50. Қоф

1.

Қоф. Улуғ Қуръон ила қасам.

2.

Балки уларга ўзларидан огоҳлантирувчи келганиданажабландилар ва кофирлар: “Бу ажиб нарса-ку?! (Мушриклар Муҳаммадалайҳиссаломнинг Пайғамбар бўлиб келганлигидан ажабландилар.)

3.

Ўлиб, тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам-а? Бу қайтиш(ақлдан) узоқ-ку?!” дедилар.

4.

Ҳақиқатда Биз уларни ер камайтираётганини билдик ваБизнинг ҳузуримизда сақловчи китоб бор. (Ўлик кўмилгандан кейин аста- секинчириб, камайиб тупроққа қўшила боради.)

5.

Балки уларга ҳақ келганда, уни ёлғонга чиқардилар. Уларизтиробли ишдадирлар. (Улар ҳақни инкор қилганлар. Буни олдида бошқа нарсаларниинкор қилиш ҳач гап эмас.)

6.

Устиларидаги осмонга назар солмайдиларми? Уни қандай биноқилибмиз, зийнатлабмиз ва унинг тешиклари ҳам йўқ?!

7.

Ва ерни чўзиб қўйдик, унга тоғларни ташладик ва ундатурли гўзал жуфтларни ўстирдик.

8.

(Роббисига) қайтувчи ҳар бир бандага кўргазма ва эслатмақилиб.

9.

Ва осмондан барака сувини туширдик, ҳамда у биланбоғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик.

10.

Ва зич мевали шингиллари бор хурмоларни ҳам.

11.

Бандаларга ризқ қилиб. Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарнитирилтирдик. (Қабрдан) чиқиш ҳам шундай бўладир. (Ўсимликлари қуриб, худди ўликҳолига келиб қолган шаҳарларни ёмғир ила ўстириб-тирилтиришни эслатиш орқалиинсон худди шу тарзда қайта тирилиши осон эканлигини таъкидламоқда.)

12.

Улардан аввал Нуҳ қавми, қудуқ соҳиблари ва Самуд ёлғонгачиқарганлар.

13.

Од, Фиръавн, Лут биродарлари.

14.

Ва дарахтзор эгалари ва Туббаъ қавми — барчалариПайғамбарларни ёлғонга чиқарганлар. Бас, (азоб) ваъдам ҳақ бўлди. (Бу оятикаримада кофирлар фақат Муҳаммад алайҳиссаломнигина ёлғончига чиқаришмагани,балки бу қадимий одати эканлиги эслатилмоқда.)

15.

Аввалги яратишга ожиз бўлдикми? Йўқ! Улар янгиданяратилишига шубҳададирлар.

16.

Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси ниманивасваса қилишини ҳам биламиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз.

17.

Зотан икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларидакутиб олурлар.

18.

У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозирунозир.

19.

Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди. Сенқочиб юрган нарса шулдир.

20.

Ва сур ҳам чалинди. Бу қўрқитилган кундир.

21.

Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи биланкелди. (Яъни, қиёматда ҳар бир жон билан уни маҳшаргоҳга ҳайдовчи фаришта ва будунёда қилган ишларга гувоҳлик берувчи фаришта бирга келади. Эҳтимол, бу дунёдаунга вакил қилинган икки фаришта шулардир.)

22.

Албатта, сен бундан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сенингпардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир.

23.

Ва унинг “яқини”: “Мана, бу мендаги тайёр нарса”, деди.

24.

Ҳар бир қайсарни, кофирни жаҳаннамга ташланг!

25.

Яхшиликни ман қилувчини, тажовузкорни, шак келтирувчини!

26.

Аллоҳ билан бирга бошқани илоҳ қилиб олганни шиддатлиазобга ташланг!

27.

Унинг “яқини”: “Роббимиз, уни мен туғёнга кетгазганимйўқ, лекин унинг ўзи узоқ залолатда бўлди”, дер.

28.

У зот: “Менинг ҳузуримда тортишманглар, сизларга азобваъдасини тақдим қилувдим.

29.

Менинг ҳузуримда гап ўзгармас ва Мен бандаларга зулмқилгувчи эмасман”, деди.

30.

“Бугун жаҳаннамга тўлдингми?” десак, у: ” яна қўшимчаборми?” дер.

31.

Ва жаннат тақводорларга узоқ бўлмаган жойгаяқинлаштирилди.

32.

Бу сизга ваъда қилинган нарсадир. Ҳар бир сертавбага васақловчига.

33.

Роҳмандан ғоибдан қўрққан ва саломат қалб ила келганкимсасага.

34.

Унга саломат бўлган ҳолда кирингиз. Бу мангулик кунидир”(дейилди).

35.

У ерда нима хоҳласалар, уларникидир. Ва ҳузуримиздазиёдаси бор. (Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: “Агармўмин киши жаннатда фарзанд хоҳласа, унинг ҳомиласи, туғилиши, ўсиши бир соатдабўлади”, деганлар. “Ва ҳузуримизда зиёдаси бор”— Аллоҳ таолонинг жамолига назарсолиш бахтидир, деган ривоят ҳам бор.)

36.

Улардан аввал, улардан кўра кучлироқ асрларнинг қанчасиниҳалок қилдик. “Қочадиган жой борми?” деб юртма-юрт кезиб чиқдилар. (Ҳалокатгаучраган ўша аввалги кофирлар авлодлари ҳозиргилардан кўра қувватлироқ эдилар.Аммо чора топа олмай ҳалок бўлдилар.)

37.

Албатта, бунда қалби борларга ва зеҳн билан қулоқосганларга эслатма бордир.

38.

Албатта, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларниолти кунда яратдик. Ва Бизни чарчоқ тутмади. (Аллоҳнинг ҳузуридаги кунлар бизўрганиб қолган кунларнинг айниси эмас. Бизнинг кунларимиз дунё яратилганидансўнг, ер курасини айланиши ҳолати ва вақтига мувофиқ яратилган. Табиийки, буолти куннинг масофаси ва миқдорини ёлғиз Аллоҳ таоло билади.)

39.

Уларнинг айтаётганларига сабр қил ва Роббингга қуёшчиқиши ва ботишидан аввал ҳамду тасбиҳ айт.

40.

Кечасида ҳам Унга тасбиҳ айт. Ва саждадан кейин ҳам.(Тасбеҳ айтишнинг маъноси Аллоҳни поклаб ёд этишдир. Кўпроқ “Субҳоналлоҳи”калимасини айтиш билан бўлади.)

41.

Нидо қилувчи яқин жойдан нидо қилган кунда, қулоқ ос.(“Нидо қилувчи — фаришта Исрофил алайҳиссаломдир.)

42.

У кунда қичқириқни ҳақ ила эшитурлар. Ана ўша чиқишкунидир. (“Чиқиш куни”— қабрлардан чиқиш куни, яъни, қиёмат кунидир.)

43.

Албатта, Биз тирилтирамиз, ўлдирурмиз. Ва қайтиш ҳамБизгадир.

44.

У кунда устларидаги ер ёрилиб, шошиб чиқурлар. Ана ўшаБиз учун осон тўплашдир.

45.

Уларнинг айтганларини Биз билувчимиз. Сен уларнингустидаги жаббор эмассан. Бас, Қуръон ила азоб ваъдамдан қўрққанларни огоҳлантир.