46. Ахкоф

1.

Ҳа мийм.

2.

Китобнинг туширилиши Ғолиб ва ҳикматли Аллоҳтарафидандир.

3.

Осмонлару ерни ҳамда улар ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақва белгиланган муддат ила яратдик. Кофирлар бўлса, ўзлари огоҳлантирилганнарсадан юз ўгурувчилардир. (Қуръонни ҳикмат ила нозил қилган ғолиб ва қудратлиАллоҳ осмонлару ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни ҳам ҳақ ила, ҳикмат илаяратган.)

4.

Сен:” Аллоҳдан ўзга сиғинаётган нарсаларингизнингхабарини беринг-чи, менга кўрсатинг-чи, улар ердан нимани яратдилар? Ёкиосмонларни (яратишда) иштироклари борми? Агар ростгўй бўлсаларингиз, менгабундан (Қуръондан) олдинги китобни ёки илмий асарни келтиринг.”- деб айт.

5.

Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигича дуосини мустажобқилолмайдиганларга илтижо этадиганлардан ҳам адашганроқлар борми?! Ҳолбуки,У(бут)лар уларнинг дуосидан ғофилдирлар.

6.

Одамлар маҳшарга тўпланганда, (бутлар) уларга душманбўлурлар ва ибодатларига ҳам мункир бўлурлар. (Бизга ибодат қилганингиз йўқ, дебинкор қиладилар. Ҳатто шайтон ўзига эргашганлардан тонар экан.)

7.

Қачонки уларга равшан оятларимиз тиловот қилинса, куфркелтирганлар Ҳақ (Қуръон) уларга келгандаёқ, бу очиқ-ойдин сеҳрдир, дерлар.

8.

Балки у(Қуръон)ни ўзи тўқиб олган ҳам дерлар. Сен:”Агаруни тўқиб олган бўлсам, Аллоҳдан (келадиган) бирор нарсани мендан қайтаришгақодир эмассиз. У зотнинг Ўзи ҳақида сиз шўнғиётган нарсаларни яхши билувчидир.Мен билан сизнинг ўртангизда гувоҳликка Унинг Ўзи кифоядир. Ва У кечирувчи ҳамраҳмли зотдир”, деб айт.

9.

Сен:”Мен биринчи Пайғамбар эмасман, менга ва сизларганима қилинишини билмайсман. Фақат, ўзимга ваҳий қилинаётган нарсагагинаэргашурман. Мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос”, деб айт.

10.

Сен:”Айтинг-чи, агар у(Қуръон) Аллоҳдан бўлса-ю, сиз унгакуфр келтирсангиз ва ҳолбуки, Бани Исроилдан бир гувоҳ у(Қуръон)га ўхшаш нарсагагувоҳлик бериб, иймон келтириб турибди, сиз эса, кибру ҳаво қиляпсиз. Албатта,Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмайди”, деб айт. (Қуръони каримда бузуқақидаларни тузатиш, тўғри йўлга бошлаш учун турли услублар қўлланган. бу оятдамушрикларнинг ақидасига шубҳа солиш йўли билан, уларнинг хатода эканликлари баёнқилинмоқда.)

11.

Куфр келтирганлар иймон келтирганларга: “Агар у(Қуръон)яхшилик бўлганида, унга биздан аввал бормасдилар”, дерлар. У(Қуръон)дан ҳидояттопишмагач, бу-қадимги уйдирмадир”, дерлар. (Кибру ҳавога учган араббойваччаларининг назарида камбағалларнинг Исломга кириши, Қуръонга ишонишикамчилик, айб бўлиб кўринган.Улар ўзларича,”ялангаёқлар юрган йўл яхшибўлармиди?”демоқчилар. Лекин, айни чоқда, Ҳазрати Абу Бакр, Ҳазрати Усмон,Ҳадича онамизга ўхшаш бой, задогонлар ҳам биринчилардан бўлиб Исломгакиришганини эътиборга олишмайди. Ислом бойни ҳам, камбағални ҳам, кучлини ҳам,заифни ҳам бир оила аъзоси қилиш учун Аллоҳ тамонидан юборилган дин.)

12.

У(Қуръон)дан олдин Мусонинг китоби йўл бошловчи ва раҳматэди. Бу эса, араб тилидаги, тасдиқловчи, зулм қилувчиларни огоҳлантириш учун ваяхшиларга башорат китобидир. (Қуръон ўзидан аввалги китобларда, жумладан,Тавротда келган ақида аслини, илоҳий йўлни, дину диёнатни тасдиқлайди.)

13.

Албатта “Роббимиз Аллоҳдир” деган, сўнгра бунда мустақимтурганларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.

14.

Ана ўшалар жаннат эгаларидир, унда қилган амалларимукофотига абадий қолурлар.

15.

Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онасиунга қийланиб ҳомиладор бўлди ва уни қийланиб туғди. Ва унинг ҳомиласи вакўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Токи у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида:”Роббим Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сенрози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳамсолиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман,деди. (Аллоҳ таоло инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрмоқда. Бу инсонийликбурчидир, бошқа ҳеч қандай асос йўқ. Инсон фақат инсонлиги учун ота-онасиниҳурмат қилиши, эъзозлаши зарур. Лекин шу билан бирга, оятнинг ўзида ота-онагаяхшилик қилишнинг боисларидан баъзиси айтиб ўтилмоқда.)

16.

Ана ўшаларнинг энг яхши амалларни қабул қилиб,ёмонликларини ўтиб юборурмиз. Улар жаннат эгаларидандир. Уларга берилган ҳақваъда шулдир. (Аввалги оятдаги мақтовли сифатларга эга бўлган мўминларнингқилган яхши амалларини қабул қиламиз, дейди Аллоҳ таоло. Албатта, амални қабулқилгандан сўнг унинг мукофати ва савобини ҳам кўпайтириб беради.)

17.

Ота-онасига: “Уфф сизларга, (қабрдан) чиқарилишимнингваъдасини бераяпсизларми?! Мендан аввал ҳам асрлар ўтган-ку!” деган кишига,Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда улар: “Ҳолингга вой бўлгур, иймон келтир, албатта,Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир”, дедилар. У бўлса “Бу ўтганларнинг афсоналари, холос”,дер.

18.

Ана ўшаларга ўзларидан аввал ўтган жин ва инс умматлариқаторида (азоб) сўзи ҳақ бўлгандир. Албатта, улар зиён кўрувчилардан бўлдилар.

19.

Ҳар бирларига қилган амалларига яраша даражалар бордир.Ва уларга амалларининг (мукофат ёки жазоси) тўлиқ берилур ва уларга зулмқилинмас. (Ушбу оятда ҳар бир инсонга бу дунёда қилган амлига яраша у дунёдадаража берилиши таъкидланмоқда. Қиёматда яхшиларни тўплаб жаннатга, ёмонларнидўзахга киритиб юбориш билан кифояланмаслиги маълум бўлмоқда. Балки ҳар биринсон бу дунёда қилган амалига қараб алоҳида даражага эга бўлади. Заррачаяхшилик ҳам, ёмонлик ҳам ҳисоб-китобдан четда қолмайди. Кўп яхшиликқилганларнинг даражалари жаннатда олий бўлади. Шунинг учун яхшиликни иложиборича кўпроқ қилишга уриниш керак.)

20.

Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда(уларга): “Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиббўлгансиз. Бугунги кунда ер юзида ноҳақ кибру ҳаво ва фисқу фасод қилганингизучун хорлик азоби ила жазоланасиз”, дейилур.

21.

Ўз қавмини қум тепаликларда огоҳлантирган Однингбиродарини эсла! Ва ҳолбуки, ундан аввал ҳам, кейин ҳам огоҳлантирувчилар ўтган.”У зотдан ўзгага ибодат қилманглар, албатта, мен улуғ кунда бошингизга тушадиганазобдан қўрқурман”, (деб). (“Однинг биродаридан” мурод Пайғамбар Ҳудалайҳиссаломдир. У киши ўз қавми Одга Аллоҳ томонидан Пайғамбар қилибюборилганлар. Од қавми “Боида” арабларидан бўлиб, асли Арабистон ярим оролинингжанубида, Ҳазарамавт томонда, баландлик–қумтепа жойларда яшаган. (Исмоилалайҳиссаломдан аввал ўтган арабларни “Боида” араблари дейилади.)

22.

Улар:”Бизни худоларимиздан оздиришга келдингми? Агарростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир”, дедилар.

23.

У:”Албатта, илм Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен нима биланюборилган бўлсам, шуни етказмоқдаман. Лекин сизларнинг жоҳил қавмлигингизникўриб турибман”, деди. (Кофирлар Пайғамбардан въда қилинаётган азобни тезроқкелтиришни талаб қилишди. Пайғамбар эса, менга сизларни огоҳлантириш топширилганэди, шуни бажардим, азобнинг қачон келишининг илми эса фақат Аллоҳнинг ҳузурида.Мен унинг вақтини ҳам, шаклини ҳам билмайман, дедилар.)

24.

У(азоб)нинг водийлари томон кўндаланг бўлиб юрганиникўришганда, бу кўндаланг бўлувчи, бизга ёмғир ёғдирур, дедилар. Йўқ! Бу ўзингизорзиқиб сўраган нарса, аламли азоби бор бўрондир.

25.

У Роббисининг амри ила ҳар бир нарсани вайрон қилур. Бас,масканларидан бошқа нарса кўринмай қолди. Жиноятчи қавмларни шундоқ жазолайрмиз.(Од қавмига юборилган шамол алоҳида азоб шамоли эди. У Аллоҳнинг амри ила нимагатегса, вайрон (ҳалок) қилиши керак эди.)

26.

Ва, дарҳақиқат, Биз уларга сизга бермаган имконларниберган эдик. Ҳамда қулоқ, кўз ва қалблар ато этдик. Бас, на қулоқлари, накўзлари ва на қалблари уларга ҳеч бир фойда бермади. Чунки улар Аллоҳнингоятларини инкор қилган эдилар. Бас, уларни ўзлари масхара қилган нарса (азоб)ўраб олди.

27.

Ҳақиқатда, атрофингиздаги шаҳар-қишлоқларни ҳалокатгаучратдик ва шоядки, ўзларига қайтсалар, деб ҳужжат-далилларни баён қилдик.(Аллоҳ таоло Макка мушрикларига ўзлари хабардор бўлган, уларнинг атрофида куфрива инкори туфайли ҳалокатга учраган Од, Самуд, Сабаъ ва Лут қавмлариниэслатмоқда.)

28.

Қани энди, Аллоҳни қўйиб, (У зотга) яқинлаштирувчи дебтутинган худолари уларга ёрдам берсалар эди. Йўқ! Улар ғойиб бўлдилар ва бууларнинг уйдирма ҳамда тўқиган бўҳтонларидир. (Аввалги оятларни ўрганишжараёнида тушунганимиздек, мушриклар буту санамларга, булар бизни катта худогаяқирлаштирадилар, шафоат қиладилар, деб эътиқод қилар эдилар.)

29.

Ва сен томон бир гуруҳ жинларни Қуръон эшитишгабурганимизни эсла . Унга ҳозир бўлганларида: “Жим, қулоқ осинглар!”, дедилар.Қачонки, қироат охирлаганда, ўз қавмларига огоҳлантирувчи бўлиб қайтдилар:(Оятдан маълум бўляптики, жинларнинг Қуръонга қулоқ осишлари тўсатдан,кутилмаганда содир бўлмаган, балки уларни Аллоҳ таолонинг Ўзи буриб қўйган. Буфазлни Пайғамбар алайҳиссаломга ҳам эслатмоқда.)

30.

“Эй, қавмимиз! Биз Мусодан кейин туширилган, ўзиданаввалги нарса(китоб)ларни тасдиқловчи, ҳақ(дин)га ва тўғри йўлга ҳидоят қилувчикитобни эшитдик.

31.

Эй, қавмимиз, Аллоҳнинг даъватчисига жавоб беринг ва Унгаиймон келтиринг: У зот сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир ва аламлиазобдан сақлайдир. (Жинлар Қуръони Каримдан баъзи оятларни тинглашлари билан,уни инсу жинга юборилган илоҳий китоб эканлигини тушуниб етганлар. Шунингдек,Муҳаммад алайҳиссаломни Аллоҳнинг даъватчиси эканликларини, у зотнингчақириқларига жавоб бериш лозимлиги, Аллоҳга иймон келтириш вожиблигини ҳаманглаб етганлар. Энг муҳими, охиратни, қиёмат кунини билганлар, унда аламлиазоблар борлигини, Аллоҳга иймонгина у азобдан сақлаб қолиши мумкинлигинифаҳмлаганлар. Афсуски, инсонлар бу борада жинларчалик ҳам эмаслар.)

32.

Кимки, Аллоҳнинг даъватчисини қабул қилмаса, бас у ерюзида қочиб қутила олувчи эмасдир ва унга У зотдан ўзга валийлар ҳам йўқдир. Анаўшалар очиқ-ойдин залолатдадир”,дедилар.

33.

Улар осмонлару ерни яратган ва уларни яратишда беҳолбўлмаган зот–Аллоҳ, ўликларни ҳам тирилтиришга қодир эканини англаб етмадиларми?Зеро, У зот ҳар бир нарсага қодирдир.

34.

Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда: “Буҳақиқат эмасми?!” (дейилур).Улар, Роббимизга қасамки, худди шундоқ, дерлар. Узот:”Бас, куфр келтирганингиз учун азобни тотинглар”, дер.

35.

Бас, азму-матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабрқилгандек, сабр қил, уларга (азоб етишига) шошилма!Улар ваъда қилинган нарсаникўрганларида худди (бу дунёда) кундуздан бир лаҳзагина турганга ўхшарлар. Буетказишдир! Бас, фақат фосиқ қавмларгина ҳалок қилинур! (Аллоҳ таоло ушбу оятдакофир, мушрик ва динсизлар доимо мўмин- мусулмонларга зулм қилиб, озор бериб,тазйиқ ўтказиб келаганликларини эслатмоқда. “Улул азм”, яъни сабр матонат соҳибибўлган Пайғамбарлар–Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо алайҳиссаломлардир. Бу буюкПайғамбарларнинг ҳар бирларининг бошларига иймон йўлида, дину диёнат йўлидақанчадан-қанча кулфатлар ёғилган. Лекин улар сабр матонатда зарбулмасалбўлганлар. Оятда Қуръон, етказиш, деб аталмоқда.)