49. Ҳужурот

1.

Эй иймон келтирганлар ! Аллоҳдан ва Унинг Расулдан олдиншошилманглар. Ва Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта Аллоҳ эшитувчи ва билувчизотдир. (Мўмин-мусулмонлар ҳеч бир ишда ҳовлиқмасликлари, ҳар бир нарсаниАллоҳнинг амрига ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган ҳолдақилишлари лозим.)

2.

Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозиданюқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек дағал сўз айтманг, ўзингизсезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин. (Бу ояти карима саҳобаларгақаттиқ таъсир қилди. Баъзиларида оятда зикр қилинган камчилик бўлса, тузатди,баъзилари эса, оят айнан, ўзи ҳақида тушган деб қабул қилди.)

3.

Албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурида овозларинипастлатганлар, ана ўшалар Аллоҳ қалбларини тақвога имтиҳон қилган зотлардир.Уларга мағфират ва улкан ажр бор.

4.

Албатта, сени ҳужралар ортидан чақираётганларнинг кўплариақл ишлатмаслар. (Маккаи Мукаррама фатҳ қилингандан сўнг турли қабилаларнингвакиллари Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб, Исломни қабул қилганларини эълонқила бошладилар. Уларнинг кўплари саҳровий, таълим кўрмаган, қўпол аробийларэдилар. Шулардан бири Бани Тамим қабиласининг бошлиғи ал-Ақраъ ибн Ҳабис келиб,Пайғамбаримиз аҳли аёллари билан истиқомат қиладиган ҳужралари ортидан туриб:”Ҳой, Муҳаммад, ҳой, Муҳаммад, менга қара, менинг мақтовим зийнат, ёмонлашимайбдир”, деган экан. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни туширган.)

5.

Агар уларнинг ҳузурига чиққунингча сабр қилсалар, ўзлариучун яхши бўларди. Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳимлидир.

6.

Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлабкўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надоматчекувчи бўлманглар. (Агар хабар Аллоҳдан ва Пайғамбар алайҳиссаломдан бўлса,сўзсиз қабул қилиш вожибдир. Қабул қилмаганлар гуноҳкори азим, кофир бўладилар.Ояти каримада Аллоҳ таоло “фосиқ хабар келтирса, аниқлаб” хабарнинг собитлигинитекшириб кўришга амр қилмоқда. Аллоҳнинг амрига бўйсуниш вожиб. Афсуски,мусулмонлар ушбу оятга амал қилмаганлари оқибатида катта мусибатларга дучорбўлмоқдалар. Бир хабарни эшитиши биланоқ, суриштирмай, бирор иш қилинса, кейинхабарнинг ёлғонлиги ёки хатолиги аён бўлса, ҳақиқатдан афсус-надоматга сабаббўлади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло “бир қавмга билмасдан мусибат етказибқўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар”, демоқда.)

7.

Ва билингларки, албатта, ичларингизда Расулуллоҳ бордир.Агар У ишлардан кўпида сизга итоат қилса, албатта, қийинчиликка дучорбўлардингиз. Лекин, Аллоҳ сизларга иймонни маҳбуб қилди ва уни қалбларингиздазийнатлади ва сизларга куфрни, фисқни ва исённи ёмон кўрсатди. Ана ўшалартўғриликда юрувчиларидир.

8.

Бу Аллоҳ томонидан фазл ва неъматдир. Аллоҳ билувчи ваҳикматли зотдир.

9.

Агар мўминлардан икки тоифа урушиб кетсалар, бас,ўрталарини ислоҳ қилинг. Агар улардан бири иккинчисига тажовуз қилса, сизтажовуз қилганига қарши, то у Аллоҳнинг амрига қайтгунича урушинг, агар қайтса,бас, ўрталарини адолат билан ислоҳ қилинг. Одил бўлинг, албатта, Аллоҳ адолатқилгувчиларни суядир.

10.

Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингизўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.

11.

Эй иймон келтирганлар ! Бир қавм бошқасини масхарақилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни(масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазахқилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир. (Албатта масхараёмон одат бўлиб, жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бузилишига сабаббўлади. Бир одам иккинчисини масхара қилса, камситса, устидан кулса, албатта,масхара қилинган одамнинг аччиғи чиқади, у ҳам масхара қилувчига ўзига ярашажавоб беришга уринади. Орада низо-жанжал чиқади, ижтимоий алоқалар бузилади важамият заифлашади. Ислом эса доимо мусулмонлар жамиятининг мустаҳкам бўлиши учунқайғуради. Шунинг учун ҳам ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонларни бир-биринимасхара қилишдан қайтармоқда.)

12.

Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар,чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингизбаъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлганбиродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳданқўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир. (Маълумки,кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, у одам ўша гумонини тасдиқлаш учун ҳужжат вадалил қидира бошлайди. Натижада гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан,айбини ахтаришга тушади. Буни эса, жосуслик, дейдилар. Одатда, жосуслик деббировга ёмонлик етказиш ниятида айбларини ва заиф жойларини ўзига билдирмайяширинча ахтаришга айтилади. Бу иш ҳам катта гуноҳлардандир. Чин мусулмонкишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур.)

13.

Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик васизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта,Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳбилувчи ва хабардор зотдир. (Ушбу ояти каримада “Эй одамлар !” деб барчаинсониятга қарата нидо қилинмоқда, шу билан бирга уларнинг асли бир эканлигиэслатилмоқда. Демак, одамларнинг асли бир — ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳаводантаралганлар. Айни чоғда Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратибҳам қўйганини таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишинисабаби эса, ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш эканлиги уқтирилмоқда.)

14.

Аъробийлар, иймон келтирдик, дедилар. Сен: “Иймонкелтирганингиз йўқ, лекин бўйинсундик денглар, ҳали иймон қалбларингизга кирганийўқ ва агар Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилсангиз, амалларингиздан ҳеч нарсакамимас. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмли зотдир”, деб айт. (Бир кун саҳроараблари Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, иймон келтирдик, деб миннатқилишган. Аслида эса, улар янги мусулмонлар бўлиб, ҳали ҳақиқий иймонқалбларидан жой олган эмас эди. Аллоҳ таоло уларга ҳақиқий иймон ҳақида таълимберишни ирода қилиб, ушбу оятни туширди.)

15.

Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймонкелтирган, сўнгра шубҳа қилмаган ва Аллоҳнинг йўлидан моллари ва жонлари илажиҳод қилганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина (иймонида) содиқлардир.

16.

Сен:”Аллоҳга динингизни билдирмоқчимисиз? Ва ҳолбуки,Аллоҳ осмонлару ердаги нарсани билувчи зотдир. Аллоҳ ҳар бир нарсанибилувчидир”, деб айт.

17.

Сенга мусулмон бўлганларини миннат қилурлар. Сен:”МенгаИсломингизни миннат қилманг. Балки агар содиқ бўлсангиз, Аллоҳ сизни иймонгаҳидоят қилганини миннат қилур”, деб айт.

18.

Албатта, Аллоҳ осмонлару ернинг ғайбини билувчи зотдир.Ва Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўрувчи зотдир.