39. Зумар

1.

Бу китобнинг нозил қилиниши азизу ҳаким бўлган Аллоҳтомонидандир.

2.

Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сенАллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт.

3.

Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзгаавлиё-дўстлар тутганлар: “Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқинқилишлари учунгина ибодат қилурмиз”, (дерлар). Албатта, У зот улар орасидаихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофиркимсаларни ҳидоят қилмас. (Мушриклар Аллоҳ таолонинг яратувчи зот эканини,осмонлару ерни яратганини тан олар эди. Аммо ўша холиқнинг тавҳидини, яккаЎзигина ибодатга сазовор эканини тан олмасди. Ибодатда унга турли бут васанамларни шерик қилар эди. Улар ўзларича афсона тўқиб, фаришталар Аллоҳнингқизлари, деб сафсата сотишарди. Фаришталарга турли ҳайкаллар ясаб ўшаларгасиғинишарди. Биз малоикаларга ибодат қилиш зарурлигидан эмас, улар бизни шафоатэтиб, Аллоҳга жуда ҳам яқинлаштиришлари учун сиғинамиз, дейишарди. Бу ишлариэса, ботил иш эди. Аллоҳнинг тавҳидига хилоф эди. Куфр ва ширк эди.)

4.

Агар Аллоҳ бола тутишни истаса, албатта, Ўзи яратганнарсалардан хоҳлаганини танлаб олар эди. У зот покдир. У якка ва ўта қаҳрлиАллоҳдир.

5.

У осмонлару ерни ҳақ ила яратган, кечани кундуз устигаўрайдиган, кундузни кеча устига ўрайдиган, қуёш ва ойни бўйсундирадиган зотдир.Ҳар бири белгиланган муддатча юрмоқда. Огоҳ бўлингким, У азизу ўта мағфиратлизотдир. (Оятда Аллоҳ таолонинг ҳеч бир шерикка, фарзандга мутлақо ҳожати йўқлигибаён қилинмоқда. Аллоҳ таолонинг ваҳдониятининг далиллари эслатилмоқда.)

6.

У сизларни бир жондан яратди. Сўнгра ундан жуфтини қилдива сизларга чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни туширди. У сизни оналарингизқорнида уч зулмат ичида, бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, астаяратадир. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Барча мулк Уникидир. Ундан ўзга ҳеч бирибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасиз?! (Ушбу оятда Аллоҳтаоло инсонни она қорнида уч зулмат ичида яратганининг хабарини бермоқда. Учзулмат нима? Тафсирчи уламоларимиз бу саволга, уч зулматнинг бири ҳомилани ўрабтурувчи парда, иккинчиси бачадон, учинчиси қорин, деб жавоб берганлар. Илмийтараққиёт бу жавобни яна ҳам аниқлаштирди. Мутахассис олимлар ўтказгантекширишлардан ҳомилани ўраб турувчи парда уч қават экани маълум бўлди. Аллоҳтаолонинг: “оналарингиз қорнида уч зулмат ичида”, дегани бежиз эмас экан.Қориннинг ичида уч зулмат, уч қават пардани яратган ким? Нима учун бир эмас,икки эмас ёки тўрт эмас, айнан уч қават? Шунинг ўзи Аллоҳ таолонинг ваҳдониятигадалил эмасми?)

7.

Агар куфр келтирсангиз, албатта, Аллоҳ сиздан беҳожатдир.У ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар Унга шукр келтирсангиз,сиздан рози бўлур. Ҳеч бир оғирлик кўтаргувчи жон ўзга жоннинг оғирлигиникўтармас. Сўнгра фақатгина Роббингизга қайтишингиз бор. Бас, У нима амал қилибюрганингизнинг хабарини берур. Албатта, У диллардаги нарсаларни ҳам ўта билгувчизотдир.

8.

Қачонки инсонни зарар тутса, Роббига тавба қилган ҳолидадуо қиладир. Сўнгра унга Ўз фазлидан неъмат берса, олдин дуо қилиб турганнарсасини унутадир ва Аллоҳга Унинг йўлидан адаштирмоқ учун тенгдошлар қилади.Сен: “Куфринг билан бир оз ҳузурланиб тур. Албатта, сен жаҳаннам эгаларидансан”,деб айт.

9.

Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолидаохиратдан қўрқиб, Робби раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен:”Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!” деб айт. Албатта, ақлэгаларигина эсларлар. (Аллоҳга куфр келтирган, Унга ибодат қилмаган, Унга бўйинэгмаган, кечалари Унинг розилигини йўлида бедор бўлмаган, охиратдан қўрқмаган,Робби раҳматидан умид этмаган одам, албатта, ушбу кечалари Аллоҳга ибодатқилган, Аллоҳнинг Ўзигагина сиғинган, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учунбедор бўлган, охиратдан қўрққан ва Робби раҳматидан умидвор кимсага тенг бўлаолмайди.)

10.

Сен менинг тарафимдан: “Эй иймон келтирган бандаларим,Роббингизга тақво қилинг. Бу дунёда гўзал амал қилганларга гўзаллик бордир.Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқберилур”, деб айт. ( Иймон Аллоҳга ишониш ва унинг айтганига юришдир. Тақво эса,доимо Аллоҳни ҳис қилиб туриш ва амрларини бажаришдир.)

11.

Сен: “Албатта, мен динни Ўзи учун холис қилган ҳолимдаАллоҳга ибодат этишимга буюрилганман.

12.

Ва мен мусулмонларнинг аввалгиси бўлишимга амрэтилганман”, деб айт. (Аввал айтилганидек, “дин” итоат, ибодат, жазо, мукофотҳамда шариат маъноларини англатади. Демак, Пайғамбаримиз (с.а.в.) фақат холисАллоҳгагина итоат қилишга, фақат холис Аллоҳнинг кўрсатмаларига амал қилишгабуюрилганлар, фақат холис Аллоҳдангина жазо ва мукофот кутишга, фақат Аллоҳнингшариатига амал этишга буюрилганлар. Мана шу нарса соф тавҳиддир. Аллоҳ таолонингваҳдониятига иқрорликдир.)

13.

Сен: “Албатта, мен агар Роббимга исён этсам, улуғ куннингазобидан қўрқаман”, деб айт.

14.

Сен: “Динимни Ўзига холис қилган ҳолимда Аллоҳгагинаибодат қилурман.

15.

Бас, сизлар ундан ўзга нимани хоҳласангиз, ўшанга ибодатқилаверинглар” , деб айт. Сен: “Албатта, зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига вааҳлларига зиён қилгувчилардир. Огоҳ бўлингким, ана ўша очиқ-ойдинзиёнкорликдир”, деб айт.

16.

Улар учун тепаларидан ҳам оловдан “соябонлар” бор,остларидан ҳам оловдан “соябонлар” бор. Бу билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур:”Эй бандаларим, менга тақво қилинглар!” (Аллоҳ таоло қиёматнинг азоблари ҳақидаолдиндан огоҳлантириб қўяди. Бошларига мусибат тушганда, эй Роббимиз, аввалроқайтмаган экансан, демасинлар).

17.

Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четда бўлганларга ваАллоҳга қайтганларга хушхабар бор. Бас, бир бандаларимга хушхабар бер.

18.

Улар гапни эшитиб, энг гўзалига эргашадиганлардир. Анаўшалар Аллоҳ ҳидоят қилганлардир. Ана ўшалар, ҳа, ўшалар ақл эгаларидир. (Ушбужумладан билинадики, одамлар икки тоифа–Аллоҳга ёки тоғутга ибодат этадиганбўлади. Учинчи хили бўлиши мумкин эмас. Аллоҳга ибодат қилмаган одам, албатта,тоғутга, яъни, Аллоҳдан ўзгага сиғинган бўлади. Мен динсизман, ҳеч нарсагаибодат қилмайман, деганлар ёлғон гапирадилар. Улар, ҳеч бўлмаса, ҳавои нафсигаёки ўзи аъзо бўлган жамиятнинг урф-одатига бўйсунадилар–ибодат қиладилар.)

19.

Ёки ҳақида азоб сўзи ҳақ бўлган кимсани— дўзахдагикимсани сен қутқара олурмисан?!

20.

Лекин Роббиларига тақво қилганлар учун болохоналарустидан болохоналар бино қилингандир. Остларидан анҳорлар оқиб турур. Аллоҳнингваъдаси шу! Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас.

21.

Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбаъларданюритиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқарур.Кейин у қурийдир. Бас, уни сарғайган ҳолида кўрарсан. Сўнгра уни қуруқ чўпгаайлантирур. Албаттта, бунда ақл эгалари учун эслатма бордир.

22.

Аллоҳ кўксини Исломга кенг қилиб очиб қўйган шахс ўзРоббидан бўлган нурда эмасми?! Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларгавой бўлсин! Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадирлар.

23.

Аллоҳ энг гўзал сўзни ўхшаш ва такрорланган китоб этибтуширар. Ундан Роббиларидан қўрқадиганларнинг терилари титрар. Сўнгра уларнингтерилари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига юмшар. Ана шу Аллоҳнинг ҳидоятидир. У илаАллоҳ хоҳлаган кимсани ҳидоят қилур. Кимни Аллоҳ залолатига кетказса, бас, унингучун ҳидоят қилгувчи йўқ. (Қуръони Карим энг гўзал сўздир. Унинг оятларигўзалликда, пурмаъноликда, ҳикматда, тўғриликда ва ҳукмда бир-бирига ўхшашдир.”Такрорланадиган” бўлиши эса, ҳукмлари такрор-такрор келади, ҳикматларитакрор-таркор келади, ваъзлари, огоҳлантиришлари, ваъдаю таҳдидлари ҳамтакрор-такрор келади. Шунингдек, суралари, оятлари такрор-такрор ўқилади, ёдолинади, ўрганилади. Бу сифат Аллоҳ таолонинг аброр бандаларининг сифатидир.Улар Қуръон тиловатидан, ундаги маънолардан жуда қаттиқ таъсирланадилар.Огоҳлантирувчи, таҳдид қилувчи оятлар келганида хавфдан, қўрқинчдан баданларититрайди, яхши ваъда ва раҳмат оятлари келганида умидворликдан баданлари вақалблари юмшайди, Аллоҳнинг зикрига яна ҳам кўпроқ бериладилар. Бундай бўлишияхшилик аломатидир.)

24.

Ахир қиёмат куни золимларга, касб қилиб юрган нарсангизнитотиб кўринг, дейилганида ёмон азобдан юзи ила сақланадиган одам (мўмин ила тенгбўлармиди)?!

25.

Улардан олдингилар ҳам ёлғончи қилганлар, бас, уларгаўзлари сезмаган томондан азоб келган.

26.

Аллоҳ уларга бу дунёда хорликни тотдирди, албатта, охиратазоби, агар билсалар, янада улкан бўлур.

27.

Батаҳқиқ, Биз ушбу Қуръонда одамларга турли мисолларкелтирдик. Шоядки эсласалар.

28.

Арабча Қуръонни эгриликсиз қилиб (туширдикки), шоядкитақво қилсалар.

29.

Аллоҳ бир мисол келтирур. Бир одамга талашувчи шерикларэгадир. Саломат ҳолидаги бошқа бирига бир киши эгадир. Икковларининг мисолибаробарми?! Аллоҳга ҳамд бўлсин. Йўқ, кўплари билмаслар.

30.

Албатта, сен ҳам ўлгувчисан, улар ҳам ўлгувчидирлар.(Аллоҳдан бошқа ҳар бир тирик жон ўлади. Ҳамма ҳам ўлади. Ўлмайдиган ҳеч кимйўқ. Фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина қолади.)

31.

Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни Роббингиз ҳузуридатортишурсизлар.

32.

Аллоҳга нисбатан ёлғон гапирган ва ўзига содиқ (сўз)келганида уни ёлғонга чиқаргандан ҳам золимроқ кимса борми?! Кофирларнинг жойижаҳаннамда эмасми?!

33.

Содиқ (сўз)ни келтирган ва уни тасдиқ қилган эса, анаўшалар тақводорлардир. (Яъни, Аллоҳнинг содиқ сўзини бандаларга етказган ва ўшасодиқ сўзни тасдиқлаганлар тақводорлардир. Қуръони Каримни келтирган Муҳаммад(с.а.в.) ҳамда бошқа барча Пайғамбарлар алайҳиссалом ва барча мўмин бандалар шусирага кирадилар. Улар Аллоҳ таолога тақво этган, унинг айтганини қилган,қайтарганидан қайтган бандалардир.)

34.

Улар учун Роббилари ҳузурида хоҳлаган нарсалари бордир.Ана ўша гўзал амал қилгувчиларнинг мукофотидир.

35.

Зеро, Аллоҳ уларнинг қилган энг ёмон амалини ўчириб,қилиб юрган энг гўзал амаллари ажри ила мукофотлар.

36.

Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?! Улар сени унданбошқалар билан қўрқитадилар. Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳечбир ҳидоят қилгувчи йўқ. (Пайғамбаримиз (с.а.в.) мушрикларни Аллоҳ таолонингтавҳидига чақириб, уларнинг турли сохта худоларини айблаганларида, улар:”Муҳаммад худоларимизни сўкишдан тўхтамаса, унга, албатта, ёмонлик етади”, деб узотни (с.а.в.) қўрқитмоқчи бўлганлар. Ушбу оят шу муносабат ила тушган экан.Гарчи хос сабаб билан нозил бўлса ҳам, маъноси умумийдир.)

37.

Кимни Аллоҳ ҳидоятга солса, бас, унинг учун ҳеч бирзалолатга кетказгувчи йўқ. Аллоҳ азизу интиқом эгаси эмасми?!

38.

Агар улардан: “Осмонлару ерни ким яратди?” деб сўрасанг,албатта: “Аллоҳ!” дерлар. Сен: “Менга хабар беринглар-чи! Сиз илтижо қилаётганАллоҳдан бошқа нарсалар, агар Аллоҳ менга зарарни ирода қилса, ўшалар унингзарарини аритгувчи бўла олурларми?! Ёки менга марҳаматни ирода қилса, ўшаларУнинг марҳаматини тутиб қолгувчи бўла олурми?!” деб айт. Сен: “Менга Аллоҳетарли, таваккал қилгувчилар унгагина таваккал қилурлар”, деб айт.

39.

Сен: “Эй қавмим, ўз ҳолингизча амал қилаверинг. Албатта,мен ҳам амал қилгувчиман. Бас, тезда билурсиз.

40.

Кимга уни расво қиладиган азоб келажагини ва кимгадавомли азоб тушажагини”, деб айт. (Яъни, эй қавмим, Аллоҳнинг тавҳид йўлигаюрмай, Унга ширк келтирадиган бўлсангиз, ўз ихтиёрингиз билан, ўз хоҳишингиз вайўлингиз билан амал қилаверинг. Аммо мен Аллоҳнинг айтганига амал қиламан. Тездақиёмат қоим бўлажак, ўшанда биласиз. Кимнинг устидан муқим турадиган азобтушажагини биласиз. Менингми, сизларнингми?)

41.

Албатта, Биз одамлар учун сенга китобни ҳақ ила туширдик.Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзига фойда. Ким залолатга кетса, ўзига зарар. Сенуларга вакил-қўриқчи эмассан. (Ким ақлини ишлатиб, инсоф қилиб ҳидоятга юрса,Аллоҳ туширган Қуръонга амал қилса, ўзига фойда бўлади. Ким шунчалик гап-сўзданкейин ҳам, Аллоҳ унга ақл-ҳуш бериб, Пайғамбар юбориб, китоб тушириб, ҳақ йўлникўрсатиб қўйганидан кейин ҳам залолат йўлини танласа, ўзига зарар қилади,бошқага эмас.)

42.

Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса, уйқусивақтида олур. Бас, ўлишига ҳукм қилганларини ушлаб қолур, қолганларини маълуммуддатгача қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учуноят-ибратлар бордир. (Ҳар лаҳзада қанчадан қанча одамлар жон берадилар. Уларнингжонини ким олади? Ҳар бир одам ҳар куни маълум муддат ухлайди, ўшанда у ўликкаўхшаб ётади. Унинг жони нима бўлади? Бу саволларга мазкур жумлада жавоб бор.Жонларни ўлим вақтида ҳам, ухлаган вақтида ҳам оладиган зот Аллоҳдир. Тандан жончиқиши катта вафот, ухлаганда тана билан жон орасида алоқанинг кучсизланишикичик вафот дейилади. Чунки ухлаган одамнинг жонини ҳам Аллоҳ таоло олганбўлади. Кимнинг қазоси етган бўлса, уйқусидан қайта уйғонмай, кичик вафоти каттавафотга айланиб қолаверади. Аллоҳ ажали етмаганларнинг жонини қўйиб юборади.Улар белгиланган ажалгача яшаб юрадилар.)

43.

Ёки Аллоҳдан ўзга шафоатчилар тутганларми?! Сен: “Ахирулар бирор нарсага эга бўлмасалар ва бирор нарсани англамасалар ҳам-а?!” дебайт.

44.

Сен: “Барча шафоат ёлғиз Аллоҳникидир. Осмонлару ернингмулки-эгалиги ҳам ёлғиз Уникидир. Сўнгра Унгагина қайтарилурсизлар”, деб айт.

45.

Қачонки Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи зикр қилинса, охиратга иймонкелтирмайдиганларнинг қалблари сиқилиб кетар. Қачонки ундан ўзгалар зикрқилинсалар, бирдан шодланиб кетарлар.

46.

Сен: “Эй Аллоҳим! Осмонлару ерни яратган зот! Ғойиб ваошкорни билгувчи зот! Сенинг Ўзинг бандаларнинг орасида улар ихтилоф қилиб юрганнарсаларда ҳукм қилурсан”, деб айт.

47.

Агар зулм этганларга ер юзидаги барча нарса ва у биланяна шу қадар нарса берилса ҳам, қиёмат куни ёмон азобга тўлов қилиб юборишларианиқ. Ва уларга Аллоҳ томонидан ўзлари хаёлларига ҳам келтирмаган нарсалар зоҳирбўлур. (Кофир ва мушриклар бу дунёда гердайиб, талашиб – тортишганлари билан,қиёмат қоим бўлиб, ўзларига бериладиган азобни тушуниб етганларида, азобданқутулиши учун бор-йўқ дунёсини беришга тайёр турадилар. Аммо бу тўлов кимга ҳамкерак? Қиёмат кунининг қозиси пора ҳам, тўлов ҳам олмайди. У беҳожат зот. Унингҳузурида кофир ва мушриклар учун амалларига яраша жазо бор, холос.)

48.

Ва уларга ўзлари касб қилган нарсаларнинг ёмонлиги зоҳирбўлур ва уларни ўзлари масхара қилиб юрган нарса ўраб олур.

49.

Бас, қачонки инсонни зарар тутса, у бизга дуо қилур.Сўнгра унга Биз ўзимиздан неъмат берсак: “Албатта, бу менга илмим туфайлиберилди”, дер. Йўқ! У синовдир. Лекин кўплари билмаслар. (Бошига мусибат тушса,бало-офат келса, ўшандай кимса ҳам сохта худоларига эмас, Аллоҳ таологаёлборади. Оғир мусибат вақтида манманлик ва такаббурлик ҳам қолмайди, инсоннингфитрати соф табиати очилади. Инсоннинг фитратида эса, Аллоҳ таолонингваҳдониятини тан олиш хусусияти бор. Шу боис ҳар қандай инсон у қанчалик кофир,қанчалик мушрик бўлмасин, бошига мусибат тушиб, зарарга юз тутса, фақат Аллоҳтаолонинг ўзига ёлборади. Аллоҳ таоло ундан зарарни олиб, унга янатинчлик-омонлик ва офиятни берса, у эски ҳолатига қайтади. Аллоҳ берганнеъматни, тинчлик-омонлик, офият ва яхшиликларни ўз илмим, хатти-ҳаракатим билантопдим, деб даъво қила бошлайди.)

50.

Батаҳқиқ, буни улардан аввалгилар ҳам айтган эдилар. Бас,уларнинг қилган касблари ўзларига асқотмади.

51.

Бас, уларга қилган касбларининг ёмонликлари мусибатбўлди. Анавилардан зулм қилганларига ҳам тезда қилган касбларининг ёмонликларимусибат бўлур. Улар қочиб қутулгувчи ҳам эмаслар.

52.

Улар Аллоҳ хоҳлаган кишисига ризқни кенг ва тор қилишинибилмасмидилар?! Албатта, бунда иймон келтиргувчи қавмлар учун оят-белгиларбордир.

53.

Сен менинг тарафимдан: “Эй ўз жонларига исроф (жабр)қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барчагуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмлизотдир”, деб айт. (Имом “Бухорий Саъд ибн Жубайрдан (р.а.) келтирган ривоятдаайтилишича, кўплаб гуноҳлар қилган бир гуруҳ мушрик Расулуллоҳнинг (с.а.в.)ҳузурларига келиб: “Албатта, сен даъват қилаётган нарса жуда ҳам гўзал. Қани,айт-чи, биз қилган нарсаларни ювадиган нарса ҳам борми?” деб сўрашганида Аллоҳтаоло ушбу ояти каримани туширган экан.)

54.

Сизга азоб келишидан олдин Роббингизга қайтинг ва Унгатаслим бўлинг. Сўнгра сизга ёрдам берилмас.

55.

Сизга ўзингиз сезмаган ҳолда тўсатдан азоб келибқолишидан олдин Роббингиздан сизга туширилган энг гўзал нарсага эргашинг.

56.

Жон: “Аллоҳ ҳақида йўл қўйган камчиликларим учун надоматбўлсин. Тўғриси, мен масхара қилгувчилардан бўлган эдим”, демасидан олдин…

57.

Ёки: “Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта,тақводорлардан бўлар эдим”, демасидан олдин…

58.

Ёки азобни кўрган чоғида: “Агар менга яна бир марта ортга(дунёга) қайтиш бўлганида, гўзал амал қилгувчилардан бўлар эдим”, демасиданолдин… (Охират азобини, ўлим талвасасини кўргандан кейинги надоматлар фойдабермайди. Ҳақ калом етиши билан дарҳол тавба қилиш, Аллоҳга тўла-тўкис таслимбўлиш ва Қуръонга эргашиш керак.Чунки, охиратда ушбу сўзларга жавобан Аллоҳ:)

59.

“Йўқ! Батаҳқиқ, сенга Менинг оятларим келди. Бас, сенуларни ёлғонга чиқардинг, мутакаббирлик қилдинг ва кофирлардан бўлдинг!” дейди.(Эй кофир! Эй мушрик! Эй осий! Айтаётган гапларинг ҳаммаси ёлғон. Сен азобникўрганингдан сўнг ноилож қолиб, дўппинг тор келганидан айтмоқдасан бу гапларни.Агар сенинг ниятинг тўғри бўлса, у дунёда яхши ишларни қилишинг мумкин эди.Сенга қулай фурсат берилган эди.)

60.

Қиёмат куни Аллоҳга нисбатан ёлғон сўзлаганларни кўрсанг,юзлари қоп-қорадир. Ёки мутакаббирларнинг жойи жаҳаннамда эмасми?!

61.

Аллоҳ тақво қилганларга ютуқлари туфайли нажот берур.Уларга ёмонлик етмас ва улар хафа ҳам бўлмас.

62.

Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ва У ҳар бирнарсага вакилдир.

63.

Осмонлару ернинг калитлари Унгагина хосдир. Аллоҳнингоятларига куфр келтирганлар, ана ўшалар зиёнкорлардир.

64.

Сен: “Эй жоҳиллар! Мени Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишимгабуюрурмисиз?!” деб айт.

65.

Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам: “Агарширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва, албатта, зиёнкорларданбўлурсан.

66.

Йўқ! Аллоҳгагина ибодат қил ва шукр этгувчилардан бўл!”деб ваҳий қилинган.

67.

Улар Аллоҳнинг қадрини тўғри тақдирламадилар. Ҳолбуки, ерборлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса, Унинг қудрат қўлига йиғилгандир. Узот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксакдир. (Бу дунёда Аллоҳга ширккелтирганлар Аллоҳ таолонинг қандай зот эканини тўғри тақдир қилмадилар. УларАллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзига ибодат қилмаётганлари, Унга ширк келтираётганларишунга далолатдир. Аллоҳнинг ваҳдониятини ҳам, Аллоҳнинг улуғлигини ҳам идрокқилмадилар. Улар Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодирлигини англамадилар. Агар шумаъноларни идрок қилганларида унга ширк келтирмас эдилар.)

68.

Ва сурга пуфланди. Осмонлару ерда ким бўлса, қулаб ўлди.Магар Аллоҳ хоҳлаганларгина қолди. Сўнгра унга яна бир бор пуфланди. Бас,тўсатдан улар туриб интизор бўлурлар. (Демак, сурга биринчи бор пуфлангандаосмонлару ердаги барча жонзотлар чақмоқ ургандай бирдан йиқилиб ўладилар. Шунингучун ҳам бу пуфлаш “саъқ”–”йиқилиб ўлиш” пуфлаши, дейилади. Аллоҳнинг хоҳишиҳамма нарсадан устун, шунинг учун у зот хоҳласа, баъзи жонзотлар саъқ–пуфлашиданкейин ҳам тирик қолади. Исрофил алайҳиссалом томонидан сурга иккинчи борпуфланди, барча халойиқ тирилиб, ўринларидан туриб, бундан кейин нима бўлишиникутадилар. Шунинг учун ҳам иккинчи пуфлаш “туриш пуфлаши” деб номланади.)

69.

Ва ер Робби нури ила ёришди. Китоб қўйилди. Пайғамбарларва гувоҳлар келтирилди. Улар орасида ҳақ ила ҳукм чиқарилди. Уларга зулмқилинмади. (Яъни, маҳшар майдони Аллоҳнинг нури ила ёп-ёруғ бўлди. У кунда фақатАллоҳнинг нури бўлади. Энди ҳамма нарса ҳисоб-китобга тайёр ҳам бўлди.Бандаларнинг номаи амаллари–бу дунёда қилган амаллари фаришталар томонидан ёзибюрилган китоб ўртага қўйилди.)

70.

Ва ҳар бир жонга қилган амали (жазо ёки мукофоти) тўлиқберилди. У зот улар қилаётган ишларни ўта яхши билгувчидир.

71.

Ва куфр келтирганлар жаҳаннамга гуруҳ-гуруҳ қилибҳайдалди. Токи унга етиб келган чоғларида унинг эшиклари очилди ва унингқўриқчилари уларга: “Сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, Роббингизоятларини тиловат қилиб бермадиларми? Сизларни ушбу кунингизга дучорбўлишингиздан огоҳлантирмадиларми?!” дедилар. Улар: “Ҳа! Лекин азоб сўзикофирлар устига ҳақ бўлгандир”, дедилар. (“Ҳа”, ўзимиздан бўлган Пайғамбарларбизга келган, улар бизга Роббимизнинг оятларини тиловат қилиб берган ва укуннинг даҳшатидан огоҳлантирган эдилар, демоқчилар. Лекин тўлиқ айтаолмайдилар. “Ҳа”, деб қўйишга зўрға ярайдилар.)

72.

“Жаҳаннам эшикларидан унда абадий қолгувчи бўлганҳолингизда киринг”, дейилди. Бас, мутакаббирларнинг жойи қандай ҳам ёмон бўлди.

73.

Ва Роббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиболиб борилдилар. Токи унга етиб келган чоғларида унинг эшиклари очилди ва унингқўриқчилари уларга: “Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга абадийқолгувчи бўлган ҳолингизда киринг”, дедилар.

74.

Улар: “Бизларга берган ваъдасини рост қилган ва бизга буерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Энди ундан хоҳлаган жойимизниоламиз”, дедилар. Бас, амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши бўлди!

75.

Ва фаришталарни Аршни ўраб олиб Роббиларига ҳамд илатасбиҳ айтаётган ҳолда кўрурсан. Улар орасида ҳақ ила ҳукм қилинур ва:”Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!” дейилди.