3. Оли Имрон

1.

Алиф Лом Мим. (Ҳижо ҳарфлари ҳақида Бақара сурасидабатафсил тўхтаб ўтилган.)

2.

Аллоҳ–Ундан ўзга ибодатга лойиқ илоҳ йўқ, тирик ва қаййумзотдир. (Ушбу ояти карима тавҳидни, Аллоҳнинг ягоналигини холис баён қилади.Аллоҳ доим тирикдир, ўлмайди. У қаййум–бандалари ишларининг тадбирида доимо қоимтурувчидир.)

3.

У сенга китобни ҳақ ила ўзидан аввалги нарсанитасдиқловчи қилиб туширди ҳамда Таврот ва Инжилни туширди.

4.

Ундан олдин одамларга ҳидоят қилиб. Ва Фурқонни ҳамтуширди. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганларга шиддатли азоб бор. Аллоҳ азизва интиқом олувчи зотдир. (Демак, Муҳаммад алайҳиссаломга тушган китобни ҳамАллоҳнинг Ўзи туширган, китобларнинг тушиши башарият учун янгилик эмас,Қуръонҳам аввалги тушган илоҳий китобларнинг давоми. )

5.

Албатта, Аллоҳ Унга ерда ҳам, осмонда ҳам ҳеч нарсамахфий қолмайдиган зотдир.

6.

У сизларни бачадонларда хоҳлаган сувратга соладиганзотдир. Ундан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир.

7.

У сенга китобни туширган зотдир. Унда муҳкам оятлар ҳамбор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ (оят)лар ҳам бор. Қалбларидаҳидоятдан оғиш борлар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида унданмуташобиҳ бўлганига эргашади. Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас.Илмда собит бўлганлар эса, унга иймон келтирдик, барчаси Раббимиз ҳузуридандир,дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслайдилар. (“Муҳкам” сўзи маҳкам, очиқ-ойдин,бошқа ёққа буриб бўлмайдиган, деган маънони англатади. “Муштабоҳ” сўзи эса,ўхшаш, бирини биридан ажратиш қийин, бир неча маъноларни англатадиган, деганмаъноларни билдиради. Қуръони Карим оятлари ҳам муҳкам ва муташобиҳга бўлинади.)

8.

Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизниоғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзингкўплаб ато қилувчисан.

9.

Эй Роббимиз, албатта, сен одамларни келишига шубҳа йўқкунда йиғувчисан. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас.

10.

Албатта, куфр келтирганларнинг моллари ҳам, болалари ҳамулардан Аллоҳ(азоби)дан бирор нарса қайтара олмас. Ана ўшалар, ўзлари дўзахнингёқилғисидирлар.

11.

Фиръавн аҳлининг ва улардан олдингиларнинг ҳолига ўхшабоятларимизни ёлғонга чиқардилар. Бас, гуноҳлари туфайли Аллоҳ уларни тутди. ВаАллоҳ иқоби шиддатли зотдир.

12.

Куфр келтирганларга: “Тезда мағлуб бўлурсизлар важаҳаннамга йиғилурсизлар, у қандоқ ҳам ёмон жой”, деб айт. (Куфрнинг оқибатиикки дунёнинг мағлубиятидир. Ушбу оятда Аллоҳ таоло уларнинг бу дунёда тездамағлуб бўлишларининг, охиратда ҳам жаҳаннамга тўпланишларининг хабаринибермоқда.)

13.

“Сизга тўқнашган икки фирқада ибрат бор эди. Бир фирқаАллоҳнинг йўлида уришади. Бошқаси кофирдир. Улар ўз кўзлари билан (душман)ўзларига икки баробарлигини кўриб турардилар. Ва Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани Ўзнусрати ила қўллар. Албатта, бунда ақл эгалари учун ибрат бордир”, деб айт.(Маълумки, Бадр урушида мушрикларнинг сони мусулмонларнинг ададидан уч баробаркўп эди. Шунга қарамай, Аллоҳ таолонинг нусрати билан мусулмонлар ғолибкелдилар.)

14.

Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло вакумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, экин-текиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббатизийнатланди. Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснлиқайтар жой бор. (“Шаҳват” сўзи урфда жинсий маънода ишлатиб келинади. Аслидаэса, шаҳват “иштаҳа” сўзидан олинган бўлиб, кўнгил тусаши, хоҳлашига айтилади.Ушбу ояти каримада одамларнинг кўнглига муҳаббати зийнатланган, иштаҳалари доимтортиб турадиган нарсалар ҳақида сўз кетмоқда.)

15.

“Ўша нарсаларингиздан яхшироғининг хабарини берайми?!–дебайт. Тақво қилганларга Роббилари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларбор. Унда абадий қолурлар. Покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. ВаАллоҳ бандаларни кўриб турувчидир”. (Ҳамма бу дунёнинг матоҳига ўзини уради.Ўшани деб кўплар гуноҳга ботади, диндан чиқади. Ҳолбуки, бу нарсалар шунчауринишга арзимайдиган нарсалардир. Беш кунлик дунёнинг ўткинчи орзу-ҳаваси,холос. Лекин бошқа тарафда ундан яхши, абадий неъматлар бор. Аллоҳ таоло ушбуоятда Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хитобан: “Ўша нарсаларингиздан яхшироғинингхабарини берайми?! деб айт”, деб буюрмоқда. Охират неъматлари бу дунё матоҳиданнақадар устун эканлиги шак-шубҳасиз ҳақиқатдир. Аммо охират неъматларининг янабир ўзига хос имтиёзи бор. У ҳам бўлса, уларнинг тақводор бандаларга хослигидир,бошқаларга насиб қилмайди.)

16.

Улар: “Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик, бизнинггуноҳларимизни мағфират қилгин ва дўзах азобидан сақлагин”, дейдиганлардир.

17.

Сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақақилувчилар ва саҳарда истиғфор айтувчилардир.

18.

Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳйўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Уазиз ва ҳаким зотдир.

19.

Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир. Китобберилганлар фақат уларга илм келгандан сўнг ўзаро ҳасад қилишибгина ихтилофқилдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ҳисобнитезда қилувчидир. (Аллоҳнинг ҳузурида Исломдан бошқа дин йўқ. Яҳудий, насроний,буддий ёки яна бошқа ҳар хил динлар Аллоҳнинг ҳузурида эътиборини йўқотгандинлардир. Уларга эътиқод ва амал қилганлар бехуда юрибдилар ҳисоб. Дунёда Аллоҳягона бўлганидан кейин, ақида ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом ақидасидир. Аҳликитобнинг келишмовчилиги илмсизликдан, жоҳилликдан эмас. Уларга Аллоҳ томониданилм келган эди. Улар Аллоҳнинг ягоналигини, ибодатга сазоворликда ҳамягоналигини, бандаларнинг вазифаси нимадан иборат эканлигини яхши билар эдилар.Билиб туриб, ихтилоф қилдилар.)

20.

Агар сен билан тортишсалар, сен: “Мен юзимни Аллоҳгатаслим этдим ва менга эргашганлар ҳам!” деб айт. Ва китоб берилганларга васаводсизларга: “Исломга кирдингизми?” деб айт. Агар Исломга кирсалар, бас,батаҳқиқ, ҳидоят топдилар. Агар юз ўгирсалар, сенинг зиммангда етказиш, холос.Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир. (Юз инсоннинг энг олий аъзоси ҳисобланади.Юзни Аллоҳга таслим қилиш эса, ўша юзнинг эгаси бутун вужудини Аллоҳгатопширганини билдиради. Пайғамбар алайҳиссаломки ўзларига ушбу йўлнитанлабдилар, у кишига эргашган умматлари ҳам албатта шу йўлни танлайдилар.Бундан бошқа гап бўлиши мумкин эмас.)

21.

Албатта, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирадиганлар,Пайғамбарларни ноҳақдан ўлдирадиганлар ва одамлардан адолатга буюрадиганларниўлдирадиганларга аламли азобнинг башоратини бер.

22.

Ана ўшалар амаллари бу дунёю охиратда ҳабата бўлганлардирва уларга ёрдам берувчилар йўқдир. (Иймонлари йўқлиги, Аллоҳнинг оятларига куфркелтирганлари туфайли баъзи қилган яхши ишлари ҳам бекор кетади. Уларга савоб ванажот келтирмайди. Ҳамда бошларига мушкул тушган пайтда ёрдамчилар йўқдир.)

23.

Китобдан насиба берилганларга қарамайсанми?! Ораларидаҳукм юритиш учун Аллоҳнинг китобига чақирилганларида улардан бир гуруҳлари юзўгириб ортга қайтадилар. (Ибн Исҳоқ ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз Муҳаммадалайҳиссалом Байтулмидросда бир гуруҳ яҳудийларни Аллоҳнинг динигачақирганларида, улардан Нуъмон ибн Амр ва Ҳарс ибн Зайд деганлари: “Эй Муҳаммад,сен қайси диндасан?” дедилар. У зот алайҳиссалом: “Иброҳим миллати вадинидаман”, дедилар. Улар: “Иброҳим яҳудий бўлган, дейишди. Шунда Пайғамбаралайҳиссалом: “Ундоқ бўлса, келинглар, шу масалани Тавротдан кўрайлик”,деганларида, улар бош тортдилар.)

24.

Бунинг сабаби–уларнинг: “Бизга саноқли кунлардан бошқаҳеч ўт тегмайди”, деганларидадир. Тўқиган нарсалари уларни динларида адаштирди.

25.

Унда, бўлишида шубҳа йўқ кунда уларни жамлаганимизда ваҳар бир жон зулм қилинмасдан, қилганига яраша жазосини олганда, ҳоллари қандайбўлади?

26.

Сен: “Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Хоҳлаган кишинггамулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингниазиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда.Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан.

27.

Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан,ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда хоҳлаган кишинггабеҳисоб ризқ берурсан”, деб айт. (Кўриниб турибдики, бу икки оятда жуда ҳамулкан маънолар ўз аксини топган. Ягона Аллоҳнинг фақат Ўзига хос камолотсифатлари жамланган. Шунинг учун ҳам ушбу икки оятни кундалик вирд-вазифасифатида ўқиб юриш тавсия қилинади.)

28.

Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар.Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ. Магар улардан сақлансангиз,Аллоҳ сизларни ўз(азоб)идан огоҳ қиладир. Ва қайтиб бориш Аллоҳнинг Ўзигадир.(Исломда бошқа диндагилар билан яхши алоқада бўлишга рухсат бор. Лекин дўсттутиш, ҳамма нарсани кофирга ишониб топшириб қўйиш мумкин эмас. Фақат бирҳолатдагина, истисно тариқасида, юзаки равишда ўзини кофирга дўст қилибкўрсатиши мумкин: “Магар улардан сақлансангиз”. Бундай тасарруфни “тақиййа” дебаталади. Тақиййа билан жонни, молни ва номусни душманлардан сақлаб қолишгаҳаракат қилинади.)

29.

Сен:”Агар қалбингиздаги нарсани махфий тутсангиз ҳам,ошкор қилсангиз ҳам, Аллоҳ биладир. Ва осмонлардагию ердаги нарсаларни ҳамбиладир. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир”, деб айт. (Ояти карима Аллоҳ таолобандаларининг барча ишларидан очиқ-ойдин хабардор эканлигини шубҳага ҳеч ўринқўймайдиган даражада баён қилмоқда. Ким махфий равишда кофирларни дўст тутсаҳам, билади. Билганидан сўнг, албатта, унинг жазосини беради.)

30.

Ҳар бир жон қилган яхши амалини ҳозир топадиган ва ёмонамалини эса, у билан ўзи орасида узоқ масофа бўлишини истайдиган кунда. Аллоҳсизларни Ўз(азоб)идан огоҳ қиладир. Аллоҳ бандаларига меҳрибон зотдир. (У кундаҳар бир жоннинг яхшилигию ёмонлиги охиригача сарҳисоб қилинади. Агар банданингбу дунёдаги амаллари яхши бўлса, хурсандчиликка, бахтга, саодатга эришади. Ёмонбўлса, қани энди ушбу ёмон амаллар олис-олисларда бўлса эди, менга яқин бўлмасаэди, деб орзу қилади.)

31.

Сен: “Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менгаэргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларни гуноҳларингизни мағфиратқилади”, деб айт.

32.

Аллоҳга ва Расулга итоат қилинг. Бас, агар ортгақайтсангиз, Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас.

33.

Албатта, Аллоҳ Одамни, Нуҳни, Оли Иброҳимни, Оли Имронниоламлар устидан танлаб олди.

34.

Баъзилари баъзиларига зурриётдир. Аллоҳ эшитувчи, билувчизотдир. (Ушбу 33-оятда Аллоҳ таоло Одамни ва Нуҳ алайҳиссаломларнинг ёлғизўзларини Иброҳим ва Имрон алайҳиссаломларни эса, сулолаларини ҳам қўшиб зикрқилди. Нега? Чунки Одам ва Нуҳ алайҳиссаломлар ёлғиз ўзлари Пайғамбар бўлганлар.Иброҳим ва Имрон алайҳиссаломлар зурриётларидан бевосита Пайғамбарлар сулоласитарқалган. Бу насаб ёки қариндошлик асосидаги Пайғамбарлик сулоласи эмас, балкиақида асосидаги сулоладир. Бу ҳақиқат Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳга илтижо қилиб,зурриётларидан ҳам Пайғамбар чиқаришини сўраганларида баён қилинган.)

35.

Имроннинг хотини: “Эй Роббим! Албатта, мен қорнимдагинихолис Ўзингга назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи,билувчи зотсан”, деганини эсла!

36.

Уни (Марямни) туққан чоқда: “Эй Роббим, мен буни қизтуғдим-ку!!” деди. Ҳолбуки, Аллоҳ нима туққанини яхши билади. “Ва ўғил қиздекэмас. Ва мен унга “Марям” деб ном қўйдим ва, албатта, мен сСндан унга ва унингзурриётига шайтонир рожим шарридан паноҳ тилайман”.

37.

Бас, уни Робби жуда яхши қабул қилиб, ниҳоятда гўзалўстирди ва Закариёни унга кафил қилди. Закариё ҳар қачон унинг олдига, меҳробгакирганида, унинг ҳузурида ризқ кўрди. У: “Эй Марям, сенга бу қаердан?” деди.Ул:”Бу Аллоҳнинг ҳузуридан. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кишисига беҳисоб ризқберади”, деди. (Шундай қилиб, Марям алоҳида эътибор остида муборак бўлиб ўсаборди. Аллоҳ унга Ўзи иноят кўрсатиб турди. Закариё алайҳиссалом Марямнингкафили сифатида, табиийки, унинг озиқ-овқати, ризқидан доимо хабардор бўлибтуриши лозим. Лекин ибодатхона меҳробида ибодат билан машғул бўлиб турганМарямнинг олдига қачон кирса, унинг ҳузурида ризқ турар эди.)

38.

Шу чоқда Закариё Роббига дуо қилиб: “Эй Роббим, менга Ўзҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, сен дуони эшитувчисан”, деди.

39.

Меҳробда намоз ўқиб турганида, фаришталар унга: “Албатта,Аллоҳ сенга Аллоҳдан бўлган калимани тасдиқловчи, бошлиқ, шаҳвати тийилган,солиҳлардан бўлган Набий, Яҳъёнинг башоратини бермоқда”, дедилар. (Закариёалайҳиссаломнинг чин дилдан қилган дуолари қабул бўлди. Аллоҳнинг фаришталарикелиб у кишига суюнчилик хабарини етказдилар. Аллоҳ Закариё алайҳиссаломга ўғилфарзанд беришни ирода қилди. )

40.

У: “Эй Роббим, менга қандоқ ўғил бўлсин?! Ўзим улуғ ёшгакирган бўлсам, хотиним туғмас бўлса?!” деди. У зот: “Шундоқ, Аллоҳ хоҳлаганиниқилади”, деди.

41.

У: “Эй Роббим, менга бир белги тайинла”, деди. У зот:”Сенинг белгинг, уч кун одамларга фақат ишора билан гапиришингдир. Роббингни кўпэсла ва эртаю кеч тасбиҳ айт!” деди.

42.

Фаришталарнинг: “Эй Марям, албатта, Аллоҳ сени танлаболди, поклади ва оламдаги аёллардан устунлигингни ихтиёр қилди.

43.

Эй Марям, Роббингнинг ибодатида бардавом бўл, Унга саждақил ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қил”, деганларини эсла. (Бу ерда, МарямниАллоҳ танлаб олганини, бошқалар каби оддий эмасликларини баён этилмоқда. Шубилан бирга, у кишининг, насоролар даъво қилаётганидек, “она худо” ёки “худонингхотини” ҳам эмасликларини билвосита таъкидламоқда.)

44.

Бу ғайб хабарлардан бўлиб, сенга ваҳий қилмоқдамиз. Уларқайсилари Марямнинг кафили бўлишига қаламларини ташлашаётганларида, олдиларидаэмасдинг ва тортишаётганларида ҳам олдиларида эмасдинг. (Биби Марямнингоналарининг исми Ҳинна эди. У киши Марямни туққанларидан кейин, ваъдасига вафоайлаб, янги йўргакланган чақалоқни яҳудийларнинг “Ҳайкал” ибодатхонасига олибкелиб, у ердаги диний ходимларнинг олдига қўйибди ва: “Бу назр қилинган қизниолинглар”, дебди. Шунда улар, мен оламан-мен оламан, деб талашиб кетибдилар.Чунки қизча бошлиқлари ҳазрати Имроннинг қизи эди-да. Улар қаламларини қуръасифатида дарёга ташлаб, кафилни аниқлашибди. Албатта бу ишлар Муҳаммадалайҳиссаломга қоронғи, ғайб ишлар эди .Бу маълумотни фақат Қуръон келтирганхабардан билмоқдалар.)

45.

Фаришталар: “Эй Марям, албатта, Аллоҳ сенга Ўзидан бўлгансўзнинг башоратини бермоқда, унинг исми Масиҳ, Ийсо ибн Марям бу дунёю охиратдаобрўли ва яқин бандалардандир. (Оятда келган “сўз”дан мурод Ийсоалайҳиссаломдир.”Сўз” арабчада калима дейилади. Ийсо алайҳиссаломнинг бирномлари “Калиматуллоҳ”дир. Чунки у кишининг дунёга келишиги Аллоҳнинг “Бўл”деган сўзи, калимаси сабаб бўлган.)

46.

У одамларга бешикда ҳам, қариган чоғида ҳам гапиради васолиҳлардандир”, деганларини эсла. (Одатда қиз бола ўзидан ўзи ҳомиладорбўлмайди. Лекин Аллоҳ таоло Марямга унинг ҳомиладор бўлиб, Аллоҳнинг калимаситуфайли Масиҳ Ийсо ибн Марям деган фарзанд кўришини фаришталар орқалибилдирмоқда. Шу билан бирга, унинг бошқа сифатларини ҳам санаб ўтмоқда.)

47.

У: “Эй Роббим, менга башар қўл теккизмаган бўлса, қандайқилиб болам бўлади?!” деди. У зот: “Шундай, Аллоҳ хоҳлаганини қиладир. Бир ишниирода қилса, “Бўл!” дейиши кифоя, бўлаверадир”, деди.

48.

Ва унга китобни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатадир.(Аллоҳ Марямнинг бўлажак Масиҳ Ийсо ибн Марям деб номланган ўғлига ҳикмат,Таврот ва инжилни ҳам ўргатиши хабар қилинмоқда.)

49.

Бани Исроилга Пайғамбар қиладир. У: “Албатта, мен сизгаРоббингиздан оят-мўжиза келтирдим, мен сизларга лойдан қушга ўхшаш сувратясайман, унга пуфласам, Аллоҳнинг изни билан қуш бўлади. Аллоҳ изни билан туғмакўр ва песларни тузатаман ва ўликни тирилтираман. Сизларга нимани емоқдасизу,нимани уйингизда сақлаяпсиз–хабарини бераман. Агар мўмин бўлсангиз, албатта,бунда сизга оят-белги бордир.

50.

Ва ўзимдан аввалги Тавротни тасдиқловчи бўлиб, сизгаҳаром қилинганнинг баъзисини ҳалол қилиш учун келдим. Сизга Роббингизданоят-мўъжиза билан келдим. Аллоҳга тақво қилинг ва менга итоат этинг.

51.

Албатта, Аллоҳ менинг Роббим ва сизнинг Роббингиздир.Бас, Унга ибодат қилинг. Бу–сироти мустақимдир”, дейдир. (Ийсо алайҳиссаломнинг:”…ўзимдан аввалги Тавротни тасдиқловчи бўлиб…” деганларидан, яна бир бор, укишининг Бани Исроилга Пайғамбар бўлиб, Мусо алайҳиссалом шариатига амал қилибкелганлари билинмоқда.)

52.

Ийсо улардан кофирликни сезиб қолганда: “Кимлар Аллоҳйўлида менга ёрдамчи бўлади?!” деди. Ҳаворийлар: “Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз,Аллоҳга иймон келтирдик ва бизнинг мусулмонлигимизга гувоҳ бўл. (“Ҳаворий”дегани ҳолис, яқин, ишончли дўст деганидир. Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам шундайкишилари бор эди. Улар Пайғамбарнинг даъватларига дарҳол лаббай деб жавоббердилар. Аллоҳнинг дини йўлида ёрдамчи бўлишга тайёр эканликларини эълонқилишлари билан бирга, Аллоҳга келтирган иймонларини ҳам зикр қилмоқдалар. Чункииймон энг асосий нарса ҳисобланади. Ҳаворийлар яна Ийсо алайҳиссаломданўзларининг мусулмонликларига гувоҳ бўлишларини ҳам сўрашмоқда. Яъни, Аллоҳнингамрига бўйсунганликлари, Аллоҳнинг динига ва Пайғамбарига ёрдам берганликларигагувоҳ бўлишни сўрашмоқда.)

53.

Эй Роббимиз! Сен туширган нарсага иймон келтирдик ваПайғамбарга эргашдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ёзгин”, дедилар

54.

Макр қилдилар. Аллоҳ ҳам макр қилди. Аллоҳ макрқилувчиларнинг “зўри”дир. (Бани Исроил Ийсо алайҳиссаломни хочга осишни ваўлдиришни хоҳлаб, қўлларидан келган макр-ҳийлаларни қилдилар. Аллоҳ эса у кишиниқутқаришни ва Ўзига кўтаришни ирода қилди. Аллоҳнинг тадбири амалга ошди. Маккоряҳудийларнинг ҳийласи ўтмади.)

55.

Аллоҳ: “Эй Ийсо, Мен сени вафот қилдирувчи ва Ўзимгакўтарувчиман ҳамда куфр келтирганлардан сени покловчиман ва қиёмат кунигачасенга эргашганларни куфр келтирганлардан устун қўювчиман. Сўнгра қайтиш жойингизЎзимга, бас, ихтилоф қилган нарсаларингиз бўйича орангизда Ўзим ҳукм чиқараман”,деганини эсла!

56.

Бас, куфр келтирганларни бу дунёю у дунёда шиддатли азобила азоблайман. Уларга ёрдам берувчилар йўқдир.

57.

Иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг ажринитўлиқ беради. Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас.

58.

Бу сенга тиловат қилиб бераётганимиз оятлар ва ҳакимэслатмадандир.

59.

Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсонинг мисоли худдиОдамнинг мисолига ўхшайди. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга “Бўл!” деди, бас,бўлди. (Аҳли китоблар Одам алайҳиссаломнинг тупроқдан яратилганини, Аллоҳнингпуфлаши оқибатида жон кирганини яхши билишади. Бу ҳақда ҳеч қандай ихтилофқилишмайди. Йўқ ердан Одам алайҳиссаломни яратган зот Ийсо алайҳиссаломни тирикюрган Марямдан отасиз ҳолда ярата олмайдими?! Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодирэканлигига ишонган эси бор одам бўлса, албатта бунга иқрор бўлади.)

60.

Бу ҳақиқат Роббингдандир, бас, шак келтирувчиларданбўлма.

61.

Сенга келган илмдан кейин, ким сен билан у ҳақидатортишса: “Келинглар, бизнинг болаларимизни ва сизнинг болаларингизни, бизнингаёлларимизни ва сизнинг аёлларингизни, биз ўзимизни, сиз ўзингизни чақирамиз-да,сўнгра ёлбориб, ёлғончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлишини сўраймиз”, деб айтгин. (Оли Имрон сурасининг аввалидан то саксон нечанчи оятигача Пайғамбаримизҳузурларига Нажрон насоролари келиб, дин ҳақида, Марям ва Ийсо ҳақида тортишганвақтда нозил бўлган. Исломнинг ҳақлиги очиқ-ойдин бўлиб қолганда ҳам, рақибтараф қайсарлик билан, ўзимники тўғри, деб туриб олган. Шунда Аллоҳ таолоПайғамбар алайҳиссаломга уларни мубоҳалага, яъни, болалар ва аёлларни тўплаб,ўзлари ҳам қўшилиб, икки тараф ҳам: “Шу масалада ким ёлғон гапираётган бўлса,ўшанга Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, деб дуо қилишга чақиришни буюрди.)

62.

Албатта, бу ўзи ҳақ қиссадир. Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳйўқ. Албатта, Аллоҳ, Унинг Ўзи азиз ва ҳаким зотдир. (Яъни, Ийсо ҳақида сенгакелган қиссалар ҳақдир. Ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ. Насороларнинг Ийсо ҳам”худо” дейишлари нотўғри. Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Аллоҳнинг Ўзиазиз, ҳаммадан ғолиб, биров Унга қарши чиқа олмайди. У ҳаким–ҳар бир ишни ўзўрнида, ҳикмат билан қилади.)

63.

Агар юз ўгириб кетсалар, бас, албатта, Аллоҳ фасодқилувчиларни билувчидир.

64.

Сен: “Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробарсўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайликва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик”, дегин. Бас, агар юзўгирсалар: “Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз”, деб айтинглар.

65.

Эй аҳли китоблар, нимага Иброҳим ҳақида талашасизлар.Ҳолбуки, Таврот ҳам, Инжил ҳам ундан кейин тушган-ку! Ақл юритмайсизларми?!

66.

Ҳой сизлар, ҳалигилар! Ўзингиз билган нарсада-куталашдингиз, энди нимага ўзингиз билмаган нарсада талашмоқдасиз?! Аллоҳ билади,сиз эса билмайсиз. (Пайғамбар алайҳиссалом билан Ийсо ҳақида, шунингдек, Тавротва Инжилда келган баъзи масалалар ҳақида тортишишган эди. Бу масалалардауларнинг озми-кўпми илмлари бор эди. Тортишиб, ўз фикрини айтса бўлар эди. АммоТаврот ва Инжилдан олдин ўтган ҳодисалар, ўзлари билмайдиган нарсалар ҳақидатортишиб нима қилардилар? Фақат ,талашди деган гап учунми? У нарсаларни,хусусан, Иброҳимнинг кимлигини “Аллоҳ билади, сиз эса билмайсиз!”.)

67.

Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган эди. Лекин уҳақ йўлдан тоймаган мусулмон эди. Ва мушриклардан ҳам бўлмаган.

68.

Албатта, одамларнинг Иброҳимга ҳақлироғи унгаэргашганлар, мана бу Набий ва иймон келтирганлардир. Аллоҳ мўминларнингвалийсидир. (Аввало, “Албатта, одамларнинг Иброҳимга ҳақлироғи унгаэргашганлар”, яъни ўзлари ҳаёт даврларида у кишига иймон келтириб, йўлиданюрганлар ва у киши ўтганларидан кейин ҳам эргашганлар. Яна кейин одамларнингИброҳим алайҳиссаломга ҳақлироғи Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаламва у зотга иймон келтирган мўминлардир.)

69.

Аҳли китоблардан бир тоифалари сизни адаштиришнихоҳлайдилар. Ўзларидан бошқани адаштирмайдилар ва лекин сезмаслар.

70.

Эй аҳли китоблар, нимага ўзингиз гувоҳ бўлиб туриб,Аллоҳнинг оятларига куфр келтирасиз?!

71.

Эй аҳли китоблар, нимага ҳақни ботилга аралаштирасизларва билиб туриб ҳақни яширасизлар?! (Аҳли китоблар Исломнинг ҳақлигини биладилар.Уларнинг илоҳий китобларида бу собит бўлган. Лекин улар ҳавою нафсларига учиб,куфр келтирадилар. Кўриб-билиб туриб, Исломдек ҳақ нарсани ботилгааралаштирадилар ва шу билан Исломнинг ҳақиқатини беркитмоқчи, йўқотиб юбормоқчибўладилар. Узоқ муддат мобайнида Аллоҳ таолонинг Ўзи сақлагани учун Қуръонга ўзботилларини қўша олмадилар, лекин бошқа ҳамма нарсага қўшдилар ва қўшмоқдалар.Улар бу ғараз ила Ислом тарихи, ҳадис, Қуръон тафсири, кишилар сийрати кабиилмларга ҳийла-найранг орқали турли ботилларни қўшиб келдилар. Ҳозирги кунда ҳамтурли илмий номлар билан ўша қадим ишларини қилмоқдалар. Аллоҳ таоло меҳрибон,доимо уларнинг бу кирдикорларини фош этиб, ботилларини ажратиб-чиқариб турадигануламоларни мусулмон умматига бериб туради.)

72.

Аҳли китоблардан бир тоифалари: “Иймон келтирганларгатушган нарсага куннинг аввалида иймон келтиринглар ва куннинг охирида куфркелтиринглар, шоядки қайтсалар.

73.

Ва динингизга эргашганлардан бошқаларга ишонманглар, токибирортага сизга берилганга ўхшаш нарса берилмасин ёки Роббингиз ҳузурида сизбилан ҳужжат талашмасин”, дейдилар. Сен:”Албатта, ҳақиқий ҳидоят Аллоҳнингҳидоятидир”, деб айт. Сен:”Албатта фазл Аллоҳнинг қўлида–хоҳлаган кишисигаберади. Аллоҳ кенг қамровли, билувчи зотдир.

74.

Ўз раҳматини хоҳлаган кишисигахос қилади ва Аллоҳ улуғфазл эгасидир”, деб айт. (Бундай усул ҳозир ҳам давом этмоқда. Аҳли китобсаналган яҳудий ва насронийлар ҳақида, улар бир нарсани чуқур тушунмаса, амалқилмайди, деган тушунча кенг тарқалган. Шу боис улардан бирортаси Исломга кирса,бутун мусулмон олами қувончдан терисига сиғмай кетади. Улар орасида Исломгахолис кириб, ҳидоят топиб кетаётганлари кўп, лекин юқорида баён этилганидек,ҳийла қилиб, Исломга зарар етказиш мақсадида куннинг аввалида иймонга келиб,охирида куфрга қайтаётганлари ҳам йўқ эмас.)

75.

Аҳли китоблардан, агар ҳисобсиз молни омонат қўйсангиз,уни сенга адо қиладиганлари бор ва бир динорни омонат қўйсанг, устида туриболмагунингча, сенга адо қилмайдиганлари ҳам бор. Бу уларнинг, омийлар учунбизнинг устимизга йўл йўқ, дейишларидандир. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғонсўзлайдилар.

76.

Йўқ! Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақводор бўлса. Бас,Аллоҳ тақводорларни хуш кўради.

77.

Аллоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини арзон баҳогасотадиганлар, албатта, ана ўшаларга охиратда насиба йўқдир, қиёмат куни Аллоҳуларга гапирмас, назар солмас ва покламас. Уларга аламли азоблар бор.

78.

Улардан бир гуруҳлари борки, сизлар китобдан бўлмаганнарсани китобдан деб ўйлашингиз учун, китобни тилларини буриб ўқирлар. Ва: “УАллоҳнинг ҳузуридандир”, дерлар. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Улар билибтуриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларлар.

79.

Бир кишига Аллоҳ китобни, ҳукмни ва Пайғамбарликниберганидан сўнг, у одамларга: “Аллоҳни қўйиб менга банда бўлинглар”, дейиши асломумкин эмас. Лекин одамларга: “Китобни ўргатганингиз ва ўзингиз ўрганганингизасосида Роббонийлар бўлинг”, дейдир. (Маълумки, насоролар Аллоҳ уларга юборганПайғамбар Ийсо алайҳиссаломни “худо” деб эътиқод қилганлар ва қиладилар. Уларга,нимага Ийсони худо дейсизлар? дейилса, ўзи айтган, бизни ибодатини қилишимизгабуюрган, дейишади. Аҳли китоблар билан бўлган тортишувларда бу масала ҳамқўзғалган бўлиши турган гап. Бу мақомда ҳақиқат нимада эканлигини ушбу оят баёнқиляпти.)

80.

У сизларни фаришталар ва Пайғамбарларни Робб қилиболишингизга буюрмайди. У сизни мусулмон бўлганингиздан кейин куфрга буюрармиди?!

81.

Аллоҳ Набийлардан: “Сизларга китоб ва ҳикмат берганимучун, кетингиздан сизлардаги нарсани тасдиқловчи Пайғамбар келганда, албаттаунга иймон келтирасиз ва ёрдам берасиз,–деб аҳду паймонларини олиб туриб:–Иқрорбўлдингизми? Бу ҳақда ишончли аҳду паймонимни қабул қилдингизми?” деганини эсла.Улар: “Иқрор бўлдик”, дейишди. У: “Бас, гувоҳ бўлинглар, мен ҳам гувоҳбўлувчиларданман”, деди. (Ушбу ояти каримада ажойиб бир кўриниш васф этилмоқда:ҳамма Пайғамбарлар Аллоҳ таолонинг ҳузурида тўпланишган. Бу улкан йиғилишдаАллоҳ субҳонаҳу ва таоло Пайғамбарларнинг ўзларини гувоҳ қилиб туриб, ўзи ҳам бугувоҳликка қўшилиб туриб, улардан ишончли, таъкидланган аҳду паймон олмоқда.Демак, Пайғамбар алайҳиссаломлар ўз умматларини ўзларидан кейин келадиганПайғамбарга иймон келтириш ва унга ёрдам бериш руҳида тарбиялаб келишган.Уларнинг барчалари бир силсиланинг халқларидир.)

82.

Ким бундан кейин юз ўгириб кетса, бас, ана ўшалар,фосиқлардир. (Ҳа, Муҳаммад алайҳиссаломдан, Ислом динидан фақат фосиқларгина,Аллоҳнинг тоатидан чиққанларгина юз ўгирадилар.)

83.

Аллоҳнинг динидан бошқани хоҳлайдиларми?! Ахир хоҳласаюхоҳламаса, осмонлару ердаги барча жонзотлар Аллоҳга бўйсуниб турибди-ку?! ҲамдаУнга қайтариладилар-ку?!! (Аллоҳнинг дини битта. Ҳамма Пайғамбарлар шу дин биланкелганлар. Бир-бирларини тасдиқлаб, бир-бирларига ёрдам бериб, Аллоҳнинг динигаўз даврларида хизмат қилиб келганлар.)

84.

Сен:”Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим,Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботларга туширилган нарсага, Мусо, Ийсо ва НабийларгаРоббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик, улардан бирортасини ажратмаймизва биз Унгагина мусулмонмиз!” деб айт! (“Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ваасботларга туширилган нарсага”. Яъни, саҳифа ва ваҳийларга иймон келтирдик.”Асбот” дегани Яъқуб алайҳиссаломнинг авлодлари, деганидир.)

85.

Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргизқабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўладир. (Аллоҳнинг ҳузуридамақбул бўлган ягона Ислом динининг охирги ва мукаммал кўриниши Муҳаммадалайҳиссаломга юборилган ҳақиқий Ислом динидир. Энди ундан бошқа динни истаб,ўша бошқа динда юрганлардан у динлари ҳаргиз-ҳаргиз қабул қилиб юрилмайди. Уларохиратда зиён кўрувчилар бўлади. Аллоҳ уларни ҳидоятга солмайди, балкилаънатлайди.)

86.

Аллоҳ иймонидан, Пайғамбарнинг ҳақлигига гувоҳликберганидан ва уларга очиқ баёнотлар келганидан кейин куфр кетган қавмни қандайқилиб ҳидоятга солади. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга солмас.

87.

Ана ўшаларнинг жазоси, уларга Аллоҳнинг, фаришталарнингва барча одамларнинг лаънати бўлишидир. (Бундай лаънатга қолиш катта бадбахтликэмасми?! Бу дунё-ю у дунёнинг барча-барчасидан бўладиган лаънатни ўзигақаратиш–жуда ҳам улкан жазо! Дарҳақиқат, Исломга кириш имкони бўлиб турибкирмаганлар шундай жазога лойиқдирлар.)

88.

Унда абадий қолурлар. Улардан азоб енгиллатилмас вауларга назар ҳам солинмас.

89.

Магар шундоқ бўлгандан кейин тавба қилиб, яхши амалларниқилганлар бўлса, бас, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмлидир.

90.

Албатта, иймонларидан кейин куфр келтириб, сўнгра куфризиёда бўлганларнинг тавбаси ҳеч-ҳеч қабул қилинмас. Ана ўшалар адашганлардир.

91.

Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларнингбирортасидан, агар ер юзи тўла олтин фидо қилса ҳам, асло қабул қилинмас. Анаўшаларга аламли азоб бор. Ва уларга ёрдамчилар йўқ. (Имоми Бухорий, Муслим ваАҳмадлар Пайғамбар алайҳиссаломдан қуйидаги ҳадиси шарифларни ривоят қилганлар:”Қиёмат куни дўзах аҳлларидан бирига: “Агарчи ер юзи тўла нарсанг бўлганда,ўзингни қутқазишга фидо қилармидинг?” дейилади. У, ҳа, дейди. Шунда Аллоҳ таолоунга: “Мен сендан ундан кўра озроқ нарса сўраган эдим. Отанг Одамнингзоҳиридалигингда Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслигингга аҳд олган эдим. Сенбўлсанг, ширк келтирдинг”, дейди”. Вақти ўтгандан кейин, ҳар қанча сарфланганмолдан фойда йўқ. Ундай сарфлашга ҳожат ҳам йўқ. Яхшиси, молни Аллоҳ таоло розибўладиган йўлда сарфлаш керак.)

92.

Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргизяхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир. (ИмомБухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қиладиларки, Ҳазрати Умар:”Эй АллоҳнингРасули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишгабуюрасиз?” дедилар. У зоти бобаракот: “Аслини ушлаб тургинда, тушган фойданисадақа қилиб тур”, дедилар. Мусулмонлар асрлар давомида Аллоҳнинг розилигинитилаб, яхши кўрган молу мулкларини нафақа қилиб келганлар.)

93.

Таврот тушишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқаҳамма таом Бани Исроилга ҳалол эди. Сен:”Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Тавротникелтириб ўқинглар”, деб айт!

94.

Шундан кейин ҳам, кимки Аллоҳ ҳақида ёлғон тўқиса, бас,ана ўшалар золимлардир.

95.

Аллоҳ рост айтди. Иброҳимнинг йўлдан тоймаган миллатигаэргашинг. У мушриклардан бўлмаган эди.

96.

Одамларга муборак, оламларга ҳидоят қилиб қўйилганбиринчи уй Баккадаги уйдир.

97.

Унда очиқ аломатлар ва мақоми Иброҳим бор. Ким унгакирса, тинч бўладир. Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқбурчдир. Кимки куфр келтирса, Аллоҳ одамлардан беҳожатдир. (Ушбу икки оятдаАллоҳ таоло Байтуллоҳнинг фазлини, қибла бўлишга энг ҳақли жой шу ер эканинибаён қиляпти. Намоз вақтида у томонга юзланишдан ташқари, имкон топганлар униҳаж қилиши ҳам фарз бўлганини эълон этяпти. “Бакка”–Маккаи Мукарраманингисмларидан биридир. “Бакка” сўзининг луғовий маъноси, “тақиллатиб урмоқ” бўлиб,Маккада ҳар қандай мағрурнинг ҳам бўйни эгилади, шунинг учун уни “Бакка” ҳам дебаталади.)

98.

Эй аҳли китоблар, нега Аллоҳнинг оятларига куфркелтирасизлар?! Ҳолбуки, Аллоҳ қилаётганларингизга гувоҳ-ку.

99.

Эй аҳли китоблар! Нега иймон келтирганларни Аллоҳнингйўлидан тўсиб, қайтарасиз?! Ўзингиз шоҳид бўлиб туриб, у(йўл)нинг қинғирбўлишини хоҳлайсиз?! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмасдир.

100.

Эй иймон келтирганлар! Агар китоб берилганлар тоифасигаитоат қилсангиз, иймонингиздан кейин сизни кофирликка қайтаради. (Аллоҳ таоло буумматни ботил, бузилган динлар ва тузумларнинг зулмидан Исломнинг адолатигачақириш учун, дунёнинг торлигидан охиратнинг кенглигига чақириш учун юборди.Шундай сифатларга эга бўлган уммат қандай қилиб йўлдан адашган аҳли китобларгаэргашиши мумкин?! Агар аҳли китобларга эргашсалар, улкан бахту саодатдан ажраб,иймондан чиқиб, яна кофирликка қайтадилар.)

101.

Аллоҳнинг оятлари сизга тиловат қилиниб турган бўлса-ю,Унинг Расули ичингизда бўлса-ю, қандай қилиб куфр келтирасиз?! Ким Аллоҳнимаҳкам тутса, шубҳасиз, тўғри йўлга ҳидоят топган бўлади.

102.

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақвоқилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг. (Яъни, Исломниўлгунингизча маҳкам тутинг. Демак, икки асоснинг бири–дунёда иймон билан,тақводор бўлиб, Исломга тўлиқ амал қилиб ўтмоқдир.)

103.

Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлинибкетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз,бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жарёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларинибаён қилади. Шоядки ҳидоят топсангиз. (Ояти каримадаги “Аллоҳнинг ипи” деганиборадан Қуръони Карим тушунилади. Жарга қулаш хавфидаги инсон ип-арқонни маҳкамушласа, қутилиб қолганидек, дўзах тубига қуламасликнинг ҳам бирдан-бирчораси–Қуръони Каримни маҳкам ушлашликдир. Шундагина нажот топади. Мусулмонуммати нажот топиши учун барча бир бўлиб Аллоҳнинг каломи Қуръони Каримни маҳкамтутишлари лозимдир. Бу оятнинг ушбу жумлалари мусулмон оламини бирлаштиришшиоридир. Қуръони Карим Аллоҳнинг ипи-арқони эканлиги ҳақида жуда ҳам кўпҳадислар келган.)

104.

Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳйи мункарқиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир. (Яъни,умматингиз Аллоҳга ҳақиқий иймон келтирган ва унинг йўлида ҳақиқий биродарбўлган жамоа яхшиликка чақирадиган, амри маъруф-наҳйи мункар қиладиган умматгаайлансин. Яҳшиликка чақириб турувчи жамоа бўлмаса, дунёда эзгулик қолмайди.Маъруфга ,яъни, фазилат, ҳақиқат, яхшилик ва адолатга буюриб, мункардан, яъниразилат, ботиллик, зулм ва ёмонликдан қайтариб турадиган жамоа бўлмаса, ҳеч бирқавм, ҳеч бир уммат нажот топа олмайди.)

105.

Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлинибихтилофга тушганларга ўхшаш бўлмаганлар, ана ўшаларга улуғ азоб бордир.

106.

Юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда юзлари қорабўлганларга: “Иймонингиздан кейин кофир бўлдингизми?! Куфр келтирган бўлганингизучун азобни татиб кўринг”, дейилур.

107.

Юзлари оқ бўлганлар эса, бас, Аллоҳнинг раҳматидадирлар.Улар унда абадий қолурлар.

108.

Булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни сенга ҳақ ила тиловатқилмоқдамиз. Аллоҳ одамларга зулмни хоҳламас.

109.

Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ишлар Аллоҳгақайтарилажак. (Модомики осмонлару ердаги жамики нарсалар Аллоҳники экан, уларниқандай хоҳласа, шундай тасарруф қилади. Бунинг устига, барча ишлар АллоҳнингЎзига қайтарилади. Демак, бу дунё ва охиратнинг ягона ҳокими Аллоҳнинг Ўзидир.)

110.

Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз.Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳликитоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Улардан мўминлари бор.Кўплари фосиқдирлар. (Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлганҳақиқатлардан бири–бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши умматэканлигидир. Бу ҳақиқатни ҳозир ўзини бу умматга нисбат бераётганлар яхшитушуниб олмоқлари лозим. Аждодларимиз худди шу ҳақиқатни тўлиқ тушунганчоғларида бутун дунёга устоз бўлганлар. Дунё халқларининг пешқадами бўлиб,уларни ортларидан эргаштирганлар. Бошқаларга тобеъ бўлмаганлар. Бошқаларнингортидан кўр-кўрона эргашмаганлар. Бошқалар ҳузурида ўзларини хору зортутмаганлар.)

111.

Улар сизларга озор беришдан ўзга ҳеч қандай зарар етказаолмаслар. Агар сизларга қарши уруш қилсалар, ортга қараб қочарлар. Сўнгра уларгаёрдам берилмас.

112.

Аллоҳ ипи бўлмаса ёки одамлар ипи бўлмаса, уларга қаердабўлсалар ҳам, хорлик битилди. Уларга Аллоҳнинг ғазаби лозим бўлди ва мискинликбитилди. Бундай бўлишлиги уларнинг Аллоҳнинг оятларига куфр келтиришлари ваНабийларни ноҳақдан ўлдиришлари сабабидандир. Бундай бўлишлиги осий бўлганларива ҳаддан ошганлари сабабидандир.

113.

Улар баробар эмаслар. Аҳли китоблардан Аллоҳнингоятларини сажда қилган ҳолларида кечасида тиловат қиладиган яхши тоифалари ҳамбор.

114.

Улар Аллоҳга, охират кунига иймон келтирарлар, амримаъруф ва наҳйи мункар қиларлар ва яхшиликларга шошиларлар. Ана ўшалар аҳлисолиҳлардандир.

115.

Яхшилик қилсалар, ҳаргиз инкор этилмаслар. Аллоҳтақводорларни яхши билувчи зотдир. (Яъни, улар яхшилик қилсалар, ҳеч қачон зоекетмайди. Ушбу оятларда аҳли китоблардан иймонга келган мўминларнинг ажойибсифатлари зикр қилинмоқда. Улар иймонлилар сафидан муносиб ўрин олиб, иймонтақозоси ила ҳаракат қилиб улкан бахт-саодатга эришдилар.)

116.

Албатта, куфр келтирганлардан моллари ҳам, болалари ҳамҳаргиз Аллоҳ азобидан ҳеч нарсани қайтара олмас. Ана ўшалар дўзах эгаларидир.Улар унда абадийдирлар.

117.

Уларнинг бу дунё ҳаётида қиладиган нафақалари мисолиўзига зулм қилган бир қавмнинг экинини уриб ҳалок қилган совуқ шамолга ўхшайди.Аллоҳ уларга зулм қилмади. Лекин улар ўзларига зулм қилдилар. (Яхши экинзор бор.Кўрган одам хурсанд бўлади. Аммо экинзорнинг эгаси зулм қилди, гуноҳкор бўлди.Шу сабабдан совуқ шамол келиб, экинларини совуқ уриб кетди. Экинзор ҳалок бўлди.Ҳеч нарса қолмади. Кофирларнинг бу дунёда қилган хайр-эҳсонлари ҳам худди шунгаўхшайди. Сиртдан кўрган одамга савобли иш. Яхшиликка пул-мол сарфлаяпти. Аммоэгасининг иймони йўқ. Бу эса, катта гуноҳ. Иймон бўлмаса, ҳеч қандай хайр-эҳсонқабул бўлмайди. Унга савоб берилмайди. Совуқ шамол экинзорни ҳалок қилганидек,уларнинг кофирлиги ҳам эҳсонларини бефойда қилади.)

118.

Эй иймон келтирганлар, ўзингиздан бошқадан сирдоштутманг. Улар сизга ёмонлик қилишини қўймаслар. Машаққатда қолишингизнихоҳларлар. Душманликлари оғизларидаги (сўзлари)дан билиниб турибди. Дилларидамахфий тургани яна ҳам каттароқ. Агар ақл юритадиган бўлсангиз, биз сизларгаоят-белгиларни баён қилиб бўлдик.

119.

Ҳой сизлар! Уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизни яхшикўрмайдилар. Сизлар китобнинг ҳаммасига иймон келтирасизлар-у, улар сизларникўрганда, иймон келтирдик, дерлар, аммо ҳоли қолганларида, сизларга бўлганқаттиқ аччиқларидан бармоқ тишларлар. Сен:”Аччиқларинг билан ўлиб кетинглар”,деб айт. Албатта, Аллоҳ дилларни эгаллаган нарсаларни билувчидир”. (Мусулмонларсоддаликлари учун ўзларидан бошқалар уларга чиройлироқ муомала қилиб, бир озмақтаб қўйса, бўлди, муҳаббат қўяверадилар, уларни ўзларига сирдош қилиболаверадилар. Бу хато ишдир, чунки қарши тараф ҳеч қачон мусулмонларни яхшикўрмайди. Мусулмонлар Аллоҳдан тушган ҳамма китобларга, жумладан, ўзларигадушманлик қилаётганларга тушган китобларга ҳам иймон келтирадилар. Бу хато эмас,балки мусулмонлик бурчидир.)

120.

Сизга яхшилик етса, уларга ёмон бўлар. Сизларга мусибатетса, улар хурсанд бўларлар. Агар сабр ва тақво қилсангиз, уларнинг макри сизгаҳеч зарар қилмас. Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларини иҳота қилгувчидир.

121.

Аҳлингдан эрталаб чиқиб, мўминларни уруш жойларигатурғизганингни эсла! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир.

122.

Сизлардан икки тоифа қўрқиб заифлашмоқчи бўлганини эсла!Аллоҳ уларнинг валийсидир. Мўминлар фақат Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилсинлар.(Бу ояти карима Ҳазраж қабиласига мансуб Бани Салама уруғи ва Авс қабиласигамансуб Бани Ҳориса уруғи ҳақида тушган. Улар мунофиқларнинг бошлиғи Абдуллоҳ ибнУбай ибн Салул хафа бўлиб: “Менинг айтганимни қилмай, ёш болаларнинг айтганиниқилди”, деб жангчиларнинг учдан бирини олиб Уҳуд йўлидан қайтганида, унингфитнасига учишларига сал қолган эди. Бу эса, мусулмонлар сафининг янадазаифлашишига, руҳий ва маънавий тушкунлик келтиришга сабаб бўлиши мумкин эди.Ҳали уруш бошланмай туриб бундай ишларнинг бўлиши жуда ҳам ноқулай вазиятнивужудга келтирар эди. Лекин бу тоифаларни Аллоҳ таолонинг Ўзи сақлаб қолди,иноятига олди.)

123.

Батаҳқиқ, Бадрда оз бўлсаларингизлар ҳам, Аллоҳ сизларганусрат берди. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки шукр қилсангиз.

124.

Мўминларга: “Сизга Роббингиз туширилган уч мингфаришталар ила мадад бермоғи кифоя қилмайдими?!” деганингни эсла!

125.

“Ҳа (кифоя қилади)! Агар сабр ва тақво қилсангиз, улар шупайт келиб қолсалар ҳам, Роббингиз сизга белгили беш минг фаришта ила мададберади”.

126.

Аллоҳ буни фақат сизга суюнчилик ва қалбингиз таскинтопиши учунгина қилди. Аслида, нусрат азиз ва ҳаким Аллоҳнинг ҳузуридандир.

127.

Куфр келтирганларнинг бир тарафини кесиш учун ёки хорлашучун, токи ноумид бўлиб қайтсинлар. (Бадр ғазотида мушрикларнинг бошлиқлариданетмиштаси ҳалок бўлди. Бу уларнинг бир тарафидан катта кесилиш эди. Шунингдек,уларнинг катталаридан етмиштаси асирга тушди, хору зор бўлди. Қолганлари эса,шармандаларча, келган жойига қайтди.)

128.

Бу сенинг ишинг эмас! Ёки уларнинг тавбасини қабулқилади, ёки азоблайди. Бас, улар золимлардир.

129.

Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Хоҳлаган кишинимағфират қилади ва хоҳлаган кишини азоблайди. Аллоҳ гуноҳни мағфират қилувчи вараҳмли зотдир.

130.

Эй иймон келтирганлар! Рибони бир неча баробар қилибеманг. Аллоҳга тақво қилинг, шоядки нажот топсангиз. (Ҳофиз ибн Касирраҳматиллоҳи алайҳи ривоят қилишларича, берилган қарзнинг муддати тугаб қолгандақарз берувчи қарздорга: “Ёки қарзингни тўла ёки рибони кўпайтир”, дер экан.Тўласа, тўлади, бўлмаса, қарз муддатини чўзиш эвазига рибонинг миқдорини ҳамкўпайтирар экан. Ҳар йили шундай бўлавергандан кейин рибо бир неча баробаргакўпайиб кетаркан. Ушбу ояти каримада ўша ҳолат муолажа қилинмоқда.)

131.

Ва кофирлар учун тайёрлаб қўйилган оловдан қўрқинг.

132.

Аллоҳга ва Расулига итоат этинг. Шоядки раҳм қилинсангиз.

133.

Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерчабўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг.

134.

Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар,ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшиликқилувчиларни ёқтиради.

135.

Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларидаАллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳданўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавомбўлмаслар. (Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйганодам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Буқоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқодамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳқилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)

136.

Ана ўшаларнинг мукофотлари Роббиларидан бўлган мағфиратва остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бўлиб, улар унда абадий қолурлар. Амалқилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши!

137.

Сиздан олдин суннатлар қолган. Бас, ер юзида юриб ёлғонгачиқарувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар.

138.

Бу одамлар учун баён ва тақводорлар учун ҳидоят вамавъизадир.

139.

Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўминбўлсаларингиз, устунсизлар. (Эй мусулмонлар! Ҳеч бўшашманглар, заифлашманглар,сизга етган мусибатларга, бошингизга тушган оғирликларга хафа бўлманглар. Сизлардунёда ҳаммани ҳидоятга даъват қилувчиларсиз. Улар зулматга, залолатгачақирувчилардир. Сизлар икки дунё саодатига эгасиз. Улар икки дунё бадбахтлигигаэгадирлар.)

140.

Агар сизга жароҳат етган бўлса, у қавмга ҳам шунга ўхшашжароҳат етган. Бундай кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз. Токи Аллоҳиймон келтирганларни билиши учун ва улардан шаҳидларни чиқариб олиши учун. ВаАллоҳ золимларни севмайди. (Яъни, бир ундай, бир бундай бўлиб туради. Агар ишбир хилда тураверса, дунёнинг қизиғи қолмайди. Доимо мусулмонлар ғолибкелаверса, ҳамма ўзини мусулмон деб эълон қилиб юборади. Оқибатда ҳамма аралашибкетиб, ким ҳақиқий мўмин-мусулмон, ким юзаки эканини одамлар била олмайқоладилар. Қийинчилик, оғир ҳолатларда мўминлар мунофиқлардан ажраб чиқадилар.Шу билан бирга, мўминлар ичида янада олимақомлари–шаҳидлари ҳам ажраб чиқадилар.(“Шаҳид”ларнинг иккинчи маъноси гувоҳлардир.))

141.

Токи Аллоҳ мўминларни поклаши ва кофирларни ҳалок қилишиучун.

142.

Ёки Аллоҳ сизлардан жиҳод қилганларни билмасдан васабрлиларни билмасдан туриб, жаннатга кираверамиз, деб ҳисоблайсизми?!

143.

Дучор бўлмасингиздан олдин ўлимни орзу қилган эдингиз.Энди уни кўриб, назар солиб турибсиз. (Бу хитоб Уҳуд уруши чоғидаги ва унданолдинги ҳолатни мусулмонларнинг ёдига солиш учундир. Маълумки, Бадр урушидакўпчилик қатнаша олмай қолган эди. Бадрдаги ғалаба, унда шаҳид бўлганларга ваъдақилинган олий даражаларни билгандан сўнг, яна ғозот бўлса эди, биз ҳам савобгаэришар эдик, шаҳид бўлсак, ушбу олий даражаларга эришар эдик, деган орзукўпчиликнинг хаёлини қамраб олган эди.)

144.

Муҳаммад ҳам бир Пайғамбар, холос. Ундан аввал ҳамПайғамбарлар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми?! Кимкиорқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч зарар келтира олмас. Ва Аллоҳ шукр қилувчиларнимукофотлар. (Кимки Исломнинг улуғ неъмат эканини тушуниб етса, шукр қилса, яъни,Исломни ўзига ҳаёт йўли қилиб олиб, Аллоҳга бу неъмат учун ҳамду сано айтса,Аллоҳ таоло унга мукофот беради. Уҳуд ғазотида бўлиб ўтган бу ҳодиса ва унингбаёни бўлиб тушган ушбу оят орқали Аллоҳ таоло мусулмонларни Пайгамбаралайҳиссаломнинг шахсларига ортиқча ёпишишдан қайтариб, асосий манбаъга қарашгаодатлантиришни хоҳлаган. Мусулмонлар тўғридан-тўғри Аллоҳнинг ўзига мурожаатқилишни ўргансинлар. Улар Аллоҳнинг олдида ўзларини масъул эканликларинисезсинлар.)

145.

Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Бу ёзилган ажалдир.Ким бу дунёнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ким охиратнинг савобинихоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ва шукр қилувчиларни мукофотлаймиз.

146.

Қанчадан қанча Пайғамбарлар билан бирга кўплаброббонийлар жанг қилганлар. Улар Аллоҳ йўлида етган мусибатдан бўшашмаганлар,заифлашмаганлар ва бўйсунмаганлар. Аллоҳ сабрлиларни севади.

147.

Улар: “Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишимиздагиисрофимизни Ўзинг кечиргин, собитқадам қилгин ва кофир қавмлар устидан бизганусрат бергин”, деган гапдан ўзга гапни айтмаганлар.

148.

Бас, Аллоҳ уларга бу дунё савобини ва охиратнинг гўзалсавобини берди. Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади.

149.

Эй иймон келтирганлар! Агар куфр келтирганларга итоатқилсангиз, орқангизга қайтарурлар. Бас, зиён кўргувчиларга айланиб қоласиз.(Маълумки, мусулмонлар Уҳуд ғазотида қисман мағлубиятга учрадилар. Бу иш МадинаиМунавварада улар билан бирга яшаб турган кофир ва мунофиқларга иғво учун каттабаҳона бўлди. Бадр ғазотидаги ғалабадан сўнг ҳамма мусулмонларга ҳавас биланқараб, улар билан ҳисоб-китоб қиладиган бўлиб қолган эди. Аммо Уҳуддан кейинбарча иш тескарисига айланди. Кофир ва мунофиқлар мусулмонларга паст назар биланқарайдиган, уларга насиҳат қиладиган ва ўзларича “тўғри йўл” кўрсатадиган бўлибқолдилар.)

150.

Йўқ! Аллоҳ хўжангиздир. Ва У ёрдам берувчиларнингяхшисидир! (Йўқ, улар сизга ёрдам ҳам бера олмайди, ҳомий ҳам бўла олмайди.Балки Аллоҳ таоло сизнинг хўжангиз ва валийингиздир. Ҳақиқий ёрдамберувчиларнинг яхшиси ҳам ёлғиз Удир.)

151.

Тезда куфр келтирганларнинг қалбига, Аллоҳга ҳужжатсизнарсани ширк келтирганлари учун, қўрқувни соламиз. Уларнинг қароргоҳи дўзахдир.Золимларнинг жойи қандай ҳам ёмон! (Агар мўминлар ҳақиқий иймон эгаларибўлсалар, улар ҳар қачон кофирлар билан тўқнашганларида, Аллоҳ таоло кофирларқалбига қўрқувни солиб қўяди. Чунки кофирлар ҳужжатсиз, қувватсиз, имконсизнарсаларга таянадилар.)

152.

Батаҳқиқ, Аллоҳ ваъдаси устидан чиқди. Сиз Унинг изнибилан уларни қира бошладингиз. Токи заифлашиб, амр ҳақида ихтилоф қилиб ва сизсуйган нарсани кўрсатганидан сўнг исён қилгунингизча. Орангизда дунёнихоҳлайдиган кимсалар бор ва орангизда охиратни хоҳлайдиган кимсалар бор. Сўнграсизларни имтиҳон қилиш учун улардан бурди. Батаҳқиқ, сизни афв этди. Аллоҳмўминларга фазл эгаси бўлган зотдир. (Уҳуд жангида ғолиб келиб турганмусулмонлар бирдан мағлубиятга учрашлари исён, сусткашлик ва Пайғамбаралайҳиссаломнинг амрларига хилоф қилишоқибатида юзага келди. Ҳолбуки, Бадрғазотида мусулмонлар сонлари, қуроллари оз бўлса ҳам, ғолиб келган эдилар. Буэса, ўз навбатида, Аллоҳнинг мўминларга нусрат беришига ваъдаси мўминларнингАллоҳнинг амрига тўлиқ амал қилишларига боғлиқ эканлигини кўрсатади.)

153.

Пайғамбар ортингиздан чақириб турса ҳам, ҳеч кимгақарамай тирқираб қочганингизни эсланг. Ўтган нарсага ва етган мусибатга хафабўлмаслигингиз учун сизга ғам устига ғам берди. Аллоҳ қилаётган амалларингизданхабардор зотдир. (Аллоҳ таоло Уҳуд урушида сизга ғам устига ғам берди. Авваложароҳат етди; кўпчилик қатл бўлди; мушриклардан мағлуб бўлдилар; ўлжадан қуруққолдилар; ғалабани қўлдан чиқардилар ва энг улкан ғам–Расулуллоҳни оғир ҳолдаташлаб қочишлари ва у зотнинг бошлари ёрилиб, тишлари синиб, ёноқларига темирҳалқаларнинг кириши бўлди. Мана шу охирги ғам ҳамма ўтган нарсаларни ва етганмусибатларни унутдириб юборди.)

154.

Сўнгра, ғамдан кейин, сиздан бир тоифангизни қамраб олганмудроқни омонлик қилиб туширди. Бошқа тоифа эса, ўзи билан овора бўлиб, Аллоҳҳақида ноҳақ, жоҳилият гумонини қилиб: “Бизнинг қўлимизда нима иш бор эди”,дейишди. Сен:”Ишнинг барчаси Аллоҳдандир”, деб айт! Сенга ошкор қилмаганнарсаларини ичларида махфий тутарлар. Улар: “Агар қўлимизда бир иш бўлганида, буерда қатл қилинмас эдик, дерлар. Сен: “Агар уйларингизда бўлсангиз ҳам, қатлбўлиш тақдирида ёзилганлар ўз ўлим жойларига чиқар эдилар. Бу, Аллоҳкўксингиздаги нарсани синаши ва қалбингиздагини яхшилаб поклаши учундир. Аллоҳкўкракдаги нарсани ҳам билувчи зотдир”, деб айт. (Мусулмонлар Уҳуд урушидаенгилиб қоча бошлаганларида, Аллоҳ таоло уларга мудроқни омонлик қилиб юбориб,ҳатто фалокатдан, бутунлай тор-мор бўлишдан сақлаб қолди. Бир оз мудраб, сўнгўзига келган мусулмонлар Пайғамбар алайҳиссалом атрофларида тўпланишди ватоғнинг баландроқ, қулайроқ жойига чиқиб жойлашишди. Буни кўрган мушрикларохиригача ҳужум қилишга юраклари дов бермай, ортга қайтдилар. Мўминлардан биртоифаси бу иш билан овора бўлиб турган бир пайтда: Бу тоифа–иймони заиф тоифа,қалбида фидокорлик туйғуси ўрнашмаган тоифа. Шу боисдан Аллоҳ учун оворабўлмайди, дину диёнат учун овора бўлмайди, Пайғамбар учун овора бўлмайди,мусулмонлар учун овора бўлмайди. Бошларига зарба етганда, иймони заифлар,мунофиқлар доимо шундай қиладилар. Бошлиқларга осилиб, ҳамма айбни уларга тўнкабодамларни улардан айнитишга ўтадилар. Баъзи қатл бўлганлар ҳақида ҳам: “Агарбизнинг ихтиёримиз билан иш бўлганида, бундай бўлмас эди”, дейдилар. ҚуръониКарим уларнинг бу нотўғри васвасаларини ҳам тўғрилаб, ўлим ва ҳаёт ортидаги,синовлар замиридаги ҳикматларни баён қилади.)

155.

Икки тўп тўқнашган куни сизлардан юз ўгириб қочганларнибаъзи қилган ишлари туфайли шайтон йўлдан урди, холос. Батаҳқиқ, Аллоҳ уларниафв қилди. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

156.

Эй иймон келтирганлар! Куфр келтирганларга ва ер юзидаюрган ва ғозий бўлган биродарлари ҳақида, агар бизнинг ҳузуримизда бўлганларидаўлмас эдилар ва қатл қилинмас эдилар, дейдиганларга ўхшаманг. Буни Аллоҳқалбларида ҳасрат қилиши учун айтадилар. Аллоҳ тирилтиради ва ўлдиради, Аллоҳқилган амалларингизни кўрувчи зотдир.

157.

Гарчи Аллоҳ йўлида қатл қилинсангиз ҳам ёки ўлсангиз ҳам,Аллоҳдан бўладиган мағфират ва раҳмат улар жамлайдиган нарсадан яхшидир.

158.

Гарчи ўлсангиз ҳам ёки қатл қилинсангиз ҳам, албатта,Аллоҳ ҳузурида йиғилурсиз.

159.

Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол,қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт.Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдансўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир. (Аллоҳтаоло ушбу амр ила Пайғамбар алайҳиссаломни қалби кенгликда,мулойимликда–кишиларни атрофларида жамловчи олий сифатларда бардавом бўлишгачақириб, айблар ўтган бўлса хам, мусулмонларни афв этишга буюрмоқда.)

160.

Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ.Агар сизни ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам ёрдам берар эди. Мўминлар фақатАллоҳгагина таваккал қилсинлар.

161.

Пайғамбарга хиёнат ҳеч тўғри келмас. Кимки хиёнат қилса,қиёмат куни хиёнат қилиб олган нарсаси билан келади. Сўнгра ҳар бир жон касбигаяраша тўлиқ олади. Уларга зулм қилинмас. (Биринчи марта мусулмонлар Бадр урушидаўлжа олдилар. Ўша ўлжа ҳақида мунофиқлар иғво тарқатишди. Бу иғволар орасидашундай ёлғон хабар ҳам бор эдики, у бўхтонга кўра, гўё Пайғамбаримизалайҳиссалом ўлжаларни ғалул сифатида, яъни, махфий равишда, беркитиболганмишлар. Жумладан, Бадр урушида тушган ўлжадан бир тўп олтин йўқолганида ҳамПайғамбар алайҳиссаломни айблашди, у кишидан гумон қилишди. Уҳуд урушида эса,камончиларнинг жойларини ташлаб кетишларига ўлжа дарди сабаб бўлган эди. Ушбуоятда мазкур туҳматомуз шубҳа-гумонлар жуда кескинлик ила рад этилмоқда. НафақатМуҳаммад алайҳиссалом, балки умуман барча Пайғамбарларга хиёнат буткул ёт хислатэкани очиқ айтилмоқда:)

162.

Аллоҳнинг розилигини излаган одам, Аллоҳнинг ғазабигадучор бўлган ва борар жойи жаҳаннам бўлган одамга ўхшармиди?! Ва у қандай ҳамёмон жой.

163.

Уларнинг Аллоҳнинг ҳузуридаги даражалари турлича. Аллоҳқилаётган амалларини кўриб турувчи зотдир.

164.

Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб,неъмат берди. У аларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадир, уларнипоклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатадир. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсаларҳам.

165.

Сен:”Сизга мусибат етган пайтда, ҳолбуки ўзингиз ҳамиккибараварини етказган эдингиз, бу қаердан, дейсизми?! Бу ўзингизнингҳузурингиздан!” деб айт. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир. (Яъни, ўзингизсусткашлик қилдингиз, заифлашдингиз, ўзингиз Аллоҳнинг шартини буздингиз,ўзингиз Пайғамбарнинг амрига хилоф қилдингиз, энди келиб, “Бу қаердан?”дейсизми?! Билиб қўйинг, бу мусибатни ўзингиз ўзингизга чақириб олдингиз.)

166.

Икки жамоа тўқнашган куни сизга мусибат Аллоҳнинг изнибилан ва мўминларни билиш учун.

167.

Ва мунофиқлик қилаётганларни билиш учун етди. Ва уларга:”Келинглар, Аллоҳнинг йўлида уруш қилинглар ёки мудофаа қилинглар”, дейилди.Улар “Агар жанг бўлишини аниқ билсак, сизга эргашардик”, дедилар. Улар ўша кундаиймондан кўра куфрга яқинроқ эдилар. Тиллари билан дилларида йўқ нарсаниайтадилар. Аллоҳ беркитаётган нарсаларини яхши билувчи зотдир.

168.

Улар ўз биродарларига ва (урушга чиқмай) ўтирганларга:”Агар бизга итоат қилганларида қатл қилинмас эдилар”, дейишди. Сен: “Агаргапингиз рост бўлса, ўзингиздан ўлимни қайтариб кўринг-чи”, деб айт. (Мунофиқларўз биродарларига ва урушга чиқмай уйда ўтирганларга ўзларини ҳақ кўрсатиб, айбнижанг қилганларга ағдара бошладилар. Уларнинг фикрича, Пайғамбар алайҳиссаломнингамрларига итоат қилганлари хатолик бўлган. Агар мунофиқларга итоат қилганларидатўғри бўлар эмиш. Бу даъво тагида ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси билан бўлишиниинкор этиш ётади.)

169.

Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар дебҳисобламанглар. Балки улар тирик, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар.

170.

Улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсалардан хурсандлар ваҳали ортларидан ўзларига қўшилмаган биродарларига, уларга хавф йўқлигини ҳамдахафа ҳам бўлмасликларининг хушхабарини бермоқдалар.

171.

Улар Аллоҳдан бўлган неъмат ва фазлнинг ҳамда, албатта,Аллоҳ мўминларнинг ажрини зое қилмаслигининг хушхабарини бермоқдалар. (Ушбуоятлар Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб қурбон бўлган бандалари мақомларининг баёнидир.Уларни “ўликлар” деб ҳисобламасликка амр, улар тирик эканликлари ва Роббилариҳузурида ризқланаётганларининг хабаридир. Демак, шаҳидлар ҳақидаги тасаввуршундай бўлиши керак.)

172.

Улар жароҳат етгандан кейин ҳам Аллоҳ ва Пайғамбарчақириғига жавоб берадиганлардир. Улардан яхшилик ва тақво қилганларига улуғажрлар бордир.

173.

Уларга кишилар: “Албатта, одамлар сизга қарши кучтўпладилар, улардан қўрқинглар”, деганда, иймонлари зиёда бўлди ва: “БизгаАллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил”, дедилар. (Яъни, ўша мўминларгабаъзи кишилар келиб, қурайшликларнинг уларга қарши кўп куч тўплаганларини айтиб,улардан қўрқинглар, деганида, мўминлар қўрқиш ўрнига, иймонлари зиёда бўлди. Шубилан бирга, “Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил”, дедилар.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар(с.а.в.) ўз саҳобаларидан бирига: “Бошингга оғир иш тушганда, “Ҳасбияллоҳу ванеъмал вакийл” дегин”, деганлар.)

174.

Бас, Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила, уларга ёмонликетмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигига эришдилар. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.(Улар Аллоҳга таваккал қилиб, Уни ўзларига кофий вакил билиб чиққан эдилар. Бас,бу урушдан зиён кўрмасдан, Аллоҳнинг неъмати, фазли ва розилигига сазовор бўлганҳолда қайтдилар.)

175.

Албатта, бундай бўлишингиз шайтондандир, у ўз яқинлариданқўрқитади. Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан қўрқинглар.(Яъни, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар, деган хабарданқўрқинчга тушсангиз, бу ҳолингиз шайтондандир. У сизларни ўз яқинлариданқўрқитади. Шайтон ўзига эргашганларни сизнинг кўзингизга кучли бўлиб кўринишиниистайди. Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, уларнинг қўлидан ҳечнарса келмайди.)

176.

Куфрга ошиқаётганлар сени хафа қилмасин. Албатта, уларҳаргиз Аллоҳга бирор зарар етказа олмаслар. Аллоҳ уларга охиратда насибақилмасликни хоҳлайдир. Уларга улкан азоб бордир.

177.

Албатта, куфрни иймонга сотиб олганлар Аллоҳга ҳаргизбирор зарар етказа олмаслар. Уларга аламли азоб бордир.

178.

Куфр келтирганлар уларни тек қўйганимизни ўзлари учуняхши деб ҳисобламасинлар. Биз уларни фақат гуноҳлари кўпайиши учунгина текқўямиз. Уларга хорловчи азоб бордир.

179.

Аллоҳ мўминларни сиз турган ҳолда, покидан нопокиниажратмасдан қўйиб қўймас. Аллоҳ сизларни ғайбдан хабардор қилиб қўймас. ЛекинАллоҳ Ўз Пайғамбарларидан кимни хоҳласа, танлаб олади. Бас, Аллоҳга ва УнингПайғамбарларига иймон келтиринглар. Агар иймон келтирсангиз ва тақво қилсангиз,сизларга улуғ ажр бордир. (Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўминларни мунофиқларга аралашбўлиб юраверишларига қўйиб қўймаслигини, балки ҳақиқий мўминни мунофиқданажратиб олишни айтмоқда. Одатда, бундай пайтларда синов, имтиҳон усули ишгасолинади. Уҳуд уруши ҳам ана шундай: покни нопокдан, ҳақиқий мўминни мунофиқданажратиб олиш учун синов, имтиҳон бўлди.)

180.

Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қилганлар буниўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат кунибахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур. Осмонлару ернинг меросиАллоҳгадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. (Ислом динитаълимоти бўйича, инсоннинг қўлидаги мол унга Аллоҳ Ўз фазлидан берганомонатдир. Шунинг учун у мазкур молнинг ҳақиқий эгаси Аллоҳнинг розилиги йўлидасарфлаши керак. Аммо бахиллик қилиб, молни сарфламай тўпласа, ўзининг кўзигаяхши бўлиб кўрингани билан, аслида яхшилик бўлмайди. Ким бахиллик билан тўплаганмолини яхшилик деб ҳисобласа, нотўғри ўйлаган бўлади.)

181.

Батаҳқиқ, Аллоҳ: “Албатта, Аллоҳ камбағал ва биз боймиз”,деганларнинг гапини эшитди. Айтганларини ва Набийларни ноҳақ ўлдирганларни ёзибқўямиз ва: “Куйдирувчи азобни татиб кўринг!” деймиз. (Яҳудийлар доимо Аллоҳтаоло тўғрисида ёмон тасаввурда, ноҳақ ақидада бўлганлар. Улар мўътабарҳисоблайдиган китобларида ҳам бу нарса ўз аксини топган. Бўлмаса, Аллоҳкамбағал, биз боймиз, дейишармиди? Аллоҳ уларнинг бу беодоб гапларини эшитмайдидеб ўйлашади. Аммо улар нотўғри ўйлашади. Қиёмат куни фаришталар Аллоҳнингномидан уларга: “Куйдирувчи азобни татиб кўринг!” дейдилар.)

182.

Бундоқ бўлишлиги, сизнинг ўз қўлингиз ила қилганингизтуфайлидир. Албатта, Аллоҳ бандаларига зулм қилувчи эмас.

183.

“Албатта, Аллоҳ биздан ўтда куядиган қурбонликкелтирмаган Пайғамбарга ишонмаслигимизга аҳд олган”, дейдиганларга, сен: “Менданолдин ҳам сизларга Пайғамбарлар очиқ-ойдин баёнотлар ва сиз айтган нарса биланкелганлар. Агар ростгўй бўлсаларингиз, нимага уларни ўлдирдингиз?” деб айт.(Яъни, ҳозир Пайғамбар алайҳиссаломдан мўъжиза келтиришни сўрашяпти.Мўъжизаникелтирсалар, у кишига иймон келтиришга ваъда қилмоқдалар. Лекин Қуръони Каримуларни ўзларининг бошидан ўтган воқеълик билан юзма-юз қўймоқда. Пайғамбарга(с.а.в.) хитоб этиб, уларга: “Мендан олдин ҳам сизларга Пайғамбарлар очиқ-ойдинбаёнотлар ва сиз айтган нарса (яъни, мўъжизалар) билан келганлар. Агар(мўъжизани кўрсак, иймон келтирамиз деганингизда) ростгўй бўлсаларингиз, нимагауларни ўлдирдингиз?” деб айт”. дейди.)

184.

Агар сени ёлғончи қилсалар, сендан олдин очиқ-ойдинбаёнотлар, ҳикматли китоблар ва нурли китоблар билан келган Пайғамбарларни ҳамёлғончи қилганлар.

185.

Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизнитўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз,ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас. (Қиёмат кунида заррачаяхшилик ҳам, заррача ёмонлик ҳам ҳисоб-китоб қилинади. Ҳар бир инсонга қилганигаяраша мукофот ёки жазо тўлиғича берилади. Ана ўшанда ҳақиқий ютуққа эришган кимумағлубиятга учраган ким экани маълум бўлади.)

186.

Албатта, молу жонда синовга учрайсиз. Албатта, сизданолдин китоб берилганлардан ва ширк келтирганлардан кўплаб озор эшитасиз. Агарсабр қилсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, бу салмоқли ишлардандир. (Барчаақида ва даъватларда, албатта, бало-офат ва синовлар бўлиши шартдир.Душманлардан озор эшитиш ва жафо кўриш ҳам бор нарса. Бундай пайтлардасабр-тоқатли, чидамли бўлиш ва Аллоҳ таолога тақво қилиш зарурдир. Чунки бу йўлолий мақсад йўлидир. Жаннат йўлидир. Жаннат йўли доимо тиканлар билан ўралганбўлади. Дўзах эса, шаҳвоний ишлар, лаззатлар билан ўралган бўлади.)

187.

Аллоҳ китоб берилганлардан, албатта, уни одамларга баёнқиласиз ва беркитмайсиз, деб аҳд олганини эсла. Бас, уни ортларига қаратиботдилар ва арзон нархга сотдилар. Сотиб олган нарсалари қандай ҳам ёмон! (Оятикаримада аҳли китобларнинг, хусусан, яҳудийларнинг аҳдни бузиб, хиёнат қилишлариўзига хос услуб ила баён этиляпти. Аслида, Аллоҳ уларга китоб бераётган пайтда,бу китобни албатта, одамларга баён қиласиз ва беркитмайсиз, деб аҳд олган эди.Жумладан, улар келишининг хабари ўз китобларида берилган Муҳаммадалайҳиссаломнинг васфлари ва у киши ҳақидаги маълумотларни беркитмасданодамларга баён қилишлари керак эди. Улар рози бўлиб, аҳд бериб олган бўлсаларҳам, аҳдни буздилар.)

188.

Қилганларига хурсанд бўлиб, қилмаганларига мақталишнисуядиганларни азобдан нажотда деб ҳисоблама. Уларга аламли азоб бор!

189.

Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ ҳар бирнарсага қодирдир.

190.

Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнингалмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. (Осмонга назар солиб, ақлиниишлатган одам, ерга назар солиб, ақлини ишлатган одам, кечаю кундузнингалмашишига назар солиб, ақлини ишлатган одам, албатта, Аллоҳнинг ягоналигига,қудратига, яратувчилигига қоил қолмасдан иложи йўқ.)

191.

Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларидаэслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлар: “Роббимиз, бунибекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан сақлагин.

192.

Роббимиз, албатта, сен кимни дўзахга киритсанг, батаҳқиқ,уни шарманда қилибсан. Ва золимларга ёрдам берувчилар йўқ.

193.

Роббимиз биз нидо қилувчининг, Роббингизга иймонкелтиринг, деб нидо қилаётганини эшитдик ва иймон келтирдик. Роббимиз, бизнинггуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан биргаўлдиргин.

194.

Роббимиз, бизга Пайғамбарларингга ваъда қилганнарсаларингни бергин ва бизни қиёмат куни шарманда қилмагин. Албатта, Сенваъдага хилоф қилмайсан”, дерлар. (Ушбу ояти карималардан кўриниб турибдики,Аллоҳнинг биру борлиги ҳамда чексиз қудрати ва бошқа комил сифатларини тўлаанглаб етиш учун ибодат ва тафаккур лозим экан. Бири бўлиб иккинчиси бўлмасаҳам, иш битмас экан. Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларда эслашдаражаси улуғ даража бўлиб, инсон ибодатга олий мақомга эришгандагина ушбударажага кўтарилади. Шундай даражада тафаккур қилган одам қалби соф ҳолга келадива дуо қилса, ижобат бўладиган мақомга етади.)

195.

Роббилари уларнинг (дуоларини) истижобат қилиб: “Менсизлардан эркагу аёл амал қилувчининг амалини зое қилмайман. Баъзингизбаъзингиздансиз. Ҳижрат қилганлар, диёрларидан чиқарилганлар, Менинг йўлимдаазият чекканлар, жанг қилганлар ва қатл бўлганларнинг ёмонликларини ўчираманҳамда уларни, албатта, остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритаман, буАллоҳнинг ҳузуридан савобдир. Ва Аллоҳ–ҳузурида гўзал савоб бор зотдир”, деди.(Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло тафаккурингизни, хаёлингизни, ниятингизни ёкигапу сўзингизни зое қилмайман, дегани йўқ. Балки, амалингизни зое қилмайман,демоқда. Демак, Аллоҳнинг ўлчовида энг эътиборга сазовор нарса амалдир. Яхшиликйўлида қилинган амал, Ислом дини назарида, ибодат даражасига кўтарилади. Амалқилувчи иймонли бўлса бўлди. Унинг кимлигидан қатъий назар, амали зое бўлмайди.)

196.

Куфр келтирганларнинг юрт кезишлари сени алдаб қўймасин.

197.

Бу озгина матоҳдир. Сўнгра ўринлари жаҳаннамдир. У қандайҳам ёмон ётоқ! (Бу дунёнинг қизиқ ишларидан бири шуки, мўминлар, аброрларазоб-уқубатга дучор бўлиб, юртларидан ҳижрат қилиб чиқиб ёки ҳайдаб чиқарилибёки қамоқларга ташланиб, Аллоҳнинг йўлида азиятлар чекиб турган бир пайтда,кофирлар кибру ҳаво, дабдабаю тантана билан юрт кезадилар. Ҳаммага ўзлариникўз-кўз қиладилар. Бу ҳолат мўминларни хафа қилиб, нимага бундай бўлади, дегансаволни кўнглига солиб, адаштириб, алдаб қўйиши мумкин. Ушбу оят ана шунақаалдовга берилиб қолмасликни мўминларга Пайғамбар (с.а.в.) орқали тайинламоқда.)

198.

Лекин Роббиларига тақво қилганлар учун остидан анҳорлароқиб турган жаннатлар бўлиб, унда абадий қолурлар. Бу Аллоҳдан зиёфатдир. Аллоҳҳузуридаги нарса аброрлар учун яхшидир.

199.

Албатта, аҳли китоблардан Аллоҳга, сизларга туширилганнарсага, уларга туширилган нарсага иймон келтирадиганлари, Аллоҳга ўзини хортутиб бўйин эгадиганлари, Аллоҳнинг оятларини арзон баҳога сотмайдиганларибордир. Ана ўшаларга Роббилари ҳузурида ажр бордир. Албатта, Аллоҳ тезҳисобзотдир.

200.

Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг. Сабр ила ғолибкелинг. Курашга бел боғлаб туринг. Аллоҳга тақво қилинг. Шоядки ютуққаэришсангиз. (Сабр ила ғолиб келиш муҳим нарса, чунки қарши тараф ҳам ўзига ярашасабрлидир. Демак, икки томоннинг сабрлари курашида мўминларнинг сабри ғолибкелиши керак. Буни шаръий истилоҳда “мусобара” дейилади. Биз “курашга бел боғлабтуринг” деб таржима қилган ибора эса, “муробата” дейилиб, ибодат жойида ёкимусулмонларни душмандан ҳимоя қилиш жойида бардавом бўлиш маъносини беради.)