48. Фатҳ

1.

Албатта Биз сенга равшан фатҳни бердик. (“Фатҳ” сўзилуғатда “очиш” маъносини англатиб, истилоҳда бирор юртни Исломга қўшишгаайтилади. Мусулмонлар бирор жойга бориб, хоҳ уруш билан, хоҳ сулҳ билан Исломгакиритсалар, ўша ерни “фатҳ қилинди дейдилар. Бу оятдаги “Фатҳ”дан мурод -Ҳудайбия сулҳи.)

2.

Аллоҳ сенинг аввал ўтган гуноҳларингни ва кейингиларинимағфират этиши, неъматини батамом қилиши ва сени тўғри йўлга бошлаши учун.

3.

Ва Аллоҳ сенга иззатли нусрат бериши учун. (“Иззатли”деганимиз-устидан ҳеч ким ғолиб кела олмайдиган, дегани. Яъни, АллоҳПайғамбаримиз алайҳиссаломга шундай иззатли ёрдам берадики, ундан ҳеч ким ва ҳечнарса ғолиб кела олмайди. Юқоридаги оятларда зикр этилган улуғ илоҳиймарҳаматлар: равшан фатҳ, аввалу охир гуноҳларнинг мағфират қилиниши, Аллоҳнеъматларининг батамом қилиб берилиши, сироти мустақимга ҳидоят қилиниши ваиззатли нусрат берилиши- ҳамма-ҳаммаси Ҳудайбия сулҳнинг очиқ-аниқ фатҳ бўлишигабоғланмоқда. Нима сабабдан шунча нарса сулҳга боғланяпти? Негаки Пайғамбаримизалайҳиссалом сулҳни Байтуллоҳни улуғлаганликларидан туздилар, натижада Аллоҳ узотни мазкур иш билан мукофатлади.)

4.

У иймонларига иймон зиёда бўлиши учун мўминлар қалбигасокинликни нозил этган зотдир. Ва осмонлару ернинг лашкари Аллоҳникидир. ВаАллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.

5.

Мўминлар ва мўминаларни тагларидан анҳорлар оқиб турганжаннатларга мангу киритиш учун ва уларнинг гуноҳлари ювиш учун. Ва бу Аллоҳнингҳузурида катта ютуқдир.

6.

Аллоҳ тўғрисида ёмон гумон қилувчи мунофиқ вамунофиқалар, мушрик ва мушрикаларни азоблаш учун. Уларни ёмонлик ўраб олсин.Уларга Аллоҳ ғазаб қилди, уларни лаънатлади ва уларга жаҳаннамни тайёрлаб қўйди.Ва нақадар ёмон жой у!

7.

Осмонлару ернинг лашкарлари Аллоҳникидир. Ва Аллоҳиззатли ва ҳикматли зотдир.

8.

Албатта, Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабар элтувчи ваогоҳлантирувчи қилиб юбордик.

9.

Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиришингиз, у(дин)ниқўллаб қувватлашингиз, улуғлашингиз ҳамда У зотга эрта-ю кеч тасбиҳ айтишингизучундир.

10.

Албатта, сенга байъат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг Ўзигабайъат қилмоқдалар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир. Ким (аҳдни)бузса, ўзига қарши бузади, холос. Ва ким Аллоҳга қилган аҳдига вафо қилса, унгатезда улкан ажр берилур. (Ҳудайбия сулҳидаги байъат пайтда Расули акрамалайҳиссалом хурмо дарахти остида ўтирган бўлганлари учун ҳам бу кунни “шажара(дарахт) куни” деб, байъатни эса “дарахт остидаги байъат”, деб аталган.Саҳобалардан Маъқал ибн Ясар розийаллоҳу анҳу: “Дарахт куни” Пайғамбаралайҳиссалом одамларнинг байъатини қабул қилар эдилар, мен эса у кишинингбошларида бир шохни кўтариб турар эдим, ўшанда бир минг тўртюз киши эдик”,деганлар.Ҳар бир саҳобий Пайғамбар алайҳиссаломнинг қўлларини тутиб туриб, урушбўлиб қолса қочиб кетмаслик, дин йўлида жон фидо қилишга аҳду паймон берган.Ушбу ҳолатни Қуръони карим Пайғамбар алайҳиссаломга қўл бериб, аҳду паймонқилишни Аллоҳ таолога аҳду паймон қилиш — байъат қилишдан ўзга нарса эмас, дебтушунтирмоқда.)

11.

Ортда қолган аъробийлар сенга, молимиз ва аҳлимиз бизнимашғул қилди, бизга истиғфор айт, дерлар. Улар қалбларида йўқ нарсани тиллариила айтарлар. Сен:”Агар Аллоҳ сизга зарарни ирода қилса ёки сизга манфаатниирода қилса, ким сизларни Аллоҳдан (келадиган) бирор нарсадан (тўсишга) моликбўладир? Балки Аллоҳ қилган амалларингиздан хабардордир”, деб айт. (Улар аслидақўрқанлари учун “Қурайш яқинда Муҳаммадни Мадинада Уҳуд урушида мағлуб қилди,энди Муҳаммад уларнинг юртига бориб нима қила олар эди”, дея қўшилмаган эдилар.Аммо Аллоҳ таолонинг ёрдами билан бу гал иш яхшилик билан тугаб, мусулмонларгазафар ёр бўлиб қайтганларида, иймони заиф хоинлар, Пайғамбар ҳузурига келиб, узрайта бошладилар.)

12.

Балки сизлар Расул ва мўминлар абадий ўз аҳлларига қайтибкелмаслар, деб гумон қилдингиз ва бу нарса қалбингизда зийнатланди, ёмон гумонқилдингиз ва ёмон қавм бўлдингиз.

13.

Ва ким Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирмаса,албатта, Биз кофирларга дўзахни тайёрлаганмиз.

14.

Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Кимни хоҳласа,мағфират қилур ва кимни хоҳласа азоблар. Ва Аллоҳ кечирувчи, раҳмли зотдир.

15.

Ўлжалар томон, уларни олиш учун юрганингизда ортдақолганлар: “Қўйиб беринг, биз ҳам сизга эргашамиз”, дерлар. Аллоҳнинг каломиниўзгартирмоқчи бўлурлар. Айт: “Ҳеч-ҳеч бизга эргашмассиз, ушбуни Аллоҳ аввалайтган”. Улар: “Балки ҳасад қилаётгандирсизлар”, дерлар. Йўқ, улар озгинанарсадан бошқа нарсани англамаслар. (Аллоҳ ўлжали ғазотга ҳақиқий мўминларнингборишини хоҳлаган эди, улар эса, Аллоҳнинг хоҳшига қарши, мўминларга эргашибборишмоқчи. Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига хитоб қилиб, ортда қолганларниқайтаришга, буюрмоқда. Ортда қолганларнинг эса, нафслари бузуқ, ўзларинингёмонлиги туфайли ўлжа томон мўминларга эргашишдан ман қилинишларини ҳасаддан,деб тушунадилар.)

16.

Ортда қолган аъробийларга: ” Катта кучга эга қавмга(қарши) чақирилурсизлар, улар мусулмон бўлгунларича урушурсизлар. Агар итоатқилсангиз, Аллоҳ сизга яхши ажр берур. Ва агар яна аввал қочганингиздек, ортгақочсангиз, аламли азоб ила азоблайдир”, деб айт. (Яъни, кучли, шиддатли қавмгақарши урушга даъват қилинасизлар, улар мусулмон бўлгунларига қадар урушқилишингиз керак. Фармонга итоат қилиб буйруқни бажарсангиз, яхшилар сафиданўрин оласиз, яхши ажрларга эга бўласиз. Аммо аввалги сафаргидек, ортингизгақараб қочсангиз, Аллоҳ сизни аламли азоб ила азоблайди, деди.)

17.

Кўрга танглик йўқ, чўлоққа ҳам тангликлик йўқ. Ҳастакишига ҳам танглик йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, уни остидансувлар оқиб турган жаннатларга киритилур. Ким юз ўгирса, аламли азоб илаазоблар.

18.

Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сенга байъатқилаётганларида рози бўлди. Бас, уларнинг қалбларидагини билди, уларгасокинликни туширди ва яқин фатҳ ила мукофатлади. (Аллоҳ таолонинг Ўзи каломипокида Ҳудайбияда Пайғамбар алайҳиссаломга байъат қилган бир минг тўрт юзсоҳабаи киромлардан рози эканлигини эълон қилиб турибди. Бу эълон қиёматкунигача ибодат, тиловат бўлиб туриши таъминланган. Шунинг учун ҳам мазкурбайъатнинг бир номи “Байъатир-Ризвон” — “розилик байъати”дир.)

19.

Ва кўпгина ўлжаларни ҳам олурлар. Ва Аллоҳ азиз ва ҳакимзотдир.

20.

Аллоҳ сизларга кўпгина ўлжаларни ваъда қилди. Уларниолсангизлар, бунисини сизга тезлатиб берди, (ўтган воқеа) мўминларга ибратбўлиши учун ва сизларни сироти мустақиймга бошлаш учун одамларнинг қўлини сиздантўсди. (Ояти каримада “Бунисини сизга тезлатиб берди” деганда Ҳудайбия назардатутилган. “Одамларнинг қўлини сиздан тўстди” ифодасининг маъноси шуки, Қурайшмушриклари сизларга қарши уруш қилмоқчи эдилар, Аллоҳ уларнинг кўнглига сулҳнисолиб, қўлларини мусулмонларга зарар беришдан тўсди.)

21.

Ва сизлар қодир бўлмаган бошқасини ҳам (ваъда қилди). УниАллоҳ иҳота қилган ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир зотдир. (“Бошқа” фатҳ борасидатафсир уломолари Хайбар фатҳи, Макка фатҳи ва яна бошқа фатҳларни назардатутилган деганлар.)

22.

Агар кофирлар сизлар билан урушганларида орқага қарабқочар эдилар, сўнгра ўзларига валий ҳам, нусрат бергувчи ҳам топмасдилар.

23.

Бу Аллоҳнинг аввалдан келаётган суннатидир. Ва Аллоҳнингсуннатини ҳеч ўзгартира олмассан. (Аллоҳ таоло мўминларнинг ғалабасини вакофирларнинг мағлубиятини Ўз суннатига боғлаб қўймоқда. Ҳақиқатда ҳам, иймонкуфрдан, мўминлар кофирлардан доимо устун келадилар. Зафр доим мўминларга ёрбўлади. Тўғри, зафар кечикиши, ортга сурилиши ёки вақтинчалик мағлубиятларбўлиши мумкин.)

24.

У зот Макка водийсида сизларни уларнинг устидан зафарқозонтирганидан сўнг уларнинг қўлларини сиздан, сизнинг қўлингизни улардантўсган зотдир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир. (Ҳудайбиясулҳининг ўзи мўминлар учун катта зафар, ғалабадир. Ўша зафар якунланишарафисида бир гуруҳ мушриклар фитна қўзғаб сулҳни бекорга чиқаришга уринибкўришди. Лекин Аллоҳ таолонинг инояти билан фитна содир бўлмади, қон тўкилмади.)

25.

Улар куфр келтирган, сизларни Масжидул Ҳаромга,қурбонликларни эса, ушланиб ўз жойига етишидан ман қилган кишилардир, агар сизбилмайдиган мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бўлмаганида, сизга билмасдан уларниҳалок қилганингиз туфайли гуноҳ етиши бўлмаганида эди, -Аллоҳ кимни хоҳласа, Ўзраҳматига киритиши учун- агар ажраб турганларида эди, улардан кофирларини аламлиазоб ила азоблар эдик. (Маккаи Мукаррамада кофирлардан қўрқиб иймонини яширибюрган мўмин ва мўминалар бор. Агар урушга рухсат берилганда, мусулмонларбилмасдан ўша дин қардошларини ҳам ўлдириб юборишлари мумкин. Айни чоқда,кофирларнинг ичида ҳам кейинчалик Исломга келиб, ҳидоят йўлига кириши мумкинбўлган кишилар кўпчилик эдилар.)

26.

Эсла! Куфр келтирганлар қалбларида қизиққонликни жоҳилиятқизиққонлигини жойлаганларида, Аллоҳ Ўз сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларгатуширди ва уларга тақво калимасини лозим кўрди, улар ушбуга ҳақли ва аҳл эдилар.Ва Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир. (Кофирлар Муҳаммад алайҳиссаломбошчиликларидаги соф ниятли мусулмонларни Масжидул Ҳаромдан ман қилдилар. Ҳечбир вақт, ҳеч бир шароитда ҳам содир этилмаган шармандаликни қилдилар. Маккамушрикларининг бу ҳолатларига қарши иккинчи тараф — Муҳаммад алайҳиссалом бошлиқмусулмонлар ўзларини қандай тутдилар? Аллоҳ таоло уларнинг қалбига сокинлик ваҳаловат солди. ҳамма нарсани камтарлик ва осойишталик билан, Аллоҳнингрозилигини тилаб қиладилар. Уларга Аллоҳ таоло тақво калимасини раво кўргани ҳамшундан.)

27.

Батаҳқиқ, Аллоҳ Расулининг тушини ҳақ ила тасдиқлади,албатта, Масжидул Ҳаромга, иншоаллоҳ, омонликда, сочларингиз олинган,қисқартирилган ҳолда қўрқмасдан кирасизлар. Бас, У сиз билмаган нарсани биладирва сизларга бундан бошқа яқин фатҳни қилди. (Бу оятда Аллоҳ таоло мўминларга бирнеча хушхабар етказмоқда. Аввало, Пайғамбар алайҳиссаломнинг тушларинитасдиқламоқда. Қолаверса, Масжидул Ҳаромга кириш албатта насиб этишинингхабарини бермоқда. Ушбу хабарни Аллоҳнинг Ўзи таъкидлаб бераётганига қарамай,яна Ўзи “иншоаллоҳ”— Аллоҳ хоҳласа, деган иборани ишлатмоқда. Бундай дейиш иймонодобларидан бўлиб, дунёдаги ҳар бир ишни ва воқеани Аллоҳ таолонинг хоҳишигабоғлашдан иборатдир. Бу ваъда Ҳудайбия сулҳидан кўп ўтмай амалга ошди.)

28.

У Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан, у(дин)ни барчадинлардан устун қилиш учун юборган зотдир.

29.

Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганларкофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар. Уларни Аллоҳдан фазл ва розиликтилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрурсан. Уларнинг сиймоси сажда асариданюзларида (балқийдир). Ана ўша, уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир. Бухудди уруғини ёриб чиқариб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб,деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшайдир. Кофирларнинг ғазабини қўзиш учун.Аллоҳ улардан иймон келтириб ва солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улуғажрни ваъда қилди. (Саҳобалар, оталари ёки болалари кофирлар сафида бўлсалар,уларга қарши ҳам қаттиққўл бўлганлар. Аммо ким бўлишидан қаттий назар,мусулмонга меҳрибон бўлишган. Уларнинг асосий сифатларидан бири — ҳамма ишниАллоҳнинг фазли ва розилиги учун қилишлари. Яна бир сифатлари — улар доим рукуъва сажда холатида, яъни, ибодат холатида бўладилар. )