40. Ғофир

1.

Ҳа-а. Мийм.

2.

Бу китобнинг нозил қилиниши азизу ўта илмли Аллоҳтомонидандир.

3.

У гуноҳни мағфират қилгувчи, тавбани қабул этгувчи, иқобишиддатли ва фазлу карам соҳиби бўлган зотдир. Ундан ўзга ибодатга сазовор зотйўқ. Қайтиш Унинг Ўзигагинадир.

4.

Аллоҳнинг оятлари ҳақида фақатгина куфр келтирганларталашиб-тортишурлар. Бас, уларнинг юртларда айланиб юришлари сени алдабқўймасин. (Кофирлар ҳукм ва султонга, бошқа нарсаларга эга бўлишлари мумкин, буҳоллар мўмин кишини алдаб қўймаслиги керак.)

5.

Улардан олдин Нуҳ қавми ва улар кетидан келган фирқаларҳам ёлғончи қилган эдилар. Ҳар уммат ўз Пайғамбарини тутишга қасд қилди ва ҳақнийўқотиш учун ботил ила мужодала этди. Бас, Мен уларни тутдим. Бас, Менинг иқобимқандай бўлди! (Ана ўша ўтган умматлардан ҳар бири ўз Пайғамбарини тутиб,ўлдирмоқни қасд қилди. Суи қасд кофирларнинг қадимий одати.)

6.

Куфр келтирганларга ҳам Роббингнинг (азоб) сўзи худди анашундай ҳақ бўлди. Албатта, улар дўзах эгаларидир.

7.

Аршни кўтариб турадиганлар ва унинг атрофидагиларРоббларига ҳамд ила тасбиҳ айтурлар, Унга иймон келтирурлар ва иймонкелтирганларга мағфират сўраб: “Эй Роббимиз, раҳматинг ва илминг ила ҳар бирнарсани қуршагансан, бас, тавба қилиб, йўлингга эргашганларни мағфират қилгин вауларни дўзах азобидан сақлагин. (Аллоҳ таолонинг Аршини инсон идрок қилаолмайди, инсон аршни кўтариб турадиганлар ва унинг атрофидагиларнинг ҳамҳақиқатини билмайди. Билгани–Аршни кўтариб турадиган, атрофини ўраб олган зотларборлигидир. Улар модомики Аршни кўтариб турган эканлар, шунга яраша куч-қувватва мақом-мартабага эгадирлар.)

8.

Эй Роббимиз, уларни ҳам, оталаридан, жуфтларидан вазурриётларидан аҳли солиҳ бўлганларини ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган аднжаннатларига киритгин. Албатта, Сенинг Ўзинг азизу ўта ҳикматли зотсан.

9.

Ва уларни ёмонликлардан сақла, ўша куни кимниёмонликлардан сақласанг, батаҳқиқ, унга раҳм қилибсан. Ана ўша буюк ютуқдир”,(дерлар).

10.

Албатта, куфр келтирганларга: “Иймонга чақирилганингиздакуфр келтирган чоғингиздаги Аллоҳнинг ғазаби сизнинг ўзингизга (ҳозирги)ғазабингиздан каттароқдир”, деб нидо қилинур.

11.

Улар: “Эй Роббимиз, Сен бизни икки марта ўлдирдинг, иккимарта тирилтирдинг. Бас, биз гуноҳларимизни эътироф этдик. Энди чиқишнинг биронйўли борми?” дедилар. (Улар она қорнида руҳ киргунича жонсиз ҳолда ётганларинива ёруғ дунёда ўлиб, кўмилганларини икки марта ўлиш демоқдалар. Онанинг қорнидабир марта ва қиёмат куни иккинчи марта тирилтирдинг. Сенинг ҳар бир нарсагақодир эканингни ҳам эътироф қилдик.)

12.

Бундай бўлишингиз Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига даъватқилинганида, куфр келтирганингиз, Унга ширк келтирилса, иймон келтирганингизучундир. Бас, ҳукм олий ва улуғ Аллоҳникидир.

13.

Унинг Ўзи сизга оят-белгиларини кўрсатадиган, осмондансизга ризқ туширадиган зотдир. Фақат қайтадиган кишигина англар. (Ҳар бирнарсада Аллоҳга қайтадиган, тавба қиладиган, кўрган-билганидан ваъз-насиҳатоладиган кишиларгина англаб етадилар.)

14.

Бас, агар кофирлар ёқтирмасалар ҳам, Аллоҳга динни холисқилган ҳолингизда ёлборинг.

15.

У даражаси юксак, Арш эгаси бўлган зотдир. У Ўз амри илабандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мулоқот кунидан огоҳлантириши учун руҳнитуширур. (Мулоқот- учрашув кунидан мурод қиёматдир. Руҳдан мурод эса, ваҳий вауни олиб келувчи фариштадир.)

16.

Ўша кунда улар зоҳир бўлурлар. Аллоҳга улардан бироннарса махфий қолмас. Бугун мулк кимникидир?! Яккаю ёлғиз, ўта қаҳрлиАллоҳникидир! (Қиёмат кунида одамлар кўмилиб ётган жойларидан чиқиб, зоҳирбўлиб, кўриниш берадилар. Бандаларидан содир бўлган бирон нарса Аллоҳ таологамахфий қолмас, аммо бу ҳақиқатни қиёмат куни ҳақида алоҳида такрор айтишданмақсад кофир, мунофиқ ва осийлар, қилган ишларимиз тўполоннинг ичида махфийқолса ажаб эмас, деган ўйда бўлсалар, ўша хаёлни кўтариш учундир.)

17.

Бугунги кунда ҳар бир жон ўзи қилган касбга яраша жазоолур. Бугунги кунда зулм йўқдир. Албатта, Аллоҳ ҳисобни тез қилгувчи зотдир.

18.

Сен уларни яқинлашгувчи кундан огоҳлантир. Ўшанда жонлархалқумга келиб, ғам-ғуссага тўлиб турарлар. Золимлар учун ҳеч бир дўст ҳам,итоат қилинадиган шафоатчи ҳам йўқ. (Яқинлашгувчи кун қиёмат кунидир. У ҳадемайкелиб қолади. Кўзни очиб юмгунча рўй беради. Одамлар ўша кундан огоҳ бўлсинлар.У кун оғир кун бўлади. Ҳаёти дунёда куфр ва ширк ила зулмга юрган кишилар учунёнини оладиган дўст ҳам, гапига қулоқ соладиган шафоатчи ҳам бўлмайди.)

19.

У зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар махфий тутганнарсаларни ҳам билур. (Яъни, бировга билдирмасдан, ўғиринча кўз қири ташлаганиниҳам билади, ҳисобга олиб қўяди. Ҳеч кимга билдирмасдан, дилда тугиб қўйилганнарсаларни ҳам жуда яхши билади. Шундай бўлганидан кейин бошқа нарсаларнибилишида ҳеч шак-шубҳа йўқдир. Одамлар ундан огоҳ бўлсинлар.)

20.

Аллоҳ ҳақ ила ҳукм қилур. Ундан ўзга илтижо қилаётганлариэса, ҳеч нарса билан ҳукм қилмаслар. Албатта, Аллоҳнинг Ўзи ўта эшитгувчи ва ўтакўргувчи зотдир.

21.

Ахир улар ер юзида юриб, ўзларидан олдин ўтганларнингоқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Ўшалар улардан кўра қувватлироқва ер юзида асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, Аллоҳ ўшаларни гуноҳлари сабаблитутди. Уларга Аллоҳдан ўзга бир сақловчи бўлмади.

22.

Бундай бўлишининг сабаби шуки, уларга Пайғамбарлари келарэдилар, улар эса, куфр келтирдилар. Бас, Аллоҳ уларни тутди. Албатта, у кучли ваиқоби шиддатли зотдир.

23.

Батаҳқиқ, Биз Мусони Ўз оятларимиз ва очиқ ҳужжат илаюбордик.

24.

Фиръавнга, Ҳомонга ва Қорунга. Бас, улар: “(Бу) сеҳргарва каззоб”, дедилар.

25.

Мусо уларга Бизнинг ҳузуримиздан ҳақ ила келган чоқда,улар: “У билан бирга иймон келтирганларнинг ўғилларини қатл қилинглар, қизларинитирик қолдиринглар”, дедилар. Кофирларнинг макр-ҳийласи залолатдан бошқа нарсаэмас. (Бани Исроилни ўзига қул қилиб олган Фиръавн бу халққа турлиазоб-уқубатларни ёғдирар, нима қилиб бўлса ҳам, уларни қулликда ушлаб туриб, ўзфойдаси учун ишлатишга уринар эди. Ўзига қарши ёш йигитлар бош кўтаришимумкинлигини яхши билганидан, қолаверса, атрофидаги гумашталаридан, мулкига БаниИсроилдан туғиладиган бола завол бўлишини эшитганидан кейин Бани Исроилдатуғиладиган қиз болага тегмасдан, ўғил болаларни ўлдиришга фармон берган эди.Мусо алайҳиссалом келиб, Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбар этиб юборилганлариниайтганларидан кейин Фиръавннинг хавфи яна ҳам зиёда бўлди ва Бани Исроилнинг,яъни, Мусо алайҳиссаломга қўшилиб, иймон келтирганларнинг ўғил болалариниўлдириш ҳақидаги фармонини янгилади.)

26.

Фиръавн: “Мени қўйинглар, Мусони ўлдирай. Майли, Роббигадуо қилсин. Албатта, мен унинг динингизни алмаштиришидан ва ер юзида фасодчиқаришидан қўрқмоқдаман”, деди. (Мантиқ билан муваффақиятга эриша олмаган,Пайғамбарни сеҳргар, каззоб, деб ҳам бирор наф топмаган золим подшоҳ энди кучишлатишга ўтди. Туғёнга кетган ҳукмдор ўз тахтидан ажраб қолишдан қўрқиб, ҳарқандай пасткашликка тайёр эканини кўрсатди. Ҳақ йўлга даъват қилувчини ўлдиришдаАллоҳни ҳам эътиборга олмаслигини билдирди. Роббига дуо қилса, қилаверсин, менбарибир уни ўлдираман, деди. Шу билан бирга, энг қизиғи, динни ҳимоя этаётганқилиб кўрсатди ўзини. Ер юзида бузуқилик бўлмаслиги учун курашяпман, деб иддиоқилди.)

27.

Мусо: “Албатта, мен Роббим ва Роббингиз бўлган зотданҳисоб кунига иймон келтирмайдиган ҳар бир мутакаббирдан паноҳ сўрайман”, деди.

28.

Фиръавн аҳлидан бўлган, иймонини беркитиб юрадиган бирмўмин киши: “Бир одамни, Аллоҳ Роббимдир, дегани учун ўлдирасизларми?! Ҳолбуки,у сизга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келмишдир. Агар у ёлғончи бўлса,ёлғони ўзига зарар. Агар ростгўй бўлса, унда у ваъда қилаётган баъзи мусибатларсизга етади. Албатта, Аллоҳ исрофчи ва каззоб бўлган шахсни ҳидоят қилмас.(Дарҳақиқат, Мусо алайҳиссаломнинг “Аллоҳ Роббимдир” деган сўздан бошқа даъволарйўқ эди. Бу дегани Аллоҳ менинг яратгувчим, ризқ бергувчим, тадбиримни қилгувчитарбиячим, дегани эди. Бу эътироф оддий ҳақиқат эди. Бунинг ёмон жойи йўқ эди.Буни ҳамма тан олиши керак эди. Бу нарса соф қалб ва оддий мантиқнинг тақозосиэди. Шунинг учун соф қалб эгаси бўлган киши томонидан бу ҳақиқат эълон этилди.)

29.

Эй қавмим, бугунги кунда мулк сизникидир. Ер юзида юзагачиқиб турибсизлар. Агар бизга Аллоҳнинг азоби келса, унда бизга ким ёрдамберади?!” деди. Фиръавн: “Мен сизга ўзим кўраётган нарсадан бошқани кўрсатмасманва сизларни тўғри йўлдан бошқага йўлламасман”, деди. (Яъни, меникидан бошқафикрни қабул қилишингизга рози эмасман, билиб қўйинг, фақат менгина сизни тўғрийўлга бошлайман, деди.)

30.

Иймон келирган киши: “Эй қавмим, албатта, мен сизга ҳамбошқа фирқалар кунига ўхшаш кун…

31.

Нуҳ қавми, Од, Самуд ва улардан кейингилар ҳолига ўхшашҳол бўлишидан қўрқаман. Аллоҳ бандаларга зулмни ирода қилмас.

32.

Эй қавмим, албатта, мен сизларга нидолашув куниданқўрқаман.

33.

У кунда ортга қараб қочасиз. Сиз учун Аллоҳдан ҳеч бирқутқаргувчи бўлмас. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унга ҳеч бир ҳидоятчибўлмас.

34.

Батаҳқиқ, бундан олдин Юсуф очиқ-ойдин ҳужжатлар илакелди. Бас, сиз у ўзингизга келтирган нарсага шак келтириб, туриб олдингиз.Ниҳоят, у вафот этган пайтда: “Аллоҳ ундан кейин Пайғамбар юбормас”, дедингиз.Аллоҳ шундай қилиб, исрофчи ва шубҳачи бўлган кимсани залолатга кетказди. (Эйқавмим, сиз Юсуф алайҳиссаломнинг Пайғамбарлигига шубҳа қилиб, иймон келтирмайтуриб олдингиз. Хуллас, Юсуф алайҳиссалом вафот этганида, ундан қутулдик, Аллоҳтомонидан Пайғамбар бўлиб келдим, дейдиган одам энди бўлмайди, дедингиз. АллоҳЮсуф алайҳиссалом ҳақида шубҳада туриб олган ўша ота-боболарингизни залолатгакетказгани каби, ҳар бир хусусда исрофгар бўлган ва динда шубҳа қилганларни ҳамзалолатга кетказди. Мусо ҳақида исрофчи ва шубҳачи бўлманг, яна Аллоҳ сизни ҳамзалолатга кетказиб қўймасин.)

35.

Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжат-далилсизталашиб-тортишадиганлар Аллоҳ томонидан ҳам, иймон келтирганлар томонидан ҳамқаттиқ ғазабга қолурлар. Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўровонқалбни муҳрлар”, деди.

36.

Фиръавн деди: “Эй Ҳомон, менга бир баланд қаср бино қил,шояд сабабларга етсам.

37.

Осмонларнинг сабабларига етсам, сўнгра Мусонинг Илоҳигабоқсам. Албатта, мен уни ёлғончи деб гумон қилмоқдаман”. Шундай қилиб, Фиръавнгаунинг ёмон амали зийнатланди ва у йўлдан тўсилди. Фиръавннинг макр-ҳийласизиёнкорликдан бошқа нарса эмас. (У вазири Ҳомонни баланд қаср қуришга буюрди. Уқаср нима учун керак бўлиб қолганини ҳам айтди, осмонларга чиқадиган сабабларга,йўлларга етишсаму чиқиб Мусонинг худосини кўрсам. Мен Мусонинг Аллоҳ томониданюборилган Пайғамбар эканига ишонмайман, ўзим осмонга чиқиб, унинг ёлғончиэканини исботламоқчиман, деди. Фиръавннинг бу гаплари қайси томондан олибқаралганда ҳам қавмни алдаш, ўзини олий мақом қилиб кўрсатиш ва Аллоҳнинг дининиинкор этишдан иборат экани билинади. Бу гаплар унинг инсофга келиб, тўғри йўлгатушмаслигидан дарак берарди.)

38.

Иймон келтирган киши: “Эй қавмим, менга эргашинглар,сизни тўғри йўлга ҳидоят қиламан.

39.

Эй қавмим, бу дунё ҳаёти вақтинчалик бир, матоҳ, холос.Албатта, охират- ўшанинг ўзи барқарорлик диёридир.

40.

Ким бирор ёмонлик қилса, фақат ўшанга яраша жазо оладир,холос. Эркакдир, аёлдир, ҳар ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, бас, анаўшалар жаннатга кирурлар, у ерда ҳисобсиз ризқланурлар.

41.

Эй қавмим, нечун мен сизни нажотга чақирсам, сиз менидўзахга чақирурсиз?! (Мен сизни Аллоҳга, Унинг юборган Пайғамбарига иймонкелтириб, нажотга эришишга чорласам, сиз мени куфрга чақирмоқдасиз, куфргачақиришингиз дўзахга чақиришингиздир.)

42.

Сиз мени Аллоҳга куфр келтиришимга ва ўзим билмаганнарсани Унга ширк келтиришимга чақирмоқдасиз. Ҳолбуки, мен сизни азизу ўтамағфиратли зотга чақирмоқдаман. (Сиз мени Аллоҳни инкор этиб, унга ибодатқилмасликка, худолигини билмаганим нарсани унга ширк келтириб, ўшанга ибодатқилишимга чақирмоқдасиз. Бу чақириғингиз асоссиз ва фойдасиздир.)

43.

Ҳеч шубҳа йўқки, албатта, сиз мени унга чақираётганнарсанинг дунёда ҳам, охиратда ҳам даъватга ҳаққи йўқдир. Албатта, қайтиббораримиз Аллоҳгадир. Албатта, исрофчилар, айни ўшалар дўзах эгаларидир.

44.

Ҳали мен сизга айтаётган гапларни эслайсизлар. Мен ишимниАллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини аниқ кўриб тургувчидир”,деди.

45.

Бас, Аллоҳ уни макрлари ёмонликларидан сақлади ва Фиръавнаҳлини ёмон азоб ўраб олди. (Аллоҳ таоло мазкур мўмин кишини Фиръавн ва унингодамлари макр-ҳийлаларининг ёмонликларидан қутқарди. Фиръавн аҳлини эса, ёмоназоб ўраб олди.)

46.

У оловдир. Унга эртаю кеч кўндаланг қилинурлар. (Қиёмат)соати қоим бўлганида эса: “Фиръавн аҳлини энг ашаддий азобга киритинглар”,дейилур. (Демак, ўша Фиръавн аҳлини ўраб олган ёмон азоб бир оловдир. Улар ўшаоловга доимо, эртаю кеч кўндаланг қилиб туриладилар. Яъни, қабрларида қиёматгачаолов билан азобланадилар.)

47.

Ўшанда улар дўзахда бир-бирлари ила хусумат қилурлар.Бас, заифлар мутакаббирлик қилганларга: “Албатта, биз сизга эргашувчи бўлганэдик. Энди сиз бизнинг дўзах насибамиздан бирор бўлагини даф қиласизларми?!”дерлар.

48.

Мутакаббирлик қилганлар: “Албатта, ҳаммамиз унингичидамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ бандалар орасида ҳукм чиқариб бўлди”, дерлар. (Бўлариш бўлди, энди бу саволни бериб нима қиласизлар. Бу ерда у дунёдагига ўхшабкатта-бошлиқ ёки заифлигига қараб эмас, қилган амалига қараб ҳукм чиқариларэкан. Биз ҳам куфр келтирдик, сиз ҳам куфр келтирдингиз ва қилганимизга ярашаҳаммамиз жазоимизни олдик. Аллоҳ ҳукмини чиқариб бўлди. Ҳаммамиз жаҳаннамгатушдик.)

49.

Дўзахда турганлар жаҳаннам қўриқчиларига: “Роббингизгадуо қилинглар, биздан бирор кун азобни енгиллатсин”, дедилар.

50.

Улар: “Сизга Пайғамбарларингиз очиқ-ойдин ҳужжатлар биланкелмаган эдиларми?!” дедилар. Булар: “Ҳа”, дейишди. Улар: “Бас, дуоқилаверинглар. Кофирларнинг дуоси залолатдан бошқа нарса эмас”, дедилар.(Жаҳаннам қўрқинчлари: “Нима сабабдан бу ҳолга тушиб қолдингиз?! Сизга Пайғамбаркелиб, шу кун бошингизга тушиши мумкинлигидан огоҳлантирмаган эдими?! ” дебсўрадилар.

51.

Албатта, Биз Пайғамбарларимизга ва иймон келтирганларгабу дунё ҳаётида ва гувоҳлар турган кунда ҳам нусрат берурмиз.

52.

У кунда золимларга маъзиратлари наф бермас. Уларга лаънатбўлғай ва уларга ёмон ҳовли жой бўлғай. (Иймон билан куфр орасидаги кураш биршахс, бир авлод, бир замонга боғлиқ эмас. Балки бу кураш дунё бунёд бўлганиданбошлаб, қиёматгача давом этадиган курашдир. Бу кураш давомида турли ҳолатларбўлиб ўтади. Иймон томонида турган баъзи кишиларнинг эътиқод йўлида шаҳидбўлишлари улкан нусрат бўлиши мумкин. Ҳозиргача бутун дунё қанчадан-қанчашаҳидларни мадҳ этиб, эҳтиром ила эслаб келмоқда, уларни шаҳид этган қотилларэса, лаънатланмоқда. Қани, кўрайлик-чи, бу ерда нусрат шаҳидгами ё қотилга?!Баъзи бир шаҳидларнинг ўлими бутун бошли умматларни ғалабага чорлаган вақтларҳам бўлган. Демак, ўлимнинг ҳаммаси ҳам, хусусан иймон йўлидаги ўлим, мағлубиятҳисобланмайди. Иймон ва куфр орасидаги курашда нусрат кимга бўлиши тор ўлчовдаэмас, балки кенг мезонлар билан ўлчанади. Иймоннинг қалбларда, ер юзидатантанаси учун инсоннинг ўзи саъйи-ҳаракат қилишини Аллоҳ шарт этган экан, Унингйўлидаги қурбонлар, машаққатлар эришиладиган нусратнинг қийматини оширади,қадрини кўтаради. Ундан кейин, инсоният тарихидаги иймон билан куфр ўртасидагикурашнинг оралиқ натижаларига ҳам бир назар солайлик. Уларнинг ҳаммасиПайғамбарлар ва мўминларга нусрат берилиши билан якун топганини кўрамиз.)

53.

Батаҳқиқ, Биз Мусога ҳидоятни бердик ва Бани ИсроилниКитобга ворис қилдик.

54.

Ақл эгаларига ҳидоятчи ва эслатма бўлсин учун.

55.

Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир.Гуноҳинг учун истиғфор айт. Эртаю кеч Роббингга ҳамд ила тасбиҳ айт. (Оятикаримада Пайғамбаримизга (с.а.в.) хитоб орқали мўмин бандага иймон йўлида зарурбўладиган зоди роҳила тақдим этилмоқда.)

56.

Албатта, Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келганҳужжатсиз талашиб-тортишадиганларнинг дилларида кибрдан ўзга нарса йўқ. Уларунга етишгувчи эмаслар. Бас, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, Унинг Ўзи ўтаэшитгувчи, ўта кўргувчи зотдир.

57.

Албатта, осмонлару ерни яратиш одамларни яратишданкаттароқдир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар.

58.

Кўр билан кўрувчи баробар бўлмас. Иймон келтириб, солиҳамаллар қилганлар билан ёмонлик қилгувчи ҳам. Жуда ҳам кам эслайсизлар.

59.

Албатта, (қиёмат) соати келгувчидир. Унда шубҳа йўқ.Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар. (Яъни, қиёмат қоим бўлишигаишонмайдилар. Ишонмаганлари учун ҳам Аллоҳнинг оятлари ҳақида ҳеч қандайҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадилар. Ўзларининг ким эканларини унутиб, кибргакетадилар. Кибр эса, уларни ҳалокатга элтади. Бу ҳалокатдан, унга элтувчикибрдан сақланиш учун Аллоҳга ибодат этиш керак, У зотга дуо қилиш керак.)

60.

Роббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман.Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларидакирурлар”, деди. (Аллоҳга банда томонидан қилинадиган дуо, ибодат луғатда бирхил маънони билдиради. Дуо ва ибодат хоҳ сўздан иборат бўлсин, хоҳ амалдан,банда томонидан Аллоҳ таолонинг розилигини излашдир, иймон ила Унинг розилигинисўрашдир. Дуо ва ибодат банданинг Аллоҳ таоло ҳузурида ҳожатманд эканини эътирофэтишидир. Ўзининг ночорлигию ожизлигини тан олишидир. Бу ишни фақат иймониборларгина, қалб кўзлари очиқларгина, ўзининг кимлигини англаб етганларгина,инсоф қилганларгина, қалбида Аллоҳга нисбатан кибру ҳаво бўлмаганларгинақиладилар. Буни бандага Аллоҳнинг Ўзи буюргандир.)

61.

Аллоҳ сизга сукунат топишингиз учун кечани, кўрсатувчиэтиб кундузни қилиб берган зотдир. Албатта, Аллоҳ одамларга нисбатан фазлу карамсоҳибидир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар.

62.

Ана ўша Аллоҳ–Роббингиздир. У ҳар бир нарсанингяратгувчисидир. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаёққа бурилибкетмоқдасиз?! (Аллоҳга ибодат қилмай, қайси томонга бурилиб кетмоқдасизлар?!Аллоҳнинг айтганини қилмай, қаён қараб кетмоқдасизлар?! Аллоҳнинг оятларига амалқилмай, қаёққа кетмоқдасизлар?!)

63.

Аллоҳнинг оятларини инкор қиладиганлар ана шундай бурилибкетурлар.

64.

Аллоҳ сизга ерни қароргоҳ, осмонни том қилган васизларнинг сувратларингизни гўзал сувратда қилган, сизларга пок нарсалардан ризқберган зотдир. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Бас, оламларнинг Робби Аллоҳюксак-баракотли бўлди.

65.

У зот тирикдир. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас,Унга динни холис қилган ҳолда дуо қилинг. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдларбўлсин. (Аллоҳга холис бўйсунган ҳолда, шариатга тўла амал қилган ҳолда,иймон-эътиқодни ёлғону риёдан пок ўтган ҳолда дуо-ибодат қилинг.

66.

Сен: “Албатта, мен ўзимга Роббимдан очиқ-ойдин ҳужжатларкелган пайтда сиз илтижо этаётган нарсаларга ибодат қилишдан қайтарилганман ваоламларнинг Роббига таслим бўлишга амр этилдим”, деб айт.

67.

У сизни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра (ёпишқоқ)лахта қондан яратган зотдир. Сўнгра У сизни бувак ҳолингизда чиқарур. Сўнгракамолга етишингиз учун, қари бўлишингиз учун (улғайтирур). Сизнинг ичингиздаундан олдин вафот этадиганлар ҳам бўлур. (Булар) белгиланган ажалга етишингизучундир. Шоядки ақл юритсангиз. (Бу оятда кибрга кетиб, ўзини унутган,Аллоҳни–холиқини тан олмай қўйган инсонга асли, ожизлиги эслатилмоқда. Яъни, эйодамлар, сизнинг айримларингиз камолга ёки қариликка етишдан олдин вафот этибкетади. Ҳар лаҳзада тушаётган ҳомилалар, ўлаётган болалар, ёшлар бунингдалилидир. Ҳар бир инсон учун белгилаб қўйилган ажал бор. Ана ўша ажалга етгунчаяшайди. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг ишидир. Шоядки ушбу ҳақиқатлар устида ақл юритиб,ким эканингизни англаб, Роббингизга ибодат қилсангиз.)

68.

У зот тирилтирур ва ўлдирур. Қачонки бирор ишни хоҳласа,”Бўл!” дер ва у бўлур.

69.

Аллоҳнинг оятлари ҳақида талашиб-тортишадиганларникўрмайсанми?! Қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!

70.

Китобни ва Биз Пайғамбарларимиз ила юборган нарсаниёлғонга чиқарганлар тезда билурлар.

71.

Ўшанда улар бўйинларида кишанлар ва занжирлар илатортилурлар.

72.

Ўта қайноқ сувга. Сўнгра оловда куйдирилурлар.

73.

Сўнгра уларга: “Ширк келтириб юрган нарсаларингиз қани?!

74.

Аллоҳдан ўзга” дейилди. Улар: “Биздан йўқолиб қолдилар.Йўқ. Олдин ҳеч нарсага илтижо қилмаган эдик”, дедилар. Аллоҳ кофирларни шундайқилиб, залолатга кетказур. (Сиз шунчалар азоб уқубатларга дучор бўляпсиз.Қутқаради, деб у дунёда Аллоҳдан ўзга нарсаларга ибодат қилган эдингиз. Аллоҳгашерик қилган ўша нарсаларингиз энди қани? Нима учун улар келиб, сизларниқутқариб олмаяптилар? деб сўралади. Улар аввал ҳақиқатни–сохта худоларинингўзларидан йўқолиб қолганларини, азобдан сақлаб қола олмаётганларини тан олибтуриб, кейин тона бошладилар. Йўқ-йўқ, биз олдин ҳеч кимни ширк келтирмаганэдик, дейишга ўтдилар.)

75.

Мана шуларингиз ер юзида ноҳақдан шодланиб юрганингиз вакибру ҳавога берилиб юрганингиз учундир.

76.

Жаҳаннам эшикларидан унда абадий қолгувчи бўлганҳолингизда киринглар. Мутакаббирларнинг жойи нақадар ёмон!

77.

Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. ЭндиБиз ёки сенга уларга ваъда қилган нарсаларимизнинг баъзиларини кўрсатамиз, ёкисени вафот эттирамиз. Бас, Бизгагина қайтарилурлар.

78.

Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарлар юборганмиз.Улардан кимнингдир қиссасини сенга айтдик ва улардан кимнингдир қиссасини сенгаайтмадик. Ҳеч Пайғамбар Аллоҳнинг изнисиз оят-мўъжиза келтирган эмас. Бас,қачонки Аллоҳнинг амри келганида, ҳақ ила ҳукм чиқарилур ва ўшанда ботил ишқилиб юргувчилар зиён тортурлар. (Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ПайғамбаримизМуҳаммадга (с.а.в.) ва у зотнинг умматларига ўтган Пайғамбарлардан йигирматўрттасининг қиссасини айтган. Ўша қиссаларнинг ҳаммаси билан танишиб чиқилди.Уларнинг ҳаммасида кофирлар томонидан Пайғамбарларга (алайҳимуссалом) вамўминларга турли озорлар берилгани, азоб-уқубатлар ёғдирилгани ҳақида турлимаълумотларга эга ҳам бўлинди. Яна Қуръони Каримда қанчадан-қанча қиссаларикелмаган Пайғамбарлар (алайҳимуссалом) ўтган бўлиб, улар ҳам қийинчилик, озор вамашаққатларга дучор бўлганлар. Пайғамбарлар ўз ҳолларича одамларга мўъжизакўрсатиб, уларни лол қолдиришга уринган эмас. Чунки бу уларнинг иши эмас.Уларнинг иши Аллоҳнинг таълимотларини халққа етказишдир. Мўъжиза кўрсатиш эса,Аллоҳга хос ишдир. У зот Ўзи хоҳлаган вақтида, Ўзи хоҳлаган Пайғамбаригамўъжизани ва уни кўрсатиш изнини беради. Бошқа вақтларда Пайғамбарлар мўъжизакўрсатиш ҳақида ташвиш қилишлари керак эмас.)

79.

Аллоҳ сизларга чорва ҳайвонларини, улардан баъзилариниминишингиз учун яратди. Улардан баъзиларини ерсизлар.

80.

Сиз учун уларда манфаатлар бор. Ва улар устидадилларингиздаги ҳожатларга етишишингиз учундир. Уларда ва кемаларда ташилурсиз.

81.

Ва У зот сизларга Ўз оят-белгиларини кўрсатур. Бас,Аллоҳнинг қайси оятларини инкор қилурсизлар?!

82.

Ер юзида юриб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати қандайбўлганига назар солмайдиларми?! Улар булардан кўра қувватлироқ ва ер юзидаасарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, уларга касб қилган нарсалари асқотмади.

83.

Қачонки уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар биланкелганларида, улар ўзларидаги илм билан мақтандилар. Ва уларни ўзлари истеҳзоқилган нарса ўраб олди.

84.

Қачонки азобимизни кўрганларида: “Биз Аллоҳнинг ёлғизЎзига иймон келтирдик ва Унга шерик қилган нарсаларимизга куфр келтирдик”,дедилар.

85.

Бизнинг азобимизни кўрганларидаги иймонлари уларга мафаатбера олмас эди. Аллоҳнинг бандаларига жорий бўлиб келган суннати шу. Ана ўшандакофирлар зиён кўрдилар. (Аллоҳ таолонинг жорий этган суннати– қоидаси бўйича,азобни кўрганидан кейин қилинган тавба, келтирилган иймон қабул этилмас.Фурсатнинг борида иймон келтириб, амал қилиб қолиш керак.)