45. Жосия

1.

Ҳа-а. Мийм.

2.

Бу китобнинг нозил қилиниши азиз ва ўта ҳикматлиАллоҳдандир.

3.

Албатта, осмонлару ерда мўминлар учун оят-белгиларбордир. (Дарҳақиқат, осмонлару ердаги ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг бируборлигига, чексиз қудратига ёрқин далилдир.)

4.

Ва сизларнинг яратилишингизда ва таратиб қўйганжониворларда аниқ ишонадиган қавм учун оят-белгилар бор. (Инсоннинг яратилишидаАллоҳ таолонинг биру борлигига, куч-қудратига, тадбиру санъатига сонсиз-саноқсизоят-белгилар бор.)

5.

Кечаю кундузнинг алмашиб туришида, Аллоҳ осмондан ризқнозил қилиб, унинг ила ерни ўлимидан кейин тирилтиришида ва шамолларни нейўналишида ақл юритадиган қавм учун оят-белгилар бор.

6.

Булар Аллоҳнинг оятларидир. Биз уларни сенга ҳақ илатиловат қилурмиз. Улар Аллоҳни ва Унинг оятларини қўйиб, қайси гапга иймонкелтирурлар?!

7.

Ҳар бир ёлғончи гуноҳкорга ҳалокат бўлсин!

8.

У ўзига тиловат қилинган Аллоҳнинг оятларини эшитади-ю,сўнгра худди эшитмагандек мутакаббирлик қилиб туриб олади. Бас, унга аламли азобхушхабарини бер.

9.

Қачонки Бизнинг оятларимиздан бирор нарса билса, униистеҳзо қилади. Ана ўшаларга хорловчи азоб бордир.

10.

Ва ортларида жаҳаннам бор. Уларга касб қилган нарсалариҳам, Аллоҳни қўйиб тутган “дўстлари” ҳам ҳеч бир нарсада асқотмас. Уларга улканазоб бордир.

11.

Бу (Қуръон) ҳидоятдир. Роббилари оятларига куфркелтирганларга аламли азобнинг ашаддийси бордир.

12.

Аллоҳ сизга денгизни унда Ўз амри билан кемалар юришиучун ва сиз Унинг фазлидан исташингиз учун бўйсундириб қўйди. Шоядки, шукркелтирсангиз.

13.

Ва сизга осмонлардаги нарсаларни ва ердагинарсаларни—ҳаммасини Ўз томонидан бўйсундириб қўйди. Албатта, ана шунда тафаккурқиладиган қавм учун оят-белгилар бордир.

14.

Сен иймон келтирганларга айт. Аллоҳнинг кунлариданумидвор бўлмайдиганларни кечирсинлар. Токи У зот бу қавмни касб қилиб юрганнарсалари учун мукофотласин. (Эй Муҳаммад, сен мўминларга айт, улар ўзларигаозор берган, келажакдаги Аллоҳнинг ҳисоб-китоб кунларидан ноумид бўлганкофирларни кечирсинлар. Бу эса, Аллоҳ таоло ўша мусулмон қавмни яхши касбларигакўра мукофотлаши учундир.)

15.

Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса,ўзига зарар. Сўнгра Роббингизга қайтарилурсиз.

16.

Батаҳқиқ, биз Бани Исроилга китобни, ҳукмни ваПайғамбарликни бердик, уларга пок нарсаларни ризқ қилиб бердик ва уларни оламларичида афзал қилдик. (Ўз замонасида, албатта, Бани Исроил ўзгалардан афзалбўлган. Чунки Таврот уларга туширилган, Пайғамбарлар улардан чиққан.)

17.

Ва Биз уларга (дин) иши ҳақида очиқ-ойдин баёнотларбердик. Бас, улар ўзларига илм келганидан сўнг ўзаро ҳасад-адоват қилибгинаихтилофга тушдилар. Албатта, Роббинг улар орасида қиёмат куни ихтилоф қилганнарсалари ҳақида ҳукм чиқарур.

18.

Сўнгра Биз сени (дин) ишида бир шариатга йўлладик. Бас,унга эргаш, билмайдиганларнинг ҳавои нафсларига эргашма. (Бани Исроилнинг иши,юқорида айтилгандек, муваффақиятсиз тамом бўлганидан сўнг биз сени Исломшариатига йўлладик.)

19.

Албатта, улар сендан Аллоҳ томонидан бўладиган ҳеч бирнарсани арита олмаслар. Ва, албатта, золимлар бир-бирларига дўстдирлар. Аллоҳтақводорларнинг дўстидир.

20.

Бу (Қуръон) одамлар учун қалб кўзлари, аниқ ишонадиганқавм учун ҳидоят ва раҳматдир.

21.

Наҳотки ёмонликларни қилганлар уларни иймон келтириб,солиҳ амаллар қилганларга ўхшаш қилмоғимизни, ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳамбаробар бўлишини гумон қилсалар?! Уларнинг қилган ҳукми нақадар ҳам ёмон! (Ушбуоятда кофир ва осий кимсанинг хаёлидан ўтадиган гумон инкор қилинмоқда.Кофирлар, бизнинг мўминлардан қаеримиз кам, деб ўйлашлари, гумон қилишларимумкин. Бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам мўминлар билан баробарликни даъво этишларимумкин. Бу даъво мутлақо нотўғридир. Аллоҳ таоло ҳеч қачон ёмон ишлар қилганкимсаларни иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларга ўхшатиб қўймайди. Уларнингикковиларини бу ҳаётда ҳам, охиратда ҳам баробар қилиб қўймайди. Баробар бўлса,адолат қолармиди? Пайғамбар юбориш, китоб тушириш ва динни жорий қилишнингкераги бўлармиди?)

22.

Аллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила, ҳар бир жон қилган касбигаяраша, зулм қилинмаган ҳолида жазосини (мукофотини) олиши учун яратган.

23.

Айтинг-чи, ҳавои нафсини илоҳ қилиб олган, Аллоҳ унибилиб туриб залолатга солган ва қулоғига ҳамда қалбига муҳр босиб, кўзига пардатортиб қўйган кимсани Аллоҳдан бошқа ким ҳидоят қила олади?! Эсламайсизларми?!

24.

Улар: “У(ҳаёт) фақат бу дунёдаги ҳаётимиздир. Ўламиз,тириламиз, бизни фақат замон ҳалок қилади”, дерлар. Уларнинг бу ҳақда илмларийўқ. Улар фақат гумон қиладилар, холос. (Булар даҳрийлардир, бизни фақатдаҳр(замон) ўлдиради, деганлари учун шу номни олганлар. Улар ўлгандан кейинқайта тирилишни инкор этадилар.)

25.

Уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинган чоғда:”Агар ростгўй бўлсангиз, ота-боболаримизни келтиринг-чи?!” дейишдан бошқаҳужжатлари бўлмас.

26.

Сен: “Аллоҳ сизларни тирилтирур, сўнгра ўлдирур, сўнграсизларни (бўлишида) шубҳа йўқ қиёмат кунида жамлар. Лекин одамларнинг кўпларибилмаслар”, деб айт.

27.

Ва осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Қиёмат соати қоимбўладиган кунда, ўша кунда ботилчилар зиён тортурлар.

28.

Ҳар бир умматни тиз чўккан ҳолида кўрурсан. Ҳар бир умматўз номаи амалига чақирилур: “Бугунги кунда қилиб юрган амалларингиз бўйича жазо(ёки мукофот) олурсиз”, (дейилур). (Яъни, қиёмат кунининг даҳшати кучлилигидан укуни ҳар бир умматнинг чўкаланиб қолган ҳоли кўрилади. Ўша кунда ҳар бирумматга, ҳар бир шахсга, бу дунёда қилган амаллари ёзиб борилган китобкўрсатилади.)

29.

“Мана бу китобимиз сизга ҳақни нутқ қилур. Албатта, Бизқилган амалингизни ёзиб турган эдик” (дейилур). (Яъни, мана бу номайи амалкитоби фақат ҳақиқатни айтади. Ундаги барча гап ростдир, ёлғони йўқ. У дунёданима амал қилсангиз, ўшани ўз вақтида аниқ ёзиб турган эдик. Энди шу асосдаҳисоб-китоб этамиз.)

30.

Бас, иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларни РоббилариЎз раҳматига киритур. Ана ўшанинг ўзи очиқ-ойдин ютуқдир.

31.

Аммо куфр келтирганларга эса: “Ахир сизга Менинг оятларимтиловат қилинмаганмиди?! Бас, сиз мутакаббирлик қилдингиз ва жиноятчи қавмбўлдингиз.

32.

Вақтики: “Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир ва (Қиёмат)соатида шубҳа йўқдир”, дейилса, “Қиёмат соати нима эканини билмасмиз. Биз фақатгумон қиламиз, холос. Биз аниқ ишонгувчи эмасмиз, дедингиз”, (дейилур). (Эндиҳолингизга нима бўлди? Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканми? Қиёмат соати қоим бўларэканми? У ҳақидаги гапларингиз гумондан бошқа гап эмаслигини билдингизми?)

33.

Ва уларга қилган амалларининг ёмонликлари ўзларига аёнбўлди ва уларни ўзлари истеҳзо қилиб юрган нарса ўраб олди. Уларга куфр ваисёнлари учун бериладиган жазо аниқ кўринди ва ўзларича, охират азоби ҳамбўлармиди, деб истеҳзо қилиб юрган азоб уларни ўраб олди.

34.

“Бугунги кунда худди сиз ушбу кунингизга рўбарў бўлишниунутганингиздек, Биз ҳам сизни унутурмиз. Жойингиз жаҳаннамдир ва сизларга ҳечёрдамчилар йўқ.

35.

Бундай бўлишингиз, албатта, сизнинг Аллоҳнинг оятларинимасхара қилиб олганингиз ва сизни дунё ҳаёти ғурурга кетказгани учундир”,дейилди. Бас, бугунги кунда улар у(жаҳаннам)дан чиқарилмаслар ва улар итобга ҳамқайтарилмаслар. Жаҳанам азобида қийналиб турган кофиру осийларга айтиладиган бугаплар, улар учун жуда ҳам оғир маънавий азоб бўлади. Яъни, сиз ёруғ дунёдақиёмат кунига рўбарў бўлишни қандай унутган бўлсангиз, биз ҳам сизни шундайунутамиз. Яъни, сизга раҳм қилишни унутамиз.

36.

Бас, барча ҳамд осмонларнинг Роббига, ернинг Роббига ваоламларнинг Роббигадир.

37.

Осмонлару ердаги улуғлик Уникидир. У зот азизу ҳакимдир.