4. Нисо

1.

Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унингжуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингизданқўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан вақариндошлик (алоқалари) дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчизотдир.

2.

Ва етимларга ўз молларини беринг. Нопокни поккаалмаштирманг. Уларнинг молларини ўзингизнинг молларингизга қўшиб еманг. Зеро, букатта гуноҳ бўлади.

3.

Агар етимларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз,ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами никоҳлаб олинг. Агар адолатқила олмасликдан қўрқсангиз, биттани (олинг) ёки қўлингизда мулк бўлганлар билан(кифояланинг). Мана шу жабр қилмаслигингизга яқинроқдир. (Демак, оятдаги”етимлар”дан мурод етим қизлар экан. Етим қизларга уларни ўзкафолатига–ҳимоясига олган киши уйланмоқчи бўлса-ю, аммо бу ишда адолатсизликкайўл қўйишдан қўрқса, ўша етим қизларга уйланишни қўйсинда, бошқа ўзига ёққан,никоҳи ҳалол бўлган аёллардан хоҳишига қараб иккитагами, учтагами, тўрттагамиуйлансин. Агар хотинлар орасида адолат ўрната олмасликдан қўрқса, биттагауйлансин ёки чўри тутиш билан кифоялансин.)

4.

Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар уларундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офиятбўлсин.

5.

Аллоҳ (ҳаётингизни) тургизиш (воситаси) қилганмолларингизни эси пастларга берманг. Уларни ўша моллардан ризқлантиринг,кийинтиринг ва уларга яхши сўзлар айтинг.

6.

Етимларни то никоҳ (ёшига) етгунларича синаб туринглар.Агар уларнинг эси-ҳуши жойида эканини билсангиз, уларга ўз молларини топширинг.У молларни исроф ила ва эгаларининг катта бўлиб қолишидан қўрқиб шошилиб еманг.Бой бўлганлар иффатли бўлсинлар. Ким камбағал бўлса, тўғрилик билан есин. Уларгаўз молларини топшираётганингизда гувоҳлар келтиринг. Ҳисобчиликка Аллоҳнинг ўзикифоя қилур.

7.

Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада эркакларнингнасибаси бор. Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада аёлларнинг насибасибор. У оз бўлсин, кўп бўлсин–фарз қилинган насибадир.

8.

Агар тақсимлашга қариндошлар, етимлар ва мискинлар ҳозирбўлсалар, уларни у(мерос)дан ризқлантиринглар ҳамда уларга яхши гапларайтинглар. (“Тақсимлаш”–меросни бўлиш учун ҳақдорлар йиғилган мажлисдир. Демак,мерос тақсимлаш мажлисида ҳақдорлардан бошқа қариндошлар ҳам, шунингдек,етимлар, камбағал-мискинлар ҳам ҳозир бўлишлари мумкин. Xақдорлар меросданнасибаларини олишса-ю, қолганларга ҳеч нарса тегмай қолса, ўксишлари, кўнгилларисиниши эҳтимоли бор. Шундай ноқулай ҳолатни ўртадан кўтариш учун, оятнингҳукмига кўра, меросхўрлар бирор нарсани ажратиб, ҳалиги кишиларга бериб, уларниҳам севинтиришлари лозим.)

9.

Ўзлари заифҳол зурриётларини ортдан қолдиришдан қандайқўрқсалар, (бошқалар ҳақида ҳам) шундай қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқсинлар ватўғри сўз айтсинлар. (Отаси ўлиб етим қолган болаларни оталиққа олган одам ўшаетим болаларнинг ўрнига ўз болаларини қўйиб тасаввур қилсин. Гўё унинг ўзи вафотэтиб, ортида зафиҳол болалари қолганини ўйлаганда қандай қўрқса, қўлидаги етимболаларга ҳам шундай назар билан қарасин, деган маъно чиқади. Бунда етимларниоталиққа олган кишида оталик меҳрини қўзиш билан етимларга бўлган раҳм-шафқатинизиёда қилинмоқда.)

10.

Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар, қоринларидаоловни еган бўладилар. Ва, шубҳасиз, дўзахга кирадилар.

11.

Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида васият этиб, бирўғилга икки қиз насибасича беришни амр этади. Агар улар иккитадан кўп (аёл)бўлсалар, уларга у (ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унгаярми. Агар унинг боласи бўлса, у тарк қилган нарсадан ота-онасининг ҳар биригаолтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасигаучдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васиятёки қарзини адо этгандан сўнг, оталарингиз ва болаларингиздан қайси бирларисизга манфаатлироқ эканини билмассизлар. Бу Аллоҳ жорий қилган фарздир. Албатта,Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир. (Ал-Авфий Ибн Аббосдан қуйидагиларни ривоятқилади: “Аллоҳ таоло ўғил ва қизларга ота-оналарга мерос бобида фарз қилганҳукмлар ҳақида оятлар туширганда баъзи одамларга ёқмади. Расулуллоҳнинг (с.а.в.)ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули! Қиз болага отасининг меросидан ярмибериладими? Ахир, у от миниб, душманга қарши урушмайди-ку! Қўлидан ҳеч нарсакелмайдиган гўдакка ҳам мерос бериладими?” дейишди. Уларнинг бу тутимларигажавобан Аллоҳ таоло: “Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида васият этиб, бир ўғилгаикки қиз насибасича беришни амр қилади”, деб бошланувчи ояти каримани нозилқилди.)

12.

Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг–агар уларнингболаси бўлмаса–ярми тегади. Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирганнарсанинг чораги тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзларини адо этгандан сўнг.Уларга сиз қолдирган нарсанинг–агар болангиз бўлмаса–чораги тегади. Агарболангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилганвасиятни ёки қарзингизни адо этгандан сўнг. Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолидамерос қолдирса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтиданбир тегур. Агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирига шерикдирлар. Зарарқилмайдиган васиятни ёки қарзни адо этгандан сўнг. Булар Аллоҳнинг васиятидир.Ва Аллоҳ билувчи ҳамда ҳалийм зотдир. (Агар бефарзанд эр ўлиб, ортидан хотиниқолса, мероснинг чорагини олади. Аммо ўлган эрнинг ўғилми, қизми, ўзми-ўгайми,яъни, бошқа хотиниданми, кўпми, озми фарзанди бўлса, хотинга мероснинг саккизданбири тегади. Бу ҳам васиятни ёки олинган қарзни адо этгандан кейин бўладигантақсим. Меросхўр хотин битта бўлса, мазкур чорак ёки саккиздан бир улушни ўзиолади. Агар иккита, учта ёки тўртта бўлсалар, ўша чорак ёки саккиздан бирдашерик бўладилар. Ояти каримадаги: “Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида меросқолдирса”, жумласини , хусусан, “калола” сўзини бир оз шарҳлашга тўғри келади.Бу ҳақда уламоларимиз ҳам анча баҳс юритганлар. Бизнинг тилимизда “калола”сўзининг маъносини айнан ифода этадиган ибора йўқ. Шунингдек, араб тилида ҳам бусўзнинг муродифи йўқ. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳудан одамлар “калола” ҳақида сўрашганида:”У тўғрисида ўз фикримни айтаман, тўғри бўлса,Аллоҳдан, хато бўлса, мендан ва шайтондан, яъни, Аллоҳнинг ва Унинг Расулинингбунга алоқалари йўқ. Калола–зурриёти ва аждоди йўқ одамдир”, дедилар. Яъни,ўлган пайтида бола-чақаси, набира-чеваралари ҳам, ота-онаси, бобо-момоси ҳам йўқбўлган одам, демакдир. Ҳазрати Умар (р.а.) ҳам ўз халифалик вақтларида: “АбуБакрнинг фикрига хилоф қилишдан уяламан”, деганлар. Тўрт маҳзаб соҳиблари ҳам,аввал ўтган, кейин келган уламолар ҳам шу фикрга қўшилганлар.)

13.

Ана ўшалар, Аллоҳнинг чегараларидир. Ким Аллоҳга ва УнингРасулига итоат этса, уни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатга абадий қолиш учункиритадир. Бу эса, улкан ютуқдир.

14.

Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига исён қилса ва Унингчегарасидан тажовуз қилса, уни абадий қолиш учун дўзахга киритадир. Ва унгахорловчи азоб бордир. (Демак, бу дунёда фақат Аллоҳга ва Унинг Расулигагинаитоат қилиб яшаш лозим. Бу итоат шариатга амал қилиш билан бўлади. Аллоҳгабўйсуниб, у кўрсатган дастурга амал қилиб яшаш иймонда, Исломда, диндорликдаяшаш демакдир. Аллоҳнинг итоатидан чиқиб, бошқага итоат қилиш, унинг дастуриниқўйиб, бошқанинг дастурига амал қилиш ширк, куфр ва жаҳаннамдир.)

15.

Аёлларингиздан фоҳиша (зино) қилганларига ўзларингиздантўртта гувоҳ келтиринг. Агар гувоҳлик берсалар, уларни то ўлим етгунча ёки Аллоҳбир йўл кўрсатгунча уйларида тутиб туринг. (Исломдан аввал бошқа разилатларқатори фоҳишабозлик ҳам кенг тарқалган эди. Зинокорлик айб эмас, фахр ҳисобланарэди. Ўзларига баҳона топиб, зинога турли йўллар очган эдилар. Аллоҳ таоложамиятнинг бу дардига ҳам ўзига хос даво қўллади. Аввал-бошда бу борада бизўрганаётган ушбу оятни туширди. Мусулмонларни бу разилатдан узоқлашишга ва кимбу мазкур фоҳишага қўл урса, унга нисбатан керакли чоралар кўришни амр қилди.)

16.

Сизлардан ўша(Фоҳиша) ишни қилган икки эркакка озорберинглар. Агар икковлари тавба қилсалар ва тузалсалар, уларни тек қўйинг.Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир. (Бу оятдаги фоҳишаишдан кўз тутилган нарса бачабозликдир. Бу разилат ҳам кенг тарқалганжиноятлардан бўлган. “Озор беринглар” дегани–сўкиш, айблаш, қўлга тушганнарсалар билан уриш, деганидир ва булар вақтинчалик чора ҳисобланган. Ишончлиҳадис китобларининг соҳиблари Абдуллоҳ ибн Аббосдан (р.а) ривоят қилган ҳадисдаПайғамбаримиз алайҳиссалом: “Кимнинг Лут қавми амалини қилаётганини кўрсангиз,қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам ўлдиринг”, деганлар. Аммо ушбу оятда кўрсатилганвақтинчалик чора бўйича озор бергандан сўнг улар: “Агар икковлари тавба қилсаларва тузалсалар, уларни тек қўйинг”.)

17.

Жаҳолат-ла ёмонлик қилиб қўйиб, сўнгра тезда тавбақиладиганларнинг тавбаси Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбасиниқабул қилади. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.

18.

Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда, эндитавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ. Ана ўшаларгааламли азобларни тайёрлаб қўйганмиз.

19.

Эй иймон келтирганлар! Сизларга аёлларни зулм-ла меросгаолиш ҳалол эмас. Очиқ фоҳиша иш қилмасалар, берган нарсаларнингизнинг баъзисиниолиш учун уларни зўрлик-ла ушлаб турманг ва улар илаяхшиликда яшанг. Агар уларниёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса.(Ушбу оят Исломдан олдинги даврда аёл кишига зулм ва жабр шаклида жорий қилинганбаъзи одатларни ботил этмоқда. Жумладан, жоҳилий арабларнинг одати бўйича, эркаккиши вафот этса, унинг хотини ҳам бошқа молу мулки қатори қариндошларига меросбўлиб қолар эди. У бечора аёлни зўрлик-ла меросга олишар эди. Хоҳласа, биронтасиунга маҳр бермай уйланар ёки бошқа бировга эрга бериб, маҳрини ўзлари олишар ёкиумуман у шўрликни эрга беришмас, ўзлари ҳам уйланишмас, бехуда ушлаб туришарэди. Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларига хитоб қилиб, бундай ишларярамаслигини баён қилмоқда. Ва аёлларга нисбатан бўлган зулм ва жабр-ситамникўтармоқда.)

20.

Ва агар хотин ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз вауларнинг бирига ҳаддан зиёд меҳр берган бўлсангиз ҳам, ундан ҳеч нарсаниқайтариб олманг. Уни бўҳтон ва катта гуноҳ ҳолида оласизми?

21.

Ва қандай ҳам олурсиз?! Ахир, бир-бирингизга қовишдингизва улар сиздан мустаҳкам аҳду паймон олганлар-ку?! (Ояти каримадаги, “…уларсиздан мустаҳкам аҳду паймон олганлар-ку?!” жумласидаги “аҳду паймон”нингмаъноси ҳақида Суфён ас-Саврий: “Яхшилик ила тутиб туриш ёки яхшилик биланажрашиш ҳақидаги аҳд”, деганлар. Робеъ ибн Анас эса: “Бу Пайғамбаримизнинг(с.а.в.): “Сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олдингиз ва фаржларини Аллоҳнингкалимаси ила ўзингизга ҳалол этдингиз”, деган ҳадисларидан иборатдир”, деган.)

22.

Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни сиз ўзникоҳингизга олманг! Аввал ўтган бўлса, майли. Бу иш, албатта, фоҳиша, ғазабнокиш ва қандай ҳам ёмон йўлдир! (Жоҳилият даврида ўгай онага уйланиш одати борэди. Бу кўпинча “азл”га–аёлларни зулм ила бехуда тутиб туришга ҳам сабаб бўларэди. Чунки аксар пайтда боланинг катта бўлиб вояга етишини, сўнгра отасинингхотинига–ўгай онасига уйланишини кутишга тўғри келар эди. Агар ўғли отаси ўлганпайтда вояга етган бўлса, ўгай онаси унга мерос тариқасида хотин бўлиб қоларэди. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани нозил қилиб, бу ишни ҳаром этди.)

23.

Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз,аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнингқизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнингоналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ҳаромқилинди. Агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, (қизларига уйланишингизда)гуноҳ йўқ. Ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари, опа-сингилни қўшиболмоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳмаҳфират қилувчи ва раҳмли зотдир. (Аввалда никоҳ муқаддас алоқа экани айтибўтилди. Албатта, бу алоқани тўғри ҳолда ўрнатиш керак. Бунинг учун эса,уйланмоқчи бўлган инсон ўзига мос жуфт танламоғи зарур. Танлаш жараёнида эътиборбериш фарз бўлган шарт–хотинликка танланаётган аёлнинг никоҳи танловчи эркаккаҳалол бўлиши керак. Ислом шариати мусулмон эркакларга айрим тоифа аёлларгауйланишни ҳаром қилган. Мазкур тоифалар ушбу оятда, бундан олдинги ва кейингиоятларда ва Пайғамбарларимизнинг ҳадисларида баён қилинган.)

24.

Қўлингизга мулк бўлиб тушганлардан бошқа эрли аёллар ҳам(ҳаром қилинди). Бу сизларга Аллоҳнинг ёзганидир. Ана ўшалардан бошқаларнипоклик ва зино аралаштирмаган ҳолда молларингиз ила талаб қилмоғингиз ҳалолқилинди. Улардан ҳузурланишингиз сабабидан маҳрларини беринг. Бу фарздир. Фарзмаҳрдан кейин ўзаро розилик ила келишганингиз гуноҳ эмас. Албатта, Аллоҳ билувчива ҳикматли зотдир. (Бу ояти кариманинг аввалида никоҳи ҳаром қилинганаёлларнинг зикри давом этмоқда. Уларнинг охирги тоифаси ўлароқ эрли аёлларкелтирилди. Демак, эри бор аёлга уйланиш ҳаром. Эри ўлиб ёки эридан ажрашиб иддаўтирган аёллар ҳам, то идда муддати орасида эрлик аёллар қаторига киради.Буларнинг никоҳи ҳам вақтинча ҳаромдир. Оятда эрли аёллардан “қўлингизга мулкбўлиб тушганлар” истисно қилинмоқда. Яъни, урушда душман томондан мусулмонларқўлига тушган аёллар, эрлари бўлса ҳам, ҳайз кўрганларидан кейин уларга моликбўлган мусулмонларга ҳалол бўлаверади.)

25.

Сизлардан ким ҳур мўминаларни никоҳига олишга имконтопмаса, қўлингизда мулк бўлган мўмина канизаклардан (уйлансин). Аллоҳиймонингизни билувчи зотдир. Ҳаммаларингиз бирсиз. Уларни никоҳингизгааҳлларининг изни ила олинг. Ва яхшилик билан маҳрларини беринг. Улар покиза,зинокор эмас ва ўйнаш тутмаган бўлсинлар. Эрга текканларидан сўнг фоҳиша ишқилсалар, уларга ҳур аёлларга бериладиган азобнинг ярми бериладир. Бу бузилишданқўрққанлар учундир. Сабр қилмоғингиз сиз учун яхшидир. Аллоҳ мағфиратли вараҳмлидир. (Биз тушунарли бўлиши учун “канизак” деб атаётган сўз ўрнида ҚуръониКарим “мўмина қизларингиздан” деган иборани ишлатган. Бу билан уларнинг шаъникўтарилмоқда, улар ҳам Ислом назарида бошқалардан фарқ қилмасликларинитаъкидланмоқда. Маълумки, эрли ҳур аёлнинг зиноси исботланса, ўлгунча тошбўронқилинади. Оила қурмаган ҳур аёл зино қилса, юз дарра урилади. Ушбу оятда, ҳураёлларга бериладиган азобнинг ярми ҳақида сўз кетмоқда. Очиқ кўриниб турибдики,бу ерда назарда тутилган азоб дарра уришдир. Демак, эрли чўрининг зиноси собитбўлса, унга эллик дарра урилади. Уларнинг чўрилик ҳолатидан келиб чиқиб шундайҳукм жорий қилинган. Албатта, улар ҳур аёллар каби қулайликларга эга эмаслар.Турмуш жараёнида турли ҳолатларни бошдан ўтказишлари мумкин. Шулар эътиборидануларга нисбатан тошбўрон жазоси бекор қилинган ва дарра уриш юзтадан элликтагатуширилган. Бу ҳол Исломнинг инсонпарварлигининг бир кўринишидир. Бошқатузумларда киборларга жазо бекор қилиниб, бечораларга кучайтирилиши ҳаммагамаълум.)

26.

Аллоҳ сизларга баён қилиб беришни, сизни олдингиларнингйўлига ҳидоят қилишни ва тавбаларингизни қабул этишни хоҳлайди. Аллоҳ билувчи ваҳикматли зотдир.

27.

Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни хоҳлайдир.Шаҳватларга эргашадиганлар эса, улкан оғишга мойил бўлишингизни хоҳларлар.

28.

Аллоҳ сиздан (юкингизни) енгиллатмоқни хоҳлайдир. Ваинсон заиф яратилгандир. (Яратувчининг Ўзи, заиф яратилган, деб тургандан кейин,шу заиф инсонга йўл кўрсатишда Аллоҳ таоло оғирликни хоҳлармиди? Йўқ, уенгилликни хоҳлайди.)

29.

Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизниботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли.Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир.

30.

Ким ўшани тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, унидўзахга киритамиз. Бу эса, Аллоҳга осондир. (Оятдаги “ўшани” бир-бирининг молиниботил йўл ила еб, ўзини-ўзи ҳалокатга дучор қилишга ишорадир. Демак, ким мазкуришни тажовузкорлик (яъни, ҳаромлигини билиб туриб) ва зулм ила (яъни, қилишдантап тортмай) қилса, охиратда дўзахга киритилади. Яъни, ботил йўл билан молеганларни дўзахга киритиш Аллоҳ учун осондир, xеч ким қочиб, ҳийла қилиб қутулаолмайди.)

31.

Агар қайтарилган нарсаларнинг катталаридан четдабўлсангиз, гуноҳларингизни кечирамиз ва сизни яхши жойга киритамиз. (Бу оятикариманинг маъноси, катта гуноҳлардан четда бўлсангиз, кичик гуноҳларингизникечириб, охиратда сизни жаннатга киритамиз, деганидир.)

32.

Аллоҳ баъзингизни баъзингиздан афзал этган нарсаларни(ҳасад ила) орзу этманг. Эркакларга ўз касбидан насиба бор. Аёлларга ўз касбиданнасиба бор. Аллоҳдан фазлини сўранг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчизотдир. (Ояти каримада афзаллик ва фазл аниқ нимадан иборат эканлиги очиқайтилмай, умумий ҳолда қолдирилган. Бу қуръоний усулга кўра, ҳар ким ўз фикри,идрокига яраша тушуниб олаверади. Фазл сиҳат-саломатликда, мансабда, молу пулда,хотиржамликда, ҳилмда, обрў-эътиборда бўлиши мумкин. Демак, Аллоҳ баъзишахсларни бошқалардан афзал қилиб қўйса, унга ҳасад қилмаслик керак, балкифазлни Яратувчининг Ўзидан сўраш лозим.)

33.

Ота-она ва қариндошлар қолдирган нарсага ҳар бир кишиучун меросхўрлар қилдик. Қасамингиз ила боғланганларга насибасини беринг.Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир. (Яъни, ҳар бир одамнинг қариндошларимеросхўри бўлади. У ота-онаси ва қариндошларидан мерос олганидек, ундан ҳамболалари ва қариндошлари мерос олади. Шундай қилиб, мол авлоддан авлодга ўтибтуради. Ояти каримадаги: “Қасамингиз ила боғланганларга насибасини беринг”,деган жумлада меросга тааллуқли, қариндош бўлмаган шахсларга ишора қилинмоқда.Исломнинг дастлабки босқичида шундай шахслар бўлган.)

34.

Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани вамолларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳааёллар–итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасиниқилувчилардир. Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг,ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўлахтарманг. Албатта, Аллоҳ юксак мақомли буюк зотдир. (Аллоҳ таоло ҳеч бир ишнибеҳикмат қилмайди. Жумладан, эркак киши оила раҳбари бўлса ва у ўз раҳбарлигинишариатда кўрсатилгандек адо этса, бундай оилалар бахт-саодатга соҳиб бўлмоқда.Бу кўрсатмага юрмаган оилалар эса, бахтсизликка учрамоқда, шундайлардан ташкилтопган жамиятлар ҳам бахтсизликка дучор бўлмоқда. Бу ерда гапни чўзиб ўтиришнингҳожати бўлмаса керак. Мўмина, солиҳа аёлларнинг табиатида эрига итоаткорликбордир. Биз “итоаткорлик” деб таржима қилаётган сўз ояти каримада “қонитатун”лафзи ила келган. Бу сўз ўз иродаси, рағбати ва муҳаббати ила итоат қилишмаъносини англатади. Демак, мўмина, солиҳа аёлларнинг эрларига итоати ўзмасъулиятини тушунган ҳолдан келиб чиққан бўлади. Қўрққанидан, мажбурлашдан ёкибошқа бирор босқидан эмас. Бу итоат ўзини тушунган, ҳаётдаги ўрнини, вазифаси вамасъулиятини ҳис этган гўзал инсоннинг итоатидир.)

35.

Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнингаҳлидан бир ҳакам ва хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг. Агар улар ислоҳниирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштиради. Албатта, Аллоҳбилувчи ва хабардор зотдир.

36.

Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширккелтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқинқўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга вақўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўзини юқоритутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас. (Оилавий-ижтимоиймасалалар, мол-мулк ҳақида, бировларга яхшилик қилиш ҳақида баҳс этувчи оят важумлалар ичида ибодат ва ширк келтирмаслик ҳақидаги ушбу жумланинг келиши бежизэмас. Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилиш, Унга ҳеч нарсани ширккелтирмаслик–тавҳиддир. Бандалар учун Аллоҳнинг тавҳиди асосий ақидадир. Тавҳидҳар бир инсондан талаб этилади. У Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққидир. Оятдатавҳидга амр этилганидан сўнг, бир неча тоифа кишиларга яхшилик қилишгабуюриляпти.)

37.

Улар бахиллик қиладиган, одамларни бахилликка буюрадиганва Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсаларни беркитадиганлардир. Ва кофирларгахорловчи азобни тайёрлаганмиз.

38.

Улар молларини кишилар кўриши учун сарфлайдилар. ҲамдаАллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирмайдилар. Кимнинг яқини шайтон бўлса, уқандай ҳам ёмон яқин!

39.

Агар Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирсалар, Аллоҳуларга ризқ қилиб берган нарсадан нафақа қилсалар, уларга нима зарар бўлади?Аллоҳ уларни яхши билувчи зотдир!

40.

Албатта, Аллоҳ заррача ҳам зулм қилмас. Агар яхшиликбўлса, бир неча бор кўпайтирур ва Ўз ҳузуридан улуғ ажр берур.

41.

Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнингҳаммасига гувоҳ этиб келтирган чоғимизда ҳол қандоқ бўлур?! (Бу оятда қиёматкунининг васфи келмоқда. Қиёмат қўпганида, ҳар бир умматга ўз Пайғамбари гувоҳэтиб олиб келинади. Анбиёлар эса, умматлари Аллоҳнинг амрига юрганлари ваюрмаганлари ҳақида адолатли гувоҳлик берадилар. Муҳаммад алайҳиссалом аввалданохиргача ҳамма умматларга гувоҳлик берадилар. Ана ўшанда у кишига иймонкелтирмаганлар, мутакаббир, фахрланувчи ва бахилларнинг, одамларни ҳамбахилликка буюрган ва Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматларни беркитганларнинг ҳолинима бўлади? Улар ўзлари инкор этган Холиқнинг ҳузурида турибдилар, ўзлари радқилган Пайғамбар энди уларга гувоҳлик бериши, улар ҳақидаги бор ҳақиқатни ОлийҚози ҳузурида айтиши керак. Энди бу кофирлар, мунофиқларнинг ҳоли не кечади?Қиёмат қоим бўлди. Xақиқат юзага чиқди.)

42.

Ўша кунда куфр келтирганлар ва Расулга исён қилганларерга қоришиб кетишни истарлар ва Аллоҳдан ҳеч гапни яшира олмаслар.

43.

Эй иймон келтирганлар! Маст ҳолингизда–то айтаётгангапингизни биладиган бўлмагунингизча, намозга яқинлашманг ва жунуб ҳолингиздаҳам то ғусл қилмагунингизча. Магар йўлдан ўтувчи бўлса, майли. Агар бемор ёкисафарда бўлсангиз ёки сиздан бирингиз таҳоратхонадан келса ёхуд аёлларгаяқинлашган бўлсангиз-у, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ-ла таяммум қилинг.Бас, юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинг. Албатта, Аллоҳ афв ва мағфиратқилувчи зотдир. (Бу ояти каримада кўпгина ҳукмлар мужассам топгандир. Шу биланбирга, ароқни ҳаром қилиш йўлида татбиқ қилинган чоранинг яна бир босқичиҳамдир. Таҳорат ва ғуслга сув топилмаса, тоза тупроқ-ла таяммум қилинади.Шунингдек, сув тегиши билан касаллиги кучайиб кетадиган беморларга ҳам таяммумгарухсат. Яъни, таҳорати йўқ одам таҳоратни ният қилиб таяммум қилса, таҳоратўрнига ўтади. Жунуб одам ғуслни ният қилиб таяммум қилса, ғусл ўрнига ўтади.)

44.

Китобдан насиба берилганларнинг залолатни сотиболишларини ва сиз йўлдан адашишингизни исташларини кўрмайсизми?

45.

Аллоҳ сизнинг душманларингизни билувчи зотдир. ВалийликкаАллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. Нусрат берувчиликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.

46.

Яҳудий бўлганлардан калималарни ўз жойиданбузиб-ўзгартирувчилар бор. Улар тилларини бураб ва динга таъна етказиб: “Эшитдиква исён қилдик, эшит, эшитмай қолгур ва “Роина” дерлар. Агар улар, эшитдик, ваитоат қилдик, эшит ва бизга назар сол, деганларида, албатта, ўзларига яхши ватўғри бўлар эди. Лекин Аллоҳ уларни куфрлари сабабли лаънатлади. Бас,озгиналаридан бошқалари иймон келтирмаслар. (Яъни, яҳудийлар разилона сўз ўйиниқилишади. Сиртдан чиройли, одобли сўзларни айтгандек кўринишади, аммо аслидатилларини буриб, ўша сўзларнинг иккинчи–ёмон маъносини ифодалашади.Мисол учун,Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир гапни айтсалар, мўмин-мусулмонлар, эшитдик ваитоат қилдик, дер эдилар. Яҳудийлар эса, эшитдик ва исён қилдик, дейишади.Сиртдан қараганда, худди мўминларга ўхшаб жавоб берганга ўхшашади. Аслида эса, укишини масхара қилмоқчи ва динга таъна етказмоқчи бўладилар.)

47.

Эй китоб берилганлар! Юзларни бузиб, орқаларигабурмасимиздан ёхуд уларни шанба одамларини лаънатлаганимиздек лаънатламасимизданолдин сизлардаги нарсани тасдиқловчи бўлиб келган нарсага иймон келтиринг.Аллоҳнинг иши амалга ошгусидир. (Яҳудийлар шариати бўйича, шанба куни ишлаш,жумладан балиқ овлаш ман қилинган эди. Аммо улар шумлик қилиб, бу илоҳий амрниҳам буздилар. Алоҳида ҳовузлар қазиб, шанба куни балиқларни қамаб олиб, бошқакунлари тутишди. Шунда Аллоҳнинг ғазаби келиб, уларни маймун ва тўнғизгаайлантирди.)

48.

Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Унданбошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз,катта гуноҳни тўқибдир.

49.

Ўзларини пок қилиб кўрсатаётганларни кўрмайсанми?! Йўқ!Аллоҳ кимни хоҳласа, шуни поклайди. Ва қилча зулм қилинмаслар.

50.

Уларнинг Аллоҳга ёлғон тўқишини кўрмайсанми?! Шунинг ўзиҳам очиқ-ойдин гуноҳликка етарли.

51.

Китобдан насибадор бўлганларнинг ботилга ва тоғутга иймонкелтиришларини ва куфр келтирганларни кўрсатиб: “Анавилар иймон келтирганларданкўра ҳидоятлироқ йўлдалар”, дейишларини кўрмайсанми?! (Бу ояти каримадаяҳудийлар энди “Китобдан насибадор бўлганлар”, деб тавсифланмоқда. Биз “ботил”деб таржима қилган сўз оятда “жибт” деб келган. Араб тилида жибт–бут, санам,фолбин ва сеҳргарга ўхшаш нарсаларга ишлатилади. “Тоғут” эса–Аллоҳнингшариатидан бошқа шариат ва Аллоҳнинг шариатига асосланмаган ҳукмдир. Ушбу оятикаримада Аллоҳ таоло яҳудийларни жибт ва тоғутга иймон келтирганлар, деб васфқилмоқда.)

52.

Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлагандир. Кимни Аллоҳлаънатласа, унга ҳеч нусратчи тополмассан.

53.

Ёки улар мулкдан насибадорлар-у, шундай тақдирда унданодамларга зиғирча ҳам бермайдиларми?!

54.

Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасадқилмоқдаларми? Батаҳқиқ, Иброҳим оиласига китобни, ҳикматни ва улуғ мулкниберганмиз-ку?!

55.

Бас, уларнинг ичида унга (Муҳаммадга) иймон келтирганларҳам бор, ундан юз ўгириб куфр келтирганлар ҳам бор. Жаҳаннам куйдириш азобигакифоя қилур.

56.

Оятларимизга куфр келтирганларни, албатта, дўзахгакиритамиз. Қачонки, терилари етиб пишганда, азобни тортишлари учун бошқа териалмаштирамиз. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир.

57.

Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларни, албатта,остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритамиз. Унда абадий боқий қолурлар.Унда уларга покиза жуфтлар бор. Ва уларни қуюқ сояларга киритамиз. (Ушбу оятдазикр этилган саодатманд кишилар мазкур улуғ неъматга Аллоҳнинг фазли ила,иймонлари ва солиҳ амаллари туфайли эришадилар.)

58.

Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришнива агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қиладир.Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчизотдир. (Омонатни турлари кўпдир. Жумладан, уламоларимиз Аллоҳни бандага юклаганомонатлари бор, намоз, рўза, закот, каффорот ва назрлар ҳам омонатдир, дейдилар.Шунингдек, бандаларнинг бандалардаги турли ҳақлари ҳам омонат ҳисобланади.Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларидан бирида: “Биров сенга бир калима айтиб,сўнгра атрофга қараб қўйса, билгинки, шу сўз омонатдир”, деганлар. Энг буюкомонат эса, иймон омонатидир. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в.)қуйидагиларни айтадилар: “Шаҳидлик омонатдан бошқа ҳамма гуноҳларни ювибюборади. Қиёмат куни, агар Аллоҳнинг йўлида қатл этилган бўлса ҳам, одамникелтириб, омонатни адо қил, дейилади. У эса: “Қандай қилиб уни адо этаман, ахирдунё тугади-ку!” дейди. Шунда унга омонат жаҳаннамнинг қаъридан кўринади. Утушиб елкасига кўтариб чиқади. Энди чиқай деганда, елкасидан тушиб кетади. У ҳамомонатни изидан тушади. Шу ҳолат абадий равишда давом этади”, деганлар.)

59.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбаргава ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишибқолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ваПайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир.

60.

Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлганнарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукмсўраб беришни истайдилар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилгандир. Шайтонэса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди. (Аввал ҳам айтилганидек,тоғут–Аллоҳнинг изнсиз бўлган ҳукмидир. Мунофиқлар ҳам Аллоҳнинг ҳукминиистамайдилар, шунинг учун ҳам тоғутдан ҳукм сўраб борадилар. Нима бўлса бўлсин,Аллоҳнинг ҳукми бўлмаса, бас. Ҳар қандай тоғутнинг ҳукмини истайверадилар. Буишни билмасдан, кўр-кўрона қилмайдилар, балки уларга баён келган. Мунофиқлартоғутга куфр келтиришга буюрилганлар. Демак, улар билиб туриб қилмоқдалар.Шунинг учун ҳам уларнинг иймон ҳақидаги даъволари ботил. Улар, аслида,шайтоннинг йўлига кирганлар.)

61.

Агар уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага ва Пайғамбарҳузурига келинглар”, дейилса, мунофиқлар сендан тамоман юз ўгирганлариникўрасан.

62.

Энди қилган нарсалари туфайли уларга мусибат етгандансўнг сенга келиб, Аллоҳ ила қасам ичиб: “Биз фақат яхшилик ва тавфиқни хоҳлаганэдик”, дейишлари қандай бўлди?

63.

Ана ўшаларнинг қалбларидагини Аллоҳ билади. Бас, уларнингқилганидан юз ўгир! Уларга ваъз қил! Ёлғиз ўзларига етказиб сўзла!

64.

Қайси бир Пайғамбарни юборган бўлсак, Аллоҳнинг изни илафақат итоат қилиниши учун юборганмиз. Агар улар ўзларига ўзлари зулм қилганчоғларида ҳузурингга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам уларучун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул этувчи ва раҳмлизот эканини топган бўлур эдилар.

65.

Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққанкелишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин, чиқарган ҳукмингга дилларидатанглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар!(Демак, иймоннинг, мўминликнинг бир шарти–ҳар бир нарсада Пайғамбарни (с.а.в.),яъни, Ислом динини ҳакам қилиб олиш зарурлигидир. Мўмин-мусулмонман деган одам,мўмин-мусулмонмиз деган жамият ўзининг ҳар бир ишини Исломнинг ҳукми ила олиббориши керак. Шу билан бирга, ушбу ҳукмга ҳам ичидан тўла рози, ҳам сиртиданбутунлай таслим бўлиши керак. Бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло қасам билан таъкидлабайтмоқда. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам ўз ҳадисларидан бирида: “Менинг жонимқудрат қўлида бўлган зот билан қасамки, ҳавою нафси мен келтирган нарсага тобеъбўлмагунча, бирорта одам мўмин бўла олмайди”, деганлар.)

66.

Агар Биз уларга, ўзларингизни ўлдирнг ёки ўзингизнидиёрларингиздан чиқаринг, деб фарз қилганимизда, озгиналаридан бошқаси буниқилмас эдилар. Улар ўзларига ваъз қилинган нарсаларни қилганларида эди, ўзларигаяхши ва саботлари мустаҳкам бўлар эди.

67.

У ҳолда, Биз ҳам уларга Ўз ҳузуримиздан улуғ ажр берганбўлур эдик.

68.

Ва уларни тўғри йўлга ҳидоят қилур эдик. (Дарҳақиқат,Аллоҳ бандаларини шундай бир ишга буюрганида нима қила олар эдик? Зотан у ҳарқандай ишни амр этишга ҳақлидир. Чунки, яратган Парвардигор уларга фақатяхшиликни раво кўради. Ҳеч қачон бандаларига ёмонликни соғинмайди. Бандаларунинг айтганларини қилганларида, ҳам ўзларига яхши бўлар, ҳам иймонлари собит,мустаҳкам бўлар эди. Одамлар Аллоҳнинг буйруқларига жавобан Исломга тўлиқ амалқилганларида эди, Аллоҳ таоло уларга улуғ ажрни–жаннатни берган бўлур эди.Уларни ҳидоятга бошлаган, тўғри йўлга солган бўлур эди.)

69.

Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳнеъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Вауларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши!

70.

Бу–Аллоҳдан бўлган фазлдир ва билгувчиликда Аллоҳнинг Ўзикифоя қилур.

71.

Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ҳушёр тутинг вагуруҳ-гуруҳ бўлиб қўзғалинг ёки тўп ҳолингизда қўзғалинг! (Аввал ҳамтаъкидлаганимиздек, кофирларнинг бир хусусиятлари борки, улар ўзаро бир-бирларибилан урушсалар ҳам, мусулмонларга қарши бирлашиб душманлик қиладилар. Шунингучун мусулмонлар доимо ҳушёр туришлари шарт. Вақт-соати келиб, мабодо қўзғалишкерак бўлиб қолса, Аллоҳнинг амрига биноан ёки гуруҳ-гуруҳ бўлиб, ёки тўпҳолларида қўзғаладилар. Ушбу оятдаги амрлар Аллоҳ таоло Қуръони Каримдамўмин-мусулмонларга фақат намоз, рўза ёки ахлоқ ва одобга буюрибгина қолмай,бошқа нарсаларга, жумладан, урушни қандай олиб боришни ҳам ўргатади. Бу ҳақиқатсобит ҳақиқатдир.)

72.

Албатта, ичингизда ортда қоладиганлар ҳам бор. Агар сизгамусибат етса, у: “Аллоҳ, Ўзи менга неъмат берди, яхшиямки улар билан бирга ҳозирбўлмаганим”, дейди. (Яъни, душманга қарши сафарбарлик эълон қилинганда қўзғалмайортда қоладиганлар ҳам бўладики, улар мунофиқлардир. Мунофиққа барибир, ўзиниҳар мақомга мослаб, ҳар қандай сафсатани баҳона қилаверади.)

73.

Агар сизга Аллоҳдан фазл етса, худди сиз билан унингорасида дўстлик бўлмагандек, “Қани эди мен ҳам улар билан бўлганимда, улуғ зафарқозонар эдим”, дейди.

74.

Охират учун бу дунё ҳаётини сотадиганлар Аллоҳнинг йўлидажанг қилсинлар. Ким Аллоҳнинг йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғолиб келса, бизунга, албатта, улуғ ажрни берурмиз.

75.

Нима учун Аллоҳнинг йўлида ва: “Эй Роббимиз, бизни аҳлизолим шаҳардан чиқаргин, бизга Ўз томонингдан дўст ато қилгин ва Ўз томонингданнусратчи ато қилгин”, деяётган заифҳол эркагу аёл ва болалар йўлида жангқилмайсизлар?! (Хусусан, мазкур заифҳол эркагу аёллар ва болалар аҳолиси золимбўлган шаҳарда тутқун бўлсалар. Дину диёнатлари учун азоб-уқубатга дучорқилинаётган бўлсалар. Мусулмонлар фақат шундай олий мақсад йўлида жангқиладилар. Уларга бошқача урушнинг кераги йўқ.)

76.

Иймон келтирганлар Аллоҳнинг йўлида жанг қилурлар. Куфркелтирганлар тоғутнинг йўлида жанг қилурлар. Бас, шайтоннинг дўстларига қаршижанг қилинг. Албатта, шайтоннинг ҳийласи заифдир.

77.

Қўлингизни тийинг, намоз ўқиб, закот беринг, деб айтилганкимсаларни кўрмайсанми?! Уларга уруш фарз қилинганда, бирдан, бир гуруҳлариодамлардан худди Аллоҳдан қўрққандек ёки ундан ҳам қаттиқроқ қўрқишмоқда. Ва:”Эй Роббимиз, бизга урушни нега фарз қилдинг, бир оз ортга суриб турсангбўлмасмиди?!” демоқдалар. Дунёнинг матоҳи оз, охират эса, тақво қилганларгаяхшидир. Ва қилчалик зулм қилинмассизлар”, деб айт.

78.

Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъалардабўлсангиз ҳам, ўлим сизни топадир. Агар уларга яхшилик етса, бу Аллоҳдан,дерлар. Ёмонлик етганда эса, бу сендан дерлар. “Ҳаммаси Аллоҳдан”, деб айт!Анави қавмларга нима бўлдики, гапни тушунай демайдилар?!

79.

Сенга етган яхшилик Аллоҳдандир. Ва сенга етган ёмонликўзингдандир. Биз сени одамларга Пайғамбар қилиб юбордик. Шоҳидликка АллоҳнингЎзи кифоя қилур. (Бу оятда яна бир ҳақиқатнинг баёни келмоқда. Инсон Аллоҳкўрсатган йўлдан юрса, яхшиликни қилиб, ёмонликдан қайтса, Аллоҳ таоло униқўллаб-қувватлайди ва зафарга эриштиради. Бу ҳолда инсон Аллоҳ кўрсатган йўлданюрди, Унинг шариатига амал қилди, Унинг мадади ила фаолият кўрсатди, у кўрсатганяхшиликни қилди ва ёмонликдан четланди. Натижада яхшиликка эришди. Албатта, буяхшилик Аллоҳдандир. Аммо инсон Аллоҳнинг йўлидан юрмаса, У берган ақлнитўғриликча ишлатмаса, Унинг шариатига амал қилмаса, буюрган яхшилигинибажармаса, қайтарган ёмонликдан қайтмаса, ўзидан кўрсин–оқибат, албатта, ёмонбўлади. Бу ёмонликка унинг ўзи сабабчидир.Сенинг вазифанг Пайғамбарлик–элчиликқилиш. Одамларга яхшилик ёки ёмонлик етказиш эмас. Бир нарсани бор ёки йўқ қилишАллоҳнинг қўлида. Xаммасига Аллоҳнинг Ўзи шоҳид. Шоҳидликка эса, Аллоҳнинг Ўзикифоя қилур.)

80.

Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади.Ким юз ўгирса, Биз сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ.

81.

Улар, итоат, дерлар. Ҳузурингдан чиққач эса, биртоифалари айтганингдан бошқага хуфёна тил бириктирадилар. Аллоҳ хуфёна тилбириктирган нарсаларини ёзиб қўяди. Бас, улардан юз ўгир ва Аллоҳга таваккалқил. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. (Ояти карима “Улар” деб айтаётганкишилар–мунофиқлардир. Уларга Қуръон оятларини ўқиб берсалар, Аллоҳнингамрларини етказсалар, қисқа қилиб “итоат”, дейишади. “Итоат”дан бошқа ният йўқ,деб кўрсатмоқчи бўлишади. Аслида эса, мақсадлари бошқа, шунинг учун ҳам,Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларидан чиқишганидан сўнг “итоат”ни унутиб,бошқача иш тутишади.)

82.

Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳданбошқанинг ҳузуридан бўлганда, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар. ( Қуръонгамурожаат этиб, уни тадаббур қилиб кўрган одам ҳақиқатни англаб етади. У илоҳийкитобдир, унинг илоҳийлигини тадаббур қилган одам буни дарҳол англайди. ЧункиҚуръонни жиддий ўрганишга киришган одам унда ҳеч қандай зиддият йўқлигинипайқайди.)

83.

Қачонки уларга эминлик ёки ҳақ тўғрисида бир иш–хабаретса, уни таратадилар. Агар уни Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган ишбошиларгаҳавола қилганларида эди, улардан иш негизини биладиганлари уни англаб етарэдилар. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганда, озгинангиздан бошқангизшайтонга эргашиб кетар эдингиз.

84.

Аллоҳнинг йўлида жанг қил! Ўзингдан бошқадан масъулқилинмайсан. Мўминларни қизиқтир. Шоядки Аллоҳ куфр келтирганларнинг шиддатинидаф қилса. Аллоҳ шиддати қаттиқ ва азоби ортиқ зотдир.

85.

Ким яхши шафоат қилса, ундан ўз насибаси бўлур. Ким ёмоншафоат қилса, ундан ўз наибаси бўлур. Аллоҳ ҳар бир нарсанинг баҳосини берувчизотдир. (Араб тилида “шафоат” сўзи бизда танилган маънодан кўра кенгроқ маънодаишлатилади. Бировни бошқалар олдида оқлаш учун қилинган саъй-ҳаракат ва гап-сўзҳам шафоат ҳисобланади. Инчунин, қоралаш учун қилингани ҳам. Шунингдек, буишнинг яхшилигини тушунтириш учун тарғиб қилиш, унга қизиқтирш яхши шафоат, ўшаишни ёмон деб тушунтириш эса, ёмон шафоат ҳисобланади.)

86.

Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз унданкўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бирнарсанинг ҳисобини олувчи зотдир. ( Исломдаги саломлашиш энг гўзал ва энгмаъноли саломлашишдир. Исломда танигангаю танимаганга салом бериш суннатдир.Саломга алик олиш эса, вожибдир.)

87.

Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У сизларни қоимбўлишида ҳеч шубҳа йўқ қиёмат куни, албатта, жамлар. Ким Аллоҳдан кўраростгўйроқ?!.

88.

Сизга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида иккигабўлинасизлар, ҳолбуки, Аллоҳ уларни расво қилиб қўйди-ку? Аллоҳ адаштирганкимсаларни ҳидоят қилмоқчи бўласизларми? Аллоҳ кимни адаштирган бўлса, унга йўлтопа олмассан. (Имом Аҳмад ибн Xанбал қилган ривоятда Зайд ибн Собит (р.а.)қуйидагиларни айтадилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.) Уҳуд жангига чиққанларида, у кишибилан чиққанлардан баъзилари орқага қайтиб кетдилар. Саҳобалар ўша орқагақайтганларга муносабатда иккига бўлиндилар. Бирлари уларни ўлдирамиз, дейишса,бошқалари, йўқ, улар мўминлар, уларни ўлдирмаймиз, дейишди. Шунда Аллоҳ таоло:”Сизга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида иккига бўлинасизлар?” оятини нозил қилди.Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Албатта, бу оят покловчидир. Босқон темирнинг зангиникетказганидек, зангларни кетказади”, дедилар.)

89.

Улар сиз ҳам худди ўзларидек кофир бўлиб, уларгатенглашишингизни хоҳларлар. Токи Аллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларича, улардандўст тутманг. Агар юз ўгириб кетсалар, бас, уларни тутинглар ва қаердатопсангиз, ўлдиринглар. Улардан дўст ҳам, ёрдамчи ҳам тутманг.

90.

Магар, сиз билан орасида аҳднома бор қавмга етиб борсаларёки сизлар билан ҳам, ўз қавмлари билан ҳам урушиш кўнгилларига сиғмасданҳузурингизга келсалар майли. Аллоҳ хоҳлаганида, уларни сиздан устун қилиб қўярдива улар сизларга қарши уруш қилардилар. Агар сиздан четлансалар ва сиз биланурушмасдан тинчликни таклиф қилсалар, Аллоҳ сизларга уларнинг зиддига йўлбермас.

91.

Сиздан ҳам, ўз қавмларидан ҳам омонда бўлишнихоҳлайдиган, фитнага қайтарилган чоғларида унга шўнғийдиган бошқа бирларни ҳамкўрасизлар. Агар сиздан четланмасалар, сизга тинчликни таклиф қилмасалар вақўлларини тиймасалар, бас, уларни тутинг ва қаерда топсангиз, ўлдиринг. Анаўшандайлар устидан сизга очиқ ҳақ бердик. (Ибн Жарир Мужоҳиддан ривоят қилишича,бу ояти карима маккалик бир қавм ҳақида нозил бўлган. Улар Пайғамбаралайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб, риё учун мусулмонликларини билдиришарди.Сўнгра қурайшликлар олдига бориб, улар билан бирга бутларига ибодат қилишар эди.Шу йўл билан икки томондан ҳам омон қолмоқчи бўлишар эди. Демак, уларга ишониббўлмайди. Мадомики улар мусулмонларга ёмонлик қилишдан четланмасалар, тинчликнитаклиф қилмасалар ва улардан қўлларини тиймасалар, уларни асир олиш, топганжойда ўлдириш керак. Бунга Аллоҳнинг Ўзи рухсат бермоқда. Буларнинг ҳаммасимусулмонларнинг мунофиқлар билан бўладиган муносабатлари ҳақидаги ҳукмлардир.)

92.

Мўмин мўминни ўлдирмас. Магар билмасдан қилиши мумкин.Кимки мўминни билмасдан ўлдириб қўйса, бас, унга мўмин қулни озод қилиш ва(ўлганнинг) аҳли кечирмасалар, хун бериш вожиб бўлур. Агар у сизга душманқавмдан бўлиб, ўзи мўмин бўлса, мўмин қулни озод қилиш вожиб бўлур. Агар у сизбилан орасида аҳдномаси бор қавмдан бўлса, аҳлига бериладиган хун ва мўмин қулниозод қилиш вожиб бўлур. Ким топмаса, Аллоҳга тавба учун кетма-кет икки ой рўзатутиш вожиб бўлур. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.

93.

Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазосижаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. ВаАллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир. (Мўмин кишини қасддан ўлдириш шунчаликкатта жиноят ва гуноҳки, уни қул озод қилиш билан ҳам, хун тўлаш билан ҳам ювиббўлмайди. Мўмин мўминни қасддан ўлдириши бир беайб жонга қўшиб, иймондек улуғнеъмат туфайли вужудга келган ақида қардошлигини ҳам ўлдиришдир. Шунинг учун ҳамқисқагина бир оятда бу жиноятчига бошқа ҳеч кимга тайин қилинмаган олийжазолар–жаҳаннамда абадий қолиш, Аллоҳнинг ғазабига ва лаънатига дучор бўлиш вау зот тайёрлаб қўйган улкан азоб ваъда қилинмоқда. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзҳадисларидан бирида: “Бир мусулмоннинг ўлдирилиши Аллоҳнинг ҳузурида дунёнингзаволидан ҳам оғирроқдир”, деганлар. Мазкур жазолар қасддан мўмин одамниўлдирганнинг охиратидаги жазосидир. Аммо бошқа оят ва ҳадислардан келиб чиқиб,унга бу дунёда ҳам маълум жазолар белгиланган. Аввало, қотил устидан ўлдирилганшахснинг валиюл амрлари ҳукмга эга бўладилар. Улар хоҳласалар, қотилдан қасосолиш мақсадида уни ўлдиришни талаб қиладилар, хоҳласалар кечиб юборадилар ёкихоҳласалар кучайтирилган хун оладилар. Кучайтирилган хун эса, ўттизта ҳиққа,ўттизта жазуъа ва қирқта халуфа туялардан иборат.)

94.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг йўлида жиҳодгачиқсангиз, аниқлаб олинглар ва сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан,деманглар. Бу дунё ҳаётининг ўткинчи ўлжасини истайсизлар, Аллоҳнинг ҳузуридаэса кўплаб ўлжалар бор. Авваллари сиз ҳам шундай эдингиз, Аллоҳ сизга неъматберди. Бас, аниқлаб олинг. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир.(Ушбу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида Имом Аҳмад ибн Xанбал ҳазратиАбдуллоҳ ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинган ҳадисда қуйидагилар айтилади: “БануСалим қабиласидан бир одам бир гуруҳ саҳобанинг олдидан қўйларини боқиб ўтибқолди ва уларга салом берди. Саҳобалар: “Биздан қўрққанидан салом берди,бўлмаса, бермас эди”, дедилар-да, уни ўлдириб қўйларини Пайғамбарнинг (с.а.в.)ҳузурларига ҳайдаб бордилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Эй иймон келтирганлар!Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқадиган бўлсангиз, аниқлаб олинглар…” оятини нозилқилди.)

95.

Мўминлардан бешикаст бўла туриб ўтириб қолганлари биланАллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари ила жиҳод қилувчилари баробар бўлмаслар.Аллоҳ моллари ва жонлари билан жиҳод қилувчиларнинг даражасини ўтирибқолувчилардан афзал қилди. Аллоҳ ҳаммага яхшиликни ваъда қилган. Аллоҳмужоҳидларни ўтириб қолувчилардан улуғ ажр ила, афзал қилган.

96.

Ўзидан бўлган даражалар ила, мағфират ва раҳмат ила(афзал қилган). Ва Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмли зотдир.

97.

Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларгафаришталар: “Нима қилаётган эдинглар?” дерлар. Улар: “Ер юзида бечора эдик”,дерлар. Алар: “Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?!” дерлар.Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой! (“Ўзига зулм қилувчиҳолида жони олинаётганлар”, деб васф қилинган кишилар маълум бир тоифадир. Уларўзларини бўлмаса-да, молу мулкларини асраб қолиш учун , ҳижратнингқийинчиликларидан қочиб, кофирлар ичида қолиб кетган кишилардир. Уларни Аллоҳтаоло “ўзига зулм қилувчилар” деб сифатламоқда.)

98.

Фақат эркаклар, аёллар ва болалардан иборат, ҳийлагақодир бўлмаган, йўлни топа олмаган бечораларгина бундан мустасно.

99.

Ана ўшалар, шоядки, Аллоҳ уларни афв этса. Зотан, Аллоҳафв этувчи ва мағфират қилувчи зотдир.

100.

Ким Аллоҳнинг йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўпгинапаноҳгоҳлар ва кенгчилик топади. Ким уйидан Аллоҳ ва Расулга ҳижрат қилибчиқса-ю, сўнгра унга ўлим етса, албатта, унинг ажри Аллоҳ зиммасига тушади. ВаАллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмли зотдир. (Ушбу оятда ҳижрат қилишгатарғиб–қизиқтириш бор. Бу улуғ ишга кишиларни маънавий жиҳатдан тайёрлаш,кўнгилларига келиши мумкин бўлган баъзи хаёлларни кўтариш бор. Xижрат динудиёнатни деб ватанни тарк этишдир. Кишилар ўзларича, ватандан узоқда бўлган шахсхавф-хатарда қолади, ризқи рўзи қийилади, деган фикрда бўладилар. Бу эса,мусулмонликка ҳеч тўғри келмайдиган нотўғри фикрдир. Аллоҳ таоло ҳеч қачонЎзининг йўлида ҳижрат қилган бандасини чорасиз ҳолда ташлаб қўймайди. Унгахавф-хатарлардан асрайдиган паноҳгоҳлар ато қилади ва ризқини кенг қилиб қўяди.Кўпгина кишилар ҳижратдан кейин олий даражаларга, кенг ризқларга эришганитажрибадан маълум. Одамларни ҳижратдан тўсиб турадиган нарсалардан бири ўлимданқўрқишдир. Аслида эса, аввал ўтган оятларда таъкидланганидек, ўлим жойтанламайди. Вақти-соати етганда, муҳожир ҳам, муқим ҳам ўлаверади. Аммо у ўлимбилан бу ўлимнинг фарқи бор. Муҳожирликда ўлишнинг бахтига нима етсин!)

101.

Ер юзида жавлон урганингизда, куфр келтирганлар сизгафитна қилишидан хавф қилсангиз, намозни қаср қилиб адо этмоғингизда гуноҳйўқдир. Албатта, кофирлар сизга очиқ душмандирлар.

102.

Улар ичида бўлсанг-у, намоз адо қилмоқчи бўлсанг, уларданбир тоифаси сен билан турсин ва силоҳларини ўзлари билан олсинлар. Саждақилганларидан кейин орқангизга ўтсинлар. Намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб сенбилан намоз ўқисин. Эҳтиёт бўлиб, силоҳларини ўзлари билан олсинлар. Куфркелтирганлар силоҳларингиз ва матоҳларингиздан ғофил бўлсангиз, устингизданбирдан ҳамла қилишни истарлар. Ёмғирдан озор етса ёки бемор бўлсангиз,силоҳларингизни қўймоғингизда гуноҳ йўқдир. Xушёр бўлинглар! Албатта, Аллоҳкофирларга хорловчи азоб тайёрлагандир. (Ушбу ояти карима билан танишганда,намозга нақадар катта эътибор борлиги дарҳол англаб етилади. Ўйлаб кўринг-а:уруш бўлиб турса, ҳар бир инсоннинг ҳаёти қил устида турса-да, яна намоз ўқишгаамр бўлса! Уруш пайтида ўқиладиган намоз “Хавф намози” деб аталади. Демак,жиҳодга чиққан мужоҳидлар бу ҳолда иккига бўлинишади. Бир тоифалари имом биланнамоз ўқийди, иккинчи тоифа намоз ўқимай, қўриқчилик қилиб туради. Имом биринчитоифа билан биринчи ракъатни ўқиб бўлгандан сўнг туриб орқага қўриқчиликкаўтади. Қўриқчилик қилиб турган иккинчи тоифа келиб имом билан иккинчи ракъатниўқийди. Оятда шу жойгача зикр этилган. Намознинг давоми Пайғамбаримизалайҳиссаломнинг суннатларида келган. Иккинчи ракъат тамом бўлиши билан имомсалом беради. Чунки у икки ракъатни тамом ўқиди. Кейин биринчи тоифа келибиккинчи ракатни ҳар ким ўзи ўқиб салом беради. Иккинчи ракатни имом билан ўқиганва яна қоровулликка ўтган иккинчи тоифа биринчи тоифадан кейин қолган бир ракатнамозини якка-якка ўқиб салом беради. Бундай намозни адо этиш давомидамусулмонлар ҳушёр бўлишлари ва силоҳларини ўзлари билан бирга тутишлариқайта-қайта тайинланмоқда. Кофирларнинг ёмонликларидан бехабар қолманглар, дебогоҳлантирилмоқда.)

103.

Намозни адо этганингиздан сўнг Аллоҳни турган, ўтирган ваёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг.Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир. (Xар вақтда ҳам, ҳарнамоздан кейин ҳам Аллоҳни зикир этиш тарғиб қилинади. Аммо бу ояти каримада буиш ҳавф намозидан кейин, айниқса, зарур экани таъкидланмоқда. Ўтирганда ҳам,турганда ҳам, ёнбошлаганда ҳам, яъни, ҳамма ҳолатларда Аллоҳ таолони зикр қилиб,ундан душман билан бўладиган жангда ғалаба-нусрат сўралади.)

104.

У қавмни қувишда бўш келманг. Агар алам чекаётганбўлсангиз, улар ҳам сиз алам чекаётганингиздек алам чекмоқдалар. Сиз эса,Аллоҳдан улар умид қилмаган нарсани умид қилмоқдасиз. Аллоҳ билувчи ва ҳикматлизотдир.

105.

Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила одамлар орасида сенгаАллоҳ кўрсатганига ҳукм қилишинг учун туширдик. Сен хоинларнинг ёнини олувчибўлма!

106.

Аллоҳга истиғфор айт! Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлизотдир.

107.

Ўз жонларига хиёнат қиладиганларни мудофаа қилма.Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас. (Аллоҳ таоло буоятда Тўъма ибн Убайрақ ва унинг қариндошларини “ўз жонларига хиёнат қилганлар”,деб васф қилмоқда. Аслида, улар яҳудий шахсга хиёнат қилган, ўғрилик айбини унгаағдарган эдилар. Лекин бу ишнинг ёмонлиги уларга қайтиши эътиборидан ўзларигахиёнат қилган ҳисобланади. Ўғрилик қилиш–гуноҳкорлик, айбни ноҳақдан бировгаағдариш эса, хиёнатдир.)

108.

Одамлардан яширадилар ва Аллоҳдан яшира олмаслар.Xолбуки, У Ўзи рози бўлмайдиган гапни хуфёна келишаётганларида ҳам улар илабиргадир. Ва Аллоҳ улар қилаётган амалларни ихота қилувчи зотдир.

109.

Ҳой, сизлар! Бу ҳаёти дунёда уларнинг ёнини олдингиз.Қиёмат кунида Аллоҳ олдида уларнинг ёнини ким олади ёки ким уларга вакилбўлади?!.

110.

Ким ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳгаистиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли зот топади.

111.

Ким гуноҳ қилса, фақатгина ўз зарарига қилади. Ва Аллоҳбилувчи ва ҳикматли зотдир. (Бировнинг гуноҳи учун бошқа биров жавобгарбўлмайди. Ҳар ким ўз қилмиши учун жавобгар бўлади. Аллоҳ ҳамма нарсани билибтуради, жумладан, гуноҳкорларнинг гуноҳларини ҳам билиб туради. Ўша билишгабиноан гуноҳкорни жазолаши унинг ҳар бир нарсани ҳикмат билан қилишлигидандир.)

112.

Ким хато ёки гуноҳ қилса-ю, сўнгра уни беайбга ағдарса,шубҳасиз, бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз бўйнига олибди.

113.

Агар сенга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида,улардан бир тоифаси сени адаштиришга уринган эдилар. Улар фақат ўзлариниадаштирадилар, холос. Сенга ҳеч зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ сенга китобни ваҳикматни туширди ҳамда билмаган нарсангни билдирди. Ва сенга Аллоҳнинг фазлиулуғ бўлди. (Яъни, Аллоҳ таоло ўз фазли ва марҳамати ила оятлар тушириб,ҳақиқатни баён қилмаганида, Тўъма ибн Убайрақнинг қавми, уни одамлар олдидаоқлашни талаб қилиб, айбни яҳудий шахсга ағдариб, Пайғамбарни адаштиришга уринибқолган эдилар. Аммо бу ишлари билан улар ўзларини адаштирадилар, холос. Xарқанча уринсалар ҳам Пайғамбарга (с.а.в.) зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ доимо ўзПайғамбарини сақлайди. Мазкур ҳодисада ноқулайликдан сақлаб қолгани ўзига хосфазлу карамдир. Лекин асосий фазли ва ҳақиқий марҳамати: “Аллоҳ сенга китобни(Қуръонни) ва ҳикматни (суннатни) туширди ҳамда билмаган нарсангни билдирди. Ва(шу билан) сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди”.)

114.

Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магарким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор.Ким ўша ишни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга улуғ ажр берамиз.

115.

Ким ўзига ҳидоят равшан бўлгандан кейин Пайғамбарга хилофқилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, кетган томонга қўйиб қўямиз важаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой! (Бу ояти каримада Тўъма ибнУбайрақнинг қариндошларидан Башир ибн Убайраққа ишора қилинмоқда. У БаниУбайрақни фош қилувчи оятлар нозил бўлганидан сўнг муртад бўлиб (диндан чиқиб),мушрикларга қўшилиб кетган эди. Гарчи ишора маълум бир шахсга бўлса ҳам, ҳукмумумийдир. Ким Пайғамбарга (с.а.в.) хилоф қилса, у кишининг йўлидан бошқа йўлгаюрса, кофир, мушрик ва муртад бўлади. Ким мўминларнинг йўлидан бошқа йўлнитанласа, ўша йўлидан юраверсин, Аллоҳ уни кетган томонига юргазиб қўяверади.Аммо охири олиб бориб жаҳаннамга киритади. Жаҳаннам қандай жойлигини эса, ҳаммабилади.)

116.

Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Унданбошқани, кимни хоҳласа, кечиради. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, қаттиқадашган бўлади.

117.

Улар ундан бошқа фақат аёл-санамларга ибодат қиладилар вафақат бебош шайтонга ибодат қиладилар. (Яъни, араб мушриклари Аллоҳдан бошқа,фақат аёл-санамларга ибодат қиладилар. Жоҳилий арабларнинг бузуқ эътиқодларибўйича, фаришталар Аллоҳнинг қизлари ҳисобланар эди. Улар шунинг учун ҳамбутларини аёл киши шаклида ясашар ва уларга аёлларнинг исмини беришар эди.)

118.

Аллоҳ уни лаънатлади. У эса: “Қасамки, бандаларингданмаълум насибани оламан.

119.

Уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амрқилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнингяратганини ўзгартирарлар”, деди. Кимки Аллоҳни қўйиб шайтонни дўст тутса,батаҳқиқ, очиқ-ойдин зиёнга учрайдир. (Яъни, Аллоҳ шайтонни лаънатлади, ўзраҳматидан қувди. Шайтон эса, қувилаётган пайтда: “Қасамки, бандаларингданмаълум насибани оламан”, деди. Мени шуларнинг сабабидан лаънатлаяпсан, менбулардан маълум миқдорни ўз йўлимга чиқариб, куфр ва исёнга чорлайман, деди.Яъни, бандаларингни тўғри йўлдан–сенинг йўлингдан адаштираман ва уларни хомхаёлларга соламан–умримиз узун бўлади, маза қилиб юрамиз, қайта тирилиш ҳам,ҳисоб-китоб ҳам, қиёмат ҳам йўқ, деб юраверадиган қилиб қўяман, дейди.)

120.

У уларга ваъда берадир ва хом хаёлларга соладир. Шайтонуларга ғурурдан бошқа нарсани ваъда қилмайдир.

121.

Ана ўшаларнинг жойлари жаҳаннамдир. Ва ундан қутулишйўлини топа олмаслар.

122.

Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидананҳорлар оқиб турган жаннатларга киритамиз. Унда абадий–бардавом қолурлар.Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми? (Банданинг жаннатгакириши учун иймон ва яхши амаллар бўлиши шарт. Иймонсиз ҳолда қилинган ҳар қанчаяхши амалларнинг фойдаси бўлмайди. Иймони бўлиб туриб яхши амалларни қилганбандалар фақат жаннатга кириш билан кифояланиб қолмайдилар. Балки жаннатдаабадий–бардавом қоладилар. Бу эса, шайтоннинг дўстлари дўзахда абадий–бардавомқолишларининг муқобилигадир.)

123.

Сизларнинг хом хаёлингизчга ҳам эмас, аҳли китобларнингхом хаёличга ҳам эмас. Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир. Ва ўзигаАллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмас.

124.

Эркакми, аёлми–ким мўмин бўлган ҳолда яхшиликлар қилса,ана ўшалар жаннатга кирарлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас. (Яхшиамалларнинг мукофотини беришда эркагу аёлдан баробар иймон шарт қилинибқўйилади. Иймон бўлмаса, бўлмайди. Иймони бўлиб туриб, яхши амалларни қилган ҳарбир эркагу аёл, ким бўлишидан қатъий назар, жаннатга кирадилар. Уларга бу дунёдақилган амалларининг мукофотини қилича ҳам қолдирилмай берилади.)

125.

Яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилганва Иброҳимнинг тўғри динига эргашган кимсанинг динидан ҳам яхшироқ дин борми? ВаАллоҳ Иброҳимни дўст тутган эди. (Ушбу оятдаги савол бир нарсани билиш учунберилаётган савол эмас. Балки бор нарсани иқрор қилиш учун айтилаётган тасдиқсаволидир. Қилган яхши амалнинг қабул бўлишига иймон қанчалик шарт бўлса, ихлосҳам (яъни, ишни Аллоҳнинг розилиги учун ихлос билан адо этиш) шунчалик шартдир.Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати–дини Ислом эди. Аллоҳ таоло бошқа оятларда ҳамбу ҳақиқатни баён этган. Демак, оятда Исломдан ўзга ҳақиқий дин йўқ, дейилмоқдава бу динга одамларни янада қизиқтириш учун Иброҳим алайҳиссаломни Аллоҳ таолоЎзига дўст тутганини таъкидламоқда.)

126.

Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳга хосдир ва Аллоҳ ҳар бирнарсани ихота қилган зотдир.

127.

Сендан аёллар ҳақида фатво сўрарлар. Сен:”Аллоҳ сизгаулар ҳақида ва китобда тиловат қилинадиган, сиз уларга тайин қилинган нарсанибермай никоҳига рағбат қилганингиз аёллар ҳақида, заифҳол болалар ҳақида ваетимларга адолат қилмоғингиз ҳақида фатво беради”, деб айт. Аллоҳ қилган ҳар биряхшилигингизни билувчи зотдир.

128.

Агар аёл киши ўз эридан нафрат ва юз ўгириш содирбўлишидан қўрқса, икковлари ўзаро сулҳга келишишларида гуноҳ йўқ. Сулҳ яхшидир.Нафслар қизғанишга ҳозирдир. Агар яхшилик ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳнима қилаётганингиздан хабардор зотдир. (Оилада турли сабабларга кўра, эрдахотинига нисбатан нафрат пайдо бўлиши мумкин. Натижада эр хотинидан ажралмоқчиёки ундан юз ўгириб, талоқ ҳам қилмай, муомала қилмай ташлаб қўймоқчи. Хотинэридан ажрашни хоҳламаса, ярашишга уринади. Эрнинг нафратига ёки юз ўгиришигасабаб бўлган ишларни бартараф этиш билан уни рози қилиб, ажралмай қолишгатиришади. Жумладан, хотинидан нафратланиб, уни талоқ қилмоқчи бўлган ёки юзўгириб, тек ташлаб қўймоқчи бўлган эркак ўша хотиннинг ажрашиш истаги йўқлигинибилгач, унга яхшилик қилиб, тақво юзасидан ўзи билан олиб қолса, яхши бўлади.Аллоҳ унга ажр ва савоб беради.)

129.

Агар роса ҳаракат қилсангиз ҳам, хотинлар ўртасидаадолатли бўла олмайсизлар. Бир йўла мойил бўлиб кетиб, (баъзисини) муаллақгаўхшатиб қўйманг. Агар ислоҳ ва тақво қилсангиз, албатта. Аллоҳ мағфиратли вараҳмли зотдир. (“Хотинлар ўртасида адолат” кўп хотинли эрнинг хотинлариганисбатан қалбидаги муҳаббати борасидадир. Яъни, кўнглингизда муҳаббати ўрнашганбаъзихотинингизга бир йўла мойил бўлиб кетиб, хотинларингизнинг баъзисинимуаллақ аёлга ўхшатиб қўйманг. “Муаллақ аёл” деб хотин бўлиб хотин эмас, бошиочиқ бўлиб, боши очиқ эмас, аросат бир ҳолда қолган аёлга айтилади. Бундаймуаллақлик азоб, шунинг учун ояти карима эрни бу масалада адолатли бўлишгачорламоқда. Кўп хотинли эр яхши кўрган хотини билан доимо бирга бўлиб, бошқасинитарк этса, шариатга ҳеч тўғри келмайди.)

130.

Агар ажрашсалар, Аллоҳ Ўз фазлидан ҳар бирини беҳожатқилур. Аллоҳ фазли кенг ва ҳикматли зотдир.

131.

Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Батаҳқиқ, Бизсиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: “Аллоҳга тақво қилинглар”, дебтавсия қилдик. Агар куфр келтирсангиз, албатта, осмонлару ердаги нарсаларАллоҳникидир. Ва Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир.

132.

Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Вакил бўлишгаАллоҳ кифоядир.

133.

Агар у зот хоҳласа, эй одамлар, сизларни кетказиб,бошқаларни келтирур. Ва Аллоҳ бунга қодир бўлган зотдир. (Агар Аллоҳ хоҳласа,бир зумда ҳамма одамларни бу дунёдан йўқ қилиб, уларнинг ўрнига Ўзига иймонкелтирадиган, айтганидан чиқмай юрадиган, янги бошқа бир одамларни келтириболади. Аллоҳ бу ишга ва бундан ҳам катталарига қодирдир.)

134.

Ким бу дунё савобини истаса, билсинки, Аллоҳнинг ҳузуридаҳам бу дунёнинг, ҳам у дунёнинг савоби бордир. Ва Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчизотдир.

135.

Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агарўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғригувоҳлик берувчи бўлинг. Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унгаяқинроқдир. Ҳавои нафсга эргашиб, адолатсизлик қилманг. Агар тилингизнибурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингизданхабардордир. (Демак, гувоҳлик Аллоҳ учун бўлиши керак. Бошқа нарса учун эмас.Бирор шахс учун эмас, қабила учун эмас, ҳизб ёки халқ учун эмас. Ана шундагинаадолатли гувоҳлик бўлади. Албатта, одамнинг ўзига қарши гувоҳлик бериши,ота-онаси ёки қариндош-уруғига қарши гувоҳлик бериши осон эмас. Бу иш гапиришгаосон, холос. Лекин илоҳий таълимот шуни ирода қилади. Ана шундагина ҳақиқийадолат юзага чиқиши мумкин.)

136.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга, Унинг Расулига, У ЎзРасулига туширган китобга ва бундан олдин туширган китобга иймон келтиринг. КимАллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва охират кунига куфркелтирса, батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўладир.

137.

Албатта, иймон келтирганларидан кейин куфр келтирганлар,сўнгра иймон келтириб яна куфрга кетган ва куфрида зиёда бўлганларни Аллоҳмағфират қилмас ва тўғри йўлга ҳидоят этмас. (Иймон билан куфр орасидабориб-келиб, бориб-келиб, охири куфрда зиёда бўлаётганлар–мунофиқлардир. Агаринсон кофир бўлиб юриб кейин иймонга келса, унинг иймони кофирлигини ювибкетади. Иймонга келгандан кейинги даврдан бошлаб ҳисоб-китоби бошланади.)

138.

Мунофиқларга, албатта, уларга аламли азоб бўлишинингбашоратини бер.

139.

Улар мўминларни қўйиб, кофирлрни дўст тутадиганлардир.Уларнинг олдида иззат–куч-қудрат излайдиларми? Албатта, иззат–куч-қудратнингбарчаси Аллоҳнинг ҳузуридадир.

140.

Батаҳқиқ, сизларга китобда: “Аллоҳнинг оятларига куфркелтирилган ва уларни истеҳзо қилинган чоғда, бошқа гапга ўтмагунларича уларбилан ўтирманглар”, деб туширди. Агар ўтирсангиз, сиз ҳам уларга ўхшашсиз.Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларнинг барчасини жаҳаннамда жамловчидир. (Аллоҳтаоло китобда, яъни, Қуръони Каримда мўминларга Аллоҳнинг оятлари ҳақида куфр ваистеҳзо гаплар бўлаётган мажлисда ўтирмасликка амр қилган эди. Бу амр МаккаиМукаррамада нозил бўлган ал-Анъом сурасида келган. Чунки мўмин кишининг бу кабимажлисларда жим ўтириши мунофиқликнинг бошланишидир. Xар бир мўмин Аллоҳ, Ислом,Пайғамбар (с.а.в.) ва Қуръон каби мўътабар тушунчалар ҳақида ёмон, ахлоқсизгап-сўзларни эшитган чоғида қарши чиқмоққа, ҳаттоки тўғриламоққа бурчлидир.Кимки бундай ҳолларда жим ўтирса, мунофиқлик йўлига қадам қўйган бўлади.)

141.

Улар сизларни кузатиб турарлар. Сизларга Аллоҳ томониданфатҳ бўлса: “Сизлар билан бирга эмасмидик?!” дерлар. Агар кофирларга насибабўлса: “Сизларга устун келиб, мўминлардан ҳимоя қилмадикми?” дерлар. Аллоҳқиёмат куни улар орасида ҳукм қилур. Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устиданйўл бермас. (Мунофиқ ҳар доим мунофиқлигини қилади. Иймон масаласидакииккиёқламалик қилгандан кейин, бошқа масалаларда бундан баттар бўлади. Улардоимо иймон ва куфр, мўминлар ва кофирлар орасида тарозининг палласи қаёққаоғишини кузатиб турадилар.)

142.

Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки,Аллоҳ уларни “алдовчи”дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсингатурарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар.

143.

Улар орада сарсондирлар. На анавиларга қўшила оларлар вана манавиларга қўшила оларлар. Аллоҳ кимни йўлдан адаштирса, ҳаргиз унга йўлтопа олмассан.

144.

Эй иймон келтирганлар! Мўминларни қўйиб, кофирларни дўсттутманг. Аллоҳнинг ҳузурида ўз зиддингизга очиқ ҳужжат қилишни хоҳлайсизми?!(Мўминни қўйиб, кофирни дўст тутиш ҳам бир нави ҳужжатдирки, охиратда бу ҳужжатуларнинг зарарларига ишлайди ва Аллоҳ уларни шу ҳужжат асосида азоблайди.)

145.

Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ваҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан. (Ислом дини учун мунофиқларкофирлардан ҳам зарарли ва хавфлидирлар. Шунинг учун охиратда ҳам уларкофирлардан-да кўра қаттиқроқ азобга дучор бўладилар. Дўзахнинг энг қаърига–энгостки қаватига ташланадилар. Бу жойни оятда “ад-Даркул асфали” дейилган.)

146.

Магар тавба қилиб, солиҳ амаллар қилган, Аллоҳни маҳкамушлаган ва Аллоҳ учун динга ихлос қўйганлар–ана ўшалар мўминлар ила биргадирлар.Аллоҳ, албатта, мўминларга улуғ ажр берур.

147.

Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизниазоблаб нима қилади? Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчи зотдир. (Аллоҳ таоло ношукрва кофир бандаларни нима учун азоблайди? Уларни азоблашдан бир фойда топадими?Ёки уларни азоблашдан лаззат оладими? Албатта, Аллоҳ ношукр ва иймонсизларниазоблашдан ҳеч фойда топмайди ва уларни азоблашдан лаззат ҳам олмайди. Буазобнинг асосий сабаби банданинг шукр қилмагани ва иймон келтирмаганидир. Ношукрва иймонсиз бу дунёда азобланса, қилган хатоси эвазига, тўғри йўлга қайтсин, дебқилинади. Уни охиратда азоблаш эса, ношукрлиги ва кофирлигининг жазосидир.Аслида,”Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчи зотдир”. Яъни, шукр қилган бандалариданрози бўлади ва уларга улуғ ажрларни беради.)

148.

Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди. Магармазлумдан бўлса, майли. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир. (Қалбида тақвоси,виждонида ҳассослик бўлмаган одам ҳар қандай ёмон сўзни осонгина ошкора қилади,атрофга ёяди. Ёмон гапни ошкор қилиш икки одамнинг бир-бирини сўкишидан,ёмонлашидан ва ғийбат-бўҳтон қилишидан бошланади. Сўнгра аста-секин катталашиб,жамиятни ҳалокат жари ёқасига олиб келади. Шунинг учун ҳам Ислом жамиятида ёмонсўзни ошкор қилиш қатъиян тақиқланади. Фақат бир тоифага–мазлумга рухсат. Шундаҳам, мазлум инсон ўз устидаги зулмни кўтариши учунгина изн берилади. Жумладан,золимнинг зулмидан жамиятни хабардор этиш учун мазлумгина ёмон гапни ошкорқилиши мумкин.)

149.

Агар яхшиликни ошкора ёки махфий қилсангиз ёки ёмонликниафв этсангиз, албатта, Аллоҳ афвли ва қодир зотдир.

150.

Албатта, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига куфркелтирадиганлар ва Аллоҳ ила Пайғамбарлари орасида айримчиликни иродақиладиганлар ҳамда баъзиларига иймон ва баъзиларига куфр келтирамиз, деб анаўшандай ора йўлни тутишни хоҳлайдиганлар.

151.

Ана ўшалар ҳақиқий кофирлардир. Ва кофирларга хорловчиазобни тайёрлаб қўйганмиз.

152.

Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганларга вауларнинг бирортасини ҳам айирмаганларга–ана ўшаларга ажрларини албатта берурмиз.Ва Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

153.

Аҳли китоблар сендан уларга осмондан китоб туширибберишингни сўрарлар. Мусодан бундан ҳам катта нарсани сўраганлар–”Бизга Аллоҳниошкора кўрсат”, деганлар. Бас, зулмлари туфайли уларни чақмоқ урди. Сўнгра,уларга очиқ-ойдин баёнотлар келганидан кейин бузоқни худо қилиб олдилар. Бас,биз буни ҳам афв қилдик ва Мусога очиқ-ойдин султон бердик.

154.

Ва аҳдномаларигаувофиқ устиларига Турни кўтардик вауларга: “Эшикдан эгилиб кирингларанба ни ҳаддингиздан ошманг”, дедик. Ва уларданмустаҳкам аҳднома олдик. (Яъни, яҳудийлар шариатга юрмаганлари ҳолда, нимақилсанг розимиз, деб аҳд берган эдилар. Худди ўша аҳдномаларига мувофиқ Аллоҳтаоло уларни қўрқитиш учун тепаларига Тур тоғини олиб келиб қўйди. Яҳудийларночор ҳолда қолдилар. Агар тавба қилмасалар, Аллоҳнинг айтганига кирмасалар,устиларидаги тоғ уларни босиб тушиши аниқ эди. Аммо яҳудийлар янаяҳудийликларини қилдилар. Ўзларини хавфдан ҳоли сезишлари билан дарҳол аҳдноманибуздилар. Байтул Мақдисга тавозуъ билан эгилиб эмас, кетлари билан сурилибкирдилар ва шанба куни балиқ овлашга ҳийла ўйлаб чиқардилар. Бас, ушбу қилгангуноҳлари ва бошқа (келаси оятларда зикр қилинадиган) айблари учун Аллоҳ таолоуларни лаънатлади.)

155.

Аҳдномаларини бузганлари, Аллоҳнинг оятларига куфркелтирганлари, Пайғамбарларни ноҳақдан ўлдирганлари, “қалбларимиз берк”деганлари учун. Йўқ! Балки куфрлари сабабли Аллоҳ қалбларига муҳр босган,озгиналаридан бошқаси иймон келтирмаслар.

156.

Ва куфрлари, Марямга қарши улкан бўҳтон айтганлари учун.

157.

“Биз Аллоҳнинг Расули Масиҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик”,деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадиларҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимиданшак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар.Уни ўлдирмаганлари аниқдир. (“Аллоҳ таоло Ийсо ибн Марямни очиқ-ойдин аломатларва ҳидоят ила Пайғамбар қилиб юборганида яҳудийлар у зотга берилган Пайғамбарликва мўъжизаларга ҳасад қилдилар. Яҳудийлар эса, у кишини ёлғончига чиқардилар,хилоф қилдилар ва имкони борича у зотга озор беришга ўтдилар.)

158.

Балки уни Аллоҳ Ўзига кўтарди. Аллоҳ азиз ва ҳаким бўлганзотдир.

159.

Xеч бир аҳли китоб йўқки, унга ўлимидан олдин иймонкелтирмаса. Қиёмат куни эса у уларнинг зиддига гувоҳ бўлур. (Уламоларимиз буояти кариманинг маъносида икки хил фикр айтганлар. Бунга оятдаги “ўлимиданолдин” ибораси сабаб бўлган. Баъзилари, бу ерда Ийсонинг ўлими назарда тутилган,десалар, баъзилари, аҳли китобнинг ўлими назарда тутилган дейдилар. Биринчитоифанинг гапига биноан оятнинг маъноси бундай: Ийсо алайҳиссалом қиёматяқинлашганда тушганларида аҳли китоблардан ҳеч ким қолмай, у киши ўлишлариданолдин у зотга иймон келтиради. Иккинчи тоифа олимларнинг тафсирларига кўра эса,ҳар бир аҳли китоб ўз ўлимидан олдин, албатта, Ийсо алайҳиссаломга иймонкелтиради. Яъни, ҳар бир яҳудий ҳам ўз ўлимидан олдин, албатта, Ийсоалайҳиссаломга иймон келтиради. Аммо бу фойда бермайдиган иймон бўлади. Шунингучун ҳам Ийсо алайҳиссалом “Қиёмат куни… улар (нинг) зиддига гувоҳ бўлур”.)

160.

Яҳудий бўлганларга уларнинг зулми, Аллоҳнинг йўлидан кўптўсганлари учун ўзларига ҳалол қилинган нарсани ҳаром қилдик.

161.

Ва қайтарилган бўлсалар ҳам, рибо олганликлари ваодамларнинг молларини ботил йўл билан еганлари учун. Ва уларнинг кофирлари учуналамли азобни таёрлаб қўйдик.

162.

Лекин улардан илмда мустаҳкам бўлганлари ва мўминларисенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймонкелтирарлар. Хусусан, намозни қоим қилувчилар, закот берувчилар, Аллоҳга ваохират кунига иймон келтирувчилар ҳам. Ана ўшаларга, албатта, улуғ ажр берамиз.

163.

Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги Набийларга ваҳийюборганимиздек ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асбот, Ийсо,Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонларга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик.(Демак, ҳамма Пайғамбарларга ваҳий юбораётган, уларни бандалар ичидан танлаболаётган зот битта. Мазкур Пайғамбарларга ваҳий юборган ўша зот Муҳаммадалайҳиссаломга ҳам ваҳий юборган. Мазкур кишиларни Пайғамбар қилиб танлаб олганўша зот Муҳаммад алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб танлаб олгандир. Довудалайҳиссаломга Забурни берган бўлса, Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръоннибергандир.)

164.

Ва Биз сенга бундан олдин қиссаларини айтиб берган вақиссаларини айтиб бермаган Пайғамбарларни юбордик. Ва Аллоҳ Мусо ила ўзига хосгаплашди. (Қуръони Каримда номлари зикр қилинган Пайғамбарлар қуйидагилар: Одам,Идрис, Нуҳ, Xуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Шуайб,Мусо, ғорун, Юнус, Довуд, Сулаймон, Илёс, ал-Ясаъ, Закариё, Яҳъё, Зул-Кифл, Ийсова Муҳмаммад алайҳиссаломлардир. Қуръони Каримда номлари зикр қилинмаганПайғамбарлар ҳақидаги энг ишончли маълумот Ибн Мурдавайҳи Абу Зарр ал-Ғифорийдан(р.а.) қилган ривоятда келган, у киши айтадиларки: “Эй Аллоҳнинг Расули,Пайғамбарлар қанча?” деб сўрадим. У зот (с.а.в.): “Бир юз йигирма тўрт мингта”,дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, улардан қанчаси Расуллар?” дедим. У зот: “Уч юзўн учтаси, кўпчилик” дедилар.)

165.

Башорат берувчи ва огоҳлантирувчи Пайғамбарларни Аллоҳҳузурида одамларга Пайғамбарлардан сўнг ҳужжат бўлмаслиги учун юбордик. Ва Аллоҳазиз ва ҳаким бўлган зотдир.

166.

Лекин Аллоҳ сенга нозил қилган нарсаси ила гувоҳликберади. Уни Ўз илми ила нозил қилди. Фаришталар ҳам гувоҳлик берурлар.Гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.

167.

Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар, батаҳқиқ,қаттиқ адашгандирлар.

168.

Албатта, куфр келтирганлар ва зулум қилганларни Аллоҳзинҳор мағфират қилмас ва йўлга ҳидоят ҳам қилмас.

169.

Магар жаҳаннам йўлига (ҳидоят қилади) ва унда абадийқолурлар. Бу Аллоҳ учун осондир.

170.

Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизларга Роббингиздан ҳақ илаПайғамбар келди. Бас, иймон келтиринг, ўзингизга яхши бўладир. Агар куфркелтирсангиз, зотан осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи ваҳикматли зотдир.

171.

Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳҳақида ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масиҳ Ийсо ибн Марям АллоҳнингПайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир. Бас, Аллоҳга ваУнинг Пайғамбарларига иймон келтиринг. Уни учта деманг. Тўхтанг, ўзингизга яхшибўлади. Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир, ўзга эмас У Ўзининг боласи бўлишидан покбўлди. Осмонлардаги нарсалар Уникидир, ердаги нарсалар Уникидир. ВакилликкаАллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. (Ислом дини инсониятнинг ақидасини тўғри йўлгасолишга келган. Бу ўринда насороларнинг ақидасини тўғриламоқда. Маълумки,насроний дини янгилиги вақтида ақида тўғри бўлган. Лекин замон ўтиши билан буақида аста-секин бузила борган. Милодий олтинчи асрга келиб, Римимператорларининг тазйиқи остида насроний ақидаси тамоман бузилиб бўлган эди.Насоролар ўз динларида ҳаддан ошиб кетдилар. Аллоҳнинг бандаси ва ПайғамбариИйсо алайҳиссаломни, Аллоҳнинг ўғли, дедилар. Сўнгра, Аллоҳ уч аслдан–ота, ўғилва муқаддас руҳдан иборатдир, деб даъво қилдилар. Шунингдек, Биби Марямни ҳамилоҳлик даражасига кўтардилар. Худонинг табиати ҳақида битмас-туганмасихтилофларга тушдилар. Охири келиб, ўзлари ҳам тушуниб етмайдиган ақидавиймашмашаларга гирифтор бўлдилар. Уларнинг ушбу ва шунга ўхшаш кўплаб ишлари диндағулувга кетиш–ҳаддан ошиш эди.)

172.

Масиҳ ҳам, муқарраб фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишданзинҳор бош тортмаслар. Ким унинг ибодатидан бош тортса ва мутакаббирлик қилса,уларнинг ҳаммасини Ўзига тўплайди.

173.

Иймон келтириб яхши амалларни қилганларни эса, ажрларинитўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан ҳам зиёда қилур. Аммо ор қилиб кибргакетганларни аламли азоб билан азоблар ва улар ўзлари учун Аллоҳдан ўзга дўстҳам, ёрдамчи ҳам топмаслар.

174.

Эй одамлар! Сизга Роббингиздан бурҳон келди ва сизга аниқнурни нозил қилдик. (Бу бурҳон Қуръони Каримдир. Ушбу бурҳон Аллоҳнингягоналигининг бурҳонидир. Ушбу бурҳон Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақликларибурҳонидир. Ушбу бурҳон Исломнинг икки дунё саодатига элтувчи дин эканлигинингбурҳонидир. Аллоҳ таоло Ўз бандаларига раҳм этиб, уларга икки дунё бахтигаэришиш дастури қилиб нозил этган бу Қуръон аниқ нурдир.)

175.

Аллоҳга иймон келтирган ва Уни маҳкам тутганларни,шубҳасиз, уларни ўзидан бўлган раҳматга ва фазлга киритади ва уларни Унга–тўғрийўлга ҳидоят қиладир.

176.

Сендан фатво сўрарлар. Сен: “Аллоҳ сизга калола ҳақидафатво берадир”, деб айт. Агар бир одам ўлса-ю, унинг боласи бўлмаса, синглисибўлса, унга марҳумдан қолганнинг ярми берилади. Агар сингилнинг боласи бўлмаса,у ҳамма меросни олади. Агар сингил иккита бўлса, улар марҳумдан қолганнинг учданиккисини оларлар. Агар (меросхўрлар) эркак-аёл биродарлар бўлсалар, бир эркакикки аёл ҳиссаси асосида оладилар. Адашмаслигингиз учун Аллоҳ баён қилмоқда.Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир. (“Калола” нима эканлиги хусусида ушбу Нисосураси аввалида баҳс қилганмиз.)