43. Зухруф

1.

Ҳа-а. Мийм.

2.

қ-ойдин китоб ила қасам.

3.

Албатта, Биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки ақлюритсангиз.

4.

Албатта, у ҳузуримиздаги она китобдадир, у олийдир,ҳикматлидир. (Уламоларимиз, “она китоб”дан мурод Лавҳул Маҳфуз, деганлар. Демак,Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги Лавҳул Маҳфузда сақланган. Бу эса, униАллоҳ таоло нақадар зўр қадрлаганини кўрсатади.)

5.

Наҳотки сиз исрофчи қавм бўлганингиз учун сиздан юзўгириб, зикр-эслатмани буриб юборсак?! (Яъни, Қуръонни булар қабул қилмас экан,майли, юраверсинлар, деб уни бошқаларга томон буриб юборсак бўладими?! Йўқ,Бизнинг одатимиз бундай эмас. Асл одатимизни билиш учун ўтган Пайғамбар ваумматларнинг ҳолига бир назар солинг!)

6.

Аввалгиларга қанчадан-қанча Пайғамбарлар юбордик.

7.

Улар ўзларига келган ҳар бир Пайғамбарни, албатта,истеҳзо қилганлар.

8.

Бас, Биз улардан кўра кучлироқларни ҳалок қилганмиз.Аввалгиларнинг мисоли (зикр бўлиб) ўтди.

9.

Улардан: “Осмонлару ерни ким яратган!” деб сўрасанг,албатта: “Уларни азиз ва ўта илмли зот яратган”, дерлар.

10.

У зот сизга ерни бешик қилиб берди ва сизга унда йўлларқилиб қўйди. Шоядки, ҳидоят топсангиз. (Аллоҳ сизга ерни чақалоқнинг бешигидекқулай қилиб, ер юзида йўллар ҳам яратиб қўйди. Шоядки бу ҳақиқатларни тушуниб,инсофга келиб ҳидоят йўлига юрсангиз.)

11.

У зот осмондан ўлчов ила сув туширди. Бас, Биз у(сув) илаўлик юртни тирилтирдик. Сиз ҳам шунга ўхшаш чиқарилурсиз.

12.

У зот барча жуфтларни яратган ва сизга кемалар ҳамдачорва ҳайвонларидан минадиган нарсаларингизни қилди.

13.

Токи сиз уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра уларнингустига ўрнашиб олгач, Роббингиз неъматини эслаб: “Бизга буни бўйсундирган зотпокдир. Биз бунга қодир эмас эдик.

14.

Ва, албатта, Биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз”,дегайсиз. (Инсон маркабга минганда аллақандай бир кўтаринкилик, ғурур ваманманлик пайдо бўлганини сезади. Ана шунда унга маркаб миниш имконини берганзотни эсласа ва шу оятдаги дуони ўқиса, ҳамма нарса ўрнига тушади. Имом Муслимривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) қачон сафаргачиқиб уловга минсалар, уч марта “Аллоҳ акбар”, деб такбир айтар ва қуйидагиларниўқир эдилар: “Бизга буни бўйсундирган зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва,албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз”. Ё Аллоҳ! Биз сендан бу сафаримиздаяхшилик ва тақвони, ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзингбизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенингўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳлиаёлдаги халифасан. Ё Аллоҳ! Мен сендан сафарқийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳлиаёлнинг ёмонликка юзтутишидан паноҳ сўрайман”.)

15.

Улар бандаларидан Унга бўлак (ҳукм) қилдилар. Албатта,инсон очиқ-ойдин ношукрдир. (Аллоҳга Унинг бандаларидан бўлмиш фаришталарни Узотнинг бўлаги-фарзанди деб ҳукм қилдилар.)

16.

Ёки У зот Ўзи яратадиган нарсадан қизлар тутиб, сизларниўғиллар ила сийладими?

17.

Қачонки улардан бирортасига, Роҳманга мисол келтирганнарсанинг хушхабари берилса, ғазабга тўлиб, юзи қорайиб кетур.

18.

Зебу зийнат ичида ўстириладиган ва хусумат пайтидаочиқ-ойдин бўла олмайдиган кимсаними?! (Бу оятларда мушрикларнинг, фаришталарАллоҳнинг қизи, деган эътиқодларига рад келмоқда.)

19.

Улар Роҳманнинг бандалари бўлмиш фаришталарни аёлларҳисобладилар. Ёки уларнинг яратилишига гувоҳ бўлдиларми?! Албатта, бугувоҳликлари ёзилур ва сўроққа тутилурлар!

20.

Улар: “Агар Роҳман хоҳлаганида, Биз уларга ибодат қилмасэдик”, дедилар. Уларда бу ҳақда ҳеч бир илм йўқ. Улар фақат алжирамоқдалар,холос.

21.

Ёки Биз уларга у(Қуръон)дан олдин бир китоб берганмизуулар уни маҳкам тутувчиларми?!

22.

Йўқ! Улар: “Биз ота-боболаримизни бир динда топдикки,албатта, биз уларнинг изларидан ҳидоят топгувчидирмиз”, дедилар.

23.

Худди шунингдек, Биз сендан илгари ҳам қайси бирқишлоқ-шаҳарга огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг зодагонлари: “Таъкидки,биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва, албатта, биз уларнинг излариданэргашгувчилардирмиз”, дедилар.

24.

У (огоҳлантгирувчи): “Агар мен сизга сиз ота-бобонгизни(эътиқод) устида топган нарсангиздан ҳам ҳидоятлироқни келтирган бўлсам ҳам-а?!”деди. Улар: “Биз сиз ила юборилган нарсага кофирдирмиз”, дедилар.

25.

Бас, Биз улардан интиқом олдик. Энди назар сол.(Пайғамбарларни) ёлғончи қилгувчиларнинг оқибати қандай бўлди?!

26.

Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига: “Мен, албатта, сизибодат қилаётган нарсадан воз кечгувчиман.

27.

Магар мени яратган зотдангина (воз кечмасман). Албатта, Узот мени ҳидоят қилур”, деган эди.

28.

Ва бу(сўз)ни у ўз ортидан зурриётига боқий қолгувчиқилди. Шоядки (иймонга) қайтсалар. (Яъни, Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳдан ўзга ҳечбир илоҳга ибодат қилмаслик ҳақидаги сўзни, бошқача айтганда, “Ла илаҳаиллаллоҳ”ни ўзидан кейин келадиган зурриётлари ичида боқий қоладиган қилди.Шоядки зурриётлари куфр ва ширкдан иймонга қайтсалар.)

29.

Мен эса, анавиларни ва уларнинг ота-боболарини, то уларгаҳақ ҳамда очиқ-ойдин Пайғамбар келгунча фойдалантирдим.

30.

Қачонки уларга ҳақ келганида, улар: “Бу сеҳрдир ва,албатта, биз бунга кофирдирмиз”, дедилар.

31.

Улар: “Ушбу Қуръон икки шаҳардан (бирида) бўлган улуғкишига нозил қилинганида эди”, дедилар. (Уларнинг жоҳилий ўлчовлари бўйича молудунёси кўп, мансаби, ҳукми ва султони бор одам “улуғ киши” деб эътироф этиларди.Ана шундай одам Пайғамбар бўлишга лойиқ эди. Ўша пайтда мушрикларнинг бу мақомганомзодлари ҳам бор эди. Маккада ал-Валид ибн Муғийра, Тоифда Урвату ибн Масъудас-Сақафий исмли одамлар бўлиб, мушриклар ана шулардан бири Пайғамбар бўлсаарзийди, деган фикрда эдилар.)

32.

Ёки улар Роббингнинг раҳматини тақсимлайдиларми? Бизҳаёти дунёда уларнинг ораларида маишатларини тақсимладик ва баъзиларибаъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражалариниайримларидан устун қилиб қўйганмиз. Роббингнинг раҳмати улар жамлайдиганнарсадан яхшидир.

33.

Агар одамлар бир миллат бўлиб қолишлари (хавфи)бўлмаганда, албатта, Биз Роҳманга куфр келтирадиганларнинг уйлари шифтини ваунга чиқадиган нарвонларини кумушдан қилиб қўяр эдик.

34.

Ва уйларининг эшикларини ҳам, устида ёнбошлаб ётадигансўриларини ҳам (кумушдан қилиб қўяр эдик).

35.

Ва зебу зийнату безакларни ҳам. Буларнинг ҳаммаси ҳаётидунёнинг матоҳидан бошқа нарса эмас. Охират эса, Роббинг наздида тақводорларучундир.

36.

Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унгашайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур.

37.

Албатта, у(шайтон)лар йўлдан тўсурлар ва улар ўзларинишак-шубҳасиз ҳидоят топгувчилардек ҳисобларлар.

38.

Токи ҳузуримизга келганда: “Қани энди мен билан сенингоранг мағриб ила машриқчалик узоқ бўлса эди. Бас, сен нақадар ёмон ҳамроҳсан”,дер. (Аллоҳнинг зикридан шабкўр бўлиб олган ғафлатда юра-юра, бир куни қиёматқоим қўпиб: “ҳузуримизга келганда”, ҳақиқатни англайди ҳамма бало шайтон биланяқинлиги натижаси эканлигини тушуниб етади.)

39.

Зулм қилганингиз учун бугунги кунда азобга шерикбўлишингиз ҳам ҳеч фойда бермас.

40.

Сен карларга эшиттира олармидинг ёки кўрларни ваочиқ-ойдин залолатда бўлган кимсаларни ҳидоятга сола олармидинг?!

41.

Агар сени кетказсак ҳам, албатта, Биз улардан интиқомолурмиз.

42.

Ёки Биз уларга ваъда қилинган нарсани сенга кўрсатурмиз.Бас, албатта, Биз уларга (азоб беришга) қодирмиз.

43.

Бас, ўзингга ваҳий қилинган нарсани маҳкам тут! Албатта,сен тўғри йўлдасан.

44.

Албатта, у(Қуръон) сенга ҳам шарафдир, қавмингга ҳам. Ва,албатта, сўралурсизлар.

45.

Сендан олдин Биз юборган Пайғамбарларимиздан сўра:Роҳмандан бошқа ибодат қилинадиган илоҳлар қилган эканмизми?! (Дунё тарихида ҳечбир Пайғамбар Аллоҳдан бошқага ибодат этишга чақирган эмас. Дунёда ҳеч бирПайғамбар Аллоҳдан бошқа илоҳга ибодат қилган ҳам эмас. Дунёда ўтган ҳаммаПайғамбарлар фақат Роҳман сифатли Аллоҳ таологагина ибодат қилганлар ваодамларни ҳам фақат Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилишга чақирганлар.)

46.

Батаҳқиқ, Биз Мусони Ўз оят-мўъжизаларимиз ила Фиръавнгава унинг аъёнларига юбордик. Бас, у: “Албатта, мен оламлар РоббинингПайғамбаридирман”, деди.

47.

Бас, қачонки у уларга мўъжизаларимизни келтирганда, уларбаногоҳ у(мўъжиза)лардан кула бошладилар.

48.

Биз уларга қайси бир оят-мўъжизани кўрсатсак ҳам,албатта, у ўз шеригидан каттароқ бўлар эди. Шояд (хатоларидан) қайтсалар, дебуларни азоб-ла тутдик.

49.

Улар: “Эй сеҳргар! Сенга берган аҳдига биноан, биз учунРоббингга дуо қил! Албатта, биз ҳидоят топгувчилардан бўламиз”, дедилар.

50.

Бас, қачонки улардан азобни аритсанг, тўсатдан улар(аҳдни) бузарлар.

51.

Фиръавн ўз қавмига: “Эй қавмим! Миср мулки ва мана буостимдан оқиб турган анҳорлар меники эмасми?! Кўрмаяпсизларми?!

52.

Мен мана бу хор, гапини очиқ баён қила олмайдиганкимсадан яхши эмасманми?

53.

Унга тиллодан бўлган билакузуклар ташланса ёки у биланбирга фаришталар ҳамроҳ бўлиб келса бўлмас эдими?!” деб нидо қилди.

54.

Бас, у қавмини лақиллатди ва улар унга итоат қилдилар.Чунки улар фосиқ қавм эдилар.

55.

Бас, қачонки улар Бизни дарғазаб қилишгач, уларданинтиқом олдик–уларнинг барчаларини жамлаб, ғарқ қилдик.

56.

Бас, уларни ўтмишга айлантирдик ва кейингиларга мисолқилиб қўйдик.

57.

Ибн Марям мисол келтирилган чоқда сенинг қавминг бирданшодланиб қичқирурлар. (Пайғамбаримиз (с.а.в.) Анбиё сурасидаги “Албатта, сизларва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларингиз жаҳаннам ўтин-тошидирсиз. Сизларунга киргувчидирсиз” оятини тиловат қилганларида, Абдуллоҳ ибн аз-Забъарийат-Тамимий исмли мушрик: “Бу биз ва бизнинг олиҳаларимиз учунми ёки ҳаммаумматлар учунми?” деб сўраган. Расулуллоҳ (с.а.в.): “У сиз учун ҳамма умматларучун”, дедилар. У: “Шубҳасиз, энди сени енгдим, Каъбанинг Роббига қасам!Насоролар Масийҳга, Яҳудийлар Узайрга, Бани Фулон фаришталарга ибодатқилмайдиларми?! Агар ана ўшалар ҳам жаҳаннамга тушсалар, бизнинг ваолиҳаларимизнинг жаҳаннамда бўлишига розимиз”, деди. Шунда Аллоҳ таоло:”Албатта, биздан уларга олдин гўзал сўз ўтганлар у (жаҳаннам)данузоқлаштирилгандирлар”, оятини туширди. “Ибн Марям мисол келтирилган чоқдасенинг қавминг бирдан шодланиб қичқирурлар” ояти билан ўша ҳодисани ёдгасолмоқда.)

58.

Улар: “Бизнинг олиҳаларимиз яхшими ёки уми?” дедилар.Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улархусуматчи қавмдирлар.

59.

У фақат бир бандадир. Биз унга неъмат бердик ва уни БаниИсроилга мисол қилдик.

60.

Агар хоҳласак, ўрнингизга ер юзида халифа бўладиганфаришталар қилиб қўяр эдик.

61.

Албатта, у(Ийсо) қиёмат соати илми-белгисидир. Бас, сиз у(соат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва Менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир. (Вақтикелиб Ийсо қиёмат кунининг белгиси бўлади. Унинг қайта тушишидан қиёмат жуда ҳамяқин қолгани билиб олинади.)

62.

Шайтон сизни ҳаргиз (тўғри йўлдан) тўсмасин. Албатта, усизга очиқ-ойдин душмандир.

63.

Ийсо очиқ-ойдин мўъжизалар билан келган чоғида:”Батаҳқиқ, мен сизга ҳикматни келтирдим ва баъзи сиз ихтилоф қилаётганнарсаларни баён қилиш учун келдим. Бас, Аллоҳга тақво ва менга итоат қилинглар.

64.

Албатта, Аллоҳ менинг ҳам Роббим, сизнинг ҳамРоббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир”, деди. (Ийсоалайҳиссалом қавмларига: “Аллоҳ менинг Роббим”, деганлар. Аллоҳ менинг отам,деган эмаслар. Демак, Аллоҳ таоло бошқа бандаларга Робб бўлгани каби, Исогаалайҳиссалом ҳам Роббдир. Бу ҳақда бошқа гап бехуда.)

65.

Бас, уларнинг орасидан фирқалар ихтилоф қилдилар. Зулмқилганлар ҳолига аламли кун азобидан вой бўлсин! (Ийсо алайҳиссалом БаниИсроилга Пайғамбар қилиб юборилган эдилар. У зот Бани Исроилга уларнинг Мусоалайҳиссалом шариати хусусидаги ихтилофларига барҳам бериш, ягона Аллоҳнингибодатига чақириш учун ҳикмат ила келган эдилар. Аммо улар бу чақириққа муносибжавоб бермадилар. Балки Ийсо алайҳиссаломга қарши чиқдилар. Турли фирқаларгабўлиниб олиб, ҳозиргача ихтилоф қилиб келмоқдалар.)

66.

Улар фақат ўзлари ҳам сезмай қолган ҳолда (қиёмат) соатикелиб қолишини кутмоқдалар, холос.

67.

Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларигадушмандир. (Қиёмат куни ҳамма ўз оқибатини билгач, гарчи бу дунёда яқин ўзародўст бўлса ҳам, бир-бирига душманга айланади. Чунки у дунёда бир-бирларини турлиамалларга ундаган дўстларнинг дўзахга тушиб жазо тортишлари аниқ маълум бўлибқолади. Ана ўшанда, ёмон билан дўст бўлганига афсусланади.

68.

Эй бандаларим! Бугунги кунда сизга хавф йўқ ва маҳзун ҳамбўлмассиз.

69.

Оятларимизга иймон келтирганлар ва мусулмон бўлганлар.

70.

Жаннатга киринглар, сизлар ва жуфтларингиз шодбўлурсизлар.

71.

Уларга тиллодан бўлган товоқлар ва қадаҳлар айлантирилур.У ерда кўнгил иштаҳа қиладиган ва кўзлар лаззатланадиган нарсалар бордир. Сизлару ерда абадий қолурсизлар.

72.

Мана шу қилиб юрган амалларингиз сабабли сизга меросқилиб берилган жаннатдир.

73.

Сизга у ерда кўплаб мевалар бор, улардан ерсизлар.

74.

Албатта, жиноятчилар жаҳаннам азобида абадий қолурлар.

75.

У улардан енгиллатилмас ва улар у (азоб)да ноумид ҳолдақолурлар. (Яъни, азоб аҳли жаҳаннамдан ҳеч енгиллатилмайди. Улар ўша азоб ичиданоумид бўлган ҳолларида абадий қолиб кетадилар.)

76.

Биз уларга зулм қилганимиз йўқ. Лекин улар ўзлари золимбўлдилар.

77.

Улар: “Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!” деб нидоқилдилар. У: “Албатта, сиз туриб қолгувчисиз”, деди. (Яъни, дўзахилар ўзларигаберилаётган азоблар оғриғи, алами ва шиддатига чидай олмай, дўзах ишларига қарабтурувчи Молик исмли фариштага қараб: “Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!”дейдилар.)

78.

Батаҳқиқ, Биз сизга ҳақни келтирдик. Лекин кўпларингизҳақни ёмон кўргувчисиз. (Шунинг учун бугунги кунда ушбу аянчли ҳолга тушибтурибсиз.)

79.

Ёки улар бирон ишга қарор қилдиларми? Бас, Биз, албатта,қарор қилгувчимиз.

80.

Ёки улар Бизни уларнинг сирларини (билмайди) вапичирлашиб қилган маслаҳатларини эшитмайди деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Ҳолбуки,элчиларимиз уларнинг олдиларида ёзмоқдалар.

81.

Сен: “Агар Роҳманнинг боласи бўлганида, мен унга ибодатқилгувчиларнинг биринчиси бўлар эдим”, деб айт.

82.

Осмонлару ернинг Робби, Аршнинг Робби улар қилаётганвасфдан покдир.

83.

Бас, уларни қўйиб бер, ўзларига ваъда қилинаётган кунгарўбарў бўлгунларича (ёмонликка) шўнғийверсинлар, ўйнайверсинлар.

84.

У зот осмонда ҳам илоҳдир, ерда ҳам илоҳдир. У зот ўтаҳикматли, ўта илмлидир.

85.

Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнингмулкига эга бўлган зот баракотли-буюкдир. (Қиёмат) соати илми Унинг ҳузуридадир.Унгагина қайтарилурсизлар.

86.

Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсалари шафоатга эгабўлмаслар. Магар билган ҳолларида ҳақ шаҳодат берганларгина (эга бўлурлар).

87.

Агар сен улардан ўзларини ким яратганини сўрасанг,албатта, “Аллоҳ”, дерлар. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!

88.

У(Муҳаммад)нинг: “Эй Роббим, албатта, анавилар иймонкелтирмайдиган қавмлардир”, деган гапини ҳам (билур).

89.

Бас, сен улардан юз ўгир ва: “Сизларга салом бўлсин”,дегин. Бас, улар тезда билурлар.