1. |
Сод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръон ила қасам. |
2. |
Аммо куфр келтирганлар кибру ҳаво ва мухолифликдадирлар. |
3. |
Биз улардан илгари ҳам қанча асрларни ҳалок этганмиз.Улар (ёрдам сўраб) нидо қилдилар. Аммо қочиб қутулиш вақти эмас эди. |
4. |
Уларнинг ичларига ўзларидан огоҳлантиргувчи келганиданажабландилар ва кофирлар: “Бу (одам) сеҳргар ва каззобдир. |
5. |
У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарлинарса!” дедилар. |
6. |
Уларнинг аъёнлари: “Юринглар, худоларингиз тўғрисида сабрқилинглар. Албатта, бу қасддан қилинаётган нарсадир. |
7. |
Биз бу ҳақда охирги миллатдан эшитганимиз йўқ. Бутўқилгандан бошқа нарса эмас. |
8. |
Бизнинг ичимиздан ўшанга зикр нозил қилинибдими?!” дебтуриб кетдилар. Йўқ! Улар Менинг зикрим ҳақида шак-шубҳададирлар. Йўқ! Уларазобимни татиб кўрмадилар. |
9. |
Ёки уларнинг ҳузурида азизу ўта саҳоватли Роббингнинграҳмат хазинаси борми? |
10. |
Ёки осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг мулкиуларникими? Бас, унда сабаблари ила (осмонга) кўтарилсинлар! |
11. |
Анави ердаги енгилган фирқалардан бўлган қандайдирлашкар. (Мушриклар, жуда борганда, енгилган фирқалардан тўпланган қандайдирҳақир бир лашкар бўла олади, холос. Уларнинг бундан баландроқ қиймати йўқ.) |
12. |
Улардан олдин ҳам Нуҳ қавми, Од, қозиқлар эгаси Фиръавнҳам ёлғончи қилган. |
13. |
Ва Самуд, Лут қавми ва дарахтзор эгалари ҳам. Фирқаларўшалардир. |
14. |
Барчалари, албатта, Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Бас,Менинг иқобим ҳақ бўлди. |
15. |
Ана ўшалар бир лаҳзага кечикмай келадиган биргинақичқириқдан бошқа нарсага интизор бўлаётганлари йўқ |
16. |
Улар: “Эй Роббимиз, бизга ҳисоб кунидан илгаринасибамизни тезроқ бер!” дедилар. |
17. |
Улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Қувват соҳиби бўлганбандамиз Довудни эсла. Албатта, у ўта қайтгувчидир. (Яъни, ҳар бир нарсадаАллоҳга қайтувчидир-тавба қилувчидир. Тавбанинг луғавий маъноси ҳам қайтишдир.) |
18. |
Албатта, Биз унга тоғларни бўйсундирдик. Улар у биланкечки пайту эрталаб тасбиҳ айтардилар. |
19. |
Тўпланган ҳолдаги қушларни ҳам. Барчалари У зотга ўтақайтгувчилардир. (Аллоҳ таоло Довудга алайҳиссалом қушларни ҳам тўп-тўп қилиб,бўйсундириб қўйган эди. Улар ҳам у кишига қўшилиб, Аллоҳ таолога эртаю кечтасбиҳ айтар эдилар.) |
20. |
Ва Биз унга мулкини қувватли қилиб бердик ҳамда ҳикматнива ҳал қилгувчи китобни бердик. (Биз Довудга Пайғамбарликни ҳам бердик. Яна унгаталашиб-тортишганлар орасидаги жанжални ҳал қилиш ҳукмини бердик. У ҳечиккиланмай ҳукм чиқарар эди.) |
21. |
Сенга даъволашганларнинг хабари келдими? Ўшанда улармеҳробга чиқишган эди. |
22. |
Ўшанда улар Довуднинг олдига киришган эди. Бас, у уларданқўрқиб кетди. Улар: “Қўрқма, булар–икки даъволашгувчи томон. Биз бир-биримизгазулм қилдик. Бас, орамизда ҳақ ила ҳукм чиқар. Жабр қилма. Бизларни тўғри йўлгаҳидоят қил”, дедилар. (Кутилмаганда, изнсиз, ман қилинган жойга девор ошиб кирибкелишлари яхшилик аломати эмас эди. Мўмин одам Пайғамбарнинг ҳузурига бундайсуратда кириб бормайди. Шунинг учун ҳам Довуд алайҳиссалом қўрқиб кетди. Кирибкелганлар буни пайқаб, у кишини тинчлантиришга ҳаракат қилишди.) |
23. |
“Мана бу менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиғибор. Менинг эса, биргина совлиғим бор. Бас, у: “Уни ҳам менинг кафолатимга бер”,деди ва сўзлашувда мендан устун чиқди”. |
24. |
У : “Дарҳақиқат, сенинг совлиғингни сўраб, ўзсовлиқларига (қўшиш) билан сенга зулм қилибдир. Албатта, кўп шерикларбир-бирларига зулм қилурлар. Магар иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина(қилмаслар). Улар жуда ҳам оз”, деди. Ва Довуд Биз уни синаганимизни билди-да,тезда Роббига истиғфор айтиб, саждага йиқилди ва тавба қилди. |
25. |
Бас, Биз унинг ўша(хатоси)ни мағфират қилдик. Албатта,унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир. |
26. |
Эй Довуд, албатта, Биз сени ер юзида халифа қилдик. Бас,одамлар орасида ҳақ ила ҳукм юрит. Ҳавои нафсга эргашма! Яна у сени Аллоҳнингйўлидан адаштирмасин. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиганларга унутганлариучун ҳисоб кунида шиддатли азоб бордир. |
27. |
Биз осмону ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни беҳудаяратганимиз йўқ. Бу куфр келтирганларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирганлар учундўзах(азоби)дан вой бўлсин! |
28. |
Йўқ! Биз иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларни ерюзида бузғунчилик қилувчилар каби қилармидик?! Йўқ! Биз тақводорларни фожирларкаби қилармидик?! |
29. |
Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалариунинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир. (Қуръон оятлариданақлли киши эслатма олади) |
30. |
Ва Биз Довудга Сулаймонни ҳадя қилдик. У қандай ҳам яхшибандадир. Албатта, у ўта қайтгувчидир. |
31. |
Эсла, бир оқшом унга гижинглаб турган учқур отларкўрсатилди. |
32. |
У: “Албатта, мен Роббимнинг зикридан кўра дунё ишқигаберилиб кетиб, ҳатто(қуёш) парда ила беркинибди-ку! |
33. |
Уларни менга қайтаринг!” деди. Сўнгра уларнинг оёқ вабўйинларини “силай” бошлади! (Бир муддат зеҳнимни Аллоҳнинг зикридан чалғитганиучун бу отларни Аллоҳ йўлида қурбонлик қилай, деб бўйинлари ва оёқларини кесабошлади.) |
34. |
Батаҳқиқ, Биз Сулаймонни синадик. Унинг курсисига жасадниташладик. Сўнгра у тавба қилди. (Ушбу ояти каримадаги зикр қилинган синовнимадан иборат? Курсига ташланган жасад нима эди? Бу саволга бошқа оятларда ҳам,Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) суннатларида ҳам очиқ-ойдин жавоб йўқ. Шунинг учунҳам турли асоссиз қисса ва ҳикоялар кўпайиб кетган.) |
35. |
У: “Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимданкейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплабатоларни бергувчисан”, деди. |
36. |
Бас, Биз унга шамолни бўйинсундирдик, у ирода қилгантомонга майин эсаверади. |
37. |
Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни ҳам. |
38. |
Ва бошқаларини ҳам кишанланган ҳолда тўплаб(бўйинсундирдик). |
39. |
Бу Бизнинг ато этган нарсамиздир. Инъом эт ёки тутиб қол,ҳисоб йўқ. |
40. |
Ва, албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзалоқибат бордир. |
41. |
Бизнинг бандамиз Аййубни эсла. Ўшанда у Роббига нидоқилиб: “Албатта, мени шайтон машаққат ва азоб ила тутди”, деди. |
42. |
“Оёғинг ила тепгин! Бу чўмиладиган ва ичиладиган совуқ(сув)”, (дейилди). (Яъни, оёғинг билан ерни тепгин, дейиди. Аййуб алайҳиссаломАллоҳнинг амрига итоат этиб, оёғи билан ерни тепган эди, у ердан сув чиқди.) |
43. |
Ва биз унга аҳлини ва яна улар билан бирга мислларичаниҳам ҳадя этдик. Бу Биздан раҳмат ўлароқ ва ақл эгаларига эслатма учун бўлди.(Аййубга алайҳиссалом мазкур сувда чўмилиб, ундан ичиб, шифо топганидан кейинАллоҳ таоло у кишига аҳлини қайтарди. Улар билан бирга зиёда, яна ўшанча аҳл ҳамберди.) |
44. |
“Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингнибузма”, (дейилди). Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, уўта қайтгувчидир. (Эй Аййуб, неча марта уришни айтган бўлсанг, ўшанча новданибир даста қилиб ол-да, у билан хотинингни ур. Шунда қасамингни адо этганбўласан. Қасаминг бузилмайди.) |
45. |
Қўллар ва кўзлар соҳиблари бўлган бандаларимиз Иброҳим,Исҳоқ ва Яъқубларни эсла. |
46. |
Албатта, Биз уларни холис бир хислат-ла ажратдик. У(охират) диёрини эслаш эди. |
47. |
Албатта, улар Бизнинг ҳузуримизда танланганахёрлардандир. |
48. |
Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул-Кифлни ҳам эсла. Барчалариахёрлардандир. (Бу уч Пайғамбар ҳаётида эслашга лойиқ ибратли ҳодисалар бўлибўтган. Улар ҳам Аллоҳнинг ҳузурида энг яхши бандалардан.) |
49. |
Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат. |
50. |
Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир. |
51. |
У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар вашароблардан чақирарлар. |
52. |
Уларнинг ҳузурида кўзларини (номаҳрамдан) тийган тенгдош(ҳур)лар бордир. |
53. |
Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир. |
54. |
Албатта, бу Бизнинг (берадиган) ризқимиздир. Унинг ъечтугаши йщқдир. |
55. |
(Иш) бундайдир. Албатта, туғёнга кетгувчилар учун ёмоноқибат. |
56. |
Жаҳаннам бордир. Унга кирурлар. Бас, у қандай ҳам ёмонётоқ! |
57. |
Мана буни татиб турсинлар, қайноқ сув ва йирингни! |
58. |
Ва бошқа унинг шаклидаги қўша-қўша(азоб)ларни ҳам. |
59. |
“Мана бу гуруҳ ҳам сиз билан бирга бостириб киргувчидир.Уларга марҳабо йўқ. Улар, албатта, жаҳаннамга киргувчилардир”, (дейюлур). |
60. |
Улар: “Йўқ! Ўзингизга марҳабо йўқ! Сизлар ўша(жаҳаннам)ни бизга тақдим қилдингиз! Бас, у нақадар ёмон қароргоҳ!” дерлар. |
61. |
Улар: “Эй Роббимиз, бизга бу(жаҳаннам)ни ким тақдим этганбўлса, унга дўзахда икки баробар азобни зиёда қил!” дерлар. (Охиратдаги бутортишув кофир пешволар ва уларнинг атбоълари орасида бўлади. Пешволар ўзлариадашиб, бошқаларни ҳам адаштирганлари учун икки баробар азобга қоладилар.) |
62. |
Улар: “Бизга нима бўлди? Ёмонлардан ҳисоблаб юрганкишиларимизни кўрмаяпмиз? |
63. |
Биз уларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки кўзларулардан тойдими?!” дерлар. |
64. |
Албатта, мана шу ҳақдир–дўзах аҳлининг ўзаротортишувидир. (Ушбу оятларда зикр қилинганлар ҳақдир. Булар дўзах аҳлининг ўзаротортишувидир. Бу нарса, албатта, бўладиган ишдир.) |
65. |
Сен: “Мен фақат огоҳлантиргувчиман, холос. Ҳеч бирибодатга сазовор зот йўқдир, магар ягона ва ўта қаҳрли Аллоҳгина бор. |
66. |
У осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнингРобби, Азизу Ғаффордир”, деб айт. |
67. |
“Бу улуғ бир хабардир. |
68. |
Сиз бўлсангиз, ундан юз ўгирмоқдасиз. |
69. |
Менинг олий тўплам ҳақида улар тортишаётганларида ҳечбилимим бўлмаган эди. (Эй мушриклар, бу Қуръон ва Пайғамбарлик шаъни сизўйлаётгандек оддий ва жўн эмас. У менинг шахсимга ҳам боғлиқ эмас. Олий тўпламда(фаришталар оламида) бу ҳақда ўзаро тортишувлар бўлаётганида менинг у ҳақда ҳечнарса билмас эдим.) |
70. |
Менга фақат ўзимнинг очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиэканлигимгина ваҳий этилур”, деб айт. |
71. |
Эсла! Ўшанда Роббинг фаришталарга: “Албатта, мен лойданбашар яратгувчидирман. |
72. |
Бас, қачонки уни ростлаб, ичига руҳимдан пуфлаганимда,унга сажда қилиб йиқилинглар!” деган эди. |
73. |
Бас, фаришталар барчалари жамланиб, сажда қилдилар. |
74. |
Магар Иблисгина мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди. |
75. |
У зот: “Эй Иблис, Ўз қўлим билан яратган нарсага саждақилишингдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлик қилдингми?! Ёки олийдаражалилардан бўлдингми?!” деди. |
76. |
У: “Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан. Унилойдан яратгансан”, деди. |
77. |
У зот: “Сен ундан чиқ! Бас, албатта, сен қувилгансан. |
78. |
Ва, албатта, сенга жазо кунигача Менинг лаънатим бўлгай”,деди. |
79. |
У: “Эй Роббим, менга улар қайта тирилтирилажак кунгачамуҳлат бергин!” деди. |
80. |
У зот: “Сен муҳлат берилганлардансан. |
81. |
Маълум вақтли кунгача”, деди. |
82. |
У: “Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасинииғво қиламан. |
83. |
Магар улардан танланган бандаларинггина (мустаснодир)”,деди. |
84. |
У зот: “Ҳақ шулки, Мен фақат ҳақни айтурман. |
85. |
Албатта, Мен жаҳаннамни сен ва улардан сенга эргашганларбилан жамлаб тўлдирурман”, деди. |
86. |
Сен: “Мен унинг учун сиздан ҳеч ажр-ҳақ сўрамасман. Менсохтакорлардан ҳам эмасман. |
87. |
У (Қуръон) фақат оламлар учун эслатма, холос. |
88. |
Албатта, унинг хабарини бир муддатдан сўнг билурсиз”, дебайт. |