42. Шўро

1.

Ҳа-а. Мийм.

2.

Айн. Сийн. Қо-оф.

3.

Азизу ўта ҳикматли бўлмиш Аллоҳ сенга ва сенданаввалгиларга мана шундай ваҳий қилур.

4.

Осмондаги нарсалар ва ердаги нарслар уникидир. У зотюксак ва улуғдир. (Осмонда нимаики бўлса, Аллоҳникидир. Аллоҳ таолонингмулкидир. Ерда нимаики бўлса, Аллоҳникидир. Уларнинг ҳамма-ҳаммаси Аллоҳталонинг мулкидир. Унинг мулкига ҳеч ким шерик бўла олмас.)

5.

Осмонлар уст томонларидан ёрилиб кетай дейдир. Фаришталарэса, Роббилари ҳамди ила тасбиҳ айтурлар ва ер юзидаги кимсаларга истиғфорсўрарлар. Огоҳ бўлингким, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир.(Аллоҳ таолонинг юксаклиги ва улуғлиги қаршисида чидай олмай, осмонлар ўзустиларидан ёрилиб кетай, деб турадилар.)

6.

Ундан ўзга “дўстлар” тутганларга Аллоҳ кузатгувчидир. Сенуларга вакил эмассан

7.

Ана шундай қилиб, Биз сенга шаҳарларнинг онасини ва унингатрофини огоҳлантиришинг учун, бўлишида ҳеч шубҳа йўқ жамлаш куниданогоҳлантиришинг учун арабий Қуръонни юбордик. Бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳдўзахда. (Илмий изланишлар кўрсатдики, Маккаи Мукаррама ернинг қуруқликқисмининг қоқ маркази экан. Бу ҳақиқатдан, ояти каримадаги “шаҳарларнинг онасива унинг атрофини огоҳлантиришинг учун” дегани, бутун ер юзини огоҳлантиришингучун, дегани эканлиги маълум бўлди. Шу кашфиётга асосланиб, дунёнинг ҳаммануқтасидан туриб қиблани топиб оладиган асбоб яратилди.)

8.

Агар Аллоҳ хоҳлаганида, албатта, уларни бир уммат қиларэди. Лекин У зот хоҳлаган кишини Ўз раҳматига киритур. Золимларга эса, ҳеч бирдўст ҳам, ёрдам берувчи ҳам йўқдир.

9.

Ёки улар ундан бошқа “дўстлар” тутдиларми?! Бас,Аллоҳнинг Ўзигина дўстдир. У зот ўликларни тирилтирур. Узот ҳар бир нарсагақодирдир.

10.

“Бирор нарсада ихтилоф қилсангиз, унинг ҳукми Аллоҳдадир.Ана ўша Аллоҳ Роббимдир. Унгагина таваккал қилдим ва Унгагина қайтурман”.

11.

У осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи зотдир. У сизларгаўз жинсингиздан жуфтлар яратди. Чорва ҳайвонларини ҳам жуфт қилиб яратди. У зотсизни ўша (жуфтлик) асосида кўпайтирур. У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У зотўта эшитгувчи, ўта кўргувчи зотдир.

12.

Осмонлару ер (хазиналари) калитлари Уникидир. У хоҳлаганодамига ризқни кенг ёки тор қилур. Зотан у барча нарсани ўта билгувчи зотдир.

13.

У зот сизларга дин этиб Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенгаваҳий қилган нарсамизни ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсоларга васият қилганнарсамизни шариат қилди. “Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз”,деди. Мушрикларга сен уларни даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаганкишисини (Пайғамбарликка) танлаб олур ва У Ўзигагина илтижо этгувчи кишиниҳидоят қилур. (Эй одамлар, динни Аллоҳ таолодан қандай келган бўлса, шундайбарпо қилингиз, унга ана шундай ҳолида амал қилингиз. Дин ҳақида турли тафриқагатушиб, ихтилоф қилмангиз.)

14.

Улар фақат ўзларига илм келгандан кейингина, ўзароҳасад-адоват қилишиб тафриқага тушдилар. Агар Роббингдан (азоблашни) маълуммуддатгача (қолдириш) ҳақида сўз ўтган бўлмаганида, улар орасида албатта ҳукмчиқарилган бўлур эди. Албатта, улардан кейин китобга ворис қилинганлар у ҳақидашак-шубҳададирлар. (Динда тафриқага тушганлари учун мазкур нобакор қавмлариниаллақачон ҳалок қилиб юбориш керак эди. Аммо, Аллоҳ таолонинг олдиндан ажалнибелгилаб қўйганигина бу ишни тўсиб турибди. Илоҳий китоб келганда ўзаро ҳасад ваадоват ила тафриқага тушганларнинг китобига ворис қилинган яҳудий ва насороларҚуръон тушган пайтда ҳам ўз китоблари ҳақида шак-шубҳададирлар.)

15.

Бас, шунинг учун ҳам даъват қил, ўзингга амрқилинганидек, мустақим тур ва уларнинг ҳавои нафсларига эргашма ҳамда: “МенАллоҳ нозил қилган ҳар бир китобга иймон келтирдим ва орангизда адолат ўрнатишгаамр қилиндим. Аллоҳ бизнинг Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиз. Бизнинг амалларимизўзимиз учун, сизнинг амалларингиз ўзингиз учун. Биз билан сизнинг орамиздажанжал(га ўрин) йўқ. Аллоҳ бизларни жамлайди ва қайтиш ёлғиз Унинг Ўзигадир”,деб айт. (Аллоҳ сенга берган динга одамларни даъват қил ва ўз даъватингда Аллоҳсенга буюрганидек мустақим тур. Ўтган Пайғамбарларнинг динида тафриқага тушганва китобларига шак-шубҳа қилган нобакор қавмларнинг ҳавои нафсларига эргашма. ЭйПайғамбар, Аллоҳ томонидан менга сиз бандалар орангизда мутлақ адолат ила ҳукмқилишга буюрилдим. Кишиларнинг динига, жинсига, насл-насабига, мансабига,обрў-эътиборига қараб эмас, одамлигига, Аллоҳнинг бандаси эканлигига нисбатанадолат ўрнатишга буюрилдим, деб айт)

16.

Аллоҳ ҳақида Унга ижобат қилинганидан кейин ҳамталашиб-тортишадиганларнинг ҳужжатлари Роббилари ҳузурида ботилдир, уларга ғазаббордир ва уларга шиддатли азоб бордир. (Яъни, мўмин-мусулмонлар Аллоҳга ва унингдинига ижобат қилганларидан кейин, кофир ва мушрикларнинг ҳақ эканлигига ҳарқанча ҳужжат-далил келтирсалар ҳам, Аллоҳнинг наздида уларнинг ҳужжат-далиллариботилдир.)

17.

Аллоҳ ҳақ ила китобни ва (адолат) тарозуни нозил қилганзотдир. Қаердан билурсан, эҳтимол (қиёмат) соати яқиндир!

18.

У(қиёмат)га иймон келтирмайдиганлар унинг тезлашиниистарлар, иймон келтирганлар эса, ундан қўрқувчидирлар, зотан унинг шубҳасиз ҳақэканини билурлар. Огоҳ бўлинг! Албатта, (қиёмат) соати ҳақида шубҳа қилгувчиларйироқ залолатдадирлар.

19.

Аллоҳ бандаларига лутфлидир. У хоҳлаган кишига ризқберур. У зот кучлигу азиздир. (Яъни, бандаларнинг ким бўлишидан қатъи назар,уларга шафқат қилади, яхшилик кўрсатади, исёнларига қарамай, уларга хайрубаракаларини сероб қилиб қўяди.)

20.

Ким охират ҳосилини истаса, Биз унга ҳосилини зиёда қилибберурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, Биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратдабирон насиба бўлмас. (Бу дунё ризқини хоҳлаб, ўшанга яраша ҳаракат қилганбандага бу дунё ризқини беради. Аммо бу дунё ризқини истаган ўша бандагаохиратдан ҳеч қандай насиба қолмайди. Охират ҳосилини истаган одам эса, бу дунёҳосилидан ҳам бошқалардан кўра яхшироқ баҳраманд бўлади. Аллоҳга иймон келтириб,Унинг шариатига амал қилганлар яхши оқибатга эришишлари турган гап.)

21.

Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариатқилиб берган шерик (худо)лари борми?! Агар ажрим калимаси бўлмаганида, албатта,улар ўртасида ҳукм қилинган бўлар эди. Албатта, золим кимсалар учун аламли азоббордир. (Динсиз, иймонсиз кишилар, Аллоҳнинг амрига юрмасдан, турли гуноҳишларни қиладилар. Гуноҳ ишларга Аллоҳ таоло изн бермагани, уларни ман қилганижуда ҳам равшан. Аммо баъзи одамлар гуноҳ ва маъсиятларни бемолол қилмоқдалар.Уларга мазкур гуноҳ ва маъсиятларни қилишга ким изн беради? Аллоҳга шериккелтирган худоларими?! Ўша шерик худолари уларга Аллоҳ изн бермаган ишларниқилишни қонунлаштириб берганми? Агар бандаларнинг амалларига савоб ёки азобқиёматда бўлиши ҳақидаги ажрим сўзи бўлмаганида, бандалар орасида ҳозироқ ҳукмқилиниб қўйилган бўлар эди.)

22.

Золимларни ўзлари касб қилган нарсалари(азоби)данқўрқувчи ўлароқ кўрасан. Ҳолбуки, у уларга тушгувчидир. Иймон келтириб, солиҳамалларни қилувчилар эса, жаннат боғларидадир. Улар учун Роббилари ҳузуридахоҳлаган нарсалари бордир. Мана шунинг ўзи катта фазлдир.

23.

Ана ўша, Аллоҳ иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганбандаларига бераётган хушхабардир. Сен: “Мен сиздан бу учун ажр эмас, фақатқариндошлик меҳринигина сўрайман”, деб айт. Ким яхшилик қилса, Биз унга ўшаишида яхшиликни зиёда қилурмиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта шукр қилгувчизотдир. (Ушбу жумла маъноси ҳақида уламоларимиз бир неча хил фикрлар айтишган.Мисол учун, Саъийд ибн Жубайр (р.а) “қариндошлик меҳри” иборасиниПайғамбаримизнинг (с.а.в) аҳл байтлари, деб таъвил қилганлар. Ҳазрати Абдуллоҳибн Аббос (р.а) эса, Қурайш уруғлари ичидан ҳар бири турли йўллар биланПайғамбаримиз Муҳаммадга (с.а.в) қариндошлик ришталари ила боғланар эди, шунингучун бу жумлада у киши қурайшликларга, даъватлари учун улардан ажрсўрамасликлари, балки қариндошлик ҳақ-ҳурматини ўрнига қўйишини сўраётганлари,ифодаланган, дейдилар. Бундан қариндошчилигимиз ҳурмати менинг ишимга қаршичиқманглар, даъватим йўлини тўсманглар, деган маъно чиқади.)

24.

Ёки улар: “У (Муҳаммад) Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиди”,дейдиларми?! Бас, агар Аллоҳ хоҳласа, қалбингга муҳр босур ва Аллоҳ Ўз сўзлариила ботилни йўқ қилиб, ҳақни ҳақ қилур. Албатта, у диллардаги нарсани ўтабилгувчидир.

25.

Унинг Ўзи бандаларидан тавбани қабул қилур, гуноҳлариниафв этур ва нима қилаётганингизни билур.

26.

У зот иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларнинг(дуосини) ижобат қилур ва уларга Ўз фазлидан зиёда қилур. Кофирларга эса,уларга, шиддатли азоб бордир.

27.

Агар Аллоҳ бандаарига ризқни кенг қилиб қўйса, албатта,улар ер юзида ҳаддан ошиб кетурлар, лекин У Ўзи хоҳлаганига ўлчов билан туширур.Албатта, у ўз бандаларидан ўта хабардор ва уларни ўта кўргувчидир.

28.

У зот (одамлар) ноумид бўлганларидан кейин ёмғирни нозилқилур ва Ўз раҳматини таратур. У валий ва мақталган зотдир.

29.

У зотнинг оят-белгиларидан осмонлару ернинг яратилиши вауларда турли жониворларнинг таратиб қўйилишидир. Ва У зот агар хоҳласа, уларнижамлашга қодирдир.

30.

Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилганкасбдандир ва У зот кўпини афв қилур. (Инсоннинг ўзидан ўтмаса, унга бирормусибат етмайди. Лекин ўта меҳрибон бўлган Аллоҳ бандасини ҳар бир гуноҳи учунмусибатга дучор қилавермайди, фақат баъзиси учунгина мусибатга дучор қилади,кўпини кечириб юборади. Агар Аллоҳ таоло инсонни ҳар бир айби учун мусибатгаучратадиган бўлса, инсон дарҳол ҳалокатга юз тутар эди.)

31.

Ва сиз ер юзида қочиб қутула олмассиз. Ҳамда сиз учунАллоҳдан ўзга валий ҳам, нусрат бергувчи ҳам йўқ.

32.

Денгизда тоғдек бўлиб сузиб юргувчи кемалар У зотнингоят-белгиларидандир.

33.

Агар У зот хоҳласа, шамолни тўхтатиб қўюр. Бас,у(кема)лар у(денгиз)нинг устида туриб қолурлар. Албатта, ана шунда ҳар бир сабрқилувчи ва шукр қилгувчи учун оят-белгилар бордир.

34.

Ёки у(кема)ларни аларнинг касби туфайли ҳалок қилур ва Узот кўпни афв қилур.

35.

Токи Бизнинг оятларимиз ҳақида тортишадиганларбилсинларки, улар учун ҳеч бир қочар жой йўқдир.

36.

Сизга берилган нарсалар ҳаёти дунёнинг матоҳи, холос.Аллоҳнинг ҳузуридаги яхши ва боқий нарсалар эса, иймон келтирган ва Роббиларигатаваккал қилганлар учундир. (Ушбу берилган нарсалар хоҳ молу дунё бўлсин, нимабўлса бўлсин—ҳаммаси бу дунёнинг матоҳи, ўткинчи ҳой-ҳавас, холос. Уларнингҳақиқий қадр мезонида ҳеч бир оғирлиги йўқ. Ҳақиқий қадр-қийматга, боқийликкаэга нарсалар бошқа томонда —охиратда, Аллоҳнинг ҳузуридадир. Аллоҳнингҳузуридаги ўша нарсалар, бу дунё матоҳи каби, ким бўлишидан қатъи назар ҳаммаучун эмас.)

37.

Катта гуноҳлар ва фоҳиша ишлардан четда бўладиган вағазабланган вақтда кечириб юборадиганлар учундир.

38.

Роббиларига ижобат қилган, намозни тўкис адо этган,ишлари ўзаро шуро ила бўлган ва уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоққиладиганлар учундир.

39.

Ўзларига тажовузкорлик етганда нусрат қозонадиганларучундир.

40.

Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир. Ким афв этибислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У зот золимларнисевмас.

41.

Албатта, ким ўзига бўлган зулмдан кейин нусрат қозонса,бас, ундайларни (айблашга) ҳеч йўл йўқ.

42.

Фақатгина одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақтажовузкорлик қиладиганларни (айблашга) йўл бордир. Ана ўшаларга аламли азоббордир.

43.

Шубҳасиз, ким сабр қилиб, кечирса, албатта, бу мардликишларидандир. (Яна тавозуъ ила иш кўришга даъват. Яна сабр қилишга даъват. Янакечиримли бўлишга даъват. Яхшилар сифати бўлган ушбу сифатларга такрор-такрордаъват бежиз эмас. Аввало, бу ишларни амалга ошириш осон эмас. Қолаверса, яхшисифатларга қанча тарғиб қилинса, шунча оз.)

44.

Аллоҳ кимни залолатга кетказса, бас, унга У зотдан ўзгаҳеч бир валий бўлмас. Золимларни кўрурсанки, азобни кўрган чоқларида: “(Ортга)қайтишга ҳеч бир йўл бормикан?” дерлар.

45.

Сен уларни у(дўзах)га кўндаланг қилинаётганларида хорузор ва қўрққан ҳолларида кўз қири билан назар солаётганларини кўрурсан. Иймонкелтирганлар: “Албатта, зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ва аҳли аёлларига зиёнқилганлардир” дерлар. Огоҳ бўлингким, албатта, золимлар доимий азобдадирлар.(Ҳа, кофир, золим ва осийлар дўзахга тўғри қарай олмайдилар. Балки, фақат кўзқирлари билан назар соладилар. Уларнинг бу дунёдаги гердайишларидан,шаҳдамликларидан асар ҳам қолмайди. Бирор нарсани гапира олмай қоладилар.Охиратда эркин гапира оладиганлар мўминлардир.)

46.

Ва уларга Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган ҳеч қандайвалийлар бўлмади. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, бас, унга ҳеч бир (тўғри) йўлйўқдир.

47.

Аллоҳ томонидан, қайтариб бўлмайдиган кун келмай туриб,Роббингизга ижобат қилинг! Ўша куни сизга паноҳгоҳ топилмас ва сизга (тушганазобни) инкор қилгувчи топилмас.

48.

Агар улар юз ўгирсалар, бас, Биз сени уларга қўриқчиқилиб юборганимиз йўқ. Сенинг зиммангда фақат етказиш бор, холос. Албатта, Бизинсонга Ўзимиздан раҳмат тоттирган чоғимизда у ундан қувонур ва агар уларга ўзқўллари тақдим этган нарса туфайли ёмонлик етса, бас, албатта, инсон куфронинеъмат қилур. (Яхшилик етганда ҳаддан ошганидек, ёмонлик етганда ҳам ўзини тўғритута ололмайди, куфрони неъмат қилади. Аслида эса, яхшилик етса, инсон шукрқилиб, ёмонлик етса, сабр этиши лозим. Унга нимаики етса, Аллоҳдандир.)

49.

Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У зот хоҳлаганнарсасини яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисигаўғиллар ҳадя этур.

50.

Ёки уларни жуфтлаб ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаганкишисини туғмас қилур. Албатта, У зот ўта билгувчи ва ўта қодирдир. (Инсонгаҳамма нарсани фақат Аллоҳ таоло беришининг ёрқин намунаси фарзанд масаласидакўринади. Айни шу масалада инсон ўзининг ожизлигини хис этади. Ўз хоҳишига кўрабирон нарсани бор қила олмаслигини, Аллоҳ таолонинг мадади ва иноятига муҳтожбўлиб туришини англаб етади.)

51.

Аллоҳ башар билан гаплашмоғи бўлмаган, магар ваҳийорқали, ёки парда ортидан ёхуд элчи юборадию, У зотнинг изни ила хоҳлаганнарсасини ваҳий қилур. Албатта, У зот ўта олий ва ўта ҳикматлидир. (Инсон зотиучун Аллоҳ Таоло билан бевосита гаплашиш муяссар бўладиган нарса эмас. Аллоҳбилан башар орасидаги алоқа бовосита бўлур. Воситанинг бир тарафида инсонларорасидан танлаб олинган энг етук зотлар, Пайғамбар (а.с)лар турур. Яъни, ўшавоситали гаплашишга ҳам ҳар бир инсон қодир эмас. Энди, одамлар орасидан танлаболинган Пайғамбарлар ҳам баробар эмаслар, осмондаги нур сочиб турган юлдузларҳажм ва нур жиҳатидан хилма хил бўлганларидек улар ҳам хилма-хилдирлар.)

52.

Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳийқилдик. Сен китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдинг.Лекин, Биз уни бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан кимни хоҳласак ҳидоятқилурмиз. Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан. (Аллоҳ Таоло бу оятикаримада Қуръони Каримни, Муҳаммад (с.а.в)га ваҳий орқали юборган сўнггикитобини руҳ-жон, деб атамоқда. Қуръони Карим инсоният учун маънавий руҳдир.)

53.

Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлганАллоҳнинг йўлига (ҳидоят қилурсан). Огоҳ бўлингким, барча ишлар Аллоҳгагинақайтур. (Сен Аллоҳнинг китоби ваҳийлари ила Аллоҳнинг бандаларини, Аллоҳнингтўғри йўлига ҳидоят қилурсан.)