47. Муҳаммад

1.

Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганларнингамалларини У зот ботил қилди. (Иймонсизларнинг қилган яхшиликлари ҳамажр-савобсиз бўлади. Инсон Аллоҳга ишонмаса, кофир бўлса, Аллоҳ унга қандоққилиб савоб ато этади.)

2.

У зот иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган ваМуҳаммадга нозил қилинган нарса(Қуръон)га–ҳолбуки у Роббиларидан келганҳақдир–иймон келтирганларнинг айбларини беркитур ва аҳволларини яхшилар.

3.

Ундоқ бўлишига, албатта, куфр келтирганларнинг ботилгаэргашганлари ва иймон келтирганларнинг Роббиларидан бўлган ҳаққа эргашганликларисабабдир. Аллоҳ кишиларга ўзларининг мисолларини шундай келтиради.

4.

Қачонки куфр келтирганлар билан тўқнашсангиз, бас,бўйинига урмоқ керак. Вақтики, уларни тор-мор қилсангиз, бас, маҳкам боғланг.Сўнгра ёки миннат, ёки товон олишдир. Ҳаттоки уруш ўз анжомларни қўйгунча. Анашундай. Аллоҳ хоҳласа, улардан Ўзи ғолиб келарди, лекин баъзиларингизнибаъзиларингиз ила синаш учун (қилди). Аллоҳ йўлида қатл қилинганларнингамалларни У зот ҳеч зое қилмас.

5.

Албатта, уларни ҳидоят қилар ва аҳволларни яхшилар.

6.

Ҳамда Ўзи уларга таърифлаб берган жаннатга киритар. (Буоятда урушдан бошқа илож қолмаган майдонда тўқнашув бўлгандан сўнг қилинадиганишлар ҳақида сўз кетмоқда.)

7.

Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз,сизга ҳам ёрдам берадир ва қадамларингизни собит қиладир.

8.

Ва куфр келтирганларга бахтсизлик ва амалларини зое қилишбўлур.

9.

Бу уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани хуш кўрмаганларисабабидандир. Бас, У зот амалларини ботил қилди.

10.

Ер юзида юриб, ўзларидан аввалгиларнинг оқибати қандоқбўлганлигига назар солмасларми? Аллоҳ уларни вайрон қилди-ку! Кофирларга ҳамшунга ўхшаш бўлур.

11.

Шундоқ бўлиши, албатта, Аллоҳ иймон келтирганларга дўстэканлигидан ва албатта, кофирларга дўст йўқлигидандир.

12.

Албатта, Аллоҳ иймон келтирганлар ва яхши амалқилганларни тагидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Куфр келтирганларҳузур қилурлар ва худди чорва ҳайвонлари егандек ерлар ва дўзах уларнингжойидир. (Бу ерда гап ҳақиқий ва ниҳоий насиб ҳақида кетаяпди. Кофирларга будунёда мол каби еган таомидан ўзга насиба йўқ.)

13.

Кўпгина шаҳарлар сени чиқарган шаҳарингдан кўрақувватлироқ эди, уларни ҳалок қилдик. Бас, уларга нусрат берувчи йўқдир. (Буояти карима Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга Маккаи Мукаррамани ташлаб,мажбуран Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиб кетаётган йўлларида нозил бўлган.)

14.

Ўз Роббисидан (аниқ) ҳужжатга эга бўлган шахс ёмон амалиўзига зийнатли кўринган ва ҳавои нафсига эргашганларга ўхшаши мумкинми?!

15.

Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли: ичидаайнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларгалаззатбахш хамр-шаробли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун уерда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. Ўшалар оташда мангу қолувчива ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшайдиларми?

16.

Ва улардан сенга қулоқ осадиганлари бор. Ҳузурингданчиққанларида эса, илм берилганларга: “Ҳали у нима деди?” дерлар. Ана ўшаларқалбларига Аллоҳ тамға босганлар ва ҳавои нафсларига эргашганлардир.

17.

У зот ҳидоят топганларнинг ҳидоятини зиёда қилгай вауларнинг тақволарини бергай.

18.

Улар (қиёмат) соатининг бирдан келишидан бошқа нарсагаинтизор бўлишаётгани йўқ. Дарвоқеъ, аломатлари келиб ҳам қолди. Агар у келибқолса, улар қаердан эслатма олурлар?! (Пайғамбар алайҳиссаломнинг мажлисларигакириб ҳеч нарсани тушунмай чиқаётган ғофил мунофиқлар ва уларнинг издошларинимани кутишяпти? Уларга нима керак? Улар қиёмат соатининг бирдан, тўсатданкелиб қолишидан бошқа нарсани кутишаётгани йўқ. Қиёматнинг аломатлари эса, келибқолди. Демак, ўзининг келиши ҳам яқин. Қиёматнинг энг катта аломатларидан бириМуҳаммад алайҳиссаломнинг Пайғамбар этиб юборилишлари.Чунки у кишиПайғамбарларнинг охиргиларидирлар. У кишидан кейин Пайғамбар келмайди, балкиқиёмат келади.)

19.

Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ,ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳларини мағфират қилинишини сўра.Аллоҳ сизларнинг кезар жойларингизни ҳам, борар жойларингизни ҳам билур. (Аллоҳтаолонинг “Билгин” деб хитоб қилиши ақида масаласида билим зарурлигигатаъкиддир. Бу ишда кўр-кўрона тақлид фойда бермайди. Демак, “Аллоҳдан ўзгаибодатга сазовор зот йўқ”лигига ақида қилиш билим асосида бўлиши жуда ҳам яхшибўлар экан.)

20.

Ва иймон келтирганлар, бирон сура нозил қилинса эди,дерлар. Вақтики, аниқ сура нозил қилиниб, унда уруш зикр қилинса, қалбларидакасали борларни сенга жон бераётганнинг қарашидек қараётганини кўрасан.

21.

Уларга тоат ва яхши сўз яхшироқдир, бас, ишжиддийлашганда, Аллоҳга содиқ қолсалар, ўзларига яхши бўлур эди. (Иймонсаодатига муяссар бўлганлар доимо ўзлари иймон келтирган Зотдан фармон бўлишиниорзиқиб кутадилар. Чунки уларнинг энг улкан саодати фармони илоҳийга амал қилибАллоҳга қурбат ҳосил қилишдир. Худди шу туйғу уларни “Ва иймон келтирганлар,бирон сура нозил қилинса эди, дейдилар”, каби мавқифига сабаб бўлган. Ўша орзуқилинган сура нозил қилинса, нима бўлади? У вақтда мўмин мусулмонлар хурсандликила унга амал қилишни бошлайдилар.Ўзларининг иймонда содиқликларини исботқиладилар. Аммо шундай пайтда мунофиқларнинг ҳақиқий башаралари намоён бўлади,уларнинг риё пардалари йиртилади.)

22.

Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб,қардошлик ришталарини узарсиз?! (Бу оятда иймондан юз ўгириб, жоҳилиятгақайтишдан келадиган бу дунёдаги зарарлар эслатилмоқда.)

23.

Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди вакўзларини кўр қилди.

24.

Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмасларми? Ёки қалбларидақулф борми? (Ҳар бир оятни, ҳар бир сўзни чуқур тушунишга ҳаракат қилиш Қуръоннитадаббур қилишдир. Ўшанда парда кўтарилади, ҳамма нарса равшанлашади, қалбҳаловот топади, виждон мусаффо бўлади.”Қалбларида қулф” бўлса, унда ҳамма нарсаберк, уларга ҳеч нарса, жумладан, Қуръон нури ҳам кирмайди.)

25.

Албатта,ҳидоят равшан бўлгандан сўнг ортларигақайтганларга шайтон зийнатлаб кўрсатди ва уларни ўша йўллади. (“Ортларигақайтганлар”дан мурод мунофиқлардир, улар ҳидоят–иймон нима эканлигини равшанкўрган, мўминликка яқин бўлган эдилар,лекин ортга қайтдилар.)

26.

Ундоқ бўлишлиги, албатта, уларнинг Аллоҳ нозил қилганнарсани хуш кўрмаганларга: “Сизларга баъзи ишларда итоат қиламиз”, дейишларисабабидандир. Ва ҳолбуки Аллоҳ сир-асрорларини билиб турибди. (Оятдаги “Аллоҳнозил қилган нарсани хуш кўрмаганлар”дан мурод яҳудийлардир.)

27.

Фаришталар юзларига ва ортларига уриб жонлариниолаётганларида қандоқ бўларкин?!

28.

Бундай бўлиши, албатта уларнинг Аллоҳни ғазаблантирганнарсага эргашганлари ва Унинг розилигини хуш кўрмаганликлари сабабидандир. Бас,У зот амалларини ҳабата қилди.

29.

Қалбларида касал борлар, Аллоҳ уларнинг қаттиқҳасадларини ошкор қилмайди, деб ҳисоблайдиларми?! (Мунофиқлар ўзларича,мунофиқлик санъатини қоиллатиб қўямиз, бизнинг Исломга, мусулмонларга бўлгандушманлигимизни ҳеч ким билмайди, деб ўйлашади.)

30.

Агар хоҳласак, Биз уларни сенга кўрсатамиз, таъкидки, сенуларни сиймоларидан танийсан, албатта, сен уларни гап оҳангларидан танийсан.Аллоҳ амалларингизни билиб турур. (Мунофиқлар ўз кирдикорларини қанчаликяширсалар ҳам, ўзларини Ислом учун фидокор қилиб кўрсатсалар ҳам, Қалбларидакасали бўлгани учун нифоқлари ошкор бўлади.)

31.

Ва таъкидки, Биз сизларни синаймиз, токи сизларданмужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак. (Синов Аллоҳтаолонинг Ўзи учун эмас. У шундоқ ҳам ҳамма нарсани–одамларнинг кимлигини, сиряширганлари-ю ошкорини, имконияти-ю хоҳишини–барча-барчасини яхши билади. Аммоодамлар бу нарсани англамайдилар. Инсонларнинг бу нарсаларни англаши келажакҳаётларида ёрдам беради.)

32.

Албатта, куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганларҳамда ҳидоят аниқ бўлгандан сўнг Пайғамбарга қарши чиққанлар Аллоҳга ҳеч зараркелтира олмаслар. Ва уларнинг амалларини У зот ҳабата қилур. (Булар у зотнингҳаётлик даврларида шахсларига, динларига, Қуръонларига, саҳобаларига қаршичиққанлардир. Пайғамбарнинг вафотларидан сўнг эса у кишининг динларига,шариатларига, суннатларига, даъватларига,умматларига қарши чиқанлардир.)

33.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этинг ва Расулгаитоат этинг. Ва амалларингизни ботил қилмангиз.

34.

Албатта куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсган,сўнгра кофир ҳолларида ўлганларни Аллоҳ ҳеч-ҳеч мағфират қилмас.

35.

Бас, бўш келманглар ва ўзингиз устун бўлиб туриб, ярашгачақирманглар. Аллоҳ сиз билан ва амалларингизни ҳеч-ҳеч камайтирмас. (Аллоҳнингйўлидаги кураш осон бўлмайди. Лекин дин учун хизмат қилувчи мўминлар доимо устунбўладилар. Устун турганлар эса “бўш келманглар” деган хитобни доимо ёддатутишади. Улар ҳамма тарафдан устун.)

36.

Албатта, бу дунё ҳаёти ўйин ва кўнгил хушидир ва гариймон келтирсангиз ва тақво қилсангиз, У зот ажрларингизни берур ва молудунёларингизни сўрамас.

37.

Агар сиздан уларни сўраса, қийнаса, бахиллик қилурсизларва кек-ҳиқдларингизни чиқарадир.

38.

Ҳой сизлар! Анавилар! Аллоҳнинг йўлида нафақа қилишгачақирилсангиз, бас, баъзиларингиз бахиллик қилурсизлар. Ва ким бахиллик қилса,албатта, ўзига бахиллик қиладир. Ва, ҳолбуки, Аллоҳ бой, сизлар камбағалсизлар.Ва агар сиз юз ўгириб кетсангиз, У зот сиздан бошқа қавмни ўрнингизга келтирур,улар эса сизларга ўхшаган бўлмаслар. (Аллоҳ таоло инсон табиатини қанчалик дақиқбилишини таъкидламоқда. Сахийлик, Аллоҳнинг йўлида мол сарфлашдек фазилатлар кўпмусулмонларга хос бўлиб, уларнинг бу борадаги ишлари тарих саҳифаларида боқийқолган. Шу билан бирга, баъзи бахиллар ҳам бўлган, бу ҳам воқеаликдир. Қуръоникарим ушбу оятда шу бахилликни муолажа қилмоқда.)