқарди.

24.

Улар:”Биз ўзимиздан бўлган бир одамга эргашамизми? Агаршундай бўлса, албатта, адашувда ва жинниликда бўламиз.

25.

Бизларнинг орамиздан (келиб-келиб) унга зикр (ваҳий)туширилибдими; Йўқ, у ёлғончи ва кеккайгандир”, дедилар.

26.

Эртага ким ёлғончи ва кеккайган эканини билурлар.

27.

Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз. Уларни кузатибтур ва сабр қил.

28.

Ва уларга, албатта, сув ораларида тақсимланганинингхабарини бер. Ҳар бир ичишга (ўз вақтида) ҳозир бўлинар. (Туя билан Самуд қавмисувнинг кунма-кун тақсимлангани тўғрисида гап бораётибди.)

29.

Бас, улар ўз шерикларини чақирдилар. У (туяни) тутди васўйиб юборди.

30.

Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

31.

Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўрақурувчи (йиққан) қуруқ шох-шаббаларга ўхшаб қолдилар.

32.

Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикрқилувчи борми?!

33.

Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди.

34.

Албатта, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. ФақатЛут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик.

35.

Бу Биз тарафимиздан неъмат бўлди. Кимки шукр қилса, худдишундай мукофотлармиз.

36.

Дарҳақиқат, у(Лут) уларни Бизнинг (азобга) тутишимизданогоҳлантирган эди. Бас, улар огоҳлантиришларга ишонмадилар.

37.

Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас,кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар.

38.

Батаҳқиқ, эрта тонгда уларни собит, давомли азоб тутди.

39.

Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни татибкўринглар!

40.

Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикрқилувчи борми?!

41.

Дарҳақиқат, Фиръавн аҳлига огоҳлантиришлар келди.

42.

Улар Бизнинг оятларимизнинг барчасини ёлғонга чиқаришди.Бас, Биз уларни ғолиб, қудратли олувчининг олиши билан олдик.

43.

Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёкисамовий китобларда сизларга оқлов борми?!

44.

Ёки, Биз нусратга эришувчи жамоатмиз, дейишадими?!

45.

У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар.

46.

Йўқ! Уларга ваъда қилинган вақт, соат(қиёмат)дир. Ва соат(азоби) улканроқ ва аччиқроқдир.

47.

Албатта, жинояткорлар адашувда ва олов-оташдадирлар.

48.

Юзтубан дўзахга судраладиган кунларида: “Жаҳаннам азобинитатиб кўринг!” (дейилур).

49.

Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик.

50.

Бизнинг фармонимиз бир сўздан ўзга эмас. Кўз юмгунчабўлур.

51.

Дарҳақиқат, Биз сизга ўхшаганларни ҳалок қилдик. Бас,буни эсловчи борми ўзи?!

52.

Ва уларнинг ҳар бир иши китоблардадир.

53.

Ҳар бир кичигу катта сатрлангандир. (Макка мушриклари,қандай қилиб инсоннинг ишларини сатрларга ёзиб, ҳужжат тўплаб бориш мумкин, дебўша вақтда ажабланган бўлишлари мумкин. Аммо биз ҳозирги ҳисоб-китобларни, ёзишасбобларини кўриб-билиб туриб, қандоқ қилиб бу ҳақиқатни инкор эта оламиз?)

54.

Албатта, тақводорлар жаннату анҳорларда.

55.

Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар.