36. Ёсин

1.

Йасин.

2.

Қуръони Ҳаким ила қасам.

3.

Албатта, сен Пайғамбарлардандирсан.

4.

Сироти мустақиймдасан.

5.

Бу Азизу Раҳимнинг нозил қилганидир.

6.

Ота-боболари огоҳлантирилмаган, ўзлари эса, ғофил бўлганқавмларни огоҳлантиришинг учун.

7.

Батаҳқиқ, уларнинг кўпларига (азоб) сўз ҳақ бўлди. Бас,улар иймон келтирмаслар.

8.

Биз уларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Улариякларигача етади. Бас, улар кўзлари юмуқ, осмонга қараб ғўдайиб қолдилар.(Ғофилликлари сабабли азоб сўзи ҳақ бўлган кофирларнинг ҳоли ҳам худди шундай,уларнинг иймонга келишига умид йўқ.)

9.

Ва Биз уларнинг олдиларидан ҳам тўсиқ қилдик, орқалариданҳам тўсиқ қилдик, кўзларига парда тортдик. Бас, улар кўрмаслар. ( Бўйнига қўлиниқўшиб, кишанланган, кўзи юмуқ ҳолда осмонга қаратиб, ғўдайтириб қўйилганодамнинг бирор нарсани кўрмаслиги учун олдидан ҳам, ортидан ҳам тўсиқ қўйилган.Камига, яна кўзига ҳам парда қўйилган. Шундай ҳолатдаги одамнинг бирор нарсаникўра олишига умид бўлмаганидек, ҳалиги кофирларнинг ҳам иймонга келишидан умидйўқ.)

10.

Уларни огоҳлантирсанг ҳам, огоҳлантирмасанг ҳам, уларучун барибир, иймонга келмаслар.

11.

Сен эса, фақат зикр-эслатмага эргашган ва Роҳманданғойибона қўрққан кимсани огоҳлантирасан. Бас, унга мағфират ва гўзал ажрнингхушхабарини бер.

12.

Албатта, Биз, Ўзимиз ўликларни тирилтирурмиз ва улартақдим қилган нарсаларни ва қолдирган асарларни ёзурмиз. Ҳар бир нарсанингҳисобини очиқ-ойдин имомда олиб қўйганмиз. ( Аллоҳ таоло ўлганлар, тирилишларива қилган амаллари учун жавоб беришларини, хабар бермоқда.)

13.

Сен уларга Пайғамбарлар шаҳар аҳолисига келган пайтнимисол қилиб келтир. (Бу шаҳар қайси шаҳар экани, қайси Пайғамбарлар келганиҳақида Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда очиқ-ойдин маълумотлар йўқ. Демак,буоятни шу ҳолича қабул қилган маъқул.)

14.

Ўшанда Биз уларга иккитани юборган эдик, улар икковлариниёлғончига чиқардилар. Бас, Биз учинчи билан қувватладик. Шунда: “Албатта, бизсизларга юборилган Пайғамбарлармиз”, дедилар.

15.

Улар: “Сиз бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассиз.Роҳман ҳеч нарса нозил қилгани йўқ. Сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасиз, холос”,дедилар.

16.

Улар: “Роббимиз билади. Албатта, биз сизларга юборилганПайғамбарлармиз.

17.

Бизнинг зиммамизда очиқ-ойдан етказишдан бошқа нарсайўқ”, дедилар.

18.

Улар: “Биз сизлардан бадгумон бўлдик. Агар тўхтамасангиз,албатта, сизни тошбўрон қиламиз ва сизга биздан аламли азоб етади”, дедилар.

19.

Улар: “Бадгумонлигингиз ўзингиз билан. Сизга эслатмаберилганигами?! Йўқ! Сиз ўзингиз исрофчи қавмсиз”, дедилар.

20.

Шаҳар четидан бир киши шошилиб келиб: “Эй қавмим,юборилган Пайғамбарларга эргашинг!

21.

Сиздан ажр-ҳақ сўрамайдиган, ўзлари ҳидоятда бўлганшахсларга эргашинг! (Бу Пайғамбарлар даъватлари учун сиздан ажр-ҳақсўрамайдилар. Шунинг ўзи ҳам уларнинг ҳақлигига далилдир. Агар даъват туфайлибирор нарсага эришмоқ ниятлари бўлганида, сиздан, албатта, ажр-ҳақ сўрарэдилар.)

22.

Менга нима бўлибдики, ўзимни яратган зотга ибодатқилмайин?! Унгагина қайтарилурсизлар.

23.

Мен уни қўйиб, бошқа илоҳлар тутайми?! Агар Роҳман менгабирор зарарни ирода қилса, уларнинг шафоати менга ҳеч фойда бермас ва улар мениқутқара олмаслар.

24.

Албатта, у тақдирда мен очиқ-ойдин адашувда бўламан.

25.

Албатта, мен Роббингизга иймон келтирдим. Бас, менитинглангиз”, деди. (Эшитиб, билиб қўйинг, мен сизнинг ва ўзимнинг Роббим бўлмишАллоҳга иймон келтирдим!)

26.

“Жаннатга кир”, дейилди. У: “Кошки қавмим билсалар эди.

27.

Роббим мени мағфират этганини ва икром қилинганларданқилганини”, деди. (Иймони ва ихлоси туфайли Аллоҳ таоло ўз фазли ва карами ила убандани жаннатга ҳукм қилди. У банда жаннатга кириб, нозу неъматларни ваиззат-икромни кўриши билан қавмини эслади.”Кошки қавмим билсалар эди. Роббиммени мағфират этганини ва икром қилинганлардан қилганини”, деди”.)

28.

Биз унинг қавмига ундан кейин осмондан бирор лашкартуширмадик ва туширувчи эмас ҳам эдик.

29.

Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлмади. Бирданулар сўниб қолдилар.

30.

Бандаларга ҳасратлар бўлсин! Ҳар қачон уларга Пайғамбаркелса, уни фақат истеҳзо қилар эдилар.

31.

Ахир улар ўзларидан олдинги қанча асрларни ҳалокэтганимизни ва, албатта, ўшалар уларга қайтмасликларини кўрмайдиларми?!

32.

Албатта, барчалари тўпланган ҳолларида ҳузуримизга ҳозирқилингайлар.

33.

Улар учун ўлик ер оят-белгидир. Биз уни тирилтирдик ваундан дон чиқардик. Бас, ундан ерлар.

34.

Ва унда хурмо ва узум боғлари яратдик ҳамда ичиданбулоқларни чиқардик.

35.

Унинг меваларидан ва ўз қўллари қилган нарсаларданейишлари учун. Шукр қилмайдиларми?

36.

Ер ўстирадиган нарсалардан, уларнинг ўзларидан ва уларбилмайдиган нарсалардан, барчасидан жуфтларни яратган зот пок бўлди. (Ўсимликдунёсидан саналувчи барча мавжудотлар жуфт қилиб яратилгани илмга яқинда маълумбўлди. Ҳозирги замон илмининг бу кашфиёти Қуръони Каримнинг ҳақиқий илоҳий китобэканини яна бир бор тасдиқлади.)

37.

Улар учун кечаси ҳам оят-белгидир. Биз уни кундузданшилиб оламиз. Бас, улар бирдан зулматда қолгувчилардир. (Кечанинг кириш теринишилиб олишга ўхшатилмоқда. Тери аста-аста шилиб олинганидек, кундуз ҳам унданажратиб олинади.)

38.

Қуёш ўз истиқрори учун жараён этар. Бу азизу ўта билгувчизотнинг тақдир қилганидир. (Оятда қуёшнинг ўз истиқрори учун ажратилган макондава замонда жараён этиши–ҳаракатланиши ҳақидагина гап кетмоқда.)

39.

Ойни эса, токи эски (хурмо) шингили (ҳолига) қайтгунгақадар манзилларини бичиб қўйганмиз. (Ой ҳам, қуёш ҳам думалоқ шаклдаги самовийжисмдир. Инсоннинг кўзига қуёш доим бир хил суратда кўринади. Лекин ой бир ойдавомида йигирма саккиз шаклга киради. Аввал кичик ҳилол бўлиб кўринади.Кундан-кунга катталашиб, тўлин баркашга айланади. Кейин яна аста-секин ҳилолҳолига қайтади. Чунки Аллоҳ таоло ой учун йигирма саккиз манзилни бичиб қўйган.Ҳар куни ҳар хил манзилдан чиқади, ҳар куни ҳар хил ҳажмда кўринади.)

40.

На қуёшнинг ойга етиб олмоғи дуруст бўлар ва на кечакундуздан ўзиб кетар. Ҳар бири фалакда сузиб юрар. (Ҳеч қачон қуёш ойга етиболиб, бемаҳалда бош кўтариб қолиши мумкин эмас. Улардан ҳар бири Аллоҳбелгилаган вақтдагина чиқади. Бу, низом ҳатто дақиқаларигача аниқдир. Ундан кечҳам қолмайди, илгари ҳам кетмайди. Бу жараён дунё бунёд бўлганидан буён давомэтиб келмоқда. Бирон марта бирон дақиқага ўзгарган эмас. Ушбу жараённи тақдирқилган зот ўликларни қайта тирилтиришга қодир эмасми?!)

41.

Улар учун Биз уларнинг наслларини тўла кемадакўтарганимиз ҳам бир оят-белгидир.

42.

Ва Биз улар учун унга ўхшаш минадиган нарсаларни халққилдик.

43.

Агар хоҳласак, уларни ғарқ этурмиз. Бас, уларнингёрдамчиси бўлмас ва ҳам улар қутқазилмас.

44.

Магар Биздан бир раҳмат ва маълум муддатгача баҳрамандбўлиш бўлсагина. (Фақат Аллоҳнинг Ўзи раҳмат назарини солиб, қутқариб қолишимумкин. Ёки маълум муддатгача дунёнинг матоҳидан баҳраманд қилиш учун омонқолдириши мумкин. Бўлмаса, ҳеч ким эсон қолмас. Бунинг мисоли ҳаётда тез-тезтакрорланиб ҳам туради.)

45.

Уларга: “Олдингиздаги нарсадан ва ортингиздаги нарсаданқўрқинг. Шояд раҳм қилинсангиз”, дейилса.

46.

Ва уларга Роббилари оятларидан бир оят келганида, фақатундан юз ўгиргувчи бўлурлар.

47.

Уларга: “Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсадан инфоққилинглар”, дейилганда, куфр келтирганлар иймон келтирганларга: “Аллоҳ хоҳласа,ўзи таом берадиган кимсани биз таомлантирамизми?! Сиз очиқ-ойдин залолатданбошқа нарсада эмассиз”, дерлар. (Сиз Аллоҳ ҳаммага ризқ беради, деган залолатлиэътиқоддасизлар, мана, биздан баъзи бир одамларга таом беришимизни сўрабтуришингиз бунинг далили, демоқчилар. Аслида эса, уларнинг тасаввурлари, гаплариайни залолатдир. Ҳеч қачон, ҳеч қандай инсон ўзига ҳам, бошқага ҳам ризқ топиббера олмайди. Аллоҳ таоло бировнинг ризқини кенг, бировнинг ризқини тор қилибқўяди. Ҳаммаси бандаларни синаш учундир. Ҳаммага ризқ берувчи, боқувчи Аллоҳтаолонинг ягона Ўзидир. Мен бировга ризқ беряпман, таомлантиряпман, боқяпман,деган одам кофир бўлади, очиқ-ойдин залолатга кетади.)

48.

Улар: “Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур?”дерлар.

49.

Улар фақат талашиб-тортишиб турганларида ўзларини бирданоладиган биргина қичқириқдан бошқа нарсани кутаётганлари йўқ.

50.

Улар на васият қилишга қодир бўларлар ва на ўз аҳлларигақайтарлар.

51.

Ва сурга пуфланди. Бас, улар бирдан Роббилари томонқабрлардан шошилиб чиқурлар.

52.

Улар: “Воҳ, шўримиз қурисин! Бизни ётган жойимиздан кимқўзғотди?! Бу Роҳман ваъда қилган ва юборилган Пайғамбарлар тасдиқлаганнарса-ку?!” дерлар.

53.

Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлгани йўқ. Бас,улар бирдан тўпланиб, ҳузуримизда ҳозир қилингандирлар.

54.

Бугунги кунда бирор жонга ҳеч бир зулм қилинмас. Қилибўтган амалларингиздан бошқасига жазо ҳам олмассиз.

55.

Албатта, жаннат эгалари у кунда завқланувчилик иламашғуллар. ( Нима уларга завқ, шодлик, хурсандчилик берса, ҳаммаси у ердамуҳайёдир.)

56.

Улар ва уларнинг жуфтлари сояларда сўриларда ёнбошлабётурлар.

57.

Улар учун у ерда мевалар бордир. Улар учун у ерда истаганнарсалар бордир. (Аҳли жаннатлар нимани истасалар, жаннатда ўша нарса бордир.Кўнгиллари исташи билан олдиларида муҳайё бўлади.)

58.

Раҳим бўлган Роббдан “Салом” сўзи бордир. (Шунча нозунеъмат, роҳат-фароғат, шавқу завқнинг устига ўзлари учун ниҳоятда раҳмли бўлганзот Роббилари Аллоҳ таоло томонидан “Салом” ҳам келади.)

59.

Эй жиноятчилар! Бугунги кунда сиз ажралингиз!

60.

Мен сизларга: “Эй одам болалари, шайтонга ибодат қилманг,албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.

61.

Ва Менга ибодат қилинг, мана шу тўғри йўлдир”, деб амрқилмаган эдимми?!

62.

Батаҳқиқ, у сизлардан кўпчилик авлодни адаштирди. Ақлюритувчи бўлмаган эдингизми?! (Шайтон сизлардан кўп авлодларни тўғри йўлданадаштирди, сиз ақл юритмадингизми? У юр деса, орқасидан кетавердингизми?!)

63.

Мана бу сизга ваъда қилинган жаҳаннамдир!

64.

Куфр келтириб ўтганингиз туфайли бугунги кунда унгакиринг!

65.

Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касбқилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур. (Жиноятчиларнингоғизлари муҳрлаб қўйилади, бошқа аъзолари шоҳидлик бера бошлайди. Қўли гапиради,оёғи гувоҳлик беради.)

66.

Агар хоҳласак, кўзларини теп-текис қилиб қўюрмиз. Бас,улар йўлга шошилурлар. Аммо қандай ҳам кўрсинлар.

67.

Агар хоҳласак, уларни жойларида қотириб қўюрмиз. Бас,олдинги юришга ҳам қодир бўлмаслар, ортга ҳам қайта олмаслар.

68.

Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилибқўюрмиз. Ахир ақл ишлатиб кўрмайдиларми?! (Иймонга келиб, ибодат билан ўтганмўминлар қариганлари сари роҳатлари кўпайиб боради. Ҳаётда қолишни савоб ишлашучун фурсат деб хурсанд бўладилар. Жаннатга ва Аллоҳнинг розилигига етишишумидида ўлимни хурсанд бўлиб кутиб оладилар. Кофирлар эса, ақллариниишлатмаганлари учун бу масалада катта қийинчиликда қоладилар.)

69.

Биз унга шеърни таълим берганимиз йўқ. Ва бу унинг учунтўғри ҳам келмайди. У зикр ва очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас.

70.

Тирик бўлган шахсларни огоҳлантириш ва кофирларга (азоб)сўзини ҳақ қилиши учундир.

71.

Ахир Биз улар учун Ўз қўлларимиз—ла қилган нарсаларданчорваларни яратиб қўйганимизни кўрмайдиларми?! Бас, улар ўшаларгамолик–эгадирлар-ку!

72.

Биз уларга ўша(ҳайвон)ларни бўйинсундириб қўйдик. Бас,улардан маркаблари бор ва улардан ерлар.

73.

Улар учун ўшаларда манфаатлар ва ичкиликлар бор. Ахиршукр қилмайдиларми?!

74.

Улар Аллоҳдан ўзга илоҳлар тутдилар. Гўёки улардан ёрдамберилар эмиш.

75.

Уларнинг ёрдамига у(худо)лари қодир бўлмаслар. Улар эса,ўша(худо)лари учун ҳозир қилинган аскардирлар. (Мушрикларнинг “худолари” уларгаёрдам беришга қодир бўла олмайдилар. Лекин улар ўша “худолари” учун жон фидоқилишга тайёр турган аскарлардир. Улар учун турли хизматлар адо этадилар. Сохтахудоларини ҳимоя қилиш учун ўзларини ўтга-чўққа урадилар. Булар қандай худоларбўлди?! Булар қандай бандалар бўлди? Бундай худолик ва бандалик қайси мантиққатўғри келади?)

76.

Уларнинг гапи сени хафа қилмасин. Албатта, Биз нимани сиртутсалар ва нимани ошкор қилсалар, билурмиз.

77.

Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмасми?! Энди эса,у очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди?!

78.

У Бизга мисол келтирди ва ўз яратилишини унутди.”Суякларни ким тирилтиради? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?!” деди.

79.

Сен: “Уларни илк марта йўқдан бор қилган зот тирилтирурва у ҳар бир яратилган нарсани яхши билгувчидир”, деб айт.

80.

У зот сизларга яшил дарахтдан олов қилиб бергандир. Эндиэса, сиз ундан олов ёқмоқдасиз. (У зот шундай қудратли зотки, баъзи нарсаларниўзига қарама-қарши томондан ҳам чиқараверади. Мисол учун, ям-яшил дарахтниолайлик. У ҳўл бўлади. Таркибида сув бор. Сув эса, оловни ўчиради. Аммо Аллоҳтаоло оловга терс бўлмиш ҳўл дарахтни бир-бирига ишқаса, ўт чиқарадиган ҳолгакелтириб қўйгандир. Оловга ёқилғини ҳам ўша дарахтнинг ўзидан қилиб қўйгандир.Бу улкан бир мўъжизага одамлар эътибор бермайдилар.)

81.

Осмонлару ерни яратган зот уларга ўхшашни яратишга қодирэмасми?! Йўқ! У ўта яратгувчи, ўта билгувчи зотдир.

82.

Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши “Бўл”демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур.

83.

Бас, барча нарсанинг том эгалиги қўлида бўлган зотпокдир. Унгагина қайтарилурсизлар. (Гап шундай экан, демак дунёдаги барчанарсаларнинг тўла эгалиги ва тасарруфи қўлида бўлган Аллоҳ таоло покдир. Барчаайб ва нуқсонлардан, жумладан, кофир ва мушриклар, ўлганларни қайта тирилтираолмайди, деб тақаётган нуқсондан ҳам покдир.)