35. Фотир

1.

Ҳамду сано осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарниикки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга бўлсин. У зот махлуқотларда ниманихоҳласа, зиёда қиладир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. (ФаришталарАллоҳ яратган ўзига хос зотлардир. Бу оятда улар икки, уч, тўрт қанотлибўлишлари ҳақида гап кетмоқда.)

2.

Аллоҳ одамларга не раҳматни очса, бас, уни тутиб қолгувчибўлмас. У зот тутиб қолган нарсани Ундан кейин қўйиб юборгувчи бўлмас. У зотазизу ҳакиймдир. (Аллоҳ берган неъматини биров ман қила олмайди. Шунинг учунхотирни жам қилиш керак. Аллоҳга иймон келтириб, кўрсатган йўлдан юриш лозим.)

3.

Эй одамлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг!Аллоҳдан бошқа сизларга осмон ва ердан ризқ берадиган холиқ борми? Ундан ўзгаибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаён кетмоқдасиз?!

4.

Агар сени ёлғончига чиқарсалар, бас, сендан олдин ҳамПайғамбарлар ёлғончи қилинганлар. Барча ишлар Аллоҳга қайтарилур.

5.

Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бу дунёҳаёти сизларни ғурурга кетказмасин. Сизларни ўта ғурурга кетказгувчи Аллоҳҳақида алдаб қўймасин. (Шайтон одамларни ўта ғурурга кетказади ва алдайди. Яъни,ҳеч нарсага парво қилма, Аллоҳнинг Ўзи кечиргувчи, деб одамларни гуноҳ ишларгачорлайди. Аллоҳ таолонинг авф этиши ва мағфират қилишини суистеъмол этиб, АллоҳЎзи кечирар, деб ҳар хил гуноҳларга қўл уравериш нақадар ёмон шайтоний ишэканини эсдан чиқармаслик зарур.)

6.

Албатта, шайтон сизга душмандир. Бас, уни душман тутинг.У ўз гуруҳини фақат ўта қизиган дўзахга эга бўлишларига чақиради. (Шайтоннингинсонга душманлик қилишига ажабланмаса ҳам бўлади. Лекин ажабланарлиси шуки,инсон шайтонни ўзига дўст тутиб юради. Шайтон ўзининг энг катта душмани эканиникўра била туриб, унинг айтганини қилади. Унинг иғвосига учади, ёлғонигаалданади.)

7.

Куфр келтирганларга шиддатли азоб бордир. Иймон келтириб,солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улкан ажр бордир.

8.

Ахир, қилган ёмон амали ўзига зийнатлаб кўрсатилиб, унигўзал деб билган одам?! Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кимсани залолатга кетказур,хоҳлаган кимсани ҳидоятга солур. Бас, уларга жонинг ҳасрат-ла ачинмасин.Албатта, Аллоҳ нима қилаётганларини яхши билгувчидир. (Шайтоннинг малайигаайланган одамга ўзининг ҳар бир ёмон иши зийнатли кўринади. У ўзидан ўзиажабланиб, қилган иши ўзига зўр кўринган сари ҳаддан ошиб бораверади.)

9.

Аллоҳ шамолларни юборган зотдир. Бас, улар булутниқўзғатур. Биз уни ўлик юрт томон ҳайдаб, у билан ерни ўлиб ётганидан кейинтирилтирамиз. Тирилиш ҳам шунга ўхшашдир.

10.

Кимки иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир. Унгахуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни. Макр ила ёмонликлар қилганларгашиддатли азоб бордир. Ана ўшаларнинг макри ботил бўлур. (Хуш калом–калимаишаҳодат, “алҳамдулиллоҳ”, “субҳаналлоҳи”, “Аллоҳу Акбар” ва зикр, дуо, тиловатҳамда барча яхши гап-сўзлардир. Ана ўша хуш каломгина Аллоҳ таолонинг ҳузуригакўтарилади.)

11.

Аллоҳ сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан яратиб, кейинжуфт-жуфт қилиб қўйди. Қайси бир урғочи нимага ҳомиладор бўлса, нимани туғса,фақат Унинг илми билан бўлур. Ҳар бир умр кўргувчига умр берилиши ёки унингумрининг қисқартилиши албатта китобда бордир. Албатта, бу Аллоҳга осондир. (Жон,ҳаёт деб номланган бу нарсанинг асли қандай, моҳияти нима, билиб бўлмайди. Бунифақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Ушбу ҳақиқатни инсоф билан тааммул қилган ҳарбир инсон Аллоҳга иймон келтириши керак.)

12.

Дарё-денгиз иккиси тенг бўла олмас. Буниси тотли, чанқоқбосар, ичиш осондир. Буниси эса шўр, тахирдир. Сиз ҳар биридан тоза гўшт ейсизва тақинчоқ чиқариб тақурсиз. Ва Унинг фазлидан талаб қилишингиз учун у(сув)ниёриб кетаётган кемаларни кўрурсиз. Шоядки, шукр қилсангиз. (Аллоҳнинг қудратинисув оламида ҳам яққол кўрса бўлади. Дарё-денгизларда Аллоҳнинг қудратига далолатқилувчи кўплаб оят-белгилар бўлиши турган гап. Албатта, денгиз ва дарёлар,улардаги тоза гўшт, тақинчоқ ва бошқа неъматлар, улар узра кема билан сузибтижорат ва бошқа мақсадлар йўлида фойдаланиш инсон учун Аллоҳнинг улуғ неъматибўлиб, уларга шукр қилиш лозим. Иймонсиз эса, ношукр бўлади.)

13.

У зот кечани кундузга, кундузни кечага киритур, қуёш ваойни беминнат хизматкор қилиб қўйгандир. Ҳар бири белгиланган муддатгача юрадир.Ана шу Аллоҳ–Роббингиздир. Мулк Уникидир. Ундан ўзга илтижо қилаётганларингизэса, данак пўстлоғига ҳам молик эмаслар. (Арабларда ҳеч нарсага арзимас вақадрсиз нарсани хурмо данаги устидаги ўта юпқа пўстлоққа ўхшатиш одати бор.Қуръони Карим ҳам оятларни илк қабул қилиб олаётган шу халқнинг зеҳнига осонўрнаштириш учун мазкур ўхшатишдан фойдаланиб, мушриклар ўзларича ибодат этибюрган сохта худолари ўша хақир пўстлоқча нарсага ҳам молик эмасликларинитаъкидламоқда. Улар ҳеч нарсага эга эмаслар, уларнинг ҳукми ҳеч жойда ўтмайди,дейилмоқда.)

14.

Агар уларга дуо қилсангиз, дуоингизни эшитмаслар. Гапэшитсалар ҳам, сизга жавоб бера олмаслар. Қиёмат куни эса, сизнинг уларни ширккелтирганингизни инкор этурлар. Ўта хабардор зотдек ҳеч ким сенга хабар бераолмас.

15.

Эй одамлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ эса, Ўзибеҳожат ва мақталган зотдир.

16.

Агар У зот хоҳласа, сизни кетказиб, янги бир халқникелтирур.

17.

Ва бу Аллоҳ учун қийин эмас.

18.

Ўзи юкли жон ўзга жоннинг юкини кўтара олмас. Юки оғиржон ўз юкига (бошқани) чақирса-да, ундан ҳеч бир нарса кўтарилмас. Гарчи(чақирилган) қариндош бўлса ҳам. Сен фақат ғайбдаги Роббиларидан қўрқадиган ванамозни тўкис адо этганларни огоҳлантирурсан. Ким покланса, Ўзи учун покланур.Қайтиш Аллоҳгадир. (Қиёмат кунида гуноҳи кўп жон уни енгиллатиш мақсадида энгяқин қариндошини ёрдамга чақирса ҳам, унинг гуноҳидан бирор нарса кўтарилмайди.Чунки яқин қариндошнинг ўзи юкини кўтара олмай хуноб бўлаётган бўлади. Кофирҳам, мўмин ҳам фақат Аллоҳга қайтади. Бошқага эмас. Ана ўшанда Аллоҳ таоло ўзибилиб ҳисоб-китоб қилади. Кофир ва осий жазосини, мўмин-мусулмон мукофотиниолади.)

19.

Кўр билан кўзи очиқ тенг бўлмас.

20.

Зулумотлар билан нур ҳам.

21.

Соя билан жазирама ҳам.

22.

Тириклар билан ўликлар тенг бўлмас. Албатта, Аллоҳхоҳлаган кимсага эшиттирур. Сен қабрлардаги кимсаларга эшиттиргувчи эмассан.(Иймон ҳаётдир. Куфр ўлимдир. Мўминлар тириклардир, кофирлар ўликлардир.Тириклар билан ўликлар тенг бўлмаганидек, мўминлар билан кофирлар ҳам тенгбўлмайдилар.)

23.

Сен фақат огоҳлантиргувчисан, холос.

24.

Албатта, Биз сени ҳақ ила хушхабарчи ва огоҳлантиргувчиэтиб юбордик. Қайси бир умматки бўлса, унда огоҳлантиргувчи бўлган. (ЭйПайғамбар, албатта, Биз сени ҳақ дин ва ҳақ китоб ила мўминларга хушхабарчи,кофирларга огоҳлантирувчи–қўрқитувчи қилиб юбордик. Сенинг Пайғамбар бўлишингажабланарли иш эмас, янгилик ҳам эмас.)

25.

Агар сени ёлғончи қилсалар, бас, батаҳқиқ, улардан олдинўтганлар ҳам ёлғончи қилганлар. Ҳолбуки, Пайғамбарлари уларга равшан мўъжизалар,саҳифалар ва нурли китоб келтирган эдилар. (Сени ҳам, ўтган Пайғамбарларни ҳаминкор этишга кофирларнинг ҳақлари йўқ эди. Ўша Пайғамбарлар ўзларининг ҳақПайғамбар эканликлари тасдиғи сифатида Аллоҳ томонидан равшан, очиқ-ойдинмўъжизалар кўрсатган эдилар. Баъзилари илоҳий китоб даражасига етмагансаҳифалар, баъзилари нурли китоб келтирган эди.)

26.

Сўнгра куфр келтирганларни тутдим. Бас, Менинг инкоримқандоқ бўлди?!

27.

Аллоҳнинг осмондан сув туширганини кўрмадингми? Бас, уила турли ранглардаги меваларни ва тоғлардан ҳам йўл-йўл, оқ ҳамда қизилнингтурли рангларини ва қоп-қораларини чиқардик.

28.

Шунингдек, одамлардан, ҳайвонлардан ва чорвалардан ҳамтурли ранглардагиларини чиқардик. Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигинақўрқарлар. Албатта, Аллоҳ азиз ва ўта мағфиратли зотдир. (Аллоҳ таолонингқудратини ҳис этиб, уларнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, ақли биланАллоҳни топган ва ундан қўрққан одамгина олим ҳисобланади. Аммо мазкурмахлуқотларнинг тарихи, тузулиши, таркибидаги моддалари, хусусиятлари ва бошқатурли маълумотларини тўлиқ ўрганиб, уларни яратган зот Аллоҳни танимаган ваундан қўрқмаган одам ўта жоҳил ҳисобланади.)

29.

Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намознитўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоққилганлар, ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар.

30.

Чунки У зот уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўзфазлидан зиёда ҳам қилур. Албатта, У ўта мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир.

31.

Биз сенга ваҳий қилган китоб айни ҳақдир, ўзидан олдингинарсани тасдиқловчи бўлгандир. Албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан ўта хабардор вауларни ўта кўргувчидир.

32.

Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаболганларимизга мерос қилдик. Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор,улардан ўртачалари бор ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилар ҳамбор. Ана шу айни улуғ фазлдир. (Аллоҳ таоло Ўзининг боқий мўъжизаси бўлмиш ҳақкитоби–Қуръони Каримни Муҳаммаднинг (с.а.в.) умматига мерос қилиб берди. Буиноятда шон-шараф ҳам, жуда улкан масъулият ҳам бор. Улар ўша шон-шарафганомуносиб ва зиммасидаги масъулиятни англаб етмаган осийлардир. Бу тоифадагиодамларнинг ёмонликлари яхшиликларидан кўп бўлган Улар ўзларига ишонибтопширилган ҳақ китобга муносиб бўла олмай ўзларига ўзлари зулм қилганлардир.Уламоларимиз “ўртачалар”–фарз ва вожиб амалларни адо этадиган, ҳаромлардан узоқбўлган, баъзи мустаҳабларни тарк этиб, баъзи макруҳларни қилган кишилардир,дейдилар. Улар барча фарз, вожиб ва суннат амалларни тўлиқ адо этадилар. Барчаҳаром, шубҳали ва макруҳ амаллардан узоқда бўладилар. Бунинг устига номигаяхшилик бўлса, ҳаммадан ўзиб етиб борадилар.)

33.

Улар адн жаннатларига кирурлар. Унда тилло билакузукларва инжулар ила безатилажаклар. Унда либослари ипакдир.

34.

Улар: “Биздан ғам-қайғуни кетказган Аллоҳга ҳамду санобўлсин. Албатта, Роббимиз ўта мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир.

35.

У зот бизларни Ўз фазли ила бир турар жойгажойлаштирдики, у ерда бизга чарчоқ ҳам етмас, ҳорғинлик ҳам етмас”, дерлар.

36.

Куфр келтирганларга жаҳаннам оташи бордир. Уларга наўлишлари учун ҳукм қилинмас ва на улардан у (жаҳаннам)нинг азобиданенгиллатилмас. Ҳар бир кофирни шундоқ жазолармиз.

37.

Улар у ерда: “Эй Роббимиз! Бизларни чиқар! Қилиб юрганамалларимиздан бошқа, солиҳ амаллар қилурмиз!” деб доду фарёд солурлар.”Сизларга эслайдиган одам эслагудек умр бермаган эдикми?! Сизларгаогоҳлантиргувчи келмаган эдими?! Бас, энди, тотийверинглар! Золимларга ҳеч бирёрдамчи йўқдир” (дейилур). (Жаҳаннамда шиддатли азобларга дучор бўлган кофирларчидай олмай Роббул оламийнга ёлборишга ўтадилар.)

38.

Албатта, Аллоҳ осмонлару ернинг ғайбини билгувчидир.Албатта, У диллардаги сирларни ҳам ўта билгувчидир. (Шунинг учун ҳам кофирларниюқорида айтилганидек жазолашни лозим кўргандир.)

39.

У зот сизларни ер юзида халифалар қилиб қўйгандир. Кимкуфр келтирса, унинг кофирлиги ўзига зарар. Кофирлар учун куфрлари Роббилариҳузурида ғазабдан бошқани зиёда қилмас. Кофирлар учун куфрлари зиёндан бошқанизиёда қилмас. (Дунё пайдо бўлганидан буён ҳозирга қадар ҳеч кимга куфр фойдабермаган, аксинча, доимо зарар келтирган ва келтирмоқда.)

40.

Сен: “Менга Аллоҳдан бошқа илтижо қилаётганшерикларингизнинг хабарини беринг-чи?! Менга кўрсатинглар-чи улар ерда ниманияратдилар?! Ёки уларнинг осмонлар (ишида) шерикликлари борми?! Ёки Биз уларгакитоб берганмизу, улар ундан бирон ҳужжатга эга бўлганларми?! Йўқ!!! Золимларбир-бирларига алдовдан бошқани ваъда қилмаслар”, деб айт.

41.

Албатта, Аллоҳ осмонлару ерни қулаб тушишларидан ушлабтурур. Агар улар қулайдиган бўлсалар, Ундан ўзга ҳеч ким уларни ушлаб тураолмас. Албатта, У ўта ҳалим ва ўта мағфиратли бўлган зотдир.

42.

Улар жон-жаҳдлари билан, агар ўзларига огоҳлантирувчикелса, ҳар қандай умматдан кўра ҳидоятли бўлишлари ҳақида Аллоҳ номи ила қасамичар эдилар. Қачонки огоҳлантирувчи келганида, уларда нафратдан бошқани зиёдақилмади. (Араб мушриклари ўз юртларида, хусусан, Мадинада яҳудийлар биланёнма-ён яшар эдилар. Уларнинг тарихлари ва қиссаларини эшитган эдилар.Шунингдек, насоролар аҳволидан ҳам бир оз бўлса-да, хабардор эдилар. Бу иккиқавмнинг ўзларига огоҳлантирувчи-Пайғамбарлар келганидан кейин ҳам йўлдан озибкетганлари арабларни ажаблантирар эди. Улар ўзларича, агар бизгаогоҳлантирувчи-Пайғамбар келса, анавиларга ўхшаб юрмаймиз, ўша Пайғамбаркелтирган таълимотларга амал этиб, энг ҳидоятли уммат бўламиз, деб қасам ичарэдилар. Оятда араб мушрикларининг ўша қасамлари эслатилиб, сўнгра нималарбўлгани фош этилмоқда.)

43.

Ер юзида мутакаббирлик ва ёмон макр учун (қилдилар). Ёмонмакр эса, фақат ўз эгасига қайтадир. Улар фақат илгаригиларнинг суннатигаинтизор бўлмоқдалар, холос. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз бадал топа олмассан.Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз ўзгартириш топа олмассан. (Ўзларидан аввал ўтганларгақандай муомала қилиш одатга айланган бўлса, буларга ҳам шу қонун жорий қилинди.Улар худди ана шу нарсани кутмоқдалар, холос. Ўшаларга ўхшаб Аллоҳнинг ғазабигаучраб ҳалокатга йўлиқишни кутмоқдалар, холос. Чунки илгари ўтганлардан қолгансуннат–қонун шудир.)

44.

Улар ер юзида сайр қилиб юриб ўзларидан олдинўтганларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар солмайдиларми?! Ҳолбуки ўшаларбулардан кўра қувватлари кўп бўлган эдилар. На осмонларда ва на ерда бирор нарсаАллоҳни ожиз қолдира олмас. Албатта, У зот ўта илмли ва ўта қодирдир.

45.

Агар Аллоҳ одамларни қилганларига яраша оладиган бўлса,ер устида қимир этган жониворни қўймас эди. Лекин уларни белгиланган муддатгачақўйиб қўюр. Ўша ажаллари келганда эса… Бас, албатта, Аллоҳ бандаларини кўрибтургувчи зотдир.