1. |
Ботаётган юлдуз билан қасам. |
2. |
Сизнинг биродарингиз адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ. |
3. |
У ҳаводан нутқ қилмас. |
4. |
У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас. |
5. |
Унга шиддатли қувват эгаси ўргатди. |
6. |
Миррат эгаси. Бас кўтарилди. |
7. |
Ва у олий уфқда эди. |
8. |
Сўнгра яқинлашди ва жуда ҳам яқин бўлди. |
9. |
Бас, икки камон миқдоридай жойгда бўлди. Балки ундан ҳамяқинроқ келди. |
10. |
Ва У зот бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, етказди. |
11. |
Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади. |
12. |
У билан ўзи кўрган нарса устида тортишасизларми?! |
13. |
Ва дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди. |
14. |
Тугаш дарахти олдида. |
15. |
У(дарахт)нинг ҳузурида маъво жаннати бор. |
16. |
Ўшанда, дарахтни ўрайдиган нарса ўраб турибди. |
17. |
Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам. |
18. |
Дарҳақиқат, Ўз Роббисининг улкан белгиларидан кўрди.(Муҳаммад алайҳиссалом меърож кечасида, жаннатни, дўзахни, Байтул маъмурни,ўтган Пайғамбарларни, Жаброил алайҳиссаломнинг асл ҳолатларини ва бошқаларникўрдилар.) |
19. |
Лот ва Уззони ўйлаб кўрдингизми? |
20. |
Ва бошқаси-учинчиси Манотни ҳам? |
21. |
Сизларга эркаг-у, У зотга аёлми? |
22. |
Ундоқ бўлса, бу нотўғри тақсим-ку! |
23. |
У(бут)лар сиз ва ота-боболарингиз қўйган номлардан ўзгаҳеч нарса эмас. Аллоҳ бунга ҳеч ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)лар Роббилариданҳидоят келганига қарамай гумон ва ҳавойи нафс хоҳишига эргашарлар, холос. |
24. |
Ёки ҳар инсон нимани хоҳласа, шу бўлурми? |
25. |
Зеро, охират ҳам, дунё ҳам Аллоҳникидир. |
26. |
Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар мавжуд, уларнингшафоати ҳеч фойда бермас. Магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изнберсагина. |
27. |
Албатта, охиратга иймон келтирмаганлар фаришталарни аёлноми билан номларлар. |
28. |
Уларда бу ҳақда ҳеч қандай илм йўқ. Гумондан бошқанарсага эргашмаслар. Албатта, гумон ҳақиқат ўрнига ўтмас. |
29. |
Бизнинг зикримизга орқа ўгирган, ҳаёти дунёдан бошқанихоҳламайдиганлардан юз ўгир. |
30. |
Уларнинг эришган илмлари мана шу. Албатта, Роббинг Унингйўлидан адашганларни билгувчидир ва ҳидоятдагиларни ҳам билгувчидир. |
31. |
Осмонлару ердаги барча нарсалар Аллоҳникидир. У ёмонликқилганларни амалига яраша жазолар ва яхшилик қилганларни гўзал(мукофот)иламукофотлар. |
32. |
Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳшишлардан четда бўладиганлардир. Албатта, Роббинг мағфирати кенг зотдир. Усизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қоринларида ҳомилаликчоғингизни ҳам яхши билувчидир. Шундоқ экан, ўзингизни оқламанг, У кимтақводорлигини яхши биладир. (Оятдаги “Ламам” сўзини биз “кичик гуноҳлар” дебтаржима қилдик. Аслида, “ламам” сўзи “оз”, “кичик” маъноларини англатади. “Кичикгуноҳ” ибораси энг муносиб маънодир. “Фаҳш ишлар” ибораси қабиҳлиги катта иш васўзларга нисбатан ишлатилади. Шариатда “катта гуноҳ” деб Аллоҳ ҳаромлигини баёнқилган ва ёки жазоси белгиланган гуноҳларга айтилади. Ўғрилик, одам ўлдириш вазино кабилар.) |
33. |
Юз ўгириб кетганни кўрмадингми?! |
34. |
У озгина берди ва тўхтатди. |
35. |
Унинг ҳузурида ғайб илми бору, у кўриб турибдими?!(Ғайбни фақат Аллоҳ билиб, бошқа ҳеч ким билмаслиги аниқ. Охиратнинг ғамини емайюрганлар нимага суянишади? Ғайбни билмагандан кейин инсон доимо ўзига охиратдафойда берадиган ишларни кўпроқ бажаришга ҳаракат қилмоғи лозим.) |
36. |
Ёки Мусонинг саҳифаларидаги сўзлар хабари унгаберилмадими? |
37. |
Ва вафо қилган Иброҳимнинг? |
38. |
“Ҳеч бир гуноҳкор жон бошқанинг гуноҳини кўтармас. |
39. |
Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ. |
40. |
Ва, албатта, унинг қилмиши тезда кўринар. |
41. |
Сўнгра жазо ёки мукофоти тўлиқ берилар”, деб. (Ушбу зикрэтилган маънолар Мусо а.с.нинг Тавротларида ва Иброҳим а.с.нинг саҳифаларидакелгандир.) |
42. |
Ва, албатта,интиҳо Роббинг ҳузуридадир. |
43. |
Ва, албатта, кулдирган ҳам Ўзи, йиғлатган ҳам Ўзи. |
44. |
Албатта, ўлдирган ҳам Ўзи, тирилтирган ҳам Ўзи. |
45. |
Албатта, икки жуфтни; эркак ва аёлни яратган ҳам Ўзи. |
46. |
Нутфадан, оқиб тушганда. |
47. |
Ва, албатта, кейинги пайдо қилиш зиммасидаги зот ҳам Ўзи. |
48. |
Ва, албатта, беҳожат қилган ҳам Ўзи, бадавлат қилган ҳамЎзи. |
49. |
Ва, албатта Шеъронинг Роббиси ҳам Унинг Ўзи. |
50. |
Ва, албатта, биринчи Одни ҳалок қилган ҳам Ўзи. |
51. |
Ва Самудни боқий қолдирмаган ҳам Ўзи. |
52. |
Ва бундан олдин Нуҳ қавмини (ҳалок қилган ҳам Ўзи).Чункиулар ўта золим ва ўта туғёнга кетган эдилар. |
53. |
Ва тўнтарилганни қулатган (ҳам Ўзи). |
54. |
Бас, уларни ўраган нарса ўраб олди. |
55. |
Шундай экан, Роббингнинг қайси неъматларига шаккелтирасан? |
56. |
Бу аввалги огоҳлантирувчилар каби бир огоҳлантирувчидир.(Огоҳ бўлинглар: аввалги огоҳлантирувчиларга душман бўлганларнинг кунисизларнинг бошингизга тушиб қолмасин!) |
57. |
Яқинлашувчи яқинлашди. |
58. |
Уни Аллоҳдан бошқа кашф қилувчи йўқ. |
59. |
Бу сўздан сизлар ажабланасизларми? |
60. |
Ва куласизлар-у, йиғламайсизларми? |
61. |
Ва ҳолбуки, сизлар бепарвосизлар. |
62. |
Бас, ллоҳга сажда ва ибодат қилинглар. |