52. Тур

1.

Тур билан қасам.

2.

Сатрланган китоб билан қасам.

3.

Ёйилган терига.(сатрланган)

4.

Ва обод уй билан қасам.

5.

Ва кўтарилган билан шифт қасам.

6.

Ва тўлган денгиз билан қасам.

7.

Албатта, Роббинг азоби рўй беражак.

8.

Уни ҳеч бир қайтарувчи йўқдир.

9.

У кунда осмон ларзага келиб чайқалур.

10.

Ва тоғлар сайр этиб юрур.

11.

Бас, ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

12.

(Ботилга) шўнғиб ўйнайдиганларга! (“вайл” сўзи гоҳида”ҳалокат”, гоҳида “дўзах” маъносида ишлатилади ва иккаласи ҳам бу оятга мосдир.)

13.

У кунда жаҳаннам ўтига (куч билан) итарилурлар.

14.

Мана бу, сизлар ёлғонга чиқарган ўт бўладир!

15.

Бу сеҳрми?! Ёки сизлар кўрмаяпсизларми?!

16.

Киринглар унга! Чидайсизларми, чидамайсизларми – барибир.Қилиб юрган амалларингизнинг жазосини олурсизлар, холос.

17.

Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматларичидадирлар.

18.

Роббилари уларга берган нарсалардан лаззатдадирлар.Роббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлар.

19.

Енглар, ичинглар, ош бўлсин. (Булар)қилган амалларингизучундир.

20.

Улар қатор тизилган сўриларга ёнбошлаган ҳолдалар. Вауларни гўзал кўзли ҳурларга уйлаб қўйганмиз.

21.

Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон биланэргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарсаникамайтирмадик. Ҳар бир киши ўз касби гаровидир. (Бу дунёда иймону ислом биланўтган кишиларнинг агар зурриётлари ҳам иймон билан ўтган бўлса, даражалари унчаюқори бўлмаса ҳам, Аллоҳ уларни оталарига қўшиб қўяр экан. Лекин, шу билан биргаоталарнинг амалидан ҳеч бир нарса камайтирилмас экан. Яъни, болаларига олибберилиб, уларнинг даражаси тенглатилмас экан. Чунки ҳар ким ўзи қилганкасб-амалнинг гаровидир, амали яхши бўлса, оқибати ҳам яхши бўлади. Аллоҳкўрсатмасин, амали ёмон бўлса, оқибати ҳам…)

22.

Ва Биз уларга хоҳлаган мевалари ва гўштларини муҳайёқилиб қўйдик.

23.

Улар унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ердабеҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ. (Охират шаробида нохуш ишларнинг биронтаси рўйбермас экан.)

24.

Ва атрофларида худди садафдаги дурдек ғуломлари айланиб,хизматда юришадир.

25.

Баъзилари бошқаларидан ўгрилиб сўраша бошладилар.

26.

Албатта, биз илгари ўз аҳлимиз даврасида У зотданқўрқувчилардан эдик.

27.

Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилди ва бизни дўзах азобидансақлади.

28.

Албатта, биз илгари Унга дуо қилардик. Албатта, Унинг Ўзияхшилик қилувчи ва раҳмлидур.

29.

Бас, эслатгин: сен Роббинг неъмати ила фолбин ҳамэмассан, мажнун ҳам эмассан. (Оятдаги “коҳин” сўзини биз фолбин деб таржимақилдик. Аслида, Арабистон ярим оролида коҳин алоҳида тушунчадир. У жинлар биланалоқаси борлигини ва ғойибдан хабар беришни даъво қилувчи шахсдир. Шунингдек,коҳинлар руҳлар, худолар билан ҳам алоқамиз бор дейишади ва баъзан табибликдаъвосини ҳам қилишади.)

30.

Балки улар:”У шоир, биз унга ўлим етишини кутамиз”,дерлар?

31.

Сен: “Кутинглар, албатта, мен ҳам сизлар билан биргакутувчидирман”, деб айт.

32.

Ё ақллари шунга буюрарми ёки улар туғёнга кетганқавмларми?

33.

Балки, у(Қуръон)ни ўзи тўқиди, дерлар? Йўқ, улар иймонкелтирмаслар.

34.

Агар уларнинг гапи рост бўлса, у(Қуръон)га ўхшаш сўзникелтирсинлар.

35.

Балки, улар ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ ўзларияралгандирлар?! Ёки улар яратувчиларми?

36.

Балки, улар осмонлару ерни яратгандирлар?! Йўқ, уларишонмаслар.

37.

Балки уларнинг ҳузурида Роббингнинг хазиналари бордир?!Ёки улар бошқарувчиларми?

38.

Балки уларнинг (хабар) эшитадиган нарвонлари бордир?!Ундоқ бўлса, эшитувчилари равшан ҳужжат келтирсинлар. (Мушриклар Муҳаммадалайҳиссаломни ёлғончига чиқарганлар. Хўш, нимага асосланиб бундай қилишган? Ёкиуларнинг осмонга қўйган нарвонлари бор-у унга чиқиб, Муҳаммад Пайғамбар эмас,унга ваҳий юборилаётгани йўқ, деган хабарни эшитишдими? Агар ҳақиқатда эшитганбўлсалар, очиқ-ойдин далил кўрсатсинлар.)

39.

Ёки У зотга қизлару сизларга ўғилларми?!

40.

Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар тўловданқийналаяптиларми?!

41.

Балки уларнинг ихтиёрида ғайб (илми) бўлиб, улар ёзиболаётгандирлар?!

42.

Балки ҳийла кўрсатишни хоҳларлар?! Бас, кофирларҳийлаларининг жазосини тортурлар.

43.

Балки, уларнинг Аллоҳдан бошқа худолари бордир?! Аллоҳулар келтираётган ширкдан пок бўлди.

44.

Агар улар бошларига тушаётган парчани кўрсалар ҳам,тўпланган булут, дерлар.

45.

Уларни ҳалокатга учрайдиган кунларига йўлиққунларигачатек қўй. (Мушрик ва динсизларни қиёмат кунигача қўйиб бер, нима қилишсақилишаверсин.)

46.

У кунда ҳийлалари уларга ҳеч қандай фойда бермас вауларга ёрдам ҳам берилмас.

47.

Ва, албатта, зулм қилганларга ундан ўзга азоб ҳам бор,лекин кўплари билмаслар. (Яъни, кофир, золимларга охират азобидан ўзга будунёнинг азоби ҳам бор ёки қабр азоби бўлиши ҳам мумкин.)

48.

Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўзўнгимиздасан, ўрингдан турганингда Роббингга тасбиҳ айт!

49.

Ва кечаси ҳам. Бас, юлдузлар ботгандан кейин ҳам тасбиҳайт. (Демак, ҳар доим Аллоҳга боғлиқ бўлмоқ зарур. Имом Молик Зуҳрийдан қилганривоятларида Ибн Матъамнинг отаси айтадики, “Пайғамбар алайҳиссаломни шомнамозида “Ват-Тур” сурасини ўқиётганларини эшитдим. У кишидан кўра овозиширинроқ ва қироати яхшироқ одамни кўрмаганман”.)